ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
Тошкент давлат юридик университетининг махсус уч йиллик таълим дастурларига ўқишга қабул қилишга оид низомларни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-232-сон Фармонига мувофиқ Тошкент давлат юридик университетига иқтидорли ёшларни саралаб олиш ҳамда ҳуқуқ таълим тизимининг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида юридик таълим ва илм-фанни янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 26 ноябрдаги ПФ-232-сон Фармонига мувофиқ:
а) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:
Тошкент давлат юридик университетига (кейинги ўринларда — Университет) белгиланган тартиблар асосида қабул қилинадиган Университет ҳузуридаги академик лицейлар, юридик техникумлар битирувчилари ҳамда олий маълумотга эга бўлган шахслар учун улар танловига кўра кириш мумкин бўлган бакалавр таълим йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик таълим дастури жорий этилиши, уларни қабул қилиш ва ўқитиш алоҳида қабул квотаси ва тўлов-контракт асосида амалга оширилиши;
Қашқадарё юридик техникуми негизида Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейни ташкил этиш тўғрисидаги таклиф маъқуллангани;
б) талабаларга йўналтирилган таълим жараёни орқали уларнинг ижодий салоҳиятини доимий ривожлантириш ҳамда ижтимоий масалаларни ечишга қодир бўлган мутахассислар тайёрлаш;
в) Университетда тажриба тариқасида амалий ўқитиш ҳамда клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими жорий этилгани, бунда:
иккинчи, учинчи ва тўртинчи курс талабалари учун юридик таълим дастурларининг 50 фоизи (назарий қисмлари) аудиторияларда, 50 фоизи (амалиёт қисми) суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура, консалтинг ва соҳага доир бошқа ташкилотларда, шунингдек, юридик клиникада клиник семинарлар ўтказиш орқали олиб борилиши;
таълим дастурларининг назарий қисмларини амалий мисоллар асосида ўқитиш (problem-based learning) орқали талабада муаммоли вазиятни таҳлил ва хулоса қилиш каби «юмшоқ» кўникмалар (soft skills) ва назарий билимларни шакллантиришга эътибор қаратилиши белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Юридик техникумлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Адлия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Қашқадарё вилояти академик лицейига (кейинги ўринларда — академик лицей) қабулни 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
4. Белгилансинки:
академик лицей тегишлича Қашқадарё юридик техникумининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, тузилган шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Қашқадарё юридик техникумининг амалдаги ўқув дастурлари бўйича ўқитиш якунлангунига қадар илгари белгиланган тартибда академик лицейда давом эттирилади, техникум ўқувчиларига нисбатан илгари белгиланган имтиёзлар сақлаб қолинади ҳамда битирувчиларга тегишли мутахассислик бўйича диплом берилади;
Қашқадарё юридик техникуми ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда академик лицейдаги мавжуд штат бирликлари ва меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари доирасида ишга қабул қилинади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 октябрдаги 858-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида»ги қарори.
академик лицей директори лицейнинг фаолиятига оид барча масалалар, жумладан, молиявий масалалар, маъмурий бошқарув ва ўқув жараёнини ташкил этиш учун жавобгар ҳисобланади;
академик лицейнинг ўқув-услубий жараёни юридик таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, Университет томонидан мувофиқлаштирилади;
академик лицейни бюджет маблағлари ҳисобидан сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Адлия вазирлигига ажратилган маблағлар ва Тошкент давлат юридик университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида амалга оширилади, 2027 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 30 июнь,
350-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сон қарорига
1-ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг (кейинги ўринларда — академик лицейлар) иқтидорли битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетининг (кейинги ўринларда — Университет) махсус уч йиллик таълим дастурига 2-курсдан кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
абитуриент — Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига кириш тест синовларисиз, суҳбат асосида ўқишга қабул қилинадиган академик лицей битирувчиси;
апелляция комиссияси — якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун ташкил этиладиган комиссия;
махсус комиссия — ҳар йили Университет ректори буйруғи билан академик лицейларда ташкил этиладиган битирувчиларга тавсияномалар бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссия;
қабул комиссияси — ҳар йили Университет ректори буйруғи билан ташкил этиладиган Университетга қабул жараёнларини ташкил этувчи, шу жумладан абитуриентлар ҳужжатларини қабул қиладиган ва уларга маслаҳат берувчи комиссия;
суҳбат комиссияси — Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига қабул қилиш учун абитуриентлар билан якка тартибдаги суҳбат ўтказиш мақсадида Университет тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;
якка тартибдаги суҳбат — Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига ўқишга қабул қилиш учун суҳбат комиссияси томонидан абитуриентга мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда савол-жавоб ўтказиш жараёни.
3. Абитуриентлар қабул параметрларидан ташқари Университет томонидан ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, белгиланган ўринлар сонига мос равишда тўлов-контракт асосида Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига мувофиқ бакалавриатнинг кундузги, кечки, масофавий таълим шаклларига ўқишга қабул қилинади.
Бунда қабул параметрларидан ташқари ўринлар сони ҳақидаги маълумотлар ҳар йили 10 июнга қадар Университетнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинади.
4. Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.
5. Абитуриентлар қуйидаги мезонлар асосида суҳбатдан ўтказилади:
академик лицейлар дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражаси;
юридик мутахассисликни танлашдаги мотивацияси (юридик мутахассисликнинг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниши ҳамда унга доимий қизиқиши);
нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиши ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эгалиги;
умумий дунёқарашнинг шаклланганлиги, мунтазам равишда ўз устида ишлаши ва ижодкорлик қобилияти.
6. Абитуриентлар Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ўқишга қабул қилинади.
2-боб. Махсус комиссияни ташкил этиш ва битирувчиларни тавсия қилиш тартиби
7. Ҳар йили 10 июнга қадар 7 кишидан иборат таркибда ҳар бир академик лицей учун алоҳида махсус комиссия ташкил этилади. Махсус комиссия таркибига адлия органлари ва муассасалари, академик лицейлар ходимлари киритилади.
Махсус комиссия таркибига келишув асосида бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Махсус комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик тамойиллари асосида амалга оширади.
Махсус комиссияга унинг бошқа аъзолари фаолиятини мувофиқлаштирувчи раис раҳбарлик қилади. Махсус комиссия фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш унинг котибига юкланади.
Махсус комиссия котиби бир вақтнинг ўзида комиссия аъзоси ҳисобланади.
Университет ректорининг буйруғи билан Университет шўъба мудирлари орасидан махсус комиссия раислари белгиланади.
8. Битирувчилар ҳар йили 20 июнга қадар Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни сўраб махсус комиссияга ариза беради. Бунда ариза махсус комиссия котибига топширилади.
Махсус комиссия фақат комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йилидаги битирувчиларнинг аризаларини кўриб чиқади.
9. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
битирувчининг хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат;
битирувчининг шахсий ютуқлари, академик лицейнинг ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокини (маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишлари, лойиҳалар, танловлар, олимпиадалар ва бошқа тадбирлар) тасдиқловчи ҳужжатлар.
10. Махсус комиссиянинг мажлислар ўтказиш жадвали ва мажлисга таклиф этилган битирувчилар рўйхати комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
11. Мажлисларни ўтказиш жадвали мажлис бошланишидан камида бир ҳафта аввал академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларида эълон қилинади.
12. Махсус комиссия ҳар йили 20 июндан бошлаб беш иш куни ичида битирувчиларнинг ҳужжатларини комиссия мажлисида кўриб чиқади.
13. Махсус комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.
14. Махсус комиссия қуйидаги минимал талабларни инобатга олган ҳолда, Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилади:
битирувчининг академик лицейдаги умумий ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг натижалари бўйича 71 фоиз ва ундан юқори фоизни ташкил қилиши, шунингдек, 5 баҳолик тизимда 4 баҳо ва ундан юқори бўлиши керак. Бунда махсус комиссияга битирувчининг умумий ўзлаштириш кўрсаткичи тўғрисидаги маълумот академик лицей томонидан тақдим этилади;
битирувчининг хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эгалиги;
битирувчининг шахсий ютуқлари, академик лицейнинг ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки (маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишлари, лойиҳалар, танловлар, олимпиадалар ва бошқа тадбирлар);
битирувчининг академик лицейдаги ўқиш даврида унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги.
Бунда махсус комиссия мазкур минимал талабларга тегишли масалаларни кўриб чиқишда битирувчининг академик лицейдаги бутун ўқиш даврини ҳисобга олади.
15. Зарурат бўлганда, тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида битирувчи махсус комиссия йиғилишига чақирилиши ҳамда у билан суҳбат ўтказилиши мумкин.
Суҳбат реал вақт режимида (онлайн) кузатиб бориш имкониятига эга хонада ўтказилади.
16. Мажлисда иштирок этган махсус комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан битирувчини Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш ёки тавсия қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда комиссия ҳар бир аъзосининг битирувчи тўғрисидаги асослантирилган фикри мажлис баённомасида қайд этилади.
Бунда битирувчи ушбу Низомнинг 14-бандида белгиланган минимал талабларга жавоб бермаган тақдирда, махсус комиссия уни Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши учун асос бўлади.
17. Махсус комиссия мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланиб, раис томонидан тасдиқланади.
18. Махсус комиссиянинг қарори асосида Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилинган битирувчилар рўйхати қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида академик лицей директорининг буйруғи билан тасдиқланади ҳамда битирувчига буйруқдан кўчирма берилади.
Мазкур буйруқ нусхаси академик лицейлар томонидан бир иш куни ичида Университетнинг қабул комиссиясига юборилади.
Тавсия қилинган битирувчиларга Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқи дастлабки икки йил учун амал қилади.
3-боб. Қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби
19. Қабул комиссияси томонидан абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари ҳар йили 25 июндан 5 июлга қадар қабул қилинади.
20. Абитуриент мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ Университет ректори номига махсус уч йиллик таълим дастурига ўқишга қабул қилиш ҳақида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали электрон шаклда ариза юборади. Бунда битирувчининг дипломи (иловаси билан бирга) pdf шаклда (portable document format) аризага илова қилинади.
21. Қабул комиссияси аризани келиб тушган вақтдан бошлаб етмиш икки соат ичида кўриб чиқади ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аризани ноёб рақам бериш орқали рўйхатдан ўтказади.
Аризалар қабул қилингани электрон платформадаги шахсий кабинетлари орқали маълум қилинади.
Аризаси қабул қилинмаган абитуриентларга аризани қабул қилишни рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда электрон платформадаги шахсий кабинетлари орқали маълум қилинади.
Абитуриент томонидан белгиланган муддатда рўйхатдан ўтишда электрон платформага талаб этилган маълумотлар ва ҳужжатлар аслига мос ҳамда тўлиқ белгиланган талабларга мувофиқ киритилганда, қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Абитуриент йигирма тўрт соат ичида билдиришномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этиши ва ҳужжатларни мазкур Низомнинг 20-бандида белгиланган тартибда такроран топшириши мумкин. Бунда ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган муддат аризани такроран топширишга нисбатан қўлланилмайди.
4-боб. Суҳбат комиссиясини ташкил этиш ва якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш тартиби
22. Ҳар йили 1 июлга қадар 7 кишидан иборат Университетнинг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруғи билан суҳбат комиссияси ташкил этилади. Суҳбат комиссияси таркибига вазирлик ва Университет ходимлари киритилади.
Якка тартибдаги суҳбатда кўзи ожиз абитуриент қатнашаётган тақдирда, суҳбат комиссияси таркибига Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вакили киритилади. Бунда кўзи ожиз абитуриентлар билан суҳбат ўтказиш жараёни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Абитуриентлар сони 200 нафардан ортиқни ташкил этганда, қўшимча суҳбат комиссияси ташкил этилиши мумкин.
23. Махсус комиссия таркибига киритилган шахсларнинг суҳбат комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
24. Суҳбат комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
25. Суҳбат комиссиясига унинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис раҳбарлик қилади. Суҳбат комиссияси фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш унинг котибига юкланади.
Суҳбат комиссияси котиби бир вақтнинг ўзида комиссия аъзоси ҳисобланади.
26. Суҳбат комиссияси суҳбат бошланишидан камида уч кун олдин якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлайди ҳамда Университет расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида эълон қилади.
27. Суҳбат комиссияси ҳар йили 10 июлдан 10 августга қадар абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказади.
28. Якка тартибдаги суҳбат ўтказилгунга қадар абитуриентлар учун қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвал асосида маслаҳатлар ташкил этилади.
29. Қабул комиссияси котиби якка тартибдаги суҳбат ўтказиладиган бино ва аудиторияларни тайёрлаш учун масъул ҳисобланади.
30. Якка тартибдаги суҳбат Университетдаги таълим тилларида ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат тили абитуриент томонидан танланади ва унинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризасида кўрсатилади.
31. Абитуриент суҳбат ўтказиладиган аудиторияга якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалига мувофиқ биометрик паспорти (ID-картаси) билан навбатма-навбат киритилади.
32. Абитуриентнинг якка тартибдаги суҳбатга уяли телефон ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб ва шпаргалкалар олиб кириши, улардан фойдаланиши ёки уларни бошқа абитуриентга бериши, шунингдек, бошқа абитуриентга ёрдам беришига йўл қўйилмайди.
Ушбу талабни бузган абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан четлаштирилади. Суҳбат комиссияси котиби мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда абитуриентни якка тартибдаги суҳбатдан четлаштириш ҳақида далолатнома расмийлаштиради.
33. Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш давомида суҳбат комиссияси аъзолари абитуриентга мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда саволлар беради.
Бунда мазкур Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисидаги мезон бўйича бериладиган саволлар рўйхати академик лицейлар ўқув дастурлари асосида шакллантирилади ҳамда Университет ректори томонидан тасдиқланади.
Саволлар рўйхати Университет расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида якка тартибдаги суҳбат бошланишидан камида ўн беш кун аввал эълон қилинади.
Якка тартибдаги суҳбат ҳар бир абитуриент учун 30 дақиқагача давом этиши мумкин. Мазкур Низомнинг 5-банди иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги мезонлар бўйича саволлар абитуриент томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.
Абитуриент томонидан тасодифий равишда танланган саволлар суҳбат комиссияси котиби томонидан қоғозга чоп этилиб, абитуриентга тақдим қилинади.
Якка тартибдаги суҳбат натижалари 100 балли тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича максимал балл 25 баллни ташкил этади.
34. Абитуриентлар билан ўтказилган якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича суҳбат комиссиясининг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда баҳолаш варақасини тўлдиради ва уни суҳбат комиссияси котибига тақдим этади. Суҳбат комиссияси котиби комиссия аъзолари томонидан абитуриентга қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.
Якка тартибдаги суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича абитуриентга қўйилган 0 дан 100 гача оралиқдаги баллар асосида аниқланади.
35. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича суҳбат комиссиясининг баённомаси расмийлаштирилади. Баённома якка тартибдаги суҳбатда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Абитуриентлар рўйхати суҳбат комиссияси баённомасида энг юқори балл олган абитуриентдан бошлаб, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда, камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.
Якка тартибдаги суҳбат жараёни видеоёзувларда қайд этилади ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали онлайн режимда трансляция қилинади.
36. Якка тартибдаги суҳбат натижалари суҳбат жараёни якунлангандан сўнг бир иш куни ичида Университет расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида эълон қилинади.
37. Абитуриент қуйидаги ҳолларда ўқишга қабул қилинмайди:
якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалига мувофиқ суҳбатга келмаганда;
якка тартибдаги суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 56 фоизидан кам балл тўпланганда.
Бунда якка тартибдаги суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 56 фоизи ва ундан юқори балл тўплаган, бироқ, Университет томонидан белгиланган ўринлар доирасига кирмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинмайди.
38. Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбатни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.
39. Якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича абитуриентнинг шикоятини кўриб чиқиш учун ҳар йили 1 июлга қадар 7 кишидан иборат таркибда Университет тақдимномасига асосан Адлия вазири буйруғи билан апелляция комиссияси ташкил этилади.
Апелляция комиссияси таркибига вазирлик ва Университет ходимлари киритилиши мумкин.
Махсус комиссия ва суҳбат комиссияси аъзолари апелляция комиссияси таркибига киритилмайди.
Апелляция комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Апелляция комиссиясига комиссиянинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис раҳбарлик қилади. Апелляция комиссияси фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котибига юкланади.
Апелляция комиссияси котиби бир вақтнинг ўзида комиссия аъзоси ҳисобланади.
Зарурат бўлганда, суҳбат комиссияси аъзоси апелляция жараёнида қатнашиши ва ўз фикрини билдириши мумкин.
40. Абитуриент якка тартибдаги суҳбат натижаларидан норози бўлган тақдирда, суҳбат натижаси эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида апелляция комиссиясига ёзма ёхуд электрон тарзда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
41. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида кўриб чиқади. Апелляция шикояти кўриб чиқиладиган кун ҳақида абитуриентга хабар берилади.
42. Апелляция шикояти абитуриент иштирокида кўриб чиқилади ва ушбу жараён видеоёзувларда қайд этилади.
43. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:
эътироз асоссиз бўлган тақдирда, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ва якка тартибдаги суҳбат натижаларини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;
эътироз асосли бўлган тақдирда, апелляция шикоятини қаноатлантириш ва якка тартибдаги суҳбат натижаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
44. Якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ўқув йили бошланишига қадар дипломи (иловаси билан бирга) ва хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатининг асл нусхаларини қабул комиссиясига тақдим этади.
Ҳужжатларда, шу жумладан, электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатларда сохталаштириш ва қалбакилаштириш ёки ёлғон маълумот тақдим этилганлиги аниқланган тақдирда, абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан ёхуд университет талабалари сафидан четлаштирилади, ҳужжатлари эса белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
45. Университет ҳар йили 15 августга қадар якка тартибдаги суҳбат натижалари тўғрисидаги маълумотларни Адлия вазирлигига юборади.
5-боб. Ўқишга қабул қилиш тартиби
46. Ҳар йили 25 августга қадар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг абитуриентларни махсус уч йиллик таълим дастурига ўқиш учун тавсия этиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилиниб, Университетга юборилади.
47. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан ҳар йили 30 августга қадар университет ректорининг абитуриентларни дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.
48. Университет ректорининг абитуриентларни махсус уч йиллик таълим дастурига дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинганидан сўнг Университет ҳамда абитуриентлар ўртасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус платформаси орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилади.
Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар қонунчилик ҳужжатлари ва шартномада кўрсатилган муддатларда тўловларни амалга оширади.
49. Ҳар йили 30 сентябрга қадар университет ректорининг шартномада кўрсатилган тўловларни амалга оширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
50. Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига ўқишга қабул қилинган талабаларнинг якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатларидан кўчирмалар уларнинг шахсий йиғмажилдига тикиб қўйилади.
51. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетининг махсус уч йиллик таълим дастурига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тошкент давлат юридик университети

(ТДЮУ)

Академик лицейлар битирувчиларини ТДЮУнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш масаласини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия ташкил этади.

Ҳар йили 10 июнга қадар

Академик лицейларнинг битирувчилари

ТДЮУнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни сўраб махсус комиссияга ариза беради.

Ҳар йили 20 июнга қадар

Махсус комиссия

1. Мажлисларни ўтказиш жадвалини академик лицейларнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади.

Мажлис бошланишидан камида бир ҳафта олдин

2. Битирувчиларнинг ҳужжатларини комиссия мажлисида кўриб чиқади.

3. Мажлисда иштирок этган махсус комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан битирувчини ТДЮУнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш ёки тавсия қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ҳар йили 20 июндан бошлаб беш иш куни ичида

2-босқич

Академик лицейлар

1. Махсус комиссиянинг қарори асосида ТДЮУнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилинган битирувчилар рўйхатини буйруқ билан тасдиқлайди ҳамда битирувчига буйруқдан кўчирма беради.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида

2. Буйруқ нусхасини ТДЮУ қабул комиссиясига юборади.

Бир иш куни ичида

3-босқич

Абитуриент

ТДЮУ ректори номига ТДЮУнинг махсус уч йиллик таълим дастурига ўқишга қабул қилиш ҳақида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали электрон шаклда ариза юборади.

Ҳар йили 25 июндан 5 июлга қадар

4-босқич

Қабул комиссияси

1. Аризани кўриб чиқади ва ҳужжатларда камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аризани ноёб рақам бериш орқали рўйхатдан ўтказади ҳамда абитуриентларга махсус платформадаги шахсий кабинетлари орқали маълум қилади.

Келиб тушган вақтдан бошлаб етмиш икки соат ичида

2. Агар тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланиб аризалар қабул қилинмаган тақдирда абитуриентларга аризани қабул қилишни рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда электрон платформадаги шахсий кабинетлари орқали маълум қилади.

Камчилик аниқланган вақтдан бошлаб бир соат ичида

Абитуриент

Билдиришномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этади ва ҳужжатларни белгиланган тартибда такроран топширади.

Йигирма тўрт соат ичида

5-босқич

Адлия вазирлиги

Суҳбат комиссиясини ташкил этади.

Ҳар йили 1 июлга қадар

Суҳбат комиссияси

1. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлайди ТДЮУнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида эълон қилади.

Суҳбат бошланишидан камида уч кун аввал

2. Абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказади.

Ҳар йили 10 июлдан 10 августга қадар

3. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини ТДЮУнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади.

Суҳбат жараёни якунлангандан сўнг бир иш куни ичида

6-босқич

Адлия вазирлиги

Якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича абитуриентнинг шикоятини кўриб чиқиш учун апелляция комиссиясини ташкил этади.

Ҳар йили 1 июлга қадар

7-босқич

Абитуриент

Диплом (иловаси билан бирга) ва хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатнинг асл нусхаларини қабул комиссиясига тақдим этади.

Ўқув йили бошланишига қадар

8-босқич

ТДЮУ

Якка тартибдаги суҳбат натижалари тўғрисидаги маълумотларни Адлия вазирлигига юборади.

Ҳар йили 15 августга қадар

9-босқич

Адлия вазирлиги

Абитуриентларни ТДЮУнинг махсус уч йиллик таълим дастурига ўқиш учун тавсия этиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Ҳар йили 25 августга қадар

10-босқич

ТДЮУ ва абитуриент

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус платформаси орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштиради.

Ўқишга тавсия этиш тўғрисида буйруқ қабул қилинганидан сўнг

Абитуриент

Тўловни амалга оширади.

Қонунчилик ҳужжатлари ва шартномада кўрсатилган муддатларда

ТДЮУ

1. Абитуриентларни дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Ҳар йили 30 августга қадар

2. Шартномада кўрсатилган тўловларни амалга оширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Ҳар йили 30 сентябрга қадар

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

НАМУНА

Тошкент давлат юридик университети ректори

__________________________га

(Ф.И.О.)

____________________________

_________________________дан

(абитуриентнинг Ф.И.О (тўлиқ ёзилади)

Тошкент давлат юридик университетининг махсус уч йиллик таълим дастурига қабул тўғрисида

АРИЗА

Менга __________________________________________ йўналишида таълим олиш учун суҳбатдан

__________________ (таълим йўналишининг номи) (ўзбек, рус)

ўтишимга рухсат беришингизни сўрайман.

Маълумотим.

____________________

___________________________________________

(ўрта махсус)

(таълим муассасасининг номи)

___________________________________________________________ни __________ йилда тугатганман.

Таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом): серия _____________ № ______________________________

Суҳбатдан _______________ тилида ўтаман.

_____________ (ўзбек, рус)

Туғилган вақтим ва жойим:

______ _________ _____  йил

____________________________

(кун) (ой) (йил)

(туғилган жойи)

Доимий яшаш манзилим: _________________________________________________________________

(мамлакат, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй рақами тўлиқ)

________________________________________________________________________________________

Биометрик паспорт (идентификация ID-картаси) маълумоти:

_______

____________,

__________________________________

(серия)

(рақами)

(қачон ва ким томонидан берилган)

________________________________________________________________________________________

Халқаро ёки миллий олимпиадаларда, танловларда ҳамда спорт мусобақаларида қатнашганлиги ҳақида маълумот (агар қатнашган бўлса) ___________________________________

(олимпиада фани)

________________________________________________________________________________________

танлов фани (ихтисослиги), спорт мусобақаси тури, ўтказилган вақти, эгалланган ўрин)

Ногиронлиги ҳақида маълумот ___________________________________________________________

(номи ва гуруҳи, ҳужжат реквизитлари)

Суҳбат ўтказиш қоидалари билан танишдим.

_____________________

________

_________________

(абитуриентнинг Ф.И.О.)

(имзо)

(ариза бериш санаси)

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

НАМУНА

Якка тартибдаги суҳбатдан четлаштириш ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА

___________________шаҳри

20____ йил «____» __________

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, абитуриент ___________________________

_________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

қуйидаги сабабларга кўра якка тартибдаги суҳбатдан соат ___:___да четлатилди:

тақиқланган воситалардан фойдаланган (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка);

бошқа абитуриентга тақиқланган воситаларни берган;

бошқа абитуриентга ёрдам берган;

________________________________________________________________________________________

(низомда назарда тутилган бошқа ҳолатлар)

Абитуриент томонидан Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг _____ бандлари талаблари бузилган.

Комиссия котиби

______________________

______________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

НАМУНА

Тошкент давлат юридик университетининг махсус уч йиллик таълим дастурига қабул қилиш бўйича якка тартибдаги суҳбатдан ўтган абитуриентнинг жавобларини

БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ

Абитуриентнинг Ф.И.О.______________________________________

Сана ____________

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

1.

Академик лицей дастурлари доирасида ҳуқуқий фанлар бўйича билим савияси ва ўзлаштириш даражаси

2.

Юридик касбни танлашда мотивацияси (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш кўрсатиш)

3.

Нутқ маданиятининг шаклланганлиги, ўз фикрини равон ифода этиш ва танқидий фикрлаш салоҳиятига эга эканлигини

4.

Умумий дунёқарашининг шаклланганлиги, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятининг мавжудлиги

Изоҳ: _____________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

Суҳбат ўтказиш бўйича комиссия аъзоси:

____________________________

___________________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сон қарорига
2-ИЛОВА
Юридик техникумлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом юридик техникумларнинг иқтидорли битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетининг (кейинги ўринларда — Университет) махсус уч йиллик таълим дастурига 2-курсдан кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
абитуриент — Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига 2-курсдан юридик техникум тавсияси бўйича тест синовларисиз, суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилинадиган юридик техникум битирувчиси;
махсус комиссия — ҳар йили юридик техникум директори буйруғи билан юридик техникумларда ташкил этиладиган битирувчиларга тавсияномалар бериш масаласини кўриб чиқувчи комиссия;
қабул комиссияси — Университет ректори буйруғи билан ташкил этиладиган Университетга қабул жараёнларини ташкил этувчи, шу жумладан абитуриентлар ҳужжатларини қабул қиладиган ва уларга маслаҳат берувчи комиссия;
суҳбат комиссияси — Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига қабул қилиш учун абитуриентлар билан якка тартибдаги суҳбат ўтказиш мақсадида Университет тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруғи билан ташкил этиладиган комиссия;
якка тартибдаги суҳбат — Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига қабул қилиш учун суҳбат комиссияси томонидан абитуриентга мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда савол-жавоб ўтказиш жараёни;
апелляция комиссияси — якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун ташкил этиладиган комиссия;
ҳудудий адлия органлари — Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳри адлия бошқармалари.
3. Абитуриентлар Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида ўқишга қабул қилинади.
4. Юридик техникумлардаги таълим шаклидан қатъи назар, Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига мувофиқ бакалавриатнинг кундузги, кечки, масофавий таълим шаклларига ўқишга қабул қилиш суҳбат натижаларига кўра рейтинг тизими бўйича тўпланган баллар асосида амалга оширилади.
5. Абитуриентлар қуйидаги мезонлар асосида суҳбатдан ўтказилади:
мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш (давлат ва жамият қурилиши, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, шунингдек, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар ҳақида тасаввур ва фикрлаш қобилиятининг мавжудлиги);
ихтисосликни танлашда мотивация (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш билдириш);
шахсий-касбий хусусиятлар (ўқишга қобилият, касбий вазифаларни ҳал қилишда амалий фаолият, интизомлилик, ҳамжиҳатлик, масъулиятлилик, қарор қабул қилишда мустақиллик даражаси, шунингдек, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятлари);
юриспруденция соҳасидаги билим ва касбий кўникмаларнинг мавжудлиги (профессионал таълими даражасида юриспруденция соҳасида ўз фикрини баён қилиш ва таҳлил қилиш кўникмаларининг мавжудлиги).
2-боб. Махсус комиссияни ташкил этиш ва битирувчиларни тавсия қилиш тартиби
6. Ҳар йили 10 июнга қадар 7 кишидан иборат таркибда ҳар бир юридик техникум учун алоҳида махсус комиссия ташкил этилади. Махсус комиссия таркибига келишувга кўра университет, ҳудудий адлия органлари ва юридик техникум ходимлари киритилади.
Махсус комиссия таркибига келишув асосида бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам киритилиши мумкин.
Махсус комиссияга кўзи ожиз абитуриент мурожаат этганида, махсус комиссия таркибига Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вакили киритилади.
Махсус комиссия ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик тамойиллари асосида амалга оширади.
Махсус комиссияга унинг бошқа аъзолари фаолиятини мувофиқлаштирувчи раис раҳбарлик қилади.
Университет билан келишилган ҳолда Махсус комиссия раиси ўринбосари Университет профессор-ўқитувчилари орасидан белгиланади.
Махсус комиссия фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш унинг котибига юкланади. Махсус комиссия котиби бир вақтнинг ўзида комиссия аъзоси ҳисобланади.
7. Битирувчилар ҳар йили 20 июнга қадар Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни сўраб махсус комиссияга ариза беради. Бунда ариза махсус комиссия котибига топширилади.
Махсус комиссия фақат комиссия ташкил этилган тегишли ўқув йили битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқади.
8. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
битирувчининг хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат;
битирувчининг шахсий ютуқлари, юридик техникумнинг ижтимоий ҳаётидаги фаол иштирокини (маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишлари, лойиҳалар, танловлар, олимпиадалар ва бошқа тадбирлар) тасдиқловчи ҳужжатлар.
9. Махсус комиссия ҳар йили 20 июндан 30 июнга қадар юридик техникумлар битирувчиларининг аризаларини кўриб чиқади.
Аризалар Махсус комиссия мажлисларида кўриб чиқилади.
10. Махсус комиссиянинг мажлислар ўтказиш жадвали юридик техникум директори буйруғи билан тасдиқланади. Мажлисга таклиф этилган юридик техникумлар битирувчилари рўйхати буйруққа илова қилинади.
11. Мажлислар ўтказиш жадвали юридик техникумнинг расмий веб-сайтида, қоида тариқасида, мажлис бошланишига камида бир ҳафта қолганда эълон қилинади.
12. Махсус комиссия мажлиси, қоида тариқасида, юридик техникум биноларида ўтказилади. Махсус комиссия мажлиси комиссия аъзоларининг барчаси иштирок этган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
13. Махсус комиссия қуйидаги минимал талабларни инобатга олган ҳолда, Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилади:
битирувчининг юридик техникумдаги умумий ўзлаштириш кўрсаткичи рейтинг натижалари бўйича 71 фоиз ва ундан юқори фоизни ташкил қилиши, шунингдек, 5 баҳолик тизимда 4 баҳо ва ундан юқори бўлиши керак. Бунда махсус комиссияга битирувчининг умумий ўзлаштириш кўрсаткичи тўғрисидаги маълумот юридик техникум томонидан тақдим этилади;
битирувчининг хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эгалиги;
битирувчининг шахсий ютуқлари, юридик техникумнинг ижтимоий ҳаётидаги фаол иштироки (маънавий-маърифий тадбирлар, жамоат ишлари, лойиҳалар, танловлар, олимпиадалар ва бошқа тадбирлар);
битирувчининг юридик техникумдаги ўқиш даврида унга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилмаганлиги.
Бунда махсус комиссия мазкур минимал талабларга тегишли масалаларни кўриб чиқишда битирувчининг юридик техникумдаги бутун ўқиш даврини ҳисобга олади.
14. Зарурат бўлганда, тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида битирувчи махсус комиссия йиғилишига чақирилиши ҳамда у билан суҳбат ўтказилиши мумкин.
Суҳбат реал вақт режимида (онлайн) кузатиб бориш имкониятига эга хонада ўтказилади.
15. Мажлисда иштирок этган махсус комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан битирувчини Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш ёки тавсия қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ҳамда комиссия ҳар бир аъзосининг битирувчи тўғрисидаги асослантирилган фикри мажлис баённомасида қайд этилади.
Бунда битирувчи ушбу Низомнинг 13-бандида белгиланган минимал талабларга жавоб бермаган тақдирда, махсус комиссия уни Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиши учун асос бўлади.
16. Махсус комиссия мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланиб, раис томонидан тасдиқланади.
17. Махсус комиссиянинг қарори асосида Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилинган битирувчилар рўйхати қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида юридик техникум директорининг буйруғи билан тасдиқланади ҳамда битирувчига буйруқдан кўчирма берилади.
Бунда юридик техникум битирувчисига тавсия бериш ҳақида қабул қилинган қарор холислиги учун шахсий жавобгарлик юридик техникум директори зиммасига юкланади.
Мазкур буйруқ нусхаси юридик техникум томонидан бир иш куни ичида Университетнинг расмий почтасига электрон шаклда юборилади.
Тавсия қилинган битирувчиларга Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш ҳуқуқи дастлабки икки йил учун амал қилади.
3-боб. Қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби
18. Абитуриентларни қабул қилиш параметрлари ҳақидаги маълумот Университетнинг расмий веб-сайтига қабул параметрларига оид ҳужжат қабул қилинганидан кейин беш кундан кечикмасдан жойлаштирилади.
19. Қабул комиссияси томонидан абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризалари ҳар йили 5 июлдан 25 июлга қадар қабул қилинади.
Абитуриент мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ Университет ректори номига махсус уч йиллик таълим дастурига ўқишга қабул қилиш ҳақида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали электрон шаклда ариза юборади.
Бунда битирувчининг дипломи (иловаси билан бирга) pdf (portable document format) шаклда аризага илова қилинади.
20. Ҳужжатлар Университет қабул комиссияси томонидан қабул қилинган вақт ариза учун ноёб рақам олинган вақт ҳисобланади.
Абитуриентларнинг ҳужжатлари қабул комиссиялари томонидан кўриб чиқилади ва уларнинг аризалари қабул қилингани электрон платформадаги шахсий кабинетлари орқали маълум қилинади.
Аризаси қабул қилинмаган абитуриентларга аризани қабул қилишни рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда электрон платформадаги шахсий кабинетлари орқали маълум қилинади.
Абитуриент томонидан белгиланган муддатда рўйхатдан ўтишда электрон платформага талаб этилган маълумотлар ва ҳужжатлар аслига мос ҳамда тўлиқ белгиланган талабларга мувофиқ киритилганда, қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
21. Абитуриент электрон платформада билдиришномани олганидан бошлаб йигирма тўрт соат ичида камчиликларни бартараф этиши ва ҳужжатларни мазкур Низомнинг 19-бандида белгиланган тартибда такроран топшириши мумкин.
Бунда ушбу Низомнинг 19-бандида белгиланган муддат аризани такроран топширишга нисбатан қўлланилмайди.
4-боб. Суҳбат комиссиясини ташкил этиш ва якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш тартиби
22. Ҳар йили 1 июлга қадар 7 кишидан иборат Университетнинг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруғи билан суҳбат комиссияси ташкил этилади. Суҳбат комиссияси таркибига Адлия вазирлиги ва Университет ходимлари киритилиши мумкин.
Якка тартибдаги суҳбатда кўзи ожиз абитуриент қатнашаётган тақдирда, суҳбат комиссияси таркибига Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вакили киритилади. Бунда кўзи ожиз абитуриентлар билан суҳбат ўтказиш жараёни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Махсус комиссия таркибига киритилган шахсларнинг суҳбат комиссияси таркибига киритилишига йўл қўйилмайди.
Суҳбат комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Суҳбат комиссиясига унинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис раҳбарлик қилади. Суҳбат комиссияси фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш унинг котибига юкланади.
Суҳбат комиссияси котиби бир вақтнинг ўзида комиссия аъзоси ҳисобланади.
23. Суҳбат комиссияси суҳбат бошланишидан камида беш кун олдин якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлайди ҳамда Университет расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида эълон қилади.
24. Суҳбат комиссияси ҳар йили 10 августдан 25 августга қадар абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказади.
Холисона сабабларга кўра ушбу муддатларда суҳбат ўтказиш имконияти бўлмаса, суҳбат комиссияси якка тартибдаги суҳбат ўтказиш муддатини ўзгартириши мумкин. Бунда абитуриентлар белгиланган муддатдан камида бир ҳафта олдин якка тартибдаги суҳбат ва уни ўтказиш жадвали ҳақида хабардор қилинади.
25. Якка тартибдаги суҳбат ўтказилгунга қадар абитуриентлар учун қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган жадвал асосида маслаҳатлар ташкил этилади.
26. Қабул комиссияси котиби якка тартибдаги суҳбат ўтказиладиган бино ва аудиторияларни тайёрлаш учун масъул ҳисобланади.
27. Якка тартибдаги суҳбат Университетдаги таълим тилларида ўтказилади. Бунда якка тартибдаги суҳбат тили абитуриент томонидан танланади ва унинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризасида кўрсатилади.
28. Абитуриент суҳбат ўтказиладиган аудиторияга якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалига мувофиқ биометрик паспорти (ID-картаси) билан навбатма-навбат киритилади.
29. Абитуриентнинг якка тартибдаги суҳбатга уяли телефон ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб ва шпаргалкалар олиб кириши, улардан фойдаланиши ёки уларни бошқа абитуриентга бериши, шунингдек, бошқа абитуриентга ёрдам беришига йўл қўйилмайди.
Ушбу талабни бузган абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан четлаштирилади. Суҳбат комиссияси котиби мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда абитуриентни якка тартибдаги суҳбатдан четлаштириш ҳақида далолатнома расмийлаштиради.
30. Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш давомида суҳбат комиссияси аъзолари абитуриентга мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда саволлар беради.
Бунда мазкур Низомнинг 5-банди иккинчи хатбошисидаги мезон бўйича бериладиган саволлар рўйхати юридик техникумлар ўқув дастурлари асосида шакллантирилади ҳамда Университет ректори томонидан тасдиқланади.
Тасдиқланган саволлар рўйхати Университетнинг расмий веб-сайтига якка тартибдаги суҳбат бошланишидан камида бир ой олдин жойлаштирилади.
Якка тартибдаги суҳбатни ўтказиш давомида абитуриентга қўшимча саволлар берилиши мумкин. Битта абитуриент билан якка тартибдаги суҳбат 30 дақиқагача давом этади.
Мазкур Низомнинг 5-бандидаги мезонлар бўйича саволлар абитуриент томонидан ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда махсус электрон дастур орқали тасодифий равишда танланади.
Абитуриент томонидан тасодифий равишда танланган саволлар суҳбат комиссияси котиби томонидан қоғозга чоп этилиб, абитуриентга тақдим қилинади.
Якка тартибдаги суҳбат натижалари 100 баллик тизимда баллар қўйиш йўли билан баҳоланади. Мазкур Низомнинг 5-бандида кўрсатилган ҳар бир мезон бўйича максимал балл 25 баллни ташкил этади.
31. Абитуриентлар билан ўтказилган якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича суҳбат комиссиясининг ҳар бир аъзоси бошқа аъзолардан мустақил равишда мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда баҳолаш варақасини тўлдиради ва уни суҳбат комиссияси котибига тақдим этади. Суҳбат комиссияси котиби комиссия аъзолари томонидан абитуриентга қўйилган ўртача баллни ҳисоблаб чиқади.
Якка тартибдаги суҳбат натижалари рейтинг тизими бўйича абитуриентга қўйилган 0 дан 100 гача оралиқдаги баллар асосида аниқланади.
32. Якка тартибдаги суҳбат натижаси бўйича суҳбат комиссиясининг баённомаси расмийлаштирилади. Баённома якка тартибдаги суҳбатда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Абитуриентлар рўйхати суҳбат комиссияси баённомасида энг юқори балл олган абитуриентдан бошлаб, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда, камайиб бориш тартибида жойлаштирилади.
Якка тартибдаги суҳбат жараёни видеоёзувларда қайд этилади ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали онлайн режимда трансляция қилинади.
33. Якка тартибдаги суҳбат натижалари суҳбат жараёни якунлангандан сўнг бир иш куни ичида Университетнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида эълон қилинади.
34. Абитуриент қуйидаги ҳолларда ўқишга қабул қилинмайди:
жадвал бўйича якка тартибдаги суҳбатга келмаганда (0 балл қўйилади);
якка тартибдаги суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 70 фоизи ва ундан кам балл тўпланганда.
Бунда якка тартибдаги суҳбатда белгиланган максимал баллнинг 71 фоизи ва ундан юқори балл тўплаган, бироқ, Университет томонидан белгиланган ўринлар доирасига кирмаган абитуриентлар ўқишга қабул қилинмайди.
35. Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун якка тартибдаги суҳбатни қайта ўтказишга йўл қўйилмайди.
36. Якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича абитуриентнинг шикоятини кўриб чиқиш учун Университет тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруғи билан 7 нафар аъзодан иборат апелляция комиссияси ташкил этилади.
Апелляция комиссияси таркибига тегишли фанлар бўйича экспертлар, шикоят кўзи ожиз абитуриент томонидан берилганда эса Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти вакили ҳам киритилади.
Апелляция комиссияси таркибига вазирлик ва Университет ходимлари киритилиши мумкин.
Махсус комиссия ва суҳбат комиссияси аъзолари апелляция комиссияси таркибига киритилмайди.
Апелляция комиссияси унинг аъзоларининг учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.
Апелляция комиссияси ўз фаолиятини коллегиаллик, ошкоралик, холислик ва бетарафлик принциплари асосида амалга оширади.
Апелляция комиссиясига комиссиянинг бошқа аъзолари фаолиятини ўзаро умумий мувофиқлаштирувчи раис раҳбарлик қилади. Апелляция комиссияси фаолиятини ташкилий таъминлаш унинг котибига юкланади.
Апелляция комиссияси котиби бир вақтнинг ўзида комиссия аъзоси ҳисобланади.
Зарурат бўлганда, суҳбат комиссияси аъзоси апелляция жараёнида қатнашиши ва ўз фикрини билдириши мумкин.
37. Абитуриент якка тартибдаги суҳбат натижаларидан норози бўлган тақдирда, суҳбат натижаси эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни ичида апелляция комиссиясига ёзма ёхуд электрон равишда апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга.
38. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида кўриб чиқади. Апелляция шикояти кўриб чиқиладиган кун ҳақида абитуриентга хабар берилади.
39. Апелляция шикояти абитуриент иштирокида кўриб чиқилади ва ушбу жараён видеоёзувларда қайд этилади.
40. Апелляция комиссияси апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижаси бўйича қуйидаги мазмундаги қарорлардан бирини қабул қилади:
эътироз асоссиз бўлган тақдирда, апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш ва якка тартибдаги суҳбат натижаларини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида;
эътироз асосли бўлган тақдирда, апелляция шикоятини қаноатлантириш ва якка тартибдаги суҳбат натижаларига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
41. Якка тартибдаги суҳбатдан муваффақиятли ўтган абитуриентлар қабул комиссиясига якка тартибдаги суҳбат ўтказилган вақтдан бошлаб уч кун мобайнида дипломи (иловаси билан бирга) ва хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатининг аслини тақдим этади.
Ҳужжатларда, шу жумладан, электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатларда сохталаштириш ва қалбакилаштириш ёки ёлғон маълумот тақдим этилганлиги аниқланган тақдирда, абитуриент якка тартибдаги суҳбатдан ёхуд университет талабалари сафидан четлаштирилади, ҳужжатлари эса белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
42. Университет ҳар йили 30 августга қадар якка тартибдаги суҳбат натижалари тўғрисидаги маълумотларни Адлия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига юборади.
5-боб. Ўқишга қабул қилиш тартиби
43. Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига тавсия этиш ва дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисидаги ректор буйруғи, қоида тариқасида, 5 сентябрдан кечиктирмасдан қабул қилинади.
44. Университет ректорининг абитуриентларни махсус уч йиллик таълим дастурига ўқишга тавсия этиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинганидан сўнг Университет ҳамда абитуриентлар ўртасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус платформаси орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилади.
Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар қонунчилик ҳужжатлари ва шартномада кўрсатилган муддатларда тўловларни амалга оширади.
45. Ҳар йили 30 сентябрга қадар Университет ректорининг шартномада кўрсатилган тўловларни амалга оширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
46. Университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига ўқишга қабул қилинган талабаларнинг якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича расмийлаштирилган ҳужжатларидан кўчирмалар уларнинг шахсий йиғмажилдига тикиб қўйилади.
47. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Юридик техникумлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Юридик техникумлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетининг махсус уч йиллик таълим дастурига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Юридик техникумлар

Юридик техникумлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ) махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш масаласини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссия ташкил этади.

Ҳар йили 10 июнга қадар

Юридик техникумларнинг битирувчилари

ТДЮУнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилишни сўраб махсус комиссияга ариза беради.

Ҳар йили 20 июнга қадар

Махсус комиссия

1. Мажлисларни ўтказиш жадвалини юридик техникумларнинг расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади.

Мажлис бошланишидан камида бир ҳафта олдин

2. Битирувчиларнинг ҳужжатларини комиссия мажлисида кўриб чиқади.

3. Мажлисда иштирок этган махсус комиссия аъзоларининг кўпчилик овози билан битирувчини ТДЮУнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилиш ёки тавсия қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Ҳар йили 20 июндан 30 июнга қадар

2-босқич

Юридик техникумлар

1. Махсус комиссиянинг қарори асосида ТДЮУнинг махсус уч йиллик таълим дастурига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга кириш учун тавсия қилинган битирувчилар рўйхатини буйруқ билан тасдиқлайди ҳамда битирувчига буйруқдан кўчирма беради.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида

2. Буйруқ нусхасини ТДЮУнинг қабул комиссиясига юборади.

Бир иш куни ичида

3-босқич

Абитуриент

ТДЮУ ректори номига университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига ўқишга қабул қилиш ҳақида Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали электрон шаклда ариза юборади.

Ҳар йили 5 июлдан 25 июлга қадар

4-босқич

Қабул комиссияси

1. Абитуриентнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва унинг аризалари қабул қилинганини электрон платформадаги шахсий кабинети орқали маълум қилади.

Қабул муддати давомида

2. Агар тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, ТДЮУнинг электрон платформадаги шахсий кабинети орқали бу ҳақида маълум қилади.

Камчилик аниқланган вақтдан бошлаб 1 соат ичида

Абитуриент

Билдиришномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этади ва ҳужжатларни белгиланган тартибда такроран топширади.

24 соат ичида

5-босқич

Адлия вазирлиги

Суҳбат комиссиясини ташкил этади.

Ҳар йили 1 июлга қадар

Суҳбат комиссияси

1. Якка тартибдаги суҳбат ўтказиш жадвалини тасдиқлайди, ТДЮУнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида эълон қилади.

Суҳбат бошланишидан камида беш кун аввал

2. Абитуриентлар билан якка тартибда суҳбат ўтказади.

Ҳар йили 10 августдан 25 августгача

3. Якка тартибдаги суҳбат натижаларини ТДЮУнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда эълон қилади.

Суҳбат жараёни якунлангандан сўнг бир иш куни ичида

6-босқич

Адлия вазирлиги

Якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича абитуриентнинг шикоятини кўриб чиқиш учун апелляция комиссиясини ташкил этади.

Ҳар йили 1 июлга қадар

7-босқич

Абитуриент

Диплом (иловаси билан бирга) ва хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификатнинг асл нусхаларини қабул комиссиясига тақдим этади.

Ўқув йили бошланишига қадар

8-босқич

ТДЮУ

Абитуриентларни университетнинг махсус уч йиллик таълим дастурига тавсия этиш ва дарсларга қатнашишга рухсат бериш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Ҳар йили 5 сентябрдан кечиктирмасдан

9-босқич

ТДЮУ,

абитуриент

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус платформаси орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштиради.

Ўқишга тавсия этиш тўғрисида буйруқ қабул қилинганидан сўнг

Абитуриент

Тўловни амалга оширади.

Қонунчилик ҳужжатлари ва шартномада кўрсатилган муддатларда

ТДЮУ

Шартномада кўрсатилган тўловларни амалга оширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

Ҳар йили 30 сентябрга қадар

Юридик техникумлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

НАМУНА

Тошкент давлат юридик университети ректори

___________________________га

(Ф.И.О.)

____________________________

_________________________дан

(абитуриентнинг Ф.И.О (тўлиқ ёзилади)

Тошкент давлат юридик университетининг махсус уч йиллик таълим дастурига қабул тўғрисида

АРИЗА

Менга ________________________________________ йўналишида таълим олиш учун суҳбатдан

(таълим йўналишининг номи) (ўзбек, рус)

ўтишимга рухсат беришингизни сўрайман.

Маълумотим

___________________

___________________________________________

(ўрта махсус)

(таълим муассасасининг номи)

_____________________________________________ни _________ йилда тугатганман.

Таълим тўғрисидаги ҳужжат (диплом): серия ____________ № __________________________________

Суҳбатдан ______________ тилида ўтаман.

(ўзбек, рус)

Туғилган вақтим ва жойим:

_______ ________ _______ йил,

____________________________

(кун) (ой) (йил)

(туғилган жойи)

Доимий яшаш манзилим: __________________________________________________________________

(мамлакат, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, кўча, уй рақами тўлиқ)

_________________________________________________________________________________________

Биометрик паспорт (идентификация ID-картаси) маълумоти:

_______

____________,

__________________________________

(серия)

(рақами)

(қачон ва ким томонидан берилган)

________________________________________________________________________

Халқаро ёки миллий олимпиадаларда, танловларда ҳамда спорт мусобақаларида қатнашганлиги ҳақида маълумот (агар қатнашган бўлса) ________________________________________

(олимпиада фани)

_________________________________________________________________________________________

танлов фани (ихтисослиги), спорт мусобақаси тури, ўтказилган вақти, эгалланган ўрин)

Ногиронлиги ҳақида маълумот ____________________________________________________________

(номи ва гуруҳи, ҳужжат реквизитлари)

Суҳбат ўтказиш қоидалари билан танишдим.

_________________________

________

______________________

(абитуриентнинг Ф.И.О.)

(имзо)

(ариза бериш санаси)

Юридик техникумлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

НАМУНА

Якка тартибдаги суҳбатдан четлаштириш ҳақида

ДАЛОЛАТНОМА

___________________ шаҳри

20___ йил «____» ____________

Биз, қуйида имзо чекувчилар шуни тасдиқлаймизки, абитуриент _________________________________

_________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

қуйидаги сабабларга кўра якка тартибдаги суҳбатдан соат ___:___да четлатилди:

тақиқланган воситалардан фойдаланган (уяли телефон, компьютер ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситалари, луғат, китоб, шпаргалка);

бошқа абитуриентга тақиқланган воситаларни берган;

бошқа абитуриентга ёрдам берган;

_________________________________________________________________________________________

(низомда назарда тутилган бошқа ҳолатлар)

Абитуриент томонидан Юридик техникумлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг _____ бандлари талаблари бузилган.

Комиссия котиби

____________________

_______________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Юридик техникумлар битирувчиларини Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

НАМУНА

Тошкент давлат юридик университетининг махсус уч йиллик таълим дастурига қабул қилиш бўйича якка тартибдаги суҳбатдан ўтган абитуриентнинг жавобларини

БАҲОЛАШ ВАРАҚАСИ

Абитуриентнинг Ф.И.О.___________________________________

Сана ____________

Т/р

Баҳолаш мезонлари

Баллар

1.

Мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушуниш (давлат ва жамият қурилиши, қонун устуворлигини таъминлаш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, шунингдек, ижтимоий соҳа ва бошқа соҳалардаги ислоҳотлар ҳақида тасаввур ва фикрлаш қобилиятининг мавжудлиги)

2.

Ихтисосликни танлашда мотивация (ҳуқуқшунос касбининг моҳияти ва ижтимоий аҳамиятини тушуниш, унга доимий қизиқиш билдириш)

3.

Шахсий-касбий хусусиятлар (ўқишга қобилият, касбий вазифаларни ҳал қилишда амалий фаолият, интизомлилик, ҳамжиҳатлик, масъулиятлилик, қарор қабул қилишда мустақиллик даражаси, шунингдек, ўз устида ишлаш ва ижодкорлик қобилиятлари)

4.

Юриспруденция соҳасидаги билим ва касбий кўникмаларнинг мавжудлиги (профессионал таълими даражасида юриспруденция соҳасида ўз фикрини баён қилиш ва таҳлил қилиш кўникмаларининг мавжудлиги)

Изоҳ: _____________________________________________________________________________

________________________________________________________________________________________

Суҳбат ўтказиш бўйича комиссия аъзоси:

________________________________________________________________________________________

_____________________

_________________

(Ф.И.О.)

(имзо)

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сон қарорига
3-ИЛОВА
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом олий маълумотга эга бўлган шахсларни Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — Университет) «юриспруденция» таълим йўналишининг махсус уч йиллик таълим дастури доирасида тест синовлари асосида ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Олий маълумотга эга бўлган шахслар (кейинги ўринларда — абитуриентлар) Университетда «юриспруденция» таълим йўналиши бўйича олий таълимни олишлари мумкин.
3. Университет ўзининг мавжуд қувватлари, моддий-техника базаси, профессор-ўқитувчилари таркиби ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари хусусиятидан келиб чиқиб, қабул параметрларидан ташқари квота доирасида «юриспруденция» таълим йўналиши ва ўқитишнинг кундузги, кечки, масофавий таълим шаклларида ташкил этади.
4. Университет «юриспруденция» таълим йўналишининг махсус уч йиллик таълим дастурига қабул қилиш иккинчи ва ундан кейинги олий таълим олишни назарда тутади.
5. Университет «юриспруденция» таълим йўналишининг махсус уч йиллик таълим дастурига абитуриентларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш мазкур Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Олий маълумотга эга бўлган шахсларни махсус уч йиллик таълим дастурига қабул қилишни ташкил этиш
6. Олий маълумотга эга бўлган шахслар учун қабул параметрлари Университетнинг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси ҳисобга олинган ҳолда, Университет кенгаши томонидан белгиланади ҳамда ҳар йили 1 июлга қадар Университет расмий веб-сайтига жойлаштирилади.
7. Университетда ўқув йили учун ташкил этиладиган қабул комиссияси (кейинги ўринларда — қабул комиссияси) мазкур тоифадаги қабулни амалга оширишга масъул ҳисобланади.
8. Абитуриентлар ҳар йили 10 июлдан 10 августга қадар (шу куни ҳам) Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтади.
9. Абитуриентлар рўйхатдан ўтишда махсус электрон тизимга ўзининг шахсий маълумотларини киритади ва қуйидаги ҳужжатларни юклайди:
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси (ёки дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти асосида ўқиб тугатганлар учун);
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат иловасининг нусхаси.
Бунда хорижий давлатлар таълим муассасаларининг 1992 йил 1 январдан кейин берилган дипломлари белгиланган тартибда нострификациядан ўтказилган бўлиши лозим.
Агентликнинг махсус электрон тизимига юкланган ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги бўйича абитуриент шахсан жавобгар ҳисобланади.
10. Тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов ундирилади. Тўловни амалга оширмаган абитуриентларга тест синовларида иштирок этиш учун рухсатнома шакллантирилмайди.
3-боб. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби
11. Олий маълумотга эга бўлган шахсларни Университетнинг «юриспруденция» таълим йўналишининг махсус уч йиллик таълим дастурига ўқишга қабул қилиш Агентлик томонидан ўтказиладиган тест синовлари шаклида амалга оширилади.
12. «Юриспруденция» таълим йўналиши бўйича тест топшириқлари сони, баҳолаш мезонлари ва жавоблар варақаси Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) томонидан олий таълим ташкилотларининг бакалавриат таълим йўналишларига жорий ўқув йили қабули учун тасдиқланган тест топшириқлари сони, баҳолаш мезонлари ва жавоблар варақаси намунасига мувофиқ амалга оширилади.
13. Олий маълумотга эга бўлган шахслар «юриспруденция» таълим йўналишининг фақат мутахассислик фанлари ва чет тили доирасида тест жараёнларига қатнашади. Бунда умумий тартибдаги кириш имтиҳонларида қўлланиладиган имтиёзлар (хорижий тилни билиш бўйича сертификатлар бундан мустасно) махсус уч йиллик таълим дастурига татбиқ этилмайди.
14. Абитуриентнинг фанлар мажмуасида чет тили фанидан тест синовини инглиз, немис, француз, испан, итальян, турк, хитой, корейс, япон, араб, форс, дарий, урду, уйғур ва ҳиндий тилларидан бирида топшириши мумкин. Бунда мазкур чет тилларидан бири абитуриент томонидан рўйхатдан ўтиш босқичида танланади.
Танланган чет тили бўйича В2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади.
15. Тест топшириқлари умумий ўрта таълимнинг ўқув дастурлари асосида тузилади.
16. Тест синовлари Агентлик томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги 261-сон қарори талаблари асосида ҳар йили август-сентябрь ойларида Агентлик томонидан белгиланадиган саналар ва биноларда ўтказилади. Кўзи ожиз абитуриентларни имтиҳондан ўтказиш жараёнлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
17. Тест синов натижалари қайдномаси, қоида тариқасида, тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддатда Агентлик томонидан Университетга етказилади ва натижалар Агентлик ҳамда университетнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
4-боб. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш, ўқиш учун тўлов тартиби ва миқдори
18. Абитуриентларни Университетга тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш белгиланган квота доирасида тест синовларининг баллар кетма-кетлиги бўйича Агентлик томонидан амалга оширилади.
Бунда талабаликка қабул қилинган абитуриентлар қабул комиссиясига ушбу Низомнинг 9-бандида қайд этилган ҳужжатларнинг аслини тақдим этади.
19. Махсус уч йиллик таълим дастурида ўқиш учун талабаликка тавсия этилган шахслар ва Университет ўртасида шартномалар расмийлаштирилади.
Шартномалар юридик шахслар учун уч нусхада, жисмоний шахслар учун икки нусхада расмийлаштирилади.
Шартнома шартлари, уларни амалга ошириш тартиби ҳамда томонларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
20. Белгиланган намунадаги шартномалар Вазирликнинг «kontrakt.edu.uz» платформаси орқали амалга оширилади.
21. Шартнома шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларнинг амалга оширилиши тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
22. Университет ўзининг мавжуд илмий-педагогик салоҳияти ва талабалар учун сифатли таълим жараёнини ташкил этиш имконини берадиган моддий-техник базасидан ҳамда тўпланган баллар миқдоридан келиб чиқиб, умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари қўшимча (кейинги ўринларда — қўшимча қабул) ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида бакалавриатга қўлланиладиган тартибга асосан ўқишга қабул қилиши мумкин.
Бунда қўшимча қабул ва табақалаштирилган тўлов-контракт миқдори Университет томонидан мустақил равишда белгиланади.
Тўлов-контракт (қўшимча ва табақалаштирилган тўлов-контракт) миқдорлари ва тўлаш муддатлари Университет кенгаши томонидан мустақил белгиланади.
5-боб. Ўқув жараёнларини ташкил этиш, талабалар ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби
23. Университетга ўқишга қабул қилинган талабалар алоҳида ўқув режасига асосан махсус уч йиллик таълим дастури асосида таҳсил олади.
24. Мазкур бакалавриат таълим йўналишининг ўқув режаси ва фан дастурлари Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасаларида кредит-модул тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 10 июндаги 359-сон қарорига мувофиқ ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
25. Махсус уч йиллик таълим дастури асосида таҳсил олаётган талабалар ўқишини Университетнинг ҳамда бошқа олий таълим ташкилотларининг бакалавриат тайёрлашнинг 4 йиллик таълим дастурига кўчирилишига рухсат берилмайди.
26. Махсус уч йиллик дастурда таҳсил олаётган талабаларнинг таълим шакли ва таълим тилини ўзгартирилишига рухсат берилмайди.
27. Махсус уч йиллик дастур асосида таҳсил олаётган талабаларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш Вазирлар Маҳкамасининг «Олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
28. Махсус уч йиллик таълим дастури асосида таҳсил олган шахсларга, давлат аттестацияси якунлари бўйича, давлат намунасидаги ҳужжат (диплом ва унинг иловаси) берилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
29. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
30. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Олий маълумотга эга бўлган шахсларни Тошкент давлат юридик университетига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Тошкент давлат юридик университети «юриспруденция» таълим йўналишининг махсус уч йиллик таълим дастурига абитуриентларни ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Тошкент давлат юридик университети (ТДЮУ)

Олий маълумотга эга бўлган шахслар учун қабул параметрларини ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштиради.

Ҳар йили 1 июлга қадар

2-босқич

Абитуриент

Олий маълумотга эга бўлган абитуриентлар Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг махсус электрон тизими орқали рўйхатдан ўтади.

Ҳар йили 10 июлдан 10 августга қадар

3-босқич

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги

Олий маълумотга эга бўлган шахсларни ТДЮУнинг «юриспруденция» таълим йўналишининг махсус уч йиллик таълим дастурига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари шаклида амалга оширилади.

Ҳар йили август-сентябрь ойларида

4-босқич

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги, ТДЮУ

Тест синов натижалари Агентлик ҳамда ТДЮУнинг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.

Тест синовлари тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддатда

5-босқич

ТДЮУ ва абитуриент

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус платформаси орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилади.

Ўқишга тавсия этиш тўғрисида буйруқ қабул қилинганидан сўнг

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 350-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 майдаги ПФ-5441-сон Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 17 августдаги 675-сон қарорида:
а) 1-илованинг 2-банди тўртинчи хатбошиси «олий юридик маълумотга» сўзларидан кейин «ёки юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тугатиб белгиланган намунадаги дипломга» сўзлари билан тўлдирилсин;
б) 2-илованинг 7-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«юридик маслаҳатчиларнинг олий юридик маълумот ёки юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларида таълим олганлик тўғрисидаги диплом нусхаси (агар юридик маслаҳатчи Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқи бўйича маслаҳат берадиган бўлса, Ўзбекистон Республикаси олий юридик таълим муассасаси томонидан берилган олий маълумот ёки юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларида таълим олганлик тўғрисидаги дипломи нусхаси ёхуд хорижий олий ўқув юртида олинган олий юридик маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг эквивалентлигини эътироф этиш бўйича ваколатли давлат органининг гувоҳномаси)».
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университети магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 26 августдаги 513-сон қарорида:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тошкент давлат юридик университети магистратурасига кундузги, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича ўқишга қабул қилиш тартибини назарда тутувчи Тошкент давлат юридик университети магистратурасига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага»;
тўртинчи хатбошидаги «кириш тест синовларисиз» сўзлари «танловсиз» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича иккинчи — бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
иккинчи хатбошидаги «сиртқи» сўзи чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«базавий олий юридик маълумотга ҳамда давлат ҳокимияти ва марказий бошқарув органларида юридик йўналиш бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимларни Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) магистратурасига ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий ва кечки ўқитиш дастурлари бўйича ўқиши учун қабул қилиш тегишли давлат органининг биринчи раҳбари тавсиясига кўра, тўлов-контракт асосида қабул параметрларидан ташқари амалга оширилади»;
тўртинчи хатбошидаги «тест синовларисиз», «қошидаги» ва «лицейда» сўзлари тегишлича «танловсиз», «ҳузуридаги» ҳамда «лицейларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «кириш тест синовларисиз» сўзлари «танловсиз» сўзи билан алмаштирилсин;
в) қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-279-сон қарорига мувофиқ, ТДЮУ магистратурасига қабул абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади ҳамда қўшимча имтиҳон ўтказилмайди»;
г) 3-банддаги «Давлат тест марказининг» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тошкент давлат юридик университети магистратурасига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда — ТДЮУ) магистратурасига кундузги, кечки ва масофавий таълим шакллари бўйича ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий истиқомат қилувчи фуқаролиги бўлмаган шахслар (кейинги ўринларда — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари)ни мутахассисликлар бўйича ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарори билан белгиланган қабул параметрларига мувофиқ давлат гранти ва ТДЮУ томонидан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган тўлов-контракт, шу жумладан ТДЮУ томонидан мустақил равишда белгиланадиган қўшимча қабул ва табақалаштирилган тўлов-контракт доирасида амалга оширилади.
3. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
абитуриент — ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган ва танловда иштирок этувчи жисмоний шахс;
қабул комиссияси — ТДЮУ ректорининг буйруғи билан ҳар йили ташкил этиладиган ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилишни ташкил этадиган, шунингдек, абитуриентларга маслаҳат хизматлари кўрсатадиган комиссия.
4. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилишни ташкил этиш тегишли ўқув йили учун тасдиқланадиган қабул комиссияси зиммасига юкланади.
5. ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш абитуриентлар учун тенг ҳуқуқлилик, қабулнинг ягона қоидалари ва танлов принциплари асосида амалга оширилади.
Танлов натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлат грантлари бўйича биринчи навбатда, қолганлар тўпланган балларнинг рейтинг тизими асосида тўлов-контракт бўйича ўқишга қабул қилиш параметрлари, шу жумладан белгиланган тартибда қўшимча қабул ва табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилинади.
6. Танлов магистратура мутахассисликлари, таълим шакли ва ўқитиш тилларига кўра алоҳида ўтказилади.
7. ТДЮУ магистратурасига қабул «Юриспруденция» таълим йўналиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (кейинги ўринларда — вазирлик) томонидан белгиланган турдош (магистратурага қабул бўйича) олий таълим йўналишлари рўйхати бўйича бакалавр даражасига эга бўлган шахслар ўртасида танлов асосида амалга оширилади.
8. ТДЮУ магистратурасига қуйидаги параметрлар асосида ўқишга қабул қилинади:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланган давлат грантлари асосидаги қабул параметрлари;
Ўзбекистон Республикаси таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) томонидан тасдиқланган олий таълим ташкилотлари ва тиллар кесимидаги магистратура мутахассисликлари бўйича қабул параметрлари.
9. ТДЮУ магистратурасида ўқитиш тили белгиланган қабул параметрлари доирасида ҳужжатлар қабул қилингунга қадар вазирлик ва идоралар таклифларига мувофиқ Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
10. Магистратурага ўқишга қабул қилиш жараёнлари ТДЮУ қабул комиссияси (кейинги ўринларда — қабул комиссияси) томонидан мувофиқлаштирилади. Бунда магистратурага ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссияси масъул котибининг ўринбосари тайинланади.
11. Абитуриент тамомлаган бакалавриат таълим йўналишига мос ёки турдош магистратура мутахассислиги бўйича ўқишга қабул қилинади.
«Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналиши негизидаги магистратура мутахассислиги мос мутахассислик ҳисобланади. «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналишини тамомлаган абитуриентлар учун ТДЮУ магистратурасида ўқиш муддати бир йилни ташкил қилади.
Вазирлик ҳар йили 1 июлга қадар олий таълим ташкилотлари магистратурасига қабул қилиш бўйича турдош олий таълим йўналишларининг рўйхатини тасдиқлайди ҳамда вазирликнинг расмий веб-сайти орқали эълон қилади.
Турдош таълим йўналишларини тамомлаган абитуриентлар учун ТДЮУ магистратурасида ўқиш муддати икки йилни ташкил қилади.
2-боб. Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш
12. Қабул комиссияси, қоида тариқасида, магистратурага танловлар бошланишидан бир ой олдин магистратурага қабул қилиш муддатлари, мутахассисликлар номлари ва ўқишга қабул қилиш параметрлари ҳақидаги ахборотни ТДЮУнинг расмий веб-сайти орқали эълон қилади.
13. Абитуриентлар ТДЮУ магистратурасига ўқишга кириш учун вазирликнинг расмий веб-сайти ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан бири (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали рўйхатдан ўтади.
Абитуриентлар ҳар йили 1 июлдан 30 июлгача (30 июль куни ҳам) рўйхатдан ўтказилади.
Абитуриентлар рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатларни ЯИДХПга юклайди:
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат нусхаси (ёки дипломдан кўчирма нусха — олий таълим ташкилотларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова нусхаси.
Бунда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим ташкилоти томонидан берилган диплом маълумотлари (ўртача балли билан) вазирликнинг «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизимида автоматик равишда шакллантирилиши сабабли ушбу тоифадаги диплом ва унинг иловасини ЯИДХП га юклаш талаб этилмайди;
хорижий тилни билиш бўйича камида В2 даражасидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат нусхаси, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ танловдан ташқари магистратурага кириш бўйича имтиёзга эга абитуриентлар бундан мустасно;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ имтиёзга эга бўлган абитуриентларнинг имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Рўйхатдан ўтиш ЯИДХП ёки вазирликнинг веб-сайти орқали амалга оширилганда маълумотлар абитуриент томонидан мустақил равишда электрон шаклда юкланади ва ҳужжатлар ҳамда маълумотларнинг ҳаққонийлиги ва тўғрилиги учун абитуриент шахсан жавобгар ҳисобланади.
Рўйхатдан ўтишнинг белгиланган муддати тугагандан сўнг маълумотларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тақиқланади.
14. Магистратурага қабул бўйича рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг ҳужжатлари ҳар йили 10 августгача қабул комиссияси томонидан кўриб чиқилади ва уларнинг аризалари қабул қилингани ЯИДХПдаги шахсий кабинетлари орқали маълум қилинади.
Аризаси қабул қилинмаган абитуриентларга аризани қабул қилишни рад этиш сабаби кўрсатилган ҳолда ЯИДХПдаги шахсий кабинетлари орқали маълум қилинади.
ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган абитуриентлар аризаси ҳолатини ўзларининг шахсий кабинети орқали кузатиб боради.
Абитуриент томонидан белгиланган муддатда рўйхатдан ўтишда ЯИДХПга талаб этилган маълумотлар ва ҳужжатлар аслига мос ҳамда тўлиқ белгиланган талабларга мувофиқ киритилганда, қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
3-боб. Танловни ўтказиш
15. Магистратурага давлат гранти ва тўлов-контракт асосида, абитуриентларнинг бакалавриат дипломи бўйича тўплаган баллари ўртача кўрсаткичининг кетма-кетлигига кўра Давлат комиссияси томонидан ўқишга қабул қилинади.
Магистратурага қабул тегишли бакалавриат таълим йўналиши ва вазирлик томонидан белгиланган турдош (магистратурага қабул бўйича) олий таълим йўналишлари рўйхати бўйича бакалавр даражасига ҳамда хорижий тилни билиш бўйича белгиланган даражадаги сертификатга эга бўлган шахслар ўртасида танлов асосида амалга оширилади.
Танлов «Юриспруденция» бакалавриат таълим йўналишини тамомлаган абитуриентлар учун алоҳида, шунингдек турдош бакалавриат таълим йўналишларини тамомлаган абитуриентлар учун алоҳида ҳар бир магистратура мутахассислиги, ўқитиш тили ва таълим шакли кесимида ўтказилади.
16. Магистратурага қабул барча учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва ягона танлов асосида амалга оширилиб, бакалавриат дипломи бўйича тўплаган баллари ўртача кўрсаткичи энг юқори бўлган абитуриентларнинг давлат грантлари бўйича биринчи навбатда қабул қилиниши таъминланади. Қолган абитуриентлар бакалавриат дипломи бўйича тўплаган баллари ўртача кўрсаткичи кетма-кетлигига кўра белгиланган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари доирасида қабул қилинади.
Ажратилган қабул параметрлари доирасида энг охирги абитуриентнинг танлов баллига тенг кўрсаткичга эга абитуриент (абитуриентлар) ҳам мос равишда қўшимча ўрин асосида талабаликка тавсия этилади.
17. Кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўйича I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларни магистратурага қабул қилишда уларнинг хорижий тилни билиш тўғрисида миллий ёки халқаро сертификатга эга бўлиши талаб этилмайди.
18. Магистратурага ўқишга қабул қилишда кўзи ожиз абитуриентлар тоифасига қуйидагилар киради:
а) кўзи бўйича 1-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотномага эга бўлган шахслар;
б) кўзи бўйича 2-гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотномага эга бўлган қуйидаги шахслар:
махсус мактаб-интернатлар томонидан кўзи ожизлар учун берилган ўрта таълим (11-синф негизида) етуклик аттестатига эга бўлган;
имконияти чекланган шахслар учун ихтисослашган бошланғич касбий таълим ташкилотлари (касб-ҳунар коллежлари) томонидан кўзи ожизлар учун берилган дипломга эга бўлган;
9 йиллик кўзи ожизлар махсус мактаб-интернатида ўқиган ва ўрта махсус ёки касб-ҳунар ёхуд бошланғич касбий таълим ташкилотлари дипломига эга бўлган.
19. Кўзи ожиз абитуриентларнинг бакалавриат дипломи бўйича тўплаган баллари ўртача кўрсаткичи 100 баллик рейтинг тизими бўйича 71 балл ва ундан юқори ёки «5» балли баҳолаш тизими бўйича «4» ва ундан юқори бўлганда, улар қўшимча давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
20. Танлов натижасидан норози бўлган абитуриентларнинг шикоятларини кўриб чиқиш учун ТДЮУда қабул комиссияси аъзолари, факультетлар деканлари ва тажрибали профессор-ўқитувчилардан иборат таркибда апелляция комиссияси тузилади.
Абитуриент танлов натижасидан норози бўлган тақдирда, натижалар эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида ариза билан апелляция комиссиясига мурожаат этиши мумкин. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш муддати икки кундан ошмаслиги лозим.
Абитуриент апелляция шикоятини кўриб чиқишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Апелляция шикояти кўриб чиқиладиган кун ва жойи ҳақида қабул комиссияси томонидан абитуриентга камида бир кун олдин хабар берилади.
4-боб. Ўқишга қабул қилиш тартиби
21. Давлат комиссиясининг ТДЮУ магистратурасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги қарори ҳар йили 25 августгача қабул қилинади.
22. Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (ёки дипломдан кўчирманинг асл нусхаси — олий таълим ташкилотларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) ҳамда унга илова;
хорижий тилни билиш бўйича белгиланган даражадаги сертификат нусхаси;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзга эга бўлган абитуриентлар имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг электрон нусхаси.
Зарурат бўлганда ҳужжатларнинг асл нусхалари талаб қилиб олиниши мумкин.
Абитуриент томонидан тақдим этилган (топширилган) ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, абитуриент талабаликка қабул қилинмайди (талабаликка қабул қилинган бўлса, ТДЮУ талабалари сафидан четлаштирилади) ҳамда бу ҳақда белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабардор қилинади.
23. Давлат комиссиясининг қарори асосида етти иш кунида абитуриентларни давлат грантлари бўйича талабалар сафига қабул қилиш ҳақидаги ТДЮУ ректорининг буйруқлари расмийлаштирилади.
24. Абитуриентларни тўлов-контракт асосида магистратура мутахассисликларига тавсия этиш тўғрисида Давлат комиссиясининг қарори қабул қилингандан сўнг ТДЮУ билан юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида белгиланган тартибда шартнома расмийлаштирилади.
Давлат комиссияси томонидан тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган абитуриентлар учун тўлов ҳар йили шартномада ёки Давлат комиссияси томонидан белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Шартнома шартлари ва томонларнинг мажбуриятлари, уларни амалга ошириш тартиби қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Абитуриентларни магистратурага тўлов-контракт (шу жумладан, қўшимча қабул ва табақалаштирилган тўлов-контракт) асосида ўқишга қабул қилиш юридик ёки жисмоний шахслар томонидан ўқиш учун белгиланган тўлов миқдори тўлангандан сўнг, ТДЮУ ректорининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
25. Абитуриент томонидан ушбу Низомнинг 16-бандида қайд этилган ҳужжатлар қабул комиссиясига тақдим этилмаслиги ТДЮУнинг уни ўқишга қабул қилмаслигига асос бўлади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
26. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
27. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади»;
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Тошкент давлат юридик университети магистратурасига айрим тоифадаги абитуриентларни танловсиз қабул қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ»;
1-банддаги «кириш тест синовларисиз» сўзлари «танловсиз» сўзи билан алмаштирилсин;
2-банднинг бешинчи хатбошисидаги «лицейда» сўзи «лицейларда» сўзи билан алмаштирилсин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Тегишли давлат органи биринчи раҳбарининг (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ходимлари учун — Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли маслаҳатчилари ва департамент раҳбарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари учун — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ҳам) тавсияси асосида базавий олий юридик маълумот ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий органлари ҳамда бошқа марказий давлат органларининг марказий аппаратида юридик мутахассислик бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлган раҳбар ходимлар ТДЮУ магистратурасига масофавий ва кечки таълим шакллари асосида танловсиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқишга қабул қилинади»;
4-банднинг биринчи хатбошисидаги «тест синовларисиз», «қошидаги» ва «лицейда» сўзлари тегишлича «танловсиз», «ҳузуридаги» ҳамда «лицейларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
5 ва 51-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Базавий олий юридик маълумотга эга, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларда камида уч йил ишлаган педагог ва раҳбар ходимлар ТДЮУ магистратурасига масофавий ва кечки таълим шакллари асосида, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда танловсиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг тақсимот бўйича адлия органлари ва муассасаларида, биринчи навбатда, юридик техникумлар ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейларда камида уч йил узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда ўқишга қабул қилинади.
51. Республикадаги олий таълим муассасасининг буюртмасига кўра базавий олий юридик маълумотга эга бўлган шахслар ТДЮУ магистратурасига кундузги, шунингдек, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда масофавий ва кечки таълим шаклларида, танловсиз, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари, ўқишни тугатгандан сўнг буюртма берган олий таълим муассасасида камида уч йил тўлиқ ставкада узлуксиз ишлаш мажбуриятини олган ҳолда ўқишга қабул қилинади»;
8-банднинг учинчи хатбошисидаги «лицейда» ва «лицей» сўзлари тегишлича «лицейларда» ва «лицейлар» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банднинг учинчи хатбошисидаги «лицей» сўзи «лицейлар» сўзи билан алмаштирилсин;
16-банддаги «лицейда» сўзи «лицейларда» сўзи билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «лицейда» сўзи «лицейларда» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
низомга иловадаги «сиртқи» сўзи чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 6 апрелдаги 189-сон қарорининг 3-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини муваффақиятли тугатиб, белгиланган намунадаги дипломни олган олий маълумотга эга бўлган шахслар юридик хизматларда, давлат хизматлари марказлари, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида барча лавозимларда, шунингдек, адвокатура ва нотариат тизимида олий юридик маълумот талаб этмайдиган барча лавозимларда ишлаш, юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларида юридик маслаҳат хизмати билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади».
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги 359-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университетида таълимнинг кредит-модул тизимида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2. ТДЮУ ўқув жараёнида кредит-модул тизими Кредит тўплаш ва кўчиришнинг Европа модели (European Credit Transfer and Accumulation System — ECTS)га мувофиқ ташкил қилинади. Шу жумладан, амалий ўқитиш ҳамда клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими жорий этилади»;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими — иккинчи, учинчи ва тўртинчи курс талабалари учун юридик таълим дастурларининг 50 фоизи (назарий қисмлари) аудиторияларда, 50 фоизи (амалиёт қисми) суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа юридик соҳага оид ташкилотларда ўтказиш жараёни»;
ўн биринчи — йигирма учинчи хатбошилар тегишлича ўн иккинчи — йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
16-банд қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бакалавриат таълим йўналишининг 2, 3 ва 4-курсларида ўқув жараёни назария ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш мақсадида клиник ва дуал таълим тамойили асосида таълим олиш тизими ташкил этилиши мумкин. Бунда, талабалар ўқув юкламасининг 50 фоизи аудиторияда назарий машғулотлар ҳамда 50 фоизи суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа корхоналарда амалий машғулотлар шаклида тақсимланади. Амалий машғулотлар кредит юкламасининг таркибий қисми ҳисобланади»;
33-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда оралиқ ва якуний назорат турлари сунъий интеллект (AI) технологияларига асосланган автоматлаштирилган баҳолаш тизимлари ҳамда инсон омилисиз назорат қилиш (прокторинг) тизими орқали ўтказилиши мумкин».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 сентябрдаги 606-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида иккинчи ва ундан кейинги олий таълимни олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди иккинчи хатбошиси «олий ҳарбий таълим муассасаларига» сўзларидан кейин «ҳамда Тошкент давлат юридик университетига» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 22 ноябрдаги 705-сон қарорининг 3-бандида:
иккинчи хатбошидаги «лицейга» ва «лицей» сўзлари тегишлича «лицейларга» ва «лицейлар», «Давлат тест маркази» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «лицейга» сўзи «лицейларга» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «лицейда» сўзи «лицейларда» сўзи билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 июндаги 322-сон қарори билан тасдиқланган Мутахассислиги бўйича камида беш йил меҳнат стажига эга бўлган хотин-қизларни давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 1-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ушбу Низом олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига, Тошкент давлат юридик университети ва бошқа олий таълим ташкилотларининг «Юриспруденция» таълим йўналишига, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган хорижий ва нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳамда уларнинг филиалларига нисбатан татбиқ этилмайди».
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Самарқанд вилоят академик лицейининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 12 октябрдаги 672-сон қарорининг 1-бандидаги «5 ва 5 А-уйлар» ва «ўқув ва ётоқхона биноларини (кейинги ўринларда — объект)» сўзлари тегишлича «5 А-уй» ва «ўқув, спорт зали, ошхона ва фаоллар зали биноларини (кейинги ўринларда — объект) қуриш,» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 22 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини илмий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Лойиҳаларни илмий экспертизадан ўтказиш:
қонун лойиҳалари бўйича — тегишли соҳадаги давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари томонидан беғараз ҳамда давлат олий таълим муассасалари томонидан келишув асосида;
қонуности ҳужжатлари лойиҳалари бўйича — тегишли соҳадаги давлат экспертлик илмий-тадқиқот муассасалари, давлат илмий-тадқиқот муассасалари ҳамда давлат олий таълим муассасалари томонидан келишув асосида амалга оширилади».
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 19 мартдаги 171-сон қарорининг 7-банди иккинчи хатбошиси «лавозимларда ишлаш» сўзларидан кейин «, юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларида юридик маслаҳат хизмати билан шуғулланиш» сўзлари билан тўлдирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 июндаги 374-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги академик лицейларнинг иқтидорли битирувчиларини «юриспруденция» йўналиши мавжуд олий таълим ташкилотларига суҳбат асосида тест синовларисиз ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида вақтинчалик низомда:
1-банднинг учинчи хатбошисидаги «Жамоат хавфсизлиги университети,» сўзларидан кейин «Тошкент давлат юридик университети,» сўзлари билан тўлдирилсин;
23-банднинг биринчи хатбошисидаги ҳамда 37-банднинг биринчи хатбошисидаги «ТДЮУ бўйича Адлия вазирлиги ҳамда бошқа олий таълим ташкилотлари учун» сўзлари чиқариб ташлансин.
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 13 сентябрдаги 578-сон қарори билан тасдиқланган Олий таълим ташкилотларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда:
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Айрим бакалавриат таълим йўналишлари бўйича тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ҳамда IQ тест синови ўтказилади. Касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган таълим йўналишлари рўйхати тизимида олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идоралар таклифлари асосида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Тошкент давлат юридик университетининг «Рақамли ҳуқуқ» ҳамда «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик» таълим йўналишларига ўқишга қабул қилишда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда IQ тест синови ўтказилади»;
10-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши ҳамда таълим шаклларини танлаш ҳуқуқи берилади. Бунда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон мавжуд бўлганда, абитуриентлар муайян бакалавриат таълим йўналиши бўйича бештагача олий таълим ташкилотини танлаши мумкин бўлади, шунингдек, Тошкент давлат юридик университетининг «Рақамли ҳуқуқ» ҳамда «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик» таълим йўналишларини танлаш имконияти IQ тестдан ўтган абитуриентларга тақдим этилади»;
қуйидаги мазмундаги 111-боб билан тўлдирилсин:
«111-боб. Тошкент давлат юридик университетининг «Рақамли ҳуқуқ» ҳамда «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик» халқаро таълим йўналишларига қабул қилиш тартиби
851. Тошкент давлат юридик университетининг «Рақамли ҳуқуқ» ҳамда «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик» халқаро таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш танловлари халқаро стандартларга мувофиқ Тошкент давлат юридик университети томонидан ихтисослашган хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликда IQ тест тартибида ўтказилади ва танловда чет тиллари бўйича камида B2 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга абитуриентлар иштирок этади.
852. Тошкент давлат юридик университетининг «Рақамли ҳуқуқ» ҳамда «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик» халқаро таълим йўналишларига абитуриентлар тест синовларини ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларидан бирида топширади.
853. Абитуриентларнинг рўйхатдан ўтиши мазкур низомнинг 3-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади. Бунда абитуриентлардан қўшимча равишда хорижий тилни билиш бўйича камида B2 даражасидаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат талаб қилинади.
854. «Рақамли ҳуқуқ» ҳамда «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик» халқаро таълим йўналишларига ўқишга кирмоқчи бўлган абитуриентлар рўйхатдан ўтиш жараёнида IQ тестдан ўтишни ҳамда таълим йўналишларига мос фанлар мажмуасини, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини танлайди.
855. Рўйхатдан ўтиш жараёни тўлиқ якунланганидан сўнг IQ тестдан ўтишни танлаган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар уч кун муддатда Агентлик томонидан Тошкент давлат юридик университетига тақдим этилади.
856. Тақдим этилган рўйхатдаги абитуриентлар учун Тошкент давлат юридик университети томонидан IQ тест олувчи ҳамкор хорижий ташкилот билан ўзаро шартномага асосан ўтказилади.
Бунда, «Рақамли ҳуқуқ» ҳамда «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик» таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш бўйича IQ тест тартибида тест синовлари ҳар йили 10 июлга қадар ўтказилади.
IQ тест синовларини ўтказиш ва натижаларни баҳолаш хорижий ташкилот талабларига асосан амалга оширилади.
IQ тест синовлари натижалари апелляция тартибида кўриб чиқилмайди.
857. IQ тест синовларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар рўйхати жараёнлар якунланганидан сўнг Тошкент давлат юридик университети томонидан беш кун муддатда Агентликка тақдим этилади.
858. IQ тест синовларини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар Агентлик томонидан шартномага асосан амалга оширилади.
859. Тест синови тўлиқ якунлангандан сўнг 15 кун давомида IQ тест синовларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар олий таълим ташкилоти, бакалавриат таълим йўналиши, таълим шакли ва танлов устуворлигини танлаш жараёнида:
«Рақамли ҳуқуқ» ҳамда «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик» халқаро таълим йўналишларини, шунингдек, фанлар мажмуасига мос қўшимча 3 тагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш ҳуқуқига эга;
агар абитуриент «Рақамли ҳуқуқ» ёки «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик» халқаро таълим йўналишидан фақат биттасини танлаш истагини билдирган тақдирда, унга фанлар мажмуасига мос қўшимча 4 тагача бакалавриат таълим йўналишини танлаш ҳуқуқи берилади.
8510. IQ тест синовларидан ўта олмаган абитуриентлар «Рақамли ҳуқуқ» ҳамда «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик» халқаро таълим йўналишлари бўйича танловда иштирок эта олмайди.
8511. Танлов натижаларига кўра «Рақамли ҳуқуқ» ҳамда «Халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик» халқаро таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш мазкур низомнинг 10-бобида белгиланган тартибга асосан амалга оширилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.07.2026 й., 09/26/350/0667-сон)