1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.04.00 Қимматли қоғозлар бозорида касб фаолияти / 07.24.04.02 Инвестиция маслаҳатчиси]
Давлат қисқа муддатли облигациялар бозорида дилерлик вазифаларини бажариш бўйича шартнома тузиш
тартиби
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 9 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 525]
LexUZ шарҳи
Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 27 сентябрдаги 434-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 525-9, 27.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
1. Умумий қоидалар
1.1. Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва 1996 йил 26 мартдаги 119-сонли ва 1997 йил 30 январдаги 57-сонли Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Давлат қисқа муддатли облигациялар (бундан буён матнда ДҚМО деб юритилади) бозорида дилерлик вазифасини амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан шартнома тузиш учун Марказий банк томонидан тасдиқланган, Молия вазирлиги билан келишилган, Адлия вазирлигида 1998 йил 30 ноябрдаги 552-сон рўйхат рақами билан рўйхатга олинган Давлат қисқа муддатли облигациялари билан ишлаш ва уларнинг муомалада бўлиши тўғрисидаги низомга мувофиқ номзодлар ҳужжатлар тақдим этиши ва мазкур Тартиб билан белгиланадиган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
1.2. Номзодлар ҳужжатлар тўпламини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Монетар операциялар департаментига тақдим этадилар.
(1.2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 16 апрелдаги 48-В-8-сонли қарори (рўйхат рақами 525-8, 26.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 10/18/525-8/1116-сон)
2.1. Ҳужжатлар тақдим этиш вақтида инвестиция воситачиси (банк бўлмаган ташкилотлар учун) сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлганига 3 ойдан кам бўлмаган ёки Марказий банк лицензиясига (банклар учун) эга бўлган резидент юридик шахс бўлиши.
Суғурта компаниялари ва инвестиция фондлари ДҚМО бозорида дилер бўлиш ҳуқуқига эга эмас.
2.2. Ўз маблағлари (капитали)га эга бўлиш:
тижорат банклари учун — Тижорат банклари капиталининг монандлигига қуйиладиган талаблар тўғрисидаги низомда (рўйхат рақами 2693, 2015 йил 6 июль) белгиланган устав капиталининг тегишли минимал миқдоридан кам бўлмаган;
банк бўлмаган ташкилотлар учун — 800 млн сўмдан кам бўлмаган.
Бунда хусусий маблағлар (капитал) ҳисоб-китоби Ўзбекистон Республикасининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
2.3. Тижорат банклари қонун ҳужжатларида белгиланган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мажбурий захира талабларини ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда бажаришлари лозим.
2.5. Қонунчилик ва норматив ҳужжатлар билан белгиланган минимал миқдордан кам бўлмаган тўлиқ тўланган устав капиталига эга бўлиши.
2.6. Тегишли малакали мутахассислар штатига эга бўлиши.
2.7. Номзоднинг ҳисобварағидаги пул маблағлари хатланмаган ва ҳисобварақ бўйича операциялар тўхтатиб қўйилмаган бўлиши лозим .
2.8. Номзоднинг аризалари кўриб чиқилмайди, агар уларга нисбатан:
ночорлик (банкротлик) жараёнини қўзғатиш тўғрисида ажрим қабул қилинган бўлса;
юридик шахсни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса.
3. ДҚМО бозорида дилерлик вазифаларини бажариш тўғрисида шартнома тузиш учун ҳужжатларни тақдим этиш
3.1. ДҚМО бозорида дилерлик вазифасини амалга ошириш тўғрисида шартнома тузиш учун номзод Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Монетар операциялар департаментига қуйидагиларни тақдим этади:
(3.1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 16 апрелдаги 48-В-8-сонли қарори (рўйхат рақами 525-8, 26.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 10/18/525-8/1116-сон)
тижорат банклари учун ушбу Тартибнинг 2-иловасига мувофиқ ва банк бўлмаган ташкилотлар учун ушбу Тартибнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда анкета;
аудиторлик ташкилотининг молиявий ҳисоботларнинг ишончлилиги ва бухгалтерия ҳисобининг қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ юритилганлиги тўғрисидаги хулосаси.
Юқорида келтирилган ҳужжатлардан ташқари, банк бўлмаган ташкилотлар қуйидагиларни тақдим этади:
охирги йил учун бухгалтерия баланси;
ташкилотнинг ҳисобварағидаги маблағлари хатланмаганлиги тўғрисида унга хизмат кўрсатувчи банкнинг маълумотномаси.
3.2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мустақил равишда ДҚМО бозорида дилерлик вазифасини бажариш тўғрисида тузиладиган шартнома учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни, мазкур Тартибнинг 3.1. бандида кўрсатилган ҳужжатлар ва маълумотлар бундан мустасно, белгиланган тартибда ахборот алмашинуви орқали, шу жумладан электрон шаклда олади.
3.3. Мазкур Тартибнинг 3.1. бандида кўрсатилган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаган номзодлар билан ДҚМО бозорида дилерлик вазифаларини бажариш тўғрисида шартнома тузилмайди.
4. Ҳужжатларни кўриб чиқиш
4.1. ДҚМО бозорида Дилер мақомини олиш учун ҳужжатлар келиб тушганда Монетар операциялар департаментининг масъул ходимлари иш куни давомида Номзодларни рўйхатга олиш журналини (4-сон Илова) тўлдиради.
(4.1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 16 апрелдаги 48-В-8-сонли қарори (рўйхат рақами 525-8, 26.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 10/18/525-8/1116-сон)
4.2. Монетар операциялар департаменти номзодлардан ҳужжатларни қабул қилган кундан кейинги иш кунида сўровномалар жўнатади:
(4.2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 16 апрелдаги 48-В-8-сонли қарори (рўйхат рақами 525-8, 26.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 10/18/525-8/1116-сон)
тижорат банклари бўйича — Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаментига номзодлар билан шартнома тузиш бўйича тавсиялар ҳамда молиявий фаолият тўғрисида маълумот тақдим этиш тўғрисида;
(4.2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 16 апрелдаги 48-В-8-сонли қарори (рўйхат рақами 525-8, 26.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 10/18/525-8/1116-сон)
банк бўлмаган ташкилотлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) номзод билан шартнома тузиш бўйича тавсиялар тақдим этиш тўғрисида.
Тижорат банклари бўйича сўровномага жавоб қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:
Марказий банкдан олинган лицензиянинг рақами ва санаси;
ўтган йил ва охирги тугаган чорак учун соф фойда мавжудлиги;
тижорат банкининг молиявий ҳолати тўғрисидаги хулоса.
4.3. Ҳар бир номзодга тегишли сўровга жавоб келиб тушиши билан Номзодларни қайд этиш журналининг «Мазкур кўриб чиқиш натижаси» устуни тўлдирилади ва номзодни текшириш якуни бўйича хизмат варақаси тайёрланади.
4.4. Тўлдирилган Номзодларни рўйхатга олиш журнали ҳамда хизмат варақаси Марказий банк Раисининг ваколатли ўринбосарига кўриб чиқиш ва якуний қарор қабул қилиш учун тақдим этилади.
5. Қарор қабул қилиш
5.1. Кўриб чиқиш натижасида ДҚМО бозорида дилерлик вазифасини бажариш тўғрисида шартномалар тузиш бўйича ижобий ёки салбий қарор қабул қилиниши мумкин.
Марказий банкка ҳужжатлар тақдим этилган вақтдан 30 кундан ошмаган муддатда ДҚМО бозорида дилерлик вазифасини амалга ошириш тўғрисида шартнома тузиш бўйича қарор қабул қилиш тўғрисида номзодга ёзма равишда жавоб юборилади. Юқорида кўрсатилган муддат ичида жавоб олинмаган тақдирда, номзод тушунтириш берилиши юзасидан Марказий банкка мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Бунда, салбий қарор тўғрисида жавобда рад этиш сабаби кўрсатилган бўлиши лозим.
5.2. Салбий қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилиниши мумкин:
ушбу Тартибнинг 2-бўлимига мувофиқ дилерликка номзодларга қўйиладиган талаблар бажарилмаганда;
банк бўлмаган ташкилотлар бўйича Марказдан салбий хулоса олинганда.
5.3. ДҚМО бозорида дилерлик вазифасини амалга ошириш тўғрисида шартнома тузиш учун Марказий банкнинг кўриб чиқиш натижалари бўйича розилигини ололмаган номзодлар, аниқланган камчиликларни бартараф қилган холда, ҳужжатларни қайтадан кўриб чиқиш учун тақдим этиш ҳуқуқига эга.
5.4. Қарор қабул қилингандан сўнг 2 иш кунидан кечикмаган муддатда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Монетар операциялар департаменти ДҚМО бозорида дилерлик вазифасини амалга ошириш тўғрисида шартнома тузиш учун Марказий банк розилигини олган ташкилотларнинг рўйхатини ЎзРВБга юборади.
(5.4-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 16 апрелдаги 48-В-8-сонли қарори (рўйхат рақами 525-8, 26.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 10/18/525-8/1116-сон)
5.5. Монетар операциялар департаменти ЎзРВБдан номзодга савдо идентификатори берилганлиги тўғрисида хат олганидан сўнг, номзодларга рўйхат кодини беради. ДҚМО бозорида дилерлик вазифасини амалга ошириш тўғрисида шартнома 2 нусхада Марказий банк розилигини олган ташкилот манзилига юборилади.
(5.5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 16 апрелдаги 48-В-8-сонли қарори (рўйхат рақами 525-8, 26.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 10/18/525-8/1116-сон)
5.6. Марказий банкдан 2 нусхада ДҚМО бозорида дилерлик вазифасини амалга ошириш тўғрисида шартномани олгандан сўнг, ташкилот ўз томонидан шартномани имзолайди ва уни Монетар операциялар департаментига Марказий банк томонидан имзолаш учун тақдим этади.
(5.6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 16 апрелдаги 48-В-8-сонли қарори (рўйхат рақами 525-8, 26.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 10/18/525-8/1116-сон)
1-ИЛОВА
Ташкилотнинг фирма бланкида
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг биринчи ўринбосарига
ДҚМО бозорида дилерлик вазифасини бажариш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан шартнома тузиш учун номзод АРИЗАСИ
ДҚМО бозорида дилерлик вазифасини бажариш учун шартнома тузиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқишингизни сўраймиз.
Ҳужжатлар _________ варақда илова қилинган.
Ташкилот раҳбари ________________________
(Ф.И.О., лавозими)
М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)
2-ИЛОВА
ДҚМО бозорида дилерлик вазифасини амалга ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан шартнома тузиш учун номзод АНКЕТАСИ (тижорат банклари учун)
1.3. Қайси вақтдан бошлаб Сизнинг банкингиз ДҚМО билан операцияларда инвестор сифатида иштирок этиб келмоқда ________________________
1.4. Сизнинг банкингизга ЎзРВБда депо ҳисобварағини очиб берган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки дилерларини санаб ўтинг. Ҳисобварақ очилган ва шартнома тузилган аниқ санани кўрсатинг.
а ) __________________________________________________________________________________________________________________
б ) __________________________________________________________________________________________________________________
1.5. Охирги 6 ой бўйича 20 ___ й _________ ҳолатига кўра ДҚМО билан операциялар (айланма) ҳажми.
(айланма = сотиб олинган облигациялар сони (дона)* облигация номинали + сотилган облигациялар сони (дона)* облигациялар номинали)
1.3. Қайси вақтдан бошлаб Сизнинг ташкилотингиз ДҚМО билан операцияларда инвестор сифатида иштирок этиб келмоқда ____________________ ______________________________________________________________________________________________________________________
1.4. Сизнинг ташкилотингизга ЎзРВБда депо ҳисобварағини очиб берган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг дилерларини санаб ўтинг. Ҳисобварақ очилган ва шартнома тузилган аниқ санани кўрсатинг.
а ) ____________________________________________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________
20 ___ й. ________ ҳолатига ўз капитали миқдори _____________________ сўм.
2.5. Қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатида профессионал фаолиятни амалга ошириш лицензиясининг рақами ва берилган санасини кўрсатинг: ______________________________________________________________________________________________________
2.6. Юридик шахс гувоҳномасининг рўйхатга олинган рақами ва санасини кўрсатинг. ______________________________________________________________________________________________________________________
2.7. Солиқ инспекциясининг номи, манзили ва телефон рақамини кўрсатинг ___________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________
Бош бухгалтер _______________________________________________________________________
(Ф.И.О.)
имзо
М.Ў. (муҳр мавжуд бўлганда)
4-ИЛОВА
Номзодларни рўйхатга олиш
ЖУРНАЛИ
Т/р
Ташкилот
номи
Ариза ва анкета келиб тушган сана
КТУТ коди
Лицензия рақами ва олинган санаси
Устав
капитали
миқдори
Ўз капитали миқдори
Мазкур кўриб чиқиш натижаси
Қарор қабул қилинган сана
1
2
3
4
5
6
7
8
9
Номзодларни рўйхатга олиш Журналини юритиш
ТАРТИБИ
1. Номзодлар аризаларини рўйхатга олиш учун махсус журнал очилади.
2. Номзодларни рўйхатга олиш журнали электрон шаклда барча ёзувларни чоп этиш шарти билан юритилади. Журналнинг ҳар бир варағи рақамланиб, Монетар операциялар департаментининг масъул ходими томонидан имзоланади ва алоҳида жилдга тикилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 16 апрелдаги 48-В-8-сонли қарори (рўйхат рақами 525-8, 26.04.2018 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2018 й., 10/18/525-8/1116-сон)
3. Журнал қуйидагича тўлдирилади:
а) 1 устунда номзоднинг тартиб рақами қўйилади;
б) 2 устунда номзодни тўлиқ номи кўрсатилади;
в) 3 устунда ариза ва анкета келиб тушган сана қўйилади;
г) 4 устунда КТУТ коди кўрсатилади;
д) 5 устунда номзод томонидан олинган банк лицензияси рақами ва санаси — тижорат банклари учун; Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази томонидан олинган қимматли қоғозлар бозорида инвестицион воситачи сифатида фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия рақами ва санаси — банк бўлмаган бошқа ташкилотлар учун қўйилади;
е) 6-7 устунлар номзод томонидан тақдим этилган анкета маълумотлари асосида тўлдирилади;
и) 8 устун кўриб чиқиш натижалари асосида тўлдирилади;
л) 9 устунда қарор қабул қилинган сана кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 1999 йил 20 февралдаги 48в-1-сон (рўйхат рақами 525-1, 1999 йил 1 апрель), 1999 йил 20 ноябрдаги 48В-2-сон (рўйхат рақами 525-2, 2000 йил 11 май) ўзгартиришлар ҳамда 2003 йил 29 мартдаги 6/19- сон (рўйхат рақами 525-3, 2003 йил 15 апрель), 2013 йил 16 декабрдаги 48В-4-сон (рўйхат рақами 525-4, 2013 йил 26 декабрь) 2015 йил 21 майдаги 48В-5-сон (рўйхат рақами 525-5, 2015 йил 1 июнь), 2015 йил 8 октябрдаги 48В-6-сон (рўйхат рақами 525-6, 2015 йил 21 октябрь), 2017 йил 30 декабрдаги 48-В-7-сон (рўйхат рақами 525-7, 2018 йил 8 январь) қарори билан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан, 27.04.2018 й., 10/18/525-8/1116-сон)