Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг янги механизмларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, иқлим ўзгариши салбий оқибатларини келтириб чиқарувчи саноат корхоналарининг атроф-муҳитга ва инсон саломатлигига салбий таъсирининг олдини олиш ва камайтиришнинг халқаро талабларга жавоб берадиган замонавий механизмларини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ қуйидагилар белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:
давлат экологик экспертизаси ўтказилишининг мажбурийлиги;
давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлмай туриб, лойиҳаларнинг банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан молиялаштирилиши тақиқлангани;
эколог-эксперт фаолиятига аралашишга йўл қўйилмаслиги;
аттестациядан ўтказилган ходим эколог-эксперт бўлиши мумкинлиги;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳани ишлаб чиқувчилар томонидан ўтказилиши;
лойиҳани ишлаб чиқувчи штатида тегишли малака сертификати мавжуд бўлган камида икки нафар ходимга эга бўлиши кераклиги;
давлат экологик экспертизасининг хулосасида кўрсатилган талаблар бажарилиши шартлиги.
2. Қуйидагилар:
Давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши мажбурий бўлган атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган фаолият турлари ва объектлар рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича жамоатчилик эшитувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Жамоат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчиларнинг фаолиятини ташкил этиш ва рейтингини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
Экологик экспертиза объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Стратегик экологик баҳолаш бўйича экологик маърузани тайёрлаш ва унинг сифатини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Белгилансинки:
экологик экспертиза объектлари атроф-муҳитга таъсири бўйича уч тоифага ажратилади ҳамда мажбурий давлат экологик экспертизасидан ўтказилади;
экологик экспертиза объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир малака сертификати берилади;
эколог-экспертлар белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилади;
стратегик режалаштириш ҳужжатлари стратегик экологик баҳоланади;
жамоат экологик экспертизаси нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг ташаббуси билан ўтказилади;
давлат экологик экспертизасидан ўтказиш ҳамда экологик экспертиза объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир малака сертификатини бериш жараёнлари Давлат хизматлари маркази ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) уч ой муддатда:
ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда, веб-сайти орқали давлат экологик экспертизасидан ўтказишнинг электрон ҳужжат алмашинуви тизими янада такомиллаштирилишини;
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда давлат экологик экспертизасини ўтказиш ҳамда экологик экспертиза объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини;
давлат экологик экспертизаси бўйича экспертлар кенгаши таркиби ва унинг низоми тасдиқланишини;
лойиҳани ишлаб чиқувчилар рейтинги мезонларини тасдиқлаш ва уларнинг рейтингини юритишни;
ушбу қарорнинг мақсадлари, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг ёритиш тадбирларининг режасини тасдиқласин ва унинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 9-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 11 май,
234-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши мажбурий бўлган атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган фаолият турлари ва объектлар
РЎЙХАТИ

Т/р

Фаолият турлари ва объектлари

Экспертизани ўтказиш муддати

(иш куни)

Тўлов миқдори

(БХМ)

I. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб (юқори даражада хавфли) фаолият турлари ва объектлари

1. Транспорт, электротехника ва йўл хўжалиги

1.

«А» ва «М» тоифадаги автомобиль йўллари ва кўприклар, тоннеллар, метро, темир йўллар (умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар бундан мустасно) ва юк терминаллари, логистика марказлари, шу жумладан, дарё портлари ва пристанлар.

25

25

2.

Аэропортлар.

25

25

3.

Машинасозлик саноати (авиасозлик, вагонсозлик, автомобилсозлик, тракторсозлик, мотор ҳамда мототранспорт ишлаб чиқариш ва бошқалар).

25

25

4.

Электротехника ва радиотехника саноати корхоналари.

25

25

2. Энергетика саноати

5.

Атом станциялари, ядровий реакторли қурилмалар, шу жумладан, модулли атом реакторлари, атом саноати чиқиндилари ва бошқа радиоактив чиқиндиларга ишлов бериш ёки утилизация қилиш қурилмалари.

25

25

6.

300 МВт ёки ундан ортиқ қувватга эга бўлган иссиқлик электр станциялари ва бошқа энергетик ёндириш қурилмалари.

25

25

7.

100 МВт ва ундан ортиқ қувватга эга бўлган фотоэлектр ва шамол электр станциялари.

25

25

8.

30 МВт дан ортиқ қувватга эга бўлган гидроэлектростанциялар.

25

25

9.

110 кВ ва ундан юқори кучланишга эга бўлган (ҳаво ва кабель) электр узатиш линиялари, шу жумладан, трансформатор станциялари (подстанциялар).

25

25

10.

Биореактор умумий сиғими 500 м3дан юқори бўлган биогаз қурилмалари.

25

25

11.

Трансформатор ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхоналар.

25

25

12.

Водород ишлаб чиқариш.

25

25

13.

100 МВт ва ундан юқори қувватга эга бўлган электр энергиясини сақлаш тизимлари.

25

25

14.

Кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш (эритиш ва қуйиш).

25

25

3. Нефть ва газ саноати

15.

Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш ҳажми бўйича I тоифадаги базалар.

25

25

16.

Ёқилғи ресурсларини (нефть, газ, кўмир, конденсат ва бошқалар) геологик жиҳатдан ўрганиш ва қазиб олиш, қудуқларни жиҳозлаш ишлари.

25

25

17.

0,6 МПа дан юқори босимли газ қувурлари.

25

25

18.

Магистрал нефть қувурлари.

25

25

19.

Нефть ва газни қайта ишлаш корхоналари (тайёр мойлардан мойлаш маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар бундан мустасно).

25

25

20.

Ерости газ омборлари.

25

25

21.

Кўмирни бойитиш ҳамда қайта ишлаш корхоналари.

25

25

4. Металлургия, тоғ-кон ва геология саноати

22.

Кон бойитиш фабрикалари.

25

25

23.

Руда, кимёвий хомашёни ва қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қазиб олиш, қазиб олишда ҳосил бўладиган карьерларни ва уларга туташ ҳудудларни рекультивация қилиш ишлари.

25

25

24.

Қора ва рангли металлургия заводлари.

25

25

25.

Ер остида ишқор билан ювиш полигонлари, шунингдек, зич ҳолатда ишқор билан ювиш технологиясидан фойдаланадиган корхоналар.

25

25

26.

Аккумуляторлар ва уларнинг элементлари, шунингдек, гальваник батареялар ишлаб чиқариш корхоналари.

25

25

27.

Ишлаб чиқариш қуввати соатига 20 тоннадан ортиқ қора металлар прокати (қуймасиз).

25

25

28.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан амалга ошириладиган қимматбаҳо металлар аффинаж фаолияти.

25

25

5. Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари

29.

Республика ва вилоятлараро аҳамиятга эга бўлган сув ўтказгичлар.

25

25

30.

Сув омборлари ва тўғонлар.

25

25

31.

Дарё ва сой ўзанларини тўпланиб қолган норуда материаллардан тозалаш ишлари.

25

25

32.

500 гектардан ортиқ майдондаги ерларни ўзлаштириш, реконструкция қилиш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирлари.

25

25

6. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси

33.

Суткалик иш ҳажми 280 минг м3 ортиқ бўлган оқова сув тозалаш иншоотлари.

25

25

34.

Газсимон ёки суюқ хлордан фойдаланувчи хлораторлар.

25

25

7. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш

35.

Маиший чиқинди полигонлари (200 минг кишидан ортиқ аҳолиси мавжуд шаҳарлар ва аҳоли пунктлари учун).

25

25

36.

Чиқиндиларни ёқиш заводлари ва крематориялар, шу жумладан, Б, В, Г синфга мансуб тиббиёт чиқиндилари, нобуд бўлган ҳайвонлар ва қушларни ёқиш мосламалари.

25

25

37.

Заҳарли чиқиндиларни шунингдек, шлам ва шлакларни тўплаш, кўмиш ёки утилизация қилиш полигонлари, уларда рекультивация қилиш ишлари.

25

25

38.

Хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари.

25

25

8. Қурилиш саноати

39.

Асбест ва таркибида асбест бўлган буюмларни ишлаб чиқариш корхоналари.

25

25

40.

Таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар ҳамда I ва II хавфлилик синфига мансуб бирикмалар ишлаб чиқариш корхоналари, шу жумладан, листланган ойна, шишали момиқ ва шиша мато ишлаб чиқариш корхоналари.

25

25

41.

Цемент ишлаб чиқариш корхоналари.

25

25

9. Кимё саноати

42.

Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш ва сақлаш корхоналари.

25

25

43.

Халқаро битимлар билан тартибга солинадиган, таркибида заҳарли моддалар бўлган асбоб-ускуналар ёки қурилмаларни ишлаб чиқариш корхоналари.

25

25

44.

Радиоактив моддалар (изотоплар) ишлаб чиқариш, уларни ишлатиш ва сақлаш (тиббиёт тизими бундан мустасно) корхоналари.

25

25

45.

Республика аҳамиятига эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар омборхоналари.

25

25

46.

Кимёвий мажмуалар, заводлар ва цехлар.

25

25

47.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш учун фойдаланиладиган кимёвий воситаларни ишлаб чиқариш.

25

25

48.

Целлюлоза ишлаб чиқариш.

25

25

49.

Биотехнологиялардан фойдаланувчи биокимёвий завод ва корхоналар.

25

25

50.

Электрокимёвий ва кимёвий қоплама усулларидан фойдаланадиган корхоналар.

25

25

10. Фармацевтика саноати

51.

Дори моддалари (субстанция) ва реагентларни ишлаб чиқарувчи фармацевтика заводлари ва фабрикалари (тайёр доривор воситаларни қадоқлаш корхоналари бундан мустасно).

25

25

11. Озиқ-овқат саноати

52.

Элеватор, тегирмон (қуввати суткасига 150 тонна) ва аралаш озуқа цехидан (қуввати суткасига 5 тонна) иборат ун комбинатлари.

25

25

53.

Экстракция, бирламчи хомашёдан совун тайёрлаш (хом ёғ кислоталари, кислоталарини дистиллаш, совун тайёрлаш), ёғларни гидрогенлаш ёки трансестерификация қилиш, глицерин ишлаб чиқариш цехларидан иборат ёғ-мой комбинатлари ва корхоналари (ёғ-мой комбинатлари).

25

25

54.

Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва тамакини қайта ишлаш корхоналари.

25

25

55.

Шакар ишлаб чиқариш корхоналари.

25

25

12. Чорвачилик тармоқлари

56.

2000 бошдан ортиқ қорамолчилик, йилқичилик ва 6000 бошдан ортиқ қўйчилик ва эчкичилик фермалари.

25

25

57.

1200 бошдан ортиқ чўчқачилик комплекслари.

25

25

58.

Йилига 400 мингдан ортиқ товуқ ва 3 миллиондан ортиқ бройлер етиштириладиган паррандачилик фабрикалари.

25

25

13. Енгил саноат

59.

Бирламчи хомашёдан қоғоз ва картон ишлаб чиқариш корхоналари.

25

25

60.

Тери-кўнчилик корхоналари.

25

25

II. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб (ўртача даражада хавфли) фаолият турлари ва объектлари

1. Транспорт, электротехника ва йўл хўжалиги

61.

«Д» тоифали автомобиль йўллари, тоннеллар ва кўприклар.

25

15

62.

Темир йўл корхоналари, вагон ва локомотив деполари, темир йўл станциялари ва вокзаллари.

25

15

63.

Оптик тола ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

64.

Моторсиз транспорт воситаларини ишлаб чиқариш, шу жумладан, велосипед, самокат ва бошқалар (қуймасиз).

25

15

65.

Кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш (эритишсиз ва қуймасиз).

25

15

66.

Аэродромлар.

25

15

2. Энергетика саноати

67.

35 кВ дан 110 кВ кучланишга эга бўлган (ҳаво ва кабел) электр узатиш линиялари, 35 кВ дан 110 кВ кучланишга эга бўлган ва трансформатор станциялари (подстанциялар).

25

15

68.

100 МВт дан 300 МВт гача эга бўлган иссиқлик электр станциялари ва бошқа энергетик ёндириш қурилмалари.

25

15

69.

10 МВт дан 100 МВт қувватгача эга бўлган фотоэлектр ва шамол электр станциялари.

25

15

70.

Биореактор умумий сиғими 100 м3 дан 500 м3гача бўлган биогаз қурилмалари.

25

15

71.

Кўмир кули омборлари.

25

15

72.

10 МВт дан 100 МВт гача эга бўлган электр энергиясини сақлаш тизимлари.

25

15

73.

Биологик ёқилғи ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

3. Нефть ва газ саноати

74.

Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш ҳажми бўйича II тоифадаги базалар.

25

15

75.

Ёқилғи ресурсларини, геофизик ва геологик тадқиқотларни сейсмик ва электр қидирув.

25

15

76.

0,3 МПа дан 0,63 МПа гача ўрта босимли газ қувурлари.

25

15

77.

Тайёр мойлардан мойлаш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар.

25

15

4. Металлургия, тоғ-кон ва геология саноати

78.

Норуда фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш ва уларни қазиб олиш ишлари.

25

15

79.

Қуввати суткасига 1 тоннагача қора ва рангли металл, уларнинг қотишмаларини индукцион ва газ печларида эритиш (қўрғошин, кадмий ва бошқа токсик металлари бундан мустасно).

25

15

80.

Ишлаб чиқариш қуввати соатига 20 тоннадан кам қора металлар прокати (қуймасиз).

25

15

81.

Геофизик ва геологик тадқиқотларни сейсмик ва электр разведка қилиш ишлари.

25

15

5. Қишлоқ ва сув ҳўжалиги тармоқлари

82.

Сув ўтказиш қуввати дақиқада 50 куб метрдан ортиқ бўлган магистрал каналлар, лойиҳа бўйича ҳисобланган қуввати дақиқада 20 куб метрдан ортиқ бўлган коллекторлар.

25

15

83.

Вилоятлараро аҳамиятга эга бўлган ерости сувларни олиш иншоотлари.

25

15

84.

Дамбалар.

25

15

85.

Дарё қирғоқларини мустаҳкамлаш ишлари (кенг тарқалган фойдали қазилмалар олинмаган ҳолда).

25

15

86.

200 гектардан 500 гектаргача бўлган майдондаги суғориладиган ерларни реконструкция қилиш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш, 200 гектардан 500 гектаргача янги ерларни ўзлаштириш.

25

15

87.

Республика ва вилоятлараро аҳамиятга эга бўлган ичимлик ва оқова сувларни узатиш тармоқлари.

25

15

6. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси

88.

Қуввати суткасига 50 минг м3 дан 280 минг м3 гача бўлган оқова сув тозалаш иншоотлари.

25

15

7. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш

89.

Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш майдончалари (аҳолиси 100 мингдан 200 мингча бўлган аҳоли пунктлари).

25

15

90.

Нобуд бўлган ҳайвонлар, чорва моллари, паррандалар ва балиқларни кўмиш жойлари.

25

15

91.

Хавфлилик даражаси III синфга мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналари.

25

15

92.

Қурилиш чиқиндилари полигонлари.

25

15

8. Қурилиш саноати

93.

Асфальт-бетон заводлари, рубероид ишлаб чиқариш.

25

15

94.

Қурилиш саноати корхоналари, асбест ва цемент ишлаб чиқариш бундан мустасно.

25

15

95.

Цемент ва бошқа майда заррали қурилиш материалларини механизациялашган тарзда қадоқлаш корхоналари.

25

15

96.

Ёғоч-қипиқ ва ёғоч-толали плита ишлаб чиқариш корхоналари, шу жумладан, уларни лок билан кимёвий тўйинтириш.

25

15

97.

Бўёқлар, лок ва лок-бўёқ ишлаб чиқариш корхоналари, сув эмульсияси асосидаги буёқ бундан мустасно.

25

15

98.

Мебель ишлаб чиқариш заводи ва фабрикалари.

25

15

99.

Керамик плиталар, шу жумладан, санитария-техник маҳсулотлар ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

100.

Ёқиш усули билан қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, цемент ишлаб чиқариш бундан мустасно.

25

15

9. Кимё саноати

101.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар аҳамиятига эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар қабристонлари, шу жумладан, минерал ўғитлар омборхоналари ҳамда уларни рекультивация қилиш ишлари.

25

15

102.

Йилига 300 тоннадан ортиқ газмол ва қоғозни лок билан кимёвий тўйинтириш корхоналари шунингдек, хавфлилик даражаси III — V синфга мансуб заҳарли кимёвий моддалар ва бирикмалар ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

103.

Аралаштириш ва эритиш жараёнларидан фойдаланадиган комплекс минерал ўғитлар ва бошқа қоришмаларни ишлаб чиқарувчи корхоналари.

25

15

104.

Пардоз ва атир-упа маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

105.

Бирламчи хомашёдан қаттиқ ва суюқ совун ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

106.

Ишлаб чиқариш ҳажми йилига 300 тоннадан ортиқ синтетик ва композит материаллардан полимер маҳсулотлар, шу жумладан, қурилиш маҳсулотлари (гулқоғоз, линолеум ва ламинат қоплама ва шу кабилар) ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

107.

Резина хомашёси, маҳсулотлари ва буюмларини ишлаб чиқариш, шу жумладан, резинотехника ва латекс буюмларини ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

108.

Тайёр компонентлардан ювиш ва тозалаш маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

109.

Биологик, радиоактив ва ёнувчи-портловчи моддалар билан ишловчи марказий лабораториялар (лаборатория фаолиятида фойдаланиладиган жиҳоз ва ускуналар бундан мустасно).

25

15

10. Фармацевтика саноати

110.

Дори воситалари, тиббий жиҳозлар (реагентларни ишлаб чиқариш бундан мустасно) ва косметика препаратларини ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

111.

Фармокологик, косметик воситалар ишлаб чиқариш.

25

15

11. Енгил саноат

112.

Суткасига 20 тоннагача қоғоз ва картон ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

113.

Бўяш ва оқартириш цехлари бўлган ип йигирув ва тўқимачилик фабрикалари.

25

15

114.

Целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

115.

Пахтани хомашёсини қайта ишлаш корхоналари.

25

15

116.

Пиллани қайта ишлаш корхоналари.

25

15

117.

Чармни бўяш ва локлаш, шу жумладан, ошланган терига пардоз бериш корхоналари.

25

15

118.

Жунни бирламчи қайта ишлаш корхоналари ва цехлари.

25

15

119.

Луб саноати корхоналари.

25

15

12. Озиқ-овқат саноати

120.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва биологик қўшимчалар ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

121.

Ишлаб чиқариш қуввати суткасига 20 тоннадан кўп нон заводлари, шу жумладан, кондитер ва макарон маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

122.

Спирт ва алкоголли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхоналари.

25

15

123.

Ёғ экстракция заводлари.

25

15

124.

Тегирмонлар (қуввати суткасига 150 тоннадан кам дон янчадиган), гуруч майдалагичлар, дон маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари.

25

15

125.

Озиқ-овқат саноатида фойдаланиладиган модда ва қоришмалар учун экстракция ишлатадиган корхоналар.

25

15

13. Чорвачилик тармоқлари

126.

Сўйиш ва маҳсулотларни қайта ишлашни ўз ичига олган 100 минг бошдан ортиқ товуқчилик, ўрдакчилик, 50 минг бошдан ортиқ куркачилик, ғозчилик фабрикалари.

25

15

127.

100 бошдан 2000 бошгача қорамолчилик ва йилқичилик фермалари, 200 бошдан 2000 бошгача қўйчилик ва эчкичилик фермалари, 50 бошдан 1200 бошгача чўчқачилик фермалари.

25

15

128.

Суткасига 50 бошдан ортиқ қорамол, 200 бошдан ортиқ қўй, эчки ҳамда суткасида 5 минг бошдан ортиқ паррандаларни сўйиш ва маҳсулотни қайта ишлаш корхоналари.

25

15

III. Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига мансуб (паст даражада хавфли) фаолият турлари ва объектлари

1. Транспорт, электротехника ва йўл хўжалиги

129.

«В» тоифадаги автомобиль йўллари, тоннеллар ва кўприклар.

15

7,5

130.

Автотранспорт корхоналари, трамвай, троллейбус парклари ва деполари.

15

7,5

131.

Умумий фойдаланишда бўлмаган темир йўллар.

15

7,5

132.

Электр асбоб-ускуналарини йиғиш ва таъмирлаш, металлга ишлов бериш корхоналари, шу жумладан, цехлари.

15

7,5

133.

Оптик толали ва бошқа кабелларни ётқизиш, автоном қувват манбалари (дизель генераторлари) билан мобил алоқа антенналарини ўрнатиш.

15

6,5

134.

Двигатель ва машиналарни таъмирлаш (автосервис пунктлари), шунингдек, уларни бўяш, ва автомобилларни ювиш шохобчалари.

15

7,5

135.

Автомобиль спорти мажмуалари, автопойга трассалари ва йўлаклари.

15

7,5

2. Энергетика саноати

136.

Биореактор сиғими 100 м3гача бўлган биогаз қурилмалари (шахсий эҳтиёжлар учун биогаз ишлаб чиқариш бундан мустасно).

15

7,5

137.

35 кВт гача кучланишга эга бўлган (ҳаво ва кабель) электр узатиш линиялари, шу жумладан, трансформатор станциялари (подстанциялар).

15

7,5

138.

Қуввати 100 МВтгача бўлган иссиқлик электр станциялари ва бошқа энергетик ёндириш қурилмалари.

15

7,5

139.

10 МВт қувватгача бўлган фотоэлектр ва шамол электр станциялари (биноларнинг том ва фасад қисмида ўрнатишга мўлжалланган фотоэлектр станциялари бундан мустасно).

15

6,5

140.

Қуввати 30 МВт ва ундан кам бўлган гидроэлектрстанциялар.

15

6,5

141.

Иситиш тизимига (табиий газ, кўмир ва бошқа ёнилғи турларида ишловчи) эга иссиқхоналар, шахсий ёрдамчи хўжаликлар ва деҳқон хўжаликлари бундан мустасно.

15

6,5

142.

Тайёр компонентлардан трансформатор йиғиш.

15

7,5

143.

10 МВт гача қувватга эга бўлган электр энергиясини сақлаш тизимлари

15

7,5

144.

Ёғоч кўмир, фаоллаштирилган кўмир ва кўмир брикетларини ишлаб чиқариш корхоналари ва уларни сақлаш омборлари

15

7,5

145.

Геотермал электр станциялар.

15

3,9

3. Нефть ва газ саноати

146.

Автомобилларга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари.

15

7,5

147.

0,3 МПа гача бўлган паст босимли газ қувурлари

15

7,5

148.

Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари ҳудудига ётқизилган нефть қувурлари

15

7,5

149.

Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш ҳажми бўйича III тоифадаги базалар.

15

7,5

150.

Инерт газлар, карбонат ангидрид гази ва бошқа газлар ишлаб чиқариш корхоналари ( шу жумладан, цехлари).

15

7,5

151.

Резинотехника буюмларини ишлаб чиқариш корхоналари (вулканизациясиз).

15

6,5

152.

Корхона ва ташкилотларнинг нефть маҳсулотлари омборлари.

15

7,5

4. Полиграфия

153.

Босмахоналар, полиграфия корхоналари ва босма-матбаа маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

15

6,5

5. Металлургия, тоғ-кон ва геология саноати

154.

Норуда фойдали қазилмаларни қайта ишлаш корхоналари (фойдали қазилма конлари бундан мустасно)

15

7,5

6. Қишлоқ ва сув ҳўжалиги тармоқлари

155.

Сув ўтказиш қуввати 50 м3/дақиқадан кам бўлган магистрал каналлар, суғориш каналлари, ҳар дақиқада лойиҳа бўйича ҳисобланган қуввати 20 куб метрдан кам бўлган коллектор-дренаж тармоқлари.

15

7,5

156.

200 гектаргача бўлган майдондаги суғориладиган ерларни реконструкция қилиш ва мелиоратив ҳолатини яхшилаш, 200 гектаргача янги ерларни ўзлаштириш.

15

7,5

157.

50 тоннадан ортиқ сиғимли совитгич қурилмалари ва 50 тоннадан кам сиғимли совитгич қурилмаларга эга омборхоналар, озон қатламини бузувчи ҳамда иссиқхона газларини ҳосил қилувчи моддаларни тўлдириш устахоналари.

15

7,5

158.

Сел сувини тўплаш омборлари.

15

7,5

159.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда туман аҳамиятига эга бўлган сув ўтказгичлар.

15

7,5

7. Коммунал хизмат кўрсатиш соҳаси

160.

Қуввати суткасига 50 минг м3 дан кам бўлган оқова сув тозалаш иншоотлари.

15

7,5

161.

Туман ва шаҳар аҳамиятга эга бўлган ичимлик ва оқова сувларни узатиш тармоқлари.

15

7,5

162.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри аҳамиятига эга бўлган ер ости сувларини олиш иншоотлари.

15

7,5

8. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни ташкил этиш

163.

Маиший чиқиндиларни қайта юклаш станциялари.

15

7,5

164.

Аҳолиси 100 мингдан кам бўлган аҳоли пунктлари учун маиший чиқиндилар полигонлари.

15

7,5

165.

Хавфлилик даражаси IV ва V синфга мансуб чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаш корхоналари (қоғоз ва картон ишлаб чиқариш бундан мустасно).

15

7,5

9. Қурилиш саноати

166.

Хом ғишт, шлакоблок, йўлак плиткалари, пеноблок ва газоблоклар ишлаб чиқариш корхоналари.

15

7,5

167.

Қурилишда фойдаланиладиган пардозлаш материалларини ишлаб чиқариш, шунингдек, оҳак, гипс, шпаклевка ва бўр ишлаб чиқариш корхоналари (керамик плита ва санитария техник воситалар ишлаб чиқариш бундан мустасно)..

15

7,5

168.

Шиша, керамика ва кулолчилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ҳунармандчилик корхоналар.

15

7,5

169.

Тошни қайта ишлаш корхоналари ва цехлари.

15

7,5

170.

Цемент ва бошқа майда заррали материалларини қўлда қадоқлаш цехлари.

15

6,5

171.

Ёғочсозлик, мебель ишлаб чиқариш, йиғиш ва таъмирлаш корхоналари, шу жумладан, цехлари.

15

7,5

172.

Сув эмульсияси асосидаги бўёқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

15

7,5

173.

Шишадан таркибида заҳарли моддалар бўлмаган буюмларни ишлаб чиқариш корхоналари шу жумладан, цехлари.

15

7,5

174.

Чинни буюмларни ишлаб чиқариш корхоналари, шу жумладан, цехлари.

15

7,5

10. Кимё саноати

175.

Йилига 300 тоннагача газмол ва қоғозни лок билан кимёвий тўйинтириш корхоналари.

15

7,5

176.

Туман аҳамиятига эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар, шу жумладан, минерал ўғитлар омборлари ва заҳарли чиқиндихоналарни рекультивация қилиш ишлари.

15

7,5

177.

Хлораторлар (газсимон ёки суюқ хлордан фойдаланмаган ҳолда).

15

7,5

178.

Қаттиқ, кукун ва суюқ ҳолдаги кир ювиш воситаларини қадоқлаш.

15

6,5

179.

Физик, кимёвий ва микробиологик таҳлил марказий лабораториялари.

15

7,5

180.

Салфетка, ҳожатхона қоғози, тагликлар ва гигиеник воситаларни ишлаб чиқариш корхоналари.

15

7,5

181.

Ишлаб чиқариш ҳажми йилига 300 тоннадан кам бўлган синтетик ва композит материаллардан полимер маҳсулотлар, шу жумладан, қурилиш маҳсулотлари (гулқоғоз, линолеум ва ламинат қоплама ва шу кабилар) ишлаб чиқариш корхоналари.

15

7,5

182.

Заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш.

15

7,5

183.

Ўсимликларни ҳимоя қилиш кимёвий воситаларини сақлаш ва реализация қилиш.

15

7,5

184.

Кальций карбиди ишлаб чиқариш цехлари.

15

6,5

11. Фармацевтика саноати

185.

Тайёр доривор воситаларни қадоқлаш корхоналари, шу жумладан цехлари.

15

7,5

186.

Доривор ўсимликларни йиғиш, етиштириш ва бирламчи қайта ишлаш (қуритиш, қадоқлаш).

15

7,5

12. Енгил саноат

187.

Гилам ишлаб чиқариш корхонлари.

15

7,5

188.

Оқартиришсиз пахта титиш цехлари.

15

6,5

189.

Пойабзал ишлаб чиқариш корхоналари. чарм-атторлик буюмларини ишлаб чиқариш корхоналари.

15

7,5

190.

Бўяш ва оқартириш цехлари бўлмаган йигирув, тўқув ҳамда тикувчилик фабрикалари. чарм-атторлик буюмларини ишлаб чиқариш корхоналари.

15

7,5

191.

Пиллани қабул қилиш ва сақлаш пунктлари.

15

6,5

192.

Терига ишлов бериш корхоналари (ошлаш ва бўяш бундан мустасно).

15

7,5

13. Озиқ-овқат саноати

193.

Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхоналари.

15

7,5

194.

Қуввати 1 тоннадан 5 тоннагача бўлган ун ишлаб чиқариш ва кепакни қайта ишлаш корхоналари ва цехлари.

15

7,5

195.

Сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари, шу жумладан цехлари.

15

7,5

196.

Омухта ем ишлаб чиқариш корхоналари.

15

7,5

197.

Ишлаб чиқариш қуввати суткасига 20 тонна гача бўлган нон, қандолат ва макарон ишлаб чиқариш цехлари.

15

7,5

198.

Ўсимлик ёғларини прессллаш усули билан боғлиқ ишлаб чиқариш корхоналари.

15

7,5

199.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва консервалаш корхоналари, шу жумладан, цехлари.

15

7,5

200.

Озиқ-овқат маҳсулотларини (чой, туз, шакар ва бошқаларни) қадоқлаш корхоналари.

15

7,5

14. Чорвачилик тармоқлари

201.

100 бошгача бўлган қорамолчилик, йилқичилик хўжаликлари, 200 бошгача қўйчилик ва эчкичилик фермалари, 50 бошгача чўчқачилик, 1000 бошгача қуёнчилик фермалари.

15

7,5

202.

Мўйначилик хўжаликлари ва питомниклари (норка, ондатра, шиншилла ва бошқалар).

15

7,5

203.

50 мингдан 100 минг бошгача товуқ ва ўрдак, 25 мингдан 50 минг бошгача курка ва ғоз етиштириш паррандачилик фермалари (сўйиш ва қайта ишлашни ўз ичига олмаган фермалар).

15

7,5

204.

Балиқчилик хўжаликлари, шунингдек, балиқни қайта ишлаш корхоналари.

15

6,5

205.

Овчилик, ўрмон ва ўрмон-овчилик хўжаликлари, ов қилинадиган ва (ёки) балиқ овланадиган жойлар.

15

7,5

206.

Ёввойи ҳайвонларни бошқа жойга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва чатиштириш ҳамда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни бошқа жойга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва дурагайлаш фаолияти.

15

6,5

207.

Қаровсиз ҳайвонларни сақлаш ва парваришлашга мўлжалланган питомниклар (приют).

15

7,5

208.

Ҳайвонлар жойлашган ветеринария клиникалари, виварийлар, питомниклар, кинология марказлари.

15

7,5

209.

Яйловлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш.

15

7,5

15. Инфратузилма объектлари

210.

Маданият иншоотлари, концерт, кино ва томоша заллари, кутубхоналар, театрлар, цирклар, ўйин аттракцион ва ўйин автоматлари заллари.

15

7,5

211.

Кўкаламзорлар ҳудудлари ва объектлари (шаҳар ўрмонлари, ўрмон-боғлар, истироҳат боғлари, хиёбонлар, боғлар, сайилгоҳлар), ҳайвонот боғлари, сунъий кўллар, пляжлар, аквапарклар.

15

6,5

212.

Жисмоний тарбия, спорт мажмуалари, шу жумладан, иншоотлари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, қайиқ, вело ва чанғи станциялари.

15

6,5

213.

Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш муассасалари, санаторийлар, дам олиш ва соғломлаштириш масканлари, оромгоҳлар, дорихоналар, туристик комплекслар, дор йўли.

15

6,5

214.

Таълим муассасалари (умумтаълим, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим ташкилотлари, илмий-тадқиқот муассасалари).

15

6,5

215.

Умумий овқатланиш, маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ва ташкилотлари, банк-молия муассасалари, қурилиш-коммунал ташкилотлари, алоқа ҳамда транспорт корхоналари, нотурар жой бино ва иншоотлар.

15

3,9

216.

Муқобил гўшт (ўсимлик, маданий) ишлаб чиқариш.

15

7,5

217.

Савдо марказлари, бозорлар (озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, саноат), савдо майдони 200 м2 дан зиёд бўлган дўконлар ва қандолатчилик (пишириш) дўконлари.

15

6,5

218.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг махсус объектлари.

15

3,9

219.

Кимёвий тозалаш ва кир ювиш корхоналари, шу жумладан, цехлари.

15

6,5

16. Бошқа объектлар

220.

Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар, шу жумладан, техник регламентлар ва шартларнинг, стандартларнинг, қоидалар ҳамда йўриқномаларнинг лойиҳалари.

25

Тегишли тоифадаги объектни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тўланадиган тўловнинг 30 фоизи

221.

Чиқиндиларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун янги турдаги технологияларни ҳамда техника, технологиялар, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар, шунингдек, техника воситаларини, материаллар, буюмларни, биологик, кимёвий моддаларни ва воситаларни яратиш бўйича ҳужжатлар лойиҳалари.

25

20

Изоҳ:
1. Ушбу рўйхатда назарда тутилмаган фаолият турлари ҳам давлат экологик экспертизасидан ўтказилади, бунда мазкур фаолият турининг қайси тоифага мансублиги экспертлар кенгаши томонидан тақдим этилган материаллар асосида ёки жойига чиқиб ўрганиш натижасида аниқланади.
2. Агар давлат экологик экспертизаси учун битта буюртмачи томонидан тақдим этилган материаллар комплекс ҳисобланса ва атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган ҳамда битта саноат майдонида жойлашган турли тоифадаги бир қанча объектлардан иборат бўлса, уларнинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши юқори тоифа бўйича белгиланади.
3. Агар давлат экологик экспертизаси учун битта буюртмачи (ташаббускор) томонидан тақдим этилган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ҳамда экологик нормативлар лойиҳалари комплекс ҳисобланса ва атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган ҳамда битта саноат майдонида жойлашган турли тоифадаги бир қанча объектлардан иборат бўлса, давлат экологик экспертизасидан ўтказганлик учун тўлов уларнинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатишининг юқори тоифаси учун белгиланган миқдорда ундирилади.
4. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилишининг, оқова сувлар билан бирга ифлослантирувчи моддалар оқизилишининг экологик нормативлари, шунингдек, чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилишининг нормативлари таъсир кўрсатишнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.
5. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатувчи объектлар ҳудудий жиҳатдан бир-биридан узоқдаги саноат майдончаларида жойлашган тақдирда, давлат экологик экспертизаси материаллари ҳар бир саноат майдончаси учун алоҳида ишлаб чиқилади ва давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат экологик экспертизасини ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
атроф-муҳитга таъсир — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳит ва экологик хавфсизлик учун, шу жумладан, инсон соғлиғи, атроф-муҳит компонентлари учун ҳар қандай оқибатлари ҳамда ушбу омилларнинг ўзаро боғлиқлиги, шунингдек, ушбу омиллардаги ўзгаришларнинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларга ва маданий мерос объектларига таъсири;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш натижалари бўйича тайёрланадиган ва экологик экспертиза ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи (кейинги ўринларда — лойиҳани ишлаб чиқувчи) — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни ташкил этиш учун атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини, шунингдек, амалга оширилаётган хўжалик фаолиятига ва бошқа фаолиятга оид экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни амалга оширувчи юридик шахс;
буюртмачи (ташаббускор) — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни ташкил этиш учун атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини, шунингдек, амалга оширилаётган хўжалик фаолиятига ва бошқа фаолиятга оид экологик нормативлар лойиҳаларини экологик экспертизадан ўтказиш учун тақдим этадиган юридик ёки жисмоний шахс;
вазиятлар харитаси — давлат экологик экспертизаси объектининг географик координаталари, унга туташ бўлган рекреация зоналари, аҳоли пунктлари, ирригация ва мелиорация объектлари, қишлоқ хўжалиги экинлари майдонлари, электр узатиш линиялари, сув ва газ қувурлари, транспорт ва бошқа коммуникациялар ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган схема-харита;
давлат экологик экспертизаси — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилашга ҳамда экологик экспертиза объектини рўёбга чиқариш мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган экспертиза тури;
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолият — атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда экологик экспертиза объекти ҳисобланадиган ҳар қандай фаолият;
экологик нормативлар — атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари асосида ишлаб чиқилган ҳамда ифлослантирувчи моддаларни чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш нормативларини белгилаш учун экологик экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган ҳужжатлар;
эколог-эксперт — олий маълумотга, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ёки турдош соҳаларда камида узлуксиз уч йил иш стажига эга бўлган ҳамда белгиланган тартибда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан аттестациядан ўтказилган «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси ходими.
3. Давлат экологик экспертизаси қуйидаги мақсадларда ўтказилади:
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинишидан олдинги босқичларда бундай фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш;
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳит ҳолатига ҳамда инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ёки салбий таъсир кўрсатаётган экологик хавфлилик даражасини аниқлаш;
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга ва инсон соғлиғига салбий таъсирининг олдини олиш ҳамда уни камайтириш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган чора-тадбирларнинг етарлигини ҳамда асослигини аниқлаш.
4. Давлат экологик экспертизаси объектлари қуйидагилар ҳисобланади:
барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини танлаш ва (ёки) ажратиш материаллари;
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари;
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар, шу жумладан, техник регламентлар ва шартлар, стандартлар, қоидалар ҳамда йўриқномаларнинг лойиҳалари;
чиқиндиларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун янги турдаги технологияларни ҳамда техника воситаларини, материаллар, буюмларни, биологик, кимёвий моддаларни ва воситаларни яратиш бўйича ҳужжатлар;
атроф-муҳитнинг ҳолатига ва инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ҳамда бошқа объектлар;
махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган объектлар.
5. Ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган экологик экспертиза объектлари давлат экологик экспертизасидан мажбурий тартибда ўтказилади.
6. Давлат экологик экспертизаси буюртмачининг (ташаббускорнинг) маблағлари ҳисобидан ўтказилади.
7. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) ҳузуридаги «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари (кейинги ўринларда — Марказнинг ҳудудий филиаллари) Экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ҳисобланади ҳамда улар томонидан давлат экологик экспертизаси ўтказилади.
8. Давлат экологик экспертизаси ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.
9. Марказ қуйидагиларни давлат экологик экспертизасидан ўтказади:
I ва II тоифага мансуб фаолият турларининг барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини танлаш ва (ёки) ажратиш материаллари, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари, атроф-муҳитнинг ҳолатига ва инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ҳамда бошқа объектлар, махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган объектлар;
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар, шу жумладан, техник регламентлар ва шартлар, стандартлар, қоидалар ҳамда йўриқномаларнинг лойиҳалари;
чиқиндиларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун янги турдаги технологияларни ҳамда техника воситаларини, материаллар, буюмларни, биологик, кимёвий моддаларни ва воситаларни яратиш бўйича ҳужжатлар;
I тоифага мансуб фаолият турлари бўйича экологик нормативлари лойиҳалари.
10. Марказнинг ҳудудий филиаллари қуйидагиларни давлат экологик экспертизасидан ўтказади:
III тоифага мансуб фаолият турларининг барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини танлаш ва (ёки) ажратиш материаллари, лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари, атроф-муҳитнинг ҳолатига ва инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ҳамда бошқа объектлар, махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган объектлар;
II ва III тоифага мансуб фаолият турлари бўйича экологик нормативлари лойиҳалари.
2-боб. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасига тақдим этиш
11. Буюртмачи (ташаббускор) атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ ариза билан мурожаат қилади.
12. Буюртмачи (ташаббускор) аризани ЯИДХП орқали электрон шаклда мустақил тўлдиради.
13. Ариза буюртмачининг (ташаббускорнинг) электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
14. Махсус ҳуқуқий режимга эга объектларнинг ҳужжатлари давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ҳамда экологик нормативлар лойиҳалари қоғоз шаклида тўғридан-тўғри Марказга ва унинг ҳудудий филиалларга тақдим этилади.
15. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун қоғоз шаклида тақдим этиладиган махсус ҳуқуқий режимга эга объектларнинг атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ҳамда экологик нормативлари лойиҳаларига давлат экологик экспертизаси хулосаси «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» ёки «Махфий» грифи билан расмийлаштирилади.
16. Буюртмачи (ташаббускор) томонидан аризага қуйидагилар илова қилинади:
а) I, II, III тоифаларга мансуб фаолият турлари объектлари лойиҳалаштирилаётганда (лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш, махсус режимли объектлар) — атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича:
объектни молиялаштиришга қадар мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган фаолият ва бошқа фаолиятни амалга ошириш босқичида бажариладиган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ариза лойиҳаси;
атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот лойиҳасини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш натижалари бўйича қўшимча қидирув ишлари, тадқиқотлар, махсус лаборатория таҳлиллари, моделли тажрибаларни амалга ошириш ва далиллар билан асосланган табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш зарурлиги аниқланган тақдирда, амалга ошириладиган атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот;
объект фойдаланишга қабул қилингунига қадар бажариладиган ва лойиҳалаштирилаётган объектларнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолашнинг якунловчи босқичи ҳисобланган экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот тақдим этилади.
Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот давлат экологик экспертизаси объектининг техник-иқтисодий асосланиши тасдиқлангунига қадар тақдим этилади, бунда атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнотни ишлаб чиқиш зарурати атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари асосида Марказ томонидан аниқланади;
б) амалда фаолият кўрсатаётган объектлар учун (атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқароларнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатаётган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар) экологик нормативлар лойиҳалари тақдим этилади.
Агар амалда фаолият кўрсатаётган объект реконструкция, модернизация қилинган, қайта ташкил этилган, кенгайтирилган ёки жойлашуви ўзгартирилган тақдирда, атроф-муҳитга таъсир баҳоланади ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ариза лойиҳаси ишлаб чиқилади;
в) бошқа объектлар бўйича:
чиқиндиларни зарарсизлантириш, қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун янги турдаги технологияларни ҳамда техника воситаларини, материаллар, буюмларни, биологик, кимёвий моддаларни ва воситаларни яратиш бўйича ҳужжатлар;
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар, шу жумладан, техник регламентлар ва шартларнинг, стандартларнинг, қоидалар ҳамда йўриқномаларнинг лойиҳалари.
17. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари келиб тушганда вазиятлар харитаси автоматик тарзда шакллантирилиб, кўриб чиқиш учун Экология қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари инспекторларининг (кейинги ўринларда — инспектор) шахсий кабинетига юборилади.
18. Инспектор жойига чиққан ҳолда объектнинг географик координаталари, унга туташ бўлган рекреация зоналари, аҳоли пунктлари, ирригация ва мелиорация объектлари, қишлоқ хўжалиги экинлари майдонлари, электр узатиш линиялари, сув ва газ қувурлари, транспорт ва бошқа коммуникациялар, ҳудуддаги кўп йиллик дарахтлар сони ва уларнинг ҳолати ҳамда объектнинг бошқа ўзига хос тарафлари вазиятлар харитасига мос келишини ўрганиб чиқади ва тасдиқлайди.
19. Экологик нормативлар лойиҳалари ҳамда давлат экологик экспертизасининг бошқа объектлари учун вазиятлар харита талаб этилмайди, аризалар тўғридан-тўғри кўриб чиқиш учун йўналтирилади.
20. Вазиятлар харитаси қуйидаги муддатларда инспектор томонидан ўрганиб чиқилади:
I тоифага мансуб объектлар бўйича — 7 иш куни;
II тоифага мансуб объектлар бўйича — 5 иш куни;
III тоифага мансуб объектлар бўйича — 3 иш куни.
Инспектор томонидан белгиланган муддатларда вазиятлар харитаси ўрганиб чиқилмаган ҳолларда вазиятлар харитаси ижобий тасдиқланган ҳисобланади.
Бунда инспектор давлат хизматини кўрсатиш тартибини бузганлик учун жавобгар бўлади.
21. Буюртмачи (ташаббускор) томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар объектнинг реал вақтдаги ҳолатига тўлиқ мос келган тақдирда, вазиятлар харитаси инспектор томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
22. Марказ етти иш куни ичида давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади ҳамда экологик экспертиза объектини жамоатчилик эшитувидан ўтказиш заруратини аниқлайди.
23. Қуйидагилар аризани рад этиш учун асос ҳисобланади:
ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар кўрсатилганда;
ушбу Низомнинг 16-бандида келтирилган ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда;
объектнинг вазиятлар харитаси реал вақтдаги ҳолатига мос келмаганда;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари жамоатчилик эшитувидан ўтказилиши зарурати аниқланганда.
Ушбу банднинг биринчи, иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган камчиликлар аниқланганда, уларни бартараф этиш учун ариза берувчига ўн кун ичида камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабарнома юборилади.
Ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган камчиликлар аниқланганда ариза рад этилади. Бунда қайд этилган камчиликлар бартараф этилган ҳолда ариза қайта тақдим этилади.
Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган тақдирда, Марказ аризани рад этишга ҳақли. Бунда хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
3-боб. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби
24. Ҳужжатлар белгиланган тартибда тақдим этилгандан кейин буюртмачига (ташаббускорга) оферта юборилади.
25. Буюртмачи (ташаббускор) офертани қабул қилгандан кейин автоматик равишда давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тўлов бўйича инвойс шакллантирилади.
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тўлов буюртмачи (ташаббускор) томонидан электрон тўлов тизимлари орқали олдиндан тўланади.
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун буюртмачи (ташаббускор) офертани қабул қилган санадан бошлаб ўттиз кун мобайнида тўлов тўланмаган тақдирда, ариза автоматик равишда рад этилади.
26. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддати йигирма беш иш кунидан ошмаслиги керак.
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддати тўлов тўлиқ тўлангандан кейинги иш кунидан эътиборан ҳисобланади.
Давлат экологик экспертизаси объектининг мураккаблигига қараб, уни ўтказиш муддати Экология қўмитаси раиси қарорига мувофиқ кўпи билан уч ой муддатга узайтирилиши мумкин.
27. Давлат экологик экспертизаси эколог-эксперт томонидан ўтказилади.
28. Эколог-эксперт томонидан давлат экологик экспертизасини ўтказишда қуйидагилар амалга оширилади:
тақдим этилган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативлар лойиҳаларининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларига мувофиқлигини текшириш;
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг экологик оқибатлари тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлиги ва тўлиқлигини таҳлил қилиш;
биологик, кимёвий моддалар ва технологияларнинг атроф табиий муҳитга таъсирини баҳолашнинг асослилигини текшириш;
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш оқибатлари билан боғлиқ экологик хавфлилик даражасини баҳолашнинг тўғрилигини текшириш;
экологик хавфсизлик талабларини таъминлашга доир чора-тадбирларнинг етарлигини ва асослигини аниқлаш;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларида давлат экологик экспертизаси объекти фаолияти натижасида ҳосил бўладиган иссиқхона газларининг миқдорини ҳамда углерод нейтраллигини таъминлаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар инобатга олинганлигини текшириш;
экологик нормативлар лойиҳаларининг асослигини текшириш.
Эколог-эксперт атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик норматив лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказишда экологик аудит ва жамоат экологик экспертизаси хулосаларидан фойдаланиши мумкин.
29. Эколог-эксперт томонидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш натижалари бўйича давлат экологик экспертизаси объектини рўёбга чиқариш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги якунларни ўз ичига олган хулоса тайёрланади.
30. Давлат экологик экспертизаси объектини рўёбга чиқариш мумкин эмаслиги тўғрисидаги хулоса қуйидаги ҳолларда берилади:
агар буюртмачи (ташаббускор) томонидан тақдим этилган ҳужжатлар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларига зид бўлса;
агар давлат экологик экспертизасини ўтказиш вақтида буюртмачи (ташаббускор) томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ва (ёки) бузиб кўрсатилган маълумотлар мавжуд эканлиги аниқланган бўлса;
агар ўтказилган жамоатчилик эшитувлари натижаларига кўра тайёрланган якуний ҳужжатларда давлат экологик экспертизаси объектини рўёбга чиқаришга нисбатан жамоатчилик эшитувлари иштирокчилари томонидан асослантирилган эътирозлар билдирилган бўлса.
Давлат экологик экспертизаси объектини рўёбга чиқариш мумкин эмаслиги тўғрисидаги хулосани ушбу бандда назарда тутилмаган асосларга кўра беришга йўл қўйилмайди.
31. Давлат экологик экспертизасининг хулосасини эколог-эксперт имзолайди, Экология қўмитаси раиси ёки у томонидан белгиланган ваколатли шахс ЭРИ билан тасдиқлайди.
32. Давлат экологик экспертизаси хулосаси буюртмачига (ташаббускорга) ҳамда инспекторга ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда юборилади.
4-боб. Давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиш муддати ва бажарилишини мониторинг қилиш
33. Давлат экологик экспертизаси объектининг экологик талабларга мувофиқлиги тўғрисидаги давлат экологик экспертизасининг хулосаси қуйидаги муддатларда юридик кучга эга бўлади:
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари бўйича — хулоса берилган кундан эътиборан уч йил мобайнида;
экологик нормативлар лойиҳалари бўйича — хулоса берилган кундан эътиборан беш йил мобайнида.
34. Давлат экологик экспертизаси хулосаси давлат экологик экспертизаси объектини молиялаштириш ҳамда рўёбга чиқариш вақтида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши шарт.
35. Давлат экологик экспертизаси хулосасида кўрсатилган талабларни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш белгиланган тартибда буюртмачи (ташаббускор) томонидан таъминланади.
Буюртмачи (ташаббускор) давлат экологик экспертизаси хулосасида кўрсатилган талабларнинг бажарилиши тўғрисида ҳар чорак якунларига кўра чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай Экология қўмитасига ахборот тақдим этиши шарт.
Буюртмачи (ташаббускор) давлат экологик экспертизасининг хулосасида кўрсатилган талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган муддатларда тақдим этмаган тақдирда, Экология қўмитаси буюртмачига (ташаббускорга) ёзма кўрсатма беради.
5-боб. Давлат экологик экспертизасининг субъектлари ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
36. Қуйидагилар давлат экологик экспертизасининг субъектлари ҳисобланади:
буюртмачи (ташаббускор);
лойиҳани ишлаб чиқувчи;
эколог-эксперт.
37. Буюртмачи (ташаббускор) қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат экологик экспертизасини ўтказиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органидан маслаҳатлар ва зарур услубий ёрдам олиш;
давлат экологик экспертизасининг объектини рўёбга чиқариш мумкин эмаслиги тўғрисидаги хулосасига асосан материалларни маромига етказиш ва такрорий давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этиш;
ўзининг аккредитациядан ўтган лабораториясида ёки бошқа аккредитациядан ўтган лабораторияда ифлослантирувчи моддаларни чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш манбаларидан намуналар олиш ҳамда лаборатория таҳлилларини ўтказиш;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативлар лойиҳалари тўғрисидаги ахборотни эълон қилиш, шунингдек, давлат экологик экспертизасининг ўтказиш жараёни ҳақидаги маълумотларни олиш;
эколог-экспертга экологик экспертиза объектлари хусусида таклифлар, мулоҳазалар, тушунтиришлар ва экологик аудит натижаларини тақдим этиш;
эколог-эксперт хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш;
давлат экологик экспертизасини ўтказиш жараёни ҳақида маълумот олиш.
Буюртмачи (ташаббускор) қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Буюртмачи (ташаббускор) қуйидаги мажбуриятларга эга:
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиши ҳамда уларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тақдим этиши;
давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда тўловни тўлаш;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш учун зарур бўлганда биохилма-хилликни сақлаш, иқлим ўзгаришининг олдини олиш, лаборатория таҳлилларини ўтказиш ҳамда гидрогеологик, гидрологик, геотехник каби тадқиқотларнинг молиялаштирилишини таъминлаш;
заруратга кўра давлат экологик экспертизаси ўтказилгунига қадар мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолият бўйича жамоатчилик эшитувларини ўтказиш;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларида давлат экологик экспертизаси объекти фаолияти натижасида ҳосил бўладиган иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш бўйича мақсадли кўрсаткичларни инобатга олиш;
давлат экологик экспертизасининг хулосасида кўрсатилган талабларни бажариш.
Буюртмачи (ташаббускор) зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
38. Лойиҳани ишлаб чиқувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат экологик экспертизасини ўтказиш жараёнида буюртмачининг (ташаббускорнинг) манфаатларини ифодалаш;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Марказдан маслаҳатлар ҳамда зарур услубий ёрдам олиш;
давлат экологик экспертизаси натижалари бўйича таклиф ва мулоҳазалар киритиш.
эколог-экспертга экологик экспертиза объектлари хусусида таклифлар ва мулоҳазалар тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Лойиҳани ишлаб чиқувчи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Лойиҳани ишлаб чиқувчи қуйидаги мажбуриятларга эга:
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ ишлаб чиқиш;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи мутахассислар малакасини оширишни таъминлаш;
эколог-эксперт томонидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш жараёнида берилган изоҳ ва эътирозларга жавоб бериш, зарурат бўлганда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ҳамда экологик нормативлар лойиҳаларини қайта кўриб чиқиш;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишни баҳолаш.
39. Эколог-эксперт қуйидаги ҳуқуқларга эга:
давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материалларни буюртмачидан (ташаббускордан) ҳамда лойиҳани ишлаб чиқувчидан олиш;
давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этилган, қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини рад этиш;
заруратга кўра давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этилган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативлар лойиҳаларининг ишончлилигини жойига чиққан ҳолда текшириш;
ўз фаолиятини мустақил ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириш.
Эколог-эксперт қуйидаги мажбуриятларга эга:
давлат экологик экспертизасини ўтказишда қонунчилик талабларига риоя этиш;
давлат экологик экспертизасининг ўз муддатида, холисона ва сифатли ўтказилишини, шунингдек, унинг натижалари бўйича белгиланган тартибда хулоса берилишини таъминлаш;
давлат экологик экспертизасининг муайян объектига нисбатан шахсий манфаатдорлиги бўлган тақдирда ўзини ўзи рад этиш;
ҳужжатларни текширишда аввалги давлат экологик экспертизаси хулосасида кўрсатилмаган рад этишнинг қўшимча сабаблари келтирилишига йўл қўймаслик;
давлат экологик экспертизаси учун тақдим этилган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативлар лойиҳаларининг бут сақланишини, шунингдек, давлат сирлари ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлаш.
Эколог-эксперт зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
6-боб. Давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тугатиш
40. Буюртмачи (ташаббускор) қайта ташкил этилган, унинг номи ўзгартирилган ёки ваколатлари ёхуд ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳуқуқий ворисга ўтган ҳолларда, буюртмачи (ташаббускор) ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилганидан кейин етти иш куни ичида Марказга тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, давлат экологик экспертизасининг хулосасини қайта расмийлаштириш юзасидан ариза бериши мумкин.
Давлат экологик экспертизаси хулосасини қайта расмийлаштирганлик учун тўлов ундирилмайди.
41. Давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши суд органлари томонидан қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
буюртмачи (ташаббускор) давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилганда;
буюртмачининг (ташаббускорнинг) фаолияти тўхтатиб турилганда;
суд қарори асосида буюртмачи (ташаббускор) томонидан давлат экологик экспертизасининг хулосасида кўрсатилган талабларга риоя этилмаганда;
қонунчиликда белгиланган бошқа ҳолларда.
Давлат экологик экспертизаси хулосаси амал қилишининг тўхтатиб турилиши тўғрисидаги суд қарори буюртмачига (ташаббускорга) ва Экология қўмитасига қонунчиликда белгиланган муддатларда юборилади.
42. Давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиш муддати тугаганда;
буюртмачи (ташаббускор) тугатилганда, шунингдек, буюртмачи (ташаббускор) қайта ташкил этилганда, бундан ҳуқуқий ворисликка йўл қўйиладиган ҳоллар мустасно.
7-боб. Давлат экологик экспертизаси бўйича экспертлар кенгаши ва эксперт комиссияси
43. Давлат экологик экспертизаси субъектлари ўртасида юзага келувчи баҳсли масалаларни кўриб чиқиш ва улар бўйича қарор қабул қилиш мақсадида Экология қўмитаси ҳузурида тегишли вазирлик ва идоралар мутахассислари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат доимий фаолият юритувчи экспертлар кенгаши ташкил қилинади.
Давлат экологик экспертизаси субъектлари давлат экологик экспертизаси бўйича экспертлар кенгаши қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Давлат экологик экспертизаси бўйича экспертлар кенгаши таркиби ҳамда унинг низоми Экология қўмитаси томонидан тасдиқланади.
44. Хавфи юқори объектлар бўйича атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари давлат экологик экспертизасидан ўтказиш мақсадида Марказ томонидан эколог-экспертлар, шу жумладан, тегишли вазирликлар ва идораларнинг мутахассислар ва олимларидан иборат эксперт комиссияси тузилади.
Эксперт комиссиясининг иш натижалари Марказ томонидан тасдиқланадиган эксперт комиссиясининг жамловчи хулосаси шаклида баён этилади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
45. Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари ҳамда лойиҳани ишлаб чиқувчи ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
46. Эколог-эксперт ўз мажбуриятларини буюртмачининг (ташаббускорнинг) ҳуқуқларига ёки қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларига моддий зарар ёки маънавий зиён етказган тарзда бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик, шунингдек, экологик экспертиза тўғрисидаги қонунчиликни бошқача тарзда бузганлик учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
47. Марказ ва унинг ҳудудий филиаллари давлат экологик экспертизаси учун тақдим этилган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативлар лойиҳаларининг бут сақланишини, шунингдек, давлат сирларини, ҳарбий, хизмат ва тижорат сирини ташкил этувчи маълумотларнинг ошкор этилмаслигини таъминлайди.
48. Давлат экологик экспертизаси объектлари ҳужжатларининг буюртмачиси (ташаббускори) томонидан уларни ўтказиш учун тақдим этилган электрон кўчирма нусхаси давлат экологик экспертизасининг электрон тизимида сақланади.
49. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Буюртмачи (ташаббускор)

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали аризани электрон шаклда мустақил тўлдиради ва Экология қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари инспекторларига ҳамда Давлат экологик экспертизаси марказига юборади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Экология қўмитасининг туман (шаҳар) бўлимлари инспекторлари

1. Объектнинг реал вақтдаги ҳолатини вазиятлар харитаси билан солиштиради.

2. Объектнинг вазиятлар харитаси реал вақтдаги ҳолатига мос келиши ёки мос келмаслигини аниқлайди ва тасдиқлайди.

I тоифадаги объектлар 7 иш кунида;

II тоифадаги объектлар 5 иш кунида;

III тоифадаги объектлар 3 иш кунида

Давлат экологик экспертизаси маркази

1. Ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар тўлиқлиги ва тўғрилигини ўрганиб чиқади ҳамда экологик экспертиза объектини жамоатчилик эшитувидан ўтказиш заруратини аниқлайди.

2. Ҳужжатлар тўғри ва тўлиқ бўлмаганда ҳамда объектнинг вазиятлар харитаси реал вақтдаги ҳолатига мос келмаганда, ариза берувчига камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабарнома юборади.

3. Экологик экспертиза объекти бўйича жамоатчилик эшитувини ўтказиш зарурати аниқланганда аризани рад этади.

4. Ҳужжатлар белгиланган тартибда тақдим этилганда буюртмачига (ташаббускорга) оферта юборади.

Ариза келиб тушгандан 7 иш кунида

3-босқич

Буюртмачи (ташаббускор)

Офертани қабул қилади ва давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тўловни электрон тўлов тизимлари орқали олдиндан тўлайди.

Офертани қабул қилган санадан бошлаб 30 кун ичида

4-босқич

Давлат экологик экспертизаси маркази

Белгиланган тартибда давлат экологик экспертизасини ўтказади ва натижалари бўйича экологик экспертиза объектини рўёбга чиқариш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисидаги якунларни ўз ичига олган хулоса беради.

Тўлов тўлиқ тўлангандан кейин 25 иш куни ичида

5-босқич

ЯИДХП

Давлат экологик экспертизаси хулосасини буюртмачига (ташаббускорга) ҳамда инспекторга юборади.

Аниқ вақт режимида

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасасига

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тўғрисида

АРИЗА

______-сон

202___ йил «____» _________

Фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилашга ҳамда экологик экспертиза объектини рўёбга чиқариш мумкинлигини ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида давлат экологик экспертизасини ўтказишингизни сўрайман.

I. Буюртмачи тўғрисида маълумот:

Субъект (юридик ёки жисмоний шахс):

Буюртмачининг СТИР:

Буюртмачининг жойлашган ҳудуди:

Буюртмачи жойлашган туман (шаҳар):

Буюртмачи жойлашган маҳалла фуқаролар йиғини:

Буюртмачининг номи (Ф.И.О.):

Буюртмачининг ташкилий-ҳуқуқий шакли:

Буюртмачининг иқтисодий фаолият турларининг умумдавлат таснифлагичи бўйича коди (ИФУТ):

Буюртмачининг электрон почтаси:

Буюртмачи раҳбари (Ф.И.О.):

Буюртмачи раҳбарининг телефон рақами:

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки МФО рақами:

Хизмат кўрсатувчи тижорат банки номи:

Буюртмачининг тижорат банкдаги ҳисобварағи (асосий):

II. Давлат экологик экспертизаси объекти тўғрисида маълумот:

Давлат экологик экспертизаси объектининг атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг тоифаси:

Давлат экологик экспертизаси объектининг фаолият тури:

Давлат экологик экспертизаси объектининг фаолият ости турлари:

Давлат экологик экспертизаси объекти:

Давлат экологик экспертизаси объекти номи:

Давлат экологик экспертизаси объекти жойлашган ҳудуд:

Давлат экологик экспертизаси объекти жойлашган туман (шаҳар):

Давлат экологик экспертизаси объекти жойлашган маҳалла фуқаролар йиғини:

III. Техник-иқтисодий кўрсаткичлар:

Давлат экологик экспертизаси объектининг асосий, ёрдамчи бино ва иншоатлари:

Давлат экологик экспертизаси объектининг умумий ер майдони (м2):

Давлат экологик экспертизаси объектининг кўкаламзорлаштирилган майдони (м2):

Давлат экологик экспертизаси объектининг қурилиш ости майдони (м2):

Давлат экологик экспертизаси объектининг қоплама тўшалган майдони (м2):

Давлат экологик экспертизаси объекти биноларининг умумий ички майдони (м2):

IV. Лойиҳани ишлаб чиқувчи тўғрисида маълумот:

Лойиҳани ишлаб чиқувчининг СТИР:

Лойиҳани ишлаб чиқувчининг номи:

Лойиҳани ишлаб чиқувчининг ташкилий-ҳуқуқий шакли:

Лойиҳани ишлаб чиқувчининг раҳбари:

Лойиҳани ишлаб чиқувчининг телефон рақами:

V. Объектнинг жойлашув режаси:

Шимолий кенглик

Шарқий узунлик

VI. Атроф-муҳитга таъсир кўрсаткичлари:

а) атмосферага чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар миқдори:

Ифлослантирувчи модда

Хавфлилик синфи

г/сек

т/йил

Ташламанинг фоиздаги улуши (фоизда)

б) сувдан фойдаланиш:

Сув олиш объекти

Канал ёки дарё номи

м³/кун

м³/йил

в) оқова сувларнинг сарфи:

Оқова қабул қилиш манбаси

Ифлослантирувчи модда номи

мг/литр

гр/соат

г) хавфли чиқиндилар миқдори:

Чиқинди номи

Хавфлилик синфи

Ҳосил бўлиш миқдори (т/йил)

Чиқиндиларни жойлаштириш бўйича ҳисобланган лимитлар

миқдори (т)

лимит майдони (м²)

д) қаттиқ маиший чиқинди миқдори:

Чиқинди номи

Хавфлилик синфи

Ҳосил бўлиш миқдори (т/йил)

Илова: Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ёки экологик норматив лойиҳалари электрон шакли.

Электрон рақамли имзо:

QR-код

Изоҳ. Заруратга кўра давлат экологик экспертизасини ўтказиш бўйича ариза намунасига Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси томонидан тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига
3-ИЛОВА
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсири хусусиятларини ва даражасини, унинг эҳтимолий экологик оқибатларини аниқлашга ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга қаратилган тартиб-таомил;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш натижалари бўйича тайёрланадиган ва экологик экспертиза ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳаси — атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг биринчи босқичи ҳисобланади ва мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа хил фаолиятни амалга оширишдан олдин ишлаб чиқиладиган материаллар;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот — атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг иккинчи босқичи ҳисобланади, бунда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг биринчи босқичи давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши натижаларига кўра қўшимча тадқиқотлар, махсус таҳлиллар ўтказиш, атроф-муҳитга ва фуқаролар соғлиғига қўшимча равишда салбий таъсирнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш зарурлиги аниқланганда ишлаб чиқиладиган материаллар;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи (кейинги ўринларда — лойиҳани ишлаб чиқувчи) — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни ташкил этиш учун атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини, шунингдек, амалга оширилаётган хўжалик фаолиятига ва бошқа фаолиятга оид экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи юридик шахс;
буюртмачи — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш истагини билдирган юридик ёки жисмоний шахс;
жамоатчилик эшитуви — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилишга тааллуқли масалаларни муҳокама қилиш учун ташкил этиладиган жамоатчилик йиғилиши;
экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот — атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг якуний босқичи бўлиб, тугалланган объект (реконструкция қилиш, модернизация, кенгайтириш) фойдаланишга топширилгунга қадар атроф-муҳитга таъсир этувчи экологик нормативларни белгилаш бўйича материаллар;
эколог-эксперт — олий маълумотга, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ёки турдош соҳаларда камида узлуксиз уч йил иш стажига эга бўлган, белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси ходими;
энг яхши қулай технология — маҳсулот (товарлар) ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш бўйича замонавий илм-фан ва техник ютуқлар ҳамда уларни қўллашнинг техник имкониятлари мавжуд бўлиши шарти билан атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш мезонларини самарали уйғунлаштириш асосида белгиланадиган технология.
3. Атроф-муҳитга таъсир лойиҳани ишлаб чиқувчи ёки буюртмачининг белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган ходимлари томонидан баҳоланади.
4. Атроф-муҳитга таъсир буюртмачининг маблағлари ҳисобидан баҳоланади.
5. Атроф-муҳитга таъсир лойиҳани ишлаб чиқувчи ва буюртмачи ўртасида тузиладиган, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ўтказиш муддатлари ва бошқа шартлари назарда тутувчи шартнома асосида баҳоланади.
6. Атроф-муҳитга таъсир қуйидаги мақсадларда баҳоланади:
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинишидан олдинги босқичларда бундай фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш;
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳит ҳолатига ҳамда инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ёки салбий таъсир кўрсатаётган экологик хавфлилик даражасини аниқлаш;
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга ва инсон соғлиғига салбий таъсирининг олдини олиш ҳамда уни камайтириш;
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган чора-тадбирларнинг етарлигини ҳамда асослигини аниқлаш.
7. Экологик экспертиза объекти тўлиқ ва яхлит тарзда атроф-муҳитга таъсирни баҳолашдан ўтказилади. Бунда объектни қисмларга бўлган ҳолда атроф-муҳитга таъсирни баҳолашга йўл қўйилмайди.
8. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолашда мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатиш тоифаси Давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши мажбурий бўлган атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган фаолият турлари ва объектлари рўйхатига мувофиқ аниқланади.
Давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши мажбурий бўлган атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган фаолият турлари рўйхатига киритилмаган объектлар бўйича атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш зарурати буюртмачи томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида дастлабки баҳолаш натижаларига (кейинги ўринларда — дастлабки баҳолаш) кўра аниқланади.
9. Дастлабки баҳолаш натижасида лойиҳани ишлаб чиқувчи томонидан атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг қамров доираси белгиланади.
10. Буюртмачи атроф-муҳитга таъсирни баҳолашда жамоатчилик иштирокини таъминлашни, зарур тадқиқотлар ва мониторинг ишларини молиялаштиришни, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнида табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ҳамда ишлаб чиқариш экологик назоратини амалга оширишни таъминлайди.
11. Фаолият кўрсатаётган объектларда янги қурилиш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ёки техник қайта жиҳозлаш лойиҳалари бўйича атроф-муҳитга таъсир баҳолашдан ўтказилганда, мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ва ҳудуддаги умумий экологик юкламадан келиб чиққан ҳолда жамланган (кумулятив) таъсир ҳисобга олиниши лозим.
2-боб. Дастлабки баҳолаш тартиби
12. Давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши мажбурий бўлган атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган фаолият турлари ва объектлари рўйхатига киритилмаган объектлар бўйича атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш зарурати Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) ҳузуридаги «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) томонидан буюртмачи ташаббуси билан тақдим этилган электрон маълумотларни дастлабки баҳолаш натижасида аниқланади.
13. Дастлабки баҳолашда қуйидаги мезонлар инобатга олинади:
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган фаолиятнинг бошқа объектлар билан биргаликдаги жамланган (кумулятив) таъсири ҳамда атроф-муҳит компонентларига тушадиган умумий экологик юклама;
эҳтимолий таъсир доирасида алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг жойлашгани, уларгача бўлган масофа ва белгиланган муҳофаза режимининг хусусиятлари;
эҳтимолий таъсир доирасида экологик жиҳатдан заиф табиий экотизимларнинг, шу жумладан, сув объектлари, сув-ботқоқ ҳудудлари, камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ҳамда ҳайвонот дунёси объектлари яшаш ва ўсиш жойларининг жойлашуви ҳамда уларгача бўлган масофа;
эҳтимолий ифлослантирувчи моддалар ташламалари, оқовалари ҳамда чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши доирасида аҳоли пунктларининг жойлашуви ва энг яқин турар жой биноларигача бўлган масофалар;
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган фаолиятнинг фуқаролар соғлиғи ва ҳаётига ҳамда атроф-муҳитга таъсири.
14. Дастлабки баҳолаш натижаларига кўра Марказ мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш зарурати тўғрисида асослантирилган қарор қабул қилади.
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш зарурати аниқланган тақдирда, хулосада тегишли лойиҳа объектининг атроф-муҳитга таъсир тоифаси белгилаб қўйилади.
Лойиҳани ишлаб чиқувчи Давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши мажбурий бўлган атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган фаолият турлари ва объектлари рўйхатига киритилмаган объектлар бўйича атроф-муҳитга таъсир хулосада белгиланган объектнинг атроф-муҳитга таъсир тоифаси бўйича баҳолаши шарт.
3-боб. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг қамров доирасини белгилаш
15. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг қамров доирасини белгилашда мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган объектнинг тавсифи ва мазмунидан келиб чиқиб, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларига киритиладиган маълумотларнинг ҳажми, тўлиқлилиги ва батафсиллиги даражаси Марказ томонидан аниқланади.
16. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг қамров доираси қуйидаги мақсадларда белгиланади:
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларига киритилиши мумкин бўлган, асослантирилган ва амалда қўлланадиган муқобил ечимларни белгилаш, шу жумладан, атроф-муҳитга ва (ёки) инсон соғлиғига таъсир кўрсатувчи эҳтимолий ифлослантирувчи манбаларни белгилаб бериш;
инсон соғлиғини ва қулай атроф-муҳитни таъминлаш учун стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги мақсадларни, шу жумладан, халқаро ва миллий даражада белгилаш;
мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган объектнинг атроф-муҳитга эҳтимолий таъсирини ҳамда экологик ва ижтимоий оқибатларини аниқлаш;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларининг экологик талабларга мувофиқлигини белгилаш.
17. Қамров доирасини белгилашда мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган объектнинг муқобил вариантлари ҳисобга олиниши керак.
Муқобил вариантлар тегишли ташкилий, илмий, техник ривожланиш билан, шунингдек, ҳудудий мансублик нуқтаи назаридан амалга ошириш имкониятларига мос келиши керак.
4-боб. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тартиби
18. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш натижалари бўйича қуйидаги атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ишлаб чиқилади:
биринчи босқичда атроф-муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳаси;
иккинчи босқичда атроф-муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот;
якунловчи босқичда экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот.
19. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган фаолиятни амалга оширишга қадар атроф-муҳитнинг ҳолати, шу жумладан, фаолият режалаштирилаётган ҳудудда аҳолининг жойлашгани, атмосфера ҳавоси, ерусти, ерости ва оқова сувларнинг ҳолати ва ифлосланганлик даражаси, доимий ёки вақтинча фойдаланишга ажратилган ерларнинг хусусиятлари ҳамда уларнинг ифлосланиши, ландшафтларнинг бузилиши, иқлим, геологик, гидрологик, гидрогеологик ва бошқа табиий шароитларнинг, ўсимлик, ҳайвонот дунёси, рекреация зоналари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва бошқа атроф-муҳит хусусиятларининг тавсифи;
объектнинг жойлашиши ҳамда танланган ва муқобил жойларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши схемаларига мувофиқлигини асослантирувчи маълумотлар;
объектнинг географик координаталари ва унга туташ рекреация зоналари, аҳоли пунктлари, ирригация ва мелиорация объектлари, қишлоқ хўжалиги ерлари, электр узатиш линиялари, транспорт инфратузилмаси, сув, газ ва бошқа коммуникациялар акс эттирилган вазиятлар харитаси;
ишлаб чиқариладиган маҳсулот тури, лойиҳавий (йиллик) қуввати ва лойиҳани амалга ошириш муддатлари тўғрисидаги маълумотлар;
ишлаб чиқариш технологиясининг атроф-муҳитга таъсир нуқтаи назаридан тавсифи, муқобил технологиялар таҳлили, энг яхши қулай технологияларни кўриб чиқиш ҳамда салбий таъсирнинг олдини олиш, қисқартириш ёки бартараф этиш чора-тадбирлари;
фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ресурслар турларининг тавсифи, жумладан, сув ва ер ресурслари, тупроқ, фойдали қазилмалар, хомашё ва энергия, уларнинг тахминий миқдорий ва сифат кўрсаткичлари ҳамда атроф-муҳитга таъсири;
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар чиқарилиши, сув объектларига ташламалар, сув истеъмоли ва сув чиқариш ҳажмлари, оқова сувларнинг сифат кўрсаткичлари, чиқиндилар ҳосил бўлиши ҳамда бошқа аҳамиятли таъсирларнинг турлари, ҳажмлари ва сифат кўрсаткичлари;
жамоатчилик эшитувлари натижалари, жумладан, жамоатчилик томонидан билдирилган таклиф ва эътирозлар;
ўтказилган тадқиқотлар ҳажми ва фойдаланилган ахборот манбалари тўғрисидаги маълумотлар (ер ресурслари, иқлим, атмосфера ҳавоси ҳолати, геоморфологик, геологик, гидрологик, гидрогеологик шароитлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, аҳоли саломатлиги, тупроқ, археологик, тарихий ва маданий хусусиятлар);
объектни рўёбга чиқариш натижасида атроф-муҳит ҳолатидаги ўзгаришлар ва экологик оқибатлари;
белгиланган давр учун иссиқхона газларининг чиқарилишини қисқартириш ва углерод изини камайтириш бўйича ҳисоб-китоблар ва чора-тадбирлар режаси;
маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш дастурлари, унинг қўлланиш соҳаси, белгиланган чекловлар, истеъмол хусусиятларини йўқотган маҳсулотни зарарсизлантириш ёки утилизация қилиш усуллари;
атроф-муҳитни бошқариш режаси, унда атроф-муҳитга асосий таъсирлар ва уларни камайтириш чоралари, замонавий ва самарали тозалаш ва муҳофаза технологиялари қўлланиши ҳисоб-китоб ва моделлаштириш натижаларига оид маълумотлар;
масъул шахслар ва ташкилотларни кўрсатган ҳолда экологик мониторинг режаси, назорат кўрсаткичлари, кузатиш даврийлиги бўйича маълумотлар;
атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган эҳтимолий авария ҳолатлари таҳлили ва уларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини камайтириш сценарийлари;
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган фаолиятни амалга ошириш учун ваколатли органлардан олиниши лозим бўлган рухсат берувчи ҳужжатлар рўйхати.
20. Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнотда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
танланган ҳудуд бўйича муҳандислик-геологик изланишлар, моделлаштириш ва бошқа зарур тадқиқотлар натижаларига асосан экологик муаммоларни баҳолашга оид маълумотлар;
лойиҳани амалга ошириш натижасида атроф-муҳит ҳолатидаги ўзгаришлар ва экологик оқибатлар ҳақида маълумотлар;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг олдинги босқичида тасдиқланган ишлаб чиқариш технологиясининг тўлиқ тавсифи ва унинг атроф-муҳитга эҳтимолий таъсирининг таҳлил натижалари;
майдоннинг экологик ҳолатини сақлаш мақсадида қўлланилаётган технологиянинг атроф-муҳит бошқа компонентларига таъсирини экологик таҳлил қилиш, шунингдек, қамров доирасида аниқланган бошқа аҳамиятли таъсирларни баҳолаш бўйича маълумотлар;
жамоатчилик эшитувларининг ижобий хулосаси, шу жумладан, эшитув давомида билдирилган таклиф ва эътирозларни кўриб чиқиш натижалари тўғрисидаги маълумотлар;
давлат экологик экспертизаси объектини рўёбга чиқариш салбий оқибатларининг олдини олувчи табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг асосланган тадқиқотлари;
атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган эҳтимолий авария ҳолатлари таҳлили ва уларнинг олдини олиш ҳамда оқибатларини камайтириш сценарийлари.
Атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнотни ишлаб чиқиш зарурати атроф-муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳаси кўриб чиқиш натижаларига кўра эколог-эксперт томонидан белгиланади.
21. Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнотда қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
давлат экологик экспертизаси хулосасида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан Экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари томонидан объектни кўздан кечириш натижалари бўйича тузилган далолатнома;
атроф-муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот лойиҳасини эколог-эксперт томонидан кўриб чиқиш натижалари, шунингдек, жамоатчилик эшитувларида билдирилган таклифлар асосида киритилган лойиҳа ечимларига тузатишлар ва қабул қилинган бошқа чора-тадбирлар;
объектнинг ифлослантириш манбалари жойлашуви схемаси;
экспертиза объекти фаолиятини тартибга солувчи экологик нормативлар;
объектни эксплуатация қилиш жараёнида экологик кузатув ва тадбирларни ташкил этиш ҳамда амалга оширишга доир талаблар;
хўжалик фаолиятини амалга ошириш имконияти тўғрисидаги асосий хулосалар;
объектни эксплуатация қилиш даври мобайнида экологик мониторингни ташкил этиш ва ўтказиш жадвали;
хўжалик фаолиятини атроф-муҳитни ифлослантирувчи объект сифатида назорат қилиш бўйича талаблар.
5-боб. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолашда жамоатчиликнинг иштироки
22. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш босқичларида буюртмачи ўз маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда жамоатчилик эшитувларини ташкил этади.
Буюртмачи жамоатчилик эшитувларини ўтказишда маълумотларнинг тўғрилиги, очиқлигини ва материаллардан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаши шарт.
23. Жамоатчилик эшитуви натижалари бўйича келиб тушган таклиф ва эътирозларни ўз ичига олган баённома расмийлаштирилади ҳамда атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг тегишли босқич ҳужжатлари таркибига киритилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
24. Лойиҳани ишлаб чиқувчи атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш натижалари асосида тақдим этилган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материалларнинг ва экологик нормативлар лойиҳаларининг тўғрилиги, ишончлиги ҳамда асослиги учун буюртмачи билан солидар жавобгар бўлади.
25. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига
4-ИЛОВА
Мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича жамоатчилик эшитувларини ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича жамоатчилик эшитувларини (кейинги ўринларда — жамоатчилик эшитувлари) ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
буюртмачи (ташаббускор) — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятини ҳамда бошқа фаолиятни ташкил этиш учун атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини, шунингдек, амалга оширилаётган хўжалик фаолиятига ва бошқа фаолиятга оид экологик нормативлар лойиҳаларини экологик экспертизадан ўтказиш учун тақдим этадиган юридик ёки жисмоний шахс;
жамоатчилик эшитуви — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилишга тааллуқли масалаларни муҳокама қилиш учун ташкил этиладиган жамоатчилик йиғилиши;
манфаатдор томонлар — мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти натижасида қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таъсир кўрсатилиши мумкин бўлган ёки кўрсатилаётган жисмоний ва (ёки) юридик шахслар;
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолият — атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда экологик экспертиза объекти ҳисобланадиган ҳар қандай фаолият.
3. Жамоатчилик эшитувлари буюртмачи (ташаббускор) томонидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари кўмагида ўтказилади.
4. Жамоатчилик эшитувларини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар буюртмачи (ташаббускор) маблағлари ёки қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
5. Жамоатчилик эшитувлари атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари давлат экологик экспертизасига тақдим этилгунига қадар ўтказилади.
6. Жамоатчилик эшитуви ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.
7. Жамоатчилик эшитувларида манфаатдор томонлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши мумкин.
8. Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) ва унинг ҳудудий органлари вакиллари жамоатчилик эшитувларида кузатувчи сифатида қатнашади.
9. Буюртмачи (ташаббускор) жамоатчилик эшитувларини ўтказиш учун ташкилотларни қонунчиликда белгиланган тартибда жалб этиши мумкин.
2-боб. Жамоатчилик эшитувини ўтказишни ташкил этиш
10. Жамоатчилик эшитувини ўтказиш зарурлиги қуйидаги мезонларга асосан аниқланади:
хўжалик фаолиятининг атроф-муҳитга эҳтимолий таъсирлари хавфи юқори бўлса;
хўжалик фаолияти аҳоли саломатлиги ҳамда яшаш шароитига таъсир кўрсатса;
хўжалик фаолияти аҳоли яшаш ҳудудлари, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, сув муҳофаза минтақаси, санитар ҳимоя зоналари, табиат, тарихий ва маданий ёдгорликлар ҳудудига яқин жойлашса.
11. Жамоатчилик эшитуви амалда фаолият кўрсатаётган объектлар бўйича атроф-муҳитга ва аҳоли соғлиғига узлуксиз салбий таъсир кўрсатаётгани юзасидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг ҳақли шикоятларига сабаб бўлган ҳолатларда ўтказилиши мумкин.
Агар амалда фаолият кўрсатаётган объектларда технологик жараён кенгайтирилмаган ёки тўлиқ реконструкция қилинмаган ва техник жиҳатдан қайта жиҳозланмаган ҳамда экологик нормативларга эга бўлса, ушбу Низом талаблари татбиқ этилмайди, ушбу банднинг биринчи хатбошисида келтирилган ҳолат бундан мустасно.
12. Экология қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари келиб тушган кундан эътиборан уч иш куни ичида объектнинг жойлашувини, эҳтимол тутилган сезиларли салбий таъсир зоналарини ва атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини инобатга олган ҳолда жамоатчилик эшитувларини ўтказиш ёки ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
13. Марказ жамоатчилик эшитувларини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин қуйидагиларни амалга оширади:
мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият ҳудудини, шунингдек, эҳтимолий таъсир кўрсатилиши мумкин бўлган ҳудудни белгилайди;
муҳокама қилинадиган масала ўз ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган шахслар доирасини аниқлайди;
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва буюртмачига (ташаббускорга) атроф-муҳитга таъсирни баҳолашга доир тегишли ахборотни жамоат эшитувлари ташкил этилиши ҳақидаги хабарнома билан бирга юборади.
14. Буюртмачи (ташаббускор) жамоатчилик эшитувини ўтказиш бўйича Марказдан хабарнома олган кундан бошлаб беш иш куни ичида:
жамоатчилик эшитувлари ўтказиладиган жой ва вақтни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишади;
Экология қўмитасининг ҳудудий органига ҳамда Марказга жамоатчилик эшитувлари ўтказиладиган сана ва вақт тўғрисида хабарнома юборади.
15. Жамоатчилик эшитувлари ўтказиладиган жой ва вақт ҳақида буюртмачи (ташаббускор) маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда Экология қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш чораларини кўради.
Эълон жамоатчилик эшитуви ўтказилишидан ўн кун олдин давлат тилида ёки кўпчилик аҳоли гаплашадиган бошқа тилда берилади.
Буюртмачи (ташаббускор) жамоатчиликни хабардор қилишнинг бошқа қўшимча усулларидан фойдаланиши мумкин.
16. Эълонда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
жамоатчилик эшитувини ўтказиш жойи ва вақти;
ишлаб чиқаришнинг асосий кўрсаткичларини, шунингдек, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларининг экологик жиҳатларини кўрсатган ҳолда мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ва амалда фаолият юритаётган хўжалик фаолиятининг номи;
манфаатдор томонлар лойиҳа материалларининг қоғоз шакли билан танишишлари мумкин бўлган жой манзили;
материалларнинг электрон шакли жойлаштирилган Интернет жаҳон ахборот тармоғи манзили, агар у мавжуд бўлмаса, материалларнинг электрон шаклини расмий сўраб олиш мумкин бўлган электрон почта манзили;
мулоҳазалар ва таклифлар қабул қилинадиган электрон почта манзили.
17. Жамоатчилик эшитувини ўтказиш тўғрисида эълон қилинган санадан бошлаб буюртмачи (ташаббускор) манфаатдор томонларнинг атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари билан танишиб чиқишини таъминлайди, мулоҳазалар ва таклифларни қоғоз ва электрон шаклда қабул қилади ва рўйхатга олади.
18. Буюртмачи (ташаббускор) томонидан жамоатчилик эшитуви тўғрисидаги таклиф ва эътирозлар эълон берилган кундан бошлаб эшитув ўтказиладиган кунга қадар қабул қилинади.
19. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари жамоатчилик эшитувлари доирасида қуйидагиларни таъминлайди:
тегишли ҳудуд аҳолисини жамоатчилик эшитувлари ўтказилиши тўғрисида хабардор қилади;
эшитувларни ўтказиш учун зарур ҳолларда бинолар (хоналар) ажратади;
манфаатдор томонларнинг атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари билан танишиши учун шароит яратади;
жамоатчилик эшитувлари ўтказилаётган вақтда жамоат тартибини сақлашни таъминлайди.
3-боб. Жамоатчилик эшитувларини ўтказиш тартиби
20. Жамоатчилик эшитувларида буюртмачи (ташаббускор) жамоатчилик эшитуви иштирокчиларини рўйхатга олади.
21. Жамоатчилик эшитувларини буюртмачининг (ташаббускорнинг) масъул вакили очиб беради.
Жамоатчилик эшитуви иштирокчилари кўпчилик овоз билан кун тартибини тасдиқлайдилар ва уни олиб бориш учун раисни ва котибини сайлайдилар.
22. Жамоатчилик эшитувида буюртмачи (ташаббускор) вакили томонидан техник хусусиятга эга бўлмаган маълумотлар тақдимот қилинади.
23. Тақдимотда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
хўжалик фаолиятнинг қисқача тавсифи;
технологик ечимлар ва объектни жойлаштиришнинг муқобил вариантлари;
атроф-муҳитнинг жорий ҳолати, ижтимоий-иқтисодий шароитларнинг қисқача тавсифи;
лойиҳани амалга ошириш натижасида атроф-муҳитга салбий таъсир этадиган манбалар ва турларининг қисқача таърифи;
атроф-муҳит ҳолатининг, ижтимоий-иқтисодий шароитларнинг мумкин бўлган ўзгаришлари прогнози ва баҳолашга оид маълумотлар;
лойиҳа ва лойиҳадан ташқари авария ҳолатларини прогнозлаш ҳамда баҳолаш натижалари;
салбий таъсирнинг олдини олиш, уни камайтириш ва (ёки) ўрнини тўлдириш бўйича чора-тадбирлар;
мумкин бўлган сезиларли салбий трансчегаравий таъсирларни баҳолаш (трансчегаравий таъсир этиш ҳолатларида) натижалари.
24. Жамоатчилик эшитувида барча иштирокчилар ўз фикрини билдириш ва буюртмачи (ташаббускор) вакилига саволлар бериш ҳуқуқи эга.
Буюртмачининг (ташаббускорнинг) вакили жамоатчилик эшитуви иштирокчиларининг саволларига жавоб бериши лозим.
25. Жамоатчилик эшитувида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этиши мумкин ҳамда улар томонидан аудио ёзувлар ва видео суратга олиш амалга оширилган тақдирда, бу ҳақида эшитув иштирокчилари хабардор қилинади.
26. Жамоатчилик эшитуви баённомаси буюртмачи (ташаббускор) вакили томонидан юритилади.
Жамоатчилик эшитуви натижалари бўйича унинг раиси ва котиби имзоси билан тасдиқланадиган жамоатчилик эшитуви баённомаси расмийлаштирилади.
Баённомада жамоатчилик эшитувлари натижалари, билдирилган фикр ва эътирозлар, манфаатдор томонларнинг таклифлари, шунингдек, эшитувлар ўтказилгунга қадар келиб тушган таклиф ва жавоблар кўрсатилади.
27. Тасдиқланган жамоатчилик эшитуви баённомаси нусхаси буюртмачи (ташаббускор) томонидан икки иш куни ичида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ҳамда Марказга тақдим этилади.
28. Жамоатчилик эшитуви баённомаси Экология қўмитаси ва жамоатчилик эшитувлари ўтказилган ҳудуддаги ижро этувчи ҳокимият органининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади.
29. Жамоатчилик эшитуви иштирокчилари баённома билан танишиб чиқиш ҳамда ўз таклиф ва эътирозларини Марказга юбориш ҳуқуқига эга.
30. Жамоатчилик эшитувини ўтказиш тартиби бузилганда, жамоатчилик эшитуви ўтказилмаган деб ҳисобланади.
Буюртмачи (ташаббускор) қайта ўтказиладиган жамоат эшитувларини ушбу Низомда белгиланган тартибда ўтказади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
31. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
32. Ушбу Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсири бўйича жамоатчилик эшитувларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Жамоатчилик эшитувини ўтказиш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Давлат экологик экспертизаси маркази

Объектнинг жойлашувини, эҳтимол тутилган сезиларли салбий таъсир зоналарини ва атроф-муҳитнинг ифлосланиш даражасини инобатга олган ҳолда, жамоатчилик эшитувларини ўтказиш ёки ўтказмаслик тўғрисида қарор қабул қилади ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва буюртмачига (ташаббускорга) хабарнома юборади.

Ариза келиб тушган кундан уч иш куни ичида

2-босқич

Буюртмачи (ташаббускор)

1. Жамоатчилик эшитувлари ўтказиладиган жой ва вақтни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан келишади.

2. Экология қўмитасининг ҳудудий органига ҳамда Давлат экологик экспертизаси марказига жамоатчилик эшитувлари ўтказиладиган сана ва вақт тўғрисида хабарнома юборади.

Хабарнома олган кундан бошлаб беш иш куни ичида

3. Жамоатчилик эшитувлари ўтказиладиган жой ва вақти ҳақида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда Экология қўмитасининг ҳудудий органлари билан биргаликда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш чораларини кўради.

Жамоатчилик эшитуви ўтказилишидан ўн кун олдин

4. Жамоатчилик эшитуви натижалари бўйича унинг раиси ва котиби имзоси билан тасдиқланадиган жамоатчилик эшитуви баённомасини расмийлаштиради.

Тасдиқланган жамоатчилик эшитуви баённомаси нусхасини маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ҳамда Давлат экологик экспертизаси марказига тақдим этади.

Жамоатчилик эшитуви ўтказилганидан сўнг икки иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига
5-ИЛОВА
Жамоат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ жамоат экологик экспертизасини ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
объект — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолияти экологик жиҳатдан асослантириш талаб этиладиган юридик ёки жисмоний шахс;
ташаббускор — жамоат экологик экспертизасини ташкил этувчи ва (ёки) ўтказувчи нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар;
эксперт комиссияси — жамоат экологик экспертизасини ўтказиш учун ташаббускор томонидан ташкил этилган соҳага оид мустақил мутахассислардан ва жамоатчилик вакилларидан иборат гуруҳ.
3. Жамоат экологик экспертизаси экологик жиҳатдан асослантириш талаб этиладиган ҳар қандай фаолият соҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг ташаббуси билан ўтказилиши мумкин.
4. Жамоат экологик экспертизаси давлат экологик экспертизаси ўтказилишидан қатъи назар ўтказилиши мумкин.
5. Жамоат экологик экспертизасини ўтказиш ташаббускорнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Жамоат экологик экспертизасини ўтказиш қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳам молиялаштирилиши мумкин.
6. Жамоат экологик экспертизаси ушбу Низомга иловадаги схемага мувофиқ ўтказилади.
2-боб. Жамоат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби
7. Ташаббускор жамоат экологик экспертизасини ташкил этиш юзасидан объект жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимликларига ариза билан мурожаат қилади.
8. Аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
жамоат экологик экспертизаси ташаббускорининг номи ёки Ф.И.О., юридик манзили ёки яшаш жойи;
ташаббускорнинг уставида жамоат экологик экспертизасини ўтказиш назарда тутилгани (юридик шахслар учун);
эксперт комиссияси таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
объект тўғрисидаги маълумотлар ҳамда жамоат экологик экспертизасини ўтказиш муддати.
9. Туман (шаҳар) ҳокимликлари жамоат экологик экспертизасини ташкил этиш тўғрисидаги аризани берилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида ўрганиб чиқади.
10. Аризани рўйхатдан ўтказиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
объектга нисбатан сўнгги уч йилда жамоат экологик экспертизаси ўтказилган бўлса;
жамоат экологик экспертизаси объектида давлат ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар мавжуд бўлган махсус ҳуқуқий режимга эга бўлган объектлар;
ташаббускор уставида жамоат экологик экспертизасини ўтказиш бўйича фаолият назарда тутилмаган бўлса.
11. Жамоатчилик экологик экспертизасини ташкил этиш тўғрисидаги аризани рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, туман (шаҳар) ҳокимликлари бу ҳақида ташаббускорга рад этиш сабабларини асослантирилган ҳолда ёзма шаклда маълум қилади.
12. Туман (шаҳар) ҳокимликлари ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлмаганда аризани рўйхатдан ўтказади.
13. Туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан аризанинг рўйхатга олиниши жамоат экологик экспертизасини ўтказилишига асос бўлади.
14. Ташаббускор ариза рўйхатдан ўтгандан сўнг икки иш куни ичида жамоат экологик экспертизасини ўтказиш асосларини кўрсатган ҳолда объектни хабардор қилади.
15. Ташаббускор жамоат экологик экспертизасини ўтказиш бўйича ариза рўйхатдан ўтгандан сўнг ўн иш куни ичида қуйидагиларни амалга оширади:
камида етти нафар мутахассислардан иборат эксперт комиссиясини таркибини тузиш;
объектни жамоат экологик экспертизасидан ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқиш.
16. Эксперт комиссияси таркибига олий маълумотга, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ёки турдош соҳаларда камида узлуксиз уч йил иш стажига ҳамда белгиланган тартибда малака сертификатига эга бўлган мутахассислар киритилади.
17. Қуйидаги шахслар эксперт комиссияси таркибига киритилиши мумкин эмас:
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) ходими;
жамоат экологик экспертизаси ўтказилаётган объект ходими;
лойиҳани ишлаб чиқувчининг ходими;
жамоат экологик экспертизаси ўтказилаётган объект билан меҳнат ёки бошқа шартнома муносабатларида бўлган шахс.
18. Жамоат экологик экспертизаси эксперти жамоат экологик экспертизасини ўтказишда давлат экологик экспертизасининг хулосалари бўйича алоҳида фикр билдиришга ҳақли.
19. Жамоат экологик экспертизаси эксперти:
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилиги талабларига риоя қилиши;
жамоат экологик экспертизаси объекти тўғрисидаги хулосаларнинг холислиги ва асослилигини, шунингдек, ушбу объект бўйича манфаатдор жамоатчилик мулоҳазалари ва таклифларининг асослилигини кўриб чиқиши;
жамоат экологик экспертизасига тақдим этилган материаллар ва маълумотлар сақланишини ва интеллектуал мулк ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиши шарт.
20. Жамоат экологик экспертизаси эксперт комиссияси томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ ўтказилади.
21. Жамоат экологик экспертизасини ўтказиш муддати йигирма беш иш кунидан ошмаслиги керак.
22. Жамоат экологик экспертизасини ўтказиш муддати объектни жамоат экологик экспертизасидан ўтказиш бўйича дастур тасдиқлангандан кейинги иш кунидан эътиборан ҳисобланади.
23. Ташаббускор объектни жамоат экологик экспертизасидан ўтказадиган эксперт комиссияси таркиби, дастури ва муддатлари билан таништиради.
24. Эксперт комиссияси томонидан объектнинг экологик талабларга мувофиқлиги ўрганиб чиқилади.
25. Ташаббускор заруратга кўра аккредитациядан ўтган лабораторияда ифлослантирувчи моддаларни чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш манбаларидан намуналар олиш ҳамда лаборатория таҳлилларини ўтказиши мумкин.
3-боб. Ташаббускор ва объектнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
26. Ташаббускор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
объектдан жамоатчилик эшитуви баённомаси ва давлат экологик экспертизаси хулосасини олиш (мавжуд бўлганда);
жамоат экологик экспертизасини ўтказишда Экология қўмитасидан зарур бўлган маълумот, ҳужжатлар ҳамда услубий кўмак олиш;
зарур ҳолларда лаборатория таҳлилларини ўтказиш.
Ташаббускор қуйидаги мажбуриятларга эга:
жамоат экологик экспертизасини ўтказиш учун эксперт комиссиясини тузиш;
жамоат экологик экспертизасини ушбу Низом талабларига мувофиқ ўтказиш;
жамоат экологик экспертизаси жараёни ва натижалари ҳақида аҳолини хабардор қилиш ҳамда жамоат экологик экспертизасининг хулосасини тайёрлашда жамоат фикрини ҳисобга олиш;
жамоат экологик экспертизасининг хулосалари билан жамоатчилик танишиши учун имконият яратиш.
27. Объект қуйидаги ҳуқуқларга эга:
жамоат экологик экспертизаси жараёнида иштирок этиш;
жамоат экологик экспертизасининг хулосаси юзасидан ўз тушунтиришлари ва мулоҳазаларини тақдим этиш;
жамоат экологик экспертизасини ўтказиш жараёни ҳақида маълумотларни олиш.
28. Объект қуйидаги мажбуриятларга эга:
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари, жамоатчилик эшитувлари баёни ва экологик нормативлар лойиҳаларини жамоат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тақдим этиш;
объектнинг ўзида жамоат экологик экспертизасини ўтказиш учун шарт-шароитлар, шу жумладан, эксперт комиссиясига атроф-муҳит муҳофазасига тааллуқли бўлган маълумот, ёзувлар ва ҳужжатлардан фойдаланиш ва объект ҳудудига кириш имкониятини яратиш.
4-боб. Жамоат экологик экспертизаси хулосаси
29. Жамоат экологик экспертизаси якунлари бўйича эксперт комиссияси томонидан жамоат экологик экспертизаси хулосаси тайёрланади.
30. Жамоат экологик экспертизаси хулосасида қуйидагилар бўлиши лозим:
ташаббускорнинг номи ва юридик манзили;
объектнинг номи ва жойлашган жойи;
жамоат экологик экспертизасига тақдим этилган ҳужжатлар рўйхати, шунингдек, уни ўтказиш жараёнида фойдаланилган ҳужжатлар рўйхати;
эксперт комиссияси таркиби;
жамоат экологик экспертизасини ўтказиш асоси;
жамоат экологик экспертизаси ўтказилишида аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир тавсиялар, шунингдек, объект томонидан амалга оширилаётган табиатни муҳофаза қилишга оид тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ва таклифлар.
Бунда эксперт комиссиясининг жамоат экологик экспертизаси хулосаси бир ёки бир нечта экспертлар томонидан келишилмаган тақдирда, уларнинг фикрлари алоҳида ҳужжатда акс эттирилиб имзоси билан тасдиқланади.
31. Жамоат экологик экспертизаси хулосаси тасдиқлангандан кейин бир иш куни ичида ташаббускор томонидан туман (шаҳар) ҳокимликлари ва Экология қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасасига тақдим этилади.
32. Жамоат экологик экспертизаси хулосаси тавсиявий тусга эга бўлади.
33. Жамоат экологик экспертизаси хулосаси нусхалари ташаббускор ва объектда камида беш йил сақланади.
34. Жамоат экологик экспертизаси хулосаси ташаббускорнинг веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситалари орқали ёритилиши мумкин.
5-боб. Якунловчи қоидалар
35. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
36. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Жамоат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Жамоат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ташаббускор

Жамоат экологик экспертизасини ташкил этиш юзасидан объект жойлашган ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимликларига ариза билан мурожаат қилади.

Ташаббускорнинг хоҳишига кўра

2-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

1. Жамоат экологик экспертизасини ташкил этиш тўғрисидаги аризани ўрганиб чиқади.

2. Аризани рад этиш учун асослар мавжуд бўлганда аризани рад этади.

3. Аризани рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаганда аризани рўйхатдан ўтказади.

Ариза берилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида

3-босқич

Ташаббускор

1. Объектни жамоат экологик экспертизасини ўтказиш асосларини кўрсатган ҳолда хабардор қилади.

Ариза рўйхатдан ўтгандан сўнг икки иш куни ичида

2. Эксперт комиссияси таркибини тузади ҳамда объектни жамоат экологик экспертизасидан ўтказиш бўйича дастур ишлаб чиқади ҳамда эксперт комиссияси томонидан тасдиқланишини таъминлайди.

Ариза рўйхатдан ўтгандан сўнг ўн иш куни ичида

4-босқич

Эксперт комиссияси

1. Объектнинг экологик талабларга мувофиқлигини ўрганиб чиқади.

2. Жамоат экологик экспертизаси якунлари бўйича жамоат экологик экспертизаси хулосасини тайёрлайди.

Ариза рўйхатдан ўтгандан сўнг йигирма беш иш куни ичида

5-босқич

Ташаббускор

Жамоат экологик экспертизаси хулосасини туман (шаҳар) ҳокимлиги ва Экология қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасасига тақдим этади.

Хулоса тасдиқлангандан кейин бир иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига
6-ИЛОВА
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчиларнинг фаолиятини ташкил этиш ва рейтингини юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчиларнинг фаолиятини ташкил этиш ва рейтингини юритиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсири хусусиятларини ва даражасини, унинг эҳтимолий экологик оқибатларини аниқлашга ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга қаратилган тартиб-таомил;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш натижалари бўйича тайёрланадиган ва экологик экспертиза ўтказиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами;
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи (кейинги ўринларда — лойиҳани ишлаб чиқувчи) — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни ташкил этиш учун атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини, шунингдек, амалга оширилаётган хўжалик фаолиятига ва бошқа фаолиятга оид экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи юридик шахс;
лойиҳани ишлаб чиқувчилар реестри (кейинги ўринларда — реестр) — Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) томонидан юритиладиган лойиҳани ишлаб чиқувчилар рўйхати;
экологик нормативлар — атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари асосида ишлаб чиқилган ҳамда ифлослантирувчи моддаларни чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш нормативларини белгилаш учун экологик экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган ҳужжатлар.
3. Лойиҳани ишлаб чиқувчилар ўз фаолиятини ташкил этиши учун штатида экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида камида уч йил ишлаган, тегишли малака сертификати мавжуд бўлган камида икки нафар ходимга эга бўлиши керак.
4. Лойиҳани ишлаб чиқувчилар ҳисобини юритиш мақсадида Экология қўмитаси томонидан уларнинг реестри юритилади.
5. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларининг ва экологик нормативлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини таъминлаш мақсадида Экология қўмитаси лойиҳаларни ишлаб чиқувчиларнинг рейтингини юритади.
6. Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчиларнинг фаолиятини ташкил этиш ва рейтингини юритиш ишлари ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Лойиҳани ишлаб чиқувчиларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби
7. Лойиҳани ишлаб чиқувчи фаолиятини бошлашидан олдин реестрга киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали Экология қўмитасига мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ ариза билан мурожаат қилади.
8. Лойиҳани ишлаб чиқувчининг аризаси Экология қўмитасига келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида кўриб чиқилади.
9. Реестрга киритиш тўғрисидаги ариза бепул кўриб чиқилади.
10. Реестрга киритиш тўғрисидаги ариза қуйидаги ҳолларда рад этилади:
ходим экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида камида уч йил иш стажига эга бўлмаганда;
лойиҳани ишлаб чиқувчи штатида тегишли малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар ходим бўлмаганда;
аризада нотўғри маълумотлар кўрсатилганда.
Лойиҳани ишлаб чиқувчининг реестрга киритиш тўғрисидаги аризасини рад этишга ушбу бандда назарда тутилмаган асосларга кўра йўл қўйилмайди.
Реестрга киритиш тўғрисидаги ариза рад этилганда, бу ҳақида асослари кўрсатилган ҳолда лойиҳани ишлаб чиқувчи хабардор қилинади.
11. Лойиҳани ишлаб чиқувчи реестрга киритиш тўғрисидаги аризани рад этиш учун сабаб бўлган камчиликларни бартараф этганидан сўнг ушбу Низомда белгиланган тартибда Экология қўмитасига қайта мурожаат қилишга ҳақли.
12. Экология қўмитаси лойиҳани ишлаб чиқувчини реестрга киритади ва бу ҳақида лойиҳани ишлаб чиқувчини (реестр рақамини кўрсатган ҳолда) хабардор қилади.
3-боб. Реестрни юритиш тартиби
13. Реестр электрон маълумотлар базаси шаклида Экология қўмитаси томонидан юритилади.
14. Реестрда лойиҳани ишлаб чиқувчи тўғрисида қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
ташкилот номи ва СТИРи;
лойиҳани ишлаб чиқувчи раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
жойлашган манзили, телефон рақами, электрон почта манзили ва расмий веб-сайти (агар мавжуд бўлса);
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш соҳасидаги фаолият доираси тўғрисида маълумот;
лойиҳани ишлаб чиқувчи ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми ва унга берилган малака сертификатининг санаси, рақами ва амал қилиш муддати;
лойиҳани ишлаб чиқувчининг реестрга киритилган санаси;
лойиҳани ишлаб чиқувчининг реестрдан чиқарилиш асослари ва санаси (агар мавжуд бўлса).
15. Реестрга киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, лойиҳани ишлаб чиқувчи ушбу ўзгаришлар ҳақида Экология қўмитасига ўзгаришларни тасдиқловчи маълумотларни тақдим этиши лозим.
Бунда Экология қўмитаси беш иш куни ичида реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.
16. Лойиҳани ишлаб чиқувчи қуйидаги ҳолларда реестрдан чиқарилиши мумкин:
штатида тегишли малака сертификатига эга бўлган камида икки нафар ходим бўлмаганда;
малака сертификатининг амал қилиш муддати тугаганда;
реестрдан ихтиёрий чиқариш тўғрисида ёзма мурожаат қилганда;
фаолияти тугатилганда.
17. Реестрни юритиш давомида тўпланган маълумотлар Экология қўмитасида беш йил мобайнида сақланади.
18. Лойиҳани ишлаб чиқувчининг реестрга киритилмаслиги у томонидан тақдим этилган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасига қабул қилмаслик учун асос бўлади.
4-боб. Лойиҳани ишлаб чиқувчиларнинг рейтингини юритиш тартиби
19. Лойиҳани ишлаб чиқувчининг атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш фаолияти самарадорлигини ҳар ойда баҳолаш орқали уларнинг рейтинги Экология қўмитасининг Экспертлар кенгаши томонидан аниқланади.
20. Лойиҳани ишлаб чиқувчилар рейтинги Экология қўмитасининг Экспертлар кенгаши томонидан тасдиқланадиган мезонларга мувофиқ 0 баллдан 100 баллгача бўлган балли тизим асосида аниқланади.
21. Лойиҳани ишлаб чиқувчилар рейтингини аниқлаш натижаларига кўра қуйидаги тоифаларга ажратилади:
81 баллдан 100 балл олган лойиҳани ишлаб чиқувчи — «яшил» тоифа;
51 баллдан 80 балл олган лойиҳани ишлаб чиқувчи — «кўк» тоифа;
50 баллдан паст олган лойиҳани ишлаб чиқувчи — «сариқ» тоифа.
Бунда лойиҳани ишлаб чиқувчи аниқланган тоифасига кўра:
«яшил» тоифага эга бўлган лойиҳани ишлаб чиқувчи атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг барча тоифаларига мансуб фаолият турлари;
«кўк» тоифага эга бўлган лойиҳани ишлаб чиқувчи атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг II ва III тоифаларга мансуб фаолият турлари;
«сариқ» тоифага эга бўлган лойиҳани ишлаб чиқувчи атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифага мансуб фаолият турлари бўйича лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқади.
5-боб. Якунловчи қоидалар
22. Экология қўмитаси лойиҳани ишлаб чиқувчини реестрга киритиш ҳамда унинг рейтинг натижаларини ўзининг расмий веб-сайтга эълон қилиб боради.
23. Ушбу Низомни қўллашда келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.
24. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчиларнинг фаолиятини ташкил этиш ва рейтингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчиларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

Фаолиятини бошлашидан олдин реестрга киритиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Экология қўмитасига ариза билан мурожаат қилади.

Лойиҳани ишлаб чиқувчининг хоҳишига кўра

2-босқич

Экология қўмитаси

1. Лойиҳани ишлаб чиқувчининг реестрга киритиш бўйича аризасини кўриб чиқади.

2. Аризани рад этиш учун асослар мавжуд бўлганда аризани рад этади.

3. Реестрга киритиш тўғрисидаги ариза рад этилганда, бу ҳақида асослари кўрсатилган ҳолда лойиҳани ишлаб чиқувчини хабардор қилади.

4. Аризани рад этиш учун асослар мавжуд бўлмаганда, лойиҳани ишлаб чиқувчини реестрга киритади ва бу ҳақида лойиҳани ишлаб чиқувчини (реестр рақамини кўрсатган ҳолда) хабардор қилади.

Ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида

3-босқич

Лойиҳани ишлаб чиқувчи

Реестрга киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда, ўзгаришлар ҳақида Экология қўмитасига ўзгаришларни тасдиқловчи маълумотларни тақдим этади.

Реестрга киритилган маълумотлар ўзгарган тақдирда

4-босқич

Экология қўмитаси

Реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.

Беш иш куни ичида

Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчиларнинг фаолиятини ташкил этиш ва рейтингини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Экология ва иқлим ўзгариши

миллий қўмитаси раиси

___________________________га

(Ф.И.О)

__________________________дан

(ариза берувчи Ф.И.О)

Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчилар реестрга киритиш тўғрисида

АРИЗА

Сиздан __________________________________________________________________________ ни

(лойиҳа ишлаб чиқувчининг тўлиқ номи)

Лойиҳани ишлаб чиқувчилар реестрига киритишингизни сўрайман.

Лойиҳани ишлаб чиқувчи тўғрисида қуйидаги маълумотларни тасдиқлайман:

жойлашган жойи (почта манзили) _____________________________________________________

телефон рақами (коди билан) _________________________________________________________

СТИР рақами _______________________________________________________________________

электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ________________________________________________

расмий веб-сайти (мавжуд бўлса) ______________________________________________________

лойиҳа ишлаб чиқувчи ходимларнинг Ф.И.О. ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги иш стажи ___________________________________________________________________________________

Экологик экспертиза объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир малака сертификатининг рақами ва берилган санаси:

1) _________________________________________________________________________________

2) _________________________________________________________________________________

3) _________________________________________________________________________________

Ташкилот раҳбари

имзо ёки

электрон

рақамли

имзо ўрин

______________________

(Ф.И.О)

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига
7-ИЛОВА
Экологик экспертиза объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ экологик экспертиза объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир малака сертификатини бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи (кейинги ўринларда — лойиҳани ишлаб чиқувчи) — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни ташкил этиш учун атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини, шунингдек, амалга оширилаётган хўжалик фаолиятига ва бошқа фаолиятга оид экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқишни амалга оширувчи юридик шахс;
Малака сертификати реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтига жойлаштириладиган малака сертификатларининг рўйхати;
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси;
талабгор — малака сертификатини олиш учун белгиланган тартибда мурожаат қилган жисмоний шахс;
экологик экспертиза объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир малака сертификати (кейинги ўринларда — малака сертификати) — лойиҳани ишлаб чиқувчининг ходими малакасини тасдиқловчи ҳамда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативларни ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.
3. Малака сертификати экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида олий маълумотга ҳамда камида уч йил иш стажига эга бўлган жисмоний шахсларга берилади.
4. Малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматлари Давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали кўрсатилади.
5. Малака сертификати ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.
2-боб. Малака ошириш курсларини ташкил этиш тартиби
6. Талабгор малакаси атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги давлат муассасалари ёки нодавлат таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) ва юридик ёки жисмоний шахс ўртасида тузиладиган шартнома асосида оширилади.
7. Таълим ташкилотларида ўқув курслари махсус ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланадиган тўрт ҳафталик намунавий ўқув дастури асосида ташкил этилади.
8. Малака ошириш курслари якунлари бўйича талабгорга таълим ташкилотлари томонидан гувоҳнома берилади.
9. Лойиҳани ишлаб чиқувчининг ходими ҳар икки йилда бир марта малака ошириш курсларида ўқиши шарт.
3-боб. Малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартиби
10. Талабгор малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этади ёхуд ЯИДХПда давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
11. Талабгор давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими талабгор номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилган ҳолларда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ сўровномани тўлдиради.
12. Сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилганда, талабгор ундаги маълумотларнинг тўғрилигини текширгандан сўнг уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Давлат хизматлари маркази талабгорга ўз ЭРИсини шу жойнинг ўзида олиши учун барча зарур шароитларни таъминлаши шарт.
13. Талабгорга оид қуйидаги ҳужжатлар махсус ваколатли давлат органи томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид (биолог, геолог, гидролог муҳандис, ер геодезия ва картографияси муҳандиси, шунингдек, сув, атмосфера, ерусти ва ерости бойликлари муҳофазаси мутахассисликлари) олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг тан олинганлигини тасдиқловчи расмий ҳужжат нусхаси;
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида камида уч йил иш стажига эгалиги тўғрисидаги маълумотлар;
малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
Давлат хизматлари маркази ва махсус ваколатли давлат органи ўртасида ахборот алмашинуви ЭРИни қўллаган ҳолда, фақат «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали амалга оширилади.
14. Талабгор Давлат хизматлари марказига бевосита ўзи ёки ишончли вакили орқали мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими томонидан сўровнома тўлдирилиб, талабгорнинг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг реал вақт режимида, бироқ бир соатдан ошмаган вақт ичида, ЯИДХП орқали мурожаат қилганда эса автоматик тарзда махсус ваколатли давлат органига электрон шаклда юборилади.
15. Талабгорнинг малака сертификатини бериш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов (кейинги ўринларда — тўлов) ундирилади.
Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, белгиланган тўлов миқдорининг 90 фоизи ундирилади.
Тўлов суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат этилганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ғазна ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар махсус ваколатли давлат органининг бюджетдан ташқари жамғармасига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи Ягона биллинг тизими орқали давлат хизмати кўрсатилганда) Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар махсус ваколатли давлат органининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Тўлов тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
16. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг мурожаати кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов қайтарилмайди.
4-боб. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш тартиби
17. Махсус ваколатли давлат органи мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
18. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида махсус ваколатли давлат органи талабгорни уч иш куни ичида электрон шаклда хабардор қилади.
Рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, унинг асослари кўрсатилади.
19. Малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этишга қуйидагилар асос ҳисобланади:
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид олий маълумотга ҳамда мазкур соҳада камида уч йил иш стажига эга бўлмаганда;
малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги гувоҳномаси мавжуд бўлмаганда;
мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган тўлов тўланмаганда.
Давлат хизмати кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган камчиликлар аниқланганда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади. Бунда амалга оширилган тўлов талабгорга қайтарилмайди ҳамда қайд этилган камчиликлар бартараф этилган ҳолда қайта мурожаат этилади.
Ушбу банднинг тўртинчи хатбошисида кўрсатилган камчилик аниқланганда, ушбу камчиликни ўн иш куни ичида бартараф этиш зарурлиги тўғрисида талабгорга хабарнома юборилади.
20. Хабарномада кўрсатилган камчилик белгиланган муддатда бартараф этилмаган тақдирда, махсус ваколатли давлат органи давлат хизмати кўрсатишни рад этади.
21. Махсус ваколатли давлат органи томонидан малака имтиҳонини топширишга рухсат берилганда, малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида имтиҳон ўтказилишидан камида ўн кун олдин бу ҳақида талабгорга хабарнома юборилади ҳамда махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
22. Агар талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин узрсиз сабабларга кўра иккинчи маротаба малака имтиҳонида иштирок этмаса, талабгорга давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.
Бунда талабгорга малака сертификатини бериш тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиш бўйича давлат хизмати кўрсатилганлиги учун тўланган тўлов қайтариб берилмайди.
5-боб. Имтиҳон комиссияси
23. Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш учун махсус ваколатли давлат органи томонидан доимий фаолият юритувчи, жами тўққиз нафар аъзодан иборат таркибда Имтиҳон комиссияси ташкил қилинади.
Имтиҳон комиссияси раис, раис ўринбосари, комиссия аъзолари ва котибдан иборат бўлади.
Имтиҳон комиссияси таркибига махсус ваколатли давлат органининг ходимлари ва бошқа давлат бошқаруви органлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларининг вакиллари жалб этилиши мумкин.
Имтиҳон комиссияси тўғрисидаги низом ва унинг таркиби махсус ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.
24. Имтиҳон комиссияси қуйидаги асосий функцияларни амалга оширади:
малака имтиҳонини ўтказиш тартибини тасдиқлаш;
малака имтиҳони тест саволларини тузиш;
малака имтиҳони ўтказиладиган сана, жой ва вақт бўйича таклиф тайёрлаш;
малака имтиҳонини ўтказиш;
малака имтиҳони натижаларини расмийлаштириш.
25. Имтиҳон комиссиясининг мажлислари зарурат бўлганда, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади, талабгорлардан ариза келиб тушмаган ҳоллар бундан мустасно.
Имтиҳон комиссиясининг котиби комиссия мажлисларини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул ҳисобланади.
Имтиҳон комиссиясининг мажлиси унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган таркибда ва раис ёки раис ўринбосарининг иштирокида ўтказилади.
26. Имтиҳон комиссиясининг қарори баённома билан расмийлаштирилади.
Баённома мажлисда раислик қилувчи томонидан тасдиқланади ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.
6-боб. Малака имтиҳонини ўтказиш ва малака сертификатини бериш тартиби
27. Малака имтиҳони тест синови орқали компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Малака имтиҳонининг тест саволлари соҳа йўналишлари бўйича жами 50 та назарий саволлардан иборат ҳолда шакллантирилади.
Тест саволларини ечиш учун талабгорга икки соат вақт ажратилади ҳамда натижаси шу вақтнинг ўзида маълум қилинади.
Саволларнинг 70 фоизига тўғри жавоб берган талабгор имтиҳондан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.
Малака имтиҳонининг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш мақсадида имтиҳон онлайн режимда намойиш этилади, узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади.
28. Малака имтиҳонининг натижалари уч иш кунида Имтиҳон комиссияси баённомаси билан тасдиқланади ҳамда махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
29. Махсус ваколатли давлат органи Имтиҳон комиссиясининг баённомаси тасдиқлангандан кейин бир иш кунида мазкур Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ малака сертификатини расмийлаштиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки талабгорга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) реал вақт режимида электрон шаклда юборади.
30. Малака сертификати уч йил муддатга берилади.
31. Малака имтиҳонини ўтказиш бўйича ҳужжатлар (тест саволлари ва уларга жавоблар), шунингдек, Имтиҳон комиссиясининг баённомалари махсус ваколатли давлат органида уч йил мобайнида сақланади.
7-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш
32. Малака имтиҳони натижаларидан норози бўлган талабгорлар малака имтиҳони натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида махсус ваколатли давлат органига ёзма шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Апелляцияни кўриб чиқиш муддати апелляция берилган кундан бошлаб ўн беш иш кунидан ошмаслиги лозим.
33. Апелляцияни кўриб чиқиш учун махсус ваколатли давлат органи томонидан беш кишидан кам бўлмаган таркибда Апелляция комиссияси ташкил қилинади.
Апелляция комиссияси таркибига Имтиҳон комиссияси таркибига киритилган шахслар киритилмайди.
34. Апелляция талабгор иштирокида кўриб чиқилади ва натижалари бўйича Апелляция комиссиясининг қуйидаги қарорларидан бири қабул қилинади:
малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
апелляцияни қаноатлантириш ва талабгор малака имтиҳонини топширган деб ҳисоблаш тўғрисида;
талабгорга малака имтиҳонини такроран топширишга рухсат бериш тўғрисида.
35. Малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
апелляция мазкур Низом талабларини бузган ҳолда тақдим этилган бўлса;
апелляцияда келтирилган сабаблар ўз тасдиғини топмаса.
36. Талабгорга малака имтиҳонини такроран топширишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор малака имтиҳонини ўтказиш тартиби бузилган ҳолатларда қабул қилинади ҳамда мазкур Низом талабларига асосан малака имтиҳони такроран ўтказилади.
37. Апелляция натижалари бўйича Апелляция комиссияси баённомаси расмийлаштирилади. Баённома Апелляция комиссиясининг барча аъзолари ва талабгор томонидан имзоланади.
38. Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга судга шикоят қилиниши мумкин.
8-боб. Малака сертификатини қайта расмийлаштириш тартиби
39. Малака сертификати эгасининг фамилияси ёки исми ёхуд отасининг исми ўзгарган тақдирда, у тегишли ўзгартиришларни тасдиқловчи ҳужжатлар берилган санадан бошлаб бир ой ичида махсус ваколатли давлат органига ариза билан мурожаат қилади.
Бунда аризага тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади.
40. Малака сертификати малака сертификати эгаси аризани берган пайтдан бошлаб махсус ваколатли давлат органи томонидан беш иш куни ичида қайта расмийлаштирилади ва унга электрон шаклда тақдим этилади.
41. Махсус ваколатли давлат органи малака сертификатини қайта расмийлаштиришда Реестрга тегишли ўзгартиришлар киритади.
42. Малака сертификатининг эгаси ушбу сертификат қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган малака сертификати асосида амалга оширади.
9-боб. Малака сертификатини бекор қилиш тартиби
43. Малака сертификати қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
малака сертификати эгаси томонидан сертификатни бекор қилиш тўғрисида мурожаат этилганда;
малака сертификати эгаси вафот этганда;
малака сертификати эгасини белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топиш тўғрисидаги суд қарори қонуний кучга кирганда;
малака сертификати эгаси белгиланган муддатларда малака ошириш курсидан ўтмаганда;
Имтиҳон комиссиясининг малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилоф эканлиги аниқланганда;
малака сертификати эгаси томонидан атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш фаолиятида ўзига маълум бўлиб қолган тижорат сири ёки қонунчилик билан қўриқланадиган бошқа конфиденциал маълумотларни, ушбу маълумотлар эгасининг розилигисиз учинчи шахсларга тақдим этилганда, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
малака сертификати қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олингани аниқланганда;
малака сертификати эгаси томонидан сохта маълумотлар асосида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳалари ишлаб чиқилгани аниқланганда.
44. Мазкур Низомнинг 43-банди иккинчи — бешинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда малака сертификати Имтиҳон комиссиясининг қарорига мувофиқ бекор қилинади.
Мазкур Низомнинг 43-банди олтинчи — тўққизинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда малака сертификати суд томонидан бекор қилинади.
Махсус ваколатли давлат органи малака сертификатини бекор қилиш тўғрисида судга ариза билан мурожаат қилган кундан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай, малака сертификатини бекор қилиш ҳақида ариза билан судга мурожаат қилиш асосларини, қонунчиликнинг аниқ нормаларини кўрсатган ҳолда, бу ҳақида малака сертификати эгасини ёзма шаклда хабардор қилади.
45. Малака сертификатининг бекор қилингани тўғрисидаги маълумотлар махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
10-боб. Реестрни юритиш тартиби
46. Реестр шакли махсус ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади ва электрон шаклда юритилади ҳамда унинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
47. Реестрда қуйидаги маълумотлар қайд этилади:
малака сертификати эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, иш жойи;
малака сертификати серияси, рақами ва амал қилиш муддати;
малака сертификатининг бекор қилингани ва қайта расмийлаштирилгани тўғрисидаги маълумотлар.
11-боб. Якунловчи қоидалар
48. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, унинг ҳудудий бошқармалари ва Давлат хизматлари марказлари ушбу Низомнинг талаблари бажарилиши бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг фаолиятини доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
49. Талабгор давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
50. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Экологик экспертиза объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Экологик экспертиза объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир малака сертификатини бериш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Талабгор

Малака сертификатини олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП

Талабгор Давлат хизматлари марказига мурожаат этганда, Давлат хизматлари маркази ходими томонидан сўровнома тўлдирилиб, талабгорнинг ЭРИси билан тасдиқлангандан сўнг ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилганда, сўровнома талабгор томонидан мустақил равишда тўлдирилиб, ваколатли органга электрон шаклда юборади.

Давлат хизматлари маркази орқали мурожаат қилинганда реал вақт режимида, бироқ бир соатдан ошмаган вақтда, ЯИДХП орқали эса автоматик тарзда

3-босқич

Экология қўмитаси

1. Талабгорга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида

2. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида талабгорни электрон шаклда хабардор қилади. Рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, унинг асосларини кўрсатади.

Уч иш кунида

3. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилганда, малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида талабгорга хабарнома юборади ҳамда расмий веб-сайтда эълон қилади.

Имтиҳон ўтказилишидан камида ўн кун олдин

4. Малака имтиҳонининг натижалари Имтиҳон комиссияси баённомаси билан тасдиқланади ҳамда расмий веб-сайтга жойлаштиради.

Уч иш кунида

5. Малака сертификатини расмийлаштиради ҳамда тегишли Давлат хизматлари марказига (ўзи мурожаат этганда) ёки талабгорга ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) реал вақт режимида электрон шаклда юборади.

Имтиҳон комиссиясининг баённомаси тасдиқлангандан кейин бир иш кунида

Экологик экспертиза объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига

Экологик экспертиза объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир малака сертификатини бериш бўйича

СЎРОВНОМА

Менга экологик экспертиза объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир малака сертификатини беришингизни сўрайман.

Талабгор тўғрисида маълумот

Фамилияси, исми, отасининг исми

Олий маълумот тўғрисидаги диплом маълумотлари

Меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлар

Малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги гувоҳнома серия ва рақами

Иш жойи ва лавозими (иш жойи мавжуд бўлса)

Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

Телефон рақами

Электрон рақамли имзо:

QR-код

Экологик экспертиза объектлари учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга доир малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi

MALAKA SERTIFIKATI

_________-son

20___ yil “____” ____________

Ekologik ekspertiza obyektlari uchun loyiha hujjatlarini ishlab chiqishga doir malaka sertifikati Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va iqlim oʻzgarishi milliy qoʻmitasi tomonidan

______________________________________________________________________________________ ga

(malaka sertifikatini olgan shaxsning F.I.O.)

________________________________________________________________________________________

(jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami)

20___ yil ____ _____________dagi Imtihon komissiyasining qaroriga asosan ekologik ekspertiza obyektlari uchun loyiha hujjatlarini ishlab chiqishga doir malaka sertifikati berildi.

_____________________________

_________________

(vakolatli shaxsning F.I.O.)

(muhr oʻrni yoki QR-kod)

(imzo)

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига
8-ИЛОВА
Стратегик экологик баҳолаш бўйича экологик маърузани тайёрлаш ва унинг сифатини баҳолаш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Экологик экспертиза, атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва стратегик экологик баҳолаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ стратегик экологик баҳолаш бўйича экологик маърузани (кейинги ўринларда — экологик маъруза) тайёрлаш ва унинг сифатини баҳолаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
махсус ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси;
манфаатдор томонлар — стратегик режалаштириш ҳужжатлари лойиҳалари билан боғлиқ фаолиятларни қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган жисмоний ва (ёки) юридик шахслар;
стратегик режалаштириш ҳужжатлари — давлат дастурларининг, концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳалар тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари ва шаҳарсозлик ҳужжатлари, шунингдек, бошқа стратегик аҳамиятга эга бўлган объектларга оид ҳужжатлар;
стратегик экологик баҳолаш — стратегик режалаштириш ҳужжатлари асосида мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг ҳамда бошқа фаолиятнинг атроф-муҳитга таъсири хусусиятлари ва даражасини, эҳтимолий экологик оқибатларини аниқлашга, шунингдек, баҳолаш натижалари бўйича атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга қаратилган тартиб-таомил;
ташаббускор — стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга ошириш учун масъул бўлган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари.
3. Стратегик экологик баҳолаш объектлари қуйидагилардан иборат:
давлат дастурларининг, концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;
шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари;
кейинчалик уларга муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида ўтказилган ҳудудларни комплекс текшириш материаллари, шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари лойиҳалари юзасидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар;
амалга оширилиши атроф-муҳитга салбий таъсир қилиши мумкин бўлган стратегик режалаштириш ҳужжатига киритилаётган ўзгартириш ёки қўшимчалар.
4. Ўзбекистон Республикасининг мудофааси, фуқаро муҳофазаси, фавқулодда вазиятлар билан боғлиқ стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳалари стратегик экологик баҳоланмайди.
5. Стратегик режалаштириш ҳужжатини стратегик экологик баҳоламасдан тасдиқлаш, амалга ошириш ва унда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш тақиқланади.
Бунда республика (юқори) даражасидаги ҳужжатларни стратегик экологик баҳолаш натижалари ҳудудий (қуйи) даражадаги ҳужжатлар стратегик экологик баҳолашда ҳисобга олиниши ва шунингдек, ҳудудий (қуйи) даражаларда ишлаб чиқилган ҳужжатларни стратегик экологик баҳолаш натижалари республика (юқори) даражасида ишлаб чиқилган ҳужжатлар стратегик экологик баҳолашда ҳисобга олиниши керак.
6. Стратегик экологик баҳолаш қуйидаги босқичлардан иборат:
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини дастлабки баҳолаш;
экологик маърузанинг қамров доирасини белгилаш;
экологик маърузани тайёрлаш;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини стратегик экологик баҳолаш доирасида манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини стратегик экологик баҳолашда жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш;
экологик маърузанинг сифатини баҳолаш;
стратегик экологик баҳолаш жараёнида стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасининг трансчегаравий таъсирини баҳолаш;
стратегик режалаштириш ҳужжатининг атроф-муҳитга таъсирини мониторинг қилиш.
7. Стратегик экологик баҳолаш ушбу жараённинг барча босқичларида амалга оширилиши лозим.
2-боб. Стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини дастлабки баҳолаш
8. Стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини стратегик экологик баҳолаш зарурлиги ёки зарур эмаслигини аниқлаш мақсадида стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳаси дастлабки баҳолашдан (кейинги ўринларда — дастлабки баҳолаш) ўтказилиши лозим.
9. Дастлабки баҳолашни ўтказиш учун ташаббускор махсус ваколатли давлат органига қуйидагиларни тақдим этади:
а) ташаббускор ҳақидаги маълумотлар:
ташаббускорнинг номи, юридик манзили, телефон рақамлари;
б) қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасининг тушунтириш хати:
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасининг номи;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурлигини асослаш;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасига киритилган атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг асосий жиҳатлари ёки дастурлар;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга оширишнинг асосий йўналишлари ва муддатлари;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида атроф-муҳитга эҳтимолий таъсири;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш муддатлари ва уларни тасдиқлаш усули;
ҳудуднинг умумий ҳолати, табиий ресурслар ҳолати ва экологик хусусиятлари;
в) тегишли ҳудуд тўғрисидаги маълумотлар:
атроф-муҳитга таъсирни стратегик экологик баҳолашга мос келадиган тегишли ҳудудни аниқлаш;
ҳудуднинг атроф-муҳит ҳолати ҳамда асосий хусусиятлари ва муаммолари;
ҳудуднинг табиий ресурслардан фойдаланиш ҳолати ва режалари;
муқобил режалар;
баҳоланадиган объектлар, улар кўлами, баҳолаш усуллари.
г) манфаатдор томонларнинг стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳаси бўйича хулосалари.
Стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳаси махсус ваколатли давлат органига ижро интизоми назоратини таъминловчи электрон ҳужжат айланиш тизими орқали электрон шаклда тақдим этилади.
10. Махсус ваколатли давлат органи ўн иш куни ичида ташаббускор томонидан тақдим этилган тегишли маълумотларни дастлабки баҳолашдан ўтказади ва натижалари бўйича стратегик экологик баҳолаш зарурлиги ёки зарур эмаслиги тўғрисида тегишли хулоса беради.
11. Махсус ваколатли давлат органи стратегик экологик баҳолаш зарурлиги аниқланган стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳалари учун манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш мақсадида уларнинг рўйхатини белгилайди.
Бунда ушбу рўйхатга соғлиқни сақлаш соҳасидаги ваколатли орган, шунингдек, стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга ошириш назарда тутилаётган маъмурий-ҳудудий бирликнинг маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органи киритилиши шарт.
3-боб. Стратегик экологик баҳолашда жамоатчиликнинг иштирок этиши
12. Ташаббускор томонидан стратегик экологик баҳолаш жараёнлари бўйича жамоатчиликни хабардор қилиш ҳамда уларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида жамоатчилик эшитувлари ташкил этилади.
Ташаббускор жамоатчилик эшитувини ўтказиш жойи ва вақти ҳақидаги маълумотларни ўзининг ва махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда жамоатчилик эшитувидан 15 кун олдин эълон беради.
13. Жамоатчилик эшитувида ташаббускор вакили томонидан стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасининг техник хусусиятга эга бўлмаган маълумотлари тақдимот қилинади.
14. Жамоатчилик эшитуви оммавий ва очиқ ўтказилади. Жамоатчилик эшитувининг иштирокчилари жамоатчилик эшитувига киритилган масалалар юзасидан ўз фикрини эркин билдиришга ва таклифлар киритишга ҳақли. Жамоатчилик эшитуви оммавий ахборот воситалари орқали ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳам ўтказилиши мумкин.
15. Жамоатчилик эшитуви натижалари баённома шаклида расмийлаштирилади.
16. Баённомада жамоатчилик эшитувлари натижалари, билдирилган фикр ва эътирозлар, манфаатдор томонларнинг таклифлари, шунингдек, эшитувлар ўтказилгунга қадар келиб тушган таклиф ва жавоблар кўрсатилади.
17. Жамоатчилик эшитуви баённомасининг ҳар бир саҳифаси йиғилиш раиси томонидан имзоланади ҳамда ташаббускор томонидан тасдиқланади.
18. Жамоатчилик эшитуви баённомаларининг нусхалари ташаббускорда камида бир йил сақланади.
Жамоатчилик эшитуви баённомаси ташаббускор веб-сайтида эълон қилиниши ва ОАВ орқали ёритиб борилиши мумкин.
4-боб. Стратегик экологик баҳолаш бўйича экологик маърузанинг қамров доирасини белгилаш
19. Стратегик экологик баҳолаш бўйича экологик маърузанинг қамров доираси махсус ваколатли давлат органи томонидан беш иш куни ичида белгиланади.
Экологик маърузанинг қамров доирасини белгилашда стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасининг тавсифи ва мазмунидан келиб чиқиб, экологик маърузага киритиладиган ахборотнинг ҳажми, тўлиқлиги ва батафсиллиги даражаси аниқланади.
Экологик маърузанинг қамров доираси қуйидаги мақсадларда белгиланади:
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасига киритилиши мумкин бўлган, асослантирилган ва амалда қўлланадиган муқобил ечимларни белгилаш, шу жумладан, атроф-муҳитга ва (ёки) инсон соғлиғига таъсирни камайтириш;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳаси, шунингдек, унга киритилиши мумкин бўлган ўзгартиришлар, уни амалга оширишдан кутилаётган натижалар ҳақида жамоатчиликни хабардор қилиш;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга ҳамда қонунчиликка ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларига мувофиқ муҳофаза этилиши лозим бўлган маҳаллий, давлат аҳамиятига ҳамда халқаро аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳудудларга ва объектларга жиддий салбий таъсирини аниқлаш;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга оширишда атроф-муҳитга трансчегаравий таъсир эҳтимолини аниқлаш;
инсон соғлиғини ва қулай атроф-муҳитни таъминлаш учун стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги мақсадларни, шу жумладан, халқаро ва миллий даражада белгиланган мақсадларни аниқлаш.
20. Экологик маърузанинг қамров доирасини белгилашда қуйидаги атроф-муҳит объектларини ўз ичига олиши керак:
а) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шу жумладан:
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;
ер қаърини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш;
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кенгайтириш ва уларнинг муҳофазаси;
ҳудудларда барқарор радиациявий вазиятни сақлаш;
гидрометеорологик шароитлар тавсифи;
ерни (шу жумладан, тупроқни) муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш;
ўрмонлардан фойдаланиш, муҳофаза қилиш, сақлаш ва кўпайтириш;
сувни муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш;
ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш;
ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш;
атмосфера ҳавосини ҳимоя қилиш;
озон қатламини ҳимоя қилиш;
б) қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари тармоқлари;
в) саноат, шу жумладан, унинг алоҳида тармоқлари;
г) транспорт, шу жумладан, хавфли юкларни ташиш, темир йўл транспорти, ички сув транспорти, ҳаво транспорти, автомобиль транспорти, автомобиль йўллари, ҳаракат хавфсизлиги;
д) энергия, шу жумладан, атом энергиясидан фойдаланиш бўйича фаолият, энергия таъминоти, электр энергияси, иссиқлик энергияси, қайта тикланувчи энергия манбалари.
21. Қамров доирасини аниқлашда стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга оширишнинг муқобил вариантлари ҳисобга олиниши керак.
Муқобил вариантлар тегишли ташкилий, илмий, техник ривожланиш билан, шунингдек, ҳудудий мансублик нуқтаи назаридан амалга ошириш имкониятларига мос келиши керак.
Салбий оқибатларга олиб келадиган стратегик режалаштириш ҳужжатини амалга оширишнинг муқобил вариантларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
22. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ташаббускордан стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини барча босқичларида фуқароларнинг объектив экологик маълумотни ўз вақтида олиш ва атроф-муҳит билан боғлиқ масалалар бўйича қарорлар қабул қилишда жамоатчилик иштироки ҳуқуқини амалга оширишни таъминлайди.
5-боб. Экологик маърузани тайёрлаш тартиби
23. Стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга ошириш учун ташаббускор экологик маърузани тайёрлайди ва унинг сифатини баҳолаш учун махсус ваколатли давлат органига тақдим этади.
Экологик маърузада келтирилган маълумотларнинг ишончлиги ва тўлиқлигига ташаббускор жавобгар ҳисобланади.
24. Ташаббускор экологик маърузани тайёрлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотларни, маҳаллий ва хорижий малакали мутахассислар ва ташқи экспертларни жалб қилиши мумкин.
25. Экологик маъруза қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасининг номи ва лойиҳа ҳақида маълумотлар;
стратегик экологик баҳолашнинг мақсад ва вазифалари, уни ўтказишга қўйиладиган талаблар, агар у ўтказилган бўлса, дастлабки баҳолаш натижалари;
ишлаб чиқилаётган ҳужжат янгими ёки мавжуд ечимга ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритилаётгани тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда, таклиф этилаётган стратегик қарорлар тавсифи билан стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасининг тавсифи;
стратегик экологик баҳолашда иштирок этганларнинг шахсий маълумотлари;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасининг бошқа амалдаги стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасига мувофиқлиги тўғрисидаги маълумотлар;
бошқа стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасининг мумкин бўлган таъсири;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш муддатлари;
атроф-муҳит компонентлари ҳолатини тавсифлаш;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга оширишнинг мумкин бўлган муқобил вариантлари, уларни кўриб чиқиш ва дастурлар лойиҳасини ишлаб чиқишда ҳисобга олиш зарурати;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга ошириш жараёнида атроф-муҳитга таъсир қилиш жиҳатларини баҳолаш;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга ошириш жараёнида экологик жиҳатларга таъсир этувчи таъсирнинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатларини баҳолаш;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга оширишнинг аҳоли саломатлигига таъсирини баҳолаш;
тавсия этилган стратегик қарорни танлашни асослаш;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга ошириш жараёнида юзага келиши мумкин бўлган атроф-муҳитга (шу жумладан, трансчегаравий) таъсир ва экологик ўзгаришларни аниқлаш;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга ошириш самарадорлигини мониторинг қилиш режаси;
манфаатдор томонлар ҳамда жамоатчилик билан келишув тўғрисидаги маълумотлар;
стратегик экологик баҳолаш тавсияларини стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқишга интеграция қилиш бўйича таклифлар;
фойдаланилган адабий манбалар.
Ташаббускор экологик маърузани тайёрлаш доирасида манфаатдор республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан маслаҳатлашишга ҳақлидир.
26. Ташаббускор томонидан стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини тайёрлашда жамоатчилик муҳокамаси ҳамда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан маслаҳатлашувлар якунлари бўйича билдирилган асосли таклифлар ҳисобга олинади.
6-боб. Экологик маърузанинг сифатини баҳолаш тартиби
27. Стратегик экологик баҳолаш махсус ваколатли давлат органи томонидан қуйидаги мезонларга асосан ўтказилади:
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасининг атроф-муҳитга таъсири билан боғлиқ экологик хавфларнинг ҳисобга олинишини таъминлаш ва мазкур ҳужжатнинг барқарор ривожланишга кўмаклашиш мақсадларига мувофиқлигини таъминлаш зарурлиги нуқтаи назаридан долзарблиги;
барқарор ривожланишга кўмаклашишни таъминлаш мақсадида стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасида аҳоли соғлиғи билан боғлиқ экологик омилларни ҳисобга олиш зарурлиги;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини фаолият турларини, уларнинг жойлашувини, кўламларини, шароитларини ҳамда табиий ресурсларнинг мавжудлигини ва улардан фойдаланиш шартларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш имконияти;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга ошириш жараёнида экологик хавфларнинг, шу жумладан, инсон соғлигига таъсирнинг ҳисобга олиниши;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги халқаро мажбуриятларини бажариш нуқтаи назаридан долзарблиги;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасига киритилаётган ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар билан боғлиқ экологик муаммоларнинг, шу жумладан, аҳоли соғлиғи билан боғлиқ муаммоларнинг мавжудлиги;
стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга ошириш жараёнида юзага келадиган эҳтимол тутилган оқибатларнинг трансчегаравий хусусияти.
Махсус ваколатли давлат органи стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини ушбу банднинг биринчи қисмида назарда тутилган мезонларга асосан стратегик экологик баҳолайди ҳамда тегишли тавсияларни беради.
28. Махсус ваколатли давлат органи маъруза сифатини баҳолашда зарур ҳолларда хулосалари тавсия хусусиятига эга бўлган маҳаллий ҳамда хорижий малакали мутахассислар ва экспертларни шартнома асосида ўз маблағлари ҳисобидан қонунчиликда белгиланган тартибда жалб этиши мумкин.
29. Ташаббускор махсус ваколатли давлат органига маъруза сифатини баҳолаш доирасида зарур бўлган ахборотларни тақдим этиши шарт.
30. Махсус ваколатли давлат органи манфаатдор томонлар ҳамда жамоатчиликдан олинган фикр ва таклифларни ҳисобга олган ҳолда, маъруза сифатини баҳолайди.
Маъруза сифати атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда экологик нормативлар асосида баҳоланади.
31. Маъруза сифатини баҳолаш натижаларига кўра махсус ваколатли давлат органи ўн беш иш куни ичида экологик маърузанинг сифати тўғрисида тегишли хулоса чиқаради.
32. Махсус ваколатли давлат органи экологик маърузани баҳолаш натижалари бўйича тайёрлаган экологик хулосани ташаббускорга икки иш куни ичида расман юборади.
33. Экологик маърузани баҳолаш якунлари бўйича берилган ҳар бир экологик хулоса махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
34. Стратегик экологик баҳолаш ҳар бир стратегик экологик баҳолаш объекти бўйича бир марта ўтказилади.
7-боб. Манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашувлар ўтказиш
35. Ташаббускор стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини стратегик экологик баҳолаш доирасида манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашувлар ўтказади.
36. Ташаббускор манфаатдор томонлар сўровига асосан стратегик экологик баҳолаш доирасида тегишли маълумотларни тақдим этиши шарт.
37. Манфаатдор томонлар стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳаси бўйича ўз мулоҳазалари ва таклифларини ёхуд уларнинг мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотни ташаббускорга қонунчиликда белгиланган муддатларда тақдим этиши шарт.
8-боб. Стратегик экологик баҳолаш жараёнида стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасининг трансчегаравий таъсирини баҳолаш
38. Стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳаси трансчегаравий жиҳатдан қуйидаги ҳолларда баҳоланади:
агар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолият қўшни давлат ҳудудида атроф-муҳитга сезиларли салбий таъсир қилиши мумкин бўлса;
агар қўшни давлатда мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолият Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф-муҳитга сезиларли салбий таъсир кўрсатаётган бўлса.
39. Атроф-муҳитга таъсир Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ трансчегаравий жиҳатдан баҳоланади.
9-боб. Стратегик режалаштириш ҳужжатининг атроф-муҳитга таъсирини мониторинг қилиш
40. Экологик маърузанинг сифати тўғрисидаги хулосада кўрсатилган талабларни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш ва мониторинг қилиш белгиланган тартибда ташаббускор томонидан таъминланади.
Ташаббускор экологик маърузанинг сифати тўғрисидаги хулосада кўрсатилган талабларнинг бажарилиши тўғрисида ҳар чорак якунларига кўра чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай махсус ваколатли давлат органига ахборот тақдим этиши шарт.
Бунда ташаббускор хулосада кўрсатилган талабларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган муддатларда тақдим этмаган тақдирда, махсус ваколатли давлат органига ташаббускорга ёзма кўрсатма беради.
41. Ташаббускор тегишли стратегик режалаштириш ҳужжатини амалга ошириш жараёнида атроф-муҳит ёки аҳоли саломатлиги учун салбий оқибатларга олиб келишини аниқласа, бундай оқибатларнинг олдини олиш ёки юмшатиш бўйича чоралар кўрилишини таъминлаши, бу ҳақида махсус ваколатли давлат органи ва тегишли ташкилотларни хабардор қилиши шарт.
10-боб. Якунловчи қоидалар
42. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
43. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Стратегик экологик баҳолаш бўйича экологик маърузани тайёрлаш ва унинг сифатини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Стратегик экологик баҳолаш бўйича экологик маърузани тайёрлаш ва унинг сифатини баҳолаш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари

(кейинги ўринларда — ташаббускор)

Стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини Экология қўмитасига ижро интизоми назоратини таъминловчи электрон ҳужжат айланиш тизими орқали электрон шаклда тақдим этади.

Заруратга кўра

2-босқич

Экология қўмитаси

Ташаббускор томонидан тақдим этилган тегишли маълумотларни дастлабки баҳолаш натижаларига кўра стратегик экологик баҳолаш зарурлиги ёки зарур эмаслиги тўғрисида хулоса беради.

Ўн иш куни

3-босқич

Ташаббускор

Жамоатчилик эшитувини ўтказиш жойи ва вақти ҳақидаги маълумотларни ўзининг ва Экология қўмитасининг расмий веб-сайтида, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда эълон беради.

Жамоатчилик эшитувидан 15 кун олдин

4-босқич

Экология қўмитаси

Стратегик экологик баҳолаш бўйича экологик маърузанинг қамров доирасини белгилайди.

Беш иш куни

5-босқич

Ташаббускор

Стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини амалга ошириш учун экологик маърузани тайёрлайди ва унинг сифатини баҳолаш учун Экология қўмитасига тақдим этади.

6-босқич

Экология қўмитаси

1. Маъруза сифатини баҳолаш натижаларига кўра экологик маърузанинг сифати тўғрисида тегишли хулоса чиқаради.

Ўн беш иш куни

2. Экологик маърузани баҳолаш натижалари бўйича тайёрланган экологик хулосани ташаббускорга икки иш куни ичида расман юборади.

Икки иш куни

7-босқич

Ташаббускор

1. Стратегик режалаштириш ҳужжати лойиҳасини стратегик экологик баҳолаш доирасида манфаатдор томонлар билан маслаҳатлашувлар ўтказади.

2. Экологик маърузанинг сифати тўғрисидаги хулосада кўрсатилган талабларнинг бажарилиши ҳақида Экология қўмитасига ахборот тақдим этади.

Ҳар чорак якунларига кўра чоракдан кейинги ойнинг 25-санасидан кечиктирмай

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 январдаги 14-сон қарори билан тасдиқланган Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 1-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда илм-фан ва техниканинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги илғор ютуқлари инобатга олинади, чиқиндиларни жойлаштиришни, ифлослантирувчи моддаларнинг чиқарилишини, оқизилишини камайтириш бўйича энг яхши қулай технологияларни жорий этиш назарда тутилади»;
б) 3 ва 4-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи (кейинги ўринларда — лойиҳани ишлаб чиқувчи) — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни ташкил этиш учун атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини, шунингдек, амалга оширилаётган хўжалик фаолиятига ва бошқа фаолиятга оид экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи юридик шахс;
атроф-муҳитни ифлослантириш манбаи — ишлаб чиқариш жараёнида атроф-муҳитга тушадиган моддалар ёки моддалар йиғиндиси туфайли пайдо бўладиган ифлослантирувчи антропоген объект;
атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламалари ва оқоваларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини нормалаш — табиий ўзгаришлар жараёнида энг сезгир организмлар (индикатор) ёрдамида аниқланган йўл қўйиладиган чегаралар;
атроф-муҳитни тахминий-хавфсиз ифлослантириш даражаси (ТХТД) — саноат объектларини лойиҳалаштириш учун ҳисоблаш методи билан белгиланган атмосферани ифлослантирувчи модданинг вақтинча нормативи;
ифлослантирувчи ташламалар, оқовалар манбаларини, чиқиндилар пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш (кейинги ўринларда — хатловдан ўтказиш) — атроф-муҳитга ташланадиган, ифлослантирувчи моддалар ташламалари, оқовалари, чиқиндилар пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини, уларнинг сифат таркибини аниқлаш, рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш, миқдорини, манбалари параметрларини аниқлаш жараёни;
концентрациянинг йўл қўйиладиган чекланган миқдори (КЧМ) — одам организмида рефлектор реакцияларини пайдо қилмаслиги керак бўлган ҳаво, сув ва тупроқнинг концентрацияси;
экологик нормативларни белгилашнинг гибрид модели — энг яхши қулай технологияларни жорий этиш орқали санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари уйғунлигида ифлослантирувчи моддаларнинг ташламалари нормативларини белгилаш тизими;
оқованинг йўл қўйиладиган чекланган миқдори (ОЧМ) — назорат пунктида сув сифати нормаларини таъминлаш мақсадида вақт бирлиги ҳисобига ушбу пунктда белгиланган режимда ажралишига максимал йўл қўйиладиган оқова сувлардаги моддалар миқдори;
оқова сувларни чиқариб юбориш — сувни истеъмол қилиш ва (ёки) ундан фойдаланиш натижасида ҳосил бўладиган ҳамда оқова сувларни чиқариб юбориш тармоқлари орқали оқизиб юбориладиган сув;
санитария-ҳимоя зонаси — аҳоли яшайдиган ва ташкилот орасидаги махсус ажратилган ўсимлик ва яланглик зонаси, ифлослантирувчи моддалар концентрациясини зарарсиз нормагача тарқалиб кетишини таъминлайдиган ҳудуд;
ташламаларнинг йўл қўйиладиган чекланган миқдори (ТЧМ) — атмосфера ҳавоси учун белгиланган, йўл қўйиладиган чекланган нормадан ошмайдиган ер устидаги концентрацияларни шакллантирувчи, вақт бирлиги ҳисобига тўғри келадиган ташламалардаги ифлослантирувчи моддалар миқдори;
техник жиҳатдан эришиладиган кўрсаткичлар — оқова сувларни ифлослантирувчи моддалардан тозалаш қурилмаларининг техник имкониятларини ҳисобга олган ҳолда оқова сувларнинг кўрсаткичлари;
чиқиндиларни вақтинча жойлаштириш — чиқиндиларни ташкилот ҳудудида сақлаш учун мўлжалланган махсус қурилма ёки бошқа ҳудудларда ишлатишдан олдинги технологик кетма-кетлик ёки қайта ишлашга, зарарсизлантиришга ёки чиқиндиларни доимий жойлаштириш объектига жўнатиш;
чиқиндининг хавфлилик класси — атроф-муҳит объектига ва одамга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсир даражаси бўйича чиқинди ёки унинг компоненти градацияси;
чиқиндиларни жойлаштириш лимити — муайян муддатда жойлаштириш учун рухсат этилган чиқиндиларнинг чекланган миқдори;
чиқиндиларнинг пайдо бўлиш нормаси — асосий хомашёнинг муайян массасини қайта ишлашда ёки чиқиндиларнинг пайдо бўлиш нормативини таъминлаш шароитларида тайёр маҳсулотни муайян миқдорда тайёрлашда чиқадиган чиқинди миқдори;
чиқиндиларнинг пайдо бўлиш нормативи — маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришда чиқиндилар аниқ турининг ёки уларнинг бошланғич хомашё бирлигига тўғри келадиган белгиланган миқдори;
экологик нормативлар — атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари асосида ишлаб чиқилган ҳамда ифлослантирувчи моддаларни чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш нормативларини белгилаш учун экологик экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган ҳужжатлар;
экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот — қурилиши (реконструкция, модернизация, кенгайтириш) тугалланган объект (ёки унинг участкасини) фойдаланишга қабул қилиб олингунига қадар бажариладиган ва экологик нормативларни белгилайдиган атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш тартиб-таомилининг якуний босқичи;
энг яхши қулай технология — маҳсулот (товарлар) ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш бўйича замонавий илм-фан ва техник ютуқлар ҳамда уларни қўллашнинг техник имкониятлари мавжуд бўлиши шарти билан атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш мезонларини самарали уйғунлаштириш асосида белгиланадиган технология.
4. Экологик нормативлар лойиҳалари лойиҳани ишлаб чиқувчи томонидан ишлаб чиқилади ҳамда давлат экологик экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳузуридаги (кейинги ўринларда — Экология қўмитаси) «Давлат экологик экспертизаси маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиалларига (кейинги ўринларда — Марказнинг ҳудудий филиаллари) тақдим этилади»;
в) 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Хатлов бевосита ташкилотнинг ўзи томонидан ёхуд лойиҳани ишлаб чиқувчини жалб этган ҳолда ўтказилади»;
г) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Атмосферани ифлослантирувчи ажралмалар ва ташламаларнинг миқдори ва таркиби асбоб-ускуналар билан ўлчаш ва ҳисоблаш усуллари мажмуаси асосида аниқланади»;
д) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг экологик нормативларини белгилашнинг мақсади атроф-муҳитни ва инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, шунингдек, атмосфера ҳавосининг сифатини белгиланган санитар-гигиеник нормалардан ошмаслигини таъминлашдан иборат»;
е) 17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ж) 18 ва 19-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«18. Атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташламалари қуйидагиларга асосан меъёрланади:
а) ташламалар манбаида ифлослантирувчи моддалар концентрацияларини асбоб-ускуналар билан ўлчаш (экологик баҳолаш) орқали КЧМни аниқлаш;
б) ташламалар манбаида ифлослантирувчи моддаларнинг технологик жиҳатдан асосланган даражаларга келтиришга эришишни (технологик баҳолаш) энг яхши қулай технологиялар асосида таъминлаш;
в) экологик ва технологик баҳолаш натижалари ўртасида тафовут юзага келганда, экологик нормативнинг юқори миқдорини қўллаш.
19. ТЧМдан ошиб кетиши, агар йил давомида бутун ташкилот учун ТЧМ миқдорининг (тонна/йил)дан кўп бўлса ёхуд ташламанинг ҳар қандай манбаидан ёки ташкилотдан бир галги ташламанинг амалдаги максимал миқдори (грамм/секунд) белгиланган миқдоридан юқори бўлган тақдирда белгиланади»;
з) 21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
и) 26, 27 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. ОЧМ ифлослантирувчи моддаларни оқизиш энг яхши қулай технологияларнинг технологик кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда нормаланади.
27. Техник жиҳатдан эришиладиган кўрсаткичларни ҳисобга олган ҳолда аниқланган ОЧМ келгусида сувни муҳофаза қилиш тадбирларини режалаштириш учун асос ҳисобланади ва Экология қўмитаси томонидан белгиланган муддатларда, экологик вазиятга, чиқариб юбориладиган оқова сувлар ва шу кабилар сифатини яхшилашга йўналтирилган ҳамда тасдиқланган тадбирларни бажариш муддатларига қараб нормалар босқичма-босқич қайта кўриб чиқилиши мумкин.
28. ОЧМ нормативлари ҳисоблаш йўли билан таркибий концентрацияларни ҳисобга олиб, қўлланаётган технологияда фойдаланиладиган бошланғич сув таркибини ва компонентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш йўли билан ёки ташкилотнинг сув-моддий баланси таҳлили асосида, лойиҳадаги маълумотлар бўйича белгиланади.»;
к) 38-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«38. Атроф-муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташламалари, оқовалари манбаларини, чиқиндиларнинг пайдо бўлиши ва жойлаштирилишини хатловдан ўтказиш материаллари электрон расмийлаштирилади, ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига кўриб чиқиш учун тақдим этилади.»;
л) 39-бандда «Давлат экология қўмитаси органлари» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
м) 40-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«40. Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари томонидан тасдиқланган хатловдан ўтказиш материаллари асосида атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг экологик нормативлари лойиҳалари ишлаб чиқилади.»;
н) 46 ва 47-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«46. Буюртмачи Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари томонидан тасдиқланган экологик нормативлар лойиҳаларини хатловдан ўтказиш материаллари билан бирга давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун Марказга тақдим этади.
47. Экологик нормативлар лойиҳалари давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.»;
о) 48, 49 ва 50-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
п) 51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«51. Экологик нормативларининг тасдиқланган электрон нусхалари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига тақдим этилади.»;
р) 52-банддаги «Давлат экология қўмитаси» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
с) 54 ва 55-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
т) Низомга 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Тадбирлар

Масъуллар

Муддатлар

1-босқич

Атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш (кейинги ўринларда — хатловдан ўтказиш)

Ташкилот ёки жалб қилинган лойиҳани ишлаб чиқувчи

Заруратга кўра

2-босқич

Хатловдан ўтказиш материалларини тасдиқлаш ва ташкилот жойлашган жой бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаларига юбориш

Ташкилот раҳбари

Тайёрлигига кўра

3-босқич

Атроф-муҳитни ифлослантирувчи манбаларни ўрганган ҳолда, хатловдан ўтказиш материалларини кўриб чиқиш ва уларни тасдиқлаш ёки қайта ишлаш учун қайтариш (ишончсиз маълумотлар аниқланганда)

Объект жойлашган жой бўйича Қорақалпоғистон Республикаси экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари

Тақдим қилинган кунидан бошлаб 15 кун мобайнида

4-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари томонидан тасдиқланган хатловдан ўтказиш материаллари асосида атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг экологик нормативлари лойиҳаси ишлаб чиқилади

Ташкилот ёки жалб қилинган лойиҳани ишлаб чиқувчи

Хатловдан ўтказиш материаллари тасдиқлангандан кейин

5-босқич

Экологик нормативлар лойиҳалари хатловдан ўтказиш материаллари билан бирга давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун Экология қўмитаси ҳузуридаги «Давлат экологик экспертизаси маркази» ДМга тақдим этади

Ташкилот раҳбари

Хатловдан ўтказиш материаллари тайёрлигига кўра

»;

у) Низомга 3, 4, 5, 6 ва 12-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
ф) Низомга 19-иловадаги «Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг бошлиғи» сўзлари «Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
х) Низомга 21-илованинг матнида:
«(А шакл)» бўлимидаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси» сўзлари «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ёки бошқа ваколатли шахс» сўзлари билан алмаштирилсин;
«(Б шакл)» бўлимида:
«II, III ва IV тоифаларига» сўзлари «II ва III тоифаларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Қорақалпоғистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг раиси, вилоят ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг бошлиғи» сўзлари «Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси ёки бошқа ваколатли шахс» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилишнинг иқтисодий механизмларини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарорида:
а) 3-банднинг учинчи хатбошисидаги «ва маҳаллий (IV тоифа)» сўзлари чиқариб ташлансин;
5-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг биринчи, иккинчи ва учинчи тоифаларига мансуб субъектлар (кейинги ўринларда — I — III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар), ушбу Низомнинг 4 — 7-бобларида келтирилган компенсация тўловларини ҳисоблаш тартибига амал қилган ҳолда иш юритади.»;
6-банднинг биринчи хатбошисидаги, 8-банднинг биринчи хатбошисидаги, 10-банддаги «I — IV» рақамлари «I — III» рақамлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг иккинчи хатбошисидаги «III ва IV тоифаларга» сўзлари «III тоифага» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «I — IV» рақамлари «I — III» рақамлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошидаги «III ва IV тоифаларга» сўзлари «III тоифага» сўзлари билан алмаштирилсин;
27-банддаги «III ва IV тоифаларга» сўзлари «III тоифага» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-илованинг изоҳ қисми чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 20 январдаги 20-сон қарорига 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Экологик маркировка белгиси
Экологик маркировка белгисининг умумий тавсифи
1. Экологик маркировка белгиси — оқ фонда тўқ яшил рангдаги «YASHIL BELGI» сўзларидан ҳамда тўқ яшил ва оч яшил ранглардаги иккита барг тасвиридан иборат бўлиб, улар тўқ яшил рангдаги тўртбурчак шакл ичида жойлаштирилган. Бунда:
барглар тасвири «YASHIL BELGI» сўзларининг юқори қисмига жойлаштирилган;
«YASHIL BELGI» сўзлари экологик маркировкалаш тизимини англатади;
тўртбурчак шакли экологик маркировкалаш тизими аниқ талаб ва чегараларни белгилайдиган стандартларга асосланганлигини ифодалайди.
2. Маҳсулот ёки хизматлар хусусиятларидан келиб чиқиб экологик маркировка белгиси оқ-қора ёхуд монохром рангларда тасвирланиши мумкин.
Монохром кўринишидаги экологик маркировкалаш белгиси фақат тўқ яшил ёки оч яшил рангда бўлишига рухсат этилади».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2026 й., 09/26/234/0482-сон)