Ҳужжат кучини йўқотган " " 28.11.1997
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 28 ноябрдаги 524-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори асосида ўз кучини йўқотган .
«Ўзбекистон Республикасида чет эл инвестициялари тўғрисида», «Суғурта тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ ҳамда ватанимиздаги ва чет эллик мулкчиликнинг барча шаклларидаги инвесторларнинг инвестицияларини, уларнинг иқтисодий манфаатларини ҳамда турли хил суғуртали воқеа-ҳодисалардан суғурта ҳимоясини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 24 май 191-сонли қарори таҳририда)
1. «Ўзбекинвест» Миллий суғурта компанияси (кейинги ўринларда матн бўйича Компания деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 21 январдаги Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 апрелдаги 206-сон қарори асосида ташкил этилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.