Ҳужжат кучини йўқотган " " 19.10.2004
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 2004 йил 19 октябрдаги 483-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 24 июлдаги ПФ-2059-сон Фармонини рўёбга чиқариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмаси (2-илова) ва штатдаги ходимлар сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) 40 нафар этиб;
Ер ресурслари ҳудудий бошқармаси ва туман хизматининг намунавий тузилмалари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.