Фойдали моделга патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 27 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3802]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 19 августдаги 30-мҳ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3929, 19.08.2026 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
1. Фойдали моделга патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 27 март,
13-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 27 мартдаги 13-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Фойдали моделга патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар фойдали моделга патент бериш учун талабномани (бундан буён матнда талабнома деб юритилади) тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунча ва қисқартмалар қўлланилади:
миллий фаза — Ўзбекистон Республикасининг «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонунига (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) мувофиқ халқаро талабномани кўриб чиқиш.
2. Ваколатли орган томонидан талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинади ва ушбу талабнома Марказ томонидан давлат экспертизасидан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
3. Талабнома бериш муаллиф, иш берувчи ёки уларнинг ҳуқуқий вориси (бундан буён матнда талабнома берувчи деб юритилади) томонидан ваколатли органга берилади. Талабнома шахсан, патент вакили ёки ишончли шахс орқали топширилиши мумкин.
4. Фойдали моделни рўйхатга олиш ваколатли орган томонидан амалга оширилади .
5. Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ агар фойдали модель сифатида кўрсатилган объект янги бўлса ва уни саноатда қўллаш мумкин бўлса, у ҳуқуқий муҳофаза қилинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
6. Фойдали моделнинг муҳим белгилари мажмуи техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, у янги деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
7. Техника тараққиёти даражаси фойдали модель устуворлиги санасига қадар жаҳонда оммага ошкор бўлган ҳар қандай маълумотларни ўз ичига олади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
8. Агар фойдали моделдан амалда фойдаланиш мумкин бўлса, уни саноатда қўллаш мумкин деб ҳисобланади.
9. Қонуннинг 7-моддаси олтинчи қисмига мувофиқ ҳар қандай соҳада маҳсулот ёки усулга тааллуқли бўлган техник ечим фойдали модель сифатида эътироф этилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
10. Фойдали модель сифатида маҳсулотга қурилма, модда, микроорганизм штамми, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайраларининг турлари киради.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
11. Қурилмаларга конструкциялар, конструктив элементлар ёки конструктив элементлар мажмуи бўлган ҳамда функционал-конструктив бирликни ташкил қилган буюмлар, машиналар, асбоблар, аппаратлар, ускуналар, инструментлар, маҳкамловчи буюмлар, машина деталлари, алоқа воситалари, қурилиш конструкциялари ва бошқалар киради.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
12. Моддаларга:
кимёвий бирикмалар, шунингдек шартли равишда юқори молекуляр бирикмалар ва ген инженерияси маҳсулотлари бўлган рекомбинант нуклеин кислоталар, векторлар ва бошқалар;
композициялар (таркиблар, аралашмалар, қотишмалар, эритмалар ва бошқалар);
ядровий парчаланиш маҳсулотлари киради.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
13. Микроорганизмлар штаммлари, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайраларининг турларига:
бактериялар, вируслар, бактериофаглар, микросувўтлари, микроскопик замбуруғлар ва бошқаларнинг штаммлари;
ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайраларининг турлари, шу жумладан ҳужайраларнинг клонлари;
микроорганизмлар, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари турларининг консорциумлари;
микроорганизмлар, ўсимлик ёки ҳайвоннинг плазмидлари, векторлари, барқарор трансформацияланган ҳужайраларини ўз ичига олган генетик конструкциялар, трансген ўсимликлар ва ҳайвонлар киради.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
14. Фойдали модель сифатида усулга моддий воситалар ёрдамида моддий объект устида хатти-ҳаракатларни амалга ошириш жараёни киради.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
15. Қуйидагилар фойдали модель сифатида эътироф этилмайди:
илмий назариялар ва математика усуллари;
ташкил этиш ва бошқариш усуллари;
шартли белгилар, жадваллар, қоидалар;
ақлий операцияларни бажариш қоидалари ва усуллари;
электрон ҳисоблаш машиналари учун алгоритмлар ва дастурлар;
бинолар, иншоотлар, ҳудудларни режалаштириш лойиҳалари ва чизма тарҳлари;
эстетика талабларини қаноатлантиришга йўналтирилган, буюмларнинг фақат ташқи кўринишига оид ечимлар;
интеграл микросхемаларнинг топологиялари;
ўсимлик навлари ва ҳайвон зотлари;
жамоат манфаатлари, инсонпарварлик ва ахлоқ қоидаларига зид ечимлар.
3-боб. Талабномага доир талаблар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
16. Қонуннинг 16-моддаси биринчи қисмига мувофиқ талабнома битта фойдали моделга ёки ягона ижодкорлик фикрини (фойдали модель бирлиги талабини) ташкил этган тарзда бир-бири билан узвий боғланган фойдали моделлар гуруҳига тааллуқли бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
17. Фойдали модель формуласида битта фойдали модель тавсифланганда фойдали модель бирлиги талабига риоя этилган деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
18. Фойдали модель формуласида қуйидаги бир гуруҳдаги фойдали моделлар тавсифланганда фойдали модель бирлиги талабига риоя этилган деб ҳисобланади:
фойдали модель формуласида бир турдаги (бир қанча қурилмалар, бир қанча турлар ва бошқалар), бир хил мақсадда фойдаланишга мўлжалланган, тубдан айнан бир хил йўл (вариантлар) билан айнан бир хил техник натижани олишни таъминлайдиган объектларга тааллуқли фойдали моделлар гуруҳи;
бири иккинчисини олиш (тайёрлаш) учун мўлжалланган фойдали модель (масалан, қурилма ёки модда ва қурилма ёки моддани бутунлай ёки уларнинг бир қисмини олиш усули);
бири иккинчисини амалга ошириш учун мўлжалланган фойдали модель (масалан, усул ва усулни бутунлай ёки унинг ҳаракатларидан бирини ошириш учун қурилма);
бири иккинчисидан (иккинчисида) фойдаланиш учун мўлжалланган фойдали модель (масалан, усулда фойдаланиш учун мўлжалланган усул ва қурилма, усул ёки қурилма ва унинг бир қисми, қурилма ёки моддани улардан янги мақсадда фойдаланиш учун қўллаш ва ушбу мақсадга мувофиқ улардан фойдаланиш усули, қурилма ёки моддадан янги мақсадда фойдаланиш ва таркибий қисми бўлган қурилма ёки композиция).
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
19. Талабнома:
фойдали моделнинг муаллифи (ҳаммуаллифлари) ва кимнинг номига патент бериш сўралаётган бўлса, ана шу шахс, шунингдек уларнинг турар жойи ёки жойлашган манзили кўрсатилган патент бериш ҳақидаги аризани;
фойдали моделнинг уни амалга ошириш учун етарли бўлган даражада тўлиқ очиб берилган тавсифини;
фойдали моделнинг моҳиятини ифодаловчи ҳамда унинг тавсифига тўла мувофиқ бўлган формуласини;
агар фойдали моделнинг моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса, чизмалар ва бошқа материалларни;
фойдали модель рефератини ўз ичига олиши лозим.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
20. Бошқа тилда топширилган ҳужжатлар уларнинг таржималари бошқа тилда топширилган ҳужжатлар келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат ичида топширилганда ваколатли органга келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади, акс ҳолда ҳужжатлар уларнинг таржималари келиб тушган санадан бошлаб топширилган деб ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.14.00 Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик]
21. Конвенция устуворлиги сўраб топширилган талабномага талабнома берувчи томонидан Саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенцияси қатнашчиси бўлган давлатда топширилган биринчи талабноманинг (бундан буён матнда биринчи талабнома деб юритилади) тасдиқланган нусхаси ва унинг таржимаси илова қилинади.
Бунда ушбу талабноманинг тасдиқланган нусхаси ва унинг таржимаси конвенция устуворлиги сўралган талабнома ваколатли органга келиб тушган санадан бошлаб уч ой муддатдан кечиктирилмай топширилади.
Биринчи талабнома нусхасининг таржимаси талабнома берувчи томонидан имзоланади.
Биринчи талабнома топширилган санадан ўн икки ой ўтгандан кейин, лекин икки ойдан кечиктирмай топширилган талабнома бўйича конвенция устуворлиги сўралганда тегишли патент божи тўланади.
22. Талабнома берувчи томонидан конвенция устуворлигини белгилаш бўйича илтимоснома ваколатли органга талабнома топшириш вақтида (аризанинг тегишли графасида келтирилади) ёки ваколатли органга талабнома келиб тушган санадан бошлаб икки ой муддат давомида топширилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
23. Янги микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайраларининг турларига (линиялари) оид патент бериш ҳақидаги талабномага штаммнинг расмий ваколатга эга бўлган депозитарийда сақланаётганлиги тўғрисидаги ҳужжат илова қилинади.
24. Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхатини ўз ичига олган талабномага айнан ушбу рўйхат ёзилган ва БИМТга мувофиқ тайёрланган ахборот (.pdf ва .dоcх форматларида) илова қилинади.
25. Фойдали моделга патент бериш ҳақидаги ариза мазкур Қоидаларнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда топширилади.
26. Аризанинг 21-кодли «Талабноманинг қайд рақами», 22-кодли «Талабноманинг келиб тушган санаси», 85-кодли «Халқаро талабномани миллий фазага ўтказиш санаси» графалари ариза ваколатли органга келиб тушгандан кейин реквизитларни киритиш учун мўлжалланган.
27. Аризанинг «Ёзишмалар учун манзил» графасида хат олувчининг номи (юридик шахслар учун) ёки исми (жисмоний шахслар учун), шунингдек, жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами, электрон почтасидан камида бири кўрсатилади.
28. Аризанинг 86-кодли ва 87-кодли графалари РСТга мувофиқ топширилган халқаро талабнома миллий фазага ўтказилган ҳолларда талабнома берувчи томонидан тўлдирилади.
86-кодли графада фойдали моделга халқаро талабноманинг қабул қилувчи идора томонидан белгиланадиган қайд рақами ва халқаро топшириш санаси келтирилади.
87-кодли графада фойдали моделга халқаро талабноманинг халқаро эълон қилиш рақами ва санаси келтирилади.
29. Аризанинг 54-кодли «Фойдали моделнинг номи» графасида талабнома берилган фойдали моделнинг (фойдали моделлар гуруҳининг) номи келтирилади ва ушбу ном фойдали моделнинг тавсифидаги номга мос бўлиши керак.
юридик шахснинг расмий номи (таъсис ҳужжати бўйича) ёки жисмоний шахснинг тўлиқ исми, шунингдек:
резидентлар учун СТИР ёки ЖШШИР, жойлашган ери ёки турар жойи манзили;
норезидентлар учун исм ва номларнинг транслитерацияси ҳамда БИМТ SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса).
Патент бир неча шахс номига сўралаётганда юқорида келтирилган маълумотлар уларнинг ҳар бири учун алоҳида келтирилади.
31. Аризанинг устуворликни белгилаш тўғрисидаги илтимоснома кўрсатилган графаси ваколатли органга талабнома келиб тушган санадан олдинроқ устуворлик сўралаётганда тўлдирилади.
Конвенция устуворлиги сўралаётганда аризанинг 33-кодли «БИМТ ST.3 стандарти бўйича талабнома топширилган мамлакат коди» графасида биринчи талабнома топширилган мамлакат коди кўрсатилади.
32. Талабнома берувчи томонидан иш олиб бориш унинг вакили орқали амалга оширилганда аризанинг 74-кодли «Вакил» графасида қуйидаги маълумотлар келтирилади: вакилнинг тўлиқ номи ёки исми, рўйхат рақами (патент вакили бўлса), жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами.
Фойдали модель тавсифида «Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати» бўлими мавжуд бўлганида тегишли графаларда саҳифаларнинг умумий миқдори кўрсатилади.
Талабномада кўрсатилган нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати мазкур Қоидаларнинг 24-бандига мувофиқ тақдим этилади.
резидентлар учун ЖШШИР, иш жойи, лавозими ва илмий даражаси, БИМТ SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди;
норезидентлар учун БИМТ SТ.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар код белгиланган бўлса).
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
35. Фойдали модель номи аниқ, қисқа бўлиб фойдали модель моҳиятига мос келиши, фойдали модель тегишли бўлган объектнинг умумий тушунчасини аниқлаши ва объектнинг вазифасини тавсифлаши (унинг бажарадиган функциясини ёки техниканинг қайси соҳасига оид эканлигини кўрсатиши) керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
36. Фойдали модель номи, қоида тариқасида, ХПТнинг маълум рубрикасига мос келиши керак. Фойдали модель моҳиятига мос рубрикани аниқлаш мумкин бўлмаганда фойдали моделнинг номи умумқабул қилинган терминологияга мувофиқ кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
37. Фойдали модель номида «масалан» ва «хусусан» каби иборалар қўлланилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
38. Фойдали модель номи атамага хос ёки тавсифловчи бўлиши мумкин.
Атамага хос номлаш техниканинг шу соҳа мутахассисига маълум бўлган объектнинг муҳим белгилари мажмуини улар санаб ўтилганлиги ёки санаб ўтилмаганлигидан қатъий назар тавсифлаши керак.
Тавсифловчи ном объектнинг вазифаси ва унинг техникага оид бир ёки турли хил соҳаларда бажарадиган функцияси ҳақида тасаввур бериши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
39. Фойдали модель номи бирликда ифодаланади, бирликда ишлатилмайдиган номлар, умумий структура формуласи билан аниқланадиган кимёвий бирикмаларга оид фойдали моделларнинг номлари бундан мустасно.
40. Индивидуал кимёвий бирикмага оид фойдали модель номига кимёда қабул қилинган номенклатура бўйича номи киритилади, шунингдек унинг қандай аниқ вазифада ишлатилишига доир кўрсатмаси, биологик фаол бирикмалар учун биологик фаоллик тури келтирилади.
Тузилиши аниқланмаган юқори молекуляр бирикмаларни олиш усулларига оид фойдали модель номига бирикманинг номи ва зарур бўлганда унинг вазифаси тўғрисида кўрсатма киритилади.
Аниқланмаган таркибли модда-аралашмани олиш усулига оид фойдали модель номига вазифаси тўғрисида кўрсатма ёки ушбу модданинг биологик фаоллик хусусиятларини кўрсатувчи тушунчалар киритилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
41. Микроорганизм штамми, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари турларига (линиялари) оид фойдали моделлар номига биологик объектнинг лотин тилидаги оила туркуми ва турига оид номи, штамм тури ва вазифаси кўрсатилган ҳолда киритилади.
Генетик конструкцияга тааллуқли фойдали моделга унинг вазифаси кўрсатилган ҳолда номланиши киритилади.
42. Аввалдан маълум бўлган қурилма, усул, модда, штаммни янги мақсадда қўлланилишига оид бўлган фойдали модель номи тегишли объект учун қабул қилинган қоидаларга биноан тузилади ва аввалдан маълум бўлган объектнинг янги вазифасини тавсифлайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
43. Бири иккинчисини олиш (тайёрлаш), амалга ошириш ёки фойдаланиш учун мўлжалланган объектларга оид фойдали моделлар гуруҳининг номи битта фойдали моделнинг тўлиқ номи ва иккинчисининг қисқартирилган номини ўз ичига олади. Бири бошқасида фойдаланиш учун мўлжалланган объектларга оид фойдали моделлар гуруҳининг номи гуруҳга кирган фойдали моделларнинг тўлиқ номи билан аталади. Вариантларга оид фойдали моделлар гуруҳининг номи битта фойдали моделнинг номидан иборат бўлиб, «вариантлар» деган сўз билан тўлдирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
44. Фойдали модель номи зарур бўлганда лотин алифбоси символларини ва араб рақамларини ўз ичига олади.
Фойдали модель номига атоқли отлар, норасмий иборалар, аббревиатуралар, реклама, товар белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар, товар келиб чиққан жой номлари, фирма номлари, географик номлар, «ва бошқалар» сўзлари ҳамда фойдали моделни аниқлаш мақсадларига хизмат қилмайдиган бошқа сўзлар киритилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
45. Тавсиф фойдали модель номини келтириш билан бошланади. Талабнома берилаётган фойдали модель тегишли бўлган ХПТ амалдаги таҳрири рубрикаси белгиланганда ушбу рубриканинг индекси фойдали модель номи олдида келтирилади.
Тавсиф қуйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
фойдали модель оид бўлган техника соҳаси;
техника даражаси;
фойдали модель моҳияти;
чизмалар ва бошқа материаллар рўйхати (агар улар бўлса);
фойдали моделни амалга ошириш мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар;
нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати (агар фойдали моделни тавсифлаш учун бундай кетма-кетликдан фойдаланилган бўлса).
Тавсиф бўлими ўрнига манбаларда (адабиёт, аввал топширилган талабномадаги фойдали модель тавсифи, муҳофаза ҳужжатидаги фойдали модель тавсифи ва бошқаларда) келтирилган маълумотларга ҳавола қилиниши мумкин эмас.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
46. Тавсифнинг «Фойдали модель оид бўлган техника соҳаси» бўлимида фойдали модель қўлланиладиган соҳа кўрсатилади. Бундай соҳалар бир нечта бўлганда улар орасидан қайси бирида кўпроқ қўлланилиши кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
47. Тавсифнинг «Техника даражаси» бўлимида талабнома берувчига маълум бўлган фойдали модель аналоглари келтирилади.
Фойдали моделнинг аналоги сифатида фойдали моделнинг устуворлик санасигача оммавий тарзда ошкор этилган ахборот манбаидан маълум бўлган, фойдали моделнинг муҳим белгилари мажмуига ўхшаш белгилар билан тавсифланган ва фойдали модель бажарадиган вазифани амалга оширадиган восита кўрсатилади.
48. Аналогни таърифлашда у очиб берилган ахборот манбаларининг библиографик маълумотлари, аналогнинг белгилари талабнома берилаётган фойдали моделнинг муҳим белгилари билан мос келадиганлари ажратиб кўрсатилган ҳолда келтирилади, шунингдек техник натижа олишга тўсқинлик қилувчи сабаблар кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
49. Фойдали модель аналоглари орасидан фойдали моделга муҳим белгилар мажмуи бўйича энг яқин бўлган аналог ажратиб кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
50. Фойдали модель аниқ вазифага ёки биологик фаол хусусиятларга эга бўлган, аниқланмаган таркибли аралашмани олиш усулига оид бўлганда аналог сифатида худди шундай вазифага ва биологик фаол хусусиятга эга бўлган аралашмалар олиш усули кўрсатилади.
Фойдали модель янги индивидуал кимёвий, шунингдек юқори молекуляр бирикма олиш усулига ёки ген инженерияси объектига оид бўлганда унга ўхшаш аналогни олиш усули ҳақида маълумотлар келтирилади.
Модда продуцентига (микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари турлари (линиялари)) оид бўлган фойдали моделнинг энг яқин аналогини тавсифлашда ҳосил бўладиган модда ҳақида маълумотлар келтирилади.
Фойдали модель аввал маълум бўлган маҳсулот ёки усулни янги мақсадда қўллашга оид бўлганда унинг аналогларига худди шу вазифада ишлатиладиган маълум маҳсулот ёки усул киритилади.
Фойдали моделлар гуруҳини тавсифлашда аналоглар ҳақидаги маълумотлар ҳар бир фойдали модель учун алоҳида келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
51. «Фойдали модель моҳияти» бўлимида фойдали модель техник натижага эришиш учун муҳим бўлган белгилар мажмуи орқали ифодаланиб, уни амалга ошириш етарли равишда тўлиқ очиб берилиши керак.
Белгилар эришиладиган техник натижага таъсир кўрсатадиган (техник натижа билан сабаб-оқибат боғланишига эга) бўлганда муҳим белгилар ҳисобланади.
«Фойдали модель моҳияти» бўлимида фойдали модель ҳал қилиши керак бўлган вазифа фойдали модель амалга оширилганда эришиладиган техник натижа кўрсатилган ҳолда очиб берилади, шунингдек фойдали моделни тавсифловчи барча муҳим белгилар келтирилади, энг яқин аналогдан фарқланувчи белгилар ажратилади, бунда сўралаётган ҳуқуқий муҳофаза ҳажми татбиқ қилинадиган барча ҳолатларда техник натижани олишни таъминлайдиган белгилар йиғиндиси ва фойдали моделни фақат аниқ ҳолатларда, бажарилишининг аниқ шаклларида ёки ундан фойдаланишнинг алоҳида шароитларида тавсифловчи белгилар кўрсатилади.
52. Нуклеотидлар ёки аминокислоталар кетма-кетлигидан белгини тавсифлаш учун фойдаланилганда уларнинг кетма-кетликлари «SEQ ID NO …»нинг рўйхатидаги рақами кўринишида тақдим этилади.
53. Белгининг тавсифини ушбу белги очиб берилган ахборот манбаига ҳавола қилинган ҳолда алмаштиришга йўл қўйилмайди.
Бирон соҳадаги умумэътироф этилган билимларга асосланган далилларни ахборот манбаини кўрсатмасдан келтириш мумкин.
54. Техник натижа ўзи билан фойдали моделни намоён қилувчи воситани амалга оширишда (тайёрлашда) ёки ундан фойдаланишда олиниши мумкин бўлган техник самара, хусусият, ҳодиса ва бошқаларнинг тавсифини ифодалайди.
Фойдали модель бир нечта техник натижани олишни таъминлаганда уларни кўрсатиш тавсия этилади.
Техник натижа, жумладан: ишқаланиш коэффициентини камайтириш (ошириш); қисилиб қолишини олдини олиш; вибрацияни камайтириш; бирор органда қон айланишини яхшилаш; дори-препарат таъсирини тўплаш ёки унинг заҳарлилигини камайтириш; ишчи органнинг муҳит билан алоқасини яхшилаш; сигнал шаклининг ўзгаришини камайтириш; суюқлик сизиб ўтиб кетишини камайтириш; ёрилишини олдини олиш; вакцинанинг иммуногенлигини ошириш орқали ифодаланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
55. Фойдали модель яратилишида маълум вазифага эга бўлган техник воситалар кўламини кенгайтириш ёки биринчи марта шундай техник воситалар олиш вазифаси ҳал қилинаётганда техник натижа шу вазифани амалга оширишдан иборат бўлади ва буни махсус таъкидлаш талаб қилинмайди.
56. Фойдали моделлар гуруҳи учун мазкур Қоидаларнинг 51, 52 ва 54-бандларида кўрсатилган маълумотлар ҳар бир фойдали модель учун алоҳида келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
57. Микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари турларини тавсифлашда уларнинг ўзлари келиб чиққан ёки энг яқин штаммдан фарқ қилувчи белгилари кўрсатилади.
58. Аввал маълум бўлган маҳсулот ёки усулни янги мақсадда қўллашга оид фойдали моделни тавсифлашда маълум объектнинг тавсифи келтирилади ва улар кўрсатилган адабиётнинг библиографик маълумотлари берилади ҳамда унинг маълум бўлган ва янги вазифаси кўрсатилади.
59. Қурилмани тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:
конструктив элемент мавжудлиги;
элементлар орасидаги боғлиқлик мавжудлиги;
элементларнинг ўзаро жойлашганлиги;
элементнинг ёки умуман қурилманинг бажарилиш шакли, хусусан, геометрик шакли;
элементнинг параметрлари ва бошқа тавсифлари ҳамда улар ўртасидаги ўзаро боғлиқлик;
элемент ёки умуман қурилма тайёрланган материал;
элемент функциясини бажарувчи муҳит.
Қурилмани таърифлаш учун умуман қурилмада ёки унинг бирор элементида қурилманинг ишлаши ёки вазифасини бажариши учун таъсир этмайдиган (сўзли, тасвирий ёки аралаш) белгилардан фойдаланиш мумкин эмас.
60. Усулни тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:
ҳаракат ёки ҳаракатлар мажмуининг мавжудлиги;
ҳаракатларни вақт бўйича бажариш тартиби (кетма-кет, бир вақтда, ҳар хил комбинациялар ва бошқаларда);
ҳаракатларнинг бажариш шартлари, режим, моддалар, бирламчи хомашё, реагентлар, катализаторлар, қурилмалар, микроорганизм штаммлари, ўсимлик ва ҳайвонлар ҳужайраларининг турлари ва бошқалар.
61. Кимёвий бирикмаларни тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:
белгиланган тузилмага эга бўлган қуйи молекуляр бирикмалар учун сифат жиҳатидан таркиби (маълум элементлар атомлари), миқдорий таркиби (ҳар бир элементнинг атомлар сони), атомлар орасидаги боғланиш ва ушбу атомларнинг кимёвий тузилиш формуласи кўринишида ифодаланган молекуладаги ўзаро жойлашганлиги;
белгиланган тузилмага эга бўлган юқори молекуляр бирикмалар учун кимёвий таркиби ва макромолекуланинг бир бўғимининг тузилиши, макромолекуланинг умуман тузилиши, бўғимларнинг даврийлиги, молекуляр масса, молекуляр массанинг тақсимланиши, макромолекуланинг геометрия ва стереометрияси, унинг учидаги ва ёнидаги гуруҳлари;
аниқланмаган тузилишга эга бўлган индивидуал бирикмалар учун физик-кимёвий хусусиятлари, олиш усули ва ушбу бирикмани бошқалардан фарқлаш учун зарур бўлган бошқа тавсифлари;
ген инженерияси маҳсулотларига тааллуқли бўлган индивидуал бирикмалар учун нуклеотидлар кетма-кетлиги (нуклеин кислоталар фрагментлари ҳолларида) ёки табиий харитаси (рекомбинант нуклеин кислоталар ва векторлар ҳолларида), аминокислоталар кетма-кетлиги ҳамда ушбу бирикмани бошқалардан фарқлаш учун зарур бўлган бошқа физик-кимёвий тавсифлари.
62. Композицияларни тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:
сифат жиҳатидан таркиби (ингредиентлар);
миқдорий таркиб (ингредиентлар миқдори);
композиция тузилиши;
ингредиентлар тузилиши.
Таркиби аниқланмаган композицияларни тавсифлаш учун уларнинг физик-кимёвий ва фойдалилик кўрсаткичлари ҳамда уларни олиш усулининг белгилари ишлатилиши мумкин.
63. Ядровий парчаланиш йўли билан олинган моддаларни тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:
асосий ядровий тавсифлари, яъни ярим парчаланиш даври, нурланиш энергияси ва кўриниши (радиоактив изотоплар учун).
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
64. Микроорганизм штаммларини тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:
штаммнинг оиласи ва турининг номи (лотин тилида);
келиб чиқиши (ажратиб олиниш манбаси, насли);
генотаксономик ва хемотаксономик тавсифлари;
морфологик, физиологик, шу жумладан маданий етиштириш жиҳатлари;
тиббиёт ва ветеринария соҳасидаги микроорганизмлар штаммлари учун вирулентлик, антиген тузилиши, серологик хусусиятлари;
гибрид микроорганизмлар штаммлари учун гибридлаш принципи.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
65. Ўсимлик ёки ҳайвонлар ҳужайралари турларини (линиялари) тавсифлаш учун қуйидаги белгилар ишлатилади:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
66. Микроорганизмлар, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари (линиялари) консорциумларини тавсифлаш учун мазкур Қоидаларнинг 64 ва 65-бандларида қайд этилган белгиларга қўшимча равишда қуйидаги белгилар ишлатилади:
селекция ва мослаштириш факторлари ва шароитлари;
таксономик таркиби, миқдори ва устун бўлган компонентлар;
умуман консорциумнинг типи ва физиологик хусусиятлари;
ушбу консорциумни бошқасидан фарқлаш учун имкон берадиган бошқа белгилар.
67. Генетик конструкцияларни тегишли равишда тавсифлаш учун мазкур Қоидаларнинг 59-бандида назарда тутилган белгилардан фойдаланилади, бунда конструктив элементлар бўлиб энхансер, промотор, терминатор, ташаббускор кодон, линкер, ўзга ген фрагменти, маркер, фланкирловчи қисм бўлиши мумкин.
68. Трансформацияланган ҳужайрани тавсифлаш учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади:
трансформацияловчи элемент;
ҳужайра томонидан ўзлаштириб олинадиган белгилар (хусусиятлар);
ҳужайра келиб чиқишига доир маълумотлар (прокариотик ҳужайра учун уруғ, оила туркуми ва тури);
таксономияга хос белгилар;
табиий геном мутацияси;
ҳужайрани маданийлаштириш шароитлари ва ушбу ҳужайрани бошқасидан фарқлаш учун етарли бўлган бошқа тавсифлари.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
69. Трансген ўсимликни тавсифлаш учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади:
геномда модификацияланган элементнинг мавжудлиги;
ўсимлик томонидан ўзлаштириб олинадиган белгилар;
ўсимликнинг келиб чиқиши;
таксономияга тегишлилиги ва ушбу ўсимликни бошқасидан фарқлаш учун етарли бўлган бошқа тавсифлари.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
70. Трансген ҳайвонни тавсифлаш учун қуйидаги белгилардан фойдаланилади:
ҳайвон геномига трансформацияланган ген ва ДНК ҳамда кодловчи ёки экспресс мақсадли маҳсулот;
ҳайвон томонидан ўзлаштириб олинадиган белгилар (хусусиятлар);
ҳайвон томонидан ҳосил қилинадиган модификацияланган маҳсулот;
ҳайвоннинг тегишлилиги (типи, зоти ва бошқалар) ва ушбу ҳайвонни бошқасидан фарқлаш учун етарли бўлган бошқа тавсифлари.
71. Аввал маълум бўлган қурилма, усул, модда, штаммни янги мақсадда қўллашни тавсифлаш учун янги мақсадда қўлланаётган объектнинг идентификациялаш учун етарли бўлган қисқа тавсифи ва унинг янги вазифасига доир кўрсатмасидан фойдаланилади.
72. Тавсифнинг «Чизмалар ва бошқа материаллар рўйхати» бўлимида тасвирланган чизма фигуралари ва бошқа материалларнинг қисқача таърифи келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
73. «Фойдали моделни амалга ошириш мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар» бўлимида фойдали моделни талабнома берувчи томонидан кўрсатилган вазифада амалга ошириш мумкинлиги ифодаланади.
Моҳияти умумий тушунча билан ифодаланган, хусусан, функционал умумлаштириш даражасида келтирилган белгидан фойдаланиш билан тавсифланувчи фойдали моделни амалга ошириш имконияти бевосита талабнома материалларида бундай белгини ҳосил қилиш учун воситаларни ёхуд уни олиш усуллари ёки бундай восита ва усулларнинг маълум эканлиги тўғрисидаги кўрсатмани ифодалаш билан тасдиқланади.
Тавсифнинг ушбу бўлимида фойдали моделни амалга оширганда олиниши мумкин бўлган ва ҳал қилинаётган вазифа тавсифланаётганда «Фойдали модель моҳияти» бўлимида кўрсатилган техник натижага эришиш имкониятини тасдиқловчи маълумотлар ҳам келтирилади.
Фойдали моделни тавсифлаш учун миқдорлар оралиғи кўринишида ифодаланган миқдорий белгилардан фойдаланилганда техник натижага шу оралиқда эришиш мумкинлиги кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
74. Қурилмага оид фойдали моделга унинг конструкциясининг (статик ҳолатдаги) тавсифи чизма фигураларига изоҳ берилган ҳолда келтирилади. Конструктив элементларнинг тавсифдаги рақамли белгилари чизма фигураларидаги рақамли белгиларига мос келиши керак ва уларни кетма-кет таърифлаш давомида бирдан бошлаб ўсиш тартибида келтирилади.
Қурилма конструкциясини тавсифлашдан кейин унинг ҳаракати ёки ундан фойдаланиш усули конструктив элементлар ва чизма фигураларига, зарур ҳолларда эса бошқа изоҳ берувчи материалларга (эпюралар, вақт бўйича диаграммалар ва бошқалар) рақам билан изоҳ берилган ҳолда берилади.
Қурилма функционал даражада тавсифланган бўлиб, кўрсатилган амалга ошириш шакли дастурланган кўп функцияли мосламадан фойдаланишни назарда тутганда унда қурилмадаги аниқ бириктирилган функцияни бажариши мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар берилади. Бундай маълумотлар сифатида алгоритм, хусусан, ҳисоблаш алгоритми келтирилганда уни кўпинча блоксхема ёки агар мумкин бўлса, тегишли математик ифода кўринишида берилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
75. Усулга оид фойдали моделни тавсифлаш учун моддий объект устида бажариладиган ҳаракатлар кетма-кетлиги, шунингдек ҳаракатлар олиб бориладиган шарт-шароитлар, агар зарур бўлса, аниқ режимлар (ҳарорат, босим ва бошқалар) ишлатиладиган қурилмалар, моддалар, штаммлар кўрсатилади. Усул бирор устуворлик санасигача маълум бўлган воситалар — қурилма, модда ва штаммлардан фойдаланиш орқали тавсифланганда фойдали моделни амалга ошириш мумкин бўлган ҳолда ушбу воситаларни изоҳлаш етарлидир. Номаълум воситалардан фойдаланилганда уларнинг тавсифлари келтирилади, зарур ҳолларда график тасвирлар илова қилинади.
Усулда янги моддалардан фойдаланилганда уларни олиш усули очиб берилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
76. Умумий тузилиш формуласи билан тавсифланган кимёвий бирикмалар гуруҳини олиш усулига оид фойдали моделлар учун шу усул билан гуруҳдаги бирикмаларни олиш мисоллари келтирилади. Гуруҳнинг кимёвий боғланиш табиати ҳар хил радикаллардан иборат бирикмаларни ўз ичига олганда ушбу бирикмаларни олишни тасдиқлаш учун етарли бўлган мисоллар келтирилади. Гуруҳга кирган бирикмаларни олиш учун маълум усуллар билан тасдиқланган тузилиш формулалари ва физик-кимёвий тавсифлари келтирилади. Тавсифда янги бирикмаларнинг вазифаси ва биологик фаол хусусиятлари ҳақида маълумотлар ҳам келтирилади.
Тузилиши аниқланмаган кимёвий бирикмаларни, таркиби ва тузилиши аниқланмаган аралашмаларни олиш усулига оид фойдали моделлар учун ушбу бирикма ёки аралашмани бошқалардан фарқлаш учун зарур бўлган маълумотлар келтирилади. Бирикма ёки аралашмаларни олиш учун бошланғич реагентлар ҳақида маълумотлар, шунингдек бирикма ёки аралашманинг талабнома берувчи томонидан кўрсатилган вазифасини амалга ошириш мумкинлигини тасдиқловчи маълумотлар, хусусан, бу вазифани келтириб чиқарувчи хусусиятлар келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
77. Инсон ёки ҳайвонлардаги касалликларни даволаш, ташхис қўйиш ёки олдини олиш усулига оид фойдали моделлар учун касаллик этиопатогенезига таъсир кўрсатадиган аниқланган факторлар ёки этиопатогенез ва ташхис кўрсаткичлари орасидаги боғланишни келтириб чиқарувчи факторлар ҳақида маълумотлар келтирилади. Бундай маълумотлар бўлмаганда усулнинг кўрсатилган ҳолат ёки касалликни даволаш, ташхис ёки олдини олишга яроқлилигини тасдиқловчи ҳақиқий маълумотлар келтирилади.
78. Тузилиши аниқланган янги индивидуал кимёвий бирикмага оид фойдали модель учун маълум услублар билан исботланган тузилиш формуласи, физик-кимёвий константалар келтирилади ва янги бирикма биринчи марта олинган усул очиб берилади.
79. Ген инженерияси маҳсулотларига тааллуқли бўлган индивидуал бирикмалар учун кетма-кетликлар рўйхатидаги нуклеотидлар кетма-кетлигининг рақамига доир кўрсатма (нуклеин кислоталар фрагментларида) ёки табиий харита (рекомбинант нуклеин кислоталар ва векторлар ҳолатида), кетма-кетликлар рўйхатидаги аминокислоталар кетма-кетлигининг рақамига доир кўрсатма ҳамда ушбу бирикмани бошқаларидан фарқлаш учун зарур бўлган физик-кимёвий ва бошқа тавсифлар келтирилади. Янги бирикма биринчи марта олинган усул тавсифланади ва ушбу бирикмадан маълум вазифа бўйича фойдаланиш имконияти кўрсатилади.
Нуклеотидлар ёки аминокислоталар кетма-кетлигидан белгини тавсифлаш учун фойдаланилганда уларнинг кетма-кетликлари рўйхатидаги рақами «SEQ ID NO …» кўринишида эркин матнда тақдим этилади.
80. Биологик фаол бирикма учун фаоллик ва заҳарлилик миқдори тавсифларининг кўрсаткичлари, зарур бўлганда эса танлаб таъсир қилиш ва бошқа кўрсаткичлари келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
81. Фойдали модель инсонлар ёки ҳайвонлардаги маълум ҳолатлар ёки касалликларни даволаш, ташхис қўйиш ёки профилактика қилиш воситасига оид бўлганда тавсифда унинг ишлатилиши натижасида касаллик этиопатогенезига кўрсатадиган таъсирини тушунтирадиган омиллар ҳақида маълумотлар келтирилади. Бундай маълумотлар бўлмаганда кўрсатилган касалликларни даволаш, ташхис қўйиш ёки профилактика қилиш учун яроқлилигини тасдиқловчи маълумотлар келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
82. Фойдали модель тузилиши аниқланган кимёвий бирикмага тааллуқли бўлганда маълум бўлган услублар билан исботланган тузилиш формуласи, физик-кимёвий константалар келтирилади, бирикма олинган усул тавсифланади ва фойдали моделдан кўрсатиб ўтилган вазифаси бўйича фойдаланиш имконияти келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
83. Янги кимёвий бирикма микроорганизмлар штамми, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари турларидан (линиялари) фойдаланиш орқали олинганда ушбу штамм ва тур (линия) иштирокида янги кимёвий бирикмани олиш усули, штамм ва тур (линия) ҳақида маълумот, шунингдек штамм ва тур (линия) сақлаш учун топширилганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
84. Фойдали модель оралиқ бирикмага оид бўлганда уни аввалдан маълум бўлган охирги маҳсулотга айлантириш учун қайта ишлаш имконияти ёки ундан аниқ вазифада ишлатиладиган ёки биологик фаол хусусиятга эга бўлган янги маҳсулот олиш мумкинлиги келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
85. Фойдали модель нуклеин кислоталар ёки оқсилларга тааллуқли бўлганда кетма-кетлик рўйхатидаги кетма-кетлик рақами (нуклеин кислоталар учун — нуклеотидлар, оқсиллар учун — аминокислоталар) ҳамда ушбу маҳсулотни бошқалардан фарқлашга имкон берадиган физик-кимёвий ва бошқа тавсифлар келтирилади. Бунда маҳсулот олинган усул баён қилинади ва ушбу маҳсулотдан белгиланган вазифа бўйича фойдаланиш имконияти кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
86. Фойдали модель композицияга (таркиблар, аралашмалар, қотишмалар, эритмалар ва бошқаларга) оид бўлганда композиция таркибига кирган ингредиентлар, уларнинг хусусиятлари ва миқдорий нисбатлари кўрсатилган мисоллар келтирилади. Бунда композицияни олиш усули тавсифланади. Композицияда бирор ингредиент сифатида янги модда қўлланилганда уни олиш усули ҳам тавсифланади.
Келтирилган мисолларда ҳар бир ингредиентнинг миқдори фойдали модель формуласида келтирилган чегараларда бўлган бирликларда берилади (фойдали модель формуласида ингредиентлар нисбати фоизларда ифодаланганда (масса ёки ҳажми бўйича) кўрсатилган барча ингредиентлар йиғиндиси 100 фоизга тенг бўлади).
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
87. Штаммга тааллуқли бўлган фойдали модель учун штаммнинг номенклатура маълумотлари ва келиб чиқиши, озуқа (экиладиган ва ферментацияланадиган) муҳитининг миқдорий ва сифат жиҳатидан таркиби, маданий етиштириш шароитлари (ҳарорат, рН, O2 нинг солиштирма масса ўтказилиши, ёритилганлиги ва бошқалар), ферментация вақти, биосинтез тавсифи, фойдали (мақсадли) маҳсулот, маҳсулот чиқиши, штаммнинг фаоллик (маҳсулдорлик) даражаси ва уни аниқлаш (тестлаш) усуллари тўғрисида маълумотлар кўрсатилади. Мақсадли маҳсулотнинг (янги мақсадли маҳсулот продуцентлари, масалан, антибиотиклар, ферментлар, моноклонал антитаначалар ва бошқалар учун) ажратиб олиш ва тозалаш усули очиб берилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
88. Микроорганизмлар консорциумлари, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари учун қуйидаги маълумотлар кўрсатиб ўтилади:
компонентлар мавжудлигини текшириш усули;
ажратиб олиш (селекция) усули ва селекция олиб борилган белгилар;
узоқ муддат давомида етиштирилаётганда консорциумнинг барқарорлиги;
ўзга микроорганизмлар томонидан зарарланишга чидамлилиги.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.05.00 Ўсимликларнинг янги навлари ва ҳайвонларнинг янги зотларига бўлган ҳуқуқ]
89. Штамм, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари турларига (линиялари) ёхуд улар ишлатиладиган усулга тааллуқли фойдали моделни амалга ошириш имконияти штамм ёки турни (линия) олиш усулини тавсифлаш билан тасдиқланганда, агар штаммни олиш усулининг тавсифи етарли бўлмаса, штамм ёки турнинг (линия) сақлаш учун топширилганлиги (депозитарий номи ва объектни рўйхатдан ўтказиш рақами) тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
Бунда сақлаш учун топшириш санаси фойдали модель устуворлиги санасигача бўлиши керак.
90. Штамм, ўсимлик ёки ҳайвон ҳужайралари тури (линия) ёки консорциум объекти энг камида патент амал қилиши муддати ичида ҳаётийлигини таъминлашни кафолатлайдиган халқаро депозитарийга ёки миллий депозитарийга жойлаштирилганда патентлаш жараёни учун сақлаш учун топшириш амалга оширилган деб ҳисобланади.
91. Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати тўртта ва ундан кўп аминокислоталардан иборат ёки ўнта ва ундан кўп нуклеотидлардан иборат тармоқланмаган бўлса, тавсифнинг «Фойдали модель моҳияти» бўлимида ушбу кетма-кетликлар батафсил очиб берилади. Бунда ҳар бир кетма-кетликка алоҳида рақам берилади. Кетма-кетликлар рақамлари бирдан бошланиши ва тартиб билан бутун сонга ошиб бориши керак.
Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхатидаги ҳар бир кетма-кетликнинг рақами фойдали модель тавсифи, формуласи ёки график тасвирларда кўрсатилган унинг рақамига мувофиқ бўлиши керак.
92. Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги ҳеч бўлмаганда қуйидагиларнинг бири ёрдамида тақдим этилиши керак:
Мазкур банднинг тўртинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатда аминокислоталар кетма-кетлиги алоҳида рақамга эга бўлган аминокислоталарнинг алоҳида кетма-кетлиги сифатида тақдим этилиши керак. Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлигининг рўйхати ўзи билан фойдали модель тавсифининг бевосита таркибий қисмини намоён қилганлиги боис мазкур кетма-кетликлар тавсифнинг бирон-бир жойида батафсил келтирилмайди.
Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати ўзининг баён қисмида эркин матн — нейтрал тил лексикаси фойдаланилмаган кетма-кетликлар тавсифини баён қилувчи жумлаларни ўз ичига олганда ушбу эркин матн фойдали модель тавсифининг кетма-кетликлар рўйхатидаги кетма-кетлик рақамини айнан ўша кўринишда ўз ичига олган бошқа бўлимларида такрорланиши керак.
93. Аввалдан маълум бўлган қурилма, усул, модда, штамм ва ҳужайралар турини (линияси) янги вазифада қўлланилишига тааллуқли фойдали модель учун ушбу вазифани амалга ошириш имкониятларини тасдиқловчи маълумотлар келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
94. Фойдали моделнинг формуласи тавсиф ва чизмаларга тўлиқ асосланган бўлиши керак, яъни фойдали моделни унинг тавсифида мавжуд бўлган ва чизмаларда кўрсатилган тушунчалар билан таърифланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
95. Фойдали моделнинг формуласи унинг моҳиятини ифодалаши керак, яъни талабнома берувчи томонидан кўрсатилган техник натижага эришиш учун етарли даражада фойдали моделнинг муҳим белгилари мажмуини ўз ичига олади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
96. Фойдали модель белгиларининг фойдали модель формуласида ифода этилиши уларни идентификация қилиши, яъни маълум бўлган техника тараққиёти даражаси асосида уларнинг маъноси ва мазмуни мутахассислар томонидан бир хил маънода тушунилиши имкониятини таъминлаши керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
97. Фойдали модель формуласидаги белги таърифини ахборот манбаига ҳавола қилиш билан алмаштириш мумкин эмас. Агар белгини тавсиф ёки чизмаларга ҳавола қилмасдан таърифлашнинг иложи бўлмаса, мазкур Қоидаларнинг 96-бандига асосан белги таърифи бундай ҳавола қилиш билан алмаштирилиши мумкин.
98. Нуклеотидлар ва аминокислоталарнинг кетма-кетлигидан фойдали модель формуласидаги белгини тавсифлаш учун фойдаланилганда кетма-кетликлар рўйхатидаги унинг рақами «SEQ ID NO...» кўринишида келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
99. Фойдали модель формуласи умумий тушунчадаги белгилар билан таърифланганда ушбу белгилар доирасидаги аниқ ҳолларда кўрсатилган техник натижани берганда фойдали моделнинг белгиси умумий тушунчалар билан тавсифланиши мумкин.
Кўрсатилган муқобилидан танлаб олинган ҳар бир белги фойдали моделнинг бошқа белгилари билан биргаликда бир хил техник натижани олишни таъминлаганда белги муқобил тушунчалар кўринишида ифода этилиши мумкин.
100. Фойдали моделнинг формуласи бир звеноли ва кўп звеноли бўлиши ҳамда тегишлича бир ёки бир неча бандларни ўз ичига олиши мумкин.
101. Бир звеноли формула фойдали моделнинг тайёрланиши ёки ундан фойдаланишнинг аниқ ҳолларида ривожлантиришлар ва аниқлаштиришларга эга бўлмаган муҳим белгилар мажмуи билан битта фойдали моделни тавсифлаш учун қўлланилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
102. Фойдали моделнинг кўп звеноли формуласи фойдали моделнинг тайёрланиши ва ундан фойдаланишнинг аниқ ҳолатларида ривожлантиришлар ҳамда аниқлаштиришларга эга бўлган муҳим белгилар мажмуи билан битта фойдали моделни ёки фойдали моделлар гуруҳини тавсифлаш учун қўлланилади.
Битта фойдали моделни тавсифловчи кўп звеноли формула битта мустақил бандга ва ундан кейин келувчи унга боғлиқ бандларга эга бўлади.
Фойдали моделлар гуруҳини тавсифловчи кўп звеноли формула бир неча мустақил бандларга эга бўлиб, улардан ҳар бири гуруҳнинг фойдали моделларидан бирини тавсифлайди. Гуруҳнинг ҳар бир фойдали модели тегишли мустақил бандга бўйсунувчи боғлиқ бандларни жалб этиш билан тавсифланган бўлиши мумкин.
Кўп звеноли формула бандлари бирдан бошлаб уларни баён этиш тартибида кетма-кет араб рақамлари билан рақамланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
алоҳида фойдали моделларни тавсифловчи мустақил бандларда формуланинг бошқа бандларига ҳавола қилинмайди, агар бандга ҳавола қилинса, ҳавола қилинаётган банднинг мазмуни тўлиқ такрорланмасдан баён этилади;
боғлиқ бандлар ўзлари бўйсунган мустақил бандлар билан бирга гуруҳларга бирлаштирилади, шу жумладан гуруҳдаги турли фойдали моделларни таърифлаш учун бир хил мазмундаги боғлиқ бандлар киритилади.
104. Формуланинг банди, қоида тариқасида, энг яқин аналогнинг белгилари билан мос келувчи, шу жумладан, фойдали моделнинг вазифасини кўрсатувчи умумлаштирувчи тушунчани ўз ичига оладиган муҳим белгиларга эга бўлган чекловчи қисмдан ва фойдали моделни энг яқин аналогидан фарқлайдиган муҳим белгиларни ўз ичига оладиган фарқловчи қисмдан иборат.
Формула банди чекловчи ва фарқловчи қисмларга бўлиб тузилганида чекловчи қисм баён этилганидан сўнг «шу билан фарқланадики» сўз бирикмаси киритилади ва бундан кейин бевосита фарқловчи қисм баён этилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
105. Қуйидаги ҳолатларда фойдали модель формуласи банди чекловчи ва фарқловчи қисмларга бўлинмасдан тузилади:
кимёвий бирикма;
микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари тури (линияси);
аввал маълум бўлган қурилма, усул, модда, штаммни янги мақсадда қўлланилиши;
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
107. Фойдали модель формуласининг мустақил банди фақат битта фойдали моделга тааллуқли бўлади ва битта жумла кўринишида баён этилади. Фойдали моделлар — вариантлар фақат муқобил кўринишда ифодаланган белгилар билан фарқланганда формуланинг битта мустақил бандида бир қанча фойдали моделларни — вариантларни тавсифлашга йўл қўйилади.
Формуланинг мустақил бандида муқобил кўринишда фақат функционал мустақил бўлмаган (яъни қурилманинг бўғими ёки детали, усул операцияси, усулда қўлланиладиган модда, материал, мослама, композиция ингредиенти ҳисобланмаган) белгилар ифодаланганда бундай мустақил банд фақат битта фойдали моделга тааллуқли деб ҳисобланади.
108. Формуланинг мустақил банди ундаги мавжуд белгилар мажмуи турли объектларга ёки ҳар бири ўз вазифасига эга бўлган воситалар мажмуига оид бўлган фойдали моделларнинг тавсифини умумий вазифадаги воситаларнинг кўрсатилган мажмуини амалга оширилмаган ҳолда таърифини ўз ичига олганда, бир фойдали моделга тааллуқли деб эътироф этилмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
109. Фойдали моделнинг боғлиқ банди мустақил бандда келтирилган фойдали моделни фақат уни бажариш ёки фойдаланишнинг аниқ ҳолатларида тавсифлайдиган белгилар билан фойдали модель белгилари мажмуининг ривожланиши ва аниқланишини ўз ичига олади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
110. Фойдали моделнинг формуласидаги боғлиқ банднинг чекловчи қисми у боғлиқ бўлган мустақил банднинг қўлланилишини акс эттирувчи умумлашган тушунчага нисбатан қисқартирилган шакл билан мустақил ва боғлиқ бандга тегишлилиги бўйича ҳавола қилинади.
Боғлиқ банд формуланинг бир неча бандларига бўйсунганда уларга ҳавола қилиш муқобилидан фойдаланилган ҳолда кўрсатилади, сўнг фойдали моделнинг бажарилиши ёки ундан фойдаланишнинг аниқ ҳолатларида фойдали моделни тавсифловчи белгилар келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
111. Фойдали моделни тавсифлаш учун унинг бажарилиши ёки фойдаланилишининг аниқ ҳолатларида боғлиқ банднинг белгилари билан бир қаторда мустақил банднинг белгилари ва бу боғлиқ банднинг мустақил бандга бўйсунишидан фойдаланилади.
Фойдали моделни тавсифлаш учун формуланинг бошқа бир ёки бир неча боғлиқ бандларининг белгилари зарур бўлганда шу боғлиқ банднинг мустақил бандга тегишли боғлиқ бандлари орқали бўйсунишидан фойдаланилади. Бунда ушбу боғлиқ бандда у бевосита бўйсунган боғлиқ бандгагина ҳаволалар келтирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
112. Фойдали модель формуласининг боғлиқ банди формуланинг ўзи бўйсунган ўша бандининг белгиларини алмаштирадиган ёки чиқариб ташлайдиган ҳолда баён этилмаслиги керак.
Фойдали модель формуласининг боғлиқ банди мустақил банднинг белгилари алмаштирилган ёки чиқариб ташланган ҳолда шакллантирилганда, ушбу боғлиқ банд ўзи буйсунган мустақил банд билан бирга битта фойдали моделни тавсифлайди деб эътироф этилиши мумкин эмас.
113. Қурилма белгилари статик ҳолатда тавсифланади. Қурилманинг конструктив элементи бажарилишини тавсифлашда унинг ҳаракатланувчанлиги у томонидан маълум бир функция (айланиш имконияти, силжиш имконияти) ва бошқаларни амалга ошириш имкониятини кўрсатишга йўл қўйилади.
Талабнома чизмаларни ўз ичига олганда формулада эслатиб ўтилган ва эквивалент конструктив элементларни ифодалайдиган белгилар уларга тааллуқли бўлган ҳаволаки белгилар билан бирга берилиши мумкин. Ҳаволаки белгилар сўралаётган ҳуқуқий муҳофаза ҳажмига таъсир этмайди ва фақат формулани тўлиқроқ ва аниқроқ тушуниш мақсадларида келтирилади.
114. Усул белгиси сифатида ҳаракатни (усул, операция) тавсифлашда феъллардан фойдаланилганда улар аниқлик нисбатида, аниқлик майлида, учинчи шахсда баён қилинади (қиздирилади, намланади, куйдирилади ва бошқалар).
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
115. Келиб чиқиш тузилмаси аниқ бўлган кимёвий бирикмани тавсифловчи фойдали модель формуласига бирикманинг номланиши ёки белгиланиши киритилади. Ген инженерия маҳсулотларига тааллуқли бирикмалар учун фойдали модель формуласига кетма-кетликлар рўйхатидаги нуклеотидлар кетма-кетлиги (нуклеин кислоталар фрагменти ҳолатида) рақамига кўрсатма ва табиий хаританинг (рекомбинант нуклеин кислоталар ва векторлар ҳолатида) сўзли тавсифи, кетма-кетликлар рўйхатидаги аминокислоталар кетма-кетлиги рақамига кўрсатма ҳамда физик-кимёвий ва ушбу бирикмани бошқалардан фарқлаш учун зарур бўлган бошқа тавсифлар киритилади. Тузилмаси аниқланмаган бирикмалар учун фойдали модель формуласига номланиши, физик-кимёвий ва ушбу бирикмани фарқлаш учун зарур бўлган бошқа тавсифлар, масалан уни олиш усулининг белгилари киритилади.
116. Композицияни тавсифлайдиган фойдали модель формуласига композицияга кирадиган ингредиентлар ва зарур бўлганда ингредиентларнинг миқдорий қийматларига тегишли белгилари киритилади.
Композицияни тавсифлайдиган формулага ингредиентларнинг миқдорини кўрсатадиган белгилар киритилганда улар бир хил бирликларда, одатда иккита қийматларда, энг кўп ва энг кам (қуйи ва юқори) миқдорларда ифодаланади.
Композиция элементлари биттасининг миқдори битта қиймат орқали, бошқалари эса унинг қийматига нисбатан интервал кўринишида берилиши мумкин (масалан, ингредиентлар миқдори композиция асосий ингредиентининг 100 масса қисмига ёки 1 литр эритмага нисбатан келтирилади).
Композиция таркибидаги антибиотиклар, ферментлар, анатоксинлар ва бошқалар миқдори композициянинг бошқа компонентлари бирликларидан ўзгача бирликларда кўрсатилиши мумкин (масалан, бошқа компонентлар масса сонига нисбатан минг бирликларда).
117. Композицияга оид фойдали модель қўшимча ингредиент киритиш билан тавсифланганда формуланинг фарқловчи белгиси «қўшимча равишда ўз ичига олади» деган иборани қўллаган ҳолда тузилади.
Вазифаси янги фаол компонент билан белгиланадиган бошқа компонентлар анъанавий қўлланиладиган нейтрал қисмлар бўлганда формулада шу фаол компонентни ва унинг миқдорини «самарали миқдор» кўринишида келтириш мумкин.
Бундай композицияларни тавсифлайдиган яна бир вариант ундаги фаол компонентдан ташқари бошқа компонентларни (нейтрал қисмларни) умумлаштирма тушунча «мақсадли қўшимчалар» кўринишида ифодаланади. Бунда фаол компонентлар ва мақсадли қўшимчаларнинг миқдорий нисбатлари кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
118. Фойдали модель белгиси сифатида мураккаб таркибли маълум модда кўрсатилганда шу модданинг функциясини ва хусусиятини кўрсатиб махсус номини келтириш мумкин. Бунда фойдали модель тавсифида шу модда тавсифланадиган адабиёт кўрсатилади.
119. Микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари турларини (линиялари) тавсифлайдиган формула депозитарийнинг бош ҳарфлари, сақлаш учун топширилган объектга берилган рўйхат рақами ва штамм вазифаси кўрсатилган ҳолда биологик объектнинг оила туркумлари ва турларига оид лотин тилидаги номини ўз ичига олади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
120. Фойдали модель аввалдан маълум бўлган фойдали моделни янги мақсадда қўллашга оид бўлганда қуйидаги тузилишдаги формула ишлатилади: «(аввал маълум бўлган фойдали модель номи ёки тавсифи келтирилади) (кўрсатилган фойдали моделнинг янги вазифаси келтирилади) сифатида ишлатилиши».
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
121. Фойдали модель моҳиятини тушунтирадиган материаллар график тасвир (чизма, схема, графика, эпюра, расм, осцилограмма кабилар) ва жадвал кўринишида бажарилиши мумкин.
Фойдали моделни чизмалар ёки схемалар билан очиб беришнинг иложи бўлмаганда тасвирлар топширилади. Фотосуратлар тасвирларга қўшимча сифатида топширилиши мумкин.
122. Реферат фойдали модель тавсифининг қисқартирилган баёни бўлиб, фойдали модель ҳақида маълумот олиш учун хизмат қилади. Унда фойдали модель номи, фойдаланиш соҳаси, қуйилган вазифа, фойдали модель моҳиятининг тавсифи келтирилади.
Рефератдаги фойдали модель моҳияти мустақил банднинг барча муҳим белгиларини сақлаб қолган ҳолда фойдали модель формуласини эркин тарзда баён этиш орқали таърифланади.
Зарур ҳолларда фойдали модель рефератига чизма ёки кимёвий формула киритилиши мумкин. Рефератга киритилаётган чизмалар билан тавсифга илова қилинадиган чизмалар бир-бирига мос келишидан қатъий назар алоҳида саҳифада берилади.
123. Рефератда қўшимча маълумотлар, хусусан, боғлиқ бандлар, график тасвирлар, жадваллар мавжудлиги ва сони кўрсатилиши мумкин.
124. Реферат матнининг ҳажми 1000 та белгидан ошмаслиги керак.
125. Талабномага одоб-ахлоқ ва ижтимоий тартибга зид иборалар, чизмалар, расмлар, фотосуратлар ва бошқа материаллар; ўзга шахсларнинг маҳсулотлари ёки технологик жараёнларига, шунингдек талабномалари ва муҳофаза ҳужжатларига нисбатан баён қилинган камситувчи фикрлар; фойдали моделга очиқдан-очиқ тааллуқли бўлмаган ёхуд талабнома материалларини мазкур Қоидаларнинг талабларига мувофиқ деб эътироф этиш учун зарур бўлмаган маълумотлар ва фикрлар киритилмайди.
«Техника даражаси» бўлимида маълум маҳсулот ёки усулни таърифлашда унинг камчилигини кўрсатиш йўл қўйиб бўлмайдиган элемент деб ҳисобланмайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
126. Фойдали моделнинг формуласи, тавсифи, тушунтириб берувчи материаллари ва рефератида стандартлаштирилган атамалар ва қисқартмалар, улар мавжуд бўлмаганда эса илмий-техникавий адабиётда умумқабул қилинган атама ва қисқартмалар қўлланилади.
Илмий-техникавий адабиётда кенг қўлланилмайдиган атама ва қисқартмалар ишлатилганда уларнинг маъноси матнда биринчи марта қўлланилганда изоҳлаб берилади.
Тавсиф ва формулада атамаларнинг ягоналигига риоя қилинади. Ушбу талаб физикавий бирликлар ва фойдаланиладиган шартли белгиларга ҳам тааллуқлидир.
Физикавий миқдорлар имкон қадар амалдаги Халқаро бирликлар тизими бирликлари билан ифода этилади.
127. Барча ҳужжатлар бевосита репродукция қилиниб, чекланмаган миқдорда нусха кўчириш имконияти бўлган тарзда расмийлаштирилади.
128. Талабноманинг ҳар бир ҳужжати алоҳида саҳифадан бошланади. Ҳужжатлар қора рангли матнда А4 форматда тақдим этилади.
129. Талабноманинг ҳар бир ҳужжати бир-бирига боғлиқ бўлмаган бирдан бошланадиган рақамга эга бўлади. Саҳифаларнинг рақамлари иккинчи саҳифадан бошлаб араб рақамлари билан қўйилади.
130. Ҳужжатда график белги, лотинча ном, лотин ва юнонча ҳарф, математик ва кимёвий формула ҳамда символлар ёзилиши мумкин.
131. Кимёвий бирикманинг тузилиш формуласи одатда алоҳида фигура сифатида (график материаллар каби) рақамланиб, изоҳли белгилар кўрсатилган ҳолда алоҳида саҳифада берилади.
Кимёвий тузилиш формуласини ёзишда умумий қўлланишдаги белгилар ишлатилади, элементлар ва радикаллар ўртасидаги боғланиш аниқ кўрсатилади.
Нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхатини БИМТнинг тегишли стандартига мувофиқ расмийлаштириш керак.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
132. Фойдали моделнинг тавсифи, формуласи ва рефератида математик формулалар мавжуд бўлганда барча ҳарфли белгиларга формулада қўлланилган тартиб бўйича изоҳ берилади.
Математик белгилар математик формулаларда қўлланилади, матнда эса улар сўзлар билан ёзилади.
133. График тасвирлар (чизмалар, схемалар, графиклар, расмлар кабилар) чизмачилик асбоблари ёрдамида ёки махсус график чизмалар чизиш дастурларида аниқ чизиқлар ва штрихлар билан бажарилади, бунда бўяшга йўл қўйилмайди.
Объектнинг моҳиятини қўшимча тушунтириш учун талабнома берувчи рақамли уч ўлчовли моделни тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Рақамли уч ўлчовли модель — объектнинг сиртини (қурилма, қурилма деталлари, структуравий кимёвий формулалар ва бошқалар) уч ўлчовда геометрик тасвирлаш учун махсус дастурий таъминот ёрдамида тайёрланган, объектни умумий тасаввур қилиш учун ишлатиладиган электрон файл бўлиб, унинг барча элементларининг жойлашуви ва боғлиқлигини кўрсатади.
Электрон шаклда тақдим этилган рақамли уч ўлчовли модель мазмунан қоғозда топширилган талабномага мос келиши керак. Истисно тариқасида талабнома фақат электрон шаклда тақдим этиладиганда рақамли уч ўлчовли модель бўлиши мумкин.
Рақамли уч ўлчовли модел махсус дастурий таъминот ёрдамида тайёрланиб, 3D PDF форматида қайта сақланган электрон файл кўринишида топширилади.
3D PDF форматидаги файлнинг максимал ҳажми 50 МБ дан ошмаслиги керак.
134. Тасвирларнинг масштаби ва аниқлиги репродукция қилиш пайтида ўлчамлар 2/3 гача чизиқли кичрайтирилганда ҳамма деталларни фарқлаб, аниқлаш мумкин бўладиган тарзда танланади.
135. Ҳар бир график тасвир араб рақамлари ва «фигура» сўзи билан (1-фигура, 2-фигура ва бошқалар), уларнинг тавсиф матнида келтирилиши кетма-кетлигига мувофиқ алоҳида рақамланади. График тасвир битта фигура билан тавсифланганда у рақамланмайди.
136. Икки ва ундан ортиқ саҳифаларда жойлашган фигуралар битта фигуранинг бўлакларини ташкил этганда, ҳар хил саҳифаларда тасвирланган фигуралардан бирортаси тушириб қолдирилмай бирлаштириш мумкин бўлган ҳолда жойлаштирилади.
137. Чизмалар мазкур Қоидаларнинг 134, 135, 140 ва 141-бандлари ва техник чизмаларни тайёрлаш қоидаларига мувофиқ бажарилади.
138. Чизмадаги ҳар бир элемент бошқа элементларга нисбатан пропорционал ҳолда бажарилади, бундан элементни аниқ тасвирлаш учун пропорцияларнинг бир-биридан фарқланиши зарур бўлган ҳоллар мустасно.
139. Чизмалар ёзувларсиз бажарилади, бундан «сув», «буғ», «очиқ», «ёпиқ», «А-А» (кесимни кўрсатиш учун) каби тушуниш учун ўта зарур бўлган алоҳида ёки бир нечта сўзлар мустасно.
140. Чизмаларда ўлчамлар кўрсатилмайди, зарур бўлган ҳолларда улар тавсифда келтирилади.
141. Чизмаларда тасвирланган элементлар фойдали моделнинг тавсифига мувофиқ араб рақамлари билан белгиланади.
Бир неча фигураларда келтирилган бир элемент бир хил рақам билан белгиланади. Тавсифда келтирилмаган элемент чизмага киритилмайди.
143. Схема тўғри бурчаклар кўринишида элементларнинг график белгиланиши сифатида тақдим этилганда, бевосита тўғри бурчакка рақамли белгидан ташқари элементнинг номи келтирилади.
144. Чизмалар, схемалар, тасвирлар фойдали модель тавсифи ва формуласида келтирилмайди.
145. Ахборот манбаларининг библиография маълумотлари улар бўйича ахборот манбаини топиш мумкин бўлган ҳолда кўрсатилади.
146. Вакил орқали топширилган талабномага унга талабнома берувчи томонидан берилган ва унинг ваколатларини тасдиқлайдиган ишончнома илова қилинади. Ишончнома оддий ёзма шаклда расмийлаштирилади.
Ишончнома талабнома билан бир вақтнинг ўзида ёки талабнома топширилган санадан икки ойдан кечиктирилмай тақдим этилади.
4-боб. Ҳужжатларни топшириш
147. Талабнома ваколатли органнинг махсус ахборот тизими (бундан буён матнда ахборот тизими деб юритилади) орқали топширилади.
Талабнома ваколатли органга почта алоқаси орқали ҳам топширилиши мумкин. Бунда талабнома ваколатли орган томонидан шу куннинг ўзида ахборот тизимига киритилади.
148. Талабнома топширилгандан кейинги босқичлардаги барча ҳаракатлар ахборот тизими орқали амалга оширилади.
149. Аризани ахборот тизими орқали топширишда ариза шакли тўлдирилганидан сўнг талабнома берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текшириб, аризани тасдиқлайди.
Юридик шахс номидан ариза ташкилот раҳбари ёки бошқа ваколатли шахс томонидан тасдиқланади.
Аризани почта алоқаси орқали топширишда у имзолаш йўли билан тасдиқланади. Бунда тегишли маълумотлар қўшимча варақларда келтирилганда уларнинг ҳар бири имзоланади.
150. Талабномани топширишда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган миқдорда патент божи тўланади ва қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тақсимланади.
151. Патент божи тўлови ягона биллинг тизими орқали электрон шаклда амалга оширилади.
152. Талабнома берувчи томонидан аризани тасдиқлашнинг рад этилиши, шунингдек талабномани топшириш учун патент божини тўламаслик талабномани топширишни рад этиш учун асос бўлиб ҳисобланади.
Талабномани қабул қилишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
153. Ваколатли орган талабномани қабул қилиб, рўйхатга олгандан сўнг талабнома берувчига талабноманинг қайд рақами, келиб тушган санаси кўрсатилган хабарномани тегишли равишда ахборот тизими орқали автоматик тарзда ёхуд почта алоқаси бўйича юборади.
155. Талабларга жавоб бермайдиган материаллар топширилганда Марказ томонидан тузатилган ва етишмаган материалларни тақдим этиш тўғрисида сўровнома талабнома берувчига юборилади.
156. Қонуннинг 20-моддасига кўра талабнома берувчи талабнома топширилган санадан эътиборан икки ой мобайнида талабномада кўрсатилган фойдали моделнинг моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда унга тузатишлар, аниқликлар ва қўшимчалар (бундан буён матнда тузатишлар деб юритилади) киритиш ҳуқуқига эга.
157. Талабнома бўйича тузатишлар, аниқликлар ёки қўшимча материаллар патент божи тўланган тақдирда, мазкур Қоидаларнинг 156-бандида кўрсатилган муддат ўтганидан кейин, лекин Марказ патент бериш ҳақида қарор қабул қилгунига қадар тақдим этилиши мумкин.
158. Патент божи тўланмаганда тегишли ҳаракатлар амалга оширилмайди ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади. Тўланган патент божи белгиланган миқдорга мос бўлмаганда талабнома берувчи Марказ томонидан божнинг етишмаган қисмини тўлаш ҳақидаги хабарнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида керакли суммани тўлаши керак.
159. Талабнома материалларига мазкур Қоидаларнинг 164-бандида назарда тутилган ўзгартиришлардан бошқа тузатишлар киритиш талабнома берувчи томонидан мазкур Қоидаларга 2-иловага мувофиқ ариза бериш йўли билан амалга оширилади.
160. Талабнома материалларидаги яққол кўриниб турган ва техник хатолар фойдали модель рўйхатдан ўтказилгунга қадар тўғриланиши мумкин. Таклиф қилинган тузатишдан бошқача бўлиши мумкин эмаслиги соҳа мутахассиси учун умумий билимлардан маълум бўлганда тузатиш яққол кўриниб турган деб ҳисобланади.
161. Тузатишлар имловий хатога, библиография маълумотларини кўрсатишдаги хатоликка ва бошқа шу каби хатоларга оид бўлганда тузатиш киритиш зарурлиги алмаштириладиган саҳифаларни тақдим этмасдан талабнома берувчининг хатида баён қилиниши мумкин.
162. Мазкур Қоидаларнинг 24-бандига мувофиқ нуклеотидлар ва аминокислоталар кетма-кетлиги рўйхати ўзгартирилганда рўйхат (.pdf ва .dоcх форматларда) қайтадан тақдим этилади.
163. Ушбу Қоидалар талабларига риоя қилинмаганда талабнома берувчи тақдим этилган талабнома материалларига тузатишлар киритиш лозимлиги ёки тегишли сабабларни кўрсатиб талабнома материалларига тузатиш киритиш мумкин эмаслиги ҳақида ушбу камчиликлар аниқланган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида хабардор қилинади.
164. Талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш тўғрисидаги ёзувларни киритиш талабнома берувчи томонидан ариза топшириш йўли билан амалга оширилади. Аризада ҳуқуқ ўзга шахсга ўтказилиши кўрсатилишида мазкур Қоидаларнинг 27 ва 30-бандларида кўрсатилган маълумотлар бўлиши керак.
Ушбу ариза билан бирга ҳуқуқни топширувчи ва ҳуқуқни қабул қилиб олувчи томонидан имзоланган ҳуқуқ ўтказилганлигини тасдиқловчи далолатнома мазкур Қоидаларнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тақдим қилинади.
Ушбу Қоидалар талабларига риоя қилинганда талабнома берувчига талабнома материалларига талабнома берувчининг ўзгартирилганлиги тўғрисида қайд киритилганлиги ҳақида ушбу қайд киритилган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида хабар берилади. Кейинги барча ёзишмалар янги талабнома берувчи билан олиб борилади.
Талабнома берувчига талабнома материалларига ўзгартириш киритилганлиги тўғрисидаги хабарнома юборилган сана ҳуқуқ янги талабнома берувчига ўтган сана деб ҳисобланади.
Ушбу Қоидалар талабларига риоя қилинмаганда талабнома берувчи ва ҳуқуқни қабул қилиб олувчига тақдим этилган ҳужжатларга тузатишлар киритиш зарурлиги ёки талабнома материалларига талабнома берувчини ўзгартириш ҳақидаги қайдни киритиш мумкин эмаслиги тўғрисида тегишли сабаблар кўрсатилган ҳолда хабарнома ўн кун муддат ичида юборилади.
165. Патент олиш ҳуқуқи бошқа шахсга ўтказилиши натижасида талабнома берувчини ўзгартириш ёки талабнома берувчининг номини (исмини) ўзгартириш фойдали модель давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар амалга оширилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
166. Фойдали модель бирлиги талаби бузилганда топширилган талабнома талабнома берувчининг илтимосига асосан икки ёки бир неча талабномаларга ажратилиши мумкин (бундан буён матнда ажратилган алоҳида талабнома деб юритилади).
Ажратилган алоҳида талабномалар бўйича биринчи талабноманинг топшириш санаси, фойдали моделга топширилаётган талабноманинг устуворлик санаси ёки биринчи талабнома бўйича олдинроқ устуворликни белгилаш ҳуқуқи мавжуд бўлганда ушбу устуворлик сақлаб қолинади.
Илтимоснома эркин шаклда топширилади ва мазкур Қоидаларнинг 3-бобига мувофиқ расмийлаштирилган материаллар илова қилинади ва белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
Мазкур банд талабларига риоя қилинганда талабномани ажратиш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилади ва талабнома берувчи бу ҳақида илтимоснома қаноатлантирилган кундан бошлаб ўн кун муддат ичида хабардор қилинади.
167. Талабнома билан боғлиқ саволларни талабнома берувчи иштирокида кўриб чиқиш, қоида тариқасида, талабнома материаллари бўйича экспертиза томонидан қўшимча тушунтиришлар олиш зарурати пайдо бўлган ҳолатда ҳамда фойдали моделнинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги тўғрисида экспертизанинг ва талабнома берувчининг позициясини аниқлаш учун ўтказилади.
168. Саволларни талабнома берувчи иштирокида кўриб чиқиш томонлар саволлар билан танишиб чиққандан сўнг Марказ таклифига ёки талабнома берувчининг эркин шаклдаги илтимосномасига биноан ўтказилади. Экспертизанинг саволлари қўшимча равишда учрашувнинг мақсадга мувофиқлиги хабар қилинган сўровномада, талабнома берувчининг саволлари эса бундай кўриб чиқишни ўтказиш ҳақидаги илтимосномада баён этилади.
Сўровнома юборилганда талабнома берувчи талабномани кўриб чиқишда қатнашиш ниятидан қатъий назар сўровномага белгиланган муддатда жавоб бериши шарт.
170. Талабнома берувчи иштирокида талабномани кўриб чиқиш музокаралар йўли билан ёки эксперт кенгашида амалга оширилади.
Саволлар бевосита экспертиза ва талабнома берувчи томонидан ҳал қилиниши мумкин бўлганда улар ўртасида музокаралар олиб борилади. Музокаралар Марказнинг тегишли таркибий бўлинмаси раҳбари ёки Марказ раҳбари тайинлаган масъул ходим иштирокида ўтказилади.
Саволларни ҳал қилиш учун мутахассислар иштироки талаб қилинганда эксперт кенгаши ўтказилади.
171. Музокаралар ёки эксперт кенгаши натижалари бўйича икки нусхада баённома тузилади ва унда қатнашчилар, томонлар келтирган далил ва таклифлар ҳақидаги маълумотлар ҳамда кейинги иш юритиш ҳақида хулосалар келтирилади.
172. Муҳокама қилинаётган масалалар бўйича бир хулосага келинмаганда кўриб чиқишда қатнашувчиларнинг алоҳида фикрлари баённомада қайд этилади. Баённома нусхасининг талабнома берувчига топширилиши иш юритиш тўхтатилганлиги тўғрисидаги хабарноманинг (талабнома чақириб олинганда) ёки сўровноманинг ўрнини босиши мумкин (жавоб беришнинг белгиланган муддатлари бузилмаганда) ва бу ҳолат баённомада тегишли ёзув билан расмийлаштирилади.
173. Талабнома берувчи талабномани чақириб олиш ҳуқуқига эга.
Талабномани чақириб олиш тўғрисидаги ариза, талабномани кўриб чиқишнинг исталган босқичида, лекин фойдали модель давлат рўйхатидан ўтказилгунга қадар топширилиши мумкин. Ариза инобатга олинганлиги ҳақида хабарнома юборилган санадан бошлаб талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.
174. Чақириб олинган талабнома бўйича ҳуқуқий аҳамиятга эга ҳаракатлар амалга оширилмайди. Бошқа талабномаларнинг экспертизасини ўтказишда чақириб олинган талабнома материаллари расмий ахборотномада нашр этилмаганда ушбу чақириб олинган талабнома техника даражасига киритилмайди.
6-боб. Талабномани кўриб чиқиш
175. Талабномага ахборот тизимида автоматик равишда икки ҳарфли ва тўққиз хонали рўйхат рақами берилади, бунда ҳарфлар (FM) саноат мулки объекти — фойдали моделни, талабнома рақамидаги дастлабки тўртта сон — талабнома топширилган йилни, кейинги бешта сон — шу йилдаги ҳар йили бирдан бошланадиган тартиб рақамини билдиради.
176. Талабномани давлат экспертизасидан ўтказиш расмий экспертиза ҳамда фойдали модель ҳақидаги талабнома экспертизасини (бундан буён матнда моҳияти бўйича экспертиза деб юритилади) ўтказишдан иборат бўлиб, Марказ томонидан амалга оширилади.
177. Расмий экспертизанинг вазифаси талабнома материаллари таркиби, зарур ҳужжатлар мавжудлиги ва уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширишдан иборат.
178. Расмий экспертиза натижалари бўйича талабнома берувчига Марказнинг талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилинганлиги ёки кўриб чиқиш учун қабул қилиш рад этилганлиги ҳақидаги қарори юборилади.
179. Расмий экспертиза талабнома ахборот тизимида қабул қилинган санадан бошлаб икки ой ўтгандан сўнг бир ой давомида ўтказилади.
180. Талабнома берувчининг ёзма илтимосномасига кўра расмий экспертиза белгиланган муддат ўтмасдан бошланиши мумкин.
Бунда талабнома берувчи илтимоснома берилган пайтдан бошлаб талабнома материалларига белгиланган миқдорда қўшимча патент божи тўламасдан ўз ташаббусига кўра тузатишлар киритиш имкониятидан маҳрум бўлади.
181. Талабнома келиб тушган санадан икки ой ўтгандан кейин ёки талабнома берувчининг ташаббусига кўра талабнома расмий экспертизасини муддатидан олдин бошлаш ҳақидаги илтимоснома берилгандан сўнг талабнома материалларига тузатиш ва ўзгартиришлар киритишда белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
Патент божи тўланмаганлиги аниқланганда талабномани кўриб чиқишда тузатиш ва ўзгартиришлар эътиборга олинмайди ва бу ҳақида ўн кун муддат ичида талабнома берувчига хабар берилади.
Талабнома материаллари бошқа тилда топширилиб, талабнома материалларида расмий экспертизани муддатдан илгари бошлаш ҳақидаги илтимоснома мавжуд бўлганда талабнома берувчи талабнома материалларининг таржимаси олинмагунга қадар расмий экспертизани ўтказиш мумкин эмаслиги ҳақида ўн кун муддат ичида хабардор қилинади.
182. Расмий экспертиза ўтказиш давомида қуйидагилар текширилади:
талабнома фойдали модель сифатида муҳофазаланадиган объектларга оид техник ечимга берилганлиги;
олдинроқ устуворликни сўраш асосланганлиги;
фойдали моделни ХПТнинг амалдаги таҳрири бўйича тўғри таснифланганлиги (талабнома берувчи томонидан таснифланмаган бўлса, таснифланади);
талабномани топшириш учун белгиланган миқдорда патент божи тўланганлиги.
183. Патент божи белгиланган миқдордан кам тўланганда талабнома берувчига уч ой ичида талабномани топшириш учун тўланган патент божини ва формуланинг мустақил бандлари сонини мувофиқлаштириш ҳақида хабарнома юборилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
184. Белгиланган миқдордаги патент божи мазкур Қоидаларнинг 183-бандида назарда тутилган муддатда тўланмаганда фойдали моделлар гуруҳи учун талабнома юзасидан экспертиза талабнома берувчи томонидан танлаб олинган бандлар бўйича ёки танланган бандлар ҳақида кўрсатилган муддатда хабар берилмаганда формулада биринчи бўлиб кўрсатилган бандлар бўйича ўтказилади.
185. Талабномани расмий экспертизадан ўтказишда талабнома ҳужжатлари талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилгани аниқланганда талабнома берувчига камчиликлар кўрсатилган ва ҳуқуқий асослар келтирилган сўровнома юборилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
186. Сўровнома юбориш учун қуйидагилар асос бўлади:
талабномада мазкур Қоидаларнинг 19-бандида назарда тутилган ҳужжатлар ёки улардан бирининг мавжуд эмаслиги;
талабнома вакил орқали топширилганда ишончноманинг мавжуд эмаслиги ёки уни расмийлаштириш қоидалари бузилганлиги;
аризани тўлдиришда мазкур Қоидаларнинг 25 — 34-бандлари талабларига риоя этилмаганлиги;
патент божлари тўғри тўланганлиги билан боғлиқ саволларни аниқлаш зарурати;
бошқа тилда топширилган материалларнинг таржимаси мавжуд эмаслиги;
микроорганизм штамми, ўсимлик ва ҳайвон ҳужайралари тури (линияси) сақлаш учун топширилгани ҳақидаги ҳужжат мавжуд эмаслиги;
талабнома материалларидан бевосита нусха кўчиришга, уларни сақлашга тўсқинлик қиладиган ва тавсифни нашр этишга тайёрлаш имкониятини бермайдиган камчиликлар аниқланлиги;
тавсифда мазкур Қоидаларда назарда тутилган бирон-бир бўлимнинг мавжуд эмаслиги (агар тегишли бўлимда баён қилиниши керак бўлган маълумотлар бошқа бўлимда келтирилган бўлса, сўровнома юборилмайди), шунингдек формула ёки тавсифда бирон-бир белги хусусиятини ушбу белги очиб берилган адабиёт манбаига ҳавола қилиш билан алмаштирилганлиги;
талабномада ҳамма таниша олмайдиган ахборот манбаига берилган изоҳлар ёки ундаги баъзи маълумотларни нашр этиш мумкин эмаслиги ҳақида кўрсатмалар мавжудлиги;
формула бандини битта жумла кўринишида баён қилиш талаби бузилганлиги;
формулада ҳуқуқий муҳофаза сўралаётган фойдали модель тури кўрсатилмаганлиги;
формулада тегишли объект белгилари ўрнига унинг ишлатишдаги кўрсаткичлари ва истеъмол хусусиятлари, уни амалга ошириш ва ундан фойдаланишда келиб чиқадиган эффект ва ҳодисалар ҳақида маълумотлар келтирилганлиги;
талабнома материалларининг бир-бирига мос эмаслиги;
талабнома фойдали модель сифатида эътироф этилмайдиган объектларга берилганлиги;
талабнома бўйича устуворлик сўраш билан боғлиқ саволлар пайдо бўлганлиги.
187. Талабнома берувчи тақдим этган жавобда сўралган барча ҳужжатлар ва маълумотлар бўлмаганда сўровнома такроран юборилиши мумкин.
188. Расмий экспертиза сўровномасига тўлиқ жавоб тақдим этилмаганда, жавоб бериш учун белгиланган муддат бузилганда ёки бу муддат ичида уни узайтириш ҳақида илтимоснома келиб тушмаганда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади. Бунда талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади ва бу ҳақида талабнома берувчига ўн кун муддат ичида хабарнома юборилади.
189. Талабнома материаллари белгиланган талабларга зид эмаслиги ҳақидаги хулосага келинганда талабнома топширилган санани белгилаш ва талабномани кўриб чиқишга қабул қилиш тўғрисидаги расмий экспертизанинг қарори қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.
190. Расмий экспертиза томонидан талабнома материалларининг Қонун ва мазкур Қоидалар қоидаларига зид эканлигининг аниқланиши талабномани кўриб чиқиш учун қабул қилишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилишга асос бўлади.
191. Талабномани кўриб чиқишга қабул қилиш ёки талабномани кўриб чиқишга қабул қилишни рад этиш тўғрисидаги қарорда тегишли қарорни қабул қилиш асослари келтирилади.
192. Талабнома моҳияти бирон-бир техника соҳасига оидлигини аниқлаш мақсадида фойдали модель ХПТнинг амалдаги таҳрири бўйича таснифланади.
Таснифлаш расмий экспертиза ва талабнома экспертизасини ўтказиш босқичларида амалга оширилади.
193. Формула тасниф индексларини танлаш учун асос бўлади. Талабнома ХПТнинг турли рубрикаларига тегишли бир неча объектларни ичига олганда барча мос тасниф индекслари аниқланади. Бунда биринчи индекс фойдали модель номи билан аниқланади. Расмий экспертиза босқичида аниқланган тасниф индекслари талабнома экспертизасини ўтказиш жараёнида ўзгартирилиши мумкин.
194. Патент божи формуладаги бандлар учун белгиланган миқдордан кам тўланганда патент божи ва формуланинг мустақил бандлари сонини мувофиқлаштириш натижасида дастлаб формула таркибида бўлган баъзи бандлар чиқариб ташланиши мумкин. Бунда қарорда талабнома фақат тузатилган формулага нисбатан кўриб чиқишга қабул қилинганлиги кўрсатилади.
195. Давлат экспертизаси давомида формулага киритилган тузатишлар бошқа фойдали моделга оид алоҳида бандлар пайдо бўлишига олиб келмаслиги керак, талабноманинг дастлабки материалларида мавжуд фойдали модель моҳиятини ўзгартирмаган ҳолда киритилган бандлар бундан мустасно.
196. Талабнома кўриб чиқиш учун қабул қилинганда талабнома экспертизаси талабнома топширилган санадан ўн икки ой ўтгандан сўнг икки ой давомида ўтказилади.
Патент божи белгиланган миқдорда тўланганда талабнома берувчи патент божи келиб тушганлик факти ҳақида хабардор қилинади.
Патент божи расмий экспертизанинг талабнома кўриб чиқишга қабул қилингани тўғрисидаги қарори талабнома берувчига юборилган санадан эътиборан уч ой ичида тўланади. Кўрсатилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади.
197. Патент божи расмий экспертизанинг талабнома кўриб чиқишга қабул қилингани тўғрисидаги қарори талабнома берувчига юборилган санадан эътиборан уч ой ичида тўланади. Кўрсатилган муддат ўтказиб юборилган тақдирда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва талабнома берувчига бу тўғрисида хабарнома юборилади.
198. Талабнома экспертизасини ўтказиш учун патент божи белгиланган миқдордан кам тўланганда патент божини формуланинг мустақил ва боғлиқ бандлари сонига уч ой ичида мувофиқлаштириш зарурлиги ҳақида хабарнома юборилади. Бунда талабнома берувчи экспертиза ўтказилиши керак бўлган фойдали моделларга тегишли формула бандларини кўрсатади ёки экспертиза ўтказилмайдиган бандлар чиқариб ташланган формулани тақдим этади ёхуд қўшимча патент божи тўловини амалга оширади.
199. Талабнома фойдали моделлар гуруҳига оид бўлганда талабнома экспертизаси талабнома берувчи томонидан танланган бандлар юзасидан ёки танланган бандлар ҳақида белгиланган муддатда хабар берилмаганда формуланинг биринчи бўлиб кўрсатилган бандлари юзасидан ўтказилади.
200. Талабнома берувчи фойдали модель учун талабномани ихтиро учун талабномага ўзгартирганда талабноманинг фойдали модель учун талабнома сифатида кўриб чиқилиши тўхтатилади.
201. Талабнома экспертизаси доирасида қуйидагилар амалга оширилади:
202. Талабноманинг устуворлиги талабнома ваколатли органга топширилган сана бўйича белгиланади.
Талабномада фойдали моделнинг устуворлиги Қонуннинг 18-моддаси иккинчи — тўртинчи қисмларига кўра сўралмаганда устуворлик таркибида ариза, тавсиф, формула ва чизмалар (агар улар фойдали модель моҳиятини тушуниш учун зарур бўлса) бўлган талабнома ваколатли органга топширилган сана бўйича белгиланади.
203. Талабнома берувчи томонидан конвенция устуворлиги сўралаётганда қуйидагилар текширилади:
Париж конвенциясига аъзо давлатда топширилган биринчи талабноманинг нусхаси мавжудлиги, агар кўрсатилган нусха талабнома ваколатли органга топширилган санадан кейин топширилган бўлса, биринчи талабноманинг нусхаси тақдим этилиши керак бўлган уч ойлик муддатга риоя қилинганлиги (биринчи талабномалар бир нечта бўлганда кўрсатилган шарт ҳар бир талабноманинг нусхаси учун бажарилади);
конвенция устуворлиги сўралаётган талабнома биринчи талабнома топширилган санадан эътиборан ўн икки ойлик муддатда топширилишига риоя қилинганлиги, агар талабнома кўрсатилган муддатдан кечикиб топширилган бўлса, у тугаган санадан бошлаб икки ойлик муддатга риоя қилинганлиги;
конвенция устуворлигини белгилаш тўғрисидаги ариза талабнома ваколатли органга келиб тушган санадан эътиборан уч ойдан кечиктирмай тақдим этилганлиги;
талабнома берилган фойдали модель биринчи талабномада очиб берилганлиги.
204. Талабнома берувчи томонидан фойдали модель устуворлигини ўзининг олдин топширган талабномасига нисбатан берилган қўшимча материаллар бўйича устуворликни белгилаш сўралганда қуйидаги талабларга риоя қилинганлиги текширилади:
ваколатли органга талабномада берилган фойдали модель моҳиятини ўзгартириши мумкин бўлган қўшимча материаллар келиб тушганлиги сабабли эътиборга олиниши мумкин эмаслиги ҳақидаги хабарнома юборилган санадан эътиборан уч ой ичида келиб тушганлиги;
олдин топширилган талабноманинг мазмунини ҳисобга олган ҳолда келиб тушган санаси бўйича устуворлик сўралаётган қўшимча материалларда фойдали модель моҳияти очиб берилганлиги.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
бундай устуворлик сўралаётган талабнома худди ўша аввалги талабномани топширган талабнома берувчи томонидан топширилганлиги;
бундай устуворлик сўралаётган талабнома ваколатли органга олдинги талабнома топширилган санадан 12 ой мобайнида келиб тушганлиги;
фойдали модель моҳияти олдин топширилган талабномада очиб берилганлиги;
олдин топширилган талабнома бўйича ундан илгарироқ устуворлик сўралмаганлиги.
206. Олдин топширилган бир нечта талабномалар бўйича устуворлик сўралганда мазкур Қоидаларнинг 205-банди талабларига риоя қилинганлиги уларнинг ҳар бирига нисбатан текширилади.
207. Топширилаётган талабномага олдин топширилган талабноманинг устуворлиги белгиланганда олдин топширилган талабнома чақириб олинади ва бу ҳақида талабнома берувчига хабар берилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
208. Фойдали модель устуворлигини ажратилган талабнома бўйича белгилаш сўралганда қуйидаги талабларга риоя қилинганлиги текширилади:
ажратилган талабнома ваколатли органга фойдали моделга ёки ихтирога биринчи талабнома устидан шикоят бериш имконияти қолмаган патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилингунга қадар ёхуд биринчи талабнома бўйича патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда фойдали модель ёки ихтирони Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат реестрида рўйхатдан ўтказиш санасигача келиб тушганлиги;
ажратилган талабномадаги фойдали модель моҳияти олдинги талабномада, агар талабнома конвенция талабномасидан ажратиб олинган ва устуворлик унинг устуворлик санаси бўйича сўралаётган бўлса, биринчи талабномада очиб берилганлиги.
209. Мазкур Қоидаларнинг 203 — 208-бандларига мувофиқ фойдали модель устуворлигини белгилаш шартларига риоя қилинганлигини текширишда устуворлик сўралаётган талабнома ёки устуворлик сўраш учун асос бўлган қўшимча материаллар берилган талабнома чақириб олинмаганлигига эътибор қаратилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
210. Фойдали моделнинг моҳиятини очишда олдин топширилган талабнома ёки унга келиб тушган қўшимча материаллар асосида устуворлик сўралганда қуйидагилар текширилади:
ушбу материалларда (олдин топширилган талабноманинг тавсифи, формуласи, қўшимча материалларнинг матнли қисми) талабнома берилган фойдали моделнинг формуласига киритилган барча белгилар кўрсатилганлиги;
устуворлик санаси сўралаётган материалларда фойдали моделнинг моҳияти уни амалга ошириш учун етарли даражада очиб берилганлиги.
211. Конвенция устуворлиги сўралганда мазкур Қоидаларнинг 210-бандидаги шартлар бажарилганлигини текширишда Париж конвенциясига аъзо давлатда берилган биринчи талабноманинг таржимаси тақдим этилади.
215. Текшириш фойдали модель формуласининг охирги вариантига нисбатан ўтказилади. Бунда фойдали модель бирлиги талабига риоя этилганлиги аниқланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
216. Фойдали модель бирлиги талаби бузилганлиги аниқланганда талабнома берувчига сўровномада битта фойдали моделга ёки ягона ижодкорлик фикрини ташкил этган фойдали моделлар гуруҳига тегишли аниқликлар киритилган тавсиф ва формулани тақдим этиш таклиф қилинади.
Тузатилган формула таркибига янги бандлар киритилганда қўшимча патент божи тўланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
217. Фойдали модель формуласини текширишда талабномадаги фойдали моделнинг муҳим белгилари мажмуи кўрсатилган техник натижага эришиш учун етарли эканлиги аниқланади.
Бирон-бир муҳим белги формулага киритилмаганда, лекин тавсифда ёки формуланинг боғлиқ бандида келтирилганда ва ушбу муҳим белгисиз техник натижага эришиб бўлмаслиги аниқланганда талабнома берувчига бундай белгини формуланинг тегишли мустақил бандига киритиш таклиф этилади. Бунда техник натижага эришиш учун формулага ушбу белгини киритиш зарурлигини тасдиқлайдиган далиллар келтирилади. Бундай далиллар тавсифда очиб берилган белгилар ва техник натижа орасидаги сабаб-оқибат боғланишига ёки экспертиза томонидан ўтказилган илмий-назарий таҳлилга асосланиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
218. Фойдали модель формуласини текшириш ундаги белгиларни мазкур Қоидаларнинг 113 — 120-бандларига мувофиқ идентификация қилиш имкониятини аниқлашдан иборат.
Белгини идентификация қилиш имкониятини таъминлаш учун унинг таърифини фойдали модель тавсифига асосан тузатиш зарур бўлганда талабнома берувчига бундай тузатишни амалга ошириш таклиф этилади.
219. Белгини идентификация қилиш имконияти таъминланганда, лекин уни таърифлаш учун маълум бир техника соҳасида қабул қилинган атамаларга мос бўлмаган ёки эскирган атамалар қўлланилганда талабнома берувчига формулага тегишли тузатишларни киритиш тавсия қилинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
220. Формуладаги белгини текшириш жараёнида техник натижага эришиш учун етарли бўлган белгилар ёки электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурни ҳамда бундай дастурда ишлатиладиган алгоритмларни жалб қилган ҳолда таърифланадиган фойдали модель формуласининг белгилари мазкур Қоидаларнинг 51 — 58-бандида келтирилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Формулада техник натижага эришилмайдиган ёки фойдали моделни акс эттирадиган воситага оид бўлмаган белгилар мавжуд бўлганда бундай белгини формуладан олиб ташлаш учун тегишли тузатишни амалга ошириш таклиф этилади.
221. Товар белгилари, географик кўрсаткичлар ва бошқа хусусий аломатларни акс эттирувчи воситалар фойдали модель формуласига киритилмайди.
222. Формулада умумий тушунча билан ифодаланган белги мавжуд бўлганда мазкур Қоидаларнинг 102-бандига мувофиқ ундан фойдаланиш тўғрилиги аниқланади.
Белги функция ва хусусият билан таърифланганда белги формуланинг мустақил бандига киритилган бошқа муҳим белгилар билан биргаликда талабномада кўрсатилган техник натижага эришиш учун етарлилиги текширилади.
223. Талабномада кўрсатилган техник натижага эришиш фақатгина экспериментал маълумотлар билан тасдиқланганида тавсифда керакли маълумотларни ўз ичига олган мисоллар келтирилади. Ушбу мисоллар асосидаги хулосаларга таянган фойдали модель белгисини тавсифлашда аниқ ҳолатлар ва умумлаштиришнинг ўринлилиги текширилади.
224. Экспертиза томонидан умумий тушунчалар билан ифодаланган белгидаги бирор аниқ ҳолатда талабнома берувчи томонидан кўрсатилган техник натижага эришилмаслиги аниқланганда тегишли далиллар келтирилиб, уларни рад этиш ёки тузатиш киритиш таклиф этилади.
225. Формулани мазкур Қоидаларнинг 113-банди талабига мувофиқлигини текширишда фойдали моделни таърифлайдиган тушунча унинг тавсифида келтирилганлиги ёки чизмада ифодаланганлиги аниқланади.
226. Талабномада бир звеноли ёки битта мустақил бандли кўп звеноли формула келтирилганда бундай формулада (мазкур Қоидаларнинг 16 — 18-бандлари талабларига мувофиқ) битта фойдали модель таърифланганлиги текширилади.
227. Мазкур Қоидаларнинг 16 — 18-бандлари талаблари бузилганлиги аниқланганда юбориладиган сўровномада бу ҳақида маълум қилинади ва тегишли патент божини тўлаб, формулани тузатиш таклиф қилинади. Бунда тузатилган формулада фойдали модель бирлиги талаби бажарилиши ва тузатилган формулага аввал мустақил банд сифатида кўрсатилмаган янги мустақил бандлар киритилганда тегишли патент божини тўлаш ёки талабнома берувчи формулани тузатишни рад этганда кейинги кўриб чиқишда эътиборга олинадиган фойдали моделни кўрсатиш зарурлиги келтирилади.
228. Бир нечта мустақил бандли кўп звеноли формула таклиф қилинганда уларнинг ҳар бири мазкур Қоидаларнинг 102-банди талабларига мувофиқлиги текширилади.
229. Формулани текширишда қўшимча равишда қуйидагилар эътиборга олинади:
кўп звеноли формуланинг боғлиқ бандларида фойдали моделнинг аниқ ҳолларда амалга оширилиши;
формулада мустақил банднинг белгиларини чиқариб ташлашни ёки алмаштиришни назарда тутадиган боғлиқ банднинг мавжудлиги.
230. Формуланинг мустақил бандларида таърифланган фойдали моделлар ўзаро ягона ижодкорлик фикрни ташкил қилган ҳолда боғлиқ бўлганда ягона ижодкорлик фикри шарти бажарилган ҳисобланади.
231. Мустақил бандларда таърифланган фойдали моделларни вариантларга тегишлилигини текширишда фойдали моделларнинг кўрсатилган вазифаси ва техник натижалар мослиги текширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
232. Фойдали модель формуласини текширишда формуланинг тузилиши ва баён қилиниши белгиланган талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганда формулани тузатиш таклиф қилинади.
233. Ўзгартирилган формулага нисбатан мазкур Қоидаларнинг 217 — 231-бандларига мувофиқ текшириш ўтказилади.
Фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини текшириш учун талабнома берувчи томонидан ўзгартирилган формула қабул қилинади.
234. Бир звеноли ёки битта мустақил бандли кўп звеноли формулада биттадан ортиқ фойдали модель борлиги аниқланганда талабнома берувчига кўриб чиқилиши керак бўлган фойдали моделни кўрсатиш таклиф этилади ва экспертиза талабнома берувчи томонидан кўрсатилган фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини текширишни давом эттиради.
235. Формулада муқобил тушунча билан ифодаланган белги мавжуд бўлганда патентга лаёқатлиликни текшириш бундай тушунчани ичига олган белгиларнинг ҳар бир мажмуига нисбатан ўтказилади.
236. Муаллиф ёки талабнома берувчи фойдали моделга тааллуқли ахборотни ошкор этган санадан эътиборан олти ойлик муддатда ваколатли органга ушбу фойдали моделга талабнома топширганда ошкор этилган ахборот техника тараққиёти даражасига киритилмайди.
237. Техник ечимнинг таърифланиши бўйича уни тушуниш мумкин бўлмаганда талабнома берувчига аниқланган камчиликларни кўрсатиб, ҳуқуқий асосга эга далиллар келтирилган, етишмаган ёки тузатилган ҳужжатларни тақдим этиш таклиф этилган сўровнома юборилади.
239. Формула бандларидаги таърифларни амалга ошириш учун талабноманинг унинг устуворлик санасида топширилган материалларида воситалар ва усуллар баён қилинганлиги текширилади. Талабнома материалларида бундай воситалар ва усуллар бўлмаганда улар ҳақидаги маълумотлар фойдали модель устуворлиги санасигача оммавий тарзда ошкор бўлган ахборот манбаларидан маълум бўлиши керак.
240. Формуладаги белгида келтирилган тушунчалар фойдали моделни амалга ошириш ва кўрсатилган вазифани бажариш учун фақат экспериментал маълумотлар орқали тасдиқланганда фойдали модель тавсифида келтирилган мисоллар етарлилиги (мазкур Қоидаларнинг 73-банди) текширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
241. Фойдали моделнинг устуворлик санасида мазкур Қоидаларнинг 238 — 240-бандлари талабларига риоя қилинганда формуланинг мустақил бандида таърифланган фойдали модель саноатда қўллаш мумкин деб эътироф этилади.
Кўрсатилган талабларнинг биронтаси бажарилмаганда талабнома берувчига экспертизанинг тегишли далилларига нисбатан ўз фикрини билдириш ва формулани тузатиш тўғрисидаги сўровнома юборилади.
243. Қонуннинг 7-моддаси иккинчи қисмига асосан агар фойдали моделнинг муҳим белгилари мажмуи техника тараққиёти даражасидан маълум бўлмаса, у янги деб ҳисобланади.
Бунда фойдали моделнинг янгилигини текшириш фойдали модель формуласининг мустақил бандидаги барча белгилар мажмуига нисбатан ўтказилади.
244. Ахборот излаш формула, тавсиф ва чизма асосида ўтказилади.
245. Талабнома экспертизасини ўтказиш учун патент божи тўланган санагача талабнома берувчи фойдали модель бирлиги талаби бузилганлиги ҳақидаги хабарномага белгиланган муддатда жавоб бермаганда ахборотни излаш формулада биринчи кўрсатилган фойдали модель (ягона ижодкорлик фикрини ташкил қилган фойдали моделлар гуруҳи) бўйича ўтказилади.
246. Техника тараққиёти даражасини аниқлашда оммавий тарзда ошкор этилган ахборот манбаидаги маълумотлардан фойдаланилади.
Қуйидагилар ахборот манбаини техника тараққиёти даражасига киритишни белгилайдиган сана ҳисобланади:
муҳофаза ҳужжатларига нашр қилинган тавсифлар учун — уларда кўрсатилган нашр этиш санаси;
миллий ва бошқа босма нашрлар учун — уларда кўрсатилган нашр этишга имзо қўйилган сана;
нашр этишга имзо қўйилган сана кўрсатилмаган миллий босма нашрлар ва бошқа босма нашрлар учун — улар эълон қилинган кун, нашр қилиниши йил ва ой билан белгиланганда — ойнинг охирги куни, нашр қилиниши йил билан белгиланганда — 31 декабрь;
сақлаш учун топширилган мақола, шарҳлар, монография ва бошқа материаллар учун — уларни депозитарийга топшириш санаси;
илмий-тадқиқот ишлари ҳақидаги ҳисоботлар, тажриба-конструкторлик ишларига тушунтириш хатлар ва ташкилотларда бўлган конструкторлик, технологик ва лойиҳа ҳужжатлардаги ахборотлар учун — улар тегишли ташкилотларга келиб тушган санаси;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар учун — улар ваколатли ташкилотда ҳисобга олинган сана;
қўлёзма ҳуқуқида чоп этилган диссертация материаллари ва диссертация авторефератлари учун — уларнинг тарқатилган санаси;
танловга қабул қилинган ишлар учун — улар танишиш учун очиқ намойиш қилинган ва танлов ўтказишга оид ҳужжатлар билан тасдиқланган сана;
интернет тармоғи маълумотлари, визуал ахборот манбалари (плакат, модель, электрон ахборот ташувчи восита, маҳсулот ва шу кабилар) учун — уларни кўриш мумкин бўлган сана;
кўргазмага қўйилган экспонатлар учун — уларни кўрсатиш бошланган ва ҳужжат билан тасдиқланган сана;
оғзаки маърузалар, сўзга чиқишлар учун — маърузалар, сўзга чиқишлар санаси;
радио, телевидение, кино орқали маълумотлар учун — оммага ошкор этилган сана;
техника воситасидан фойдаланиш натижасида маълум бўлган маълумотлар учун — оммага ошкор этилган сана.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
247. Фойдали моделнинг янгилигини аниқлаш чоғида бирмунча олдин устуворликка эга бўлган ҳолда Ўзбекистон Республикасида топширилган ва чақириб олинмаган патент бериш ҳақидаги талабномалар ҳам ҳисобга олинади.
248. Текширишда аниқланган талабнома чақириб олинмаганда ёки чақириб олиш муддати ўтмаганда талабнома берувчига шундай талабнома мавжудлиги ҳақида (талабнома берувчини кўрсатмасдан ва мазмунини очмасдан) ва талабнома экспертизаси аввалроқ устуворликка эга бўлган талабнома бўйича бир қарорга келингунга қадар тўхтатиб турилиши ҳақида маълум қилинади.
Талабнома берувчи талабнома экспертизаси тўхтатиб турилишидан норози бўлганда фойдали модель янгилик шартига мувофиқ эмас деб топилади.
249. Ўзбекистон Республикасида муҳофазага олинган барча фойдали модель ва ихтиролар устуворлик санасидан эътиборан техника тараққиёти даражасига киритилади.
250. Ахборотни излаш жараёнида худди шундай вазифани бажарадиган фойдали модель белгиларига ўхшаш бўлган белгилар билан таърифланадиган восита топилганда ахборотни излаш тўхтатилмайди ва охиригача тўлиқ ҳажмда олиб борилади.
Фойдали модель бошқа фойдали модель ёки ихтиро формулаларидаги мустақил бандларнинг мазмунларига мос тушганда ўхшаш деб эътироф этилади.
251. Техника тараққиёти даражасидан фойдали модель формуласидаги барча белгилар билан айнан бир хил белгилардан иборат маҳсулот ёки усул аниқланганда фойдали модель янгилик шартига мувофиқ эмас деб эътироф этилади.
252. Боғлиқ бандларга эга бўлган формуланинг мустақил бандида таърифланган фойдали модель янгилик шартига мувофиқ бўлганда боғлиқ бандларга нисбатан техника тараққиёти даражаси таҳлили ўтказилмайди.
253. Боғлиқ бандларга эга бўлган формуланинг мустақил бандида таърифланган фойдали моделнинг янгилик шартига мувофиқ эмаслиги аниқланганда талабномани кейинги кўриб чиқиш мазкур Қоидаларнинг 255-банди ва 258-банди иккинчи хатбошисига амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
254. Фойдали моделнинг янгилик шартига мувофиқ эмаслиги аниқланганда талабнома берувчига экспертиза далиллари баён қилинган ва бу далилларга нисбатан ўз фикр-мулоҳазаларини ҳамда зарур ҳолларда талабноманинг дастлабки материаллари асосида фойдали моделнинг тузатилган формуласини тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
255. Фойдали модель боғлиқ бандларга эга кўп звеноли формула билан таърифланганда ва мустақил банднинг янгилик шартига жавоб бермаслиги сабабли патентга лаёқатли эмаслиги аниқланганда талабнома берувчига бу ҳақида маълум қилинади ва талабномани кўриб чиқишни давом эттиришда фойдали моделнинг тузатилган формуласини тақдим этиш таклиф этилади.
256. Боғлиқ бандларга эга бўлган мустақил бандга нисбатан фойдали моделнинг патентга лаёқатлилиги аниқланганда ушбу боғлиқ бандлардаги фойдали модель белгиларининг таърифи фойдали моделни амалга оширишга ёки вазифасини бажаришига тўсқинлик қилмаслиги текширилади.
257. Боғлиқ бандларга эга бўлган кўп звеноли формула билан таърифланган фойдали моделни патентга лаёқатлилик шартларига нисбатан текшириш натижаси ижобий бўлган ҳолда, у патентга лаёқатли деб тан олинади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
258. Фойдали моделлар гуруҳига оид талабнома топширилганда патентга лаёқатлиликни текшириш гуруҳга кирган ҳар бир фойдали моделга нисбатан ўтказилади. Гуруҳнинг патентга лаёқатлилиги ундаги барча фойдали моделлар патентга лаёқатли бўлганда тасдиқланади.
Фойдали моделлардан бири патентга лаёқатли эмаслиги аниқланганда талабнома берувчига бу ҳақида маълум қилинади ва келтирилган далиллар ҳақида ўз фикрини билдириш ҳамда зарур ҳолда патентга лаёқатли бўлмаган фойдали модель бандини формуладан чиқариб ташлаш ёки бу бандларни тузатилган ҳолда тақдим этиш таклиф этилади.
259. Мазкур Қоидаларнинг 258-бандига мувофиқ талабнома берувчи томонидан фойдали моделнинг ўзгартирилган формуласи тақдим этилганда талабномани кўриб чиқишни давом эттириш ушбу формулада таърифланган фойдали моделга нисбатан мазкур Қоидаларнинг 214 — 234-бандларига мувофиқ ўтказилади.
Талабнома берувчи экспертиза сўровномасидаги фикрларни рад этувчи далилларни ва ўзгартирилган формулани келтирмасдан аввалги формула билан патент беришни талаб қилганда патент беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
260. Қонуннинг 20-моддасига кўра қўшимча материалларни тақдим этиш сўралган сўровнома бундай материалларсиз талабнома экспертизасини ўтказиш мумкин бўлмаганда юборилади.
261. Сўровнома юбориш учун қуйидагилар асос бўлиши мумкин:
фойдали модель формуласини мазкур Қоидаларнинг 214 — 234-бандларига мувофиқ текшириш натижалари бўйича аниқлаш зарурати;
фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини мазкур Қоидаларнинг 235 — 259-бандларига мувофиқ текшириш билан боғлиқ саволларни ҳал қилиш зарурати;
бир хил устуворлик санасига эга бўлган айнан ўхшаш саноат мулки объектларига талабномаларни кўриб чиқиш билан боғлиқ саволларни ҳал қилиш зарурати.
262. Талабномани кўриб чиқишда юзага келадиган бошқа турдаги саволлар мазкур Қоидаларнинг 261-бандидаги асосларга қўшимча равишда юбориладиган сўровномага киритилади.
263. Сўровнома ёки хабарномада келтириладиган фикр ва мулоҳазалар илмий-техникавий ёки ҳуқуқий характердаги далиллар билан асосланади.
264. Талабнома берувчи патентга лаёқатлилиги ҳақида хулоса олинган фойдали модель формуласига идентификация қилинмаган ёки талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган белгини ёхуд таърифи ахборот манбаига ҳавола қилиш билан алмаштирилган белгини киритишни ёки талабнома топширилгандан кейин талабнома берувчи томонидан таклиф этилган ва мазкур Қоидаларнинг 214 — 234-бандларига мувофиқ эътиборга олинмаган янги мустақил бандни киритишни талаб қилганда талабнома берувчига ушбу белгини (банд) ўз таркибига киритмаган формулани тақдим этиш таклиф қилинган сўровнома юборилади.
265. Сўровномада ахборот манбаи келтирилганда ушбу манбани топиш учун зарур бўлган барча библиографик маълумотлар, шунингдек талабномани кўриб чиқишда эътиборга олинган маълумотлар, ушбу манбадан топиш учун керак бўладиган бошқа маълумотлар кўрсатилади.
266. Сўровномани юбориш учун фойдали моделнинг патентга лаёқатлилигини текшириш натижалари бўйича формула, тавсиф ва чизмаларга тузатишлар киритиш орқали аниқлаштириш зарурати асос бўлганда уларнинг тузатилган саҳифаларини тақдим этиш таклиф қилинади. Бунда сўровномада талабнома материалларини тузатишга оид тўлиқ тушунтиришлар келтирилади.
267. Ўзгартирилган формула асосида патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилиш учун формулани ўзгартириш тавсифга ва чизмага тузатишлар киритишни тақозо этса (шу жумладан, экспертиза томонидан аввал кўрсатилган лекин тузатилмаган камчиликлар мавжуд бўлганда), материалларни тузатиш тўғрисидаги таклифни ўз ичига олган сўровнома юборилади.
268. Қўшимча материаллар билан бирга тузатилган формула бўлганда дастлабки формулада мустақил банд сифатида ажратиб кўрсатилмаган бир ёки бир неча мустақил бандларни киритиш билан тузатилганлиги ва патент божи тўланганлиги текширилади.
269. Қўшимча материаллар таркибида талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган ва формулага киритиш талаб этилган белгилар мавжуд бўлганда қўшимча материаллар фойдали модель моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилади.
270. Қўшимча материалларда келтирилган ва формулага киритилиши сўралаётган белгилар талабнома ваколатли органга келиб тушган санада формулада ёки тавсифда очиб берилмаганда талабноманинг дастлабки материалларида бўлмаган деб эътироф этилади.
271. Талабноманинг дастлабки материалларида белгини бажаришнинг аниқ ҳолатлари очилмасдан умумий тушунча билан берилганда формулага киритилиши керак бўлган белги деб ҳисобланган бундай аниқ ҳолатларнинг қўшимча материалларда тақдим этилиши фойдали моделнинг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилади.
272. Қуйидаги қўшимча материаллар фойдали модель моҳиятини ўзгартирмайди:
фойдали моделни амалга ошириш шароитлари ҳақидаги янги маълумотлар;
фойдали моделни амалга оширишдаги мисоллар;
қўшимча техник натижа олиш имкониятлари;
аниқликлар киритилган график материаллар;
формулага киритилмайдиган ва ундаги белгиларга тааллуқли бўлмаган бошқа материаллар.
273. Қўшимча материаллар фойдали моделнинг моҳиятини ўзгартиради деб эътироф этилганда талабнома берувчига бундай хулосага келиш учун қўшимча материаллардаги қайси маълумотлар асос бўлганлиги ҳақида маълум қилинади. Талабномани кейинги кўриб чиқиш қўшимча материалларда берилган формулага нисбатан, лекин талабнома топширилган устуворлик санасидаги тавсифда ва формулада очиб берилган белгилар бўйича давом эттирилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
274. Фойдали моделнинг вазифасини ифодалайдиган дастлабки умумий тушунча формулада бошқаси билан алмаштирилганда улар бир хил маънода ва бир-бирига боғлиқ бўлганда, яъни улар тўлиқ ёки қисман мос келганда фойдали моделга тегишли деб эътироф этилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
фойдали модель объектининг тури (қурилма, усул, модда) ўзгартирилганда, бунда янгидан кўрсатилган объект тури дастлабки фойдали модель формуласида келтирилган белгиларга нисбатан кўпроқ мос келганда;
биринчи талабномадаги фойдали модель объекти «янги вазифада қўллаш» кўрсатилган янги вазифадаги объект билан алмаштирилганда, агар объект тўғрисидаги маълумотлар устуворлик санасигача оммага маълум бўлмаган ҳолларда объектни қўллашга доир талабнома берилса;
дастлабки кўрсатилган фойдали модель объектини «янги вазифада қўллаш» фойдали модель объектига алмаштирилганда, агар устуворлик санасигача оммага маълум бўлган маълумотлардан талабнома берилган объектдан фақат вазифаси билан фарқланувчи восита маълумлиги аниқланса.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
276. Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ талабнома берувчи патент бериш ҳақидаги қарор қабул қилингунга қадар фойдали модель ҳақидаги талабномани ихтиро ҳақидаги талабномага ўзгартириши мумкин.
Фойдали моделга бўлган талабнома ихтирога патент бериш ҳақидаги талабномага ўзгартирилганда уни фойдали моделга талабнома сифатида кўриб чиқиш тўхтатилади ва бу ҳақида талабнома берувчига ўн кун муддат ичида хабар берилади.
Бундай ўзгартиришда фойдали модель талабномасининг устуворлиги сақланиб қолади ва кейинги иш юритиш ихтирога патент бериш тартибига мувофиқ олиб борилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
277. Фойдали моделнинг патентга лаёқатлилик шартларига мувофиқлиги аниқланганда талабнома берувчига таклиф қилинган формула билан фойдали моделга патент берилиши мумкинлиги ҳақида сўровнома юборилади ва экспертиза хулосаларига нисбатан ўз фикрини маълум қилиш таклиф этилади.
Сўровнома юборилган санадан бошлаб уч ой ичида талабнома берувчи ўз фикрини маълум қилмаганда ёки экспертизанинг фикрига розилиги келиб тушганда сўровномада баён қилинган формула билан патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинади ва нашр этишда биринчи берилган фойдали модель тавсифидан фойдаланилади.
278. Талабнома материаллари белгиланган талабларга зид эмас ҳақидаги хулосага келинганда фойдали моделга патент бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинади ва талабнома берувчига юборилади.
279. Экспертиза томонидан талабнома материалларининг Қонун ва мазкур Қоидалар қоидаларига зид эканлигининг аниқланиши фойдали моделга патент беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қабул қилишга асос бўлади.
280. Битта мустақил банд ва боғлиқ бандларга эга бўлган кўп звеноли формулада таърифланган фойдали моделнинг мустақил банди патентга лаёқатлиликнинг биронта шартига мувофиқ эмаслиги аниқланганда патент беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.14.00.00 Интеллектуал мулк / 03.14.04.00 Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ / 03.14.04.03 Фойдали моделга бўлган ҳуқуқ]
281. Фойдали моделлар гуруҳидан иборат бўлган кўп звеноли формуланинг мустақил бандларида таърифланган фойдали моделларнинг бири ёки ҳар хил муқобил белгиларни ўз ичига олган белгилар мажмуида патентга лаёқатлиликнинг шартларидан бирига мувофиқ эмаслиги аниқланиб, талабнома берувчи формулани тузатишдан ёки ушбу фойдали модель белгисини формуладан чиқариб ташлашдан бош тортганда кўрсатилган белгилар мажмуига патент беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқарилади ва унда патентга лаёқатли деб аниқланган бошқа фойдали моделларнинг патентга лаёқатли эканлиги эътироф этилади.
282. Талабнома берувчининг хоҳишига кўра давлат экспертизаси Марказ томонидан тезкор тартибда, яъни талабнома кўриб чиқишга қабул қилинганлиги тўғрисида қарор чиқарилган кундан эътиборан бир ой ичида ўтказилиши мумкин.
Давлат экспертизасини тезкор тартибда ўтказиш талабнома берувчининг бу ҳақидаги илтимосномасига асосан амалга оширилади. Бунда экспертизани тезкор тартибда ўтказиш ҳақидаги илтимоснома ваколатли органга талабнома билан бир пайтда ёки у топширилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим қилиниши керак.
283. Давлат экспертизасини тезкор тартибда ўтказишда ахборотни излаш талабнома берувчи ва Марказ ўртасида тузиладиган шартнома асосида ўтказилади.
284. Давлат экспертизасини тезкор тартибда ўтказишда ахборотни излаш расмий экспертиза якунланган кундан бошлаб ўн кун ичида амалга оширилади.
Давлат экспертизасини тезкор тартибда ўтказиш ҳақидаги илтимоснома расмий экспертиза якунлангандан сўнг келиб тушганда ахборотни излаш илтимоснома келиб тушган санадан эътиборан ўн кун ичида ўтказилади.
285. Ахборотни излаш натижалари бўйича ҳисобот тузилади ва ҳисобот қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
талабнома рақами;
талабноманинг топширилган санаси;
фойдали моделнинг номи;
ахборот излаш соҳаларини таснифловчи ХПТ рубрикасининг индекси, ХПТ рубрикасига боғлиқ ҳолда излаш кўламига киритилиши зарур бўлган мамлакатлар патент ҳужжатларининг рўйхати, тегишли мавзу бўйича ахборот манбалари;
ахборот излаш мавзуси бўйича ҳужжатлар ва уларнинг аниқ қисмларига библиографик маълумотлар кўринишидаги ҳаволалар (талабнома бўйича илгарироқ устуворлик сўралганда талабнома топшириш санасидан олдин лекин талабнома устуворлиги санасидан кейин нашр қилинган маълумотлар алоҳида белгилаб қўйилади);
илгарироқ устуворликка эга бўлган, бироқ эълон қилинмаган талабномалар;
ахборот излашнинг тугатилган санаси.
Ахборот излашнинг ҳажмига ҳамма фойдалана оладиган ҳар қандай ахборот манбалари киритилиши мумкин.
286. Ахборот излаш якунлангандан сўнг унинг натижалари асосида мазкур Қоидаларнинг 197 — 281-бандларига мувофиқ фойдали моделнинг патентга лаёқатлилиги текширилади.
287. Белгиланган патент божи тўланганда ваколатли орган фойдали моделни мазкур Қоидаларга 4-иловага мувофиқ шаклдаги Фойдали моделлар давлат реестрида автоматик тарзда рўйхатдан ўтказади. Бунда фойдали моделга берилган патент ва унинг иловаси электрон шаклда ахборот тизими орқали талабнома берувчига юборилади.
Фойдали модель рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан расмий ахборотномада эълон қилинади.
Талабнома берувчининг хоҳишига кўра фойдали моделга берилган патент ва унинг иловаси почта алоқаси орқали кўрсатилган манзилга юборилиши мумкин.
7-боб. Халқаро талабномани топшириш ва кўриб чиқиш
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.01.00 Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ). БМТ тизимига кирувчи ташкилотлар: (Жаҳон метеорология ташкилоти (ВМО), Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ВОЗ), Жаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (ВОИС), Жаҳон почта иттифоқи (ВПС), Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР), Халқаро молия корпорацияси (МФК), Халқаро тараққиёт ва ривожланиш банки (МБРР), Инвестиция кафолатлари бўйича кўп томонлама агентлик (МАИГ), Халқаро валюта жамғармаси (МВФ), Халқаро денгиз ташкилоти (ИМО), Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО), Халқаро меҳнат ташкилоти (МОТ), Халқаро электр алоқа иттифоқи (МСЭ), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (МФСР), ЮНЕСКО, Халқаро ривожланиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (ЮНИДО), БМТ нинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО));
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.14.00 Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик]
288. РСТга мувофиқ ваколатли орган Ўзбекистон Республикасида халқаро талабномани қабул қилувчи идора, халқаро талабномада кўрсатилган ва танланган идора функциясини бажаради. Ваколатли орган халқаро талабнома бўйича иш юритишда РСТ, РСТнинг Йўриқномаси, БИМТ Халқаро бюроси томонидан чоп этиладиган тегишли қўлланмалар, шунингдек Қонун ва мазкур Қоидаларга амал қилади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.14.00 Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик]
289. Халқаро талабномани кўриб чиқиш бошланадиган сана сифатида халқаро талабноманинг устуворлик санасидан эътиборан ўттиз бир ойлик муддатдан кейинги сана ҳисобланади.
Халқаро талабноманинг давлат экспертизасини кўрсатилган муддатдан аввал бошлаш ҳақидаги илтимоснома халқаро чоп этиш санасигача берилганда талабноманинг таржимаси билан бирга халқаро талабномани қабул қилувчи идора томонидан тасдиқланган ва халқаро топшириш санаси белгиланган нусхаси тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.14.00 Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик]
290. Халқаро талабномани миллий фазага ўтказиш учун талабнома берувчи томонидан халқаро талабноманинг устуворлик санасидан эътиборан ўттиз бир ойлик муддатда бошқа тилда топширилган халқаро талабнома аризасининг таржимаси, халқаро талабноманинг нашр варағи, формуланинг таржимаси тақдим этилади ва бунда патент божи тўланади. Халқаро талабнома аризасининг таржимаси ўрнига мазкур Қоидаларда назарда тутилган Ўзбекистон Республикасида фойдали моделга патент бериш ҳақидаги ариза топширилиши мумкин.
291. Халқаро талабнома аризасининг таржимасига талабнома материалларининг таржималари халқаро талабномани топшириш санасида топширилган кўринишда илова қилинади.
Ўзгартирилган формулали халқаро талабнома миллий фазага ўтказилганда ўзгартирилган формуланинг таржимаси киритилган ўзгартиришларга нисбатан тушунтиришларнинг таржимаси билан бирга берилади.
292. Халқаро талабнома фойдали модель формуласи, тавсиф ва чизмаларга РСТнинг 34(2b)-моддасига мувофиқ киритилган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда миллий фазага ўтказилганда Халқаро дастлабки экспертиза органи томонидан қабул қилинган ўзгартиришлар ҳисобга олинган халқаро талабноманинг таржимаси тақдим этилади.
293. Мазкур Қоидаларнинг 289 — 292-бандларида кўрсатилган материаллар белгиланган муддатда тақдим этилмаганда халқаро талабнома бўйича иш юритиш тўхтатилади.
294. Миллий фазага ўтиш муддати ўтказиб юборилгандан сўнг ўн икки ой ичида тақдим этилган материаллар белгиланган патент божи тўланганда кўриб чиқишга қабул қилинади.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.14.00 Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик]
295. Халқаро талабноманинг расмий экспертизасини ўтказишда мазкур Қоидаларнинг 177 — 195-бандлари талабларига риоя қилинганлиги ҳамда қуйидагилар текширилади:
аризада келтирилган маълумотлар халқаро талабноманинг нашр варағида кўрсатилган библиография маълумотларига мослиги;
халқаро дастлабки экспертиза хулосасининг мавжудлиги (агар у ўтказилган бўлса).
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.09.00.00 Халқаро иқтисодий ҳамкорлик / 19.09.14.00 Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорлик]
296. Халқаро патент излаш ҳисоботи ва халқаро дастлабки экспертиза хулосасида фойдали модель бирлиги талаби бузилгани ҳақида хулоса ва уларнинг асосланиши берилганда ҳамда талабнома берувчи томонидан РСТнинг 17(3а) ва 34(3а)-моддаларида назарда тутилган қўшимча божлар тўланмагани сабабли халқаро талабноманинг бирон-бир қисмлари бўйича халқаро патент излаш ҳисоботи ва халқаро дастлабки экспертиза хулосаси бўлмаганда ушбу қисмлар бўйича патент божини тўлаш шарти билан экспертиза томонидан кўриб чиқишга қабул қилинади.
Патент божи тўланмаганда халқаро талабноманинг фақат халқаро патент излаш ҳисоботида берилган ва халқаро дастлабки экспертиза ўтказилган қисмлари кўриб чиқишга қабул қилинади.
8-боб. Якунловчи қоидалар
297. Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ белгиланган талаблар бузилган ҳолда расмийлаштирилган патент бериш ҳақидаги талабнома юзасидан талабнома берувчига сўров юборилиб, унда шу сўров йўлланган санадан эътиборан уч ой ичида тузатишлар киритилган ёки етишмаётган материалларни тақдим этиш таклиф қилинади. Агар талабнома берувчи сўралган материалларни ёки белгиланган муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимосномани кўрсатилган муддатда тақдим этмаса, патент бериш ҳақидаги талабнома чақириб олинган ҳисобланади. Белгиланган муддат талабнома берувчининг илтимосномасига кўра шу муддат ўтган санадан кейин кўпи билан ўн икки ойга узайтирилиши мумкин.
Муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома тақдим этилганда белгиланган миқдорда патент божи тўланади. Мазкур бандда назарда тутилган шартларга риоя этилганда муддат узайтирилади ва бу ҳақида ўн кун муддат ичида хабарнома юборилади.
298. Сўровномага белгиланган муддатда тўлиқ жавоб берилмаганда ёки жавобни топшириш муддатини узайтириш шартларига риоя этилмаганда талабнома чақириб олинган деб ҳисобланади ва бу ҳақида талабнома берувчига ўн кун муддат ичида хабарнома юборилади.
299. Экспертизанинг сўровномасига жавоб хатини тақдим этишнинг ўтказиб юборилган муддатлари талабнома берувчининг илтимосномасига кўра тикланиши мумкин. Илтимоснома талабнома чақириб олинган санадан бошлаб ўн икки ой ичида топширилади.
Илтимоснома билан биргаликда сўровномага тўлиқ жавоб хати тақдим этилади ва белгиланган миқдорда патент божи тўланади.
Мазкур банднинг шартларига риоя этилганда талабнома иш жараёнига тикланади ва бу ҳақида хабарнома юборилади.
300. Талабнома берувчи талабномага алоқадор иш юритиш билан ахборот тизими орқали танишиши мумкин.
301. Сўровнома, хабарнома, давлат экспертизаси қарорлари ва фойдали моделга бериладиган патент QR-код (матрик штрихли код) қўйиш билан тасдиқланиб юборилади.
302. Мазкур Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
Фойдали моделга патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига 1-ИЛОВА
Фойдали моделга патент бериш ҳақида
АРИЗА
(21) Талабноманинг қайд рақами:
____________________________
(22) Талабноманинг келиб тушган санаси:
Ёзишмалар учун манзил:
____________________________
_____________________________
_____________________________
(85) Халқаро талабномани миллий фазага ўтказиш санаси:
____________________________
_____________________________
_____________________________
_____________________________
_____________________________
_____________________________
Телефон:__________________
(86) ______________________________________
(халқаро талабноманинг қабул қилувчи идора томонидан белгиланадиган қайд рақами ва халқаро топшириш санаси)
(87) ______________________________________
(халқаро талабномани халқаро эълон қилиш рақами ва санаси)
(жисмоний шахслар учун Ф.И.О. ёки юридик шахснинг таъсис ҳужжати бўйича тўлиқ номи)
СТИР ёки ЖШШИР (маҳаллий талабнома берувчилар учун):
____________________________
____________________________
____________________________
БИМТ ST.3 стандарти бўйича мамлакат коди (агар у ўрнатилган бўлса):
____________________________
____________________________
Фойдали модель устуворлигини қуйидаги санадан белгилашингизни сўрайман:
биринчи талабнома берилган санадан («Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги Қонуннинг (бундан буён матнда Қонун деб юритилади) 18-моддаси иккинчи қисми иккинчи хатбошиси);
ваколатли органга олдинроқ топширилган талабноманинг келиб тушиш санасидан (Қонуннинг 18-моддаси иккинчи қисми учинчи хатбошиси);
олдин топширилган талабномага қўшимча материалларнинг келиб тушиш санасидан (Қонуннинг 18-моддаси иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси);
ажратилган алоҳида талабномага биринчи талабноманинг устуворлик санасидан.
(31) Биринчи (олдин топширилган, дастлабки) талабнома рақами
(32) Сўралаётган устуворлик санаси
(33) БИМТ ST.3 стандарти бўйича талабнома топшираётган томоннинг мамлакат коди
* Юридик шахс номидан ташкилот раҳбари томонидан унинг лавозими ва исми кўрсатилган ҳолда имзоланади.
Фойдали моделга патент бериш учун талабномани тузиш, топшириш ва кўриб чиқиш қоидаларига 4-ИЛОВА
Фойдали моделлар давлат реестри
(11)
Патент рақами
(15)
Рўйхатдан ўтказилган сана
(18)
Патент амал қилиш муддатининг тугаши
(19)
Нашр қилаётган давлатнинг коди
(21)
Талабноманинг қайд рақами
(22)
Талабноманинг келиб тушган санаси
(23)
Бошқа саналар, шу жумладан олдин топширилган талабномага қўшимча материаллар келиб тушган сана
(31)
Устуворлик сўралган талабноманинг қайд рақами
(32)
Устуворлик сўралган талабноманинг келиб тушган санаси
(33)
Устуворлиги белгиланган давлат коди
(45)
Эълон қилинган сана ва расмий ахборотнома рақами
(46)
Муҳофаза ҳужжатини чоп этиш санаси
(51)
ХПТ индекслари
(54)
Фойдали модель номи
(62)
Ажратиб олинган талабнома бўйича биринчи талабноманинг қайд рақами ва санаси
(63)
Олдин топширилган талабноманинг қайд рақами ва санаси
(71)
Талабнома топширувчиларнинг исми (номи), мамлакат коди
(72)
Муаллиф исми, мамлакат коди
(73)
Ҳуқуқ эгаси
(74)
Вакил
(85)
РСТ шартномасининг 23(1) ёки 40(1)-моддаларига мувофиқ халқаро талабнома миллий босқичга ўтган санаси
(86)
РСТ шартномаси орқали топширилган талабноманинг маълумотлари, шу жумладан халқаро талабнома топширилган санаси, рўйхатдан ўтказиш рақами ҳамда ихтиёрий равишда эълон қилинган халқаро талабнома дастлаб қайси тилда топширилганлиги (халқаро талабномалар асосида берилган Ўзбекистон Республикаси патентлари учун)
(87)
РСТ шартномаси халқаро талабномасини нашр этишга оид маълумотлар, шу жумладан халқаро нашр санаси, халқаро нашр рақами ва ихтиёрий равишда халқаро талабноманинг нашр этилган тили (халқаро талабномалар асосида берилган Ўзбекистон Республикаси патентлари учун)
(98)
Ёзишмалар учун манзил
Изоҳ: мазкур реестрда ишлатилаётган кодлар Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг стандартлари билан белгиланган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.03.2026 й., 10/26/3802/0293-сон)