Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.01.1998
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 январдаги 14-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарори асосида ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Ушбу қарорнинг божхона органлари фаолиятига оид қисми Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 июлдаги 374-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ бош бошқармасини Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитасига айлантириш тўғрисида» 1994 йил 18 январдаги Фармонга мувофиқ:
Давлат солиқ қўмитасининг марказий аппарати тузилмаси, қўмита ҳудудий солиқ бошқармасининг намунавий тузилмаси, республика туманлари ва шаҳарларидаги солиқ инспекциясининг намунавий тузилмаси 2, 2а, 3, 3а, 4-иловаларга* мувофиқ.
3. Давлат солиқ қўмитаси тизими ходимларининг чекланган сони, 5-иловага* мувофиқ, 15400 нафардан иборат қилиб (хизмат кўрсатувчи ва ёрдамчи ходимларсиз), шу жумладан, ходимларнинг мавжуд сони ҳисобига — 10867, Фармонга мувофиқ Ички ишлар вазирлиги тизимидан ўтказиладиганлар ҳисобига — 561, қўшимча равишда бериладиганлар ҳисобига — 3972 нафардан иборат қилиб белгилансин.
* 1, 2, 2а, 3, 3а, 4, 5-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Давлат солиқ қўмитаси ва унга бўйсунувчи органлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш тартиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Белгилаб қўйилсинки, Давлат солиқ қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий органлари раҳбар ходимлари ва мутахассисларига Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 589-сон (2 ва 9-иловалар) ва 590-сон қарорларига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлаш шарт-шароитлари татбиқ этилади. Солиқ органлари ходимлари учун Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 августдаги 217-сон қарори 15-бандининг амал қилиши сақлаб қолинсин.
6. Бош божхона бошқармаси ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг амалдаги, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 19 августдаги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 1 мартдаги 111-сон қарори билан назарда тутилган шарт-шароитлар сақлаб қолинсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида ва Божхона Бош бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 10 августдаги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 августдаги 217-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган моддий ёрдам ва солиқ ҳамда божхона органларини ривожлантириш махсус фондидан фойдаланиш сақлаб қолинсин. Давлат солиқ қўмитасининг раиси бу фондларни ташкил этиш ва фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомни 15 кун муддатда қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси тўғрисидаги низомлар 7, 8-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 январдаги 56-сонли қарори асосида «г» кичик банд билан тўлдирилган ва «г» –– «з» кичик бандлар тегишлича «д» –– «и» кичик бандлар деб ҳисобланган)
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 30 январдаги 56-сонли қарори асосида «к» кичик банд билан тўлдирилган ва «к»-«о» бандлари тегишлича «л»-«п» кичик бандлари деб ҳисобланган)
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 29 декабрдаги 575-сонли қарори асосида «н» кичик банд билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 16 сентябрдаги 319-сонли қарори асосида «т» кичик банд билан тўлдирилган)