Ҳужжат кучини йўқотган " " 09.02.2012
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
БАНКЛАРАРО КРЕДИТ БЮРОСИ ВА ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ЎРТАСИДА МАЪЛУМОТЛАР АЙИРБОШЛАНИШИ ҲАМДА КРЕДИТ ТАРИХИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТНИ ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 1 июлда 1380-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2012 йил 14 январдаги 1/3-сонли «Банклараро кредит бюроси ва тижорат банклари ўртасида маълумотлар айирбошланиши ҳамда кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1380-1, 30.01.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7, 17-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 апрелдаги 197-сонли «Қарз олувчиларнинг кредит тарихи тўғрисидаги ахборотни ҳисобга олиш тизимини шакллантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
1. «Банклараро кредит бюроси ва тижорат банклари ўртасида маълумотлар айирбошланиши ҳамда кредит тарихи тўғрисида ахборотни тақдим этиш тартиби тўғрисида» низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг 10 кундан кейин кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 21 май,
12/2-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 26-сон, 310-модда)