Ҳужжат кучини йўқотган " " 01.01.2022
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 18 ноябрдаги 20/3-сонли «Тижорат банкларининг ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3337, 27.11.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида», «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида» ва «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банкларининг чоп этиладиган йиллик молиявий ҳисоботларига қўйиладиган талаблар тўғрисида низом» иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*Илова рус тилидаги матнда берилган
3. Мазкур қарор кучга кириши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2000 йил 31 августда 964-сон билан давлат рўйхатидан ўтган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тижорат банкларини чоп этиладиган ҳисоботига талаблари тўғрисида низом» ўз кучини йўқотади.