1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
«Рақамли прокуратура — 2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, коррупция иллатига барҳам бериш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш фаолиятини рақамлаштириш ишларини янада кенгайтириш ҳамда рақамли назорат тизимини жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
I. Асосий мақсадлар
1. Қуйидагилар прокуратура органлари фаолиятини рақамли трансформация қилишнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) 2030 йилга қадар илғор халқаро тажриба асосида прокуратура органлари фаолиятининг барча йўналишларини автоматлаштириш ҳамда шаффофлиги ва тезкорлиги даражасини кескин ошириш;
(б) прокуратура ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ўртасида маълумотлар алмашинуви сифати ва тезкорлигини ошириш;
(в) тергов ва прокурор назорати жараёнларини электрон шаклга ўтказиш.
2. Қуйидагилар прокуратура органлари фаолиятини рақамли трансформация қилишнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
(а) прокуратура органларининг қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасидаги фаолиятига ахборот тизимлари ва сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич кенг жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
(б) давлат органлари ва ташкилотлар билан электрон ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда иш жараёнларини рақамлаштириш бўйича ахборот тизимларини ва бошқа зарур дастурий таъминотни яратиш;
(в) жиноят ишлари бўйича иш юритувни электрон шаклга ўтказиш, жиноят ҳақидаги ариза, хабар ва бошқа маълумотлар келиб тушганидан жазони ижро этишгача бўлган жараёнларни қамраб оладиган янги ахборот тизимини яратиш, уни терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширадиган органлар фаолиятига жорий этиш ҳамда тегишли давлат органлари ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
(г) прокуратура органларининг ахборот тизимларининг бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминловчи Ягона идоралараро интеграциялашув платформасини яратиш;
(д) судларда ишлар кўрилишида прокурорларнинг видеоконференцалоқа орқали масофадан иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш;
(ж) прокуратура органларини ахборот технологиялари соҳасидаги билимларни чуқур ўзлаштирган ҳуқуқшунос кадрлар билан таъминлаб, ходимларнинг ушбу йўналишда малакасини ошириб бориш.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
3. Қуйидагилар рақамлаштириш соҳасида прокуратура органларининг асосий вазифалари сифатида белгилансин:
(а) ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш, ахборот тизимлари ва ресурсларини юритишда қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни кучайтириш;
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.12.00 Коррупцияга қарши курашиш]
(б) ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишда қонун бузилиши ҳолатларини, ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида содир этилаётган коррупциявий ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш чораларини кўриш;
(в) замонавий ахборот-коммуникация технологияларини қўллашни кенгайтириш, ахборот тизимлари, телекоммуникация инфратузилмалари ва тармоқларини модернизация қилишга доир вазифалар ижросини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
(г) терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан самарали рақамли назоратни олиб бориш;
(д) суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларини босқичма-босқич рақамлаштириш ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тергов сифатини ошириб бориш;
(ж) жиноятларни самарали тергов қилиш ва уларга қарши курашишда замон талабларига жавоб берадиган янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.
5. Белгилансинки, прокуратура органларининг қонунлар ижро этилиши устидан назорат қилиш фаолияти йўналишида коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактик чора-тадбирларни такомиллаштириш, идоралараро рақамли ҳамкорлик механизмларини жорий этиш, тизимли таҳлил асосида коррупция омилларини аниқлаш ҳамда уларни самарали бартараф этиш мақсадида:
(а) республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат муассасалари ва корхоналари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларининг (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) ахборот тизимлари ҳамда ахборот ресурсларини лойиҳалаштириш, яратиш ва модернизациялаш бўйича ишлаб чиқиладиган техник топшириқ ва талабларда ушбу ахборот тизимлари ҳамда ахборот ресурсларида реал вақт режимида мониторинг қилиш имкониятини берувчи «рақамли назорат» функциясини жорий этиш назарда тутилади.
Бунда «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси Бош прокуратура билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини лойиҳалаштириш, яратиш ва модернизациялаш бўйича ишлаб чиқилган техник топшириқларни «рақамли назорат» функцияси мавжудлиги бўйича экспертизадан ўтказади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
(б) 2026 йил 1 октябрга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг мавжуд ахборот тизимлари ва ресурсларида «рақамли назорат» функцияси уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан жорий этилади ва Бош прокуратурага тақдим этилади;
(в) қуйидаги давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари босқичма-босқич Бош прокуратуранинг ахборот тизимлари билан мажбурий тарзда тўғридан-тўғри («Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси иштирокисиз) интеграция қилинади ҳамда улардаги маълумот ва ҳужжатлардан фойдаланиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади:
(i) 2026 йил 1 декабрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги;
(ii) 2030 йил 1 ноябрга қадар бошқа давлат органлари ва ташкилотлари.
6. Бош прокуратура прокурор назорати функцияларини электрон шаклга ўтказиш борасидаги вазифалардан келиб чиқиб уч ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунига прокуратура органларининг давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот инфратузилмаси объектлари, ахборот тизимлари, ахборот ресурслари, маълумотлар банки, маълумотлар базасига монеликсиз кириш, улардаги электрон маълумот, ҳужжат ва материалларни кўриш, мониторинг қилиш, ўрганиш учун электрон ҳужжатлар ҳамда маълумотларни олиш ҳуқуқини белгилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид қонун лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
7. Бош прокуратура қуйидаги имкониятларга эга «Raqamli prokuror» ахборот тизимлари комплексини прокуратура органлари фаолиятига жорий этсин:
(а) давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари томонидан қонунларнинг ижро этилиши, шунингдек, улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлигини масофавий назорат қилиш;
(б) давлат органлари ва ташкилотлари ахборот тизимларидаги ҳужжатлар ва уларнинг метамаълумотларини онлайн олиш, статистик ва бошқа маълумотларни ўрганиш;
(в) фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд жараёнида прокурорларнинг масофадан иштирок этишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.02.00 Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.11.02.01 Жиноятчиларни тутиб бериш. Озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларни бошқа давлатда жазо ўташ учун топшириш]
(г) экстрадиция ҳужжатлари юзасидан электрон назорат ишини юритиш, ҳуқуқий шартномалар ҳисобини электрон юритиш, халқаро-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида келиб тушган ва юборилган сўровлар ҳисобини олиб бориш;
(д) ходимларни хизматга қабул қилиш, уларнинг меҳнат фаолияти бўйича ҳужжатлар ва маълумотларни электрон шаклда юритиш;
(ж) прокуратура органлари идоравий ҳужжатлари, шу жумладан, иш режалари ҳисобини юритиш, уларнинг ижроси бўйича маълумотларни тўплаш, прокуратура органлари фаолиятини таҳлил қилиш ва режалаштириш, тегишли маълумотларни тизимлаштириш;
(з) прокуратура органлари фаолияти бўйича эълон қилинган (нашр этилган) ахборот материалларини ва ўтказилган матбуот тадбирлари бўйича маълумотларни тўплаш, прокуратура органлари аралашувини талаб қиладиган оммавий ахборот воситаларининг хабарлари ҳисобини электрон шаклда юритиш;
(и) ходимлар ўртасида ижобий тажриба ва ишлашнинг янги методлари бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш;
(к) прокуратура органларининг моддий ашёлари бўйича ҳужжатлар ва маълумотларни электрон шаклда юритиш.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
8. Бош прокуратура Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда назорат қилувчи органлар фаолиятида коррупциянинг олдини олиш ҳамда улар томонидан ўтказиладиган, тадбиркорлик субъектларини ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг молиявий ҳолатини текшириш билан боғлиқ бўлмаган барча турдаги назорат тадбирларида қонунларга қатъий риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш мақсадида 2026 йил 1 майга қадар «Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» ахборот тизимининг синов версиясини ишлаб чиқсин ҳамда 2026 йил 1 декабрдан унинг тўлиқ версиясини ишга туширсин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Бунда Бош прокуратура Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан биргаликда 2026 йил 1 июнга қадар «Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» ахборот тизими «Ягона давлат назорати» ахборот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
9. «Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» ахборот тизимининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган тегишли назорат тадбирларининг (текшириш, мониторинг, масофавий ўрганишлар ва бошқалар) марказлашган ягона ҳисобини юритиш;
(б) прокуратура органларига назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган тегишли назорат тадбирлари материаллари билан тўлиқ танишиш, назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган текширувлар ўтказиш тартибига риоя этилаётганлиги устидан назоратни амалга ошириш имкониятини яратиш;
(в) назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларининг бошланишидан якунланишигача бўлган барча жараёнларга оид ҳужжатларни (буйруқ, далолатнома, таъсир чораси ва бошқалар) ягона базада шакллантириш.
10. Белгилансинки:
(а) назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган тадбиркорлик субъектларини ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг молиявий ҳолатини текшириш билан боғлиқ бўлмаган барча турдаги назорат тадбирларига оид барча ҳужжатларни «Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» ахборот тизимига киритиш мажбурий ҳисобланади;
(б) «Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш назорат қилувчи органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(в) Ҳисоб палатасининг «Давлат аудити» дастуридаги барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан, ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари натижаларига доир барча турдаги ҳужжатлар «Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» ягона ахборот тизими билан тўғридан-тўғри («Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси иштирокисиз) интеграция қилинган ҳолда прокуратура органларига тақдим этиб борилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 декабрдаги ПФ-252-сонли Фармонига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.12.2025 й., 06/25/252/1176-сон)
11. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.05 Фойдаланиш чекланган бошқа ахборотлар]
(а) Бош прокуратура «Raqamli prokuror» ахборот тизимлари комплексига вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлардан келиб тушган конфиденциал ҳужжатлар ва маълумотлардан фойдаланишни қатъий чегаралашга ҳамда уларнинг хавфсизлиги таъминланишига масъул ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш]
(б) Бош прокуратура Рақамли технологиялар вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда мунтазам равишда «рақамли назорат» амалга оширилиши механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан, рақамлаштирилмаган соҳаларга ахборот технологияларини жорий этиш, давлат органлари ва ташкилотларида мавжуд ахборот тизимларини такомиллаштириш ҳамда уларда метамаълумотлар юритилишини таъминлаш бўйича белгиланган тартибда таклиф киритиб боради.
IV. Идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш
12. Бош прокуратура ҳамда вазирлик ва идоралар (кейинги ўринларда — ҳамкорлик қилувчи ташкилотлар) ўртасидаги идоралараро электрон ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
(а) ҳамкорлик қилувчи ташкилотлардан маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш мақсадида Бош прокуратуранинг «E-integratsiya» ягона интеграциялашув платформаси ишга туширилади ҳамда ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ахборот тизимлари ва ресурслари билан тўғридан-тўғри («Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси иштирокисиз) интеграция қилинади;
(б) ҳамкорлик қилувчи ташкилотларнинг ўз ахборот тизимларини ҳар қандай такомиллаштириши, агар бу такомиллаштириш идоралараро электрон ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатларнинг (келишувлар, технологик йўриқнома) ўзгаришига олиб келса, Бош прокуратура билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
V. Тергов фаолиятига рақамли технологияларни жорий этиш орқали тергов сифатини ошириш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
13. Бош прокуратура, Олий суд, Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг «E-tergov» ахборот тизимини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин ва унинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
(а) жиноят иши юритувининг барча босқичларини электрон шаклга ўтказиш;
(в) процессуал ҳаракатларни қайд этиб бориш, мажбурлов чораларини қўллаш учун прокурордан ёки прокурорнинг розилиги билан суддан санкция олишда ҳужжат айланмасини электрон шаклга ўтказиш;
(г) жиноят ишларини малакалашда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали айрим тергов жараёнларини таҳлил қилиш ва тавсиялар бериш;
(д) статистик маълумотлар ўртасида тафовутлар юзага келишининг олдини олиш;
(ж) суриштирув ва дастлабки тергов органлари, прокуратура органлари, судлар ва жазони ижро этиш муассасалари билан ахборот алмашинувини таъминлаш;
(и) ҳужжатларни қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида барча электрон ҳужжатларни ҳимоя қилиш ва ҳаққонийлигини текшириш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.01.00 Умумий қоидалар]
(к) моддий зарарни ҳисобга олиш ва ундириш жараёнларини мониторинг қилиш.
14. Белгилаб қўйилсинки:
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.03.00 Ахборот хавфсизлиги (шунингдек, 12.08.00.00 га қаранг)]
(а) «E-tergov» ва «Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» ахборот тизимлари, «Raqamli prokuror» ахборот тизимлари комплекси, «E-integratsiya» ягона интеграциялашув платформасининг (кейинги ўринларда — электрон ахборот тизимлари) дастурий таъминоти Бош прокуратуранинг Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверларида сақланади;
(б) электрон ахборот тизимларининг бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашуви, уларнинг узлуксиз ишлаши, ахборот хавфсизлиги таъминланиши учун Бош прокуратура масъул ҳисобланади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.05.00 Фойдаланиш чекланган ахборот / 12.03.05.01 Давлат сири;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.03.00.00 Давлат хавфсизлиги / 16.03.04.00 Давлат сирлари]
(в) электрон ахборот тизимларида давлат сирлари билан боғлиқ бўлган маълумотларни қайта ишлаш, узатиш, қабул қилиш ва сақлашга йўл қўйилмайди.
VI. Ташкилий ва молиявий таъминот
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.01.00 Ахборотлаштиришни бошқариш органлари;
15. Ушбу Фармон ва Стратегияда белгиланган вазифаларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Бош прокуратуранинг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси негизида Бош прокуратуранинг Рақамли технологиялар маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этилади.
16. Белгилаб қўйилсинки, ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги қонунчилик ижроси устидан назоратнинг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун Марказ таркибида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча ажратиладиган 5 та штат бирлигидан иборат бўлган Рақамли назоратга кўмаклашиш бўлими ташкил этилади.
17. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
(а) прокуратура органларида рақамли технологияларни жорий этиш соҳасида ягона сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
(б) прокуратура органлари фаолиятини рақамли трансформация қилиш, инсон омилини камайтириш, шаффофлик ва ҳисобдорликни таъминловчи механизмларни жорий этиш;
(в) прокуратура органлари эҳтиёжлари учун ахборот тизимлари ва ресурслари, сунъий интеллект технологиялари, маълумотлар базалари ва дастурий комплексларни ишлаб чиқиш, жорий этиш, кузатиш, бошқариш ва ривожлантириш;
(г) прокуратура органларининг ахборот тизимларини бошқа давлат органлари ва ташкилотларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш;
(д) прокуратура органларида ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда ахборот инфратузилмасини бошқариш ва ривожлантириш;
(ж) прокуратура органларида ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилиши ва ахборот хавфсизлиги таъминланганлиги ҳолатини таҳлил қилиш ва тегишли таклифларни мунтазам равишда ишлаб чиқиш;
(з) давлат органларида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш жараёнларида ҳамда ахборот тизимлари ва ресурсларини юритишда прокурор назоратини амалга оширишга кўмаклашиш.
18. Белгилаб қўйилсинки:
(а) Марказ Бош прокуратуранинг мустақил бошқармаси ҳуқуқи билан юридик шахс мақомисиз ташкил этилади ва Бош прокуратуранинг таркибий бўлинмаси ҳисобланади;
(б) Марказ Бош прокурор томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган, мақоми бўйича Бош прокуратура бошқарма бошлиғига тенглаштириладиган бошлиқ томонидан бошқарилади. Марказ бошлиғи хизмат автотранспорт воситаси билан таъминланади;
(в) Марказ ходимлари Бош прокуратуранинг тегишли таркибий бўлинмалари прокурорлари, катта прокурорлари ва бошлиқлари ўринбосарлари мақомига эга бўлади;
(г) Марказ ходимларига ушбу Фармон талабларини ҳисобга олган ҳолда прокуратура органлари ходимлари учун назарда тутилган барча имтиёзлар, даражали унвонлар, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя чоралари татбиқ этилади.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.02.00 Давлат эҳтиёжлари. Давлат харидлари;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш;
3.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.26.00 Оммавий танлов;
4.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
20. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат идораларига Бош прокуратура билан ахборот тизимлари, ресурслари ва дастурий маҳсулотларни яратиш, такомиллаштириш ва техник кузатувга оид хизматлар кўрсатиш (ишларни бажариш, товарлар ва маҳсулотлар етказиб бериш) бўйича тендер (танлов) савдолари ўтказмасдан тўғридан-тўғри шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
21. Белгилаб қўйилсинки, Марказ томонидан бажарилган ишлар учун шартномага мувофиқ ўтказилган маблағлар Бош прокуратурани ривожлантириш жамғармасида жамланади ва қуйидаги мақсадларда сарфланади:
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.05.00 Меҳнат нормалари ва ишбай баҳолаш]
(а) прокуратура органларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ходимларини моддий рағбатлантириш;
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.06 Кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш]
(б) прокуратура органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
(в) бошқа мутахассисларни (дастурчилар, компьютер тизимлари ва тармоқлари хавфсизлиги ва автоматлаштирилган тизимларда маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар, компьютер муҳандислари, веб-дизайнерлар ва бошқалар) шартномавий-ҳуқуқий асосда жалб этиш;
(г) қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтириш.
VII. Рақамли технологиялар соҳасида кадрларни тайёрлаш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.08.00.00 Ахборот хавфсизлиги, ахборотни ва ахборот жараёнлари ҳамда ахборотлаштириш соҳаси субъектлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш (шунингдек, 16.04.03.00 га қаранг));
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.08.00 Таълим турлари / 13.01.08.04 Олий таълим;
22. Бош прокуратура, Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳар йилги қабул параметрлари (квоталари) доирасида кундузги таълим шаклида ўқиш муддати тўрт йилни ташкил этадиган «Киберҳуқуқ» бакалавриат таълим йўналишини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.05.00 Давлат таълим муассасалари ва ташкилотлари]
23. Белгилансинки, «Киберҳуқуқ» таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси учун ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
VIII. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 4-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
25. Бош прокуратура манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига таклиф киритсин.
26. Мазкур Фармонда белгиланган чора-тадбирларнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н.Т. Йўлдошев белгилансин.
27. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаментининг бошлиғи Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 3 ноябрь,
ПФ-204-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-204-сон Фармонига 1-ИЛОВА
«Рақамли прокуратура — 2030»
СТРАТЕГИЯСИ
1-боб. Умумий қоидалар
Мамлакатимизда ҳаётнинг барча жабҳаларига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, фуқаролар учун қўшимча қулайликларни яратиш, давлат органлари фаолиятида тезкорлик ва шаффофликни таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, 2019 — 2024 йиллар давомида прокуратура органларида IT-инфратузилма шакллантирилди, замонавий Маълумотларни қайта ишлаш маркази яратилди, хавфсиз корпоратив тармоқ ташкил этилди, IP-телефония, аудио-видеоконференцалоқа, «Электрон ҳужжат айланиши» тизимлари жорий этилиб, вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан 114 та турдаги веб-сервислар яратилди.
Жорий этилган ахборот тизимлари ва ресурслари прокуратура органларида анъанавий иш жараёнларини қисқартириш, тезкорлик ва унумдорликни ошириш, инсон омилини камайтиришга хизмат қилиб келмоқда.
Шу билан бирга, прокуратура органларида ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилиши ҳолати бугунги долзарб ва истиқболли вазифаларни лозим даражада ҳал қилиш имконини бермайди, шу боис, прокуратура органлари фаолиятини рақамли трансформация қилиш долзарб масалага айланмоқда.
Шу муносабат билан ҳамда прокуратура органларида тезкорлик ва шаффофликни таъминлаш, фаолиятни ҳар томонлама мақбуллаштириш ва тўлиқ рақамлаштириш, шунингдек, илғор ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни жадаллаштириш мақсадида прокуратура органларини 2030 йилга қадар рақамли трансформация қилиш бўйича «Рақамли прокуратура — 2030» стратегияси (кейинги ўринларда — Стратегия) ишлаб чиқилди.
Стратегия Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларини рақамли трансформация қилишнинг стратегик мақсадлари, устувор йўналишлари, истиқболли вазифалари, амалга ошириш механизмлари ҳамда кутилаётган натижаларни белгилайди.
Шу билан бирга, прокуратура органлари фаолиятини рақамли трансформация қилиш пировард натижада қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг прокуратура органларига ишончини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилади.
давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда прокуратура органлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни рақамлаштириш учун қулай шароитлар яратиш;
тартиб-таомилларни электрон шаклга ўтказиш ва ортиқча босқичларни чиқариб ташлаш орқали иш жараёнларини мақбуллаштириш ҳамда рақамлаштириш;
ахборот тизимларига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш;
назорат қилиш объектлари фаолиятини рақамлаштириш орқали прокуратура органларининг назорат функцияларини такомиллаштириш;
терговга қадар текширув ва тергов жараёнлари устидан прокурор назоратини олиб боришни электрон шаклга ўтказиш;
Бош прокуратура таркибида рақамли криминалистика бўйича суд экспертизалари ва тадқиқотлари ўтказилишини амалга оширувчи махсус бўлинмани ташкил этиш;
ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини интеграция қилиш орқали давлат органлари ва ташкилотлардан зарур маълумотларни тезкорлик билан олишни йўлга қўйиш;
судлар ва прокуратура органлари ўртасида электрон ҳамкорликни янада ривожлантириш, шу жумладан, судларда ишлар кўриб чиқилишида прокурорлар учун масофадан иштирок этиш имкониятини яратиш;
ахборот инфратузилмасининг барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, унинг ахборот хавфсизлигини мустаҳкамлаш;
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясининг сунъий интеллектни ривожлантириш, киберҳуқуқ ва кибержиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини такомиллаштириш.
прокуратура органларининг қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларига риоя этилишини назорат қилиш соҳасидаги фаолиятига ахборот тизимлари ва сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич кенг жорий этиш;
давлат органлари ва ташкилотлар билан электрон ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда иш жараёнларини рақамлаштириш бўйича ахборот тизимларини ва бошқа зарур дастурий таъминотни яратиш;
иш жараёнларини электрон шаклга ўтказишда тартиб-таомилларни қайта кўриб чиқиш ва рақамлаштириш, ортиқча босқичларни чиқариб ташлаш, шунингдек, иш жараёнларини рақамлаштиришга қаратилган ахборот тизимлари комплексларини кенг жорий этиш;
жиноят ишлари бўйича иш юритувни электрон шаклга ўтказиш, жиноят ҳақидаги ариза, хабар ва бошқа маълумотлар келиб тушганидан жазони ижро этишгача бўлган жараёнларни қамраб оладиган янги ахборот тизимини яратиш, уни терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширадиган органларнинг фаолиятига жорий этиш;
прокуратура органлари ахборот тизимларининг бошқа ташкилотлар ахборот тизимлари билан интеграциясини таъминловчи Ягона идоралараро интеграциялашув платформасини яратиш;
судларда ишлар кўрилишида прокурорларнинг видеоконференцалоқа орқали масофадан иштирок этиш имкониятларини кенг жорий этиш;
ахборотни сақлаш, қайта ишлаш ва ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш, ахборот инфратузилмаси ишончлилигини таъминлаш, маълумотлар базаларини захиралаш, маълумотларни қайта ишлаш марказларини ривожлантириш;
Ўзбекистон Республикасининг «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни талабларига мувофиқ мунтазам равишда ахборот тизимлари киберхавфсизлигини таъминлаш;
прокуратура органларини ахборот технологиялари соҳасидаги билимларни чуқур ўзлаштирган ҳуқуқшунос кадрлар билан таъминлаб бориш, ходимларнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида малакасини ошириб бориш.
4-боб. Стратегияни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Мазкур Стратегияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда «E-tergov» ва «Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» ахборот тизимлари, «Raqamli prokuror» ахборот тизимлари комплекси ҳамда «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформаси жорий этилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
4.1. Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ҳамда Миллий гвардияда «E-tergov» ахборот тизими ишга туширилади.
Мазкур ахборот тизими — терговга қадар текширув ва тергов жараёнлари ўтказилиши устидан идоравий ва прокурор назорати электрон шаклда юритилишини таъминлайди ва у қуйидаги жараёнларни рақамлаштиришга имкон беради:
жиноятларга оид ариза, хабар, маълумотларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш;
терговга қадар текширувни ўтказиш ва материалларни юритиш;
жиноят иши қўзғатилганлиги ёки қўзғатиш рад этилганлиги бўйича маълумотларни юритиш, шу жумладан, жиноят ишлари ҳамда терговга қадар текширув материалларига тартиб рақамларини бериш;
визуализация ва видеоконференцалоқа технологиялари ҳамда электрон планшетлар қўлланган ҳолда терговга қадар текширув ва тергов ҳаракатларига оид ҳужжатларни юритиш, шу жумладан, ҳодиса жойини кўздан кечириш, тергов эксперименти, юзлаштиришлар давомида тушунтиришлар олиш ва баённомалар тузиш;
суриштирув ва дастлабки тергов босқичларида жиноят ишини юритиш, шу жумладан, процессуал ҳаракатларни қайд этиб бориш, процессуал ҳужжатларнинг шаклларини жорий этиш, ҳужжатларни электрон рақамли имзо калитлари ва электрон қалам (стилус) орқали имзолаш, жиноят ишига оид ҳужжатлар ва материалларни сақлаш;
суриштирув ва дастлабки тергов органлари, прокуратура органлари, судлар ва жазони ижро этиш муассасалари ўртасида ўзаро ахборот алмашиш;
гумон қилинувчи ва айбланувчиларни видеоконференцалоқа воситалари орқали масофадан сўроқ қилиш;
ишни судга қадар юритиш босқичида жиноятларга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш, жиноят иши бўйича суриштирув ва дастлабки терговни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотларни тезкорлик билан олиш, гумон қилинувчи ва айбланувчининг мол-мулкини хатлаш, қидирув эълон қилинган айбланувчиларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чеклов чораларини кўриш ва бекор қилиш;
сунъий интеллект технологияларини қўллаган ҳолда терговчилар ва суриштирувчиларга жиноятларни малакалаш бўйича маслаҳат ва тавсиялар бериш;
жиноят ишларини юритиш имкониятларини фойдаланувчилар ваколатига кўра қатъий чегаралаш.
Сунъий интеллектни тўлиқ жорий этиш учун уни ўргатишга мўлжалланган ҳужжатлар ўқиладиган рақамли шаклда, ҳужжатларнинг тавсиф берувчи маълумотлари (реквизитлар) эса етарли ҳажмда бўлиши лозим.
Тизимга жазони ижро этувчи муассасалар томонидан маҳкумлар бўйича маълумотлар, шу жумладан, жазони ижро этувчи муассаса манзили, маҳкумнинг меҳнатга жалб қилинганлиги, унга нисбатан қўлланилган рағбатлантириш ва интизомий жазо чоралари, амнистия ва афв этиш актлари, жазодан озод қилиш билан боғлиқ ҳужжатлар киритилади.
«E-tergov» ахборот тизими жорий этилиши натижасида:
жиноят ишларига оид ҳужжатларни қалбакилаштириш ва йўқотиш хавфининг олди олинади;
жиноят ишини юритиш билан боғлиқ жараёнларга сарфланадиган вақт тежалади;
жараён иштирокчилари ўртасидаги ҳужжатлар алмашинуви соддалаштирилади;
идоравий ва прокурор назорати самараси ошади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.01.00 Ахборотлаштириш;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
4.2. Прокуратура органлари назорат фаолияти самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида қуйидаги ахборот тизимларидан иборат бўлган «Raqamli prokuror» ахборот тизимлари комплекси яратилади:
«E-nazorat»;
«E-tahlil»;
«E-matbuot»;
«Судларда прокурор иштироки»;
«E-xalqaro»;
«E-maslahat»;
«E-kadr»;
«Taʼminot».
«E-nazorat» ахборот тизими — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат муассасалари ва корхоналари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларида (кейинги ўринларда — давлат органлари ва ташкилотлари) қонунлар ижроси устидан назоратни электрон шаклда амалга оширишни таъминловчи тизим бўлиб, у қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
давлат органлари ва ташкилотларининг буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини ва уларнинг метамаълумотларини онлайн олиш;
прокурор назорати тадбирларига (шу жумладан, текширишларга) оид ҳужжатлар ҳамда уларнинг натижаси бўйича қўлланилган прокурор назорати ҳужжатларини электрон юритиш;
назорат объектларининг ахборот тизимларидаги статистик маълумотларни ҳамда уларнинг фаолиятига доир маълумотларни онлайн режимда олиш.
Назорат объектларининг ахборот тизимларидаги статистик ва бошқа маълумотларни ўрганиш мақсадида улардаги «Шакл-1» ва «Шакл-2» ҳужжатлари, маъмурий амалиёт, молиявий жарима ва ҳуқуқий таъсир чоралари билан боғлиқ иш юритилиши тўлиқ рақамлаштирилади. Ушбу ахборот тизимлари «E-nazorat» ахборот тизими билан интеграция қилинади.
«E-tahlil» ахборот тизими — прокуратура органларида ташкилий-назорат ва таҳлил йўналишида фаолият юритишни таъминловчи тизим бўлиб, у қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
прокуратура органлари идоравий ҳужжатлари, шу жумладан, иш режалари ҳисобини юритиш, уларнинг ижроси бўйича маълумотларни тўплаш;
бўлинмалар фаолияти натижалари бўйича киритилган ҳужжатлар ва маълумотлар ҳисобини юритиш;
прокуратура органлари фаолиятини таҳлил қилиш ва режалаштириш, тегишли маълумотларни тизимлаштириш;
жиноятларга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишга доир «2-Я» шакл ҳисоботи кўрсаткичларини «Е-material» ахборот тизимидан олиш;
суриштирув ва дастлабки тергов фаолиятига доир «1-Я» шакл ҳисоботи кўрсаткичларини «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизимидан олиш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.18.00.00 Жамоатчилик назорати;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
«E-matbuot» ахборот тизими — жамоатчилик билан алоқаларни таъминловчи тизим бўлиб, у қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
прокуратура органларида оммавий ахборот воситалари вакилларидан сўровномаларни онлайн режимда қабул қилиш ва расмий жавобларни юбориш;
прокуратура органлари фаолияти бўйича эълон қилинган (нашр этилган) ахборот материалларини тўплаш;
ўтказилган матбуот тадбирлари бўйича маълумотларни тўплаш;
прокуратура органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган ахборотни тақдим этиш бўйича келиб тушган сўровлар ҳисобини юритиш;
прокуратура органлари ҳақида ижтимоий фикр ҳолатини таҳлил қилиш бўйича маълумотларни тўплаш;
прокуратура органлари аралашувини талаб қиладиган оммавий ахборот воситаларининг хабарлари ҳисобини юритиш.
«Судларда прокурор иштироки» ахборот тизими — судларда ишлар кўрилишида прокуратура органлари ходимларининг масофадан иштирок этишини таъминловчи тизим бўлиб, у қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
прокуратура органлари ходимлари масофадан видеоконференцалоқа режимида фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд муҳокамаларида иштирок этишини таъминлаш;
жиноят, фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ҳамда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилиши натижалари бўйича суд қарорларини ҳамда тегишли ҳисоботларни электрон шаклда олиш.
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.01.00 Умумий масалалар]
«E-xalqaro» ахборот тизими — прокуратура органларида халқаро-ҳуқуқий фаолият йўналиши бўйича тизим бўлиб, у қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.11.00.00 Жиноятчиликка ва терроризмга қарши халқаро кураш / 19.11.02.00 Жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам / 19.11.02.01 Жиноятчиларни тутиб бериш. Озодликдан маҳрум қилишга ҳукм этилган шахсларни бошқа давлатда жазо ўташ учун топшириш]
экстрадиция ҳужжатлари бўйича электрон назорат ишларини юритиш;
қидирувдаги шахсларни аниқлаш ва ушлаш ҳолатлари рўйхатини юритиш;
халқаро-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ҳақида келиб тушган ва юборилган сўровлар ҳисобини юритиш;
хорижий давлатларга ва Ўзбекистонга юборилган жиноят ишлари бўйича маълумотларни тўплаш;
хорижий давлатларда озодликдан маҳрум этилган ва жазони ўташни давом эттириш учун қабул қилиб олинган, шунингдек, ўзига нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган ва мажбурий даволашни давом эттириш учун қабул қилиб олинган шахслар ҳақида маълумотларни тўплаш;
прокуратура органлари ходимларининг чет эл давлатларига хизмат сафарлари ҳақидаги маълумотларни тўплаш;
чет эл делегациялари ва халқаро ташкилотлар вакиллари ташрифлари ҳақидаги маълумотларни тўплаш;
халқаро ва хорижий ташкилотларга юбориладиган маълумотларни тўплаш;
Бош прокуратуранинг ҳуқуқий шартномалари ҳисобини юритиш.
«E-maslahat» онлайн форуми — Интернет тармоғида ишлайдиган онлайн форум бўлиб, у қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
прокуратура органлари ходимлари ўртасида жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик қилиш;
ижобий тажриба ва ишлашнинг янги методлари бўйича маълумотлар алмашиш.
«E-kadr» ахборот тизими — фуқароларни прокуратура органларига хизматга қабул қилиш ҳамда прокуратура органлари ходимларининг меҳнат фаолиятини юритиш бўйича тизим бўлиб, у қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотларни шакллантириб бориш;
хизматга қабул қилиш ҳақидаги ариза ва тегишли ҳужжатларни онлайн режимда қабул қилиш, аризаларни кўриб чиқиш натижаси бўйича электрон шаклда хабардор қилиш;
номзодларни ўрганиш учун зарур маълумотлар онлайн олинишини таъминлаш учун давлат органлари ҳамда ташкилотлар ўртасида тезкор ахборот алмашиш (паспорт маълумотлари, яшаш жойи, иш ёки ўқиш жойи, диплом ҳақиқийлиги, судланмаганлиги, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги (никоҳ бекор қилинганлиги), ўлим тўғрисидаги маълумотлар).
ходим ва унинг хизмат фаолияти ҳақидаги маълумотларни тизимлаштириш;
ходимларни аттестациядан ўтказиш ва уларга даражали унвонлар бериш муддатлари ҳамда меҳнат таътили давомийлигини автоматик равишда ҳисоблаш;
ходимларнинг малакаси, иш тажрибаси, ёши ва бошқа параметрларга асосан уларни таснифлаш;
иш вақти ҳисоби табелларини электрон шаклда юритиш;
ходимларнинг хорижга чиқишлари ва хизмат сафарларига юборилишини ҳисобга олиш.
«Taʼminot» ахборот тизими — прокуратура органларининг моддий ашёлари ҳисобини юритиш бўйича тизим бўлиб, у қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
прокуратура органлари балансидаги биноларга қуёш панеллари ва инверторлар ўрнатилиши ҳисобини юритиш, шунингдек, қуёш панеллари ишлаши, олинадиган энергия ресурсларидан оқилона фойдаланилиши ҳамда тежамкорлигини таҳлил қилиш;
прокуратура органлари хизмат автотранспорт воситаларининг ҳисобини, суғурта ва техник кўрикдан ўтказилганлиги, қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни юритиш;
товар-моддий бойликлар тўғрисидаги маълумотларни юритиш.
4.3. Назорат қилувчи органларда «Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» ахборот тизими жорий этилади.
«Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» ахборот тизими — назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган барча турдаги назорат тадбирларида қонунларга қатъий риоя этилиши устидан мониторинг олиб боришни таъминловчи тизим бўлиб, у қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган барча турдаги назорат тадбирларининг (текшириш, мониторинг, масофавий ўрганишлар ва бошқалар) марказлашган ягона ҳисобини юритиш;
прокуратура органларига назорат қилувчи органлар томонидан ўтказилган назорат тадбирлари материаллари билан тўлиқ танишиш, назорат қилувчи органлар томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган текширувлар ўтказиш тартибига риоя этилаётганлиги устидан назоратни амалга ошириш имкониятини яратиш;
назорат қилувчи органлар томонидан ўтказиладиган назорат тадбирларининг бошланишидан якунланишигача бўлган барча жараёнларга оид ҳужжатларни (буйруқ, далолатнома, таъсир чораси ва бошқалар) ягона базада шакллантириш.
«Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» ахборот тизимини жорий этиш назорат тадбирларининг барча босқичларида шаффофлик ва уларни изчил кузатиб бориш имкониятини таъминлайди. Назорат қилувчи органлар томонидан амалга ошириладиган текширувлар тўғрисидаги маълумотларни марказлашган тарзда юритиш маълумотларнинг ишончли сақланиши ва ўзгармаслигини таъминлайди, рўйхатдан ўтказилмаган текширувларни бартараф этади, амаллар қонунийлиги устидан прокуратура назоратини соддалаштиради ва коррупция хавф-хатарларини камайтиради.
Текширув жараёнларини рақамлаштириш ва ягона тизимдан фойдаланиш назорат қилувчи органлар учун қуйидаги афзалликларни беради:
қоғоз айланмаси ва меҳнат сарфини қисқартириш;
ўхшаш тизимларни такрорий яратишнинг олдини олиш;
таҳлилий фаолият ва идоравий ички назорат самарадорлигини ошириш.
4.4. «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформаси — давлат органлари ва ташкилотлар ахборот тизимларидаги зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминловчи тизим бўлиб, у қуйидаги имкониятларга эга бўлади:
ишни судга қадар юритиш босқичида жиноятларга оид аризалар, хабарлар ва бошқа маълумотларни кўриб чиқиш, жиноят иши бўйича суриштирув ва дастлабки терговни, прокурор назоратини масофадан амалга ошириш, мурожаатларни текшириш доирасида зарур бўлган маълумотларнинг тезкорлик билан олинишини таъминлаш;
суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ҳамда прокурорларнинг қарорлари, топшириқлари, кўрсатмалари ҳамда бошқа хабарномаларини тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотларга электрон ҳужжат кўринишида юбориш, шунингдек, жавобларни мазкур тарзда қабул қилиб олиш;
жиноий ҳаракатлар оқибатида етказилган моддий зарарни қоплаш чораларини кўриш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида гумон қилинувчи, айбланувчининг мол-мулкини хатлаш, шунингдек, қидирув эълон қилинган айбланувчиларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган чеклов чораларини ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш.
Мазкур ягона интеграциялашув платформаси жорий этилиши билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўз фаолиятида керак бўладиган маълумотларнинг онлайн режимда олиниши таъминланади, қоғоз шаклда сўровларни юбориш ва жавобларни олиш тўхтатилади.
4.5. «E-tergov», «Raqamli prokuror» ва «Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» дастурларида фойдаланувчиларни аутентификация қилиш ва улар ҳақидаги маълумотлар ҳаққонийлигини таъминлаш ҳамда фойдаланувчилар ҳисобини юритиш мақсадида «Kadrlar siyosati» ахборот тизими яратилади.
4.6. Стратегияда назарда тутилган барча дастурларни Бош прокуратуранинг Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверларида ишга тушириш мақсадида Бош прокуратура Маълумотларни қайта ишлаш марказининг серверлари, телекоммуникация қурилмалари, ахборот хавфсизлигини таъминловчи тизимлари ва бошқа техник воситалари ҳамда муҳандислик инфратузилмаси модернизация қилинади.
5-боб. Кутилаётган натижалар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
«Рақамли прокуратура — 2030» стратегиясининг амалга оширилиши прокуратура органлари фаолиятининг сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилишига ҳамда уларнинг замонавий, шаффоф ва самарали давлат институтига айланишига хизмат қилади.
Хусусан, Стратегияни амалга ошириш натижасида 2030 йилга қадар қуйидаги мақсадларга эришилади:
фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, давлат ва жамиятнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ишончли ҳимоя қилинади ҳамда жамиятда адолат ва қонунийлик принциплари мустаҳкамланади;
прокуратура органларини рақамли трансформация қилиш орқали иш жараёнларининг тезлиги ва самарадорлиги ошади, шунингдек, ҳужжат айланиши ва маълумотлар алмашинуви янада осонлаштирилади;
сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш орқали таҳлил қилиш ва қарор қабул қилиш жараёнлари янада енгиллашади;
жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлиги ҳамда терговга қадар текширув ва тергов жараёнлари устидан прокурор назорати сифати оширилади, шунингдек, сунъий интеллект технологиялари ёрдамида жиноятларни малакалаш имконияти яратилади;
прокуратура органлари ва судлар ўртасида ўзаро муносабатлар тўлиқ рақамлаштирилади, прокуратура органлари ходимларининг суд мажлисларида масофадан иштирок этиш имконияти яратилади, судларда ишлар кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш сифати яхшиланади;
прокуратура органларининг ташкилий-назорат ва таҳлилот, матбуот хизмати, халқаро-ҳуқуқий алоқалар билан боғлиқ фаолиятлари янада такомиллаштирилади;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорлик самарадорлиги ҳамда улар томонидан зарур бўлган маълумотларни олиш тезкорлиги ошади;
прокуратура органлари ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаси ва касбий маҳорати ошади, улар ўртасида тажриба алмашиш ва ўзаро ҳамкорлик кучаяди;
тизимлар ва маълумотлар ҳимояланиши янада кучайтирилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-204-сон Фармонига 2-ИЛОВА
«Рақамли прокуратура — 2030» стратегиясини амалга ошириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Тадбир номи
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Молиялаштириш манбалари
Масъул ижрочилар
I. Ташкилий масалалар
1.
Ушбу «йўл харитаси»да белгиланган вазифаларни босқичма-босқич амалга ошириш, харажатлар миқдорини ўрганиш, суриштирув ва тергов органлари ҳамда судлар билан ўзаро муносабатларнинг ҳуқуқий асосларини ҳамда ташкилий-техник ҳамкорликни яратиш мақсадидаидоралараро ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш.
Идоралараро ҳужжатни тасдиқлаш.
2025 йил ноябрь
-
Бош прокуратура,
Олий суд,
Ички ишлар вазирлиги,
Давлат хавфсизлик хизмати,
Миллий гвардия,
Божхона қўмитаси,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
II. Терговга қадар текширув ва тергов жараёнлари ўтказилиши устидан идоравий ва прокурор назоратини электрон шаклда таъминловчи «E-tergov» ахборот тизимини жорий этиш
2.
Терговга қадар текширув ва тергов жараёнлари ўтказилиши устидан идоравий ва прокурор назоратини электрон шаклда таъминловчи «E-tergov» ахборот тизимини яратиш.
1. Терговга қадар текширув ва тергов жараёнлари ўтказилиши устидан идоравий ва прокурор назорати соҳасидаги хорижий давлатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш, таҳлилий маълумот ва таклифларни тайёрлаш.
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
4. Ахборот тизимининг сервер ва ҳимоя қилиш воситаларини ишга тушириш.
2027 йил апрель
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
6. Суриштирув ва тергов органлари ходимларининг ишчи ўринларини зарур компьютер ва офис техникаси, планшетлар, бармоқ излари сканерлари, электрон рақамли имзо калитлари билан жиҳозлашни ташкил этиш.
2025-2026 йиллар
Суриштирув ва тергов органларининг бюджетдан ташқари маблағлари
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
8. Ахборот тизимидан фойдаланиш тартиб-таомилларини белгиловчи идоралараро ҳужжатни ишлаб чиқиш.
2027 йил март
-
9. Тизимнинг синов версиясини ишга тушириш.
2027 йил июнь
-
10. Тизимнинг тўлиқ версиясини ишга тушириш.
2027 йил декабрь
-
III. Прокуратура органларининг «Raqamli prokuror» ахборот тизимлари комплексини жорий этиш
3.
Қуйидаги компонентларни ўз ичига оладиган «Raqamli prokuror» ахборот тизимлари комплекси босқичма-босқич яратилишини ташкил этиш:
«E-kadr» ахборот тизими;
«E-maslahat» онлайн форуми;
«Taʼminot» ахборот тизими;
«Судларда прокурор иштироки» ахборот тизими;
«E-nazorat» ахборот тизими;
«E-tahlil» ахборот тизими;
«E-matbuot» ахборот тизими;
«E-xalqaro» ахборот тизими.
1. Ахборот тизимлари комплексини яратиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш ва таҳлилий маълумот тайёрлаш.
2026 йил март
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратура
2. Техник топшириқни ишлаб чиқиш.
2026 йил апрель
3. Техник топшириқни ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.
2026 йил май
4. Ахборот тизимлари комплексини киберхавфсизлик талабларига мувофиқлиги бўйича ваколатли органдан экспертизадан ўтказиш.
2026-2027 йиллар
5. Ахборот тизимлари комплексидан фойдаланиш тартиб-таомилларини белгиловчи идоравий ҳужжатни ишлаб чиқиш.
2027 йил ноябрь
4.
Фуқароларни прокуратура органларига хизматга қабул қилиш ҳамда прокуратура органлари ходимларининг меҳнат фаолиятини юритиш бўйича «E-kadr» ахборот тизимини яратиш.
1. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. Ахборот тизими синов версиясини ишга тушириш.
2026 йил июнь
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратура
2. Ахборот тизими тўлиқ версиясини прокуратура органларида жорий этиш.
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратура
2. Онлайн форумнинг тўлиқ версиясини прокуратура органларида жорий этиш.
2026 йил август
3. Онлайн форумни суриштирув ва тергов органлари фаолиятига жорий қилиш бўйича таклиф киритиш.
2026 йил сентябрь
6.
Прокуратура органлари моддий ашёлари ҳисобини юритиш бўйича «Taʼminot» ахборот тизимини яратиш.
1. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. Ахборот тизими синов версиясини ишга тушириш.
2026 йил июнь
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратура
2. Ахборот тизими тўлиқ версиясини прокуратура органларида жорий этиш.
2026 йил июль
7.
«Судларда прокурор иштироки» ахборот тизимини янада такомиллаштириш, бунда қуйидаги имкониятларни назарда тутиш:
судлардан тегишли ҳисоботларни электрон шаклда олиш;
фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд муҳокамаларида видеоконференцалоқа режимида прокурорларнинг масофадан иштирок этишини йўлга қўйиш;
маъмурий, жиноий, фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича суд қарорларини ва уларнинг метамаълумотларини белгиланган тартибда электрон шаклда олиш.
1. Дастурий таъминотни такомиллаштириш ва ишга тушириш. Такомиллаштирилган ахборот тизими синов версиясини ишга тушириш.
2026 йил июнь
Бош прокуратура ва Олий суднинг харажатлар тенг улушларга бўлинган ҳолда бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратура,
Олий суд
2. Такомиллаштирилган ахборот тизимини Олий суд ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграция қилиш.
2026 йил декабрь
3.Тажриба тариқасида фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича суд муҳокамаларида видеоконференцалоқа режимида прокурорларнинг масофадан иштирок этишини йўлга қўйиш.
2027 йил январь
8.
Қонунлар ижроси устидан назоратни электрон шаклда амалга оширишни таъминловчи «E-nazorat» ахборот тизимини яратиш.
1. Лойиҳа техник ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2026 йил июнь
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратура
2. Ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва синов версиясини ишга тушириш.
2026 йил декабрь
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратура
3. Адлия вазирлигининг ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграция қилиш.
2026 йил декабрь
Бош прокуратура ва Адлия вазирлигинингбюджетдан ташқари маблағлари
Адлия вазирлиги,
Бош прокуратура
4. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграция қилиш.
2026 йил декабрь
Бош прокуратура ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари
Бош прокуратура,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
5. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграция қилиш.
2026 йил декабрь
Бош прокуратура ва Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари
Бош прокуратура,
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграция қилиш.
2026 йил декабрь
Бош прокуратура ва Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари
Бош прокуратура,
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграция қилиш.
2026 йил декабрь
Бош прокуратура ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигинингбюджетдан ташқари маблағлари
Бош прокуратура,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
8.Ахборот тизими тўлиқ версиясини прокуратура органларида жорий этиш.
2027 йил август
Бош прокуратура
9. Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат муассасалари ва корхоналари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларининг ахборот тизимлари ва ресурслари билан интеграция қилиш.
Бош прокуратура давлат органлари ва ташкилотлари билан тасдиқланадиган икки томонлама режа-графиклар асосида
Бош прокуратура, вазирлик ва идораларнингбюджетдан ташқари маблағлари
Бош прокуратура,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
9.
Прокуратура органларида ташкилий-назорат ва таҳлил йўналишида фаолият юритишни таъминловчи «E-tahlil» ахборот тизимини яратиш.
1. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. Ахборот тизими синов версиясини ишга тушириш.
2026 йил октябрь
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратура
2. Ахборот тизими тўлиқ версиясини прокуратура органларида жорий этиш.
2027 йил июль
10.
Прокуратура органларида жамоатчилик билан алоқаларни таъминловчи «E-matbuot» ахборот тизимини яратиш.
1. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. Ахборот тизими синов версиясини ишга тушириш.
2026 йил ноябрь
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратура
2. Ахборот тизими тўлиқ версиясини прокуратура органларида жорий этиш.
2027 йил август
11.
Прокуратура органларининг халқаро-ҳуқуқий фаолият йўналиши бўйича«E-xalqaro» ахборот тизимини яратиш.
1. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. Ахборот тизими синов версиясини ишга тушириш.
2026 йил декабрь
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратура
2. Ахборот тизими тўлиқ версиясини прокуратура органларида жорий этиш.
2027 йил сентябрь
IV. Назорат қилувчи органларнинг «Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» ахборот тизимини яратиш
12.
Назорат қилувчи органларнинг «Tekshiruvlarning yagona elektron reyestri» ахборот тизимини яратиш.
1. Техник топшириқни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2026 йил февраль
Назорат қилувчи органларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Бош прокуратура,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Техник топшириқни ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.
2026 йил март
3. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш. Ахборот тизими синов версиясини ишга тушириш.
2026 йил май
4. Ахборот тизими тўлиқ версиясини ишга тушириш.
2026 йил декабрь
5. Ахборот тизимидан фойдаланиш тартиб-таомилларини белгиловчи идоралараро ҳужжатни ишлаб чиқиш.
2027 йил январь
V. «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини яратиш
Бош прокуратуранинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратура,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Техник топшириқни ваколатли органлардан экспертизадан ўтказиш.
2026 йил июль
3. «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини ишлаб чиқиш ва ишга тушириш.
2027 йил декабрь
14.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган хорижий давлатлар фуқаролари ҳамда уларнинг республика ҳудудида вақтинчалик яшаш манзиллари тўғрисида маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш мақсадида«E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг «E-mehmon» автоматлаштирилган ахборот тизими билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Туризм қўмитаси,
Бош прокуратура,
Ички ишлар вазирлиги
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
15.
Қуйидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармасининг «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизимлари мажмуаси билан интеграция қилиш:
1) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансуб ёки мансуб эмаслиги;
2) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш учун ариза юборганлиги;
3) Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш учун ариза юборганлиги;
4) Доимий ва вақтинчалик яшаш манзилида биргаликда истиқомат қилувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
16.
«E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Ички ишлар вазирлигининг«E-ma'muriy ish» тизими билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
17.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан республика ҳудудида йўл ҳаракати қоидалари бузилгани тўғрисидаги маълумотларни ҳамда ушбу ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарималар тўлангани ҳақидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматинингахборот тизимлари (шу жумладан, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш тизими) билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
18.
«E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Ички ишлар вазирлигиЭксперт криминалистика бош марказининг «Папилон-Полифейс» идентификация тизимлари билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
19.
«E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформаси орқали тергов органлари томонидан жиноят иши доирасида қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган гумон қилинувчи ҳамда айбланувчиларга яқин қариндошлари билан учрашишга рухсат бериштартибини жорий этиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Ички ишлар вазирлиги,
Бош прокуратура
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
20.
Қуйидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашувплатформасини Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ахборот тизимлари билан интеграция қилиш:
1) давлат ижрочилари томонидан жисмоний шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқишига вақтинча чеклов ўрнатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар;
2) давлат ижрочилари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан юритилган ижро ишлари мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар;
3) жисмоний шахслар томонидан тўланган ва олинган алиментлар бўйича маълумотлар.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Мажбурий ижро бюроси
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
21.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келган ёки чиқиб кетган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни (шу жумладан, давлат чегараси орқали ўтказиш пункти, чегарани кесиб ўтиш санаси ва вақти, транспорт воситасига тегишли барча маълумотлар) олиш имкониятини яратиш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Миграция ва персоналлаштириш департаментининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Бош прокуратура,
Ички ишлар вазирлиги
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
22.
Жисмоний шахсларнинг яқин қариндошлари (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзандлари) тўғрисида тўлиқ маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Адлия вазирлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Бош прокуратура,
Адлия вазирлиги
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
23.
Тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотларни (шу жумладан, таъсисчилар ҳақида маълумотлар, уларга ва корхонага тегишли ҳужжатлар, ёзувлар тарихи) онлайн олиш имкониятини яратишмақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Адлия вазирлигининг Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Бош прокуратура,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Адлия вазирлиги
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
24.
Давлат органлари ва ташкилотларининг буйруқлари, фармойишлари, шартномалари ва юридик тусдаги бошқа ҳужжатларини онлайн олиш имкониятини яратишмақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Адлия вазирлигининг «E-huquqshunos» электрон тизими билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Бош прокуратура,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Адлия вазирлиги
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
25.
Қишлоқ хўжалиги техникалари, уларнинг давлат томонидан рўйхатга олингани, давлат рақам белгилари, техник ҳолати ҳамда тракторчи-машинист гувоҳномалари тўғрисидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси «Техникалар ҳисоби», «Тракторчи-машинист» ва «Техникалар техник кўриги» автоматлаштирилган ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Ўзагроинспекция,
Бош прокуратура
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
26.
Кичик ҳажмли кемалар рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги кема билети ва борт рақами, кемаларнинг (моторли ва моторсиз) техник ҳолати, тегишли кема ҳайдовчиси гувоҳномаси, айни вақтдаги эгаси ҳақидаги маълумотлар, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ва шу турдаги кемаларга оид бошқа маълумотларни (ёзувлар тарихи билан) онлайн олиш имкониятини яратиш мақсадида «Е-integratsiya» ягона интеграциялашув платформасини Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг «Кичик ҳажмли кемалар» ахборот тизими (gims.fvv.uz) билан интеграция қилиш.
Бунда «Кичик ҳажмли кемалар» ахборот тизимидаги маълумотлар аниқлиги ва тўлиқлигини таъминлаш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,
Бош прокуратура
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
27.
Жисмоний ва юридик шахслар томонидан амалга оширилган экспорт-импорт операциялари тўғрисидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилганахборот тизими билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Божхона қўмитаси,
Бош прокуратура
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
28.
Жиноятларни тергов қилиш жараёнида талаба ва ўқувчиларга тегишли маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қуйидаги ахборот тизимлари билан интеграция қилиш:
1) олий таълим ташкилотлари талабаларининг таълим маълумотлари бўйича «Олий таълим жараёнларини бошқариш — HEMIS» ахборот тизими;
2) касбий таълим муассасалари ўқувчиларининг таълим маълумотлари бўйича «Professional taʼlim jarayonlarini boshqarish» ахборот тизими;
3) олий, ўрта махсус ва касбий таълим муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом маълумотлари бўйича «diplom.edu.uz» ахборот тизими;
4) талабаларнинг тўлов-шартнома маълумотлари бўйича «Talabalarga shartnoma asosida koʻrsatiladigan xizmatlar hisobini yuritish» ахборот тизими.
1. Технологик йўриқномаларни ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Бош прокуратура,
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
2. Веб-сервисларни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
29.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда судлар, вазирлик, идора ва ташкилотлар ўртасида хат-хабарлар ва бошқа турдаги ёзишмалар алмашинувини йўлга қўйиш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини «UNICON-SOFT» МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган идоралараро ҳужжат алмашинуви тизими билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2025-2026 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Рақамли технологиялар вазирлиги,
Бош прокуратура
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
30.
Мактаб ўқувчиларининг кунлик давоматини мониторинг қилиш, сурункасига дарс машғулотларида қатнашмаётган болаларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг «E-maktab» таълим платформаси билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Бош прокуратура
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
31.
Мактаб ўқувчиларининг ўзлаштириши, мактаблардаги таълим жараёни, қуввати ва моддий-техник базасига оид таҳлилий маълумотларни олиш ишларни назорат қилиш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
Бош прокуратура
32.
Бюджет маблағлари ҳисобидан объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини мониторинг қилиш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «Капитал қўйилмалар» ахборот тизими билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Бош прокуратура,
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
33.
Қурилишда аниқланган қоидабузарликларнинг бартараф этилишини назорат қилиш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясининг «Қурилишда давлат назорати» электрон платформаси билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси,
Бош прокуратура
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
34.
Бюджет маблағлари ҳисобидан объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларини мониторинг қилиш жараёнларини автоматлаштириш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2026-2027 йиллар
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси,
Бош прокуратура
2. Веб-сервисни яратиш.
3. Веб-сервисдан фойдаланиш имкониятини яратиш.
35.
Тан жароҳати билан боғлиқ жиноятларнинг ҳисобдан яширилишининг олдини олиш ҳамда тиббиёт муассасаларига тан жароҳати билан мурожаат қилган фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни олиш мақсадида «E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Рақамли соғлиқни сақлаш» платформаси билан интеграция қилиш.
1. Технологик йўриқномани ишлаб чиқиш.
2027 йил январь
Электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг бюджетдан ташқари маблағлари
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Бош прокуратура
2. Веб-сервисни яратиш.
2027 йил февраль
3. «Рақамли соғлиқни сақлаш» платформасида яратилган веб-сервисдан фойдаланиш имконини бериш.
2027 йил май
36.
«E-integrasiya» ягона интеграциялашув платформасини Рақамли технологиялар вазирлиги «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси билан интеграция қилиш.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг идоралараро ахборот тизимларида фойдаланувчиларни идентификация қилишнинг ягона механизмларини яратиш.
Фойдаланувчилар идентификациясини таъминловчи «Kadrlar siyosati» ягона идоралараро ахборот тизимини яратиш.
2026 йил октябрь
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратура,
Ички ишлар вазирлиги,
Давлат хавфсизлик хизмати,
Миллий гвардия,
Божхона қўмитаси
VII. Бош прокуратуранинг Маълумотларни қайта ишлаш марказини ривожлантириш
38.
Бош прокуратуранинг Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверлари, тармоқ қурилмалари ва бошқа техник жиҳозларини модернизация қилиш.
1. Серверлар ва бошқа техник жиҳозларни модернизация қилиш бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини (техник топшириқ) ишлаб чиқиш.
2025 — 2027 йиллар
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратура,
Рақамли технологиялар вазирлиги
2. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш.
4. Маълумотларни қайта ишлаш маркази серверлари, ҳисоблаш қурилмалари ва бошқа техник жиҳозларини харид қилиш, ўрнатиш ва маълумотларни янги серверларга кўчириш.
39.
Бош прокуратуранинг Маълумотларни қайта ишлаш марказида киберхавфсизликни таъминловчи воситаларни ўрнатиш.
1. Лицензияга эга ҳимоя воситаларини сотиб олиш юзасидан талабларни аниқлаш.
2025 — 2027 йиллар
Бош прокуратуранингбюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлик ва халқаро донорларнинг маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан
Бош прокуратура,
Давлат хавфсизлик хизмати
2. Шаклланган талабларга мувофиқ лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тендер савдоларини ўтказиш, шартномалар тузиш, лицензияга эга киберхавфсизликни таъминловчи воситаларни харид қилиш.
Бош прокуратуранинг Маълумотларни қайта ишлаш марказини ва ундаги серверлар ва бошқа техник жиҳозларни захиралаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
Бош прокуратуранинг Маълумотларни қайта ишлаш маркази ва ундаги техник воситаларни ўрганиб, уларни захиралаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.
2025 — 2027 йиллар
-
Бош прокуратура,
Рақамли технологиялар вазирлиги
VIII. Мажбурий ижро бюросида сунъий интеллект технологияларини босқичма-босқич жорий этиш
41.
Соддалаштирилган тартибда ижро этиш жараёнини таъминлашга қаратилган дастурий таъминотга сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали инсон омилини босқичма-босқич камайтириш.
1. Тизимни ишлаб чиқишда хорижий тажрибани ўрганиш.
2026 йил январь
Мажбурий ижро бюросининг бюджетдан ташқари маблағлари
Мажбурий ижро бюроси,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Тизимни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш.
2026 йил октябрь
3. Тизимни тўлиқ ишга тушириш.
2027 йил январь
42.
Мажбурий ижро бюроси фаолиятида сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни ишлаб чиқиш ҳамда ишга туширишда Рақамли технологиялар вазирлиги техник инфратузилмаларидан (сервер ускуналаридан) ўрнатилган тартибда фойдаланиш.
Амалий чора-тадбирлар
2025 йил ноябрь
Мажбурий ижро бюросининг бюджетдан ташқари маблағлари
Мажбурий ижро бюроси,
Рақамли технологиялар вазирлиги
43.
Давлат ижрочилари фойдаланувидаги планшетларга ўрнатилган «mib.ijrochi» мобил иловасига далолатномаларни автоматик равишда расмийлаштириш учун нутқни аниқлаш сунъий интеллект технологияларидан (STT) фойдаланган ҳолда овозли ёрдамчи дастурий таъминотини (модулини) ишлаб чиқиш.
1. Тизимни ишлаб чиқиш.
2026 йил июль
Мажбурий ижро бюросининг бюджетдан ташқари маблағлари
сунъий интеллект асосидаги овозли роботлар ёрдамида операторлар ва фуқаролар ўртасидаги ўзаро алоқаларни автоматлаштириш;
фуқароларга мажбурий ижро соҳасидаги саволларига 24 соат, ҳафтанинг 7 куни давомида автоматик режимда жавоб бериш;
фуқаролардан мурожаатларни қабул қилиш;
фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларнинг мазмунини аниқлаш ва ижрочиларнинг олдинги жавоблари асосида автоматик жавоблар тайёрлаш.
1. Тизимни синов тариқасида ишга тушириш.
2026 йил ноябрь
Мажбурий ижро бюросининг бюджетдан ташқари маблағлари
Мажбурий ижро бюроси,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
2. Тизимни тўлиқ ишга тушириш.
2026 йил декабрь
45.
Мажбурий ижро бюроси расмий веб-сайтида (www.mib.uz) фойдаланувчиларга мажбурий ижро соҳасидаги саволларга жавоб берувчи сунъий интеллектга асосланган матнли «чат-ботни» жорий этиш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йил ноябрь
Мажбурий ижро бюросининг бюджетдан ташқари маблағлари
Мажбурий ижро бюроси,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
46.
Мажбурий ижро бюросининг ахборот тизимларида ижро иши тарафларига қўнғироқлар қилиш орқали уларнинг ижро иши доирасидаги ҳаракатлар тўғрисида огоҳлантириш бўйича жорий этилган автоматик қўнғироқлар амалга ошириш тизимларини сунъий интеллект технологияларини жорий этиш орқали такомиллаштириш.
Амалий чора-тадбирлар
2026 йил октябрь
Мажбурий ижро бюросининг бюджетдан ташқари маблағлари
Мажбурий ижро бюроси,
Рақамли технологиялар вазирлиги,
манфаатдор вазирлик ва идоралар
47.
Соҳага сунъий интеллект технологияларини самарали жорий қилишни таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази ходимларини ушбу соҳадаги билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган махсус ўқув курсларига жалб этиш. Бунда АҚШ, Хитой каби сунъий интеллект соҳасида илғор тажрибага эга мамлакатларга хизмат сафари асосида ташриф буюриб, уларнинг амалиётларини ўрганиш.
Амалий чора-тадбирлар
2025-2026
Мажбурий ижро бюросининг бюджетдан ташқари маблағлари
Мажбурий ижро бюроси,
Рақамли технологиялар вазирлиги
IX. Кадрлар тайёрлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари малакасини ошириш
48.
Жорий этилган ахборот тизимларидан фойдаланиш тартибини тушунтириш бўйича ўқув-амалий семинар машғулотларини ўтказиш.
Ахборот тизимларидан фойдаланиш тартибини тушунтириш бўйича алоҳида режа-жадвалларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2025 — 2028 йиллар
-
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси,
Рақамли технологиялар вазирлиги
49.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб, «Киберҳуқуқ» бакалавриат таълим йўналиши бўйича номзодларни қабул қилиш квоталарини тасдиқлаш.
Идоравий ҳужжат
2026/2027 ўқув йилида II чорак якунигача
-
Бош прокуратура
50.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси «Киберҳуқуқ» бакалавриат таълим йўналиши бўйича илғор хорижий тажрибалар асосида малака талаблари, таълим дастурлари, ўқув режалари ва ўқув-услубий материаллар мажмуаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Идоравий ҳужжат
2026 йил июль
-
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-204-сон Фармонига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Рақамли технологиялар маркази ходимларининг
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ
Лавозимлар номи
Бирликлар сони*
Марказ бошлиғи
1
Марказ бошлиғи ўринбосари
3
Марказ бошлиғи ўринбосари — бўлим бошлиғи
1
Марказ катта дастурчиси
3
Марказ дастурчиси
6
Марказ ахборот хавфсизлиги бўйича катта мутахассиси
1
Марказ маълумотлар базаси администратори
1
Марказ тармоқ администратори
1
Марказ дастурчи-веб-дизайнери
1
Марказ бўлим ахборот технологиялари бўйича катта мутахассиси
2
Марказ бўлим ахборот технологиялари бўйича мутахассиси
2
Жами:
22
* Марказ ходимларининг умумий сони — 30 бирлик, шундан:
бош мутахассис — 1;
етакчи мутахассис — 1;
компьютер техниги — 6.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-204-сон Фармонига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги «Яширин иқтисодиётга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-99-сон Фармонининг 5-банди тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Марказ бошлиғи мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича Бош прокуратуранинг бошқарма бошлиғига, Марказ ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Бош прокуратура бошқарма ходимларининг тегишли тоифаларига тенглаштирилади».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2065-сон қарорига 1-илова рус тилидаги матнининг «Наименования должности» устунида:
(а) 4-позициядаги «начальник управления,» сўзларидан кейин «центра,» сўзи билан тўлдирилсин;
(б) 5-позициядаги «отдела в составе управления,» сўзларидан кейин «центра,» сўзи билан тўлдирилсин;
(в) 7-позициядаги «отдела, входящего в состав управления,» сўзларидан кейин «старший специалист по информационным технологиям отдела, входящего в состав центра,» сўзлари билан тўлдирилсин;
(г) 8-позициядаги «отдела, входящего в состав управления,» сўзларидан кейин «специалист по информационным технологиям отдела, входящего в состав центра,» сўзлари билан тўлдирилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш марказини ташкил қилиш тўғрисида»ги ПҚ-3070-сон қарорида:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш маркази ходимларининг
ШТАТЛАР ЖАДВАЛИ
Лавозимлар номи
Бирликлар сони
Директор
1
Директор ўринбосари
1
Сунъий интеллект технологияларини жорий этиш шўъбаси
Дастурчи
4
Ахборот хавфсизлиги шўъбаси
Ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассис
2
Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш шўъбаси
Дастурчи
10
Техник ҳужжатлаштириш бўйича муҳандис
3
Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларини юритиш шўъбаси
Маълумотлар базаси администратори
2
Корпоратив тармоқ администратори
2
Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш шўъбаси
Техник мутахассис
3
Жами:
28
».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21 майдаги ПҚ-4328-сон қарори билан тасдиқланган «Электрон ҳукумат» тизими ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш доирасида идоралараро ва идоравий ахборот тизимлари, маълумотлар базалари, дастурий маҳсулотлар яратиш ва жорий этиш бўйича лойиҳалар ҳамда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги бошқа лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомининг 27-банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Бунда Марказ Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат муассасалари ва корхоналари, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорида ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларининг ахборот тизимлари ва ресурсларини лойиҳалаштириш, яратиш ва модернизациялаш бўйича техник топшириқларини «рақамли назорат» функцияси мавжудлиги бўйича экспертизадан ўтказади».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22 августдаги «2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-357-сон қарорининг 11-бандида:
(а) учинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«тижорат мақсадларида фойдаланиш учун — «Электрон ҳукумат» тизимининг Рақамли маълумотлар платформаси орқали тўлов асосида;
ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонун билан юклатилган вазифаларни бажариш мақсадида фойдаланиш учун — ушбу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ахборот тизимлари билан тўғридан-тўғри интеграция қилиш орқали беғараз асосда тақдим этилади»;