1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тизимини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Давлат ижтимоий суғуртаси тизимини такомиллаштириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш орқали аҳолини оғир ҳаётий вазиятларда моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, расмий бандликни рағбатлантириш ва меҳнат бозори барқарорлигини ошириш мақсадида қарор қиламан:
I. Мақсадлар
1. Қуйидагилар давлат ижтимоий суғуртаси тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб белгилансин:
(а) фуқароларнинг оғир ҳаётий вазиятларда даромадсиз қолишининг олдини олиш ҳамда уларнинг камбағалликка тушиш хавфини минималлаштириш;
(б) аҳолининг давлат ижтимоий суғуртаси тизимидаги иштирокини кенгайтириш ва норасмий бандликни легаллаштириш;
(в) давлат ижтимоий суғуртаси тизимини унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида босқичма-босқич такомиллаштириш;
(г) давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни фуқароларнинг ижтимоий суғурта бўйича қўшган ҳиссасига мутаносиб равишда ҳисоблаш ва тўлаш механизмларини жорий этиш.
II. Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизимини жорий этиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
2. Белгилансинки, 2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикасида давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилади. Бунда:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
(а) фуқаролар давлат ижтимоий суғуртаси билан қуйидаги шартларда қамраб олинади:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.10.02.00 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи / 07.10.02.03 (Кучини йукотган) Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари / 07.90.00.00 (Кучини йукотган)Умумдавлат солиқлари]
(i) мажбурий асосларда — Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан миқдори (ставкаси) белгиланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан;
(ii) ихтиёрий асосларда — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик суғурта бадалининг энг кам миқдорини тўлаш эвазига;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
(б) фуқароларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар уларнинг минимал суғурта стажи ва тўлаган суғурта бадалига мутаносиб равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги) Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) орқали тўланади;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
(в) суғурталанган шахслар, уларнинг суғурта стажи ва бадаллари ҳисобини юритиш, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш жараёнлари «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинадиган маълумотлар асосида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг ахборот тизимида амалга оширилади;
(г) Жамғарма орқали:
(i) проактив шаклда:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.02 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси]
2026 йил 1 январдан бошлаб ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.07.00.00 Нафақалар. Компенсация тўловлари / 06.07.01.00 Нафақалар / 06.07.01.01 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси]
2026 йил 1 июлдан бошлаб вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.23.00 Ишдан бўшатиш нафақаси]
(ii) фуқароларнинг мурожаатлари асосида 2030 йил 1 январдан бошлаб ишдан бўшатиш нафақаси тайинланади ва тўланади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.03.00 Солиқлар ва йиғимлар]
(д) 2026 йил 1 январга қадар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадали, ягона ижтимоий тўлов ва ижтимоий солиқ тўланган даврлар давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни ҳисоблашда суғурта стажи сифатида инобатга олинади.
III. Жамғарма фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
3. Белгилансинки:
(а) Жамғарма давлат мақсадли жамғармаси сифатида давлат муассасаси шаклида ташкил этилади;
(б) Жамғарма Ижро этувчи дирекцияси унинг ижро органи ҳисобланади. Бунда:
(i) Ижро этувчи дирекция фаолиятини ташкил этиш учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизим ташкилотларининг бошқарув штат бирликлари ҳисобидан 33 та штат бирлиги ажратилади;
(ii) Ижро этувчи дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппаратининг ходимлари учун белгиланган разрядлардан бир поғона паст миқдорда қўлланади. Бунда Ижро этувчи дирекция ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва рағбатлантиришнинг бошқа шартлари бўйича Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги марказий аппарати ходимлари учун белгиланган шартлар татбиқ этилади;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
(iii) Ижро этувчи дирекция фаолияти Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
IV. Фармон ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат қилиш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.02.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани бошқариш]
4. Мазкур Фармонга мувофиқ давлат ижтимоий суғуртаси тизими бўйича тадбирларни ташкиллаштириш ва амалга оширишда қуйидагилар масъул ва жавобгар ҳисобланади:
(а) Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги — давлат ижтимоий суғуртаси ҳисоби юритилишини, тўловларни тайинлаш ва тўлаш тадбирлари ўз вақтида амалга оширилишини назорат ва мониторинг қилишга;
(б) Жамғарма — давлат ижтимоий суғуртаси доирасида суғурта қилдирувчилар ва суғурталанган шахслар, суғурта стажи ва бадаллари ҳисобини юритиш ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлашга;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.05.00.00 Ногиронликни, вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизликни белгилаш (шунингдек, 14.01.10.00га қаранг)]
(в) Соғлиқни сақлаш вазирлиги — суғурталанган шахсларнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақаларини тегишли ахборот тизимлари орқали тўғри ва ўз вақтида расмийлаштириш ҳамда ахборот тизими орқали Жамғармага тақдим этиб боришга;
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.01.00.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги / 05.01.02.00 Ишга жойлаш ва аҳоли бандлиги соҳасидаги бошқарув]
(г) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — суғурталанган шахсларнинг бандлик ҳолати, уларнинг меҳнат стажи ва таътиллари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизими орқали Жамғармага тақдим этиб боришга;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.02.00 Солиқ соҳасида бошқарув]
(д) Солиқ қўмитаси — давлат ижтимоий суғуртаси билан мажбурий асосда қамраб олинадиган фуқароларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш шаклидаги даромадлари тўғрисида, шунингдек, давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий этилгунга қадар бўлган давр учун суғурталанган шахсларга давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни ҳисоблаб чиқаришда суғурта стажи сифатида инобатга олинадиган даврлар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этишга.
5. Давлат ижтимоий суғуртаси тизимини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги:
(а) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
(б) 2026 йил якунига қадар босқичма-босқич давлат ижтимоий суғуртаси тизимида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда жозибадорликни ошириш мақсадида суғурталанган шахслар томонидан ўзларининг суғурта стажлари ва амалга оширилган суғурта бадаллари ҳисобини реал вақт режимида кузатиб бориш имкониятини яратсин.
7. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.02.00 Республика бюджети даромадлари]
(а) ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунида давлат ижтимоий суғуртаси маблағларини шакллантириш учун ижтимоий солиқ ва даромад солиғининг Жамғармага йўналтириладиган қисмини (миқдорини), шунингдек, республика бюджетидан зарур миқдордаги трансфертларни назарда тутсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.05.00 Бюджет ташкилотлари ва муассасаларини молиялаштириш]
(б) Жамғарма фаолиятини ташкил этиш учун зарур маблағларни асослантирилган ҳисоб-китоблар бўйича 2025 йилда Давлат бюджети параметрларида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги учун назарда тутилган маблағларнинг чекланган миқдорлари доирасида ажратсин ва 2026 йилдан бошлаб ҳар йили тегишли йил учун бюджет параметрларида назарда тутсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
9. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий ҳимоя бўйича маслаҳатчиси — Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М.П. Оллоёров белгилансин.
10. Фармон ижросини назорат қилиш ва ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 3 ноябрь,
ПФ-206-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-206-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Давлат ижтимоий суғуртаси тизимини ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Чора-тадбир номи
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
1.
Амалга оширилган суғурта бадаллари ҳисобини юритиш, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича талаб этиладиган энг кам суғурта стажи ҳамда тўловларни амалга ошириш муддатлари ва миқдори, шунингдек, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилаш.
Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:
(а) давлат ижтимоий суғуртаси доирасида суғурта қилдирувчилар ва суғурталанган шахслар, суғурта стажлари ва суғурта бадаллари ҳисобини юритиш тартиби;
(б) давлат ижтимоий суғуртаси бўйича талаб этиладиган суғурта стажи;
(в) давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш ва тўлаш тартиби;
(г) давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни амалга ошириш муддатлари ва миқдори.
2025 йил декабрь
Ижтимоий ҳимоя
миллий агентлиги
(Ж. Абруев),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(О. Фазилкаримов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Худаяров),
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
(Б. Захидов)
2.
Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини белгилаш.
Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2025 йил декабрь
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
(Ж. Абруев),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(О. Фазилкаримов)
3.
Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси фаолиятини йўлга қўйишга доир қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш:
(а) Жамғармани давлат рўйхатидан ўтказиш;
(б) Жамғармани юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш;
(в) Жамғарманинг харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқланишини таъминлаш;
(г) Жамғарманинг моддий-техника базасини яратиш ва мустаҳкамлаш.
2025 йил декабрь
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
(Ж. Абруев),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(О. Фазилкаримов),
Адлия вазирлиги
(А. Ташкулов)
4.
Давлат ижтимоий суғуртаси тизимини рақамлаштириш ва ўзаро электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйиш.
1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг тегишли ахборот тизимларида ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини тайинлаш ва тўлаш бўйича алоҳида ахборот модулини ишлаб чиқиш.
2025-2026 йиллар
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
(Ж. Абруев),
Рақамли технологиялар вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
(Б. Захидов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Худаяров),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(О. Фазилкаримов),
Солиқ қўмитаси
(Ш. Кудбиев)
2. Суғурта қилдирувчилар ва суғурталанган шахслар, суғурта стажи ва бадаллари ҳисобини ахборот тизими орқали юритиш имкониятини яратиш.
2026 йил январь
3. Жамғарма фаолиятини амалга ошириш учун идоралараро электрон ахборот алмашинувини ташкил этиш.
2026 йил январь
5.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар суғурталанган шахсларга тўлаб берилганлиги тўғрисида уларнинг иш берувчиларини хабардор қилиб бориш механизмини жорий этиш.
Давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловлар суғурталанган шахсларга тўлаб берилганлиги тўғрисида уларнинг иш берувчиларини солиқ органларидаги шахсий кабинетига хабарнома юбориш орқали хабардор қилиб бориш.
Доимий
Солиқ қўмитаси
(Ш. Кудбиев),
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
(Ж. Абруев)
6.
Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар ҳолатини таҳлил қилиш.
Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизимини жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиш.
2026 йил февраль
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
(Ж. Абруев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Худаяров),
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(О. Фозилкаримов),
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
(Б. Зохидов),
Солиқ қўмитаси
(Ш. Кудбиев)
7.
Давлат ижтимоий суғурта жамғармасининг ҳамда давлат ижтимоий суғуртаси тизимида иштирок этувчи вазирлик ва идораларнинг ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш.
1. Режали ўқитиш (семинарлар, масофавий ўқув курслари)ни амалга ошириш.
2. Хорижий ўқув сафарларини ташкиллаштириш.
3. Тажриба алмашиш мақсадида хорижий ва маҳаллий мутахассисларни жалб этиш.
2026-2027 йиллар
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
(Ж. Абруев),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Худаяров),
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
(Б. Захидов)
8.
Тадбиркорлик субъектларини давлат ижтимоий суғуртаси тизимининг афзаллиги ва қулайликлари тўғрисида хабардор қилиш.
Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизимида тадбиркорлик субъектларининг ходимлари учун ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини тўлаш бўйича юкламанинг минималлаштирилиши, ходимлар, айниқса хотин-қизларнинг норасмий бандлигини легаллаштириш орқали уларни ижтимоий хавф-хатарлардан ҳимоя қилиш ҳақида семинар ўтказиш.
Бунда ушбу семинарлар ҳар бир ҳудудда ўтказилади.
2026 йил I — III чорак
Савдо саноат палатаси
(Д. Вахобов),
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
(Ж. Абруев),
Солиқ қўмитаси
(Ш. Кудбиев),
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
(Б. Захидов)
9.
Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими жорий қилинаётганлиги бўйича тарғибот-ташвиқот ва тушунтириш ишларини амалга ошириш.
1. Давлат ижтимоий суғуртасининг янги тизими бўйича тарғибот материалларини тайёрлаш.
2. Давлат ижтимоий суғуртаси янги тизимининг мақсад ва вазифалари аҳоли ўртасида тарғиб қилиниши, телевидение ва радио, интернет тармоғи орқали ёритилишини таъминлаш.
Доимий
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси
(А. Джурабаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
(А. Кўчимов),
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
(Ж. Абруев)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПФ-206-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги «Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-87-сон Фармонининг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-175-сон Фармонининг 4-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 июндаги «Аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг самарали назорат тизимини йўлга қўйиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-82-сон Фармонида:
(б) 4-илованинг «г» кичик банди иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2025 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасининг 39-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2025 йил ноябрь» сўзлари «2026 йил ноябрь» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-17-сон Фармонида:
«экологияни яхшилаш ва атроф-муҳитни асраш, аҳоли саломатлиги ва санитария-гигиена шароитини яхшилаш билан боғлиқ бўлган ҳамда бошқа зарур харажатларни молиялаштириш»;
(б) 1-илованинг «III. «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар» бўлимида:
(i) 3-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
3.
Озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар билан таъминлаш харажатларини қоплаш.
Озиқ-овқат — бир чоракда бир марта;
Озиқ-овқат учун — БҲМнинг 1 баравари
1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади.
2. Мазкур ёрдам қуйидаги шакллардан бири орқали кўрсатилади:
озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарларни электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали электрон шаклда харид қилиш учун тегишли қийматдаги (1 ёки 5 БҲМ) ваучер ажратилади;
озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар етказиб берувчиларга электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказилади.
кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар — ҳар ярим йилда бир марта
Кийим-кечак ва бошқа энг зарур товарлар учун — БҲМнинг 5 баравари
»;
(ii) 5 — 9-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
5.
Уй-жойини таъмирлаш, шу жумладан, ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитини мослаштириш харажатларини қоплаш.
Икки йилда бир марта
БҲМнинг 50 бараваригача
1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** вакиллари ва ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга тақдим этилади.
2. Мазкур ёрдам учун пул маблағлари:
а) таъмирлаш ишларини бажарувчига шартнома;
б) қурилиш материалларини етказиб берувчига эса электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказилади.
6.
Коммунал харажатларни қоплаш.
Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки марта
(1 октябрдан 15 мартга қадар)
БҲМнинг 1 бараваригача
1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади.
2. Мазкур ёрдам юзасидан маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига электрон ахборот дастури орқали тўғридан-тўғри ўтказиб берилади.
7.
Коммунал хизматлар бўйича қарздорликни қоплаш.
Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки марта
(1 октябрдан 15 мартга қадар)
БҲМнинг 5 бараваригача
1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади.
2. Тегишли маблағлар коммунал хизматлар бўйича таъминот корхоналарига электрон ахборот дастури орқали тўғридан-тўғри ўтказиб берилади.
3. Мазкур ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳамда туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин.
8.
Кўмир ёки бошқа ёқилғи маҳсулотлари билан таъминлаш харажатларини қоплаш.
Бир куз-қиш мавсумида кўпи билан икки марта
БҲМнинг 2 бараваригача
(табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда БҲМнинг 3 бараваригача)
1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга тақдим этилади.
2. Тегишли маблағлар етказиб берувчиларга электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказилади.
3. Мазкур ёрдам миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ҳамда туман (шаҳар)лар бюджетларининг қўшимча манбалари ҳисобидан кўпайтирилиши мумкин.
9.
Ёнғин, сув тошқини, зилзила ва бошқа техноген ҳодисалар оқибатида зарар кўрган уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш харажатларини қоплаш.
Заруратга кўра, чекланмаган марта
БҲМнинг 150 бараваригача
1. Мазкур ёрдам Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар ҳамда ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваригача бўлган оилаларнинг*** вакилларига тақдим этилади.
2. Мазкур ёрдам учун пул маблағлари:
а) уй-жойларни тиклаш ва таъмирлаш ишларини бажарувчиларга шартнома;
б) қурилиш материалларини етказиб берувчиларга эса электрон савдо платформаси ва савдо майдончалари орқали ваучер асосида ўтказиб берилади.
».
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16 мартдаги «Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4640-сон қарорининг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирига умумий ўрта таълим ташкилотларининг барча синфлари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг фойдаланиш (янги ва қайта нашр этиш даврийлиги) муддатларини белгилаш, шунингдек, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда умумий ўрта таълим муассасалари барча синфлари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни қўшимча чоп этиш юзасидан қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилсин. Бунда, дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг мазмуни асоссиз ўзгартирилишига йўл қўйилмайди;
б) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг барча синфлари учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг фойдаланиш (янги ва қайта нашр этиш даврийлиги) муддатларини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат бюджети параметрлари шакллантирилишида 2026 йилдан бошлаб алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатларнинг дарслик (бундан умумтаълим ўқув дастури дарсликлари мустасно) ва ўқув қўлланмаларини яратиш ва чоп этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ажратилишини кўзда тутсин».
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 декабрдаги ПҚ-410-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш бўйича «йўл харитаси»нинг 17-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «2025» рақами «2026» рақами билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-267-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий тўловларни ижтимоий карталар орқали тўлашни босқичма-босқич жорий қилиш жадвалида:
(а) 10 ва 20-позициялар чиқариб ташлансин;
(б) қуйидаги мазмундаги 221 ва 222-позициялар билан тўлдирилсин:
«
221.
Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси
2026 йил 1 январдан
222.
Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси
2026 йил 1 июлдан
».
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-268-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тўғрисидаги низомда:
(а) 6-банднинг биринчи хатбошисида «ва Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази» сўзлари «, Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази, Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ҳамда имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари» сўзлари билан алмаштирилсин;
(б) 9-бандда:
(i) қуйидаги мазмундаги ўн саккизинчи ва ўн тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Давлат ижтимоий суғурта жамғармаси;
алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаблар ва мактаб-интернатлар, кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари, ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ҳамда имкониятлари чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган касб-ҳунар мактаблари»;
(ii) ўн саккиз-ўн тўққизинчи хатбошилар тегишинча йигирманчи-йигирма биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-286-сон қарорига 6-илованинг 54-позицияси чиқариб ташлансин.
Изоҳ: Мазкур илованинг 1 ва 2-бандлари 2026 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 06/25/206/1017-сон)