1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.08.00.00 Халқаро ташкилотлар ва иттифоқлар / 19.08.11.00 Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан муносабатларини ташкил этиш;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Халқаро ва хорижий ташкилотлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Бозор ислоҳотлари ва Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзолигига эришиш янада жадаллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги «Бозор ислоҳотларини янада жадаллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилигини Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-85-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, монопол соҳаларни бозор тамойилларига изчил ўтказиш ҳамда иқтисодиётда хусусий сектор улушини янада ошириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
бир қатор давлат иштирокидаги корхоналарнинг махсус (эксклюзив) ҳуқуқларини бекор қилиш;
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари ва номларига ўзгартиришлар киритиш;
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари мувофиқлигини декларациялаш тартибини жорий этиш;
республика ҳудудида маиший электр приборларининг энергия самарадорлик талабини халқаро меъёрларга мувофиқлаштириш.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири А.Ж. Ташкулов ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А.Р. Жуманазаров белгилансин.
Фармон ижроси учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2025 йил 30 апрель,
ПФ-74-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 апрелдаги ПФ-74-сон Фармонига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилдаги 27 апрелдаги «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-122-сон Фармонида:
(а) 4-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Божхона органлари тузилмаларининг ривожлантириш жамғармаларидаги маблағлар заруратга кўра Божхона қўмитасининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши ва қонунчиликда белгиланган тартибда сарфланиши мумкин»;
25-позиция «Молиялаштириш манбаси» устунидаги «Божхона қўмитаси махсус жамғармаси маблағлари» сўзлари «Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
изоҳ қисмининг иккинчи хатбошисидаги «2026 йил якунига қадар» сўзларидан кейин «божхона органларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан» сўзлари билан тўлдирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 сентябрдаги «Энергетика соҳасини ислоҳ қилишнинг навбатдаги босқичини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-166-сон Фармонида:
«2024 йил 1 июлдан бошлаб магистрал электр тармоқларини эксплуатация қилиш функцияси «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан тўлиқ амалга оширилади»;
2-босқич схемасидаги «Ўзэнергосотиш» АЖ (кафолатланган харид қилувчи)» сўзлари «Электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ДХШ тамойили асосида фаолият юритадиган электр станциялари электр энергиясини электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли битимлар асосида сотади»;
саккизинчи хатбошидаги «Ўзэнергосотиш» АЖ» сўзлари «электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқич схемасидаги «Ўзэнергосотиш» АЖ (кафолатланган харид қилувчи)» сўзлари «Электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«ДХШ тамойили асосида фаолият юритадиган электр станциялари электр энергиясини электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига узоқ муддатли битимлар асосида сотади;
электр энергиясининг улгуржи ва чакана савдоси бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектлари электр энергиясини ваколатли истеъмолчиларга, «Энергосавдо» корхонаси ва таъминотчиларга талаб ва таклиф асосида шаклланган нархларда сотади»;
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон Фармони билан тасдиқланган «Ўзбекистон — 2030» стратегиясининг Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши бўйича 2025 йилга мўлжалланган амалий тадбирлар режасининг 39-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
39.
Болаларга коррекцион-педагогика ва кўп тармоқли реабилитация хизматларини кўрсатиш қамровини кенгайтириш.
1. Андижон вилоятида:
«Андижон вилояти ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази» давлат муассасасини ташкил этиш;
2025 йил март
Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ҳамда ижрочилар маблағлари
Андижон вилояти ҳокимлиги
(Ш. Абдурахмонов),
Самарқанд вилояти ҳокимлиги
(А. Бобоев),
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
(Ш. Хидоятов),
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Худаяров)
«Андижон вилояти ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази» давлат муассасаси фаолиятини йўлга қўйиш.
2025 йил май
2. Самарқанд вилоятида:
ногиронлиги бўлган болалар учун реабилитация марказига эга «Имкон» кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотининг бино-иншоотларини барпо этиш лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
2025 йил февраль
қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишни бошлаш;
2025 йил апрель
зарур моддий-техник жиҳозлаш ишларини амалга ошириш;
2025 йил ноябрь
бино-иншоотларни фойдаланишга топшириш.
2025 йил ноябрь
».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 8 августдаги «Ўзтрансгаз» акционерлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-438-сон қарори 2-бандининг иккинчи хатбошисидаги «табиий газни кейинчалик ягона оператор сифатида етказиб бериш, жумладан» сўзлари «табиий газни етказиб бериш, шунингдек,» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 августдаги «Кимё саноати ташкилотларининг экспорт-импорт фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3246-сон қарорида:
«1. «Ўзкимёсаноат» АЖ, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 1-иловага мувофиқ «Ўзкимёсаноат» АЖ тизимида ташқи савдо компанияси — «Ўзкимёсаноат» АЖ ташкилотлари иштирокида «Ўзкимёимпекс» масъулияти чекланган жамиятини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин»;
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3351-сон қарори 1-бандининг «б» кичик банди биринчи хатбошисидаги ««Ўзтрейд» ва «Ўзсаноатэкспорт» акциядорлик жамиятлари бундан мустасно» сўзлари ««Ўзсаноатэкспорт» акциядорлик жамияти бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилдаги 6 февралдаги «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3512-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 февралдаги «Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида»ги ПҚ-3526-сон қарорининг рус тилидаги матнида:
«Соглашению о принятии согласованных технических правил Организации Объединенных Наций для колесных транспортных средств, предметов оборудования и частей, которые могут быть установлены и/или использованы на колесных транспортных средствах, и об условиях взаимного признания официальных утверждений, выдаваемых на основе этих правил Организации Объединенных Наций (г. Женева, 20 марта 1958 года), (далее — Соглашение 1958 года), со следующей оговоркой к статье 10»;
тўртинчи хатбошидаги «связанной с положениями» сўзларидан кейин «пунктов 1 — 3» сўзлари билан тўлдирилсин;
(б) 2-банддаги «Узбекское агентство стандартизации, метрологии и сертификации» сўзлари «Узбекское агентство по техническому регулированию при Кабинете Министров Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин;
(в) 3-банддаги «Узбекскому агентству стандартизации, метрологии и сертификации» сўзлари «Узбекскому агентству по техническому регулированию при Кабинете Министров Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги «Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4388-сон қарори 4-бандининг «а» кичик банди иккинчи хатбошисидаги «табиий газни кейинчалик ягона оператор сифатида етказиб бериш, жумладан» сўзлари «табиий газни етказиб бериш, шунингдек,» сўзлари билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 февралдаги «Кимё саноати корхоналарини янада ислоҳ қилиш ва молиявий соғломлаштириш, юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4992-сон қарорига 5-илованинг 2-банди «в» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 июндаги «Табиий газ бозорини ислоҳ қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-280-сон қарорида:
«табиий газни республикадаги ишлаб чиқарувчилардан Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган нархларда ва импорт орқали ташқи манбалардан харид қилиш;
«Ҳудудгазтаъминот» АЖга ва магистрал газ узатиш тизимига уланган истеъмолчиларга табиий газни тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотиш функцияларини бажаради»;
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-471-сон қарорининг 16-банди иккинчи хатбошисидаги «мажбурий йиғимлар, божлар ва жарималар ҳисобидан» сўзлари «мажбурий йиғимлар (божхона йиғимлари бундан мустасно), божлар ва жарималар ҳисобидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-422-сон қарорига 6-иловада:
(а) 20-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«
20.
Кўрсатилган хизматлар учун божхона йиғимлари ва тўловлар шаклидаги тушумлар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори
а.
100 фоизи
Божхона қўмитасининг бюджетдан ташқари жамғармаси
»;
(б) изоҳ қисмининг ўн учинчи — ўн олтинчи хатбошиларидаги «Божхона қўмитасининг Махсус жамғармасига» сўзлари «Божхона қўмитасининг ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги «Электротехника саноатининг ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-15-сон қарорининг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. 2024 йил 1 апрелдан бошлаб электротехника маҳсулотларининг давлат харидлари доирасида чет эллик етказиб берувчилар билан бир қаторда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этганда уларга нисбатан импорт товарларининг DDP (Ўзбекистон) нархидан қуйидаги миқдорларда нарх преференцияси берилади:
учта ва ундан ортиқ маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда ўн беш фоиз;
иккита маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда ўн икки фоиз;
битта маҳаллий ишлаб чиқарувчи иштирок этган тақдирда саккиз фоиз миқдорида.
Бунда корпоратив буюртмачилар томонидан тижорат мақсадларида қайта сотиш ёки шу мақсадларда товарлардан ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун амалга ошириладиган давлат харидларида преференциялар қўлланмайди».
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июндаги «Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик субъектлари томонидан Қозоғистон Республикасида ташкил этилган савдо уйлари орқали товарлар экспортини амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги Ф-4956-сон фармойишининг 2-бандидан «Ўзтрейд» АЖ,» сўзлари чиқариб ташлансин.
Изоҳлар:
мазкур илованинг 3 ва 4-бандлари 2026 йил 1 июлдан амалга киритилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги «Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтишни янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3512-сон қарорининг 1 ва 2-иловалари 2025 йил 19 июлгача амал қилади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.05.2025 й., 06/25/74/0404-сон)