1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.06.00 Шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши устидан назорат]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
буйруғи
ШНҚ 2.01.18-24 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи нормалари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2025 йил 27 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 330]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 23 апрелдаги 231-сон «Қурилиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.01.18-24 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи нормалари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 311-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.01.18-2018 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
4. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ХИДОЯТОВ
Тошкент ш.,
2025 йил 14 январь,
01/2-4-сон
Келишилди:
Энергетика вазири Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
2024 йил 18 декабрь
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2024 йил 6 декабрь
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмита раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2024 йил 28 ноябрь
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 14 январдаги 01/2-4-сон буйруғига ИЛОВА
ШНҚ 2.01.18-24 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи нормалари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) бино ва иншоотларни лойиҳалашда иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи нормаларини белгилайди.
Ушбу ШНҚнинг талаблари ноёб, экспериментал объектларни, вақтинчалик ҳамда кўчма биноларни, шунингдек алоҳида мақсадларга мўлжалланган бино ва иншоотларни лойиҳалашга нисбатан татбиқ этилмайди.
1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳаволалар
1. Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ҳаволалар келтирилган:
норматив солиштирма совуқлик сарфи — бинога хизмат кўрсатадиган барча кондициялаштириш тизимларидаги ҳаво совитгичларининг ҳисобий совуқлик оқимлари йиғиндисининг бино умумий майдонига нисбати;
норматив солиштирма иссиқлик сарфи — бинога хизмат кўрсатувчи барча иситиш тизимлари, кириш вентиляцияси ҳаво иситгичларининг иссиқлик таъминоти тизимлари ва хоналарда ўрнатилган рециркуляция ҳаво иситгичларининг ҳисобий иссиқлик оқимлари йиғиндисини бинонинг умумий майдонига нисбати;
ёруғлик туширадиган тирқишларнинг норматив юзаси — ёруғлик иқлимини ҳисобга олган ҳолда табиий ёритиш коэффициентининг норматив қийматини таъминлайдиган бинодаги энг кичик ёруғлик туширадиган тирқишлар майдони.
3. Ушбу ШНҚда ҚҲҚ — қуёшдан ҳимояловчи қурилмалар қисқартмаси қўлланилган.
3-боб. Умумий қоидалар
4. Бинонинг иситиш, шамоллатиш ва ҳавони кондициялаш лойиҳаларида бино бўйича қуйидаги энергия сарфи нормаларига риоя қилиш керак:
йилнинг совуқ мавсуми учун ШНҚ 2.01.01-22 ва ШНҚ 2.04.05-22 талабларига мувофиқ ташқи ҳавонинг ҳисобий параметрларида бинони иситиш ва шамоллатишга кетадиган норматив солиштирма иссиқлик сарфига;
йилнинг иссиқ мавсуми учун ШНҚ 2.01.01-22 ва ШНҚ 2.04.05-22 талабларига асосан ташқи ҳавонинг ҳисобий параметрларида бинони кондициялаштиришга кетадиган норматив солиштирма совуқлик сарфига;
ушбу ШНҚнинг 6-бобида келтирилган ускуналарнинг энергия самарадорлигининг норматив кўрсаткичларига.
5. Иситиш ва шамоллатишга кетадиган норматив солиштирма иссиқлик сарфини, qоvт, W/m2 ушбу ШНҚнинг 4-бобида келтирилган жадвалларга мувофиқ қабул қилиниши, бунда жадвалларда мавжуд бўлмаган бинолар учун ушбу ШНҚнинг 5-боби бўйича ҳисобланиши керак.
Лойиҳаланаётган бино ва иншоотнинг ўзига хос хусусиятларини ушбу ШНҚнинг 4-бобига мувофиқ ҳисоблашга йўл қўйилади.
6. Норматив солиштирма иссиқлик сарфини qоvт, W/m2, даврий иситиладиган ҳамда ишчи жойлари маҳаллий иситиладиган бинолар учун татбиқ этилмаслиги керак.
7. Кондиционерлаш учун норматив солиштирма совуқлик сарфи qkт, W/m2, ушбу ШНҚнинг 5-боби бўйича ҳисобланиши зарур.
Ҳавони совитиш учун тўғридан-тўғри ёки билвосита буғлатиб совитиш, совуқ артезиан ёки дарё суви ва бошқа совуқлик манбаларидан фойдаланилганда qkт нормаси олинмаслиги керак.
8. Норматив солиштирма иссиқлик сарфини qovт, W/m2 ва кондиционерлаш учун норматив солиштирма совуқлик сарфи qkт, W/m2 да қуйидагиларга кетадиган энергия сарфи ҳисобга олинмаслиги керак:
авария ҳолатида шамоллатиш тизимлари ва тутунга қарши ҳимоя тизимлари;
ҳаво-иссиқлик пардалари;
захира тизимлари ва асбоб-ускуналари;
автоматлаштириш ва назорат қилиш тизимлари;
ҳавони тозалаш ва чиқиндиларни атмосферага ташлаш;
даврий фойдаланиладиган кўчма ҳаво иситкичлари ва ҳаво совитгичлари.
9. Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш учун энергиядан оқилона фойдаланиш қуйидаги йўллар билан таъминланиши керак:
бинонинг тўсувчи конструкциялари орқали иссиқлик йўқотилишини уларнинг термик қаршилиги ва ҳаво ўтказувчанлигига қаршилигини ошириш ҳисобига камайтириш, шунингдек ёритиш эшик ва дераза ўринлари юзаларини қисқартириш;
йилнинг иссиқ даврида қуёшдан ҳимояловчи қурилмалар ёрдамида иссиқликни камайтириш;
вентиляция зарари энг кам ажраладиган технологик ускуналар ва жараёнларни қўллаш;
зарарли моддаларни ажратиб чиқарадиган ускуналарни самарали беркитиш, зарарли моддаларни тутиш самарадорлиги юқори бўлган маҳаллий сўрғичларни қўллаш;
вентиляция ва кондиционерлаш тизимларида ҳаво алмашинувини ташкил этиш орқали ташқи ҳаво сарфини камайтириш;
кириб келаётган ҳавонинг газ, иссиқлик ва совуқни ўзлаштириш қобилиятини ошириш;
йилнинг совуқ даври шароитлари учун махсус ҳисобланган шамоллатиш тизимларини қўллаш;
бино ёки мажмуанинг хоналарида қулай ҳаво ҳароратини таъминлаш учун марказлашган ягона иситиш, вентиляция ёки ҳавони кондиционерлаш тизимларини лойиҳалаш;
бино ва иншоотлардаги марказлашган иситиш, вентиляция ва ҳавони кондиционерлаш тизимларида энергия самарадор технологиялар (қуёш панеллари, гелиоколлектор, иссиқлик насоси, иссиқликни қайта фойдаланиш тизими ва бошқалар)ни қўллаш;
йилнинг иссиқ даврида иссиқ сув таъминоти учун қуёш иссиқлик коллектор (гелиоколлектор)ларни ёки иссиқлик насосларини қуёш панеллари билан бирга қўллаш;
иситиладиган хоналардан ташқарида жойлашган ускуналар, қувурлар ҳамда ҳаво қувурларидан иссиқлик ва совуқлик йўқотилишини камайтириш;
энергиядан фойдаланишнинг юқори коэффициентлари билан тавсифланадиган иситиш-шамоллатиш ва совитиш ускуналарини қўллаш;
кондиционерлаш учун табиий совуқлик манбаларидан фойдаланиш.
10. Лойиҳаланаётган бинонинг иссиқлик сарфи кўрсаткичлари ушбу ШНҚнинг 1, 2 ва 3-жадвалларида келтирилган қийматлардан ортиқ бўлганда, мазкур қийматлар ушбу ШНҚнинг 5-бобига мувофиқ ҳисобланиши лозим.
11. Техник — иқтисодий асослантирилганда энергия сарфи норматив кўрсаткичларига риоя қилинмаслигига йўл қўйилади.
4-боб. Иситиш ва вентиляция учун иссиқликнинг норматив солиштирма сарфи
12. Турар жой биносини иситиш ва табиий шамоллатишга кетадиган норматив солиштирма иссиқлик сарфи qоvт, W/m2, бинода иссиқлик ажралиб чиқишини ҳисобга олган ҳолда, ташқи ҳавонинг Б параметрлари бўйича ҳисобий ҳароратда қурилиш ҳудудидаги иситиш мавсумининг градус-сутка Dd, оС d, қийматларидан келиб чиқиб қуйидаги 1-жадвал бўйича қабул қилиниши лозим.
1-жадвал
Турар жойларнинг турлари
Умумий майдоннинг 1 m2 учун иситиш ва табиий шамоллатишга кетадиганнорматив солиштирма иссиқлик сарфи, W/m2, иситиш мавсумининг қуйидаги градус-сутка қийматида, Dd, оС× d,
2000 гача
2000 дан кўп 3000 гача
3000 дан кўп
1 қаватли
94
100
102
2 қаватли
74
79
82
3 қаватли
57
62
64
4 қаватли
51
57
58
5 қаватли
50
57
58
9 қаватли
48
57
59
Якка тартибдаги турар жойлар
Блокланган:
1 қаватли
2 қаватли
83
65
91
71
93
74
13. Жамоат биносини иситиш учун норматив солиштирма иссиқлик сарфи qот, W/m2 бинода инфильтрацияланаётган ҳавонинг исиши ва иссиқлик ажралишини ҳисобга олган ҳолда ташқи ҳавонинг Б параметрлари бўйича қурилиш ҳудудидаги иситиш мавсумининг градус-сутка Dd, оС d, қийматига кўра ушбу ШНҚнинг 2 ва 3-жадваллари бўйича қабул қилиниши керак.
Ушбу ШНҚнинг 2 ва 3-жадвалларидаги биноларга кетадиган иссиқлик сарфининг норматив қиймати ШНҚ 2.01.04-18 га мувофиқ бўлиши лозим.
2-жадвал
Ижтимоий соҳа объектлари
Умумий майдоннинг 1 m2 учун иситиш ва табиий шамоллатишга кетадиган норматив солиштирма иссиқлик сарфи, W/m2, иситиш мавсумининг қуйидаги градус-сутка қийматида, Dd, оС×d,
2000 гача
2000 дан кўп 3000 гача
3000 дан кўп
1. Мактабгача таълим ташкилотлари:
1 қаватли
2 қаватли
85
56
100
61
110
64
2. Умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаблар:
2 қаватли
3 қаватли
64
47
72
50
72
54
3. Академик лицей ва профессионал таълим бинолари:
1 қаватли
2 қаватли
3 қаватли
аралаш қаватли
86
65
48
70
85
73
52
75
91
74
55
77
4. Соғлиқни сақлаш ва тиббий-ижтимоий муассасалар:
1 қаватли
2 қаватли
3 қаватли
4 қаватли
82
73
62
53
86
75
64
56
89
80
65
58
5. Поликлиника, диспансер ва амбулаториялар:
1 қаватли
2 қаватли
3 қаватли
82
73
53
86
75
56
89
80
58
3-жадвал
Бинолар турлари
Умумий майдоннинг 1m2учун иситиш ва табиий шамоллатишга кетадиганнорматив солиштирма иссиқлик сарфи, W/m2, иситиш мавсумининг қуйидаги градус-сутка қийматида, Dd, оС×d,
2000 гача
2000 дан ортиқ 3000 гача
3000 дан ортиқ
1. Концерт заллари, театрлар
98
112
120
2. Бўш вақтни ўтказиш ва ижод уйлари (ижодиёт марказлари, интернет-студиялар ва бошқалар):
1 қаватли
2 қаватли
84
72
96
83
100
92
3. Лойиҳа ва конструкторлик ташкилотлари:
1 қаватли
2 қаватли
3 қаватли
4 қаватли
80
64
56
55
91
73
63
57
96
77
67
59
4. Савдо мажмуалари:
1 қаватли
2 қаватли
3 қаватли
60
55
50
63
58
59
68
62
60
5. Умумий овқатланиш шохобчалари:
1 қаватли
2 қаватли
80
70
88
75
94
76
6. Маиший хизмат кўрсатиш корхоналари:
1 қаватли
2 қаватли
109
70
125
80
130
85
7. Спорт-соғломлаштириш мажмуалари, бир қаватли
100
115
120
8. Дам олиш ва туризм муассасаларининг ётоқ корпуслари бинолари:
1 қаватли
2 қаватли
3 қаватли
100
80
70
115
86
80
120
92
90
9. Санаториялар
80
110
125
14. Жамоат биносини шамоллатишга кетадиган норматив солиштирма иссиқлик сарфи qvт, W/m2, ташқи ҳавонинг Б параметри бўйича ҳисобий ҳароратда қуйидаги 1-формула бўйича ҳисобланиши лозим:
, (1)
бу ерда:
c — ҳавонинг иссиқлик сиғими, 1,2 kJ/(m3×оС) га тенг;
Бунда, Lс катталигини қуйидагича қабул қилишга йўл қўйилади:
мактабгача таълим ташкилотлари, томоша ва спорт объектлари учун — 6 m3/(h×m2);
соғлиқни сақлаш ва таълим ташкилотлари учун — 5 m3/(h×m2);
офислар, сервис хизмати корхоналари учун — 6 m3/(h×m2).
Жамоат биносини иситиш ва шамоллатишга кетадиган иссиқликнинг умумий норматив солиштирма сарфи, qоvт, W/m2, қуйидаги 2-формула бўйича аниқланиши зарур:
qоvт = qот + qvт (2)
15. Саноат корхоналарининг маъмурий-маиший ва ёрдамчи биноларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги бинолари ва иншоотларини ташқи ҳавонинг ҳисобий ҳароратида иситиш ва шамоллатишга кетадиган норматив солиштирма иссиқлик сарфини мазкур ШНҚнинг 5-бобига мувофиқ ҳисоблаш лозим.
16. Иситиш ва шамоллатишга кетадиган норматив йиллик солиштирма иссиқлик сарфи қуйидаги 3-формула бўйича аниқланиши лозим:
tи — бино ва иншоотларни лойиҳалаштириш нормаларига мувофиқ қабул қилинадиган ички ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, оС;
tт — ШНҚ 2.01.01-22 бўйича 0,92 билан таъминланган энг совуқ беш кунликнинг ўртача ҳароратига тенг бўлган ташқи ҳавонинг ҳисобий қишки ҳарорати, оС;
tис.даври, Zис.даври — ўртача суткали ҳаво ҳарорати 10 оСдан ошмаган даврнинг ўртача ҳарорати (оС) ва давомийлиги (сутка) ШНҚ 2.01.01-22 бўйича қабул қилиниши лозим.
5-боб. Иссиқлик ва совуқлик солиштирма сарфларининг норматив кўрсаткичларини аниқлаш усули
17. Энергия сарфи кўрсаткичларининг қийматини ҳисоблаш лойиҳалаштирилаётган объектнинг асосий архитектура ва техник ечимларини ишлаб чиқиш, қиёслаш ва танлаш босқичида амалга оширилиши лозим.
Бунда, лойиҳанинг архитектура-қурилиш қисмида бинонинг дераза ўринларининг нормасини белгиловчи майдонини ушбу ШНҚнинг 1-иловасига мувофиқ ҳисоблаш керак.
18. Кўрсаткич қийматини ҳисоблашда хоналарнинг ҳарорат-намлик, ёруғлик ва ҳаво режимларига қўйиладиган санитария-гигиена талабларини таъминлаш ҳамда энергия тежамкор чора-тадбирларни амалга ошириш керак.
19. Лойиҳалаштирилаётган бино учун дастлаб иситиш ва шамоллатишга кетадиган иссиқлик сарфининг норматив кўрсаткичини аниқлаш лозим.
Бунда, кондициялаштирилувчи бинолар учун кондициялаштиришга кетадиган совуқлик сарфининг норматив кўрсаткичи ҳам ҳисоблаб топилиши керак.
20. Йилнинг совуқ даврида бинони иситиш ва шамоллатишга кетадиган иссиқлик сарфининг норматив кўрсаткичи ташқи ҳавонинг ҳисобий ҳароратида қуйидаги 4-формула бўйича ҳисобланиши лозим:
, W/m2, (4)
кондициялаштиришга кетадиган совуқлик сарфининг норматив кўрсаткичи эса қуйидаги 5-формула бўйича ҳисобланиши зарур:
, W/m2, (5)
бу ерда:
Qshт — ушбу ШНҚнинг 21-бандига мувофиқ ҳисобланувчи бинонинг тўсувчи конструкциялари орқали норма белгиловчи иссиқлик йўқолишлар, W;
Qmh — бинога олиб кирилаётган материаллар, ускуналар ва транспорт воситаларининг исишига кетадиган ҳисобий иссиқлик сарфи, W;
AG — иситилмайдиган ертўлалар ва тагхоналар устидаги полларнинг жами майдони, m2;
AGC — грунт устидаги поллар ҳамда ер сатҳидан пастда жойлашган ташқи деворларнинг жами майдони, m2;
AR — томёпамалар (ёки чордоқ ораёпмалари)нинг жами майдони, m2;
Ad — ташқи эшиклар ва дарвозаларнинг жами майдони, m2;
n — томёпмалар ва чордоқ ораёпмалари учун донали материаллардан том ёпишда 1,0 га тенг деб, ўрамли (рулонли) материаллардан том ёпишда 0,9 га тенг деб қабул қилинадиган коэффициент;
RoWт, RoLт, RoGт, RоRт — мос равишда ташқи деворлар, ёруғлик оралиқлари, иситилмайдиган ертўлалар ва тагхоналар устидаги ораёпмалар, томёпмалар ва чордоқ ораёпмаларининг келтирилган иссиқлик узатишга қаршиликларининг ШНҚ 2.01.04-18 бўйича қабул қилинадиган норматив қийматлари, m2оС/ W;
RGC — бинонинг грунтдаги полларининг, ер сатҳидан пастда жойлашган ташқи деворлар юзасининг, габарит ўлчамлари («а» — бўйи, «в» — эни)га боғлиқ ҳолда, ушбу ШНҚнинг 4-жадвали бўйича қабул қилинадиган иссиқлик узатилишга қаршиликлари, m2оС/ W;
Kd — эшик ва дарвозаларнинг келтирилган иссиқлик узатиш коэффициенти, kd=7 W /(m2оС).
qmc.1 — турар жой биноси хоналари ва ошхоналари пол майдонининг ҳар 1 m2 га тўғри келадиган, 10 W/m2 миқдорида қабул қилинадиган маиший иссиқлик ажралиши;
qmc.2 — жамоат биносидаги оргтехникаси мавжуд хоналарнинг пол юзасини ҳар 1m2 га тўғри келадиган 10 W/m2 миқдорида қабул қилинадиган оргтехникасидан иссиқлик ажралиши;
Qahт ва Qaст миқдорларини ҳисоблашда қуйидаги кетма-кетликка амал қилиш керак.
Дастлаб йилнинг иссиқ ва совуқ даврларида ҳаво алмашинуви схемаси, ҳаво бериш ва тортиш тизимларининг миқдори, ҳаво узатиш ҳамда чиқариш усуллари бўйича ечимлар қабул қилиниши зарур.
Совуқ давр учун бинога кираётган ташқи ҳавонинг нормасини белгиловчи сарфини Lextт , аниқлаш лозим.
Шамоллатиш ҳавосининг уюштирилган оқиб киришида Lextт катталикни ушбу ШНҚнинг 2-иловасига мувофиқ ҳисоблаш лозим.
Lextт катталик сифатида қуйидаги икки қийматдан каттасини қабул қилиш лозим:
амалдаги санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари ва ШНҚ талабларига мувофиқ ташқи ҳаво билан минимал ҳаво алмашинуви;
тортувчи вентиляция тизимларининг норматив сарфи.
Lextт қиймат аниқлангандан сўнг, хизмат кўрсатилаётган ҳамда ишчи зонадан Lwz ва унинг ташқарисидан Ll чиқариб юборилаётган ҳаво сарфини қуйидаги формулалар бўйича ажратиб олиш лозим:
уюштирилган оқиб кириш ва қабул қилинган Lwz қийматда:
Ll = Lextт — Lwz; (11)
ташқи ҳавонинг оқиб кирувчи ҳаво билан бирга фақат ишчи зонага киришида:
Ll = 0; Lwz = Lextт . (12)
Мазкур ШНҚнинг 5-формуласи бўйича Qahт ни ҳисоблаб топиш лозим.
Сунъий совуқлик манбаларидан кондициялаштириш тизимлари учун Qahтр катталиклари, йилнинг иссиқ даври шарт-шароитлари бўйича таъсир этувчи барча катталиклар қийматларини қабул қилган ҳолда ҳисобланиши лозим.
Кондициялаштириш учун ташқи ҳавонинг норматив сарфини ҳисоблашда оқиб кирувчи ҳавонинг энтальпияси Iinтқуйидагиларга тенг қабул қилиниши керак:
39 kJ/kg т.ҳ. (тоза ҳаво) — ҳавони буғ билан ишлайдиган механизмли (эжекцион) узатгичлар ва соплолар орқали узатишда;
47 kJ/kg т.ҳ. (тоза ҳаво) — ҳавони хизмат кўрсатилаётган ёки ишчи зонага узатишда.
24. Жамоат бинолари учун вентиляция ҳавосининг Qahт, W, иситишга кетадиган нормасини белгиловчи иссиқлик сарфини қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим:
Ташқи ҳавони шамоллатиш учун хонага кираётган совуқликнинг норматив сарфи Qaст, W, кондиционер ёки совитиш тизимларидан фойдаланганда, йилнинг иссиқ даври учун таъсир қилувчи қийматларни қабул қилиб ҳисоблаш лозим.
25. Тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик узатилишига келтирилган қаршиликларининг норматив қийматларида ҳисобланган ҳисобий иссиқлик кирувларини кондициялаштиришда бинонинг тўсувчи конструкциялари орқали кириб келаётган норма белгиловчи иссиқлик кирувлари Qsст деб ҳисоблаш лозим.
Ҳисобларда ёруғлик оралиқларининг ўлчамларини ушбу ШНҚнинг 1-иловасига мувофиқ қабул қилиш ва бинонинг деразалари ҳамда фонарларида ШНҚ 2.01.04-18 ва ШНҚ 2.08.02-23 ларда келтирилган ҳолларда қуёшдан сақлайдиган қурилмаларнинг мавжудлигини ҳисобга олиш керак.
26. Ушбу бобда аниқлаш усули белгиланган катталиклардан ташқари, мазкур ШНҚнинг 2 — 9-формулаларга киритилган барча катталиклар лойиҳалаш учун архитектура-қурилиш ва технологик вазифаларга мувофиқ қабул қилиниши ёки умумий қабул қилинган ҳисоблаш усуллари билан аниқланиши керак.
6-боб. Ускуналар энергия самарадорлигининг норматив кўрсаткичлари
27. Ўт ёқиладиган хоналар ва мустақил (автоном) қозонхоналарда ўрнатиладиган ҳамда иссиқлик унумдорлиги 100 kW гача бўлган сув иситиш ускуналари ва қозонларнинг энергия самарадорлиги, η, %, қуйидаги формула бўйича ҳисобланадиган талабдаги норматив қийматдан, ηт,% кам бўлмаслиги лозим:
ηт = а + 0,044 Q, (14)
бу ерда:
а — газ ёки енгил суюқ ёқилғини ёқишда 80,5 фоизга, тош кўмирни ёқишда 71,5 фоизга, қўнғир кўмирни ёқишда 68,5 фоизга тенг катталик;
Q — ускуна ёки қозоннинг номинал иссиқлик унумдорлиги, kW.
Ускуналар ва қозонларнинг иссиқлик унумдорлиги 100 kW дан ортиқ бўлганда, ηт катталиги 100 kW иссиқлик унумдорлиги каби қабул қилинади.
28. Мустақил (автоном) кондиционерлар ва буғ компрессорли совитиш машиналаридан фойдаланадиган мустақил (автоном) бўлмаган кондиционерларнинг совитиш тизимларининг энергия самарадорлиги ҳавони кондиционерлаш учун номинал ҳарорат режимида камида 2,6 бўлиши керак.
29. Ҳисобий иш режимида ишлаётган вентиляторнинг фойдали иш коэффициенти мазкур хил ва ўлчамдаги вентилятор учун максимал фойдали иш коэффициентига нисбатан 10 фоиздан ортиқ фарқ қилмаслиги керак.
30. Вентиляторлар учун электр двигателларини ушбу ШНҚнинг 5-жадвали бўйича қабул қилинадиган қувват захираси коэффициентини ҳисобга олган ҳолда танлаш лозим.
5-жадвал
Электр двигатели валидаги қувват, kW
Вентилятор учун коэффициент
марказдан қочма
ўқ бўйлаб йўналган
0,5 гача
0,5дан 1 гача
1дан 2 гача
2дан 5 гача
5 дан ортиқ
1,5
1,3
1,2
1,15
1,1
1,2
1,15
1,1
1,05
1,05
31. Энергия истеъмол қилувчи ускуналар ҳисобланган иш унумдорлигига мувофиқ танланиши керак.
Кондиционер тизимларининг иш унумдорлиги бўйича захира 15 фоиздан, вентиляторларнинг иш унумдорлиги бўйича 15 фоиздан, қолган ҳолларда 10 фоиздан ортиқ бўлмаслиги керак.
32. Совуқлик таъминоти тизимларининг ускуналари ва қувурларидаги совуқликнинг йўқотилиши совитиш қурилмаси қувватининг кўпи билан 5 фоиз бўлиши керак.
33. Лойиҳаларда иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштиришга кетадиган энергия сарфига таъсир кўрсатадиган ускуналар ва қурилмалари қуйидаги норматив қийматларни таъминланиши керак:
зарарликларни ушлаб қолиш коэффициенти:
тортувчилар учун камида 0,9 ни;
ғилофлар ва соябонлар учун камида 0,75 ни;
ёнбош ва ёндевор сўргичлари учун камида 0,6 ни;
кондициялаштирилувчи бинолар учун қуёшдан ҳимоя қурилмаларининг иссиқлик ўтказиш коэффициенти 0,4 дан ошмаслиги.
ШНҚ 2.01.18-24 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи нормалари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига 1-ИЛОВА
Энергия сарфи нормасини ҳисоблаш учун бино ёритиш оралиқларининг майдонини, ALт, қуйидаги формула бўйича аниқлаш лозим:
, (1)
бу ерда:
е — табиий ёритиш коэффициентининг норматив қиймати, ёруғлик иқлимини ҳисобга олган ҳолда ШНҚ 2.01.05-24 нинг 20-банди бўйича қабул қилинади;
AF — бинонинг умумий майдони, m2;
кз — захира коэффициенти, ушбу илованинг 3-жадвали бўйича қабул қилинади;
η — ёруғлик оралиқлари ёруғлигининг тавсифи, ёруғлик қайтарилиши ҳисобга олган ҳолда 1 ва 2-жадваллар бўйича қабул қилинади;
Кзд — деразаларнинг қарама-қарши томонидаги бинолардан сояланишини инобатга олувчи коэффициент (зич солинган шаҳар иморатлари орасида жойлашган бинолар учун 1,7 га, ўртача сояли шароитда 1,4 га, қарама-қарши турган бинолар ўзларининг баландлигига нисбатан икки марта ортиқроқ масофада жойлашганида 1,1 га, фонарли бинолар учун 1,0 га тенг қабул қилинади);
τо — ёруғлик ўтказишнинг умумий коэффициенти қуйидаги формула бўйича аниқланиши зарур:
Вертикал икки томонлама ойнали (тўғри бурчакли, М-симон)
Битта
3,9
6,0
9,7
3,1
4,4
6,4
2,9
4,1
5,5
Иккита
3,8
5,2
8,5
2,9
3,5
5,2
2,7
3,3
4,3
Учта ва ундан ортиқ
3,6
5,1
8,6
2,9
3,4
5,2
2,6
3,2
4,2
Вертикал бир томонлама ойнали аррасимон (шед)
Битта
3,7
5,8
7,9
2,9
4,2
5,2
2,8
3,9
4,4
Иккита
3,8
4,8
6,2
2,9
3,3
3,7
2,7
3,0
3,1
Учта ва ундан ортиқ
3,3
4,2
5,3
2,6
2,8
3,2
2,3
2,5
2,7
ШНҚ 2.01.18-24 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи нормалари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига 2-ИЛОВА
Ташқи ва ичкарига оқиб кирувчи ҳавонинг норматив сарфини ҳисоблаш
1. Энергия сарфи нормасини ҳисоблаш учун оқиб кирувчи Linтр, m3/h ҳамда ташқи Lextтр, m3/h ҳаво сарфини ШНҚ 2.04.05-22 га мувофиқ аниқлаш лозим.
Зарарли моддаларнинг эриш шароитлари бўйича сарф харажатларни ҳисоблашда, хизмат кўрсатилаётган ёки ишчи зонадан ташқаридаги ҳаво ҳарорати tl, оС, намлик dl, g/kg тоза ҳаво, энтальпия Il,kJ/kg тоза ҳаво ҳамда ҳаводаги зарарли моддалар концентрацияси gl, g/kg қийматларини қуйидаги формулаларидан фойдаланиш лозим:
tl = Kvт× twz + tin(1 — Kvт);
dl = Kvт× dw + din(1 — Kvт);
Il = Kvт× Iwz + Iin(1 — Kvт);
gt = Kvт× gwz + gin(1 — Kvт);
бу ерда:
tin, din, Iin, gin — мос равишда ҳисобий ҳарорат, намгарчилик, энтальпия ва оқиб кираётган ҳаводаги зарарли моддалар концентрацияси;
Kvт — ҳаво алмашиниш самарадорлиги коэффициентининг норма белгиловчи қиймати ушбу илованинг 1 ва 2-жадваллари бўйича қабул қилинади.
1-жадвал
Ҳаво алмашиниш схемаси
Kvт, камида
1. Оқиб кирувчи ҳавони бевосита ишчи зонага узатиш, юқори зонадан тортиб олиш
1,3
2. Оқиб кирувчи ҳавони ишчи зонага 4 m гача баландликдан келиб тушаётган оқимлар кўринишида узатиш, юқори зонадан тортиб олиш
1,15
3. Оқиб кирувчи ҳавони ишчи зонага бунда 4 m дан ортиқ баландликдан узатиш
7. Баландлиги 4 m ва ундан паст бўлган хоналарнинг (жамоавий ишлатишга мўлжалланган хоналар, кўп қаватли ишлаб чиқариш бинолари ва бошқалар) устки зонасида ҳаво узатиш ва тортишда
1,0
2-жадвал
Хоналарнинг турлари
Kvт, камида
Цехлар:
темирчилик-пресслаш
термик
қуюв
прокат
пластмассадан буюмлар ишлаб чиқариш
машина заллари, компрессорхоналар, электролиз цехлари
2,0
1,8
1,7
1,5
1,3
1,4
2.Lextтр ҳамда Linтр катталикларни аниқлашда хонага ажралиб чиқаётган зарарли ёки портловчи моддалар, ортиқча намлик ва иссиқлик сарфи йилнинг ҳисобланаётган даври учун қабул қилиниши лозим.
Маҳаллий сўргичлар мавжудлигида, зарарлиликларнинг ушлаб қолишни ҳисобга олиш ҳамда ушлаб қолиш коэффициентларининг қийматларини ушбу ШНҚнинг 33-бандига мувофиқ қабул қилиш лозим.