Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 ноябрдаги 559-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
5. «Тошгузар—Бойсун—Қумқўрғон» янги темир йўл линиясини қуриш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун Қурилишнинг боришини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.
6. Белгилаб қўйилсинки, янги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш ва қуришга субпудратчи ташкилотларни жалб қилиш, қурилиш материаллари, конструкциялар ва ускуналар харид қилиш «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси томонидан ўтказиладиган тендер савдолари асосида амалга оширилади, тендер савдолари натижалари кейинчалик Республика комиссияси билан келишилгандан кейин тасдиқланади.
«Давархитектқурилиш» қўмитаси «Тошгузар—Деҳқонобод», Деҳқонобод—Бойсун» ва «Бойсун—Қумқўрғон» участкалари бўйича асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин, тасдиқлаш учун Республика комиссиясига киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси янги темир йўл линияси участкаларини ўз вақтида фойдаланишга топшириш учун 2003—2007 йиллар инвестиция дастурларида давлат бюджети, компаниянинг ўз маблағлари ҳамда 2-иловага* мувофиқ жалб этиладиган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига зарур капитал маблағларни назарда тутсинлар.
*2-илова рус тилидаги матнда берилган
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 243-модда)
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ғузор—Бойсун—Қумқўрғон (Қизил Октябрь)» янги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш ва қуриш масалалари тўғрисида» 1995 йил 17 августдаги 323-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)