Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Касбий таълимда малакали кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш ва халқаро таълим дастурларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 16 октябрдаги ПФ-158-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг 2025 йил 1 январдан бошлаб касбий таълим ташкилотларида ўқувчиларнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш, хорижий давлатларнинг илғор тажрибалари асосида ишлаб чиқариш амалиётининг қуйидагиларни назарда тутувчи янги тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
ўқувчилар учун ишлаб чиқариш амалиёти ва диплом олди амалиёти ўрнига ягона ишлаб чиқариш амалиёти тизимини жорий этиш;
ишлаб чиқариш амалиётини ўтайдиган ўқувчиларга тегишли ташкилотлардаги малакали мутахассисларни «устоз» сифатида бириктириш;
ўқувчиларнинг амалиёт жараёнида эгалланган амалий кўникмаларини иш берувчилар билан биргаликда баҳолаш тизимини йўлга қўйиш.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
амалиёт дастурларини тегишли тармоқ ва соҳа корхоналари (ташкилотлари) билан келишилган ҳолда ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
амалиётни тегишли тармоқ ва соҳа корхоналарида (ташкилотларида) ташкил этиш;
касбий таълим ташкилотлари ва иш берувчиларнинг амалиётларни ташкил этиш бўйича вазифаларини белгилаш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
2025 йил 1 январдан бошлаб касбий таълим ташкилотларида ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётларини тегишли тармоқ ва соҳа корхоналарида (ташкилотларида) ташкил этсин;
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш жараёнида ўқувчиларга корхоналардан (ташкилотлардан) тажрибали мутахассислар «устоз» сифатида бириктирилишини таъминласин;
корхоналардан (ташкилотлардан) бириктирилган «устоз»лар учун ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Профессионал таълимни ривожлантириш институтида «Германия тажрибаси» асосида масофавий (онлайн) ўқув курсларини ташкил этсин;
ҳар йили 1 октябрга қадар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган корхона (ташкилот)лар билан касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида ишлаб чиқариш амалиётини ўташ юзасидан шартномалар тузиш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўйсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳудуддаги корхоналарнинг (ташкилотларнинг) мавжуд имкониятлари ва таклифлари асосида доимий равишда ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш юзасидан шартномалар тузишда касбий таълим ташкилотларига кўмаклашсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 28 декабрь,
900-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 декабрдаги 900-сон қарорига 1-ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг (кейинги ўринларда — ўқувчилар) корхонада (ташкилотда) ишлаб чиқариш амалиётини (кейинги ўринларда — амалиёт) ўтказиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
амалиёт — назарий таълим бериш жараёнида ўқувчилар томонидан ўзлаштирилган билимларни мустаҳкамлаш, эгалланадиган касбга (мутахассисликка) тегишли бўлган касбий билим ва кўникма эга бўлиши учун ўқув жараёнининг амалий қисмини корхоналарда (ташкилотларда) ўтказиш жараёни;
амалиёт раҳбари — ўқувчиларнинг амалиётини ташкил этиш, уларни корхоналарга (ташкилотларга) амалиёт учун жойлашиши, амалиёт дастурига риоя этилиши, амалиёт ҳисоботлари тайёрланиши ва юритилиши, корхонадан (ташкилотдан) ўқувчилар учун масъул ходим бириктирилиши каби масалаларни мувофиқлаштирувчи касбий таълим ташкилоти ходими;
корхона (ташкилот) — касбий таълим ташкилоти билан ўқувчилар амалиётини ташкил этиш бўйича шартнома тузган юридик шахс;
устоз — амалиёт даврида таълим жараёнини ишлаб чиқариш билан боғлиқ амалий қисмини ўтказиш учун корхона (ташкилот) томонидан бириктирилган корхонанинг (ташкилотнинг) малакали мутахассиси;
шартнома — касбий таълим ташкилоти ва корхона (ташкилот) ўртасида ўқувчиларнинг амалиётини ташкил этиш учун тузилган ҳужжат.
3. Назарий таълим бериш жараёнида ўқувчилар томонидан олинган билимларни мустаҳкамлаш, эгалланадиган касб (мутахассислик) бўйича зарур кўникмаларга ва амалий иш тажрибасига эга бўлиш амалиётнинг мақсади ҳисобланади.
4. Касбий таълим ташкилотлари томонидан амалиёт дастурлари тегишли корхоналар (ташкилотлар) билан келишилган ҳолда ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланади.
5. Амалиёт касбий таълим ташкилоти ва ўқувчилар таълим олаётган касбга (мутахассисликка) мос корхоналар (ташкилотлар) ўртасида тузиладиган шартнома асосида ташкил этилади.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги белгиланган тартибда шартнома шакли ҳамда ўқувчиларнинг амалиёт кундалиги намунасини тасдиқлайди.
7. Касбий таълим ташкилотларининг ишлаб чиқариш амалиёти ушбу Низомга иловага мувофиқ схема асосида ташкил этилади.
2-боб. Амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
8. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳар йили 1 октябрга қадар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган корхоналар (ташкилотлар) билан касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида ишлаб чиқариш амалиётини ўташ юзасидан шартномалар тузиш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўяди.
9. Касбий таълим ташкилоти ва корхона (ташкилот) ўртасида амалиётни ўтказиш бўйича шартнома амалиёт бошланишидан камида уч ҳафта олдин расмийлаштирилади.
10. Амалиётни ташкил этиш билан боғлиқ жараёнларга касбий таълим ташкилоти директори масъул ва шахсий жавобгар ҳисобланади.
11. Касбий таълим ташкилоти директорининг амалиётни ташкил этиш бўйича буйруғи амалиёт бошланишидан камида икки ҳафта олдин қабул қилинади.
Ушбу буйруқда ўқувчиларнинг рўйхати ва амалиёт ўтказиладиган корхона (ташкилот) ҳамда касбий таълим ташкилоти томонидан бириктирилган амалиёт раҳбарлари белгиланади.
12. Касбий таълим ташкилоти амалиёт ўтказиладиган корхона (ташкилот) билан биргаликда меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади.
13. Амалиётнинг дастлабки кунида касбий таълим ташкилотидан амалиёт раҳбари ва корхонадан (ташкилотдан) бириктирилган устоз томонидан ўқувчиларга:
корхонанинг (ташкилотнинг) меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги ҳамда ички меҳнат тартиб қоидалари;
амалиёт даврида бажариладиган ишлар, уларни амалиёт кундалигида қайд этиб бориш тартиби, корхона (ташкилот)нинг фаолият йўналишлари тушунтирилади.
14. Касбнинг (мутахассисликнинг) мураккаблик даражасидан келиб чиқиб, амалиёт ўташнинг ҳафталик юкламаси 36 — 40 академик соатни ташкил этади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.17.00 Аттестация (ходимларни) (шунингдек, 13.02.04.00 ва 13.01.16.00га қаранг)]
15. Узрсиз сабабларга кўра амалиёт ўтамаган ёки амалиёт даврида қониқарсиз баҳо олган ўқувчилар якуний давлат аттестациясига қўйилмайди.
16. Касбий таълим ташкилотининг сиртқи таълим шаклида таълим олаётган ўқувчи ўз касби (мутахассислиги) бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланган тақдирда, амалиётдан озод қилинади. Бунда ўқувчи касбий таълим ташкилотига иш жойидан маълумотнома ва касбий фаолиятини акс эттирувчи тавсифнома тақдим этади.
Иш жойига эга бўлмаган сиртқи таълим шаклида таълим олаётган ўқувчи амалиёт ўтайди.
18. Ногиронлиги бўлган ўқувчиларнинг амалиётлари мос меҳнат шароитларига эга корхоналарда (ташкилотларда) ташкил этилади.
19. Ўқув режасидаги фанлар бўйича қарздорликка эга бўлган ўқувчилар қарздорликни ўқув йили якунига қадар бартараф этиш шарти билан амалиётга жалб этилади.
узрсиз сабабларга кўра 24 академик соатдан ортиқ амалиёт жараёнларида иштирок этмаганда;
амалиёт ўтайдиган корхонанинг (ташкилотнинг) ички тартиб қоидаларини бузган ҳолларда;
ўқувчига саломатлигини тиклаш бўйича доимий тиббий назоратда турган тиббиёт муассасаси комиссиясининг хулосаси мавжуд бўлмаганда.
21. Амалиётдан четлаштирилган ёки амалиётни ўташ жараёнида бажарган ишларининг натижалари қониқарсиз деб топилган ва фанлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаган ўқувчиларга янги ўқув йили бошлангунга қадар қайтадан амалиётни ўташ имконияти берилади.
Бунда касбий таълим ташкилоти директорининг ўқувчини қайта амалиётга юбориш ҳақида буйруғи қабул қилинади ҳамда унга амалиёт раҳбари сифатида директор ўринбосари бириктирилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт);
2.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.03.00.00 Меҳнатга ҳақ тўлаш / 05.03.01.00 Умумий масалалар]
22. Ўқувчилар амалиёт ўтаётган корхонада (ташкилотда) бўш иш ўринлари мавжуд бўлса, корхона (ташкилот) ва ўқувчи ўртасида қўшимча шартнома тузилиши ва ўқувчига иш ҳақи тўланиши мумкин.
3-боб. Корхона (ташкилот), касбий таълим ташкилоти ва ўқувчиларнинг вазифалари, ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари
касбий таълим ташкилоти билан ҳамкорликда амалиётни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини белгилайди;
касбий таълим ташкилоти билан биргаликда ўқувчилар амалиётини ўтказиш бўйича тегишли шартномаларни расмийлаштиради;
корхонага (ташкилотга) амалиёт ўташ учун қабул қилинаётган ўқувчилар таркибини касбий таълим ташкилоти билан келишади;
ўқувчиларга амалиёт жараёнларида корхонанинг (ташкилотнинг) малакали ва тажрибали мутахассислар орасидан амалиётчи билан ишлаш кўникмасига эга бўлган устоз бириктиради;
ўқувчиларни амалиёт даврида корхонада (ташкилотда) фаолият юритиши учун корхона (ташкилот) раҳбарининг буйруғини расмийлаштиради;
ўқувчиларга меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги бўйича зарур кўрсатма ва тушунчалар беради;
ички имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, ўқувчиларнинг корхонага (ташкилотга) бориш-келиш, овқатланиш харажатларини қоплайди;
ўқувчиларнинг амалиётини ўтказиш режаларида назарда тутилган экскурсияларни ташкил этади;
ўқувчининг амалий кўникмаларини баҳолаш жараёнида қатнашади.
ўқувчиларни ишлаб чиқариш бинолари, тренинг кабинетлари, зарур материаллар, асбоб-ускуналар, техник ҳужжатлар билан ўз вақтида таъминлаш;
ўқувчиларни корхонанинг (ташкилотнинг) ички тартиб-қоидалари, тиббий (санитария), ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда бошқа талаблар билан таништириш;
ўқувчиларни амалиёт даврида хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ва тегишли махсус кийим-кечак (махсус кийим) ҳамда ишлаб чиқариш воситалари ва хомашё билан таъминлаш;
ўқувчилар кундалиги юритилишини назорат қилиш;
касбий таълим ташкилоти билан биргаликда амалиёт жараёнлари якуни бўйича ҳисоботларни тайёрлаш;
ўқувчилар амалиётни ўташ даврида амалиёт ўташ жойида бахтсиз ҳодисага учраган ҳолатлар бўйича жавобгарлик масалаларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилиш чораларини кўриш.
Корхонага (ташкилотга) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
корхона (ташкилот) билан биргаликда ўқувчиларни уч ҳафта олдин амалиётни ўтказиш бўйича тегишли шартномаларни расмийлаштиради;
корхона (ташкилот) билан амалиёт жараёнида иштирок этадиган ўқувчиларнинг рўйхатини тасдиқлайди;
ўқувчиларни амалиёт ўташ учун корхонага (ташкилотга) юбориш ва уларга амалиёт раҳбарини бириктириш бўйича буйруқ қабул қилади;
ўқувчилар амалиётга юборилишидан олдин уларга меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидалари тўғрисида тушунтириш беради;
амалиёт раҳбарлари томонидан амалиёт жараёнларининг ташкил этилганлик ҳолати юзасидан тизимли назорат ўрнатади.
27. Касбий таълим ташкилоти амалиётни ўтказиш бўйича куйидаги ҳуқуқларга эга:
амалиёт жараёнларини сифатли ташкил этиш юзасидан корхонага (ташкилотга) таклифлар бериш;
амалиёт жараёнини ўтказиш учун тузилган шартномаларга томонлар билан келишган ҳолда ўзгартиришлар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўз номидан юридик шахслар билан ваколати доирасида ўқувчилар амалиётини ўтказиш бўйича шартномалар ва бошқа ҳужжатлар тузиш.
Касбий таълим ташкилоти қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
28. Касбий таълим ташкилоти амалиёт даври учун қуйидаги мажбуриятларни олади:
ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари, жиҳозлари, мосламалари ва бошқа меҳнат анжомларига эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишини тушунтириш;
хом ашё материаллари ва электр энергиясининг тежамли сарфланишини таъминлаш;
корхонанинг (ташкилотнинг) маъмурий ва ишлаб чиқариш ходими кўрсатмалари ва фармойишларини бажариш;
ўқувчилар ва амалиёт раҳбарлари фаолиятини ҳамда ўқувчилар кундалиги юритилишини тизимли назорат қилиш.
Касбий таълим ташкилотига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
29. Ўқувчилар амалиётни ўташ даврида:
амалиёт жараёнини бошлашдан олдин корхонанинг (ташкилотнинг) меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги қоидалари йўриқномаси билан танишади;
корхонанинг (ташкилотнинг) ички тартиб қоидаларига бўйсунади;
корхонанинг (ташкилотнинг) уставига мувофиқ иш жараёнларида белгиланган тартибда қатнашади.
30. Ўқувчилар амалиётни ўташ бўйича қуйидаги ҳуқуқларга эга:
амалиётда қатнашиш;
амалиётни ўташ жойи, режа-жадвали, дастури ва тартиби билан олдиндан танишиш;
корхонадаги (ташкилотдаги) меҳнат ва жамоат ишларида қатнашиш;
корхона (ташкилот) ва касбий таълим ташкилотига амалиётни ўтказиш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари ҳамда тегишли таклифларини билдириш;
ўқувчилар амалиёт ўташ учун ўз касби (мутахассислиги) бўйича бошқа ихтиёрий корхонани (ташкилотни) танлаш ҳуқуқига эга бўлиб, ушбу Низомда белгиланган амалиётни ташкил этиш билан боғлиқ барча жараёнларни бажариш.
Ўқувчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
31. Ўқувчилар амалиётни ўташ даврида қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:
амалиёт дастурида назарда тутилган барча топшириқларни белгиланган муддатларда, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариш;
амалиёт кундалигини ҳар куни юритиш;
амалиёт раҳбари ва устоз томонидан берилган топшириқларни бажариш;
корхонанинг (ташкилотнинг) ички меҳнат тартиб қоидаларига риоя қилиш;
касаллиги туфайли амалиётга қатнаша олмаган тақдирда, тиббий муассасадан уч иш куни ичида маълумотнома тақдим этиш;
амалиёт якуни бўйича ҳисобот топшириш.
4-боб. Амалиётни якунлаш
32. Корхонада (ташкилотда) амалиётни ўташда ўқувчилар томонидан амалиёт кундалиги юритилади.
Кундалик касбий таълим ташкилоти томонидан тасдиқланган ҳолда берилади ва ўқувчи амалиёт ўташ даврида кундаликка амалиёт дастури асосида кунлик бажарган ишлари ва мустақил иш топшириғи бажарилиши тўғрисида қисқача маълумотларни ёзиб боради.
33. Ўқувчилар амалиёт якунида амалиёт кундалигини корхонадан (ташкилотдан) бириктирилган устозга имзолатиб, уч иш кунида амалиёт раҳбарига топширади.
34. Амалиёт якунида амалиётни тўлиқ ўтаган ўқувчиларга корхона (ташкилот) томонидан амалиёт ўтаганлиги тўғрисида тавсифнома берилади.
35. Ўқувчилар томонидан амалиётни ўташ жараёнида бажарилган ишларнинг натижалари ва уларнинг эгаллаган амалий кўникмалари касбий таълим ташкилотининг ишлаб чиқариш таълими бўйича директор ўринбосари ҳамда иш берувчиларнинг вакиллари раҳбарлигида 3-5 нафар аъзолардан иборат (ҳар бир гуруҳ учун) алоҳида ишчи гуруҳ томонидан баҳоланади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.03.00 Архив фонди. Архивлар]
36. Ўқувчиларнинг амалиёт кундаликлари ва ҳисоботлари амалиёт раҳбари томонидан касбий таълим ташкилотининг архивига топширилади. Амалиёт кундаликлари ва ҳисоботлар уч йил муддатгача касбий таълим ташкилотининг архивида сақланади.
5-боб. Якунловчи қоида
37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
«Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплексига киритилган корхоналар (ташкилотлар) билан касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида ишлаб чиқариш амалиётини ўташ юзасидан шартномалар тузиш мақсадида ҳамкорликни йўлга қўяди.
Ҳар йили 1 октябрга қадар
2-босқич
Касбий таълим ташкилоти
1. Амалиётни ташкил этиш бўйича корхона (ташкилот) билан шартнома тузади.
Амалиёт бошланишидан камида уч ҳафта олдин
2. Амалиётни ўтказиш ва амалиёт раҳбарини бириктириш бўйича буйруқ қабул қилади.
Амалиёт бошланишидан камида икки ҳафта олдин
3. Ўқувчиларни амалиёт кундалиги билан таъминлайди ва амалиёт жараёнларини мониторинг қилади.
Белгиланган муддатларда
3-босқич
Корхона
(ташкилот)
1. Малакали мутахассисларни ўқувчиларга «устоз» сифатида бириктиради.
Амалиёт бошланишидан икки ҳафта олдин
2. Ўқувчиларни корхонанинг (ташкилотнинг) меҳнатни муҳофаза қилиш ва ички меҳнат тартиби билан таништиради ҳамда зарур асбоб-ускуналар ва махсус кийим-кечак билан таъминлайди.
Амалиётнинг дастлабки кунида
4-босқич
Ўқувчи
1. Корхонада (ташкилотда) амалиёт ўтайди ҳамда амалиёт кундалигини тўлдириб боради.
Белгиланган муддатларда
2. Амалиёт якуни бўйича ҳисобот ва амалиёт кундалигини амалиёт раҳбарига топширади.
Амалиёт якунидан сўнг уч иш кунида
5-босқич
Корхона
(ташкилот)
Ўқувчи амалиёт жараёнларида тўлиқ қатнашган тақдирда, тавсифнома беради.
Амалиёт якунида
6-босқич
Касбий таълим ташкилоти, корхона (ташкилот)
Ўқувчилар томонидан амалиётни ўташ даврида бажарилган ишларнинг натижалари ва уларнинг эгаллаган амалий кўникмаларини баҳолайди.
Амалиёт якунида
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 28 декабрдаги 900-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш тўғрисида» 2009 йил 11 февралдаги 40-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва бандлигига кўмаклашиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ПФ-6208-сон Фармони)» 2021 йил 23 июлдаги 450-сон қарорига илованинг 1-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 209-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.01.2025 й., 09/25/900/0006-сон)