1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Қонунчилик ташаббуси. Норма ижодкорлиги фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Божхона тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига ва божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш билан боғлиқ айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзаро мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
миллий автоташувчилар томонидан импорт товарларни божхона назорати остида ташиш учун талаб этиладиган лицензия карточкасини тақдим этиш амалиётини бекор қилиш;
карантин остидаги маҳсулотларни республика ҳудудига олиб киришда назорат тартиб-таомилларини кучайтирилган тарзда амалга ошириш;
давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган мол-мулкларни бошқариш бўйича ваколатли органни «Божхона-сервис» давлат муассасаси этиб белгилаш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 октябрь,
630-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июлдаги 200-сон қарори билан тасдиқланган Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
«Олиб қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган буюмлар, шунингдек, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган материаллар ваколатли органнинг мансабдор шахси томонидан асиллик даражасини текшириш учун ихтисослаштирилган лабораторияларга юборилади. Қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмлардаги Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамға изларининг ҳақиқийлигини аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорат инспекциясига (кейинги ўринларда — Давлат асиллик даражаси назорат инспекцияси) техник экспертизадан ўтказишга юборилади. Давлат асиллик даражаси назорат инспекцияси томонидан ўтказилган техник экспертиза учун қонунчиликда белгиланган миқдорда асиллик даражаси тўлови ундирилади. Зарур ҳолларда, Давлат асиллик даражаси назорат инспекцияси қимматбаҳо металлардан ясалган тамға босилиши лозим бўлган заргарлик ва бошқа буюмларни Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан ўн кун муддатда асиллик даражаси тўловини ундирмасдан тамғалайди»;
7-банднинг биринчи хатбошисидаги «Санитария-эпидемиология хизмати органлари» сўзлари «Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Мол-мулкни баҳоловчи ташкилот томонидан баҳолаш кунида амалда бўлган нархлар бўйича ички бозорда талаб ва таклиф конъюнктурасининг мавжуд маълумотлари асосида баҳоланади. Бунда манфаатдор шахсларнинг баҳоловчи ташкилот фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. Божхона қонунчилиги бузилганлиги муносабати билан олиб қўйилган автомототранспорт воситасини баҳолашда унинг қиймати божхона қийматидан келиб чиқиб, бироқ «Эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимида божхона чегараси орқали ўтганда тўланиши лозим бўлган божхона тўловларидан кам бўлмаган қийматдан келиб чиқиб белгиланади»;
б) сифатсиз, қалбакилаштирилган, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхалари.
Мажбурий сертификатланиши керак бўлган, сертификатлаш органининг хулосаси билан стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ эмас деб эътироф этилган маҳсулотлар (экспертиза хулосасига кўра фойдаланиш ва қайта ишлаш учун яроқли деб топилган ҳолатлар бундан мустасно) мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши керак.
Асарларнинг ва турдош ҳуқуқлар объектларининг контрафакт нусхалари, уларнинг ҳуқуқ эгасининг илтимоси бўйича уларга берилган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек, контрафакт асарлар ва турдош ҳуқуқлар объектларини тайёрлаш ва такрорлаш учун фойдаланиладиган асбоб-ускуналар мажбурий тарзда йўқ қилиб ташланиши керак.
Экспертиза хулосасига кўра бевосита истеъмол учун яроқсиз бўлган ҳамда ишлаб чиқаришда ва иккиламчи қайта ишлашда фойдаланиш учун яроқли деб эътироф этилган товарлар кейинчалик қайта ишлаш ёки фойдаланиш учун тўлов эвазига тегишли корхоналарга берилади.
20 ва ундан кўп йил фойдаланилган, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органлари томонидан фойдаланиш учун яроқсиз деб топилган автомототранспорт воситалари ҳақ тўлаш эвазига утилизация ташкилотларига ёки иккиламчи хомашёни қайта ишлаш ташкилотларига (металл парчалари нархида) топширилади. Бир вақтнинг ўзида ушбу автомототранспорт воситаларининг давлат рўйхатига олинган рақам белгилари ва рўйхатга олингани тўғрисидаги гувоҳномаларини белгиланган тартибда йўқ қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати органларига топшириш ҳақида қарор қабул қилинади»;
«Давлат ижрочиси тасарруфига ўтадиган қимматбаҳо металлар ва тошларнинг рўйхатини тузишда, қимматбаҳо металлар ва тошларни давлат ижрочисига топшириш санасида уларнинг қиймати қайта баҳоланади. Қайта баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда, Давлат асиллик даражаси назорат инспекцияси томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган шкала бўйича ички бозорда олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган қимматбаҳо металлар ва тошлар қиймати ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. Қайта баҳолаш давлат ижрочилари, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат асиллик даражаси назорат инспекцияси, солиқ, иқтисодиёт ва молия органлари вакилларининг мажбурий иштирокида қимматбаҳо буюмлар қийматини қайта баҳолаш далолатномасини тузган ҳолда ўн кун муддатда амалга оширилади. Давлат ижрочиси қайта баҳоланган қийматдан қимматбаҳо металлар ва тошларни сотиш юзасидан шартномалар тузиш учун фойдаланади»;
биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкни буюртма асосида «Божхона-сервис» ДМ томонидан «E-auksion shop» электрон савдо платформаси орқали сотиши мумкин»;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси буйруғи билан божхона органлари томонидан аниқланиб, давлат даромадига ўтказилган товар-моддий бойликлар (дори-дармон бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг асослантирилган сўровларига асосан тиббий-ижтимоий муассасаларга беғараз берилиши мумкин. Бунда давлат даромадига ўтказилган тиббий буюмлар экспертиза хулосаси асосида яроқли деб топилган тақдирда берилиши мумкин»;
19-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Савдо ташкилотлари ва «Божхона-сервис» ДМга» сўзлари «Савдо ташкилотларига» сўзлари билан алмаштирилсин;
20-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Божхона-сервис» ДМ сотилган мол-мулк қиймати бўйича солиқ тўловчидан тегишли солиқ суммасини ҳисоблаб чиқариши, ушлаб қолиши ва давлат бюджетига ўтказиши (тўлаши) шарт»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Мол-мулк «E-auksion shop» электрон савдо дўконига жойлаштирилганда, савдо объекти дастлабки савдо ўтказилиши тўғрисидаги хабарнома жойлаштирилган вақтдан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган тақдирда, савдо ташкилоти ёки «Божхона-сервис» ДМ Бюро билан келишган ҳолда савдо объектининг бошланғич нархини босқичма-босқич, лекин бошланғич нархининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдоргача пасайтирган ҳолда такрорий савдоларни ташкил этиши мумкин»;
39-банднинг учинчи хатбошисидаги «Санитария-эпидемиология хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси вакиллари ва» сўзлари «Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси вакиллари ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги вакиллари ҳамда» сўзлари билан алмаштирилсин;
44-банднинг иккинчи хатбошисидаги «молия органининг вакили мажбурий тартибда қатнашган ҳолда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг» сўзлари тегишлича «иқтисодиёт ва молия органининг вакили мажбурий тартибда қатнашган ҳолда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«48. Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш тартиб-қоидаси Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган усулларда ва жойларда амалга оширилади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Е-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали сотилган мол-мулк савдо ғолиби томонидан қабул қилиб олинганидан сўнг маблағлар савдо ташкилоти ёки «Божхона-сервис» ДМ ҳисобварағига (оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда) 1 иш кунидан кечикмай ўтказилади»;
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин ҳамда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мол-мулкни сотишдан тушган суммани ўтказиш муддати кечиккан тақдирда, савдо ташкилоти ёки «Божхона-сервис» ДМ кечиккан ҳар бир кун учун тўланадиган сумманинг 0,5 фоизи миқдорида Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармасига пеня тўлайди;
«53. Мол-мулкни сотишдан олинган пул маблағларини ўтказиш учун Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари томонидан банкда махсус ҳисоб рақами очилади.
Кўрсатиб ўтилган махсус ҳисоб рақамига, шунингдек пул маблағларини олиб қўйган органнинг талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисобварақларида турган ва давлат даромадига ўтказиладиган пул маблағлари ўтказилади. Бунда талаб қилиб олинадиган махсус депозит ҳисоб рақамларида турган хорижий валютадаги пул маблағлари пул маблағларини олиб қўйган органнинг талаб қилиб олинадиган асосий депозит ҳисоб рақамига хизмат кўрсатадиган тижорат банкига сотиш кунидаги курс бўйича сотилади, кейинчалик миллий валютага конвертация қилинган пул маблағлари Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари махсус ҳисоб рақамига ўтказилади.
Мол-мулкни сотишга оид ижро ҳужжатлари бўйича келиб тушган маблағлар Тошкент шаҳрида 30 фоиз, қолган ҳудудларда 50 фоиз миқдорда «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун очилган ҳисобварағига ўтказилганидан кейин амалга оширилади.
Туман (шаҳар) бюросининг тегишли бўлимлари ҳисоб рақамига тушган пул маблағлари уч банк куни мобайнида қуйидаги тартибда:
1) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бойликлар бўйича:
76 фоизи — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга;
16 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати органнинг махсус ҳисоб рақамига;
8 фоизи — Бюрони ривожлантириш жамғармасига;
2) Ўзбекистон Республикасининг чегараси орқали ноқонуний олиб ўтилиши натижасида божхона органлари ва чегарачилар томонидан олиб қўйилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар (божхона органлари томонидан олиб қўйилган мол-мулкларнинг «Божхона-сервис» давлат муассасасининг ҳисобварағига ўтказиладиган 15 фоиз чегирмани айиргандан сўнг қолган сумма) бўйича:
42 фоизи — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга;
50 фоизи — бюджетдан ташқари ягона Ижтимоий ривожлантириш ва товарларнинг чегара орқали қонуний олиб ўтилишини таъминловчи ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармасига;
8 фоизи — Бюрони ривожлантириш жамғармасига;
3) Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича;
82 фоизи — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати органларининг махсус ҳисоб рақамига;
8 фоизи — Бюрони ривожлантириш жамғармасига;
4) Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органлари томонидан олиб қўйилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган товарлар ва бошқа бойликлар бўйича:
82 фоизи — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга;
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти органларининг махсус ҳисоб рақамига;
8 фоизи — Бюрони ривожлантириш жамғармасига;
5) Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг органлари томонидан олиб қўйилган ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган ов ва балиқ овлаш қуроллари, шунингдек, ноқонуний ов маҳсулотлари бўйича:
52 фоизи — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга;
40 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг тегишли шахсий ғазна ҳисобварағига;
8 фоизи — Бюрони ривожлантириш жамғармасига;
6) қонунчиликда белгиланган тартибда давлат даромадига ўтказилган бошқа товарлар ва бойликлар бўйича:
84 фоизи — тегишли Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича ҳудудий мақсадли жамғармаларга;
8 фоизи — мол-мулкни давлат даромадига олиб қўйган органнинг махсус ҳисоб рақамига;
«Мол-мулкни йўқ қилиб ташлаш ҳамда эгасига қайтарилган ёки тегишли ташкилотларга текин берилган мол-мулкни сақлаш, экспертизадан ўтказиш ва баҳолаш, транспорт харажатлари ва ушбу мол-мулкларни давлат даромадига ўтказиш билан боғлиқ харажатлар бошқа давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни сотишдан тушган маблағлар ҳисобидан улар мазкур Низомнинг 53-бандига мувофиқ тақсимлангунга қадар қопланади»;
62-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Давлат солиқ қўмитаси ва Адлия вазирлиги томонидан Молия вазирлиги» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Бюро томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
«64. Ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-кунигача Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига, бошқа экспертиза органлари эса — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига давлат даромадига ўтказиладиган ёки йўқ қилиб ташланадиган, истеъмолга, фойдаланишга ёхуд қайта ишлашга яроқлилигини ёки яроқсизлигини аниқлаш бўйича экспертиза хулосалари берилган мол-мулкнинг (турлари бўйича) ҳажмлари ва қиймати тўғрисида ахборот тақдим этадилар»;
67-банд «Ушбу Низомнинг» сўзларидан кейин «талаблари» сўзи билан тўлдирилсин;
2 ва 4-иловалар матнидаги «Судлар ва адлия органларини» сўзлари «Мажбурий ижро бюросини» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банддаги «Санитария-эпидемиология хизмати органи» сўзлари «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банддаги «Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» сўзлари «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 сентябрдаги 742-сон қарори билан тасдиқланган Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга топшириш тартиби тўғрисидаги низомда:
«давлат божхона хизматининг ҳудудий органи — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари ва ихтисослаштирилган божхона комплекслари;
давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси;
товар — божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган ҳар қандай кўчар мол-мулк, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси, валюта бойликлари ва бошқа қимматли қоғозлар, электр, иссиқлик энергияси ва энергиянинг бошқа турлари, интеллектуал мулк объектлари ҳамда транспорт воситаси (товарларни ва йўловчиларни ташувчи транспорт воситаси, шу жумладан контейнерлар ва бошқа транспорт ускуналари бундан мустасно)»;
«11. Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларнинг вақтинча сақлайди ҳамда сотади (қимматли қоғозлар бундан мустасно).
Бунда қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлар:
Давлат асиллик даражаси назорати инспекциясида техник экспертизадан ўтказилади;
техник экспертизадан ўтказилганлиги учун асиллик даражаси тўлови ундирилмайди.
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган қимматли қоғозлар Қимматли қоғозлар марказий депозитарийсига вақтинча сақлаш учун топширилади ва қимматли қоғозлар бўйича ҳуқуқлар қонунчиликда белгиланган бошқа ваколатли орган томонидан амалга оширилади.
Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган томонидан:
тез бузиладиган ва паст қийматли товарлар тўғридан-тўғри шартномалар тузиш;
бошқа товарлар тўғридан-тўғри ёки «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали сотилади»;
«13. Давлат фойдасига воз кечилган товарларни реализация қилишдан тушган тушумлар давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг тегишли даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобрақамига ўтказилади. Кўрсатиб ўтилган маблағлар қуйидаги тартибда тақсимланади:
50 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади;
50 фоизи — Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг ривожлантириш жамғармаси ҳисобрақамига ўтказилади ва давлат фойдасига воз кечилган товарларни баҳолаш, сақлаш ва реализация қилиш ҳамда давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органнинг тасарруф этиш ва бошқарув функцияларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни қоплашга йўналтирилади»;
«Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни топшириш-қабул қилиш ва реализация қилиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Ваколатли шахс
Товарларнинг электрон декларацияси ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди ва ахборот тизимлари орқали божхона органларига юборади.
Тадбиркорлик субъектининг хоҳишига кўра
2-босқич
Божхона органларининг ахборот тизими
1. Товарларнинг электрон декларацияси дастлабки формат-мантиқий назоратдан ўтказилади ва текширувларнинг ижодий натижасига кўра унга автоматлаштирилган тарзда тартиб рақами бериб, рўйхатдан ўтказилади.
2. Формат-мантиқий назоратдан ижобий ўтмаган товарларнинг электрон декларацияси, хабарномада сабаблари кўрсатилган ҳолда декларацияловчи шахсга қайтариб юборилади.
3. Рўйхатдан ўтган товарларнинг электрон декларацияси божхона органларининг ахборот тизими орқали божхона расмийлаштирувини амалга оширувчи божхона ходимлари ўртасида автоматлаштирилган тарзда тақсимланади.
Реал вақт режимида
3-босқич
Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ходимлари
Ваколатли шахс томонидан товарлар божхона органига топширилаётганда икки нусхада далолатнома тузади.
Товар божхона органига топширилаётганда
Товарларнинг божхона расмийлаштирувини электрон шаклда амалга оширади.
Уч иш кунида
4-босқич
Давлат божхона хизматининг ҳудудий органи ходимлари
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарлар бўйича божхона расмийлаштируви амалга оширилгандан сўнг, ушбу товарлар бўйича тегишли барча рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни олиб, бир иш куни мобайнида ўзи жойлашган ҳудуддаги давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли органга ёзма ёки электрон шаклда хабарнома юборади.
Бир иш кунида
5-босқич
Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган
Хабарномани олган куни давлат божхона хизматининг ҳудудий органи билан келишилган ҳолда давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига расмийлаштирилган товарларни топшириш ва қабул қилиш жойини белгилайди.
Бир иш кунида
6-босқич
Давлат мулкини бошқариш бўйича ваколатли орган
Давлат фойдасига воз кечиш божхона режимига жойлаштирилган товарларни қабул қилинганидан кейин уларни мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ вақтинча сақлайди ва реализация қилади.
товарларнинг келиб чиқиши сертификати (манфаатдор шахснинг хоҳиши бўйича ва унинг зарурлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида назарда тутилган ҳолларда) тақдим этилади»;
г) қуйидаги мазмундаги 1а-илова* билан тўлдирилсин:
«Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 605-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Республикага олиб кириладиган товар тўғрисидаги ҳисобварақ-фактура (инвойс)да кўрсатиладиган минимал маълумотлар
2. Сотиб олувчи ташкилот тўғрисида маълумот (номи, юридик манзили, СТИР рақами ва телефон рақами);
3. ТИФ ТН коди (камида 6 рақамли);
4. Товарнинг келиб чиқиш мамлакати;
5. Товар номи (савдо, тижорат ёки бошқа анъанавий номи), белгилари, маркалари (мавжуд бўлмаган ҳоллар бундан мустасно), брендлари, моделлари, артикуллари, навлари, стандартлари ва бошқа техник ва тижорат тавсифлари, шунингдек, товарнинг ТИФ ТН бўйича миқдорий ва сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар;
6. Товарнинг фактура қиймати;
7. Вазни (брутто)/кг;
8. Вазни (нетто)/кг;
9. Умумий ўринлар сони;
10. Қўшимча ўлчов бирлигидаги миқдори;
11. Етказиб бериш шарти (Инкотермс — 2010);
12. Ташқи савдо шартномаси рақами ва санаси.
*1а-илова 2025 йил 7 январдан кучга киради».
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 ноябрдаги 912-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали шахслар, транспорт воситалари ва товарларни ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
«17. Ўтказиш пункти орқали олиб ўтилаётган барча мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлари божхона органлари томонидан божхона назоратидан, шунингдек, фитосанитария ва ветеринария назорати остидаги товарлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратдан ўтказилади»;
123-банд қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўтказиш пункти орқали олиб ўтилаётган фитосанитария ва ветеринария назорати остидаги товарларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назоратдан ўтказиш»;
7-боб қуйидаги мазмундаги 6-параграф билан тўлдирилсин:
«6-§. Кириш пунктида товар ва транспорт воситаларига нисбатан кучайтирилган назорат тартиб-таомиллари
1311. Чегара ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария давлат назорати органларининг назорат объектларини республика ҳудудига олиб киришда қуйидаги хавфлар мавжуд бўлганда, тегишли назорат тартиб-таомиллари кучайтирилган тарзда амалга оширилади:
одамлар ва ҳайвонлар ҳаёти ҳамда саломатлигини ҳимоя қилиш, ҳайвонлар касалликлари қўзғатувчиларининг ташувчилари бўлиши мумкин бўлган предметлар ва товарлар;
ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлар бор деб гумон қилинган беморлар;
карантин остидаги маҳсулотларнинг фитосанитар хавфи юқори бўлганда.
1312. Давлат назорати органлари томонидан назорат тартиб-таомиллари амалга ошириш ҳаракатларининг кетма-кетлиги ўзаро тасдиқланган технологик схема асосида таъминланади.
Назорат тартиб-таомилларини амалга ошириш жараёнида ваколатли давлат органлари махсус билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларни жалб этиши мумкин.
1313. Чегара ўтказиш пунктларида чегара, божхона, санитария-карантин, фитосанитария ва ветеринария давлат назорати органларининг назорат объектларини республика ҳудудига олиб киришда назорат тартиб-таомиллари кучайтирилган тарзда ўтказилиши ёки унинг бекор бўлиши тўғрисидаги давлат назорати органларининг тегишли хулосаси ёки қарори асосида хавфларни «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали эълон қилинади.
1314. Ўтказиш пункти орқали олиб ўтилаётган барча транспорт воситалари ва товарлар хавф даражасидан келиб чиқиб назорат тартиб-таомиллари ўтказилади. Бундай назорат тартиб-таомиллари ўтказилаётганлиги ҳақида ваколатли шахс ёки транспорт воситаси ҳайдовчиси (ҳаво, дарё кемаси экипажи, поезд бригадасининг аъзоси) хабардор этилади.
Ўтказилган назорат тартиб-таомиллари якунлари бўйича товарларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқишга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит ташишга рухсат этилади.
Ўтказиш пунктларида шахслар, транспорт воситалари ва товарларнинг асоссиз ушлаб турилишига, шунингдек, уларга зарар етказилишига йўл қўйилмайди».
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 январдаги 55-сонли қарорига асосан 6-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 4 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.02.2025 й., 09/25/55/0102-сон)
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 800-сон қарори билан тасдиқланган Божхона назорати остида автомобиль йўлларида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 9-банди учинчи хатбошисидан «, ушбу ташувчилар томонидан лицензия карточкаси тақдим этилган ҳолда» сўзлари чиқариб ташлансин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 февралдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний шахсларнинг чегара божхона постлари орқали нотижорат мақсадларда олиб кирилаётган белгиланган меъёрлардан ортиқ бўлган товарларига нисбатан амалга ошириладиган тартиб-таомиллар тўғрисидаги низомнинг 3-банди бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши тақиқланган товарларга, учувчисиз учадиган аппаратлар, уларнинг бутловчи ва эҳтиёт қисмлари бундан мустасно»;
9. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 249-сон қарори билан тасдиқланган Товар-транспорт юк хатларини электрон шаклда расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ЭТТЮХни электрон тасдиқлаш — электрон рақамли имзо орқали ёки ҳужжатни имзолаган шахснинг розилигини ифодалайдиган, уни биометрик идентификация ва аутентификация қилиш (Face-Id) имконини берадиган ҳамда имзо сифатида тан олинадиган ЭТТЮХ маълумотларини тасдиқлаш»;
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 апрелдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:
«1. Мазкур Низом Тарифлар ва савдо бўйича Бош битимнинг VII моддасида ҳамда Тарифлар ва савдо бўйича Бош битимнинг VII моддасини қўллаш тўғрисидаги битимда (Марокаш, 1994 йил 15 апрель) белгиланган умумий принциплар ва қоидаларга асосланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартибини белгилайди»;
қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41. Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қиймати асосини имкон қадар ушбу Низомнинг 3-бобида белгиланган мазкур товарнинг битим қиймати ташкил этиши керак.
Божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш товарларнинг ихтиёрий ёки сохта божхона қийматидан фойдаланишга асосланмаслиги керак.
Божхона қийматини аниқлаш тартиб-таомиллари умумий қўлланиладиган бўлиши керак, яъни улар товарларни етказиб бериш манбаларига, шу жумладан товарларнинг келиб чиқишига, товарлар турига, битим иштирокчиларига ва бошқа омилларга қараб фарқ қилмаслиги керак.
Божхона қийматини аниқлаш тартиб-таомилларидан демпингга қарши курашиш мақсадида фойдаланилмаслиги керак»;
13-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Олиб кириладиган товарлар учун сотиб олувчи томонидан бевосита сотувчига ёки сотувчининг фойдаси учун бошқа шахсга тўланган ёки тўланиши лозим бўлган барча тўловларнинг умумий суммаси бундай товарлар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нарх деб ҳисобланади. Бунда тўловлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида тақиқланмаган ҳар қандай шаклда бевосита ёки билвосита амалга оширилиши мумкин.
Бир битим доирасида кўп миқдорда сотиб олинган товарларнинг бир қисмини декларациялашда бундай товарлар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нарх декларацияланадиган товарларнинг миқдори ва сотиб олинган товарларнинг умумий миқдори билан тенг нисбатда аниқланади»;
«битим тарафлари юридик жиҳатдан тан олинган бизнес ҳамкорлар бўлса»;
қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Шартнома муносабатларининг тарафлари бўлган, фойда олиш мақсадида фаолиятни амалга оширадиган ҳамда ушбу фаолият давомида барча харажатларни ва зарарларни биргаликда қоплашни ўз зиммасига оладиган ваколатли шахслар юридик жиҳатдан тан олинган бизнес ҳамкорлар деб ҳисобланади. Агар бундай шахслардан бири бошқасининг ягона агенти ёки ягона дистрибьютори ёхуд ягона концессионери бўлса, улар ушбу банднинг мақсадлари учун ўзаро боғлиқ деб ҳисобланади.
Шартнома муносабатларида шахс бошқа шахснинг хатти-ҳаракатларини амалий ёки ҳуқуқий жиҳатдан чекласа ёхуд назорат қилса, у бошқа шахсни бошқарувчи шахс деб ҳисобланади»;
«в) сотиб олувчи томонидан бепул ёки арзонлаштирилган нархда бевосита ёхуд билвосита кўрсатиладиган қуйидаги хизматларнинг ва етказиб бериладиган бошқа товарларнинг тегишли тарзда тақсимланган қиймати:
олиб кириладиган товарлар қайси хомашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқа товарлардан ишлаб чиқилган (иборат) бўлса, ўша хомашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқа товарлар;
олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган асбоблар, штамплар, қолиплар ва бошқа шу каби товарлар;
олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқаришда сарфланган материаллар;
божхона ҳудудидан ташқарида тайёрланган ва олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, муҳандислик, конструкторлик ишлари, дизайн, эскизлар ва чизмалар»;
қуйидаги мазмундаги йигирма учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ушбу банднинг «в» кичик бандида кўрсатилган харажатлар олиб кириладиган товарларни божхона ҳудудига олиб чиқиш учун ишлаб чиқаришга ва сотишга қаратилиши керак»;
«251. Олиб кириладиган товарларни сотиб олиш билан боғлиқ ва сотиб олувчи томонидан тузилган молиялаштириш шартномаси бўйича фоизлар учун тўловлар қуйидаги шартлар бажарилганда, божхона қийматининг бир қисми деб ҳисобланмайди:
а) тўловлар товарлар учун ҳақиқатда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархдан фарқ қилса;
б) молиялаштириш шартномаси ёзма равишда тузилган бўлса;
в) заруратга кўра сотиб олувчи қуйидагиларни кўрсатиб бериши мумкин:
бундай товарлар ҳақиқатда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нарх сифатида маълум қилинган нархда сотилиши;
талаб қилинган фоиз ставкаси бундай операциялар бўйича молиялаштириш берилган мамлакатда ва вақтда амалда бўлган даражадан юқори эмаслиги.
Ушбу талаб молиялаштириш сотувчи, банк ёки бошқа жисмоний ёхуд юридик шахс томонидан тақдим этилишидан қатъи назар қўлланилади. Шунингдек, товарларнинг божхона қийматини 1-усулдан бошқа усулда аниқлашда ҳам мазкур банд талаблари қўлланилади»;
қуйидаги мазмундаги 261-банд билан тўлдирилсин:
«261. Олиб кириладиган товарлар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нарх божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга тегишли бўлиб, сотиб олувчи томонидан сотувчига ўтказиладиган дивидендлар ёки бошқа тўловлар, агар улар олиб кириладиган товарлар билан боғлиқ бўлмаса, олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматига киритилмайди»;
«баҳоланаётган товарни ишлаб чиқарган айни ўша шахс томонидан ишлаб чиқарилган товар тушунилади. Баҳоланаётган товарни ишлаб чиқарган айни бир шахс ишлаб чиқарган товар мавжуд бўлмаган тақдирда, бошқа шахс томонидан ишлаб чиқарилган товар қабул қилинади»;
«65. Агар божхона органи олиб кирилган товарларнинг божхона қиймати ўзида мавжуд бўлган маълумотларга асосан 6-усул билан аниқласа, у декларантнинг сўровига кўра бундай маълумотларнинг манбалари тўғрисида хабар беради. Божхона органи захира усулни тўғри қўллаш мақсадида бундай ахборотни йиғиб боради»;
«б) икки муқобил қийматдан энг юқориси божхона баҳолаш мақсадлари учун қабул қилинишини назарда тутувчи тизимдан»;
қуйидаги мазмундаги 681-банд билан тўлдирилсин:
«681. Ушбу Низомнинг 64-бандига мувофиқ баҳоланаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлашнинг бир нечта усулини қўллаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, уларни қўллашнинг кетма-кетлигига амал қилиниши зарур.
Олиб кириладиган товарларнинг ушбу бандга мувофиқ белгиланган божхона қиймати имкон қадар аввал белгиланган божхона қийматларига асосланиши керак»;
қуйидаги мазмундаги 1141-банд билан тўлдирилсин:
«1141. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан Тарифлар ва савдо бўйича Бош битим VII моддасини қўллаш тўғрисидаги битимнинг (Марокаш, 1994 йил 15 апрель), шу жумладан, ушбу битимга доир шарҳларнинг тегишли қоидаларидан, шунингдек, Жаҳон савдо ташкилотининг Божхона баҳолаш қўмитаси ва Жаҳон божхона ташкилотининг Божхона баҳолаш бўйича техник қўмитаси томонидан қабул қилинган товарларнинг божхона қийматига доир ҳужжатлардан келиб чиққан ҳолда, божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усулларини танлашда ушбу Низом қоидаларининг бир хил қўлланилишини таъминлашга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилади».
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги «Божхона-сервис» давлат муассасаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорида:
а) номи, муқаддима ва 1-банддаги «Давлат божхона қўмитаси ҳузуридаги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бўлимларининг намунавий тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси бўлимлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
«давлат ташкилотлари ва декларантлар учун шартнома асосида божхона декларацияси ва бошқа ҳужжатларни тузиш, божхона хизмати органларига тақдим этиш ҳамда божхона органлари номидан товар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш ҳамда божхона кўригидан ўтказишга тайёрлаш, қайта юклашда иштирок этиш, шунингдек, товарларга доир божхона расмийлаштируви бўйича бошқа операцияларни амалга ошириш»;
олтинчи хатбошидаги «назорати зонасида» сўзлари «органлари тасарруфидаги ва фойдаланувидаги объектларда» сўзлари билан алмаштирилсин;
«қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона хизмати органлари томонидан олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлаш ва сотиш, шу жумладан, «E-auksion shop» электрон савдо дўкони орқали (қонунчилик ҳужжатларида бошқа давлат органларга бериладиган мол-мулклар бундан мустасно) сотиш»;
қуйидаги мазмундаги тўққизинчи ва ўнинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
«Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (кейинги ўринларда — Божхона қўмитаси) раисининг буйруғи (топшириғи)га асосан қўмита марказий аппарати эҳтиёжи шунингдек, божхона органларида ташкил этиладиган халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар учун зарур товарлар (хизматлар)ни қонунчиликда белгиланган тартибда харид қилиш;
қонунчиликда тақиқланмаган ва муассаса Низомида кўрсатилган бошқа фаолият турларини амалга ошириш»;
4. Муассаса марказий аппарати Тошкент шаҳрида, унинг ҳудудий бўлимлари эса Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ташкил этилади;
Муассаса бош директори ва унинг ўринбосарлари Божхона қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;
Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитасининг Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти бўйича бошқармалари ҳамда «Тошкент-АЭРО» ихтисослаштирилган божхона комплексида олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкларни сақлаш ва сотиш Муассаса марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан амалга оширилади;
Жисмоний ва юридик шахсларга ўзининг уставида белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда кўрсатиладиган пуллик хизматлар турлари ва тўловлар миқдорлари Божхона қўмитаси билан келишган ҳолда Муассаса томонидан белгиланади;
Муассасанинг техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари штат меъёрлари ва иш ҳақи миқдорлари Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига мувофиқ Муассаса томонидан Божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
Муассасада иш ҳақини тўлаш бўйича вужудга келган қарздорликларни Божхона қўмитасининг махсус жамғармаси ҳисобидан қоплашга рухсат берилади;
Муассасага ўз фаолиятини амалга ошириш учун божхона органлари балансида бўлган ер участкаси, бино-иншоотлар, мол-мулкидан беғараз фойдаланиш ҳуқуқи берилади;
Муассаса бош директорига Божхона қўмитаси раиси ўринбосари билан келишган ҳолда муассасанинг молиявий ҳолатидан келиб чиқиб, кўрсатилган хизматлардан тушган маблағлар ҳисобидан ходимларга қўшимча ойлик устама белгилаш ҳуқуқи берилади;
Муассасанинг ташкилий-штат тузилмаларига белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар Божхона қўмитаси раиси билан келишилган ҳолда Муассаса бош директори буйруғи билан киритилади;
Божхона қўмитасининг «Бахт» спорт-соғломлаштириш мажмуаси» давлат муассасаси сўровига асосан Муассаса томонидан Божхона қўмитаси билан келишилган ҳолда мажмуанинг фаолияти, ходимларининг иш ҳақи ва сақлаш харажатлари бўйича қарздорликларини қоплаши, моддий-техник базани мустаҳкамлаши ҳамда капитал қурилиш-таъмирлаш ишлари молиялаштирилиши мумкин»;
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Бош директор
Бош директорнинг биринчи ўринбосари
Бош директор ўринбосари
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлаш ва сотишни ташкил этиш бўлими
8
Молия-иқтисодиёт бўлими
3
Бош юрисконсульт
Моддий-техника таъминоти бўлими
2
Кадрлар бўлими
2
Декларациялаш ва консалтинг хизматлари кўрсатиш бўлими
6
Капитал қурилиш бўлими
4
Ишлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўлими
2
Омборлар фаолиятини ташкил этиш бўлими
2
Божхона-сервис хизматларини, маркетинг ва реклама ишларини ташкил этиш бўлими
4
Комплаенс-назорат бош мутахассиси
Стратегик-режалаштириш ва таҳлил бўлими
2
Ахборот-технологиялари илмий маркази
11
Изоҳ. Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) — 51 нафар»;
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бўлимларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Директор
Директор ўринбосари
Декларациялаш ва консалтинг хизматларини кўрсатиш бўлими
1-4
Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни сақлаш ва сотишни ташкил этиш бўлими
0-4
Юрисконсульт
Кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассис
«Божхона-сервис» хизматлари, маркетинг ва реклама ишларини ташкил этиш бўлими
2-3
Омборлар фаолиятини ташкил этиш бўлими
0-2
Мурожаатлар билан ишлаш бўйича мутахассис
Ахборот-технологиялари бўлими
0-2
Моддий-техника таъминоти бош мутахассиси
0-1
Бош бухгалтер
Комплаенс-назорат катта мутахассиси
Изоҳ. Тузилмалар ва (ёки) унинг тегишли штат бирликлари заруратга кўра муассаса бош директори томонидан ташкил этилади.
Ҳудудий бўлимларнинг бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) — 299 нафар»;
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасаси марказий аппаратининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича
ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ
Т/р
Лавозимнинг номи
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разряди
1.
Муассаса бош директори
18
2.
Муассаса директорининг биринчи ўринбосари
16
3.
Муассаса директори ўринбосари
Директорнинг биринчи ўринбосарига белгиланган разряддан 5 фоиз кам
4.
Бўлим бошлиғи
14
5.
Бош юрисконсульт
12
6.
Бош мутахассис
10
7.
Катта мутахассис
8
8.
Мутахассис
7
Изоҳ. Муассаса ходимларига, шунингдек, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари иш ҳақига қонунчиликда белгиланган моддий рағбатлантириш, устамалар ва меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади»;
«Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 ноябрдаги 656-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг «Божхона-сервис» давлат муассасасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бўлимларининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича
ЛАВОЗИМ РАЗРЯДЛАРИ
Т/р
Лавозимнинг номи
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разряди
1.
Директор
15
2.
Директор ўринбосари
14
3.
Бўлим бошлиғи
12
4.
Юрисконсульт
11
5.
Бош бухгалтер
10
6.
Бош мутахассис
10
7.
Катта мутахассис
8
8.
Мутахассис
7
Изоҳ. Муассаса ходимларига, шунингдек, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари иш ҳақига қонунчиликда белгиланган моддий рағбатлантириш, устамалар ва меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади».
«Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг стандартлари ва тавсиялари асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси соҳасида парвозлар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган миллий қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасида учувчисиз учадиган аппаратлардан фойдаланишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади»;
«Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига мувофиқ»;
учинчи хатбошидаги «жиноий» сўзи «маъмурий ва жиноий» сўзлари билан алмаштирилсин.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида» 2023 йил 29 декабрдаги 700-сон қарори қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21. Белгилаб қўйилсинки, хизмат турар жойларида (шу жумладан, хизмат ётоқхоналарида) яшайдиган божхона органлари ходимлари хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан барча турдаги коммунал хизматлар юзасидан жисмоний шахслар учун белгиланган тарифлар бўйича шартномалар тузади».
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 630-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда давлат божхона хизмати органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2015 йил 20 июлдаги 197-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексини тасдиқлаш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-400-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида» 2016 йил 20 январдаги ЎРҚ-401-сон қонунлари)» 2016 йил 20 июндаги 211-сон қарори билан тасдиқланган 1-илованинг 24-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2017 йил 15 майдаги 286-сон қарорига 2-илованинг 1-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3724-сон қарори)» 2018 йил 26 июлдаги 583-сон қарорига илованинг 7-банди.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сон Фармони)» 2019 йил 30 мартдаги 269-сон қарорига илованинг 5-банди.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон қарори)» 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сон қарорига илованинг 5-банди.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори 1-илованинг 7-банди ҳамда 2-илованинг 3-банди.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида» 2021 йил 20 апрелдаги ЎРҚ-682-сон Қонуни)» 2022 йил 4 апрелдаги 153-сон қарорига илованинг 365-банди.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2023 йил 24 октябрдаги 560-сон қарорига илованинг 2-банди.