[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 29 апрелда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 247]
Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 октябрдаги 577-сон «Қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 2016 йил 16 майдаги 65-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 1.03.01-16 «Корхона, бино ва иншоотларни капитал қурилиши лойиҳа ҳужжатларининг таркиби, ишлаб чиқилиши, маъқулланиши ва тасдиқланиши тартиби» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари;
Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1996 йил 30 декабрдаги 124-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 1.03.03-97 «Турар-жой ва жамоат биноларини ҳамда иншоотларни капитал таъмирлашга лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби, уларни ишлаб чиқиш тартиби, мувофиқлаштириш ва тасдиқлаш бўйича йўриқнома» қурилиш меъёрлари ва қоидалари.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан келишилган.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 март,
01/2-6-сон
Келишилди:
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси Б. ЮСУПАЛИЕВ
2024 йил 22 февраль
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К. ШАРИПОВ
2024 йил 26 февраль
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Х. УМАРОВА
2024 йил 28 февраль
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари О. ҚУДРАТОВ
2024 йил 4 март
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
2024 йил 14 март
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 26 мартдаги 01/2-6-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 1.03.03-23 «Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари
Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) биноларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлашда лойиҳалаш ишларини амалга ошириш талабларини белгилайди.
Ушбу ШНҚ архитектуравий, тарихий-маданий қийматга эга бўлган объектлар турига кирувчи биноларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга нисбатан татбиқ этилмайди.
1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар
1. Ушбу ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган:
ШНҚ 2.01.02 — 04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»;
ШНҚ 2.08.01 — 19 «Турар жой бинолари»;
ШНҚ 2.08.02 — 09 «Жамоат бино ва иншоотлари»;
ШНҚ 1.04.03 — 05 «Турар жой, коммунал ва ижтимоий-маданий объектларни реконструкция қилиш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини ташкил этиш»;
ШНҚ 2.04.07 — 22 «Иссиқлик тармоқлари»;
ҚМҚ 2.01.04-18 «Қурилиш иссиқлик техникаси»;
ШНҚ 2.07.02-22 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш»;
ҚМҚ 2.01.05-19 «Табиий ва сунъий ёритиш»;
ҚМҚ 2.01.18-18 «Бинолар ва иншоотлар иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи меъёри»;
ШНК 2.01.15-05 «Турар жой биноларини техник кўрикдан ўтказиш низоми»
ГОСТ 21.1101 — 2013 Қурилиш учун лойиҳа ҳужжатлари тизими. Лойиҳа ва ишчи ҳужжатларга қўйиладиган асосий талаблар (расмий манбаа: Система проектной документации для строительства. Основные требования к проектной и рабочей документации).
2-боб. Атамалар ва таърифлар
2. Мазкур ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:
атроф-муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот — атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг иккинчи босқичи ҳисобланади, бунда атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг биринчи босқичи давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши натижаларига кўра қўшимча тадқиқотлар, махсус таҳлиллар ўтказиш, атроф-муҳитга ва фуқаролар соғлиғига қўшимча равишда салбий таъсирнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ва бошқа ҳолатларда зарурлиги аниқланган бўлса, ишлаб чиқиладиган материаллар;
архитектуравий-бадиий ечим — бинонинг фазовий ва режавий ташкил этилиши ҳамда унинг визуал ва функционал тавсифлари;
буюртмачи — объектларни қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва бузишнинг амалга оширилишини таъминловчи, шунингдек шу мақсадларда лойиҳа-қидирув, экспертлик, қурилиш-монтаж ва назорат ишларини бажариш учун тегишли ташкилотлар билан шартномалар тузувчи жисмоний ёки юридик шахс;
бош лойиҳачи — лойиҳанинг алоҳида қисмларини бажариш учун субпудратчилар (ҳамижрочилар) билан шартномалар тузган ҳолда уларни жалб қилиб, лойиҳа-қидирув ишларини тўлиқ ҳажмда бажариш учун буюртмачи билан шартнома тузган лойиҳа ташкилоти;
бино ва иншоотларни модернизация қилиш — бинонинг мавжуд ўлчамдаги фойдаланиш кўрсаткичларини замонавий талабларга мувофиқлаштиришга қаратилган қурилиш-монтаж ишлари мажмуаси, жумладан бинолар, секциялар ва квартираларнинг режалаштириш тузилмасини ўзгартириш, биноларни етишмаётган турдаги муҳандислик ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда уларни замонавий технологияларга мувофиқ бўлган тизимлар ва алоҳида конструкциялар билан алмаштириш;
визуал текширув — таянч конструкциялардаги, қопламалар ва деворлардаги ёриқлар ҳамда шикастланишларни аниқлаш учун бино ва иншоотларнинг техник ҳолатини кўздан кечириш;
жорий таъмирлаш — бинонинг фойдаланиш кўрсаткичларини сақлаб туриш бўйича таъмирлаш ишлари мажмуи;
ишчи лойиҳа — энг кўп қиймат акс этган асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар ва ишчи ҳужжатлар бўлган ҳамда ишчи чизмалардан ташкил топган лойиҳа ҳужжати;
ишчи ҳужжатлар — алоҳида бино ва иншоотлар ҳамда иш турлари учун ишчи чизмалар жамланмасидан иборат лойиҳа ҳужжати;
инструментал-техник текширув — махсус кузатув, ўлчов ва назорат воситаларидан фойдаланган ҳолда бинолар ҳамда иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш;
лойиҳалаштириш топшириғи — қуриладиган, реконструкция қилинадиган ҳамда мукаммал ва жорий таъмирланадиган объектнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишдан олдин техник қоидалар ва талабларни ҳисобга олган ҳолда, буюртмачининг лойиҳа ҳужжатларига бўлган умумий талаби;
лойиҳа ҳужжати — ҳажмий-режали, амалий ва техникавий ечимларни, биноларни, иншоотларни ва уларнинг мажмуаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ҳамда жорий таъмирлашнинг, шунингдек ободонлаштириш ишларининг қийматини белгиловчи лойиҳа ҳужжати;
мукаммал таъмирлаш— бинонинг ишончлилигини ва унда қулай шароитларни таъминлашга қаратилган фойдаланиш кўрсаткичларини яхшилаган ҳолда қайта тиклаш бўйича қурилиш-таъмирлаш ишлари мажмуи;
муҳандислик-техник қидирувлар — ҳудуд ва ер участкаларидан улар доирасида рационал ва хавфсиз фойдаланиш, ҳудудни режалаштириш, ҳудудда меъморий-қурилиш ишларини режалаштириш ва лойиҳалаш учун керакли бўлган материалларни асослаб бериш учун тегишли маълумотларни тайёрлаш мақсадида техноген таъсирнинг табиий шароитлари ҳамда факторларини ўрганиш;
муаллифлик назорати — объектларда қурилиш — монтаж ишларининг шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқлигига доир устидан шаҳарсозлик ҳужжатини ишлаб чиққан лойиҳа ташкилоти томонидан амалга ошириладиган назорат;
совуқ кўприкчалар — бинонинг тўсувчи конструкциясининг паст термик қаршиликка эга бўлган қисми (деворларнинг чоклари (туташган жойлари), бетонли элементнинг охири (бурчаги). Бу конструкциялар ёки конструктив элемент қисмларининг орасидаги чок бўлиб, у анча юқори иссиқлик ўтказувчи материаллардан ташкил топиши мумин. Бундай жойлар тўсиқларнинг бошқа қисмларига нисбатан кучлироқ совийди ва конденсат ҳосил бўлишининг асосий сабабларидан бири ҳисобланади;
реконструкция қилиш — асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни (юкламаларни, хоналарнинг режалаштирилишини, бинонинг қурилиш ҳажмини ва умумий майдонини, муҳандислик жиҳатдан жиҳозланишини) ўзгартириш билан боғлиқ қурилиш ишлари ва ташкилий-техник тадбирлар мажмуи;
техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоб (ТИА/ТИҲК) — лойиҳанинг умуман энг кўп миқдордаги қийматини ва молиялаштириш эҳтиёжи ҳажмини кўриб чиқилган молиялаштиришнинг дастлабки шартларини ҳисобга олган ҳолда белгилаб берувчи муқобил вариантларни ўрганиш асосида лойиҳани амалга оширишнинг энг самарали техник-технологик ва ташкилий ечимини танлашни асослаб берувчи лойиҳаолди ҳужжатлар;
шаҳарсозлик фаолияти — давлат органларининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш, ер участкаларидан фойдаланиш турларини белгилаш, қурилиш материаллари ва буюмларини ишлаб чиқариш, биноларни, иншоотларни ҳамда уларнинг мажмуаларини шахс, жамият ва давлат манфаатларини, шунингдек мазкур ҳудудлар ҳамда аҳоли пунктларининг миллий, тарихий-маданий, экологик, табиий ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш соҳасидаги фаолияти;
қурилишни ташкил этиш лойиҳаси — лойиҳанинг таркибий қисми бўлиб, унда қурилишнинг умумий давомийлиги ва оралиқ муддатлари, капитал маблағлар ва қурилиш-монтаж ишлари ҳажмларининг тақсимланиши, моддий-техник ресурслар ва уларни қоплаш манбалари, қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг асосий усуллари ва объект қурилишини бошқариш тузилмаси белгиланади.
3-боб. Умумий қоидалар
3. Қурилиш-таъмирлаш ишларининг (жорий ва мукаммал таъмирлаш, модернизация ҳамда реконструкция қилиш билан боғлиқ ишлар) тури ШНҚ 1.04.03-05 га асосан аниқланиши керак.
4. Қурилиш объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳалаштириш инсоннинг яшаши ва ҳаётий фаолияти учун мукаммал муҳитни шакллантиришга, лойиҳаланаётган объектларнинг хавфсиз ва барқарор фаолият юритишига, моддий-техника ва меҳнат сарфини оптималлаштиришга, биноларнинг энергия самарадорлигини оширишга, бино ва иншоотларни модернизация қилишга ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга йўналтирилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
5. Турар жой биноларини мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва ободонлаштириш лойиҳаси ҳудуддаги мавжуд турар жойларнинг архитектуравий-бадиий ечими билан уйғунлашган бўлиши зарур.
Биноларнинг ҳовли олди ҳудудларини ободонлаштириш лойиҳалари ўз таркибида ҳудуддаги мавжуд ўтиш йўлаклари, йўллар, тротуарлар, ёғингарчилик сувларини оқизиш ва дренаж тизимларининг қайта қурилишини назарда тутиши керак.
4-боб. Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги лойиҳалар таркиби
6. Биноларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш лойиҳаларини ишлаб чиқишда қуйидагилар шакллантирилиши керак:
Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасига оид ягона маъмурий қурилиш регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 20 апрелдаги 200-сон қарорида белгиланган ҳужжатлар (архитектура-режалаштириш топшириғи, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича Архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши ишчи органининг хулосаси, бино ва иншоотларнинг ихтисослашишини ўзгартириш, қайта қуриш, реконструкция қилиш ҳамда ўз ҳудудида қўшимча бино ва иншоотларни қуришни лойиҳалаштиришга рухсатнома)
муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиш бўйича техник шартлар;
қурилишни лойиҳалаштириш учун топографик тасвир материаллари;
қурилиш режалаштирилган объектни батафсил режалаштириш лойиҳаси ёки кадастр ҳужжатидаги ер участкаларини қуриш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш чизиқлари (қизил чизиқ);
муҳандислик-геологик ва бошқа турдаги тадқиқотлар материаллари;
давлат экологик экспертизасининг атроф-муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёноти (ижобий хулоса);
маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш бўйича техник топшириқ;
лифтлар, газ тармоқлари ва ускуналарнинг ҳолати тўғрисида далолатнома (маълумотнома);
мукаммал таъмирланадиган турар жой бинолари яқинидаги техноген объектлар тўғрисида маълумотлар ва мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда уларнинг таъсир зоналари ҳақидаги материаллар;
бино ва иншоотларни реконструкция қилиш ва мукаммал ҳамда жорий таъмирлашда нуқсонлар далолатномаси (таянч қурилиш конструкцияларининг ҳолатини визуал ва инструментал техник текширувдан ўтказиш материаллари).
5-боб. Лойиҳаолди ҳужжатлари
7. Лойиҳаолди ҳужжатлари қуйидагилардан иборат:
ТИА (техник-иқтисодий асос);
ТИҲК (техник-иқтисодий ҳисоб-китоб).
ТИА/ТИҲК ишлаб чиқишга техник топшириқ ҳамда уларнинг техник-иқтисодий параметрлари.
6-боб. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш
8. Қурилиш объектларини қуриш, реконструкция қилиш мукаммал ва жорий таъмирлаш ишлари лойиҳа ҳужжатлари асосида амалга оширилади.
Жорий таъмирлаш ишлари иш турига қараб лойиҳа ҳужжатлари ёки нуқсонлар далолатномаси асосида амалга оширилади.
9. Қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш ишларининг турли босқичларида лойиҳалашдан олдинги асословчи ҳужжатлар ҳамда ишчи ҳужжатларни ишлаб чиқиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
мустақил босқич сифатида ТИА, ТИҲК, лойиҳалар эскизи (фотоэскиз) ва лойиҳа концепцияси, объектларнинг 3D форматдаги интерьер, экстерьер ва бош режаларни тайёрлаш;
лойиҳа, ишчи лойиҳа ва ишчи ҳужжатларни алоҳида босқич сифатида лойиҳалаш;
техник жиҳатдан мураккаб бўлмаган объектлар ва оммавий қўлланиладиган лойиҳалар асосида қурилаётган объектлар учун ишчи лойиҳа давридаги бир босқичли лойиҳалаш.
10. Лойиҳа ҳужжатлари ГОСТ 21.1101-2013 га мувофиқ расмийлаштирилади. Бунда, лойиҳа ҳужжати таркибига кирувчи чизмалар амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талаблари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ бўлиши ҳамда улар тўғрисидаги ёзувлар лойиҳа ёки ишчи лойиҳанинг «Умумий маълумотлар» варақларида келтирилиши керак.
11. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатларга номутаносиб бўлган қисмлар учун компенсацияловчи чораларни таъминлаш бўйича мазкур ШНҚнинг 9-бобида келтирилган тартибда махсус техник шартлар ишлаб чиқилиши керак.
12. Буюртмачи, бош лойиҳачи ва жалб қилинган лойиҳа-қидирув ташкилотлари қурилиш объектларини лойиҳалаштириш жараёнида шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритилган тақдирда, лойиҳа ҳужжатларини ўз вақтида мазкур ўзгартиришлар (қўшимчалар)га мувофиқлаштириши лозим.
ишчи ҳужжатлар (тушунтириш хати, ишчи чизмалар, ускуналар ва материалларга бўлган талаблар рўйхати, смета ҳужжатлари ҳамда намунавий лойиҳа ҳужжатларининг каталог варақлари).
Ишчи ҳужжатдаги чизмаларнинг асосий таркиби ГОСТ 21.1101-2013 га мувофиқ расмийлаштирилади.
14. Лойиҳа ҳужжатининг бўлимлари қабул қилинадиган лойиҳа ечимларини асослаш учун тўлиқ ҳажмда ишлаб чиқилиши керак.
Ишчи чизмаларда ҳавола қилинган шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, шунингдек намунавий конструкциялар, буюмлар ва тугунларнинг чизмалари ишчи ҳужжат таркибига киритилмаслиги мумкин.
15. Лойиҳа ҳужжатининг нусхалар сони ҳамда электрон версиясининг формати лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ тайёрланади.
16. Лойиҳаланаётган объектнинг энергия самарадорлигини таъминлаш бўйича тадбирлар мазкур ШНҚнинг 10-бобига мувофиқ ишлаб чиқилиши лозим.
17. Ишлаб чиқариш объектлар қурилиши учун тузиладиган ишчи лойиҳанинг таркиби ва мазмуни мазкур ШНҚнинг 1-иловасига, турар жой ва фуқаро объектлари қурилиши учун тузиладиган ишчи лойиҳанинг таркиби ва мазмуни ушбу ШНҚнинг 2-иловасига мувофиқ бўлиши керак.
18. Объектларни параллел лойиҳалаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши зарур.
7-боб. Мавжуд бино ва иншоотларни техник текширувдан ўтказиш
19. Мавжуд бино ва иншоотларни техник тадқиқ қилишнинг мақсади мукаммал таъмирлашнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини белгилаш, лойиҳаловчиларни таъмирланаётган объектнинг конструкциялари ва ускуналарнинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш ҳисобланади.
20. Мавжуд бино ва иншоотларнинг зилзилабардошликка доир визуал ҳамда инструментал-техник текширувлари амалга оширилиши лозим. Визуал текширувлар инструментал-техник текширув ўтказилишини талаб этадиган ҳолларда бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошликка доир инструментал-техник текшируви ўтказилади.
21. Бино ва иншоотларни техник тадқиқ қилиш қуйидаги кетма-кетликда ўтказилиши лозим:
архив материалларини, хатлов (инвентаризация) маълумотларини ҳамда техник паспорт маълумотларини ўрганиш, мўлжалланган таъмирлаш турига боғлиқ равишда тадқиқотнинг мақсад вазифасини аниқлаштириш;
дастлабки визуал текширувдан ўтказиш (бунда, умумий конструктив тузилма аниқланади, режалаштириш таҳлил қилинади, очиш жойлари, ўралар аниқланади, намуналар олиш мўлжалланади, конструкцияларнинг ва муҳандислик ускуналар ҳолати мавжуд қайишишлар, шикастланишлар баён қилинади);
конструкцияларнинг инструментал тадқиқ қилиш (бунда, конструкцияларнинг кўтариш қобилияти аниқланади, муҳандис-геологик, топогеодезик ва бошқа турдаги изланишлар бажарилади).
22. Бино ва иншоотларни техник тадқиқ қилиш натижаси бўйича ШНҚ 2.01.15-05 талабларига мувофиқ техник хулоса тузилади. Техник хулоса материаллари алоҳида шакллантирилади.
23. Таъмирлаш-тиклаш ишлари давомида, бинолардаги яширин конструкция ва элементларнинг ҳолатидаги нуқсонларни ёки уларнинг эскиришини аниқлаш учун қўшимча ўрганиш (тадқиқ қилиш) ишлари олиб борилиши лозим. Қўшимча ўрганиш (тадқиқ қилиш) натижаларига кўра зарурият бўлса, лойиҳа ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритилади.
24. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун лойиҳалаштириш топшириғи мазкур ШНҚнинг 3-иловасида келтирилган.
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш муддати лойиҳалаш топшириғида белгиланади.
8-боб. Хорижий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мослаштириш
25. Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда хорижий норматив ҳужжатлар талаблари қўлланилганда, уларни шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мослаштиришда номутаносиб бўлган қисмлар учун компенсацияловчи чораларни таъминлаш бўйича махсус техник шартлар ишлаб чиқилиши лозим.
Махсус техник шартлар буюртмачи томонидан тайёрланган алоҳида техник топшириқ асосида ишлаб чиқилиши керак.
26. Хорижий норматив ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига номутаносибликларини компенсацияловчи чоралар қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
ишлаб чиқилиб, таклиф қилинган лойиҳа ечимларининг геологик, табиий-иқлимий, сейсмологик ва бошқа ўзига хос жиҳатлари, шунингдек ҳар бир муайян ҳудуднинг ўзига хос шарт-шароитларни инобатга олинган ҳолда аниқлаб мослаштириш;
лойиҳа ҳужжатларини санитария қоидалари ва нормалари, ёнғин хавфсизлиги ҳамда экологик нормалар ва қоидалар талабларига мувофиқлигини аниқлаб мослаштириш;
лойиҳанинг график материаллари ва чизмаларига берилган тушунтириш матнларини текшириш, қайта ишлаш, шунингдек лойиҳа ҳужжатининг таркибига, мазмунига ҳамда расмийлаштирилишига қўйиладиган талаблар қисмида мазкур ШНҚга мувофиқ лойиҳа ҳужжатига мослаштириладиган қўшимча бўлимларни яратиш;
лойиҳаларни экспертизадан ўтказишда уларни техник кузатиш;
ҳудуд рельефини ва лойиҳанинг шаҳарсозлик талабларига мослигини таҳлил қилиш учун атрофдаги объектларни ўрганиш;
пойдеворларнинг техник ечимларини текшириш учун грунт хусусиятларини ҳамда сизот сувларининг сатҳини аниқлаш;
ўртача йиллик ҳарорат, қор ва шамол таъсирини инобатга олувчи лойиҳа ечимларининг мувофиқлигини таъминлаш мақсадида минтақа иқлимини ўрганиш;
ландшафт дизайни ва ҳудудни ободонлаштиришнинг бошқа элементларини ишлаб чиқиш.
9-боб. Махсус техник шартларни ишлаб чиқиш
27. Махсус техник шартлар техник топшириққа асосан қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
шаҳарсозлик, ёнғинга қарши ҳамда экологик норма ва қоидаларга, шунингдек санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларининг талабларига риоя қилинишига йўналтирилган қўшимча ҳисобий, конструктив ва бошқа тадбирларнинг асосланганлигини ҳамда меъёрий талаблардан четлашиш ҳолларини компенсацияловчи чора-тадбирлар (ҳисоб-китоблар, экспериментал тадқиқотлар, натура шаклидаги синовларнинг натижалари ва ҳ.к.)ни;
ҳажмий-режали, конструктив ва муҳандислик-техник қидирувлар ҳамда лойиҳавий ечимларга кўра махсус талабларни;
бино ва иншоотнинг зилзилабардошлилиги, конструктив барқарорлиги ва ёнғин хавфсизлиги талабларини.
28. Хорижий норматив ҳужжатларга асосланиб ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларида махсус техник шартларнинг бино ва иншоотлар зилзилабардошлилиги, конструктив турғунлиги ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қисмларидаги кўрсаткичлар ушбу соҳадаги миллий шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари билан белгиланган кўрсаткичларга тенг ёки улардан юқори бўлганда махсус техник шартларнинг ишлаб чиқилиши талаб этилмайди.
29. Махсус техник шартларни ишлаб чиқишдан олдин объект (ҳажмий-режавий ва конструктив ечимлар, қўлланиладиган материаллар ва буюмлар)нинг асосий техник ечимларини ҳамда мавжуд норматив базани муайян объектга нисбатан таҳлил қилиш лозим.
30. Махсус техник шартларнинг таркиби ва мазмуни хорижий норматив ҳужжатлар ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг тартибга солувчи талаблари ўртасидаги тафовут даражасига қараб индивидуал равишда қабул қилинишига йўл қўйилади.
Битта майдон (участка)да қурилиши назарда тутилган бир нечта бир хил турдаги бино ва иншоотлар учун битта махсус техник шартлар ишлаб чиқилишига йўл қўйилади.
10-боб. Лойиҳа ҳужжатларининг «Энергия самарадорлик» бўлимини ишлаб чиқиш
31. Объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашда, ишчи лойиҳа ишлаб чиқиш жараёнида лойиҳа ҳужжатлари таркибида «Энергия самарадорлик» бўлими киритилиши лозим.
Ушбу бўлимда лойиҳанинг тегишли қисмларида қабул қилинган ечимларнинг умумий энергия самарадорлик кўрсаткичлари кўрсатилиши керак.
Умумий кўрсаткичлар ҚМҚ 2.01.18-19 да кўрсатилган иситиш энергиясининг солиштирма сарфининг меъёрий кўрсаткичлари билан таққосланиши лозим.
Ушбу бўлим лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланиш босқичида ишлаб чиқилади. «Энергия самарадорлик» бўлимини ишлаб чиқиш лойиҳа ташкилоти томонидан амалга оширилади.
32. «Энергия самарадорлик» бўлими қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
энергиядан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган лойиҳа ечимлари тўғрисида маълумотлар;
қурилиш майдончаларини танлашда ва бинони участкада жойлаштиришда лойиҳа ечимларини қабул қилишнинг барча босқичларида энергияни тежаш тадбирлари;
ҳажмий-режавий ечимларни аниқлаш ва ишлаб чиқиладиган лойиҳанинг барча бўлимлари учун лойиҳа ечимларини танлаш материаллари;
бинонинг ихчамлиги, хонани оқилона блоклаштириш, юқори иссиқлик ажратишга эга бўлган хонани жойлаштириш тартиби;
бинонинг тўсувчи конструкцияларининг иссиқлик ҳимояловчи ва иссиқлик физикаси параметрларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига мувофиқлиги;
совуқ кўприкчаларнинг йўқлиги, йилнинг совуқ мавсумида ташқи ҳаво инфильтрациясининг пасайиши, ойнавандлашнинг оптимал юзаси, қуёшдан ҳимояловчи мосламаларнинг ишлатилиши, коридорларни табиий ёруғлик билан самарали ёритиш, том конструкцияларининг энергия самарадорлигини таъминловчи техник ечимлар, об-ҳаво шароити ва хона эксплуатация режимининг ўзгаришига кўра хоналарда иситиш асбобларининг иссиқлик ишлаб чиқишини ўзгартириш орқали ҳароратни бошқаришнинг имкони борлиги;
тўсувчи конструкцияларнинг техник ечимлари тавсифи ва иссиқлик узатишнинг келтирилган қаршилиги ҳисоби;
ҳисобларда қабул қилинган ички ҳаво ҳарорати кўрсатилган биринчи қаватнинг остида ва охирги қаватнинг устидаги қабул қилинган ҳажм турлари, яшаш учун мўлжалланган мансарда қаватининг мавжудлиги, кириш эшикларнинг тамбурлари ва вестибюлларнинг иситилиши, лоджияларнинг ойнавандланиши;
қабул қилинган иситиш, вентиляция ва сунъий иқлим яратиш тизимлари, энергиянинг самарали ишлатилишини таъминловчи ҳисоблайдиган ва тартибга соладиган жиҳозларнинг мавжудлиги;
бинонинг энергия самарадорлигини оширувчи махсус усуллар:
қуёш энергиясидан пассив фойдаланишга мўлжалланган мосламалардан фойдаланиш;
тортилган ҳаво иссиқлигини йўқотиш тизими, совуқ ертўлалардан ўтувчи иситиш тизими ва иссиқ сув қувурларининг иссиқлик изоляциясини мустаҳкамлаш;
иссиқлик насосларнинг ишлатилиши ва бошқалар;
манбаларни объект учун танлаш ва жойлаштириш маълумотлари. Зарур бўлган ҳолатларда марказлаштирилган иссиқлик таъминоти ўрнида локал иссиқлик манбаларидан фойдаланишнинг техник-иқтисодий асослари келтирилади;
энергия истеъмоли қисмида лойиҳа ечимлари ва техник-иқтисодий кўрсаткичларнинг меъёрлар талабларига кўра таққосланиши;
бинонинг энергетик паспорти.
34. Бино (иншоот)нинг энергетик паспорти шакли мазкур ШНҚнинг 4-иловасида келтирилган ва ҚМҚ 2.01.04-18 га мувофиқ шакллантирилади.
бинонинг функционал вазифаси ва типига оид маълумот;
бинонинг ҳисобий энергетик кўрсаткичлари;
меъёрий кўрсаткичлар билан таққосланганлик тўғрисида маълумот;
бинонинг энергия самарадорлигини оширишга оид тавсиялар;
бинонинг бир йиллик фойдаланиш муддатидан кейин энергия самарадорлиги ва иссиқлик ҳимояси даражасини ўлчаш натижалари.
Бинонинг энергетик паспорти график қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
иссиқлик ҳимоя қатлами учун фойдаланиладиган самарадор материалларнинг архитектуравий тугун ва деталларини;
бино ва иншоотларда энергия захираларини қайд этиш (ҳисоблаш) ускуналарини ўрнатиш схемасини.
ШНҚ 1.03.03-23 «Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
1-ИЛОВА
Ишлаб чиқариш объектлари қурилиши учун тузиладиган ишчи лойиҳанинг таркиби ва мазмуни
1. Умумий тушунтириш матни
Умумий тушунтириш матни таркибига қуйидагилар киритилади:
лойиҳа ҳужжатини ишлаб чиқиш асоси;
лойиҳалаш учун дастлабки материаллар:
корхонанинг тавсифи, унинг таркиби, қурилиш ва мажмуаларни ишга тушириш муддатлари, лойиҳавий қуввати ва ишлаб чиқариш дастури тўғрисида маълумотлар, маҳсулотнинг сифати, рақобатбардошлик қобилияти ва техник даражаси, хомашё базаси, ёқилғи, сув, иссиқлик, электр энергиясига бўлган эҳтиёжлар тўғрисида маълумотлар;
маҳсулот ишлаб чиқаришда хомашё, ишлаб чиқариш чиқинди турлари, иккиламчи энергия ресурсларидан комплексли фойдаланиш ҳақида маълумотлар;
бош тарҳ, муҳандислик тармоқлари ва коммуникациялари бўйича ечимлар;
фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда вазиятларни огоҳлантириш бўйича муҳандислик-техник тадбирлар тўғрисида маълумотлар.
2. Техник-иқтисодий таҳлил
Ишлаб чиқаришдаги иқтисодий тежамкорлик бўйича қуйидаги маълумотлар техник-иқтисодий таҳлил таркибига киради:
хомашё, материаллар ва ёқилғи-энергетик ресурсларнинг солиштирма сарфлари;
ишлаб чиқариш ва умумий инвестиция харажатлари;
асосий турдаги маҳсулотларнинг ҳисобланган таннархи;
қурилиш ва лойиҳавий қувватларни ўзлаштириш муддатлари;
таққослаш асосида бажариладиган таҳлил лойиҳалашга берилган топшириқ билан ўрнатилган лойиҳа техник-иқтисодий кўрсаткичларини ўхшаш илғор миллий ва хорижий объектларнинг кўрсаткичлари билан таққослаш;
ишга тушириладиган мажмуалар (улар мавжуд бўлган ҳолда) ва уларнинг техник-иқтисодий кўрсаткичлари тўғрисида маълумотлар.
3. Бош тарҳ ва транспорт бўйича ечимлар
Бош тарҳ ва транспорт таркибига қуйидагилар киритилади:
қурилиш ҳудуди ва майдонининг тавсифи;
бош тарҳ, ички ҳамда ташқи транспорт бўйича ечимлар ва кўрсаткичлар, транспорт турини танлаш, асосий тарҳий ечимлар;
ободонлаштириш бўйича тадбирлар;
муҳандислик тармоқлари ва коммуникацияларини жойлаштириш бўйича ечимлар;
корхонани қўриқлашни ташкил этиш.
«Бош тарҳ» бўлимининг асосий чизмалари ўз ичига қуйидагиларни киритади:
корхона, бинолар, иншоотлар жойлашишининг вазиятли тарҳи, унда мавжуд ва лойиҳаланаётган ташқи коммуникациялар, муҳандислик тармоқлари ва селитеб ҳудудлар, санитария-ҳимоя зоналари ва алоҳида қўриқланадиган ҳудудларнинг чегаралари кўрсатилади;
трассалар тарҳи (чизиқли иншоотлар учун), бўйлама қирқим (зарур бўлган ҳолда);
бош тарҳ, унга мавжуд ва лойиҳаланаётган (реконструкция қилинаётган) ҳамда бузилишга тушган бинолар ва иншоотлар, экологик хавфли объектлар, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш элементлари, ички майдон муҳандислик тармоқлари ва транспорт коммуникацияларининг жойлашиши, ҳудуднинг тарҳий сатҳ белгилари туширилади.
Ишга тушириладиган мажмуаларга кирадиган объектлар, коммуникациялар ва тармоқлар ажратилиб кўрсатилади.
4. Технологик ечимлар
Технологик ечимлар қуйидагиларни ўз таркибига олади:
ишлаб чиқариш дастури тўғрисидаги маълумотлар;
қабул қилинган ишлаб чиқариш технологияси бўйича ечимларнинг тавсифи ва асоси;
ишлаб чиқаришда чиқитсиз ва кам чиқитли технологияларни жорий этиш ва ишлаб чиқаришларни қўллаш бўйича ечимлар;
сотиб олинадиган (импорт қилинадиган) ускуналарнинг таркиби ва асосланганлиги;
маҳсулот сифатини назорат қилишни ташкил этиш бўйича таклифлар;
чиқарилаётган маҳсулотнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун ускуналарни модернизациялаш ва технологик жараёнларни такомиллаштириш бўйича тадбирлар;
бино ва иншоотлардаги ва улар орасидаги коммуникацияларнинг тавсифи, иссиқлик, электр энергиялари ва электр ускуналари билан таъминлаш бўйича ечимлар;
технологик жараёнларнинг ёқилғи-энергетик ва материаллар баланслари;
лойиҳавий қувватларни ўрнатилган муддатларда ўзлаштириш бўйича тавсиялар;
ёнғин хавфсизлиги бўйича технологик жараённинг таҳлили;
таъмирлаш хўжалигини ташкил қилиш бўйича ечимлар;
утилизация қилинадиган ва кўмиладиган ишлаб чиқариш чиқиндиларининг турлари, таркиби ва ҳажми бўйича махсус полигонларга йўналтириш.
«Технологик ечимлар» бўлимининг асосий чизмалари қуйидагиларни ўз ичига олади:
технологик жараёнларнинг схемаларини;
асосий ускуналар ва транспорт воситаларининг жойлашишини кўрсатган ҳолда асосий корпуслар (цехлар) бўйича технологик компактлаштириш ва тарҳлашни;
юк оқимларининг схемасини;
бино ва иншоотлар электр таъминотининг схемалари;
иссиқлик тармоқларининг магистрал ва тарқатувчи трассаларининг схемалари.
5. Ишчилар ҳамда хизматчилар меҳнатини ташкил этиш ва уларнинг меҳнат шароитлари
меҳнат муҳофазасининг хавфсизлик техникаси бўйича тадбирлар, ишлаб чиқариш шовқинлари ва вибрацияси, хоналар ҳавосидаги газ миқдори, ортиқча иссиқлик, меҳнат шароитларининг шинамлик даражасини ошириш бўйича ечимлар;
чамаланган тадбирларнинг самарадорлигини баҳолаш.
6. Архитектура-қурилиш ечимлари
Архитектура-қурилиш ечимлари ўз таркибига қуйидагиларни олади:
қурилиш майдонининг муҳандислик-геологик, гидрогеологик, табиий-иқлим ва гидрометеорологик шарт-шароитлари тўғрисидаги маълумотлар;
асосий бинолар ва иншоотлар бўйича архитектуравий-тарҳий, конструктив ва қурилиш ечимларининг тавсифи ва асоси;
иш жойларининг ёритилганлиги, ишчи-ходимларга санитария-маиший хизмат кўрсатиш бўйича ечимлар;
вибрациялар ва шовқинларни бартараф этиш ечимлари;
портлаш ва ёнғин хавфсизлиги бўйича тадбирлар;
қурилиш конструкцияларининг узоққа чидамлилиги, тармоқлар, иншоотлар ва ускуналарни коррозиядан ҳимоя қилиш бўйича ечимларни;
сув таъминоти, канализация, иситиш, ҳаво вентиляцияси ва уни сунъий совутиш бўйича асосий ечимлар;
сувни тайёрлаш ва оқава сувларни тозалаш усуллари, оқаваларнинг таркиби ва уларни баҳолаш;
намунавий лойиҳалар ва қайта қўлланиладиган индивидуал лойиҳаларнинг рўйхатлари;
бошқаришни муҳандислик тизимлари билан диспетчерлаштириш ва автоматлаштириш.
Фуқаро ҳимоясининг муҳандислик-техник тадбирлари ҳамда техноген ва табиий тавсифдаги фавқулодда вазиятларни огоҳлантириш бўйича ечимлар фуқаро ҳимояси, аҳоли ҳамда ҳудудларни техноген ва табиий тавсифдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади.
Мазкур бўлимнинг асосий чизмаларига қуйидагилар киради:
асосий юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкцияларни тасвирлаган ҳолда асосий бинолар ва иншоотларнинг тарҳлари, қирқимлари ва фасадлари;
намунавий лойиҳаларнинг каталогли варақлари;
қайта қўлланиладиган индивидуал лойиҳаларнинг ишчи чизмалари;
ташқи тармоқлар ва транспорт воситалари ҳамда асосий ички майдон тармоқларининг тарҳлари ва қирқимлари.
7. Конструктив ечимлар (бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги)
бинолар ва иншоотлар зилзилабардошлилигини таъминлашни инобатга олган ҳолда конструктив ечимларнинг тавсифи ва асоси;
конструктив ечимлар ва схемаларнинг асоси;
вибрация ва шовқинларнинг таъсири;
конструкцияларнинг портлаш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар;
табиий ва техноген таъсирларни компенсацияловчи тадбирлар бўйича ечимлар.
8. Қурилишни ташкил этиш
Қурилишни ташкил этиш лойиҳалари мазкур ШНҚга мувофиқ ишлаб чиқилади.
9. Фуқаро ҳимояси ва фавқулодда вазиятларни огоҳлантириш бўйича муҳандислик-техник тадбирлар
Техник шартлар асосида фуқаро ҳимояси, аҳоли ҳамда ҳудудларни техноген ва табиий тавсифдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларга мувофиқ ишлаб чиқилади.
10. Саноат хавфсизлиги талабларини таъминлаш бўйича муҳандислик-техник талаблар
Ушбу бўлим саноат хавфсизлиги соҳасидаги нормалар ва қоидаларга мувофиқ ишлаб чиқилади.
11. Атроф-муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот
Ушбу бўлим атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилади.
12. Энергия самарадорлик бўйича техник тадбирлар
Ушбу бўлим ҚМҚ 2.01.04 га мувофиқ ишлаб чиқилади.
13. Қурилишнинг нархи (қиймати)
Қурилишнинг нархи (қиймати) ШНҚ 4.01.16-09 билан аниқланган тартибда материаллар, конструкциялар ва буюмлар, меҳнат сарфи, шунингдек машина-механизмларга сарфланадиган харажатларнинг ресурсли ҳисоботлари бўйича аниқланади.
ШНҚ 1.03.03-23 «Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
2-ИЛОВА
Турар жой ва фуқаровий объектларни қурилиши учун тузиладиган ишчи лойиҳанинг таркиби ва мазмуни
1. Умумий тушунтириш хати
Умумий тушунтириш хати таркибига қуйидагилар киради:
лойиҳани ишлаб чиқиш учун асос;
лойиҳалаш учун бошланғич маълумотлар;
қурилиш майдончасини танлашни асослаш тўғрисидаги маълумотлар;
объектнинг муфассал тавсифи;
объектнинг лойиҳавий қуввати тўғрисидаги маълумотлар (сиғимлилиги, маълум вақт ичида бажарадиган ишининг миқдори ва ҳ.к.);
ёқилғи, сув, электр энергиясига бўлган эҳтиёжлар тўғрисидаги маълумот;
бош режанинг, шунингдек ободонлаштириш ишларининг асосий кўрсаткичлари ва ечимлари;
шаҳарсозлик талабларини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштирилган объектлар ва уларнинг функционал вазифасига кўра архитектура-қурилиш ечимларининг қисқача тавсифи ва асослаши;
бино ва иншоотларнинг ички пардозлаш ишларига оид ечимлар;
замонавий талабларга жавоб берувчи меҳнат қилиш, яшаш ва истироҳат учун мўлжалланган хоналарнинг қулайлигини таъминлашга доир маълумотлар;
буюртмачи томонидан белгиланган талаблар ва техник шартлар бўйича ҳажмий-режавий ва конструктив ечимларни тузиш;
объектнинг портлаш ва ёнғин хавфсизлиги тадбирлари;
қурилиш конструкцияларини коррозиядан ҳимоялаш;
ишчи ходимларнинг саломатлигини ҳимоя қилиш тадбирлари ва ногиронлиги бўлган ва ҳаракатланиши чегараланган аҳоли гуруҳининг яшаш ва фаолият юритиш шарт-шароитларини таъминлаш бўйича ечимлар.
3. Технологик ечимлар
Технологик ечимлар таркибига қуйидагилар киради:
Буюртмачи томонидан белгиланган қулайлик даражасига ва замонавий илм ва техника ютуқларига мувофиқ келувчи қабул қилинган технологиялар, технологик жараёнларнинг механизацияси ва автоматизациясига оид ечимлар тавсифи ва асослаши;
Муҳандислик жиҳозлари бўйича ечимлар қуйидагилар бўйича лойиҳа ечимларини ўз ичига олади:
бино ва иншоотларнинг муҳандислик тизимлари (иситиш, вентиляция, сунъий иқлимни таъминлаш, газ таъминоти, сув таъминоти ва канализация);
муҳандислик тизимларини диспетчерлаштириш ва уларнинг автоматлаштириш, видеокузатиш, алоқа, муҳофаза ва ёнғинга қарши сигнализацияси, радиофиксациялаш, телевидение ва ҳ.к.;
электр жиҳозлари, электр ёритиш, чақмоқдан ҳимоялаш, электр ускуналарнинг эксплуатацияси, қўзғалувчан токлардан ҳимоя тадбирлари ва коррозияга қарши ҳимоя;
ёнғинга қарши ҳимоя тадбирлари.
5. Асосий чизмалар
масштаби 1:5000; 1:10000 бўлган жойлашув (ҳолат) тарҳи;
масштаби 1:500; 1:1000 бўлган, топографик асоси бўйича қурилиш участкасининг бош тарҳи;
намунавий ёки кўп фойдаланиладиган лойиҳаларни боғлаш каталог варақлари; асосий хоналарнинг интерьерлари (лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ ишлаб чиқилади);
индивидуал конструктив ечимлар, технологик компоновкалар ёки асосий асбоб-ускуналарни қаватлараро жойлаштириш режаси;
турур-жой бинолар учун мебелларни жойлаштириш намунаси;
муҳандислик жиҳозларнинг принципиал жойлаштириш схемалари;
майдон ичкарисидаги тармоқлар трассасининг тарҳи ва уларга боғлиқ иншоотлар;
объектларнинг электр таъминоти схемаси, муҳандислик жиҳозлар ва санитар-техник воситаларини бошқаришни автоматлаштириш принципиал схемалари;
алоқа ва сигнализацияни ташкил этиш схемалари, чиқинди чиқариш схемалари;
фуқаро муҳофазаси ва фавқулодда ҳолатларни огоҳлантириш бўйича муҳандис-техник тадбирлар.
Асосий чизмалар таркиби объектнинг ўзига хос хусусияти ва функционал вазифасига кўра фарқ қилиши мумкин.
Техник шартлар асосида фуқаро ҳимояси, аҳоли ҳамда ҳудудларни техноген ва табиий тавсифдаги фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларга мувофиқ ишлаб чиқилади.
6. Қурилишни ташкил этиш
Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси таркиб ва мундарижаси ШНҚ 3.01.01 бўйича, ҳамда лойиҳалаштириш топшириғида келтирилган талаблар ва лойиҳа ишларини бажариш шартномаларини инобатга олган ҳолда аниқланади.
7. Қурилишнинг нархи
Қурилиш нархи ШНҚ 4.01.16-09 да кўрсатилган тартибда материаллар, конструкциялар ва буюмларнинг сарфи, меҳнат сарфи, машина-механизмларнинг ишлаш вақтининг сарфи захираси қайдномалари асосида аниқланади.
ШНҚ 1.03.03-23 «Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
3-ИЛОВА
Республика бюджети ва уларга тенглаштирилган, давлат томонидан кафолатланган кредитлар, хусусий маблағлар, ҳомийлар ва грант қўйилмалари маблағлари, тўпланган маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
9.
Қурилишнинг тахминий баҳоси (млн сўм)
Ўхшаш объектлар ёки йириклаштирилган кўрсаткичлар асосида аниқланадиган қурилишнинг умумий қиймати.
10.
Объектнинг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари, унумдорлиги, ишлаб чиқариш дастури, шунингдек турар жой ёки умумий бинолар
Лойиҳалаштириш жараёнида олиниши зарур бўлган лойиҳалаштириш объектининг тўлиқ таснифи, уни асосий сифати.
11.
Умумий хизмат кўрсатиш корхоналари орасида қурилган турар жой уйларнинг вазифаси ва тури, уларнинг қуввати, сиғими, қабул қилиш қобилияти, таркиби ва хоналар майдони, қурилиш ҳажми
Ушбу шартлар турар жой бинолари учун кўрсатилади.
Лойиҳалаштириш объекти таркибида шундай объектлар бўлган ҳолатларда тўлдирилади. Лойиҳалашнинг барча кўрсаткичлари назарда тутилади.
12.
Маҳсулотларнинг рақобатбардошлик сифати ва экологик параметрларига талаблар
Корхонанинг технологияси ва режимига бўлган талаблар
Ишлаб чиқариш технологияси бўйича талабларни кўрсатиш-технологик топшириғи, ишлаб чиқариш технологиясини батафсил таърифлаш, технологик асбоб-ускуналар таъсиридан ҳосил бўладиган юкламалар, талаб қилинган майдонлар, технологик ускуналарнинг ўзига хос шартлари, ишлаб чиқариш жараёни ва шу кабиларни таърифлаш ва бошқалар.
Технологик топшириқ тайёрланишининг муҳимлигига алоҳида эътибор қаратиш, унинг сифати лойиҳалаштириш объектини функционаллиги ва буюртмачи эҳтиёжи учун кераклилигига боғлиқ. Кўплаб йирик ташкилотлар, тармоқли компаниялар технологик жараёнлар талабларини тўла тавсифлаш лозим.
13.
Объектни технологик жиҳозлаш
Буюртмачи томонидан тақдим этилади.
14.
Архитектура-қурилиш, ҳажмли-режалаштириш ва конструктив ечимлар, блокировкалаш шартлари, биноларни пардозлашга талаблар
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг (mc.uz/namunaviy-loyihalar-11/) расмий веб-сайтига жойлаштирилган объектларнинг намунавий лойиҳаларига қўлланилган лойиҳавий ечимлардан, тугунлардан фойдаланиш.
Бинолар, хоналар ва уларнинг майдонларининг жойлашиши бўйича тавсиялар келтирилади.
Биноларда қурилиш материалларини уларнинг алоҳида конструкцияларини қўллаш бўйича тавсиялар берилади.
15.
Хоналар таркиби, фойдаланиш мақсади
Бухгалтерия — аниқ мутахассислиги бўйича ишчи ўрни.
16.
Ходимларни аниқ мутахассислиги бўйича хоналарга тақсимланиши
1 одам учун мўлжалланган майдон (m²).
17.
Бино қаватларининг баландлиги
Тасдиқланган меъёр бўйича.
18.
Ертўладан фойдаланиш мақсади
Ертўла ва ярим ертўлаларнинг майдони, баландлиги ва фойдаланиш мақсади кўрсатилади.
19.
Пол қопламаларининг материаллари (аниқ кўрсатилиши шарт)
Пол қопламаларини тўлиқ қатлам хомашёсини кетма-кетлигини кўрсатиб ўтилади.
20.
Шифтларни пардозлаш турлари
Норматив ҳужжатларга асосланиб (санитария ва ёнғин хавфсизлиги меъёрларини ҳисобга олган ҳолда).
21.
Ташқи деворнинг иссиқлик ҳимояси
Энергия тежамкор материаллардан фойдаланиш.
22.
Деразага бўлган талаб
ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнгин хавфсизлиги»;
ШНҚ 2.08.01-19 «Турар жой бинолари»;
ШНҚ 2.08.02-09 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» талабларидан чиқмаган ҳолда;
дарчасиз оғма деразалар ўрнатиш кўзда тутилади.
23.
Эшикка бўлган талаб
ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»;
ШНҚ 2.08.01-19 «Турар жой бинолари»;
ШНҚ 2.08.02-09 «Жамоат бинолари ва иншоотлари» талабларидан чиқмаган ҳолда;
Конструктив ечимларга, юк кўтариб турувчи ва ташқи ҳимоя конструкцияларга ва уларнинг материалларига қўйиладиган асосий талаблар
Деворлар, қопламалар (томлар), бостирмалар, фермалар, тўсинлар ва шу каби бошқа талабларни тўлиқ кўрсатиш.
Юк кўтариб турувчи ва ташқи ҳимоя конструкцияларга ва уларнинг материалларига қўйиладиган асосий талабларни ёритиш.
Зилзилабардошлик бўйича талаблар (техник паспорт).
32.
Муҳандислик ва технологик асбоб-ускуналарга, технологик жиҳозларга қўйиладиган талаблар
Технологик асбоб-ускуналарнинг рўйхати
Иситиш, совитиш, вентиляция, ичимлик суви, канализация, электр тармоқлари ва технологик асбоб-ускуналар тавсифи ва уларни қўллаш бўйича кўрсатмалар бериш.
Сенсорли ёритиш воситаларидан фойдаланиш.
Дастгоҳларнинг аниқлиги ва тайёрланиши бўйича класси, шунингдек уларнинг бажарилиш сифати ва бардошлилиги талаблари.
33.
Қуёш батареялари ва қуёшли сув иситиш коллекторларининг қувватлари
ШНҚ 2.04.16-18 «Қуёшли иссиқ сув таъминоти қурилмалари» талабларига асосан ишлаб чиқилганлиги.
34.
Иссиқлик таъминоти
ШНҚ 2.04.07-22 «Иссиқлик тармоқлари» талабларига асосан ишлаб чиқилганлиги.
Техник хулосаларни тақдим этиш.
35.
Автоматлаштириш, технологик жараённи бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими (ТЖ БАТ) ва бошқарувни марказлаштириш бўйича асосий талаблар
Автоматлаштириш, ТЖ БАТ ва бошқарувни марказлаштириш тизимлари бўйича тавсифи ва қўлланилиши бўйича кўрсатмалар бериш.
Жиҳозлар рўйхати.
36.
Меҳнат гигиенаси ва хавфсизлик режими талаблари
Лойиҳа ҳужжатлари таркибида «Ишчилар меҳнатини ташкил этиш ва шароитлар» бўлими ишлаб чиқилган ҳолларда ушбу бўлимга талаблар кўрсатилади.
Саноат объектлари учун қўлланилади.
37.
Лойиҳалаштириш учун буюртмачи томонидан тақдим этиладиган дастлабки маълумотлар таркиби
Лойиҳалаштириш учун буюртмачи томонидан тақдим этиладиган дастлабки маълумотлар таркиби келтирилади.
Лойиҳа-қидирув ташкилоти билан келишилган ҳолда, уларнинг ўзлари томонидан йиғиладиган дастлабки маълумотлар (ҳужжатлар) рўйхати баён этилади.
Мазкур ШНҚга мувофиқ инженер-геологик ва топографик материаллар буюртмачи томонидан тақдим этилади.
Топографик харитада мавжуд бино ва иншоотлар ҳамда ер ости ва ер усти тармоқлари кўрсатилиши талаб этилади.
38.
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сақлаш бўйича талаблар
Амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида Атроф-муҳитга таъсири баёноти (АМТБ) лойиҳаси ихтисослаштирилган ташкилот билан алоҳида шартнома асосида буюртмачи томонидан тайёрланади.
Талаб этилган ҳолатларда экологик тоза қурилиш материалларидан фойдаланиш, яшил қурилиш элементларини қўллаш ёки ташқи энергия ресурсларнинг истеъмолисиз (камайтирилган) талаблар ва шартлар қўлланиши зарурати кўрсатилади.
39.
Смета ҳужжатларини тузиш усулига талаблар
Қурилиш материаллари ва меҳнат ресурслари, шунингдек машина-механизмларни ҳисоблаш бўйича тузиладиган сметалар таркибига қўйиладиган талаблар акс эттирилади.
Нархлар жорий қийматларда, ШНҚ 4.01.16-09 талаблари асосида белгиланади.
Қурилишнинг жорий нархлардаги дастлабки қиймати буюртмачи томонидан шакллантирилади ёки унинг топшириғига асосан лойиҳа ташкилоти томонидан аниқланади.
40.
Лойиҳалаштирилаётган объект таркиби
Барпо этилаётган объектнинг бутун асосий ҳамда ёрдамчи бино ва иншоотлари рўйхати кўрсатилади.
41.
Қабул қилинадиган лойиҳа ечимларида энергия самарадорликни таъминлаш бўйича талаблар
Лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда 2-даражали энергия самарадорликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни назарда тутиш ва объектлар энергия ресурсларини ўлчаш мосламалари билан жиҳозланиши бўйича талаблар мажбурийдир.
Бино ва иншоотларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш талаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 сентябрдаги ПФ-220-сон Фармони талабларига мувофиқ амалга оширилади.
42.
Фавқулодда вазиятларда огоҳлантириш ва фуқаро муҳофазаси бўйича ишлаб чиқиладиган техник-муҳандислик чора-тадбирларга қўйиладиган талаблар
Агар объект фавқулодда вазият бўйича тоифаланган бўлса, ФВВ бўйича техник шартларга далил келтирилади ҳамда ушбу бўлимни ишлаб чиқишнинг зарурлиги тўғрисида кўрсатма берилади.
43.
Саноат хавфсизлиги бўйича техник-муҳандислик чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича талаблар
«Саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ кўрсатилади ёки амалдаги норматив-ҳуқуқий ва шаҳарсозлик ҳужжатларига мувофиқ баён этилади.
44.
Аҳолининг ногиронлиги бўлган ва кам ҳаракатланувчи гуруҳлари ҳаёти ва фаолияти шароитларини таъминлаш бўйича талаблар
ШНҚ 2.07.02-22 талабларида кўрсатилмаган, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ва ҳаракатланиши чекланган инсонлар объектга кириш-чиқишларини таъминлаш ва бинода бўлишлари вақтида ҳаракатланиши учун яратиладиган шароитлар бўйича қўшимча талабларни кўрсатиш.
45.
Ёнгинга қарши кураш ва хавфсизлик бўлимини ишлаб чиқиш бўйича талаблар
Бўлим норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида ишлаб чиқилади.
Зарур ҳолларда ушбу бўлимни ишлаб чиқиш бўйича қўшимча талаблар ва ёнғинга қарши кураш мосламалари ва автоматикаси турлари кўрсатиб ўтилади.
46.
Кўргазмали материалларни тайёрлаш бўйича талаблар
Зарур ҳолларда, объект макети, 3D-тақдимот, намойиш альбомларини тайёрлаш зарурлиги, шунингдек, тақдимот материалларига талаблар (слайд, видео ролик ва бошқалар) ва уларнинг ўлчамлари кўрсатилади.
Бундай материалларни Архитектура-шаҳарсозлик кенгашида ҳамда мутасадди идоралар ва ташкилотлар билан келишиш ҳолати ва зарурлиги ёритилади.
47.
Корхонанинг ишлаш режими
Объектнинг йил давомида ишлаши юкланганлиги ва корхонанинг иш сменалиги кўрсатилади.
48.
Ишлаб чиқариш кооперацияси. Корхона инфратузилмаси
Корхонанинг шериклар ва ҳамкорлар билан биргаликдаги ишлаши, шунингдек унинг инфратузилмаси таркиби кўрсатилади.
49.
Ташқи транспорт алоқалари ва таъминот схемаси
Хомашё, материаллар, асбоб-ускуналарни корхонага олиб келиш ва ундан олиб кетишни ташкил этиш схемаси кўрсатилади.
50.
Қурилиш мўлжалланган муддатлар (йил)
Қурилишнинг бошланиши ва тугатилиш муддатлари кўрсатилади (ҳисобий ёки кўрсатма бўйича).
51.
Лойиҳалаштириш ва қурилишни ўзига хос шартлари
Лойиҳалаштиришни қийинлаштирувчи шарт-шароитлар (қурилиш майдонининг торлиги ва қийинчилиги, объектни тарихий қурилиш зонасида жойлаштириш, маданий мерос объектларининг мавжудлиги, дарахтларнинг мавжудлиги, қурилиш объектининг ноёблиги, лойиҳалаштириш ва қурилишни ишлаётган корхона шароитида амалга ошириш, қурилишни иқлими шароитлари оғир, тоғли, етиб бориш қийин бўлган ҳудудларда амалга ошириш ва бошқалар) ёритилади. Объектнинг мураккаблик тоифаси кўрсатилади.
52.
Лойиҳа ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш (лойиҳа ташкилоти томонидан йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишни ҳисобга олмаганда)
Лойиҳа ҳужжатларига ўзгартириш киритиш алоҳида имзоланган шартнома ва лойиҳалаш учун топшириқ асосида амалга оширилади.
Металл конструкцияларнинг ва корхона шароитида ишлаб чиқариладиган муҳандислик тармоқларининг деталлаштирилган (КМД) чизмаларини ишлаб чиқиш
Ишлаб чиқарувчи корхона томонидан ёки буюртмачининг талаби асосида қўшимча тўлов эвазига лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади.
Топшириқда бундай ҳужжатлар ишлаб чиқарилиши зарурати кўрсатилади.
54.
Қурилишни ташкил этиш лойиҳасини (ҚТЭЛ) ишлаб чиқиш
Қурилишни ташкил этиш лойиҳаси (ҚТЭЛ) — тўлиқ ҳажмда ШНҚ 3.01.01-22га мувофиқ ишлаб чиқилади.
55.
Қурилишнинг (қурилиш-монтаж ишлари) ишлаб чиқариш лойиҳасини (ҚИЧЛ) тайёрлаш, қурилиш ташкилотларининг эҳтиёжлари учун вақтинча бино ва иншоотлар қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга талаблар
Бундай ҳужжатлар алоҳида шартнома шартлари асосида тайёрланади.
Топшириқда бундай ҳужжатларни ишлаб чиқиш зарурати кўрсатилади.
56.
Қурилишда муаллифлик назорати
Муаллифлик назоратини олиб бориш тартиби талабларидан келиб чиққан ҳолда шартлар киритилади.
Лойиҳа ташкилоти томонидан муаллифлик назоратини олиб борувчи мутахассисларни бириктириш, уларни турар жой ва хизмат хоналари, зарур жиҳозлар ва асбоб-ускуналар, овқатланиши ҳамда иш жойидан қурилиш майдонигача транспорт воситалари билан таъминлаш талаблари баён этилади.
Муаллифлик назоратини олиб бориш учун ўзаро ҳисоб-китоблар ва харажатларни қоплаш шартлари кўрсатилади.
57.
Корхонанинг истиқболдаги кенгайиши, фойдаланишга топшириш навбатлари ва қабул қилиш комплексларини кўрсатиш
Корхонанинг истиқболдаги кенгайиши бўйича чора-тадбирлар, фойдаланишга топшириш навбатлари ва қабул қилиш комплексларига бўлиш шартлари кўрсатилади.
58.
Лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича талаблар
Лойиҳа-смета ҳужжатларининг бўлимларини келишиш зарур бўлган мутасадди идоралар ва хизматларнинг тўлиқ рўйхати кўрсатилади.
Буюртмачи ва лойиҳачининг иштироки даражаси баён этилади.
59.
Тақдим этиладиган лойиҳа-смета ҳужжатларининг нусхалари сони, бўлимларининг таркиби ва мазмунига бўлган талаблар
Ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизага тақдим этиш учун буюртмачига бир нусхада (қоғоз ёки электрон шаклда) тақдим этилади.
Тўғирланган ҳужжатларнинг буюртмачига тақдим этиладиган нусхалари сони ШНҚ-1.03.03-23 нинг талабларига мос равишда бўлиши шарт.
Буюртмачи томонидан қўшимча нусхалар (шу жумладан, уларнинг электрон нусхалари) олиш бўйича лойиҳа ташкилоти билан келишган ҳолда шартлар қўйилиши мумкин.
Бунда электрон ҳужжатларнинг форматлари ва уларни ташиш воситалари ҳам келишиб олинади.
60.
Қўшимча талаблар
Буюртмачи томонидан лойиҳа ташкилотига юкланадиган ҳамда унинг малакаси ва тажрибасига қўйиладиган қўшимча талаблар киритилади.
Буюртмачи: ______________
Келишилди: ______________
ШНҚ 1.03.03-23 «Қурилиш объектларини лойиҳалаштириш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига
4-ИЛОВА
Бино (иншоот) энергетик паспортининг
НАМУНАВИЙ ШАКЛИ
Умумий маълумотлар
Тўлдириш санаси (сана, ой, йил)
Бинонинг номи
Бинонинг адреси
Лойиҳа ишлаб чиқувчиси
Қурилиш йили
(охирги реконструкция йили)
Бинонинг функционал вазифаси ва типи
1.
Вазифаси
2.
Бинода жойланиши
3.
Типи (конструктив тизими, бино қаватларининг сони)
Умумий кўрсаткичлар
Кўрсаткич
Ишораси ва ўлчов бирлиги
Кўрсаткичларнинг қиймати
меъёрий
Ҳисобий
(лойиҳавий)
ҳақиқий
4.
Бинонинг умумий юзаси
A, m²
5.
Иситиладиган юза
Ah, m²
6.
Иситиладиган ҳажм
Vh, m³
7.
Қуйидаги томонларга қаратилган фасаднинг ойнавандланган коэффициенти:
f
Ш (ШШ)
-
Ш (ЖШ)
-
Ж (ЖҒ)
-
Ғ (ШҒ)
-
8.
Иссиқликдан ҳимоя қилиш меъёрий даражаси
9.
Йилнинг совуқ мавсумида ички ҳавонинг ҳарорати
tв, °С
10.
Йилнинг иссиқ мавсумида ички ҳавонинг ҳарорати (сунъий иқлимни яратишда)
tв, °С
11.
Бино шамоллатилишининг карралиги
n, с-1
Энергетик кўрсаткичлар
12.
Иситиш учун сарфланадиган иссиқликнинг сарфи
Qо,W
13.
Вентиляция оқимида ҳаво иситгичини иссиқлик билан таъминлашда иссиқлик сарфи
Qо,W
14.
Иситиш ва вентиляция учун иссиқликнинг умумий сарфи
Qov,W
15.
Сунъий иқлимни ҳосил қилиш учун совуқлик сарфи
Qк,W
16.
Иситиш ва вентиляция учун иссиқликнинг солиштирма сарфи (бино умумий юзасининг 1 m² учун)
qov, W/m²
17.
Сунъий иқлимни ҳосил қилиш учун совуқликнинг солиштирма сарфи (бино умумий юзасининг 1 m² учун)
qк,
W/m²
18.
Бинода ички меъёрий параметрларни сақлаш учун зарур бўлган энергиянинг шартли солиштирма сарфи
qэ, W/m²
19.
Сунъий ёритиш электр қабул қилувчиларнинг белгиланган умумий қуввати
Nу.о, kW
20.
Иситиш тизими, вентиляция ва сунъий иқлимни ҳосил қилиш учун электр қабул қилувчиларнинг белгиланган умумий қуввати
Nу, kW
21.
Иситиш тизими, вентиляция ва сунъий иқлимни ҳосил қилиш учун электр қабул қилувчиларнинг умумий ҳисоби юкламаси
Nпот, kW
Эксплуатацион кўрсаткичлар
22.
Иситиш мавсумида бинони иситилиши учун сарфланадиган иссиқлик миқдори сарфи
Qh, MJ
23.
Йилнинг иссиқ мавсумида сунъий иқлимни ҳосил қилиш учун совуқлик миқдори сарфи
Qк, MJ
24.
Йилнинг иссиқ мавсумида сунъий иқлимни ҳосил қилиш учун сарфланадиган электр энергиянинг сарфи
Wк,
MW-соат
25.
Йил бўйича электр энергиянинг умумий сарфи
WумумийMW-соат
Хулоса
26.
Бинонинг талаб этиладиган иссиқлик ҳимояга мувофиқлиги
27.
Энергия самарадорлик синфи
Паспорт тўлдирилди
28.
Ташкилот
29.
Юридик манзили ва телефон (алоқа)
30.
Масъул бажарувчи шахс
Изоҳ. Энергетик паспорт таркиби қўшимча киритиладиган энергетик кўрсаткичларни инобатга олган ҳолда ўзгариши мумкин.
Энергия самарадорлик чора-тадбирлари қуйидаги ШНҚлар:
Пойдевор ва ертўлаларни гидроизоляция ҳамда деворларда самарали иссиқлик изоляцияловчи материаллардан фойдаланиш ишлари ШНҚ 2.01.04-18 га;
Ораёпмалар ва полларда иссиқлик ҳамда товуш изоляцияларини ташкил қилиш ишлари ШНҚ 2.01.04-18 ва ҚМҚ 2.03.13-19 га;
Томларни иссиқлик изоляцияловчи қатламлар билан таъминлаш ишлари ҚМҚ 2.03.10-19 ва ШНҚ 2.01.04-18 га;
Биноларнинг том қисмида ўрнатиладиган муқобил энергия манбаларида иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ иккиламчи ҳамда қайта тикланувчан энергия ресурсларидан фойдаланиш ишлари ҚМҚ 2.01.18-19 га;
Табиий ёритиш тизимлари (деразалар ҳамда уларни тўғри герметизация қилиш) бўйича ишлар ҚМҚ 2.01.18-19 га;
Барча турдаги жамоат биноларида энергияни тежаш мақсадида ёруғлик сезувчи қурилмаларни қўллаш бўйича ишлар ҚМҚ 2.01.05-19 га;
Биноларда иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш кетадиган энергиядан рационал фойдаланиш (иситиш тизимларига термомувофиқлаштирувчи клапан ўрнатиш) бўйича ишлар ҚМҚ 2.04.05-97 га мувофиқ амалга оширилади.