1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.02 Бошқарув, назорат ва ташкилотлар ҳамкорлиги]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
буйруғи
«Автомобилда халқаро ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 15 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2345-1]
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2012 йил 27 февралдаги 34-сон «Автомобилда халқаро ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2345, 2012 йил 26 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 13-сон, 147-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жихатдан тартибга солиш агентлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир И. МАХКАМОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 март,
2-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
2024 йил 15 февраль
Ўзбекистон техник жихатдан тартибга солиш агентлиги директори А. АБДУКАЮМОВ
2024 йил 21 февраль
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2024 йил 28 февраль
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2024 йил 13 мартдаги 2-сон буйруғига
ИЛОВА
«Автомобилда халқаро ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Буйруқ номи ва 1-банддаги «Автомобилда халқаро ташишда» деган сўзлар «Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
а) номидаги «Автомобилда халқаро ташишда» деган сўзлар «Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«Мазкур Низом Европа битими талабларига мувофиқ автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилишга мўлжалланган рақамли назорат қурилмаларида фойдаланиш учун мўлжалланган карточкаларни бериш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.»;
иккинчи ва учинчи хатбошилардаги «автомобилда халқаро» деган сўзлар «автотранспорт воситаларида халқаро ташувлар ҳамда шаҳарлараро йўловчи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«устахона карточкаси — рақамли назорат қурилмаларини қиёслаш бўйича фаолият олиб борувчи юридик шахсга бериладиган рақамли назорат қурилмасида фойдаланиладиган карточка (3-илова);»;
г) 2-банддаги «Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлигига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Транспорт илмий-тадқиқот маркази» масъулияти чекланган жамиятига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«3. Ҳайдовчи, корхона, устахона ва назоратчи карточкаларини беришни ташкил этиш ва электрон базани шакллантирган ҳолда амалдаги карточкалар реестрни юритиш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Транспорт илмий-тадқиқот маркази» масъулияти чекланган жамиятига юкланади.»;
е) 6-банддаги «E» тоифадаги» деган сўзлар «CE», «DE» тоифадаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ё) 7 ва 8-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;
«11. Ҳайдовчи карточкасини олиш учун ҳайдовчи паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси билан ваколатли органга ўзи келиб ёки электрон тарзда ваколатли органнинг «TITM» мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.
12. Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.»;
з) 23 ва 43-бандлардаги «чекланмаган» деган сўз «5 йил» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
и) 24 ва 25-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«24. Ташкилот карточкасини олиш учун юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор ваколатли органга ўзи келиб ёки электрон тарзда ваколатли органнинг «TITM» мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.
25. Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.»;
й) 31 ва 32-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
32. Устахона карточкаси рақамли назорат қурилмаларини қиёслаш бўйича фаолият юритаётган ҳамда белгиланган тартибда аккредитация гувоҳномасига эга бўлган юридик шахсга берилади.»;
к) 34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Устахонакарточкасини олиш учун юридик шахс ваколатлиоргангаўзи келиб ёки электрон тарзда ваколатли органнинг «TITM» мобил иловаси орқали мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.
35. Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.»;
л) 38-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «жойлашган ери» деган сўзлар «юридик манзили» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
«45. Назоратчи карточкасини олиш учун назоратчи «TITM»мобилиловасиорқали мазкур Низомнинг 8-иловасига мувофиқ шаклдаги аризани топширади.
Аризага киритилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизими ёрдамида текширилади.»;
«Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларида халқаро ташувларни ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташувларни амалга оширувчи
ҲАЙДОВЧИ КАРТОЧКАСИ
1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.
2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида «Ҳайдовчи карточкаси. Ўзбекистон Республикаси» сўзлари ёзилади.
XXXXXXXXXXX — ҳайдовчи карточкасининг тартиб рақами. Ҳайдовчи карточкаси 11 та рақамдан ташкил топади. Ҳар бир ҳайдовчи учун ҳайдовчи карточкасининг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий
бўлади; XX — ҳайдовчи карточкасининг янги бериш индекси.
«Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Автотранспорт воситаларида халқаро ташувларни ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташувларни амалга оширувчи
ТАШКИЛОТ КАРТОЧКАСИ
1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.
2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида «Ташкилот карточкаси. Ўзбекистон Республикаси» сўзлари ёзилади.
XXXXXXXXXX — ташкилот карточкасининг тартиб рақами. Ташкилот карточкаси 10 та рақамдан ташкил топади. Ташкилот учун карточканинг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий бўлади;
X — ташкилотларга берилган ташкилот карточкалари сони индекси;
«Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Рақамли назорат қурилмаларини қиёслаш бўйича фаолият олиб борувчи
УСТАХОНА КАРТОЧКАСИ
1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.
2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида «Устахона карточкаси. Ўзбекистон Республикаси» сўзлари ёзилади.
XXXXXXXXXX — устахона карточкасининг тартиб рақами. Устахона карточкаси 10 та рақамдан ташкил топади. Устахона учун карточканинг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий бўлади;
«Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилувчи
НАЗОРАТЧИ КАРТОЧКАСИ
1. Юқори чап томонда 1968 йил 8 ноябрда Вена шаҳрида имзоланган Йўл тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси белгиси туширилади.
2. Карточканинг юқори қисмида йирик ва аниқ ажралиб турадиган ҳарфлар билан ўзбек ва инглиз тилларида «Назоратчи карточкаси. Ўзбекистон Республикаси» сўзлари ёзилади.
3. Карточкадаги ёзувлар мазмуни:
1-назорат қилувчи орган номи;
2-назоратчининг фамилияси;
3-назоратчининг исми;
4а-назоратчи карточкаси берилган сана;
4b-назоратчи карточкасининг амал қилиш санаси;
4с-назоратчи карточкасини берган ваколатли орган номи;
5b-назоратчи карточкасининг рақами;
6-назоратчининг фотосурати
7-назоратчининг имзоси;
8-назорат қилувчи органнинг жойлашган ери (почта манзили).
4. Карточкадаги ёзувлар кўрсатилган жойларда икки тилда: ўзбекча ва инглизчада қуйидаги форматда тўлдирилади: «Ўзбек тилидаги ёзув/ Инглиз тилидаги ёзув».
XXXXXXXXXX — назоратчи карточкасининг тартиб рақами. Назоратчи карточкаси 10 та рақамдан ташкил топади. Назоратчи орган учун карточканинг тартиб рақами уни янги берилишидан қатъи назар, ягона ва доимий бўлади;
X — назоратчи карточкасининг индекси.
X X — карточкани янги бериш индекси.
Орқа томони
»;
с) қуйидаги мазмундаги 5 — 8-иловалар билан тўлдирилсин:
«Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳайдовчи карточкасини олиш учун
АРИЗА
3*4 фотосурат
Ф.И.О.*
ЖШШИР
туғилган жойи ва санаси *
доимий яшаш манзили *
Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами *
* Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.
Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Ташкилот карточкасини олиш учун
АРИЗА
Юридик шахс номи *
СТИР
Юридик шахс раҳбари Ф.И.О. *
Юридик шахс раҳбари ЖШШИРи *
Телефон рақами
Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси тартиб рақами *
Юридик манзили *
Юридик шахс филиаллари жойлашган манзили (агар мавжуд бўлса)
___________
__________________________
имзо
юридик шахс раҳбари
* Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.
Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Устахона карточкасини олиш учун
АРИЗА
Юридик шахс маълумотлари
Юридик шахс номи *
СТИР
Юридик шахс раҳбари Ф.И.О. *
Юридик шахс раҳбари ЖШШИРи *
Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси тартиб рақами *
Юридик шахснинг қиёслаш фаолиятини аккредитациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома рақами
Телефон рақами
Юридик манзили *
Юридик шахс филиаллари жойлашган манзили (агар мавжуд бўлса)
Юридик шахснинг қиёслаш фаолиятини амалга оширувчи масъул ходими ҳақида маълумотлари
Ф.И.О. *
ЖШШИР
Паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами *
доимий яшаш манзили *
____________
______________________________________
имзо
қиёслаш фаолиятини амалга оширувчи масъул шахс Ф.И.О.
* Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.
Автотранспорт воситаларида халқаро ташишда ҳамда шаҳарлараро йўловчи ташишда ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимларини назорат қилиш учун фойдаланиладиган рақамли назорат қурилмаси карточкалари тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Назоратчи карточкасини олиш учун
АРИЗА
3*4 фотосурат
Ф.И.О.*
ЖШШИР
туғилган жойи ва санаси *
доимий яшаш манзили *
лавозими
паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта серияси ва рақами *
* Ушбу маълумотлар вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимларидан олинган маълумотлар асосида «Uztrans» ягона интерактив ахборот тизимида автоматик равишда тўлдирилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2024 й., 10/24/2345-1/0276-сон)