1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлашни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Республикада мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, уларга боғлиқ бўлган саноат тармоқларида ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда биржа савдоларида мисни қайта ишлаш корхоналари фаол иштирокини таъминлаш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.11.00 Металлургия]
1. Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия) 1-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.05.00 Биржа орқали алоҳида маҳсулот ва мол-мулк турларини сотиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
2. Комиссияга биржа савдолари орқали мис хом ашёсини харид қилаётган маҳаллий корхоналар фаолиятини қуйидаги йўналишлар бўйича ўрганиш вазифаси юклансин:
ишлаб чиқаришда кўп поғонали технологик занжир жорий этилганлиги;
умумий ишлаб чиқаришда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар улуши;
экспорт мақсадли кўрсаткичларининг бажарилиши;
маҳсулотлар экспортининг умумий ҳажмида юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар улуши ҳамда ривожланган давлатларга амалга оширилган экспорт улуши;
биржа савдоларида сотиб олинган мис катодларини қайта ишлаш учун мўлжалланган мис эритиш қувватларининг мавжудлиги;
ишлаб чиқариш жараёни рақамлаштирилганлиги ва халқаро сертификат мавжудлиги;
синов базаси мавжудлиги ва асосий воситаларнинг янгиланиш даражаси.
Комиссия ўрганиш натижаларига кўра мис хом ашёсидан юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар рўйхатини (кейинги ўринларда — Рўйхат) тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.02.00 Ўзбекистон Республикаси Марказий банки кредитлари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб ставкаси;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.05.00 Биржа орқали алоҳида маҳсулот ва мол-мулк турларини сотиш]
а) 2025 йил 31 декабрга қадар биржа савдолари орқали харид қилинган мис хомашёси учун тўловларнинг 25 фоизини бўнак тарзида, қолган 75 фоизини мис хомашёси олингандан сўнг 90 кун ичида тўлашга рухсат берилади.
(3-банд «а» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 октябрдаги ПҚ-304-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2025 й., 07/25/304/0942-сон)
Бунда мис хом ашёси учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган тўловлар суммаси қуйидагича белгиланади:
30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига — фоиз ҳисобланмайди;
31 кундан 60 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига — Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида фоиз ҳисобланади;
61 кундан 90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига — Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисобланади;
б) мис хом ашёсини харид қилиш учун биржа савдоларида иштирок этиш ҳуқуқи Рўйхатга киритилган маҳаллий корхоналарга берилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
4. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда юқори технологияли ишлаб чиқаришни ташкил этган маҳаллий корхоналарни баҳолаш мезонлари ҳамда биржа савдолари орқали мис хом ашёсини харид қиладиган маҳаллий корхоналар рўйхатини шакллантириш, уларни рўйхатдан чиқариш ҳамда фаолиятини мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
6. Ушбу қарор 2024 йил 1 апрелдан эътиборан кучга киради ҳамда унинг талаблари 2024 йил 1 апрелга қадар тузилган шартномаларга нисбатан татбиқ этилмайди.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 19 февраль,
ПҚ-77-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-77-сон қарорига
1-ИЛОВА
Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия
ТАРКИБИ
1.
Ж.А. Ходжаев
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раҳбари
2.
А.Я. Хайдаров
—
иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Комиссия раҳбари ўринбосари
3.
Н.Н. Сайдуллаев
—
Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари
4.
Д.Т. Ахмедов
—
инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари
5.
М.М. Мирзаев
—
Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
6.
И.М. Мухторов
—
Божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари
7.
А.У. Қаюмов
—
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари
8.
А.А. Абдуқаюмов
—
Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бош директори ўринбосари в.б.
9.
Д.А. Вахабов
—
Савдо-саноат палатаси раиси
10.
М.М. Юнусов
—
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси бошқаруви раиси
11.
А.Х. Хурсанов
—
«Олмалиқ КМК» АЖ бошқаруви раиси
12.
Т.Ю. Рапиков
—
Бош вазир ўринбосари котибияти мудири, Комиссия котиби
Маслаҳатчи сифатида жалб қилинадиган корхоналар вакиллари
13.
Т.М. Шарипов
—
«Procab» ҚК МЧЖ таъсисчиси
14.
А.Н. Нодирхонов
—
«Metal ProcessingTechnology» МЧЖ директори
15.
Лавозими бўйича
—
бошқа корхоналар вакиллари (Комиссия таклифига асосан)
Изоҳлар.
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Комиссия ишига бошқа давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектларнинг вакиллари жалб қилиниши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-77-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги «Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3479-сон қарори 2-бандининг «а» кичик бандида:
«экстракцион бензин, иккиламчи алюминий, металл рух, чорва озуқаси учун буғдой — фақат туман (шаҳар) ҳокимликлари хулосасига мувофиқ уларни кейинчалик қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган корхоналарга»;
қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«мис катоди, мис катанкаси — Мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш корхоналари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссия хулосаси асосида»;
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 мартдаги «Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5011-сон қарори 6-бандида: