1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.02.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш соҳасида бошқарув. Электрон ҳукумат / 12.02.04.00 Бошқа масалалар]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Ахборот ва ахборотлаштириш. Электрон тижорат (ҳужжат айланиши)]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамлаштириш соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 1 февралдаги ПҚ-51-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ёшларни IT-хизматлар экспорти соҳасида талаб юқори бўлган замонавий касбларга тайёрловчи нодавлат таълим ташкилотларини қўллаб-қувватлаш ишларини ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 февралдаги ПҚ-51-сон қарорида 2024 йил 1 мартдан бошлаб нодавлат таълим ташкилотларига битирувчиси IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотга ишга жойлашганда базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 бараваригача, ногиронлиги бўлган ёш битирувчиси бундай ташкилотга ишга жойлашган ҳолларда эса 105 бараваригача бир марталик субсидия (кейинги ўринларда — субсидия) ажратиш тизимини назарда тутувчи дастур (кейинги ўринларда — Дастур) жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 сентябрдаги ПҚ-3276-сон «Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
IT-парк резиденти мақомига эга бўлиш;
битирувчи IT-хизматлар экспорти соҳасида талаб юқори бўлган ва Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув йўналишлари бўйича нодавлат таълим ташкилотида ўқишни тамомлаган бўлиши;
битирувчи ўқишни тамомлаганидан кейин уч ой муддатда экспорт қилувчи ташкилотларга ишга жойлашган бўлиши;
битирувчи IT-хизматларни экспорт қилувчи ташкилотда олти ойдан ортиқ муддат давомида узлуксиз равишда ишлаб келаётган бўлиши;
битирувчи ишга кирган компаниянинг йиллик экспорт хизматлари ҳажми ходимларга тўланган умумий йиллик иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги;
б) Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш ва натижаларини эълон қилиш билан боғлиқ жараёнлар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» давлат муассасасининг (кейинги ўринларда — Марказ) махсус ахборот тизимида (кейинги ўринларда — махсус ахборот тизими) амалга оширилади;
в) Марказ Дастурни амалга ошириш бўйича ишчи орган ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
3. Қуйидагиларни назарда тутувчи «IT talents» дастури доирасида нодавлат таълим ташкилотларига бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти иловага мувофиқ тасдиқлансин:
нодавлат таълим ташкилоти томонидан субсидия ажратиш бўйича ЯИДХП орқали мурожаат қилиш тартиби;
нодавлат таълим ташкилоти томонидан субсидия олиш учун мурожаат қилиш бўйича аризани ҳамда «IT talents» дастури мезонларига мувофиқлигини кўриб чиқиш тартиби;
субсидия учун маблағлар ҳар йили 1 мартга қадар тасдиқланган харажатлар сметаси асосида Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси томонидан Марказга ажратилади;
Дастур доирасида нодавлат таълим ташкилотларининг ўқувчиларини рўйхатга олиш, ЯИДХП орқали келиб тушган аризаларни кўриб чиқиш ва натижаларини эълон қилиш билан боғлиқ жараёнлар амалга ошириладиган махсус ахборот тизимининг эгаси — Рақамли технологиялар вазирлиги, оператори — Марказ ҳисобланади;
махсус ахборот тизимининг жорий этилиши, унинг келгусида узлуксиз фаолият кўрсатиши ва такомиллаштирилиши билан боғлиқ харажатлар Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 февраль,
86-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 86-сон қарорига
ИЛОВА
«IT talents» дастури доирасида нодавлат таълим ташкилотларига бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
1. Мазкур Регламент «IT talents» дастури доирасида нодавлат таълим ташкилотларига (кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим тури бўйича) бир марталик субсидия (кейинги ўринларда — субсидия) ажратиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
«IT talents» дастури — «Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки» МЧЖ (кейинги ўринларда — IT-парк) резиденти бўлган IT-хизматларни экспорт қилувчи компанияларга юқори малакали мутахассисларни тайёрлаб берувчи нодавлат таълим ташкилотлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда кенгайтиришни рағбатлантиришга қаратилган лойиҳа;
битирувчи — талабгор ҳисобланган IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилотида таълим олган ва уни тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш гувоҳномасига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахс;
ишчи орган — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли таълимни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси;
компания — битирувчи ишга жойлашган, IT-хизматлар экспорти билан шуғулланувчи IT-парк резиденти бўлган ташкилот;
махсус тизим — нодавлат таълим ташкилотларини ва унда таълим олувчиларни рўйхатга олиш, улар ўртасида таълим олишга оид расмийлаштириладиган шартномаларни тузиш, ўқув жараёнларини кузатиб бориш, битирувчилар ишга жойлашганлигини мониторинг қилиб бориш ҳамда талабгорларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали келиб тушган сўровномаларини кўриб чиқишга мўлжалланган ишчи органнинг ахборот тизими;
талабгор — «IT talents» дастурида иштирок этиш учун ушбу Регламентга мувофиқ ишчи органга мурожаат қилган, IT-парк резиденти бўлган нодавлат таълим ташкилоти. Ушбу нодавлат таълим ташкилотлари фақат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият юритаётган бўлиши лозим.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
3. Талабгорга бир нафар битирувчиси учун бир марталик субсидия мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ ажратилади.
2-боб. Махсус тизимда рўйхатдан ўтиш, маълумотларни сақлаш, уларга ишлов бериш ва улардан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
4. Талабгор махсус тизимда солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), ўқув йўналишлари, ҳисобварағи очилган банк ҳақидаги маълумотларни киритади ва «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (OneID) орқали рўйхатдан ўтади.
5. Талабгор рўйхатдан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШШИР) киритиш орқали ўтади.
6. Битирувчи ёки унинг ота-онаси ёхуд қонуний вакили ҳамда талабгор ўртасида шартнома тузилади ёки улар томонидан имзоланган шартнома махсус тизимга юкланади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
7. Шартнома бўйича ўқув курсида таълим олиш учун белгиланган тўловларни битирувчи, унинг ота-онаси ёки қонуний вакили тўлайди.
8. Битирувчининг ўқув курсини тамомлаганини тасдиқловчи сертификат махсус тизимга жойлаштирилади.
9. Битирувчи компанияга ишга кирган кундан бошлаб олти ой давомида мазкур ташкилотда ишлаган тақдирда, махсус тизим орқали талабгорга хабарнома юборилади.
Хабарномада талабгорнинг тегишли битирувчи бўйича ЯИДХП орқали субсидия олишга ариза бериш имконияти маълум қилинади ҳамда ариза бериш учун ҳавола акс эттирилади.
3-боб. Субсидия ажратиш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.06.00 Маъмурий тартиб-таомиллар / 02.08.06.04 Давлат хизматларини кўрсатиш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
10. Талабгор субсидия олиш учун ЯИДХПда электрон рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
11. Талабгор томонидан субсидия олиш учун мазкур Регламентга 2-иловада келтирилган шаклга мувофиқ сўровнома тўлдирилади.
Бунда ҳар бир битирувчи бўйича алоҳида сўровнома юборилади ва талабгор томонидан давлат хизматидан фойдаланиш учун тўлов амалга оширилмайди.
12. Талабгор сўровномани тўлдириб, маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлайди.
13. Талабгор ЯИДХП орқали тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
14. Талабгор томонидан ЯИДХП орқали тасдиқланган сўровнома автоматик тарзда ишчи органга юборилади.
15. Ишчи орган икки иш кунида сўровнома тўғри ва тўлиқ тўлдирилганлигини текширади. Сўровномада камчиликлар аниқланган тақдирда, бу ҳақда бир иш кунида талабгорга ЯИДХП орқали камчиликларни бартараф этиш юзасидан хабарнома юборади.
Талабгор мавжуд камчиликларни бартараф қилиб, ўн кун ичида янги сўровнома билан такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
16. Сўровнома тўғри тўлдирилган тақдирда, ишчи органнинг масъул ходими томонидан ЯИДХП орқали талабгорга ҳужжатлар қабул қилинганлиги тўғрисида хабарнома юборилади.
17. Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга.
Талабгор давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўрилмасдан қолдирилади.
18. Талабгордан мазкур Регламентга 2-иловада келтирилган сўровномада кўзда тутилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
4-боб. Субсидия олиш тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқиш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи;
2.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
19. Ишчи орган ЯИДХП орқали махсус тизимга келиб тушган сўровнома бўйича қуйидаги маълумотларнинг мавжудлиги, тўлиқлиги ва тўғрилигини текширади:
нодавлат таълим ташкилоти IT-парк резиденти мақомига эга эканлигини — махсус тизимдан олинган маълумотлар асосида;
компания IT-парк резиденти эканлигини ҳамда компаниянинг йиллик экспорт хизматлари ҳажми ходимларга тўланган умумий йиллик иш ҳақи миқдоридан кам эмаслигини — махсус тизимдан олинган маълумотлар асосида;
нодавлат таълим ташкилоти ва таълим олувчи ўртасида тузилган шартномани — махсус тизимдан олинган маълумотлар асосида;
таълим олувчи ёки унинг қонуний вакили томонидан нодавлат таълим ташкилотига тўланган маблағларни (ҳомийлик хайриялари ва грант ҳисобидан битирган ўқувчилар бундан мустасно) — махсус тизимдан олинган маълумотлар асосида;
таълим олувчининг шахсини идентификация қилиш билан боғлиқ маълумотларни — «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотлар асосида;
нодавлат таълим ташкилотининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини — «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинган маълумотлар асосида;
таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни ёки тасдиқномани — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг электрон тизимидан олинган маълумотлар асосида;
битирувчининг иш фаолияти, давомийлиги ва ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ҳамда битирувчи ишга жойлашган компаниянинг тўлаган солиқлари ҳақидаги маълумотлар — Солиқ қўмитаси тизимидан олинган маълумотлар асосида;
битирувчининг ишга жойлашгани ва лавозими тўғрисидаги маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимидан олинган маълумотлар асосида;
ногиронлиги бўлган битирувчиларнинг маълумотлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидан олинган маълумотлар асосида.
Бунда вазирлик ва идораларнинг ушбу бандда кўрсатилган маълумотлари «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали махсус тизимнинг сўровига биноан олинади.
20. Талабгор томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ишчи орган томонидан етти иш кунида кўриб чиқилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
21. Субсидия олиш юзасидан тўлдирилган сўровнома ишчи органга келиб тушган вақтига кўра рўйхатга олинган кетма-кетликка мувофиқ кўриб чиқилади.
22. Ишчи орган талабгорга бир марталик субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарорини беш иш кунида қабул қилади.
Ишчи орган субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қарорларининг электрон реестрини юритади. Бунда реестрга қуйидаги маълумотлар киритилади:
субсидия берилган ёки бериш рад этилган нодавлат таълим ташкилотининг номи ва юридик манзили;
ташкилий-ҳуқуқий шакли;
раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;
субсидия беришга асос бўлган талабгор ва битирувчи ўртасида тузилган шартноманинг рақами ва санаси;
битирувчининг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);
берилган субсидия миқдори;
субсидия бериш рад этилган ҳолда бунинг сабаблари.
23. Талабгорга субсидия ажратиш қуйидаги асосларга кўра рад этилади:
талабгор битирувчиси Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув йўналишлари бўйича таълим олмаган бўлса;
талабгор битирувчиси компанияга хизмат кўрсатувчи ёки техник ходим сифатида ишга жойлашган бўлса;
солиқ органининг ахборот тизимида битирувчининг ойлик иш ҳақи тўғрисида маълумот аниқланмаганда;
талабгор битирувчиси компанияда олти ойдан кам фаолият юритган бўлса;
битирувчи ўқишни битирганидан кейин уч ой муддатда компанияга ишга жойлашмаган бўлса;
талабгор битирувчиси ишга жойлашганидан сўнг бир йилдан кўпроқ муддат ўтиб, субсидия олиш бўйича сўровнома юборса;
таълим олувчи ва талабгор ўртасида шартнома имзоланган вақтдан бошлаб таълим олувчи компанияда ишлаб турган бўлса;
компания томонидан битирувчига ойлик иш ҳақи миқдорларини белгилашда қалбаки ҳужжатлардан фойдаланишга ёки нотўғри ва ёлғон маълумотлар шакллантирилишига йўл қўйилган бўлса;
талабгор илгари субсидия олган битирувчи учун такрорий мурожаат қилса;
талабгорнинг таълим фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ёки хабардор қилиш тартибида фаолият юритиши учун берилган тасдиқномаси тугатилган бўлса;
бир нодавлат таълим ташкилоти бошқа нодавлат таълим ташкилоти томонидан битирувчи учун олинган субсидия юзасидан мурожаат қилса.
24. Субсидия ажратиш ёки уни рад этиш тўғрисида QR-код (матрик штрихли код) билан тасдиқланган қарор электрон шаклда бир иш кунида ЯИДХП орқали талабгорга юборилади.
25. Субсидия ажратиш тўғрисидаги ижобий қарор қабул қилинган нодавлат таълим ташкилотларига мурожаатларнинг кетма-кетлигига қатъий амал қилган ҳолда субсидия ажратилади.
26. Ишчи орган субсидия ажратиш тўғрисидаги ижобий қарорга мувофиқ ажратилган суммани талабгорнинг банкдаги ҳисобварағига ўн беш иш кунида ўтказиб беради.
Бунда талабгор томонидан банкдаги ҳисобварақ маълумотлари нотўғри киритилгани аниқланган ҳолларда муддат ўтиши тўхтатилади ҳамда ишчи орган томонидан ҳисобварақ маълумотларини аниқлаштириш чоралари кўрилади.
27. Талабгорга тўланадиган субсидия битирувчисининг ўртача ҳисобланган ойлик иш ҳақи миқдори ҳамда фаолиятини бошлаган компания фаолият юритаётган ҳудудга қараб, мазкур Регламентга 3-иловада белгиланган миқдорларда бир марталик субсидия талабгорнинг банкдаги ҳисобварағига ўтказиб берилади.
28. ЯИДХП орқали белгиланган тартибда мурожаат қилган ва субсидия бериш рад этилмаган талабгорлар жорий молиявий йил доирасида субсидия ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг бюджет параметрларида маблағлар етарли бўлмаганлиги сабабли субсидия олиш имкониятига эга бўлмаган тақдирда, кейинги чоракларда субсидия олувчилар рўйхатига автоматик равишда киритилади.
5-боб. Ажратилган субсидиянинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
29. Ишчи орган нодавлат таълим ташкилотларига берилган субсидияларнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг субсидия порталига жойлаштириш учун киритиб боради.
30. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялари вазирлиги ҳамда ишчи орган ҳар чоракда бир марта нодавлат таълим ташкилотларига субсидия ажратишга доир ҳисоботлар ҳақидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириб боради.
6-боб. Якунловчи қоидалар
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.03.00 Асосий (Конституциявий) сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар / 01.06.03.04 Ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи]
31. Давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан талабгор томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 55-моддаси, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси, «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
32. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.13.00 Савдо, тадбиркорлик ва молия соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
33. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2155-моддаси.
«IT talents» дастури доирасида нодавлат таълим ташкилотларига бир марталик субсидия ажратиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
«IT talents» дастури доирасида талабгорга бир марталик субсидия ажратиш
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Талабгор
Махсус тизим орқали рўйхатдан ўтади ва ўзаро шартнома тузади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
Талабгор
1. Субсидия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) рўйхатдан ўтади ва сўровнома тўлдиради.