1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танловини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳолига ижтимоий хизмат ва ёрдамлар кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 28 сентябрдаги ПҚ-319-сон қарорига мувофиқ:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.01.00.00 Умумий қоидалар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
ҳар йили «Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танловини (кейинги ўринларда — кўрик-танлов) ўтказиш тартиби ва муддатларини белгилаш;
кўрик-танловнинг баҳолаш мезонлари ва шартларини ишлаб чиқиш;
кўрик-танловни ўтказишда оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилиш;
кўрик-танлов ғолиб ва совриндорларини рағбатлантириш тизимини жорий этиш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
энг фаол ижтимоий ходимни адолатлилик, холислик, ошкоралик ва коллегиаллик принциплари асосида аниқлаш;
ҳудудий ва республика комиссиялари томонидан кўрик-танловнинг тегишлича ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларини ўтказиш ҳамда ғолибларни аниқлаш тартиби;
кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш тартиби ҳамда уларга бериладиган имтиёзлар.
3. Белгилансинки:
а) кўрик-танлов ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларидан иборат бўлади;
б) кўрик-танловда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ижтимоий ходимлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлардаги хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори бўйича ижтимоий ходимлар иштирок этади;
(3-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
в) «Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танловини ўтказиш бўйича ҳудудий комиссиялар таркиби Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари бошлиқлари томонидан, республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби эса Агентлик директори томонидан тасдиқланади;
г) кўрик-танловнинг республика финал босқичи ғолиб ва совриндорлари бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан қуйидаги миқдорда тақдирланади:
1-ўрин учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида;
Агентлик томонидан белгиланган ҳар бир номинация учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида.
(3-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
д) Республика комиссияси кўрик-танловни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларга вазирликлар ва идоралар, бошқа давлат ташкилотлари вакилларини, оммавий ахборот воситалари ҳамда кенг жамоатчиликни жалб этиш, ходимларнинг кўрик-танловга бўлган қизиқишини ошириш ва кўтаринки руҳда ўтказиш учун зарур бўлган бошқа чора-тадбирларни амалга оширади;
е) кўрик-танловнинг адолатли ва шаффоф ўтказилиши, шунингдек, номзодлар сифатли ва холисона танлаб олиниши, қўйиладиган талабларга уларнинг мувофиқлиги учун жавобгарлик Республика комиссияси зиммасига юкланади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
4. Агентлик:
икки ой муддатда кўрик-танловнинг юқори даражада ташкил этилиши ва ўтказилиши бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширсин;
кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш, шу жумладан, уларга бир йўла тўланадиган пул мукофотини ва давлат олий таълим муассасаларида ўқиганлик учун йиллик тўлов-контракт суммасининг тегишли қисмини тўлаш ҳамда кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланишини таъминласин;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 817-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2025 й., 09/25/817/1208-сон)
кўрик-танловнинг республика босқичи ғолиб ва совриндорларининг фотосуратлари ҳамда улар ҳақидаги маълумотларни бир йил давомида барча «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг маъмурий биноларида жойлаштириш, хизмат вазифаларини бажариш жараёни ва эришган ютуқларини Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали кенг тарғиб этиш чораларини кўрсин.
5. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига оммавий ахборот воситалари орқали ушбу қарор ижроси билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 3 февраль,
69-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 февралдаги 69-сон қарорига
ИЛОВА
«Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги ижтимоий ходимлар, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлардаги хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори бўйича ижтимоий ходимлар (кейинги ўринларда — ижтимоий ходимлар) ўртасида «Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танловини (кейинги ўринларда — кўрик-танлов) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.08.00.00 Ижтимоий хизмат кўрсатиш / 06.08.01.00 Умумий қоидалар]
ижтимоий хизмат — ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларнинг турмуш сифатини оширишга, унга жамият ҳаётида иштирок этишда бошқа шахслар билан тенг бўлган имкониятларни яратишга ва (ёки) ўзининг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуи;
ижтимоий ходим — ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатишни ташкиллаштирувчи ёки ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга комплекс ижтимоий хизматларни кўрсатувчи шахс.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
3. Кўрик-танловда «Энг фаол ижтимоий ходим» номинацияси бўйича ижтимоий ходимлар иштирок этади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
4. Қуйидагилар кўрик-танловни ўтказишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ижтимоий ходимларнинг онгида «Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига сифатли ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш — олий бурчимиз!» концептуал ғоясини мустаҳкамлаш;
ижтимоий ходимларнинг аҳоли орасидаги нуфузини янада ошириш, ходимларда садоқат билан виждонан хизмат қилиш туйғуларини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;
ходимларнинг интеллектуал ва профессионал салоҳиятини ошириш ҳамда бу борадаги фаолиятни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ходимларда ташаббускорлик фазилатларини ривожлантириш;
юксак билимли ва профессионал касб маҳоратига эга бўлган истеъдодли ёш кадрларни аниқлаш ҳамда раҳбарлик лавозимларига тайинлаш мақсадида истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш.
5. «Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танловини ўтказиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссиялар) таркиби Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) бошлиқлари томонидан, республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби эса Агентлик директори томонидан тасдиқланади.
6. Кўрик-танлов ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ ўтказилади.
2-боб. Кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
1-§. Кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказишнинг умумий талаблари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
7. Агентлик ҳар йили 1 апрелга қадар кўрик-танлов ўтказилиши ҳақида ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон беради.
8. Кўрик-танловда иштирок этиш учун номзодлар Агентликнинг расмий веб-сайти орқали ҳар йили 1 апрелдан 30 апрелга қадар бўлган муддат давомида рўйхатдан ўтади.
Бунда хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификатори бўйича нодавлат нотижорат ташкилотларидаги ижтимоий ходимлар кўрик-танловда экстерриториал тамойил асосида исталган ҳудуддан қатнашиши мумкин.
9. Рўйхатдан ўтиш 30 апрель куни якунланади ва рўйхатдан ўтган номзодлар ҳақидаги барча маълумотлар Агентлик томонидан ҳудудий бошқармаларга кўрик-танловни ўтказиш учун юборилади.
Кўрик-танловда иштирок этиш учун номзодларнинг бошқача тарзда рўйхатдан ўтишига ёки ҳудудий саралаш босқичида иштирок этмасдан кейинги босқичда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
10. Кўрик-танлов ҳар йили май-июнь ойларида қуйидаги босқичларда ўтказилади:
ҳудудий саралаш босқичи — май ойида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида;
республика финал босқичи — июнь ойида ҳудудий саралаш босқичлари ғолиблари ўртасида республика миқёсида.
11. Кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш босқичини ўтказиш учун ҳар йили апрель ойида ҳудудий бошқармаларнинг тегишли соҳавий таркибий бўлинмалари вакилларидан иборат таркибда ҳудудий комиссиялар ташкил этилади.
Ҳудудий комиссиялар раис, унинг ўринбосари, тегишли соҳада ижтимоий хизматларни кўрсатувчи таркибий бўлинмаларнинг 1 нафардан малакали ходимлари, комиссия котиби ва 3 нафаргача нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларидан иборат таркибда тузилади.
12. Кўрик-танловнинг республика финал босқичини ўтказиш учун ҳар йили апрель ойида қуйидаги таркибда Республика комиссияси ташкил этилади:
13. Ҳудудий ва республика комиссиялари ўз фаолиятини ҳар йили 1 апрелдан 10 июлга қадар олиб боради.
14. Кўрик-танловда ҳудудий комиссия аъзолари бир вақтнинг ўзида Республика комиссияси таркибида қатнашиши мумкин эмас.
15. Кўрик-танлов қуйидаги синовлар асосида ўтказилади:
иштирокчиларнинг билим даражасини аниқлашга қаратилган ижтимоий иш соҳасидаги онлайн тест синовлари;
иштирокчиларнинг IQ (интеллектуал коэффициент) ва индивидуал психологик хусусиятлари даражасини аниқлашга қаратилган синовлар;
иштирокчилар билан якка тартибдаги суҳбат.
16. Республика комиссияси томонидан мазкур Низомнинг 15-бандида назарда тутилган синовлар асосида кўрик-танловни ўтказиш тартиби ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ҳамда кўрик-танлов бошланишидан камида 15 кун олдин ҳудудий комиссияларга юборилади.
17. Кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш ва республика финал босқичлари иштирокчиларининг синов натижалари 100 балли тизим асосида ушбу Низомнинг 16-бандига мувофиқ тасдиқланган тартиб бўйича баҳоланади.
18. Кўрик-танлов иштирокчилари ўзаро тенг ҳуқуқли бўлиб, устунлик ёки имтиёзлар белгиланишига йўл қўйилмайди.
19. Кўрик-танлов адолатлилик, холислик, ошкоралик ва коллегиаллик принциплари асосида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари кузатуви остида ўтказилади ҳамда техник воситалар орқали қайд этиб борилади.
2-§. Кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларини ўтказиш тартиби
20. Кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларида иштирокчилар мазкур Низомнинг 15-бандида белгиланган синовлардан ўтказилади ва кўп балли тизим асосида баҳоланади.
Бунда кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш босқичида ижтимоий иш соҳасидаги онлайн тест ҳамда IQ (интеллектуал коэффициент) ва индивидуал психологик хусусиятлари бўйича даражани аниқлашга қаратилган синовлардан 71 фоиздан юқори тўплаган иштирокчилар якка тартибдаги суҳбат синовига қўйилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
21.Синовлар натижаси бўйича тўпланган баллар қўшилиб, ҳар бир иштирокчининг якуний балли Республика комиссияси томонидан белгиланган баҳолаш мезонлари асосида шакллантирилади.
22. Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорлари ўтказилган синовлар натижалари асосида тўпланган баллар йиғиндисига кўра аниқланади.
23. Икки ва ундан ортиқ иштирокчиларнинг тўплаган якуний баллари тенг бўлган ҳолларда якка тартибдаги суҳбат синовларида юқори балл тўплаган иштирокчи ғолиб деб топилади.
Унда кўрик-танловда қатнашган иштирокчиларнинг, шу жумладан, республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган ғолиб иштирокчиларнинг рўйхати келтирилади.
Кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш босқичида 1-ўринни эгаллаган иштирокчилар кўрик-танловнинг республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
Баённома ҳудудий комиссиялар аъзоларининг барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда республика комиссиясига белгиланган тартибда тақдим этилади.
25. Кўрик-танловнинг республика финал босқичи тегишли номинациялар бўйича ҳудудий саралаш босқичида унда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган иштирокчилар ўртасида ўтказилади.
26. Республика комиссиясининг умумий йиғилиши қарори баённома билан расмийлаштирилади ва унда кўрик-танловнинг республика финал босқичида ғолиб бўлган, шунингдек, совринли ўринларни эгаллаган ва фаол иштирок этган ходимларнинг рўйхати кўрсатилади.
27. Кўрик-танловнинг республика финал босқичи якуний натижалари қарори билан расмийлаштирилади ва мазкур Низомнинг 3-бандида назарда тутилган номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар рўйхати илова қилинади.
3-боб. Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш
28. Кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш ва республика финал босқичларида 1-ўринни эгаллаган иштирокчилар ғолиб, 2 ва 3-ўринни эгаллаган иштирокчилар совриндорлар ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар]
29. Кўрик-танловнинг ғолиб ва совриндорлари ҳар йили июль ойининг биринчи ҳафтасида қуйидаги тартибда тақдирланади:
а) ҳудудий саралаш босқичида:
1-ўрин учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 5 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
2-ўрин учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
3-ўрин учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти.
Бунда агар ижтимоий ходимлар давлат олий таълим муассасаларининг «Ижтимоий иш» мутахассислиги бўйича таълим олаётган бўлса, бир йўла тўланадиган пул мукофоти билан бирга бир йиллик тўлов-контракт суммасининг 1-ўрин учун 100 фоизи, 2-ўрин учун 50 фоизи ҳамда 3-ўрин учун 25 фоизи миқдорида қоплаб берилади;
1-ўрин учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 15 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти;
Агентлик томонидан белгиланган ҳар бир номинация учун — меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 10 баравари миқдорида.
(29-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)
30. Кўрик-танловнинг республика финал босқичида фаол иштирок этиб, ўзининг билими ва касбий маҳоратини юксак даражада кўрсатган иштирокчилар қўшимча равишда бир йўла тўланадиган пул мукофоти ёки қимматбаҳо совға билан рағбатлантирилиши мумкин.
4-боб. Якунловчи қоидалар
31. Кўрик-танловнинг республика финал босқичи ғолиб ва совриндорлари қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:
юқори лавозимга тайинлаш учун кадрлар захирасига киритиш;
идоравий ва давлат мукофотларига тавсия қилиш.
32. Кўрик-танлов натижаларидан норози бўлган ходимлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч кун давомида апелляция комиссияларига апелляция аризаси бериш ҳуқуқига эга. Апелляция аризаси 5 кун ичида кўриб чиқилади.
33. Кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш босқичи апелляция комиссиялари тегишли ҳудудий бошқармаларнинг раҳбарлари, республика финал босқичи апелляция комиссияси — Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси — Агентлик директори томонидан ташкил этилади.
Апелляция комиссиялари таркибига кўрик-танлов комиссиялари фаолиятида иштирок этмаган шахслар киритилади.
34. Кўрик-танлов натижаларидан норози бўлган ходимларнинг апелляция аризаларини кўриб чиқишда уларнинг ўзи ҳам иштирок этиши мумкин.
35. Апелляция комиссиялари кўрик-танлов иштирокчиларининг апелляция аризаларини кўриб чиқиб, натижаси бўйича аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
36. Кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларида келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
«Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
(Агентлик)
«Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танлови (кўрик-танлов)нинг ўтказилиши тўғрисида ўз расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида эълон беради.
Ҳар йили 1 апрелга қадар
2-босқич
Номзодлар
Кўрик-танловда қатнашиш учун Агентликнинг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтади.
Ҳар йили 1 апрелдан 30 апрелга қадар
3-босқич
Ҳудудий комиссия
(ҳудудий саралаш босқичи доирасида)
1. Кўрик-танловнинг «Энг фаол ижтимоий ходим» номинацияси бўйича ҳудудий саралаш босқичини ўтказади.
3. Баённома ҳудудий комиссияларнинг барча аъзолари томонидан имзоланади ҳамда Республика комиссиясига белгиланган тартибда тақдим этилади.
Ҳар йили май ойида
4-босқич
Республика комиссияси
(республика финал босқичи доирасида)
1. Кўрик-танловнинг ҳудудий саралаш босқичида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчилар ўртасида белгиланган тартибда синовлар ўтказилади.
2. Республика комиссиясининг умумий йиғилиши қарори баённома билан расмийлаштирилади ва унда кўрик-танловнинг республика финал босқичида ғолиб бўлган, шунингдек, совринли ўринларни эгаллаган ва фаол иштирок этган ходимларнинг рўйхати кўрсатилади.
Ҳар йили июнь ойида
5-босқич
Республика комиссияси
Кўрик-танловнинг «Энг фаол ижтимоий ходим» номинацияси бўйича ғолиб ва совриндорларни тақдирлайди.
Ҳар йили июль ойининг биринчи ҳафтасида
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2026 й., 09/26/48/0134-сон)