Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.04.2026
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 28 апрелдаги 206-сонли «Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ички истеъмол бозорини гўшт, сут ва бошқа чорвачилик маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, чорвачилик озиқа базасини кенгайтириш, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича илмий асосланган усуллар ва интенсив технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 24 августдаги ПҚ-285-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 млн сўмдан, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўмдан субсидия ажратиш тартиби;
субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириш, субсидия олувчиларга қўйиладиган талаблар, субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда чорвачилик хўжаликларининг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга ажратилган субсидия маблағлари тўғрисида ўзаро реал вақт режимида электрон ахборот алмашишни йўлга қўйсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 январь,
52-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 январдаги 52-сон қарорига

1-ИЛОВА

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«Агроплатформа» АТ — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграция платформаси таркибига кирувчи ҳамда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун имтиёзли кредитларни ажратиш, маҳсулот етиштирувчиларга шаффофлик тамойили асосида хизмат кўрсатиш имкониятларини таъминлаб берадиган ахборот тизими;
субсидия — юридик шахсларга хорижий давлатлардан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни импорт қилишда харажатлар ўрнини қисман қоплаш учун бериладиган маблағ;
наслдор қорамол — келиб чиқиши ҳужжатлар (наслдор қорамол гувоҳномаси) билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;
наслдор қўй ва эчки — келиб чиқиши ҳужжатлар (наслдор қўй ва эчки гувоҳномаси) билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;
импорт қилувчи — хорижий давлатлардан наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни олиб кирувчи ташкилотлар;
субсидия олувчи — ушбу Низомда белгиланган тартибда хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олиш орқали республика ҳудудида парваришлайдиган чорвачилик хўжаликлари.
3. Чорвачилик хўжаликларига 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб 2025 йил 31 декабрга қадар давлат томонидан хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 млн сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорда субсидия ажратилади.
2-боб. Субсидия олувчилар рўйхатини шакллантириш тартиби
4. Мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ таркибдаги Чорвачилик тармоғини ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси (кейинги ўринларда — туман комиссияси):
календарь йилнинг 1 майига қадар ушбу Низомга 2 ва 2.1-иловаларга мувофиқ шаклда келгуси йил учун субсидия олувчилар рўйхатини шакллантиради ҳамда тасдиқлайди;
тасдиқланган субсидия олувчилар рўйхатини мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ таркибда тузилган Чорвачилик тармоғини ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияларига (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссия) киритади.
5. Ҳудудий комиссия:
уч иш куни ичида субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштиради ҳамда ушбу Низомга 2.2 ва 2.3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича тасдиқлайди;
тасдиқланган субсидия олувчилар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — Қўмита) тақдим этади.
Қўмита уч иш куни ичида ҳудудий комиссия томонидан тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштиради ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тўғрисидаги низомнинг 3-боби.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
субсидия олувчилар рўйхатини тақдим этилган пайтдан бошлаб беш иш куни ичида ушбу Низомга 2.4 ва 2.5-иловаларга мувофиқ шаклда умумлаштиради ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишади;
келишилган субсидия олувчилар рўйхатини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомнинг 3-боби.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини кўриб чиқиб тасдиқлайди ва уни календарь йилнинг 15 июлига қадар Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ижро учун юборади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонунининг 3-боби.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги келгуси йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия бериш мақсадида зарур маблағларни назарда тутади.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қўмитанинг таклифлари асосида туман комиссияси томонидан шакллантирилган субсидия олувчилар рўйхатига йил давомида ҳақиқий ҳолатдан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши мумкин.
3-боб. Субсидия олувчига қўйиладиган талаблар
10. Гўшт ва сут йўналишидаги хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинадиган наслдор қорамолларнинг бўғозлик муддати 6 ойгача бўлиши, тирик вазни 450 килограммдан ва туғиш вақтида кутилаётган ёши 30 ойдан кўп бўлмаслиги ҳамда уруғлантирган наслдор буқа тўғрисида қўшимча маълумотлар мавжуд бўлиши лозим.
11. Хорижий давлатлардан импорт қилинадиган наслдор қўй ва эчкилар қуйидаги талабларга мос келиши шарт:
тана тузилиши — мустаҳкамлиги;
наслдор қўй ва эчкилар ёши 6 ойликдан кам бўлмаслиги.
12. Субсидия олувчи хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни камида 2 авлод олгунгача сақлаши шарт.
4-боб. Субсидия ажратиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар ва уларни кўриб чиқиш тартиби
13. Субсидия олувчи хорижий давлатдан наслдор қорамолни олиб келгандан сўнг туман комиссиясига субсидия олиш учун ушбу Низомнинг 10 — 12 бандларида қўйилган талабларни ҳисобга олган ҳолда, «Агросубсидия» АТ электрон тизими орқали ариза билан мурожаат қилади.
Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкини сотиб олиш бўйича тузилган олди-сотди шартномаси ва тўлов топшириқномаси нусхаси;
божхона юк декларацияси нусхаси;
хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларнинг электрон идентификация базага киритилганлиги.
14. Ариза туман комиссияси котиби томонидан қабул қилинади ҳамда аризанинг нусхаси қабул қилинган сана кўрсатилган ҳолда субсидия олувчига тақдим этилади.
Субсидия олувчининг аризаси тикилган ва муҳрланган журналга туман комиссияси котиби томонидан қайд этиб борилади.
Тақдим этилган ҳужжатларнинг тўлиқ ва ҳаққонийлиги учун субсидия олувчи жавобгар ҳисобланади.
15. Субсидия олувчи ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандларида назарда тутилган талабларни ўз ичига олган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаганда, туман комиссияси бир иш куни ичида ҳужжатларни субсидия олувчига асослантирилган камчиликларни кўрсатган ҳолда жавоб хати билан қайтаради.
16. Субсидия олувчи ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандларида назарда тутилган талабларни ўз ичига олган ҳужжатларни тўлиқ тақдим этганда, туман комиссияси аризани уч иш куни ичида кўриб чиқади.
Туман комиссияси аризани кўриб чиққандан кейин мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда субсидия олувчига субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани уч нусхада тўлдиради ва тасдиқлайди.
Субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосанинг биринчи нусхаси Қўмитада, иккинчи нусхаси туман комиссиясида ва учинчи нусхаси мурожаат этувчида сақланади.
Туман комиссияси субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулоса ҳақида субсидия олувчини хулоса қабул қилинган кунда хабардор қилади.
Субсидия олувчи субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосада кўрсатилган камчиликларни беш иш куни ичида бартараф этиб, туман комиссиясига ариза билан қайта мурожаат қилиши мумкин.
17. Туман комиссияси субсидия олувчи томонидан тақдим этилган аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда субсидия ажратиш тўғрисидаги ижобий хулосани бир иш куни ичида ҳудудий комиссияга юборади.
18. Ҳудудий комиссия туман комиссияси томонидан тақдим этилган ижобий хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни икки иш куни ичида туманлар кесимида жамлаган ҳолда Қўмитага юборади.
19. Қўмита ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган ижобий хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни вилоятларнинг туманлари кесимида жамлаган ҳолда субсидия олувчилар рўйхатини икки иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.
20. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки иш куни ичида субсидия олувчилар рўйхатини кўриб чиқиб тасдиқлайди ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.
21. Субсидия олувчининг аризасини кўриб чиқиш учун тўловлар ундирилмайди.
22. Субсидия ажратишни рад этишга қуйидагилар асос бўлади:
хорижий давлатлардан импорт қилинган қорамол, қўй ва эчкилар ушбу Низомнинг 10 ва 11-бандлари талабларига мос келмаса;
туман комиссияси томонидан ўтказиладиган ўрганишлар натижасида субсидия олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжудлиги ёки маълумотларни бузиб кўрсатиш ҳолатлари аниқланганда.
Ушбу бандда қайд этилгандан бошқа ҳолларда, субсидия олувчига субсидия ажратишни рад этишга йўл қўйилмайди.
23. Субсидия олувчи туман комиссиясининг субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
24. Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ушбу Низомга 5-иловадаги схемага мувофиқ ажратилади.
5-боб. Субсидия ажратиш тартиби
25. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрлари тасдиқлангандан сўнг субсидия ажратиш учун зарур маблағларни беш иш куни ичида белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказиб беради.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ушбу мақсадлар учун ажратиладиган маблағларнинг ҳисоби Қишлоқ хўжалиги вазирлигида очиладиган махсус шахсий ғазна ҳисобварағида юритилади.
26. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тақдим этилган ҳужжатларда туман комиссиясининг ижобий хулосаси бор ёки йўқлигига аниқлик киритади ва икки иш куни ичида туман комиссиясининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, субсидия олувчининг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига субсидия маблағини ўтказиб беради.
Бунда молия йили якуни бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағида фойдаланилмай қолган маблағлар белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига қайтарилади.
6-боб. Якунловчи қоидалар
27. Субсидия ажратиш бўйича юзага келадиган келишмовчиликлар томонлар ўртасида музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилинади.
Келишмовчиликларни музокаралар ўтказиш орқали ҳал қилишнинг иложи бўлмаганда, суд тартибида ҳал қилинади.
28. Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун ажратилган субсидиялардан мақсадли фойдаланиш давлат молиявий назорати бўйича ваколатли давлат органи томонидан назорат қилинади.
29. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг ХIII боби.

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

1-ИЛОВА

Чорвачилик тармоғини ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Т/р

Ф.И.О.

Иш жойи ва лавозими

1.

Лавозимига кўра

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси

2.

Лавозимига кўра

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимининг чорвачилик бўйича мутахассиси, комиссия котиби

Изоҳ. Комиссия таркибига заруратга кўра бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам жалб этилиши мумкин.

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

2-ИЛОВА

«Тасдиқлайман»

________ туман (шаҳар) комиссияси раиси

_________ ________ ________________

(имзо) ________________(Ф.И.О) ___

20__ й «___» __________

____________ туманида 20__ йилда импорт қилинадиган наслдор қорамоллар учун субсидия ажратиш прогнози

Т/р

Импорт қилинадиган наслдор қорамоллар учун субсидия ажратиш прогнози

импорт қилувчи ташкилот номи

наслдор қорамолларни сотиб олувчи хўжалик номи

зотга мансублиги

бош сони,

(бош)

субсидия ажратиш прогнози,

(млн сўм)

1.

2.

...

Жами:

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

2.1-ИЛОВА

«Тасдиқлайман»

________ туман (шаҳар) комиссияси раиси

_________ ________ ________________

(имзо) ________________(Ф.И.О) ___

20__ й «___» __________

____________ туманида 20__ йилда импорт қилинадиган наслдор қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш прогнози

Т/р

Импорт қилинадиган наслдор қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш прогнози

импорт қилувчи ташкилот номи

наслдор қўй ва эчкиларни сотиб олувчи хўжалик номи

зотга мансублиги

бош сони,

(бош)

субсидия ажратиш прогнози,

(млн сўм)

1.

2.

...

Жами:

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

2.2-ИЛОВА

«Тасдиқлайман»

________ ҳудудий комиссияси раиси

_________ ________ ________________

(имзо) ________________(Ф.И.О) ___

20__ й «___» __________

____________ вилоятида 20__ йилда импорт қилинадиган наслдор қорамоллар учун субсидия ажратиш прогнози

Т/р

Импорт қилинадиган наслдор қорамоллар учун субсидия ажратиш прогнози

импорт қилувчи ташкилот номи

наслдор қорамолларни сотиб олувчи хўжалик номи

зотга мансублиги

бош сони,

(бош)

субсидия ажратиш прогнози,

(млн сўм)

_____________ тумани

1.

2.

...

Жами:

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

2.3-ИЛОВА

«Тасдиқлайман»

________ ҳудудий комиссияси раиси

_________ ________ ________________

(имзо) ________________(Ф.И.О) ___

20__ й «___» __________

___________ вилоятида 20__ йилда импорт қилинадиган наслдор қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш прогнози

Т/р

Импорт қилинадиган наслдор қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш прогнози

импорт қилувчи ташкилот номи

наслдор қўй ва эчкиларни сотиб олувчи хўжалик номи

зотга мансублиги

бош сони,

(бош)

субсидия ажратиш прогнози,

(млн сўм)

_____________ тумани

1.

2.

...

Жами:

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

2.4-ИЛОВА

«Тасдиқлайман»

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси

_________ ________ ________________

(имзо) ________________(Ф.И.О) ___

20__ й «____» __________

Республикада 20__ йилда импорт қилинадиган наслдор қорамоллар учун субсидия ажратиш

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Туманлар номи

Импорт қилинадиган наслдор қорамоллар учун субсидия ажратиш

импорт қилувчи ташкилот номи

наслдор қорамолларни сотиб олувчи хўжалик номи

зотга мансублиги

бош сони,

(бош)

субсидия ажратиш прогнози,

(млн сўм)

_______________ вилояти

1.

2.

...

Вилоят бўйича жами:

Республика бўйича жами:

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

2.5-ИЛОВА

«Тасдиқлайман»

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси

_________ ________ ________________

(имзо) ________________(Ф.И.О) ___

20__ й «____» __________

Республикада 20__ йилда импорт қилинадиган наслдор қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш

ПРОГНОЗ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Туманлар номи

Импорт қилинадиган наслдор қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш

импорт қилувчи ташкилот номи

наслдор қўй ва эчкиларни сотиб олувчи хўжалик номи

зотга мансублиги

бош сони,

(бош)

субсидия ажратиш прогнози,

(млн сўм)

_______________ вилояти

1.

2.

...

Вилоят бўйича жами:

Республика бўйича жами:

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

3-ИЛОВА

«Тасдиқлайман»

________ туман (шаҳар) комиссияси раиси

________ ________ ______________________

(имзо) ____________________(Ф.И.О) ______

20__ й «___» __________

ХУЛОСА

_________ вилояти _________туманидаги субсидия олишга талабгор «___________»нинг 20__ йил _______даги мурожаатига ва тақдим этган ҳужжатларига асосан туман комиссияси томонидан жойига чиққан ҳолда қуйидагилар ўрганилди ва аниқланди:

Т/р

Инвентар рақами

Зотга мансублиги

Туғилган вақти

Уруғлантирилган вақти

Ипорт қилинган вақти

Онасининг маҳсулдорлик кўрсаткичлари

Уруғлантирган наслдор буқа онасининг маҳсулдорлик кўрсаткичлари

ёши, ой

энг юқори лактациясидаги сут миқдори, кг

сут таркибида, %

ёши, ой

энг юқори лактациясидаги сут миқдори, кг

сут таркибида, %

ёғ

оқсил

ёғ

оқсил

1.

2.

...

Жами:

ЯКУНИЙ ХУЛОСА:

_______ вилояти _______ туманидаги ___________га (ташкилот номи) жами ______ млн сўм миқдорида субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилди.*

_______ вилояти _______ туманидаги ___________га (ташкилот номи) қуйидагиларга, жумладан, _______________________га асосан субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилди.**

Комиссия аъзолари:

Туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи__________имзо/муҳр_________________Ф.И.О.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи___________________________________имзо/муҳр_________________Ф.И.О.

* Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ деб топилганда, мақсадга мувофиқ эмас деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади.
** Субсидия ажратиш мақсадга мувофиқ эмас деб топилганда, мақсадга мувофиқ деб топиш тўғрисидаги хатбоши чиқариб ташланади ҳамда субсидия ажратишни рад этиш сабаблари тўлиқ кўрсатилади.

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

4-ИЛОВА

Чорвачилик тармоғини ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссияларининг
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Т/р

Ф.И.О.

Иш жойи ва лавозими

1.

Лавозимига кўра

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, комиссия раиси

2.

Лавозимига кўра

Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи, комиссия раиси ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг чорвачилик бўйича мутахассиси, комиссия котиби

Изоҳ. Комиссия таркибига заруратга кўра бошқа ташкилотлар вакиллари ҳам жалб этилиши мумкин.

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

5-ИЛОВА

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш
СХЕМАСИ

Босқич

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

I. Субсидия ажратишнинг прогноз параметрларини шакллантириш

I босқич

Чорвачилик тармоғини ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссияси (кейинги ўринларда — туман комиссияси)

Хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкиларни сотиб олган чорвачилик хўжаликлари (кейинги ўринларда — субсидия олувчи) рўйхатини шакллантиради ва тасдиқланган ҳолда ҳудудий комиссияга тақдим этади.

Календарь йилнинг 1 майига қадар

II босқич

Чорвачилик тармоғини ривожлантириш фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар комиссиялари (кейинги ўринларда — ҳудудий комиссия)

Туман комиссияси томонидан тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига (кейинги ўринларда — қўмита) тақдим этади.

Уч иш куни ичида

III босқич

Қўмита

Ҳудудий комиссия томонидан тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Уч иш куни ичида

IV босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қўмита томонидан тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини умумлаштириб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.

Беш иш куни ичида

V босқич

Вазирлар Маҳкамаси

Субсидия олувчилар рўйхатини кўриб чиқиб тасдиқлайди ва Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига ижро учун юборади.

Календарь йилнинг 15 июлига қадар

V босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия бериш мақсадида зарур маблағларни назарда тутади.

Ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари тасдиқлангунга қадар

II. Субсидия олувчиларга субсидия ажратиш тартиби

I босқич

Субсидия олувчи

Хорижий давлатдан наслдор қорамолни олиб келгандан сўнг туман комиссиясига субсидия олиш учун «Агросубсидия» АТ электрон тизими орқали ариза билан мурожаат қилади.

Ихтиёрий равишда

II босқич

Туман комиссияси

Субсидия олувчи томонидан тақдим этилган аризани кўриб чиқади ва белгиланган шаклда уч нусхада субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулосани қабул қилади.

Уч иш куни ичида

III босқич

Туман комиссияси

Субсидия ажратиш ёки субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хулоса ҳақида субсидия олувчини хабардор қилади.

Хулоса қабул қилинган кунда

IV босқич

Туман комиссияси

Субсидия олувчи томонидан тақдим этилган аризани ва унга илова қилинган ҳужжатларни ҳамда субсидия ажратиш тўғрисидаги ижобий хулосани ҳудудий комиссияга юборади.

Бир иш куни ичида

V босқич

Ҳудудий комиссия

Туман комиссияси томонидан тақдим этилган ижобий хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни туманлар кесимида жамлаган ҳолда Қўмитага юборади.

Икки иш куни ичида

VI босқич

Қўмита

Ҳудудий комиссиялар томонидан тақдим этилган ижобий хулоса ва унга илова қилинган ҳужжатларни вилоятларнинг туманлари кесимида жамлаган ҳолда субсидия олувчилар рўйхатини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига тақдим этади.

Икки иш куни ичида

VII босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Қўмита томонидан тақдим этилган субсидия олувчилар рўйхатини кўриб чиқиб тасдиқлайди ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига юборади.

Икки иш куни ичида

VIII босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетида субсидия ажратиш учун назарда тутилган маблағларни Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг махсус шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказиб беради.

Беш иш куни ичида

IX босқич

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Субсидияни субсидия олувчининг тижорат банкидаги асосий ҳисобварағига ўтказиб беради.

Икки иш куни ичида

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 январдаги 52-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 532-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди олтинчи хатбошисидаги «Ўзбекчорванасл» агентлиги» сўзлари «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 16 декабрдаги 711-сон қарори билан тасдиқланган «Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларга субсидия бериш» ахборот тизими орқали бериладиган субсидия турлари ва уларни ажратишга масъул бўлган давлат органлари рўйхати қуйидаги мазмундаги 22-позиция билан тўлдирилсин:

«

22.

Чорвачилик хўжаликларига хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамол, қўй ва эчкилар учун субсидия ажратиш

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2024 й., 09/24/52/0073-сон)