Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги бир-бирини такрорловчи ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётига таъсир кўрсатувчи нормаларни бартараф этиш орқали жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6218-сон Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2023 йил 21 июль,
ПФ-110-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-110-сон Фармонига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги «Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида»ги ПФ-2114-сон Фармонида:
1-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
3-банд чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 8 июлдаги ПФ-99-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июлдаги «Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5490-сон Фармонида:
а) 5-банд қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ушбу Фармоннинг 5-бандида кўрсатилган талаблар тезкор-қидирув тадбирлари, шунингдек, жиноят-процессуал қонунчилиги асосида ўтказиладиган тафтишга нисбатан татбиқ этилмайди»;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишинча иккинчи ва учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
1-позицияда:
«Текширувлар (назорат функциялари)» устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ишончли ахборотлар мавжуд бўлганида тегишли рухсатномасиз ёки қалбаки акциз маркали ёхуд акциз маркасиз алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва сотиш ҳолатларини текшириш»;
«Назорат қилувчи орган» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
21-позициянинг «Назорат қилувчи орган» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги,» сўзлари чиқариб ташлансин;
19-позиция чиқариб ташлансин;
изоҳ қисмининг учинчи хатбошисидаги «19» рақами чиқариб ташлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5929-сон Фармони 1-иловасининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳайъатининг
ТАРКИБИ

1.

Йўлдошев Ниғматилла Тўлқинович

Бош прокурор, Ҳайъат раиси

2.

Валиев Баҳриддин Бахадирович

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари

3.

Самадов Салом Исматович

Бош прокурорнинг ўринбосари

4.

Лавозимига кўра

Бош прокурорнинг ўринбосари

5.

Лавозимига кўра

Бош прокурорнинг ўринбосари

6.

Лавозимига кўра

Бош прокурорнинг ўринбосари

7.

Артикова Светлана Баймирзаевна

Бош прокурорнинг ўринбосари

8.

Аминов Шохрух Азаматович

Бош прокурорнинг ўринбосари

9.

Кудратходжаев Ботир Бахромович

Бош прокурорнинг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори

10.

Рахимов Дилшод Фахриевич

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи

11.

Эгамбердиев Музаффар Эминович

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори

12.

Таджиев Эркабай Аминович

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори

13.

Болтаев Ҳалим Хусанбоевич

Бош прокуратуранинг ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи, Ҳайъат котиби

Изоҳ: Ҳайъат аъзолари бошқа ишга ўтганда унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар киритилади».
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6252-сон Фармонида:
10-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2023 йил» сўзлари «2024 йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
11-банднинг иккинчи хатбошисидаги «2022 йилда» сўзлари «2022-2023 йилларда» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги «Дори воситалари ноқонуний айланишининг олдини олиш чораларини кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-4438-сон қарорининг 1-банди учинчи хатбошисидан «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда» сўзлари чиқариб ташлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ва профилактика тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Текширувни ўтказиш ваколатли орган билан келишган ёки уни хабардор этган ҳолда Ахборот тизимида рўйхатга олиш орқали амалга оширилади, бундан тезкор-қидирув тадбирлари ҳамда жиноят-процессуал қонунчилиги асосида ўтказиладиган тафтиш мустасно».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2023 й., 06/23/110/0506-сон)