LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
3) ўз ҳуқуқлари бузилган, «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги бузилганлиги муносабати билан судга мурожаат қилган жисмоний шахслар;
4) Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлган тақдирда, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам ушбу Қонун 9-моддасининг 1-бандида кўрсатилган жисмоний шахсларга фуқаролик ишлари бўйича судларга ва маъмурий судларга тааллуқли бўлган қуйидагилар ҳақидаги ишлар бўйича кўрсатилади:
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 991-моддасида назарда тутилган тартибда терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг, суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура органларининг ва суднинг қонунга хилоф ҳаракатлари туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги.
 LexUZ шарҳи
Ушбу модда иккинчи қисмининг тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ахборот махсус ваколатли давлат органи томонидан давлат органлари ўртасида электрон ахборот алмашинуви доирасида мустақил равишда электрон шаклда олиниши мумкин.
Агар Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ жиноят иши бўйича адвокат иштирок этиши шарт бўлса, адвокат тайинлаш тўғрисидаги суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарори ёки суднинг ажрими давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиладиган жисмоний шахс «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида ҳисобда туриши ёки турмаслигидан қатъи назар, «Юридик ёрдам» ахборот тизимида рўйхатга олинади.
Ваколатли орган (мансабдор шахс) томонидан ушбу Қонун 9-моддасининг 1-бандида кўрсатилган жисмоний шахсларга давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ҳақидаги сўров юборилган тақдирда, шахснинг «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими воситасида кам таъминланган шахс деб эътироф этилганлиги ҳақидаги ахборот «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали автоматик равишда текширилади.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ кечиктириб бўлмайдиган тергов ҳаракатларини ўтказиш зарур бўлганда;
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки суд адвокатни «Юридик ёрдам» ахборот тизими орқали танлаш имконияти мавжуд бўлмаганлиги ва ишда иштирок этиш учун навбатчи адвокат жалб қилинганлиги асослари ҳақидаги ахборотнинг мазкур ахборот тизими орқали онлайн режимда ишлаш имконияти бошланган пайтдан эътиборан ўн икки соатдан кечиктирмай киритилишини таъминлаши шарт.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида назарда тутилган ҳолларда давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахснинг адвокатдан воз кечишига йўл қўйилмайди.
 LexUZ шарҳи
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш рад этилганлиги ҳақида адвокат, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ва ваколатли давлат органининг мансабдор шахси томонидан баённома тузилади ҳамда имзоланади, бундан ушбу модданинг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно. Давлат ҳисобидан юридик ёрдам олиш рад этилганлиги ҳақидаги баённомада ишнинг рақами, ишда иштирок этган адвокатнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олишни рад этган жисмоний шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, ваколатли давлат органи мансабдор шахсининг фамилияси, исми ва отасининг исми, унинг лавозими, давлат ҳисобидан юридик ёрдам олишни рад этиш сабаблари, адвокат ишда иштирок этган кунлар ҳамда адвокат томонидан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилиши билан боғлиқ бошқа маълумотлар кўрсатилади.
Давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатувчи адвокат ушбу Қонуннинг 22-моддасига мувофиқ алмаштирилган тақдирда ёки давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш ушбу Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ тугатилганда амалда юридик ёрдам кўрсатган адвокатга тўлов амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 июндаги 137-сонли «Адвокатлар томонидан кўрсатилган юридик ёрдам учун давлат ҳисобидан ҳақ тўлаш механизмини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчига адвокатлар томонидан юридик ёрдам кўрсатиш бўйича харажатларни давлат ҳисобига ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1878, 02.12.2008 й.), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил 19 декабрдаги 17-сонли «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги қарорининг 12 ва 31-бандлари.
Ушбу модданинг иккинчи қисмида кўрсатилган жисмоний шахс томонидан ёки ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган адвокат томонидан давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини ихтиёрий равишда қоплаш рад этилган тақдирда, бундай харажатлар суд тартибида ундирилади.