1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.10 Асаларичилик. Балиқчилик]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Асаларичилик тармоғини қўллаб-қувватлаш ва қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Республикада асаларичилик тармоғини замонавий илмий ёндашувлар асосида ривожлантириш, асаларичилик фаолиятини самарали ташкил этиш учун янада қулай шароитлар яратиш, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишда уларни асалари билан чанглатиш амалиётини кенг жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси, «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси (кейинги ўринларда — Уюшма) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 1-иловага мувофиқ 2023 йилда 200 минг гектар майдонда пахта ҳосилдорлигини ошириш учун ғўзани асалари билан чанглатиш агротехникасини қўллаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Бунда ғўзани асалари билан чанглатиш хизмати учун тўловлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан (кейинги ўринларда — Жамғарма) пахта ҳосилини етиштиришни молиялаштиришга ажратиладиган ресурс маблағлари ҳисобидан асаларичилик субъектларига, пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари ўртасида тузиладиган шартномага асосан амалга оширилади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги 727-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2024 й., 09/24/727/0905-сон)
2. Белгилансинки, ғўзани асалари билан чанглатиш агротехникасини қўллаш учун Жамғармадан ажратилаётган маблағларнинг 80 фоизи асаларичилик субъектларига, 10 фоизи Уюшмага йўналтирилади ҳамда 10 фоизи Жамғармада қолдирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги 727-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2024 й., 09/24/727/0905-сон)
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларининг Наманган ҳамда Фарғона вилоятлари тажрибаси асосида Асаларичилик саноат марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Бунда кооперация асосида аҳоли хонадонларини асаларичиликка ихтисослаштириш, асалари оилаларини етиштириш, Асаларичилик саноат марказида асал сотиш дўконлари, асал маҳсулотини қайта ишлаш, қадоқлаш, асаларичилик асбоб-анжомлари ва жиҳозларини ишлаб чиқариш, маҳаллий шароитда она асалариларини етиштириш, «устоз-шогирд» анъанаси асосида ёшларни асаларичилик фаолиятига жалб этиш, асаларининг турли касалликларининг олдини олиш бўйича ветеринария хизматлари ташкил қилинади.
Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари Асаларичилик саноат маркази ташкил этиладиган ҳудудларни аниқлаб, ушбу ҳудудлар таркибига киритилган ер участкаларини асаларичилик субъектларига белгиланган тартибда ажратиб берилишини таъминласин.
4. Белгилансинки қўйилсинки, Асаларичилик саноат марказида фаолият юритиш истаги бўлган асаларичилик субъектларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Франция тараққиёт агентлиги иштирокида «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 13 январдаги ПҚ-84-сон қарорига мувофиқ Франция тараққиёт агентлигининг «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси доирасида жалб қилинган ресурс маблағлари ҳисобидан тижорат банкларининг кредитлари ажратилади.
2023 — 2024 йилларда асаларичилик субъектлари ва маҳаллий шароитда етиштириладиган она арилар сонини кўпайтиришнинг прогноз кўрсаткичлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатиш бўйича қуйидаги вазифалар юклансин:
қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш учун асалари билан чанглатиш хизматини кўрсатишни ташкил этиш;
асаларичилик субъектлари, пахтачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва пахта-тўқимачилик кластерлари ўртасида тузиладиган шартномалар реестрини юритиш;
қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатиш агротехникасини ва уни қўллашни янада такомиллаштириш, бу борадаги муаммоларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
7. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
икки ой муддатда фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгаларининг асаларичилик лойиҳаларининг 2024 — 2025 йилларга мўлжалланган манзилли дастурини шакллантирсин ва ушбу мақсадлар учун Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан босқичма-босқич 35 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилишини таъминласин;
асаларичилик билан шуғулланувчи аҳоли хонадонларининг таклифига асосан асалариларни боқиш учун мавсумий экин туридан келиб чиқиб, фермер хўжаликларининг экин майдонларини текин фойдаланиш шарти билан бириктириб бориш чораларини кўрсин.
8. «Ўзбекистон пахта-тўқимачилик кластерлари» уюшмаси пахта-тўқимачилик кластерлари билан биргаликда пахта майдонларида зараркунандаларга қарши кимёвий ишлов берилишидан уч кун олдин Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ҳудудий бўлинмаларини ва ушбу ҳудудда жойлашган асаларичилик субъектларини фойдаланилаётган кимёвий воситани қўллаш вақти, унинг номи, таъсир доираси ва муддати тўғрисида хабардор қилиб борсин.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги зараркунандаларга қарши қўлланилаётган кимёвий воситалар тўғрисидаги маълумотлар мобил платформалардаги дастурларда акс эттириб борилишини йўлга қўйсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳосилга кирган интенсив мевали боғлар ҳосилдорлигини ошириш мақсадида 2024 йилдан бошлаб шартнома асосида интенсив мевали боғларда асалари билан чанглатиш агротехникасини қўллаш чораларини кўрсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йил 1 декабрга қадар 2024 йилдан бошлаб ҳар йили интенсив мевали боғларда асалари билан чанглатиш агротехникасини қўллаш учун Жамғармага тенг улушларда қайтариш шарти билан йиллик 7 фоиз ставкада бюджет ссудасини ажратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
(11-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги 727-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2024 й., 09/24/727/0905-сон)
б) 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимидаги лабораторияларда Уюшманинг тавсиясига асосан маҳаллий ишлаб чиқарилган асал сифатини текшириш ва хулоса бериш бепул амалга оширилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва шифохоналардаги беморларнинг кунлик истеъмол рационига асал маҳсулотини киритиш масаласини кўриб чиқсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Уюшма билан биргаликда ҳар йили 1 — 10 декабрь кунлари Тошкент шаҳрида «Асал байрами» ва «Асаларичилик маҳсулотлари» халқаро кўргазмасини ўтказиб борсин ҳамда мазкур кўргазма доирасида:
республика ҳудудларида етиштирилган асал ва асалари маҳсулотлари савдо ярмаркасини ташкил қилиб, аҳолига сифатли асал маҳсулотларини етказиб бериш;
асаларичилик соҳаси ривожланган давлатлардан малакали мутахассислар ва олимларни таклиф этган ҳолда асаларичилик бўйича илғор тажрибаларни тарғиб қилиш;
асаларичилар ўртасида тажриба алмашиш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тасдиқланган дастур асосида ўқув-амалий семинарлар ўтказиш;
республикада ва хорижий давлатларда асаларичилик соҳасида қўлланилаётган илғор технологиялар ҳамда ускуналар кўргазмасини ташкил этиш чораларини кўрсин.
Ушбу бандда назарда тутилган тадбирларни молиялаштириш билан боғлиқ харажатлар Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгилаб қўйилсин.
(13-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 1 ноябрдаги 727-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2024 й., 09/24/727/0905-сон)
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Уюшма билан биргаликда асаларичилик субъектларининг «Апимондия» халқаро асаларичилик уюшмалари федерацияси томонидан ташкил қилинадиган кўргазма ва конференцияларда доимий иштирок этишини таъминлаш бўйича зарур чораларни кўриб борсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси ҳамда Уюшма «Агробанк» АТБ ҳузурида ташкил этилган «Фермерлар мактаби»да пахта майдонлари ва интенсив мевали боғларда асаларилар билан чанглатиш агротехникасини қўллашнинг аҳамияти, иқтисодий самараси, қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифатининг ошишига таъсири, бу борада асаларичилик соҳаси ривожланган хорижий давлатлардаги тажрибаларни қўллаш бўйича пахта-тўқимачилик кластерлари, фермер хўжаликлари ва интенсив мевали боғ эгаларининг ўқув курсларини ташкил этсин.
«Агробанк» АТБга ушбу ўқув курсларини ташкил этиш ва ўқув-амалий қўлланмаларни тайёрлаш, чет элдан малакали мутахассисларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалиги экинларини асалари билан чанглатиш агротехникасининг аҳамияти бўйича видеоролик ва телекўрсатувлар тайёрлаш бўйича харажатларни молиялаштириш тавсия этилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги пахта ва интенсив мевали боғлар ҳосилдорлигининг ошишига асалари билан чанглатиш агротехникасининг таъсири таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, «Қишлоқ хўжалиги экинларини парваришлаш ва маҳсулот етиштириш бўйича намунавий технологик карта»сига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласини кўриб чиқсин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 12 июнь,
239-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 июндаги 239-сон қарорига 1-ИЛОВА
2023 йилда пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан ғўзани асалари билан чанглатиш агротехникаси қўлланиладиган майдонларнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
Ҳудудлар номи
Пахта-тўқимачилик кластерлари сони
Жами пахта майдони,
гектар
Ғўзани асалари билан чанглатиш агротехникаси қўлланиладиган майдон,
гектар
Далага қўйиладиган асалари оиласи сони,
дона
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
11
86 800
13 000
26 000
2.
Андижон вилояти
15
74 996
14 000
28 000
3.
Бухоро вилояти
11
96 220
16 000
32 000
4.
Жиззах вилояти
6
82 100
12 500
25 000
5.
Қашқадарё вилояти
18
137 500
19 500
39 000
6.
Навоий вилояти
4
28 155
10 000
20 000
7.
Наманган вилояти
7
61 025
14 000
28 000
8.
Самарқанд вилояти
11
73 246
18 000
36 000
9.
Сурхондарё вилояти
11
72 270
20 000
40 000
10.
Сирдарё вилояти
9
77 500
10 000
20 000
11.
Тошкент вилояти
6
70 161
19 000
38 000
12.
Фарғона вилояти
13
77 821
15 000
30 000
13.
Хоразм вилояти
12
82 757
19 000
38 000
Жами:
134
1 020 551
200 000
400 000
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 июндаги 239-сон қарорига 2-ИЛОВА
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида»2022 йил 8 февралдаги ПҚ-120-сон қарорига илованинг 12-бандига мувофиқ белгиланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 июндаги 239-сон қарорига 3-ИЛОВА
2023 — 2024 йилларда асаларичилик субъектлари ва маҳаллий шароитда етиштириладиган она арилар сонини кўпайтиришнинг
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Т/р
Ҳудудлар номи
Асаларичилик субъектлари сони
Фарқи,
+-
Ўсиш,
фоиз
Маҳаллий шароитда етиштириладиган она арилар сони
Фарқи,
+-
Ўсиш,
фоиз
2023 йил
2024 йил
2023 йил
2024 йил
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
1 750
2 050
300
117,1
40 414
47 801
7 387
118,3
2.
Андижон вилояти
2 850
3 180
330
111,6
158 691
171 137
12 446
107,8
3.
Бухоро вилояти
1 900
2 180
280
114,7
73 979
83 522
9 543
112,9
4.
Жиззах вилояти
2 050
2 400
350
117,1
62 589
79 623
17 034
127,2
5.
Қашқадарё вилояти
1 900
2 210
310
116,3
99 159
117 355
18 196
118,4
6.
Навоий вилояти
2 000
2 300
300
115,0
110 303
126 351
16 048
114,5
7.
Наманган вилояти
3 400
3 850
450
113,2
368 589
389 244
20 655
105,6
8.
Самарқанд вилояти
2 650
2 920
270
110,2
56 709
70 722
14 013
124,7
9.
Сурхондарё вилояти
1 900
2 180
280
114,7
68 868
88 170
19 302
128,0
10.
Сирдарё вилояти
620
910
290
146,8
37 699
47 155
9 456
125,1
11.
Тошкент вилояти
2 100
2 380
280
113,3
116 322
131 178
14 339
112,3
12.
Фарғона вилояти
2 730
2 990
260
109,5
228 339
256 330
27 991
112,3
13.
Хоразм вилояти
2 150
2 450
300
114,0
78 339
91 497
13 158
116,8
Жами:
28 000
32 000
4 000
114,3
1 500 000
1 700 085
200 085
113,3
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида»2022 йил 8 февралдаги ПҚ-120-сон қарорига илованинг 12-бандига мувофиқ белгиланган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.06.2023 й., 09/23/239/0355-сон; 08.11.2024 й., 09/24/727/0905-сон)