1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.02.00 Агросаноат ишлаб чиқаришнинг давлат бошқаруви / 09.14.02.02 Қишлоқ хўжалик маҳсулоти нархларининг давлат томонидан тартибга солиниши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2023 йил ҳосилидан буғдой харид қилиш ва ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғалла етиштириш ва сотишда эркин рақобатни таъминлайдиган бозор тамойилларини жорий этиш тўғрисида» 2021 йил 15 ноябрдаги ПҚ-10-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ғалла бозорини эркинлаштириш бўйича ислоҳотларни давом эттириш, ички бозорни буғдой ва ун маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда уларнинг нархлари барқарорлигини сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликларининг 2023 йилда суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан, жами 2 млн 565 минг тонна буғдойни, жумладан:
1 млн 283 минг тонна товар буғдойни давлат ресурси сифатида ҳамда 240 минг 450 тонна уруғлик буғдойни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан харид қилиш;
1 млн 41 минг 550 тонна товар буғдойни фермер хўжаликлари ҳамда бошқа буғдой етиштирувчилар (кейинги ўринларда — буғдой етиштирувчилар) томонидан кейинчалик биржа савдолари орқали сотиш учун Жамғарманинг тижорат вакилида вақтинча сақлашга қабул қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Белгилансинки, «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналар ва буғдойни сақлаш қувватига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан товар буғдойни сотиб олиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини амалга ошириш бўйича тижорат вакили ҳисобланади.
Бунда тижорат вакиллари товар буғдойни сотиб олиш ва сотиш бўйича буғдой етиштирувчилар ва жамғарма билан белгиланган шаклда электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштириб, алоҳида ҳисоб юритадилар ҳамда товар буғдой сотиб олиш чогида қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмайди ва сотишда солиқ солиш базасига киритилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 июндаги 255-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
2. 2023 йил ҳосилидан суғориладиган майдонларнинг ҳар гектаридан ўртача 2,5 тоннадан, жами 2 млн 565 минг тонна буғдойни қабул қилиш дислокацияси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва туманлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда давлат ресурси сифатида харид қилинадиган ва вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган ҳамда уруғлик буғдой ҳажмларини буғдой етиштирувчилар кесимида рўйхатини тасдиқласин.
3. Жамғарма маблағлари ҳисобидан давлат ресурси сифатида харид қилинадиган товар буғдойни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ғаллани етиштириш ва сотишда бозор тамойилини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 28 майдаги ПҚ-262-сон қарорида белгиланган тартибда биржа савдолари орқали сотиш белгилаб қўйилсин.
Бунда буғдой етиштирувчилар томонидан вақтинча сақлашга қабул қилинадиган 5 ва ундан юқори синфлардаги товар буғдой барча тадбиркорлик субъектларига биржа савдолари орқали чекловларсиз сотилади.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2023 йил ҳосили учун:
а) Жамғарманинг тижорат вакили товар буғдойни Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан сотиб олиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш тадбирларини амалга оширади;
б) давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдой учун тўловлар 2023 йилнинг март — май ойларида Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 3-синф буғдой учун шаклланган ўртача нархдан (ўртача котировкадан) келиб чиққан ҳолда, буғдой топширилган кундан эътиборан икки ҳафта муддатда буғдой етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига тўлиқ ўтказиб берилади. Бунда давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдойнинг бошқа синфлари учун тўлов миқдори 2-иловада кўрсатилган буғдойнинг харид нархларини аниқлаш коэффициентларидан келиб чиқиб аниқланади;
в) давлат ресурси сифатида харид қилинадиган товар буғдойни харид қилиш учун Жамғармадан ажратиладиган маблағларни Жамғарманинг тижорат вакиллари ҳисобварақларидаги дебит айланмасидан банк хизматлари учун ҳақ ундирилмайди;
г) вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган товар буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш харажатлари тижорат вакили ва буғдой етиштирувчилар ўртасида тузилган шартнома шартларига мувофиқ Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳамда ушбу буғдойни ташиб келтириш учун транспорт харажатлари буғдой етиштирувчилар ҳисобидан амалга оширилади;
д) буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш жараёнида юзага келадиган табиий камайиш миқдори Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарорида белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади;
е) давлат ресурси сифатида ҳамда вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдойнинг сифати, сақланиши ҳамда харидорларга юклаб жўнатилишида товар буғдойнинг сифати бўйича назорат Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси томонидан амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси уч кун муддатда 2023 йилнинг март — май ойларида биржа савдоларида 3-синф буғдой учун шаклланган ўртача нарх тўғрисидаги маълумотларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштирсин.
6. 2023 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредитларни ўз вақтида сўндириш мақсадида:
фьючерс шартномаси асосида фаолият юритаётган буғдой етиштирувчилар томонидан ғалла ўрим-йиғими даврида 2023 йил ҳосили учун олинган аванс қийматидан кам бўлмаган миқдордаги буғдой ғаллачилик кластерларига топширилади;
вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдойни биржа савдоларида сотишдан тушадиган маблағлар, биринчи навбатда, 2023 йил ҳосили учун буғдой етиштириш мақсадида олинган аванс (кредит)дан юзага келган қарзни қоплаш учун йўналтирилади ва қарздорлик тўлиқ қоплангандан сўнг қолган маблағлар эркин тасарруф этилади.
7. Белгилансинки, уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналари томонидан уруғлик буғдойнинг ҳар бир тоннаси 2023 йилнинг март — май ойларида Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 3-синф буғдой учун шаклланган ўртача нарх (ўртача котировка)га Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигига оид айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 12 октябрдаги 641-сон қарорида бошоқли дон уруғи авлодлари учун белгиланган устамалар ҳисобга олинган ҳолда харид қилинади.
Бунда уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналарига уруғлик буғдойни харид қилиш, тайёрлаш ва суғурта тўловлари учун Жамғарма томонидан олти ой муддатга (маблағ ажратилган ойдан бошлаб) йиллик 1,5 фоиз ставкада қарз маблағлари ажратилади.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўн кун муддатда:
а) Транспорт вазирлиги, «Ўздонмаҳсулот» АК ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2023 йил учун буғдой ҳосилини ташишнинг тавсиявий тарифини;
«Ўздонмаҳсулот» АК ҳамда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан биргаликда буғдойни қабул қилиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш бўйича хизматлар тарифининг энг юқори чекланган даражасини тасдиқласин ва жойларга етказилишини таъминласин;
б) Жамғарма ва Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан буғдой етиштирувчилар кесимида тасдиқланган вақтинча сақлаш учун қабул қилинадиган буғдойни биржа савдоларига қўйиш бўйича ойлик графикларни умумлаштирган ҳолда тасдиқласин ҳамда келгуси ойларнинг 28-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг расмий веб-сайтига жойлаштириб борсин;
в) Жамғарма билан биргаликда:
давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдойни биржа савдоларига қўйиш бўйича ойлик графикни 2023 йил 30 сентябрга қадар ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
келгуси ойларда биржа савдоларига қўйиладиган буғдой тўғрисидаги маълумотларни календарь ой бошланишидан уч кун олдин Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасининг расмий веб-сайтига жойлаштириш учун тақдим этиб борсин;
зарур ҳолларда, ички бозорда нарх барқарорлигини сақлаш мақсадида буғдой танқислиги кузатилган ҳудудлар учун биржа савдоларига қўшимча буғдой қўйиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
9. Буғдой етиштирувчиларнинг вақтинча сақлашга қабул қилинадиган буғдой биржа савдолари орқали ойма-ой график асосида сотилишини инобатга олиб, 2023 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштиришга ажратилган кредитларни қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2023 йил 1 ноябрга қадар узайтирилсин.
Бунда Жамғарма томонидан 2023 йил ҳосили учун буғдой етиштириш харажатларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларига жойлаштирилган кредит ресурсларининг муддати мутаносиб равишда узайтирилади.
10. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига:
биржа савдоларидан буғдой харид қилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларининг график асосида биржа савдоларига чиқарилиши устидан доимий назорат ўрнатиш вазифаси юклансин;
зарур ҳолларда, бир савдо сессиясида бир харидор томонидан харид қилинадиган буғдой ва ун маҳсулотларининг максимал миқдорини (лимитини) белгилаш ҳамда унга ўзгартиришлар киритиш ваколати берилсин.
11. Белгилансинки, давлат захирасидаги буғдой Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ва Жамғарманинг ёзма кўрсатмасига асосан тижорат вакили томонидан харид қилинадиган янги ҳосилни жамлаш ва аввал захирада сақланган буғдойни биржа савдоларига чиқариш орқали янгиланади (алмаштирилади).
Бунда буғдойни янгилаш жараёнида ажратиб олинадиган донли аралашма (оралиқ маҳсулот) биржа савдолари орқали сотилади ҳамда юзага келган салбий фарқ ва қўшимча харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорат инспекцияси ҳамда «Ўздонмаҳсулот» АК билан биргаликда 2023 йил 10 июнь ҳолатига давлат ресурси сифатида «Ўздонмаҳсулот» АК тизимидаги корхоналарда сақланаётган буғдой ҳажмларини тўлиқ хатловдан ўтказсин.
Бунда хатловдан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар «Ўздонмаҳсулот» АК томонидан тақдим этиладиган асослантирилган ҳисоб-китоблар бўйича Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади.
13. Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини сақлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
14. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда тадбиркорлик субъектларининг, биринчи навбатда, қолипли нон ишлаб чиқарувчи ва ун маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорларнинг маҳаллий ун маҳсулоти бўйича ўтказиладиган биржа савдоларида иштирок этишига кўмаклашсин.
15. Жамғарма томонидан тижорат вакилига ўтказиб бериладиган маблағлар ва вақтинча сақлаш учун буғдой топширган буғдой етиштирувчиларнинг маҳсулот сотишдан тушган маблағлари ҳаракати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирувга қаратилмайдиган махсус мақсадли ҳисобварақларда амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.
16. Вазирлар Маҳкамасининг «2022 йил ҳосилидан буғдойни харид қилиш ва сотишда бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 30 майдаги 284-сон қарорининг 12-банди ва унга 3-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
17. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири А.Б. Воитов, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири Ш.Д. Кудбиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2023 йил 3 июнь,
227-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июндаги 227-сон қарорига 1-ИЛОВА
2023 йил ҳосилидан суғориладиган майдонлардан буғдойни қабул қилиш
«NOʻKUS BEST-SEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
4 700
4 700
Жами:
130 000
117 000
64 000
53 000
13 000
Андижон вилояти
7.
«Андижондонмаҳсулотлари» АЖ
73 352
63 852
35 203
28 649
9 500
8.
«Асакадонмаҳсулотлари» АЖ
64 052
60 052
33 108
26 944
4 000
9.
«Қўрғонтепадонмаҳсулотлари» АЖ
52 596
46 596
25 689
20 907
6 000
Жами:
190 000
170 500
94 000
76 500
19 500
Бухоро вилояти
10.
«Бухородонмаҳсулотлари» АЖ
63 517
60 117
32 911
27 206
3 400
11.
«Қоракўлдонмаҳсулотлари» АЖ
54 060
54 060
29 595
24 465
12.
«Когондонмаҳсулотлари» АЖ
22 823
22 823
12 494
10 329
13.
«BUXARA BESTSEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
4 600
4 600
14.
«Яккатут пахтачилик, ғаллачилик, шоличилик ва уруғчилик» кластери
7 000
7 000
Жами:
152 000
137 000
75 000
62 000
15 000
Жиззах вилояти
15.
«Жиззахдонмаҳсулотлари» АЖ
69 660
69 660
46 606
23 054
16.
«Зарбдор элеватори» АЖ
47 945
47 145
20 611
26 534
800
17.
«Дўстликдонмаҳсулотлари» АЖ
82 895
82 895
45 783
37 112
18.
«DOʻSTLIK BESTSEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
15 968
15 968
19.
«Семуруғ кластер» МЧЖ
432
432
20.
«Дафна ифори» МЧЖ
3 000
3 000
201.
«Silverleafe» МЧЖ ҚК ғаллачилик кластери
5 000
5 000
5 000
Жами:
225 000
204 700
113 000
91 700
20 300
Қашқадарё вилояти
21.
«Қашқадарёдонмаҳсулотлари» АЖ
38 300
33 500
21 000
12 500
4 800
22.
«Косон ДМҚҚ» МЧЖ
88 000
81 500
44 800
36 700
6 500
23.
«Дон-халқ ризқи» АЖ
39 750
37 950
20 240
17 710
1 800
24.
«Дунё-М» АЖ
96 800
93 100
54 400
38 700
3 700
25.
«Қамаши ДҚҚ» МЧЖ
45 350
45 350
24 400
20 950
26.
«Индорама агро» МЧЖ
30 250
26 400
10 160
16 240
3 850
27.
«YAKKABOGʻ BESTSEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
7 000
7 000
28.
«NISНON NEW DON BESTSEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
1 600
1 600
29.
«KASBI DON BESTSEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
2 950
2 950
Жами:
350 000
317 800
175 000
142 800
32 200
Навоий вилояти
30.
«Навоийдонмаҳсулотлари» АЖ
66 226
62 726
34 201
28 525
3 500
31.
«Қизилтепа ун заводи» АЖ
23 474
23 474
12 799
10 675
32.
«NAVOIY-GʻALLA BEST SEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
5 300
5 300
Жами:
95 000
86 200
47 000
39 200
8 800
Наманган вилояти
33.
«Намангандонмаҳсулотлари» АЖ
63 128
63 128
34 776
28 352
34.
«Учқўрғондонмаҳсулотлари» АЖ
49 476
49 476
27 255
22 221
35.
«Попдонмаҳсулотлари» АЖ
41 696
41 696
22 969
18 727
36.
«UCНQOʻRGʻON BEST SEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
5 800
5 800
37.
«CНORTOQ DON BESTSEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
6 000
6 000
38.
«Art soft seeds» МЧЖ
3 900
3 900
Жами:
170 000
154 300
85 000
69 300
15 700
Самарқанд вилояти
39.
«Самарқанддонмаҳсулотлари» АЖ
59213
54954
29 905
25 049
4 259
40.
«Оқтош дон» АЖ
33 842
30 099
16 379
13 719
3 743
41.
«Жума элеватори» АЖ
40787
40787
22 196
18 591
42.
«Жомбойдонмаҳсулотлари» АЖ
57567
55704
30313
25391
1863
43.
«Каттаминг уруғчилик кластери» МЧЖ
2606
2606
44.
«MOTRID BESTSEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
3256
3256
45.
«ZIRABULOQ BESTSEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
1730
1730
451.
«Мирзаев Шухрат Кенжаевич» фермер хўжалиги
15921
13378
7280
6098
2543
452.
«Kattakurgan g'alla cluster» МЧЖ
20 078
20 078
10 927
9 152
Жами:
235 000
215 000
117 000
98 000
20 000
Сурхондарё вилояти
46.
«Сурхондарёдонмаҳсулотлари» АЖ
88 105
80 105
44 503
35 602
8 000
47.
«Шўрчидонмаҳсулотлари» АЖ
134 895
126 895
70 497
56 398
8 000
48.
«JARQOʻRGʻON BEST SEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
4 000
4 000
Жами:
227 000
207 000
115 000
92 000
20 000
Сирдарё вилояти
49.
«Оқолтиндонмаҳсулотлари» АЖ
89 300
83 050
72 000
11 050
6 250
50.
«Ховосдонмаҳсулотлари» АЖ
39 400
39 400
26 000
13 400
51.
«Индорама агро» МЧЖ
37 000
37 000
37 000
52.
«Poli Tex Sirdaryo» MЧЖ
8 200
4 200
4 200
4 000
53.
«White gold cluster» МЧЖ
8 100
8 100
8 100
54.
«OQOLTIN BEST SEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
8 000
8 000
Жами:
190 000
171 750
98 000
73 750
18 250
Тошкент вилояти
55.
«Тошкентдонмаҳсулотлари» АЖ
117 715
116 715
63 847
52 868
1 000
56.
«Оҳангарон дон» АЖ
88 820
84 820
46 400
38 420
4 000
57.
«Ғалла-Алтег» АЖ
40 765
39 765
21 753
18 012
1 000
58.
«ТСТ агрокластер» МЧЖ
3 000
3 000
59.
«Нурли диёр агро» МЧЖ
3 200
3 200
60.
«TASНKENT BEST SEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
7 100
7 100
61.
«YUQORICНIRCНIQ BEST SEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
6 400
6 400
Жами:
267 000
241 300
132 000
109 300
25 700
Фарғона вилояти
62.
«Фарғонадонмаҳсулотлари» АЖ
65 808
60 108
33 393
26 715
5 700
63.
«Боғдоддонмаҳсулотлари» АЖ
48 540
48 540
26 966
21 573
64.
«Қўқондонмаҳсулотлари» АЖ
110 112
103 312
57 396
45 916
6 800
65.
«Қувадонмаҳсулотлари» АЖ
14 541
13 041
7 245
5 796
1 500
66.
«BAGʻDOD BEST SEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
10 000
10 000
Жами:
249 000
225 000
125 000
100 000
24 000
Хоразм вилояти
67.
«Хоразмдонмаҳсулотлари» АЖ
24 654
23 466
13 104
10 362
1 188
68.
«Боғот дон» АЖ
17 760
17 602
9 829
7 773
158
69.
«Шовотдонмаҳсулотлари» АЖ
19 370
19 370
10 818
8 552
70.
«Хонқадонмаҳсулотлари» АЖ
18 045
16 562
9 249
7 313
1 483
71.
«URGANCН BESTSEEDS» МЧЖ («Уруғчиликни ривожлантириш маркази» давлат муассасаси)
1 280
1 280
711.
«Хоразм фахри уруғчилик кластери» МЧЖ
3 891
3 891
Жами:
85 000
77 000
43 000
34 000
8 000
Республика бўйича жами:
2 565 000
2 324 550
1 283 000
1 041 550
240 450
Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда 2023 йил ҳосили бўйича апробация натижаларига кўра ушбу дислокацияга дон корхоналари кесимида ўзгартиришлар киритиш ваколати берилади. Буғдой етиштирувчилар ўз хоҳишларига кўра етиштирилган товар буғдойни белгиланган дислокациядан ортиқча топшириши мумкин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 24 июндаги 255-сонли қарори таҳририда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июндаги 227-сон қарорига 2-ИЛОВА
Давлат ресурси сифатида харид қилинадиган буғдой нархларини аниқлаш
КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ
Буғдой синфлари
Клейковина миқдори
(фоиздан кам бўлмаганда)
Қўлланиладиган коэффициент
Қаттиқ буғдой
1 синф
28
1,641
2 синф
25
1,447
3 синф
22
1,316
4 синф
18
1,000
Юмшоқ буғдой
1 синф
32
1,366
2 синф
28
1,162
3 синф
23
1,000
4 синф
18
0,895
5 синф қаттиқ ва юмшоқ буғдой
чегараланмаган
0,827
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 июндаги 227-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом ички бозорда буғдой нархи барқарорлигини таъминлаш учун буғдойни харид қилиш ва биржа савдолари орқали сотиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
биржа — қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда лицензияга эга товар-хом ашё биржалари;
буғдой — давлат ресурси сифатида харид қилинадиган ҳамда вақтинча сақлашга қабул қилинадиган товар буғдой;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги 345-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 09/25/345/0491-сон)
Жамғарма — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
ПК-10қабул қилиш квитанцияси — серияси ва тартиб рақами маъмурий-ҳудудий бирликлар бўйича белгиланадиган товар буғдойни қабул қилиш квитанцияси;
тижорат вакили — товар буғдойни харид қилиш, қабул қилиш ва сақлаш, шунингдек, харидорларга юклаб жўнатиш ишларини амалга оширадиган буғдойни сақлаш қувватига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлари;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 09/25/345/0491-сон)
23210 — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ажратилган мақсадли маблағларнинг махсус ҳисобварағи.
2-боб. Ички бозорда дон нархлари барқарорлигини таъминлаш учун харид қилинадиган буғдой ҳажмини шакллантириш ва Жамғарманинг тижорат вакилини танлаб олиш тартиби
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси ҳар йили 1 майга қадар эркин биржа савдоларига қўйиладиган буғдойнинг фермер хўжаликлари ва бошқа ғалла етиштирувчилар (кейинги ўринларда — буғдой етиштирувчилар) ҳамда туманлар кесимидаги тақсимотини ва тижорат вакиллари рўйхатини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 6 октябрдаги 627-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.10.2025 й., 09/25/627/0901-сон)
4. Танловда қатнашадиган дон корхоналари қуйидаги талабларга жавоб бериши шарт:
махсус сиғимга эга бўлиши;
давлат қиёсловидан ўтказилган темир йўл ва/ёки юк автомобилларини ўлчаш электрон тарозиси, метрологик кўрикдан ўтган лаборатория, қуритувчи ва бунтловчи кўчма узатувчи транспортёрлар, дон тозаловчи сепараторларга эга бўлиши;
туну-кун юқори тезликда ишловчи онлайн видеокузатув ва қўриқлаш тизимига эга бўлиши;
буғдойни хавфсиз сақлаш бўйича талабларга жавоб берадиган махсус сиғимларга эгалиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Ўзагроинспекция), Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ижобий хулосасига эга бўлиши;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июлдаги 466-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 09/25/466/0655-сон)
дон тайёрлаш ва сақлаш билан камида охирги 24 ой давомида шуғулланган бўлиши лозим.
3-боб. Жамғарма билан тижорат вакили ўртасидаги муносабатлар
5. Жамғарма ва унинг тижорат вакили ўртасида Жамғарма номидан буғдой етиштирувчилардан буғдойни харид қилиш, ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш тўғрисида топшириқ шартномаси тузилади.
6. Топшириқ шартномаси муддати давомида тижорат вакилининг Жамғарма номидан харид қилган буғдойга доир фаолияти Жамғарма томонидан мувофиқлаштириб борилади.
4-боб. Жамғарма томонидан буғдой етиштирувчилардан буғдойни харид қилиш тартиби
7. Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган тақсимот ва белгиланган ҳажмдаги буғдой миқдорига асосан буғдой етиштирувчилар томонидан етиштирилган буғдой ғалла ўрим-йиғими мавсумида тижорат вакилининг дон сақлаш сиғимига жойлаштирилади. Бунда:
буғдойнинг сифати ва хавфсизлик кўрсаткичлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида синовдан ўтказилиб қабул қилинади;
буғдой етиштирувчилар томонидан топширилган товар буғдой учун тижорат вакилига тўрт нусхада ПК-10 қабул қилиш квитанцияси ҳамда электрон ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади;
зарур ҳолларда, буғдойни қуритиш ва тозалаш харажатлари шартномада белгиланган тарифларда буғдой етиштирувчилар томонидан тижорат вакилига тўлаб берилади;
тижорат вакилининг буғдойни ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш харажатлари топшириқ шартномасида белгиланган тарифлар асосида Жамғарма томонидан тўлаб берилади ҳамда Жамғарманинг харажатларида акс эттирилади.
Уруғлик буғдой тайёрлаш корхоналарига 2023 йил ҳосилидан уруғлик буғдойни харид қилиш, тайёрлаш ва суғурта тўловлари учун Жамғармадан ажратилган қарз маблағларини қайтариш муддати, истисно тариқасида, 2025 йил 1 октябрга қадар узайтирилади.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 июлдаги 466-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 09/25/466/0655-сон)
8. Тижорат вакилининг аризасига асосан хизмат кўрсатувчи тижорат банки томонидан унга Жамғарма номидан буғдойни харид қилиш учун 23210 махсус ҳисобварақ очилади.
9. Жамғарма ўзининг тижорат вакили томонидан тақдим этилган электрон буюртманомага асосан Жамғарма номидан буғдойни харид қилиш учун тижорат вакилининг 23210 махсус ҳисобварағига фоизсиз маблағларни ўтказади.
Бунда тижорат вакили томонидан тақдим этилган электрон буюртманомага асосан буғдойни ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва харидорга юклаб жўнатиш харажатларини молиялаштириш учун зарур бўлган бўнак (аванс) Жамғарма томонидан тижорат вакилига олдиндан ўтказиб берилиши мумкин.
10. Тижорат вакили буғдой етиштирувчилардан буғдойни давлат стандарти (Oʻz DSt 880:2015) талабларига мувофиқ сифат кўрсаткичлари (намлик, ифлослик, донли аралашмаси, натура оғирлиги, клейковина миқдори, сифати ва тури) ҳамда буғдой синфлари аниқ кўрсатилган ҳужжатларга (мувофиқлик ва сифат сертификатлари) асосан харид қилади.
Харид қилинган буғдойнинг сифати бўйича юзага келадиган низолар Ўзагроинспекция томонидан кўриб чиқилади ҳамда кўриб чиқиш натижаларига кўра Жамғармага якуний хулоса тақдим этилади.
11. Жамғарма томонидан тижорат вакилининг 23210 махсус ҳисобварағига ўтказилган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
давлат ресурси сифатида товар ва уруғлик буғдойни харид қилиш учун ҳисоб-китобларга;
буғдойни дон қабул қилиш корхоналари ва шохобчаларига ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш ва харидорларга юклаб жўнатиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун ҳисоб-китобларга.
Бунда Жамғарманинг тижорат вакили томонидан автотранспорт воситаларида (хусусан, махсус техникалар) кўрсатилган хизматлар бўйича қарздорликлари бўлмаганда, 23210 махсус ҳисобварақдаги қолдиқ маблағлар уларнинг талаб қилиб олгунига қадар ҳисобварақларига ўтказилиб, белгиланган тартибда ишлатилиши мумкин. Махсус ҳисобварақдаги маблағлардан бошқа мақсадлардаги тўловларни амалга ошириш тақиқланади.
5-боб. Давлат ресурси сифатида харид қилинган буғдойни тижорат вакили томонидан сақлаш тартиби
13. Тижорат вакили буғдойни сақлаш стандартларига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Дон хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида» 2016 йил 31 мартдаги 99-сон қарори талабларига риоя этиши шарт.
6-боб. Давлат ресурси сифатида харид қилинган буғдойни биржа савдоларида сотиш тартиби
14. Давлат ресурси сифатида харид қилинган буғдой тасдиқланган ойлик графикка мувофиқ Жамғарма томонидан биржа савдоларига қўйиб борилади.
Жамғарма томонидан буғдой биржа савдоларига охирги савдо ҳафтасида шаклланган ўртача нархлар (котировкалар)да, шу жумладан буғдой етиштирувчилардан харид қилинган буғдой қийматига, ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш, юклаш ва сотиш харажатларини қўшганда ҳосил бўладиган қийматдан кам бўлмаган нархларда қўйилади.
Бунда буғдойни ташиш, қабул қилиш, ички ташиш, сақлаш, юклаш ва сотиш харажатлари йиллик ўртача харажатлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан буғдойнинг нархи мазкур бандда назарда тутилганидан бошқача тартибда аниқланган нархларда ҳам белгиланиши мумкин.
15. Давлат ресурси сифатида харид қилинган буғдой биржа савдоларида Жамғарма томонидан биржа савдолари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ сотилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси.
7-боб. Тижорат вакили томонидан дон сақлаш сиғимларида сақланаётган буғдойни биржа савдолари орқали сотиб олган харидорларга юклаб жўнатиш тартиби
16. Биржа буғдойни сотиб олган харидор буғдой қийматини тўлиқ тўланганлиги тўғрисидаги маълумотномани Жамғармага тақдим этади.
Ушбу маълумотномага асосан Жамғарма ўзининг тижорат вакилига дон сақлаш сиғимида сақланаётган буғдойни харидорга юклаб жўнатиш йўриқномасини тақдим этади.
17. Тижорат вакили юклаб жўнатиш йўриқномасига асосан дон сақлаш сиғимида сақланаётган буғдойни харидорнинг транспорт (темир йўл ёки автомобиль) воситасига юклайди, шунингдек, юк хатини ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномасини расмийлаштиради.
18. Тижорат вакили буғдой харидорга юклаб жўнатилганлиги тўғрисидаги юк хатини ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномасини ҳамда буғдой сотиб олинганда ҳисобланган қўшимча қиймат солиғи (хизмат кўрсатиш устамасини ҳисобга олмаган ҳолда) кўрсатилган ҳисобварақ-фактурани буғдой юклангандан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан Жамғармага тақдим этади.
Тижорат вакили тақдим этган ҳужжатларга асосан Жамғарма буғдойни сотиб олган харидорга тегишли ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиради.
19. Жамғарма ўзининг тижорат вакили томонидан тақдим этилган юк хатини ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномасини биржага юборади.
Биржа юк хати ёки топшириш ва қабул қилиш далолатномасига асосан ҳар бир шартнома бўйича буғдой сотишдан тушган маблағларни харидор номини кўрсатган ҳолда бир иш кунида Жамғарманинг ҳисобварағига ўтказади.
20. Жамғарма ва унинг тижорат вакили ўртасида ҳар чоракда ҳамда шартнома шартлари бажарилиши тўлиқ якунлангандан сўнг ўзаро ҳисоб-китоблар тўғрисида солиштирма далолатнома тузилади.
8-боб. Буғдой етиштирувчилардан харид қилинган буғдойни қабул қилиш, ташиш, сақлаш, юклаш ва унинг табиий камайиши ҳамда камомад билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартиби
21. Тижорат вакили топшириқ шартномасига мувофиқ хизмат ҳақини, жумладан, келишилган тарифларга асосан буғдойни ташиш, қабул қилиш, сақлаш ва юклаш билан боғлиқ харажатларни ҳамда табиий камайиш харажатларини қоплаш учун ҳар ой якунида Жамғармага ҳисобварақ-фактура тақдим этади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 09/25/345/0491-сон)
Бунда буғдойнинг юзага келган табиий камайиши Вазирлар Маҳкамасининг «Дон ва донни қайта ишлаш маҳсулотлари ҳисобини юритиш тизимини такомиллаштиришга, уларнинг сақланиши устидан назоратни кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2006 йил 25 майдаги 95-сон қарорида белгиланган стандартларга (нормаларга) мослиги бўйича Ўзагроинспекциянинг ижобий хулосаси тақдим этилиши шарт.
Тижорат вакили тегишли ҳужжатларни тўлиқ тақдим этганда, қилинган харажатлар Жамғарма томонидан уч иш куни ичида тўлаб берилади.
22. Давлат ресурси сифатида харид қилиниб тижорат вакилининг дон сақлаш сиғимида сақланаётган буғдой ҳажмида камомад ёки нормативдан ортиқча йўқотишлар (камайиш) аниқланганда, юзага келган буғдой камомади қиймати камомад аниқланган кундаги буғдойнинг биржа савдоларидаги нархига 20 фоиз устама қўллаган ҳолда тижорат вакилидан Жамғарманинг фойдасига ундирилади.
23. Буғдойни биржа савдоларида сотишда юзага келадиган ижобий ёки салбий тавофут буғдойнинг биржа савдоларидаги сотиш нархидан буғдойни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатлар (тижорат вакилига тўланган хизмат ҳақи, сотиш харажатлари, жалб қилинган хорижий кредитлар бўйича хорижий валютанинг сўмдаги курси фарқи, жалб этилган бюджет ссудаси бўйича фоиз харажатлари) чегирилган ҳолда аниқланади.
24. Буғдойни биржа савдоларида сотишдан юзага келадиган ижобий тафовут маблағлари қонунчилик ҳужжатларига асосан Жамғарма маблағларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади ва ушбу маблағлар Жамғарма томонидан белгиланган тартибда тасарруф этилади.
Буғдойни биржа савдоларида сотишда юзага келадиган салбий тафовут суммаси, шу жумладан, вақтинча сақлашга қабул қилинган товар буғдой учун тижорат вакилига тўланган хизмат ҳақи билан боғлиқ тўловлар Жамғарманинг харажатларида акс эттирилади.
(24-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 09/25/345/0491-сон)
Ушбу харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ҳисобидан қопланади.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 майдаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2025 й., 09/25/345/0491-сон)
10-боб. Якунловчи қоидалар
25. Тижорат вакили:
буғдой етиштирувчилардан буғдойни харид қилиш учун Жамғарма томонидан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши;
буғдой етиштирувчилардан харид қилинган буғдойнинг яхлит ҳажмда, сифатли ва кафолатли сақланиши бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1758-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 24-боби.
26. Буғдой етиштирувчилардан харид қилинган буғдойнинг сифатли сақланиши Ўзагроинспекция томонидан, буғдойни харид қилиш учун ажратилган Жамғарма маблағларининг мақсадли ва тўғри фойдаланилиши Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Жамғарма томонидан буғдойни харид қилиш учун ажратилган маблағларнинг мақсадсиз ишлатилган қисмига қўлланиладиган жарима миқдори Жамғарма ва унинг тижорат вакили ўртасида тузиладиган топшириқ шартномасида белгиланади.
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1758-моддаси.