Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ДИРЕКТОРИнинг
буйруғи
«Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3211-2]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сон «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларнинг ҳисобини юритишда шаффофликни таъминлаш, шунингдек, кадастр соҳасидаги айрим маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Ф. ПУЛАТОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 6 декабрь,
14-2022-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
2022 йил 29 ноябрь
Давлат активларини бошқариш агентлиги Директори А. ОРТИКОВ
2022 йил 5 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 6 декабрдаги 14-2022-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг 2019 йил 17 декабрдаги 11-сон «Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3211, 2020 йил 17 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2020 й., 1-2-сон, 21-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директорининг 2022 йил 10 августдаги 7-2022-сон «Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3211-1, 2022 йил 9 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.09.2022 й., 10/22/3211-1/0811-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2022 й., 10/22/3211-2/1105-сон)