Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик субъектлари учун маъмурий ва солиқ юкини янада камайтириш, бизнеснинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 15 сентябрдаги ПФ-6314-сон Фармони ҳамда «Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текширувлар ўтказишни мувофиқлаштириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 13 сентябрдаги ПҚ-374-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбари бўлмаганда — унинг вазифасини бажарувчи шахс)

Назорат қилувчи органнинг мансабдор шахсига Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдириш учун электрон шаклини тақдим этади.

Текшириш бошланишидан олдин

2-босқич

Назорат қилувчи орган мансабдор шахси

Қонунчиликка мувофиқ тадбиркорлик субъектининг раҳбарини (тадбиркорлик субъекти раҳбари бўлмаган тақдирда — унинг вазифасини бажарувчи шахсни) текширув мақсади ва шартлари билан таништиради, қонунчиликда белгиланган ҳужжатларни тақдим этади, Текширувларни рўйхатга олиш китобининг тегишли бўлинмаларига ёзувлар киритади.

Текширув бир нечта назорат қилувчи орган томонидан ўтказилганда, барча назорат қилувчи органлар Текширувларни рўйхатга олиш китобининг тегишли бўлинмаларига ёзувлар киритади.

Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига киритилган маълумотлар тегишли равишда тасдиқлангандан сўнг уларни ўзгартириш имконияти мавжуд эмас, текширувга жалб қилинган аудитор ва экспертлар тўғрисидаги маълумотлар бундан мустасно.

Текшириш бошланишидан олдин

3-босқич

Тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбари бўлмаганда — унинг вазифасини бажарувчи шахс)

Текширувларни рўйхатга олиш китобига киритилган маълумотларни текширувчи мансабдор шахс томонидан қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотлар билан таққослашга ҳақли.

Текшириш бошланишидан олдин

4-босқич

Тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбари бўлмаганда — унинг вазифасини бажарувчи шахс)

Текширувчи мансабдор шахс Текширувларни рўйхатга олиш китобини тўлдиришдан бош тортса ёки мазкур Низомда кўрсатилган маълумотларни таққослаш натижасида тафовутлар аниқланган тақдирда, текширувчи мансабдор шахсни текширишга қўймайди.

Ваколатли органга мурожаат этишга ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришга ҳақли.

Текшириш бошланишидан олдин

5-босқич

Тадбиркорлик субъекти раҳбари (раҳбари бўлмаганда — унинг вазифасини бажарувчи шахс)

Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига тегишли маълумотларни киритади.

Тадбиркорлик субъекти Текширувларни рўйхатга олиш китобининг электрон шаклига фаолиятида ўтказилган текширишга баҳо бериши ва текширув жараёнида коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериши мумкин.

Текширув якунлангандан сўнг

Аттестация комиссияси раис, котиб ва комиссия аъзоларидан ташкил топади. Бунда Аттестация комиссиясининг раиси ушбу Низомнинг 9-бандига мувофиқ белгиланади. Комиссия таркиби назорат қилувчи органнинг тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш мажбуриятига кирмайдиган шахслардан шакллантирилади.
10. Ҳудудий ёки ҳудудлараро Аттестация комиссия таркиблари ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган идораларнинг ҳудудий бўлинмалари вакилларидан шакллантирилади.
38. Аттестация якунлари бўйича тегишли баённома расмийлаштирилгандан сўнг ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган маълумотлар Давлат назорати тизимига бир иш кунида киритилиши лозим.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Назорат қилувчи орган

Ваколатли орган билан келишилган — Аттестациядан ўтиш керак бўлган мансабдор шахслар рўйхатини тасдиқлайди, Аттестация ўтказиш ҳақида буйруқ чиқаради.

Доимий равишда

2-босқич

Аттестация комиссияси ишчи органи

Аттестация комиссияси билан келишилган ҳолда ишчи орган томонидан саволлар рўйхати тузилади ва ушбу рўйхат назорат қилувчи органнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.

Аттестация ўтказилишидан камида 15 кун олдин

3-босқич

Аттестация комиссияси ишчи органи

Аттестациядан ўтказиладиган мансабдор шахсларни Аттестация ўтказилиши ҳақида буйруқ билан унга имзо қўйдирган ҳолда таништиради.

Аттестация ўтказилишидан камида 2 ҳафта олдин

4-босқич

Аттестация комиссияси ишчи органи

Аттестациядан ўтказиладиган мансабдор шахсларга хизмат тавсифномаси ҳамда маълумотномаларни тайёрлайди.

Аттестация ўтказилишидан камида 2 ҳафта олдин

5-босқич

Аттестация комиссияси

Комиссия аъзолари орасидан яширин овоз бериш орқали Аттестация комиссияси раисини сайлайди.

Аттестация бошланишидан олдин

6-босқич

Аттестация комиссияси

Аттестация мансабдор шахс билан савол-жавоб тарзида ўтказилади.

Аттестация давомида

7-босқич

Аттестация комиссияси

1. Овоз бериш йўли билан қарор қабул қилади;

2. Комиссия қарорини эълон қилади;

3. Аттестация варақаларини имзолайди.

Аттестация якунлари бўйича

8-босқич

Аттестация комиссияси ишчи органи

Аттестация варақасининг иккинчи нусхасини Аттестациядан ўтган мансабдор шахсга тақдим қилади.

Аттестация ўтказилгандан сўнг 1 кун мобайнида

9-босқич

Аттестация комиссияси ишчи органи

Аттестация ўтказилган сана ва жой, Аттестация комиссияси қарори кўрсатилган ҳамда Аттестация варақалари илова қилинган ҳолда Аттестация якунлари бўйича баённома тузади.

Аттестация якунлари бўйича 2 кун мобайнида

10-босқич

Аттестация комиссияси ишчи органи

Аттестацияда қатнашган мансабдор шахслар ҳақида маълумотларни назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларининг электрон реестри Давлат назорати тизимига киритади.

Аттестация якунлари бўйича тегишли баённома расмийлаштирилгандан сўнг 1 иш куни мобайнида

11-босқич

Ваколатли органи

Назорат қилувчи органлар томонидан Давлат назорати тизимига киритилган маълумотларнинг ишончлиги ҳамда тўлиқлигини текширади ва тасдиқлайди.

Маълумотлар Давлат назорати тизимига киритилгандан сўнг 3 иш куни мобайнида

12-босқич

Аттестация комиссияси ишчи органи

Аттестациядан ўтган мансабдор шахсларга назорат органи мансабдор шахсларининг электрон реестри Давлат назорати тизими орқали берилган махсус тартиб рақамни кўрсатган ҳолда тадбиркорлик субъектларини текшириш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳномани беради.

Аттестация якунлари бўйича

13-босқич

Аттестация комиссияси ишчи органи

Назорат органининг расмий веб-саҳифасида Аттестация комиссияси аъзолари тўғрисидаги ҳамда ўтказилган Аттестация натижалари ҳақидаги маълумотларни жойлайди.

Аттестация якунлари бўйича

Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текшириш ҳуқуқини бериш бўйича
АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ


____________________________________________________________________
(эгаллаб турган лавозими)

____________________________________________________________________
(мансабдор шахснинг Ф.И.О.)


Тадбиркорлик субъектлари фаолиятини
текшириш ҳуқуқини бериш тўғрисида

____________________________________________________________________
(назорат қилувчи орган номи)



Аттестация комиссияси қарори:

_________________________________________________________________________________________________
_________________________________________________________________________________________________
_________________________________________________________________________________________________
Аттестация комиссияси раиси:

____________
(имзо)

__________________________________
(Ф.И.О.)

Аттестация комиссияси аъзолари:

____________
(имзо)

____________
(имзо)

____________
(имзо)

____________
(имзо)

__________________________________
(Ф.И.О.)

__________________________________
(Ф.И.О.)

__________________________________
(Ф.И.О.)

__________________________________
(Ф.И.О.)

Аттестация комиссияси котиби:

____________
(имзо)

__________________________________
(Ф.И.О.)

20___ й. ____ _____________

Аттестация комиссиясининг қарори билан танишдим,
ушбу Аттестация варақасининг иккинчи нусхасини олдим.

______________________________________
(сана, имзо, мансабдор шахснинг Ф.И.О.)

20___ й. ____ _____________