Ҳужжат кучини йўқотган " " 17.03.2014
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олишни тартибга солиш тўғрисида
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришга кўмаклашиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2013 йил 12 декабрдаги ПҚ-2085-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1992 йил 3 июлдаги Қонунига мувофиқ, шунингдек, жамоат бирлашмаларининг уставларини рўйхатга олишни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган жамоат бирлашмаларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқишнинг илова қилинаётган Қоидалари тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига мазкур Қоидаларни қўллаш тартиби тўғрисида тушунтириш беришга рухсат этилсин.
2. Шу вақтгача рўйхатга олинган барча жамоат бирлашмалари, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмалари илова қилинаётган Қоидаларда назарда тутилган тартибда 1993 йилнинг II ва III чораклари давомида қайта рўйхатдан ўтишлари зарур деб топилсин. Қайта рўйхатдан ўтмаган жамоат бирлашмалари ва уларнинг таркибий бўлинмалари фаолияти тўхтатиб қўйилади.
3. Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олганлик учун давлат божи қуйидагича белгилансин:
халқаро жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга ‎олганлик учун‎ —‎ йигирмата энг кам иш ҳақи миқдорида, ‎шунингдек, ‎100 АҚШ долларига тенг бўлган ‎миқдорда эркин алмаштириладиган валютадаги давлат божи;
республика ва вилоятлараро жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олганлик учун‎ —‎ йигирмата энг кам иш ҳақи миқдорида;‎
бошқа жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга ‎олганлик учун‎ —‎ ўнта энг кам иш ҳақи миқдорида.‎
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг 3-бандида қайд қилинган ногиронлар, фаҳрийлар, хотин-қизлар ва болалар жамоат бирлашмалари уставларининг рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар берилганлиги учун давлат божи 25 фоиз миқдорида ундирилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
5. Рўйхатга олганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқотиб қўйилган ҳолларда дубликат берилганлиги учун давлат божининг 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.
6. Қайта рўйхатга олишда, шунингдек, жамоатчилик бирлашмаси уставига киритиладиган қўшимчалар ва ўзгаришларни келишиб олганлик учун давлат божининг 50 фоизи миқдорида ҳақ ундирилади.
7. Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатга олиш рад этилган ва бу ҳақидаги қарор ўзгаришсиз қолдирилган ҳолларда давлат божи қайтариб берилмайди.
8. Ариза кўриб чиқилмай қолдирилгандан сўнг уч ой ўтиши билан уставни рўйхатга олиш ёки қайта рўйхатга олиш ҳақида ариза билан қайта мурожаат қилинган ҳолларда рўйхатга олганлик учун давлат божи умумий асосларда ундирилади.
(5 —- 8-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
9. Мазкур қарорга мувофиқ ундирилган давлат божи белгиланган тартибда Судлар ва адлия органларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 19 августдаги 423-сон «Хорижий валютадаги давлат божлари, йиғимлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тўловлар ставкалари тўғрисида» қарорига мувофиқ 9-банднинг валюта тўловларига оид қисми ўз кучини йўқотган.
10. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 2 апрелдаги 83-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош Вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 12 март,
132-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 12 мартдаги 132-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган жамоат бирлашмалари уставини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш
ҚОИДАЛАРИ
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатган халқаро, республика ва вилоятлараро жамоат бирлашмалари, партиялар, оммавий жамоатчилик ҳаракатлари ва касаба уюшмаларининг уставларини (низомларини) рўйхатга олиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Халқаро жамоат бирлашмаларининг таркибий бўлинмалари (бўлимлари, филиаллари) уставлари (низомлари)ни рўйхатга олиш ҳам Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Республика ва вилоятлараро жамоат бирлашмалари таркибий бўлинмаларининг, шунингдек, фаолияти вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ҳудудида ёхуд икки ва ундан ортиқ туманлар ва шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқлар ҳудудига тарқаладиган жамоат бирлашмаларининг уставлари (низомлари) вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари томонидан рўйхатга олинади.
Ўз уставига (низомлари)га эга бўлмаган таркибий бўлинмалар тегишли рўйхатга олувчи адлия органларида ҳисобга олиш рўйхатидан ўтадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Халқаро ва хорижий нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ваколатхоналари ва филиалларини рўйхатдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 29 апрелдаги 203-сон қарорига мувофиқ хатбоши билан тўлдирилди)
2. Жамоат бирлашмаси уставини (низомни) рўйхатдан ўтказиш учун рўйхатига олувчи органга «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган тартиб ва муддатларда ариза берилади. Ариза жамоат бирлашмасининг раҳбар органи аъзолари томонидан имзоланган бўлиши керак, унда уларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, сайлаб қўйилган лавозими, туғилган йили, истиқомат жойи ва телефони (1-илова) кўрсатилади.
Рўйхатга олиш тўғрисидаги аризага нотариал идора томонидан тасдиқланган (ёки уларни берган органларда тасдиқланган) қуйидаги ҳужжатлар (3 нусхада) илова қилинади:
а) «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси талабларига жавоб берувчи жамоат бирлашмасининг устави;
б) уставни қабул қилган таъсис мажлисда (конференцияси) ёки умумий мажлис (съезд)нинг баёни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги банк тўлов ҳужжати.
(2-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
г) «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуннинг 6, 8 ва 11-моддалари бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар;
шу жумладан:
жамоат бирлашмасини тузиш ташаббускорлари (таъсисчилар) тўғрисида маълумотлар (ташаббус кўрсатган фуқаролар учун фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, истиқомат жойи; ташаббус кўрсатган жамоат бирлашмалари учун номи, раҳбар органнинг қаерда жойлашганлиги, устави, қачон ва қаерда рўйхатга олинганлиги кўрсатилади). «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонун кучга киритилгунга қадар тузилган жамоат бирлашмалари ташаббускорлар тўғрисидаги маълумотларни давлат ва жамоат органларининг ҳужжатлари, архив ҳужжатларининг нусхалари, амалий тусдаги хатлар шаклида тақдим этишлари мумкин;
раҳбар органи аъзолари ҳақидаги маълумотлар, унда аъзоларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, сайлаб қўйилган лавозими, туғилган йили, манзили ва телефони кўрсатилади. Бунда бир жамоат бирлашмаси раҳбар органи аъзоси бир вақтнинг ўзида бошқа жамоат бирлашмасининг раҳбар органининг аъзоси бўлиши мумкин эмас;
мазкур жамоат бирлашмасининг бошқа давлатларда, Қорақалпоғистон Республикасида, Тошкент шаҳрида ва Ўзбекистон Республикасининг вилоятларида ташкилотлари мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (йиғилишларнинг баёнлари, қарорлардан кўчирмалар ва бошқалар) (ушбу ҳужжатлар, агар халқаро, республика ёки вилоятлараро жамоат бирлашмалари ташкил этилса, тақдим этилади);
фаолиятни, шунингдек, ноширлик фаолиятини маблағ билан таъминлаш ва матбуот органларини сақлаш манбалари тўғрисидаги декларация (2-илова);
биринчи марта ташкил этилаётган жамоат бирлашмалари учун — тегишли биноларни тақдим этиш тўғрисида ижарага берувчининг розилик хати илова қилинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
сиёсий партиялар учун камида саккиз ҳудудий субъектда (вилоятда), жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшовчи камида беш минг партия аъзосининг рўйхати, касаба уюшмалари учун камида уч минг фуқаронинг рўйхати илова қилинади. Рўйхатларда имзолардан ташқари, имзо чекувчиларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, доимий истиқомат жойи кўрсатилади. Имзолар ва маълумотлар тегишли равишда фуқаронинг истиқомат жойи (иш, ўқиш ёки ҳарбий хизмат жойи)да тасдиқланади.
(2-бандининг «г» кичик банди саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 8 апрелдаги 177-сон қарори таҳририда)
Жамоат бирлашмасининг таркибий бўлинмалари (бўлимлар, филиаллар)нинг уставлари (низомлари)ни рўйхатга олиш тўғрисидаги аризага нотариал идора томонидан тасдиқланган устав (низом)нинг ва бош жамоат бирлашмаси рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг бир нусхаси ҳамда жамоат бирлашмасининг марказий раҳбар органи томонидан тасдиқланган таъсис ҳужжатлари илова қилинади.
Рўйхатга олувчи орган жамоат бирлашмалари томонидан тақдим этилган материалларнинг ишончлилигини ва уларнинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текширишни амалга оширади.
3. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза ўзбек ва рус тилларида барча зарур ҳужжатлар топширилган кундан бошлаб икки ой муддатда кўриб чиқилади.
Рўйхатга олувчи орган зарурат бўлганда жамоат бирлашмаси уставини экспертизадан ўтказишни тегишли ташкилотларга топшириш ҳуқуқига эгадир, шу муносабат билан аризани кўриб чиқиш муддати узайтирилиши мумкин, лекин бир ойдан ошиб кетмаслиги керак.
Кўриб чиқиш натижаларига кўра рўйхатга олувчи орган қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
1) уставни рўйхатга олиш тўғрисида;
2) уставни рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида;
3) аризани кўриб чиқмасдан қолдириш тўғрисида.
4. «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонун кучга киритилгунга қадар тузилган жамоат бирлашмасининг устави мазкур Қонуннинг 10-моддаси талабларига мувофиқ келмаган ҳолларда, агар бу номувофиқлик бирлашманинг мақсад ва вазифаларига ҳамда унинг аъзолари ҳуқуқларига дахл қилмаса, бирлашманинг яқинда бўладиган умумий йиғилиши (съезди)да уставга зарур ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши тўғрисида жамоат бирлашмаси раҳбар ташкилотининг ёзма мажбурияти мавжуд бўлган тақдирда бу жамоат бирлашмаси рўйхатга олиниши мумкин.
5. Халқаро, республика ва бошқа жамоат бирлашмалари, қандай турдалигидан қатъи назар, бир хил номда аталса, уларнинг уставлари рўйхатга олинишига йўл қўйилмайди.
Номи бир хил бўлган икки ёки ундан ортиқ жамоат бирлашмаси уставни рўйхатга олиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилган ҳолларда «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисидаги» Қонун кучга кирилгунга қадар илгари амалда бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этилган жамоат бирлашмаси уставни рўйхатга олишда устунлик ҳуқуқига эга бўлади. Даъвогарлар орасида бундай бирлашмалар бўлмаган тақдирда шу ном билан уставни рўйхатга олиш тўғрисида бошқалардан олдинроқ ариза берган жамоат бирлашмасига устунлик берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Жамоат бирлашмасининг уставини рўйхатдан олганлик, кейинчалик унга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ва миқдорларда давлат божи ундирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
7. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш учун рад жавоби берилган ҳолларда рўйхатдан ўтказувчи орган бу ҳақда асосланган қарор тақдим этилади. Уставни рўйхатга олиш рад этилганда бирлашма раҳбарияти Ўзбекистон Республикаси фуқаролик-процессуал қонунчилиги билан назарда тутилган тартибда ва муддатларда тегишли судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиши мумкин.
8. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш тўғрисидаги ариза, агар бу ариза мазкур Қоидаларнинг 2 ва 5-бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмай берилган бўлса ёхуд бошқа ҳолатлар мавжуд бўлганда, кўриб чиқилмайди. Аризани кўриб чиқмаслик тўғрисидаги қарор ариза берувчиларга ёзма шаклда етказилади. Уларга камчиликлар бартараф этилгандан сўнг жамоат бирлашмасини рўйхатга олиш тўғрисида такроран ариза билан йиғим тўламасдан мурожаат этиш учун ҳақлари борлиги тушунтирилади. Ариза кўрилмасдан қолдирилгандан сўнг уч ой ўтгач уставни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза билан қайтадан мурожаат қилинган ҳолларда рўйхатга олганлик учун давлат божи умумий асосларда ундирилади.
Аризани кўриб чиқмасдан қолдириш тўғрисида қарор чиқариш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ариза «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонун ва мазкур Қоидалар билан белгиланган тартибда ва муддатларда кўриб чиқилади.
(8-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
9. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатдан олиш тўғрисида қарор қабул чиқарилган тақдирда ариза берувчига рўйхатга олинганлик тўғрисида белгиланган намунадаги (3 ва 4-иловалар) гувоҳнома берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатга олинганлик тўғрисида гувоҳнома йўқотиб қўйилган ҳолларда унинг дубликатини берганлик учун давлат божининг 50 фоизи ундирилади.
(9-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
10. Устави рўйхатдан ўтказилган жамоат бирлашмасига тегишли рўйхатга олиш рақами берилади, у рўйхатга олиш органи томонидан жамоат бирлашмалари рўйхатига киритилади.
Рўйхатга: бирлашманинг номи, тури, ташкил этилиш мақсади ва фаолияти, жойлашган ўрни, раҳбар органларнинг жойлашган ўрни, таркиби ва сайланган санаси, устав қабул қилинган сана, рўйхатга киритилган сана, рўйхатга ёзиб қўйилган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими, имзоси киритилади (5-илова).
11. Уставларда амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган қоидалар мавжуд бўлган ёхуд таъсис ҳужжатларида бошқа қоида бузилишлари аниқланган ҳолларда жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олганлик тўғрисидаги қарор рўйхатга олувчи орган томонидан бекор қилинади.
12. Белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган жамоат бирлашмаларининг раҳбар органлари йилнинг ҳар чорагида қабул қилинган қарорлар (нусхаларини) ва режалаштирилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумотларни рўйхатдан ўтказган органга тақдим этиб туришга мажбурдирлар. Кўрсатилган маълумотлар тақдим этилмаган ҳолларда рўйхатга олувчи орган, ёзма огоҳлантириш хати берилгандан сўнг, тегишли жамоат бирлашмасини тугатиш тўғрисида тақдимнома киритиш ҳуқуқига эгадир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Қайта рўйхатга олиш, жамоат бирлашмалари уставларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш мазкур Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Жамоат бирлашмалари бир ой муддат ичида рўйхатга олувчи органни уставидаги ўзгартиришлар ва қўшимчалар, шунингдек, жамоат бирлашмасининг жойлашган ўрнини ўзгартириш ҳақидаги хабардор қилишга мажбурдирлар. Бундай ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида белгиланган муддатда хабар берилмаган ҳолларда уставни қайта рўйхатга олиш чоғида улардан давлат божи тўла миқдорда ундирилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 11 мартдаги 63-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)
14. Жамоат бирлашмалари уставларини қайта рўйхатга олиш рўйхатга олиш органи томонидан мазкур Қоидаларнинг 2-бандида санаб ўтилган нотариал идора томонидан тасдиқланган (ёки уларни берган орган томонидан тасдиқланган) ҳужжатлар, шунингдек, жамоат бирлашмаси томонидан кейинги бир йилда қилинган ишлар ҳақидаги ҳисоботлар тақдим этилгандан сўнг амалга оширилади.
15. Уставлари Адлия вазирлиги, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари адлия бошқармалари томонидан рўйхатга олинган жамоат бирлашмаларининг рўйхати оммавий ахборот воситаларида ошкор қилиниши мумкин.
16. Жамоат бирлашмаларининг уставларини рўйхатдан олинганлиги ҳақида маълумотлар ўн кун муддат ичида белгиланган шакл бўйича тегишли давлат статистика органларига берилади.
17. Жамоат бирлашмалари, шу жумладан, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган партиялар ва касаба уюшмалари ҳар йили 1 февралгача рўйхатга олувчи органга ўтган йили қилинган ишлар, шунингдек, фаолиятни молиявий таъминловчи манбалар ҳақидаги декларацияни, шу жумладан, мавжуд аъзолар сони ҳақидаги маълумотлар тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этишга мажбурдирлар.
18. Жамоат бирлашмалари тугатилган ҳолларда уларнинг раҳбар органлари уч кун муддатда рўйхатга олган органга тегишли ариза беришга мажбурдирлар. Бундай ҳолларда рўйхатга олинганликни бекор қилиш жамоат бирлашмаси юқори органи йиғилиши баёнидан кўчирма ёки тегишли суднинг қарори асосида амалга оширилади.
Агар жамоат бирлашмаси аъзоларининг сони «Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси 1-қисми ва 8-моддаси 1-қисмига мувофиқ уни таъсис этиш учун зарур бўлганидан камайиб кетган ҳолларда ҳам жамоат бирлашмаси ўз фаолиятини тугатган ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидаларига
1-ИЛОВА

‎‎АРИЗА

‎‎___________________________________________________________________________
‎(Жамоат бирлашмаси раҳбар органининг аъзоси бўлган

‎‎___________________________________________________________________________‎
‎фуқароларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили,

___________________________________________________________________________‎
‎доимий яшаш жойи, телефон номери)

_______________________________________________________________________ нинг‎
‎(жамоат бирлашмасининг номи)

‎‎_________________________________________________________________‎ томонидан
‎(уставни қабул қилган органнинг номи)

‎‎________________________________________________________________________ ‎да
‎‎(устав қабул қилинган кун, ой, йил)


‎‎‎қабул қилинган устави рўйхатга олиш учун тақдим қилинади.‎


‎‎‎Бирлашма устав фаолиятининг асосий мақсадлари:‎

‎‎

___________________________________________________________________________‎
(қисқача баён қилинади) ‎‎‎

___________________________________________________________________________‎

___________________________________________________________________________‎ ‎‎‎

___________________________________________________________________________‎‎‎

‎‎Жамоат бирлашмаси раҳбар органининг номи ва жойлашган
‎ўрни (манзили) _________________________‎__________________________________________________

___________________________________________________________________________‎‎



‎Ариза берувчиларнинг
‎фамилиялари‎



‎имзолар
‎сана‎

‎‎ЗАЯВЛЕНИЕ‎

‎‎___________________________________________________________________________
‎(фамилия, имя, отчество граждан — членов руководящего органа

‎‎___________________________________________________________________________‎
общественного объединения с указанием года рождения, адреса

___________________________________________________________________________‎
‎постоянного проживания, номера телефона)

Представляют на регистрацию устав ______________________________________________ ‎
‎(название общественного

‎‎___________________________________________________________________________‎
объединения)

принятый ‎‎___________________________________________________________________
‎‎(дата принятия устава — год, месяц, число)

___________________________________________________________________________‎ ‎‎‎ ‎


‎Основные цели уставной деятельности объединения‎

‎‎

___________________________________________________________________________‎

___________________________________________________________________________‎

___________________________________________________________________________‎ ‎‎‎

___________________________________________________________________________‎‎‎

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________‎‎
‎(излагаются кратко)


‎Название и местонахождение (адрес) руководящего органа
‎общественного объединения‎‎‎
___________________________________________________

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________



‎Фамилия заявителей



подписи
‎дата

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидаларига
2-ИЛОВА

‎(Номи) жамоат бирлашмасини маблағ билан таъминлаш
‎манбалари тўғрисида
‎ДЕКЛАРАЦИЯ

‎‎199 _____ йилгача

‎‎199 _____ йиллар учун‎

1.‎ Таъсисчилар томонидан 199 йилда ажратиладиган маблағ:‎‎ (ташкилот, муассаса раҳбарининг муҳр билан тасдиқланган имзоси)‎‎

а)‎

_________________________________‎‎ ___________________________________‎‎
б)‎ _________________________________ ___________________________________
в)‎ _________________________________‎‎ ___________________________________‎‎
2.‎ Кириш бадаллари‎‎ ______________________________‎‎ сўм
3.‎ Аъзолик бадаллари‎‎ ______________________________‎ сўм‎
4.‎ Фуқаролар ва ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ‎‎ ___________________________________‎‎
5.‎ Ноширлик фаолиятини маблағ билан таъминлаш манбалари‎‎ ___________________________________‎‎
6.‎ Ишлаб чиқариш-хўжалик, ноширлик, реклама фаолиятидан, ўқув курслари, проспектлар, оммавий, маданий тадбирлар ташкил қилишдан келадиган даромадлар‎‎ ___________________________________‎‎
7.‎ Бошқа даромадлар‎‎ ___________________________________‎‎
8.‎ Банкдаги мавжуд маблағлар, ҳисоб-китоб номери, валюта ҳисобининг номери‎‎ ___________________________________‎‎
9.‎ Мазкур кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигини тасдиқлайман.‎‎ ___________________________________‎‎

‎‎199 ___ йил «____» __________________‎‎

___________________________________‎‎
‎(жамоат бирлашмаси раҳбарининг имзоси)

на ‎199 _____г.

‎‎199 _____годы

1.‎ Сумма, выделяемая учредителями: в 199__г. (подпись руководителя)
‎организации, учреждения с печатью)‎‎

а)‎

________________________________‎‎ ___________________________________‎‎
б)‎ ________________________________ ___________________________________
в)‎ ________________________________‎‎ ___________________________________‎‎
2.‎ Вступительные взносы в сумме _______________________________‎____
3.‎ Членские взносы в сумме ___________________________________‎
4.‎ Добровольные отчисления граждан и организаций ___________________________________‎‎
5.‎ Источники финансирования издательской, рекламной ‎ деятельности, организации учебных
‎___________________________________‎‎
6.‎ Доходы от производственно-хозяйственной,
‎издательской, ‎рекламной деятельности организации ‎учебных курсов, проспектов, культурно-массовых мероприятий



‎‎___________________________________‎‎
7.‎ Иные доходы ___________________________________‎‎
8.‎ Наличие средств в банке № р/с, № валютного счета ___________________________________‎‎
9.‎ Правильность сведений, указанных в настоящей декларации, ‎ подтверждаю ___________________________________‎‎

‎‎«______» ____________ 199 ____ г.

Подпись руководителя _______________
‎_____________________
общественного‎‎

‎‎объединения
ДЕКЛАРАЦИЯ

‎об источниках финансирования общественного объединения
‎[наименование]‎
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидаларига
3-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ‎



‎МИНИСТЕРСТВО ЮСТИЦИИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН‎





‎Ўзбекистон Республикаси герби‎


‎Жамоат бирлашмаси устави рўйхатга олинганлиги тўғрисида‎
ГУВОҲНОМА‎



‎СВИДЕТЕЛЬСТВО‎
о регистрации устава общественного объединения‎

Жамоат бирлашмаси устави рўйхатга олинганлиги тўғрисида


‎ГУВОҲНОМА
‎‎

199 ___ йил «______» __________________‎

Бирлашманинг номи___________________________________________________________‎‎‎

___________________________________________________________________________‎‎‎‎‎

Бирлашманинг тури __________________________________________________________

‎‎‎(республикага оид, халқаро, вилоятлараро)‎‎‎‎‎

___________________________________________________________________________‎‎‎

Бирлашманинг раҳбар органи ___________________________________________________

‎‎‎(тўлиқ номи, манзили)

__________________________________________________________________________‎‎‎‎‎

Фаолиятининг асосий мақсадлари _______________________________________________‎‎‎‎‎

__________________________________________________________________________‎‎‎‎‎
__________________________________________________________________________‎‎‎‎‎‎
__________________________________________________________________________‎‎‎
__________________________________________________________________________



‎Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазири‎

СВИДЕТЕЛЬСТВО


о регистрации устава общественного объединения‎‎

«______» __________________ 199 ____ г. ‎

Название объединения ________________________________________________________‎‎‎

__________________________________________________________________________‎‎‎‎‎

Вид объединения ____________________________________________________________

‎‎‎(республиканское, международное‎‎

__________________________________________________________________________‎‎‎

‎‎‎межобластное)

Руководящий орган объединения ________________________________________________

‎(полное наименование,‎‎‎

___________________________________________________________________________

‎‎‎адрес)

Основные цели деятельности____________________________________________________‎‎‎‎‎

___________________________________________________________________________‎‎‎‎‎
___________________________________________________________________________‎‎‎‎‎‎
___________________________________________________________________________‎‎‎
___________________________________________________________________________
___________________________________________________________________________‎

___________________________________________________________________________‎‎

___________________________________________________________________________‎‎




‎Министр юстиции Республики Узбекистан‎‎

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидаларига
4-ИЛОВА
___________________________ҲОКИМЛИГИ‎

‎АДЛИЯ БОШҚАРМАСИ‎

‎УПРАВЛЕНИЕ ЮСТИЦИИ ХОКИМИЯТА____________________




‎Ўзбекистон Республикаси герби‎


‎жамоат бирлашмаси устави рўйхатга олинганлиги тўғрисида‎
ГУВОҲНОМА‎


‎СВИДЕТЕЛЬСТВО‎
о регистрации устава общественного объединения‎

Жамоат бирлашмаси устави рўйхатга олинганлиги тўғрисида


‎ГУВОҲНОМА
‎‎

199 ___ йил «______» _________________‎

Бирлашманинг номи__________________________________________________________‎‎

___________________________________________________________________________‎‎

Бирлашманинг тури __________________________________________________________

‎(вилоят, туман, шаҳарга оид)‎‎‎‎‎

__________________________________________________________________________‎‎‎

Бирлашманинг раҳбар органи __________________________________________________

‎‎‎(тўлиқ номи, манзили)

_________________________________________________________________________‎‎‎‎‎

Фаолиятининг асосий мақсадлари _______________________________________________‎‎

___________________________________________________________________________‎‎‎‎‎

___________________________________________________________________________‎‎‎‎

___________________________________________________________________________



‎_____________________________________________________________ ҳокимлиги


адлия бошқармаси бошлиғи

СВИДЕТЕЛЬСТВО


о регистрации устава общественного объединения‎‎

«______» __________________ 199 ____ г. ‎

Название объединения ________________________________________________________‎‎‎

___________________________________________________________________________‎‎‎‎‎

Вид объединения ____________________________________________________________

‎‎‎(областное, районное,

___________________________________________________________________________

(городское)‎‎‎

Руководящий орган объединения ________________________________________________‎‎‎‎‎

‎‎‎(полное наименование,

___________________________________________________________________________

‎‎‎адрес)

Основные цели деятельности____________________________________________________‎‎‎‎

___________________________________________________________________________‎‎‎‎‎

___________________________________________________________________________‎‎

___________________________________________________________________________‎‎‎

___________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________‎

___________________________________________________________________________‎‎

___________________________________________________________________________‎‎




Начальник Управления юстиции хокимията

‎_____________________________________‎

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш Қоидаларига
5-ИЛОВА

Рўйхатга олиш рақами ва рўйхатга олинган сана‎

Жамоат бирлашмасининг номи ва унинг тури‎

Асосий мақсадлари‎

Устав қабул қилинган ва раҳбар орган сайланган сана, унинг таркиби‎

Раҳбар органнинг номи ва жойлашган ўрни, телефони‎

Рўйхатга киритилган сана, рўйхатга ёзиб қўйган шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми, лавозими ва имзоси‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎










‎‎

Регистрационный
‎номер и дата регистрации‎

Название общественного объединения и его вид‎

Основные цели ‎

Дата принятия устава и избрания руководящего органа, его состав‎

Наименование и местонахождение руководящего органа, телефон‎

Дата внесения в реестр, Ф.И.О., должность и роспись лица, вносящего запись‎

1‎

2‎

3‎

4‎

5‎

6‎

(Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1993 й, 3-сон, 9-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 7-8-сон, 66-модда; 2004 й., 17-сон, 199-модда; 2009 й., 10-11-сон, 115-модда)