Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини (этноспорт) тарғиб қилиш ва оммалаштириш, болалар ва ўсмирларни уларга кенг жалб қилиш, халқаро алоқаларни кучайтириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июндаги ПҚ-5149-сон қарорига мувофиқ:
1. Қуйидагилар:
Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ;
Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастурини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури эришилган натижалар ва мақсадли кўрсаткичлар бўйича тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишлардан келиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ҳар йили тегишли йил учун тасдиқланадиган «йўл харитаси» асосида босқичма-босқич амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги «Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-201-сон қарори билан 2023 йил 1 мартдан бошлаб миллий спорт турлари бўйича уч босқичли умумреспублика спорт мусобақаларини ўтказиш тизими жорий қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқ саломатлиги миллий кенгаши (А.Н. Арипов):
бир ой муддатда оммавий спорт мусобақалари ташкил қилинадиган этноспорт турлари рўйхатини тасдиқласин;
2023 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш учун зарур маблағлар кўпайтирилиши ҳамда ажратилишини таъминласин;
2023 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ, этноспорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилишини таъминласин;
зарур ҳолларда, алоҳида этноспорт турини ривожлантириш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларини ташкил қилиш чораларини кўрсин;
болалар ва ўсмирлар ҳамда ёшларни этноспорт турларига жалб қилиш, шу жумладан Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури ва уни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»да белгиланган вазифаларнинг тўлиқ ва сифатли амалга оширилиши юзасидан масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштирсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Д. Рахимова) ҳамда Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2023 йилдан бошлаб этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ҳар йили анъанавий тарзда 1 мартдан ўтказсин.
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Белгилансинки, этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар 2023 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Д. Рахимова) ҳамда Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев) қуйидаги асосий йўналишларни босқичма-босқич амалиётга татбиқ қилиш бўйича зарур чоралар кўрсин:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
аҳолининг барча қатламларини этноспорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, этноспортни оммалаштириш ва аҳоли ўртасида тарғиб қилиш;
маҳаллаларда этноспорт турлари бўйича халқ ўйинлари ва мусобақаларни ўтказиш;
Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, бу борада халқаро алоқаларни ривожлантириш.
4. Белгилаб қўйилсинки, 2023 йилдан бошлаб анъанавий тарзда:
Тошкент шаҳрида ҳар йили бир маротаба этноспорт турлари бўйича «Uzbekistan Ethno Games» республика фестивали;
Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивали ташкил қилинади. Бунда, «Ичан қалъа» мажмуасида фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Д. Рахимова), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев) Тошкент шаҳар (Ш. Умурзаков) ва Хоразм вилояти (Ж. Рахимов) ҳокимликлари билан биргаликда юқоридаги фестивалларни юқори савияда ташкил қилиш, мусобақаларга ёшларни кенг жалб қилиш чораларини кўрсин, зарур ҳолларда, тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Туризм қўмитаси (У. Шадиев) юқоридаги фестивалларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритсин, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб қилсин ҳамда туристларга миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг тарихи ва аҳамияти ҳақида маълумотларни етказиш чораларини кўрсин.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 декабрдаги ПФ-214-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (И. Абдурахмонов), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (Д. Рахимова) ҳамда Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев) билан биргаликда:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг моҳияти ҳақида тарғибот материаллари (қўлланма, буклет, баннер, флайер ва бошқалар)ни тайёрласин ҳамда барча таълим муассасаларида уларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий-ахлоқий жиҳатдан ўрни ҳақида жисмоний тарбия дарслари ҳамда маънавият соатларида тушунчалар берилишини ташкил этсин;
ижтимоий тармоқларда ёшларни этноспорт турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида мусобақаларни оммалаштиришга қаратилган мотивацион роликлар тарқатсин;
таълим муассасаларида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича мусобақаларнинг мунтазам равишда ўтказилишини ташкил этсин, ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларни ўз маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш чораларини кўрсин;
таълим муассасаларида малакали устозлар, тренерлар, полвонлар ҳамда мутахассислар иштирокида семинар, тренинг, маҳорат сабоқлари ташкил этилишини таъминласин.
6. Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлигининг:
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Республика эстрада цирк коллежида полвонлик ва дорбозлик санъати йўналишида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш;
2023 йилдан бошлаб, ҳар икки йилда бир маротаба полвонлар ва дорбозлар иштирокида «Полвонлар сулоласи» кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Маданият вазирлиги (О. Назарбеков) уч ой муддатда:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда дорбозлик ва полвонлик йўналиши бўйича ўқув режа ҳамда ўқув дастурларини тасдиқласин;
Спортни ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда «Полвонлар сулоласи» кўрик-танлови тўғрисидаги низомни тасдиқласин. Бунда, кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар 2023 йилги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
7. Инновацион ривожланиш вазирлиги (И. Абдурахмонов) 2023 — 2025 йиллар учун давлат илмий-техникавий дастурлари лойиҳаларини шакллантиришда миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича илмий-тадқиқот лойиҳалари учун танлов эълон қилинишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги Маданият ва туризм вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия билан биргаликда 2023 йил якунига қадар малакали мутахассис ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
ЮНЕСКО ташкилотидан номоддий маданий мерос мақоми олиниши мумкин бўлган этноспорт турлари рўйхатини шакллантирсин;
этноспорт турларининг ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига тавсия этилишини таъминласин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
бир ой муддатда ҳар бир туман (шаҳар)нинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, аҳолининг фикр ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, жорий йил учун миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини оммалаштириш ва ривожлантириш, спорт мусобақаларини ташкил қилиш бўйича ҳудудий дастурларни қабул қилсин, шунингдек, келгусида шундай дастурларни ҳар йили 1 февралга қадар тасдиқласин ва ижросини таъминласин;
2023 йилги ва келгуси йиллардаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг ҳудудий календарь режаларига туман (шаҳар)ларда этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин;
2023 йилдан бошлаб Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш билан боғлиқ тадбирлар доирасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ташкил этсин;
«устоз-шогирд» анъанаси асосида давом этиб келаётган полвонлик ва дорбозлик санъатини янада кенгроқ оммалаштириш мақсадида полвонлик ва дорбозлик санъати тўгаракларини ташкил этсин;
2023 йил 1 январга қадар ҳар бир ҳудудда от спорти турларига тегишли бўлган анжомларнинг савдосини йўлга қўйиш мақсадида дўконлар фаолиятини ташкил этсин.
10. Ўзбекистон Республикаси миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари энциклопедиясини ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўплам ҳолида нашрга тайёрлаш ишлари якунланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Спортни ривожлантириш вазирлиги (А. Аслонов), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев), Ўзбекистон Полвонлар миллий маркази (Н. Юсупов) икки ой муддатда:
энциклопедиянинг чоп этилиши ҳамда Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси, ЮНЕСКО, вазирлик, идора, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, спорт федерация (ассоциация)лари ва бошқа ташкилотларга тақсимот бўйича етказилишини таъминласин;
Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда энциклопедия тақдимотини ташкил этсин ҳамда ушбу жараённи оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Аслонов), Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси (О. Норинбаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов) ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Хаджаев) икки ҳафта муддатда мазкур қарор асосида амалга оширилаётган ишларни оммалаштиришга қаратилган мақолалар, тематик телекўрсатувлар ташкил этиш ҳамда қуйидагиларни назарда тутувчи миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини кенг тарғиб қилиш бўйича медиа-режа ишлаб чиқсин ва амалга оширсин:
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
«Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур» рукни тўғрисида махсус роликлар тайёрлаш ва эфирга жойлаштириш;
миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини тарғиб қилиш ҳамда янада оммалаштириш бўйича полвонлар ва фахрий устозлар иштирокида туркум кўрсатувларни ташкил этиш;
ёшлар ўртасида ўзбек миллий халқ ўйинларини кенг тарғиб этиш, уларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш, соғлом турмуш тарзига амал қилишга ундашга қаратилган кўрсатувларни намойиш этиш орқали оммалаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов, ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари Д.Ш. Рахимова, Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси раиси О.К. Норинбаев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев зиммасига юклансин.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 25 май,
ПҚ-259-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги ПҚ-259-сон қарорига
1-ИЛОВА
Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш
дастури
1-боб. Амалдаги ҳолат
Мамлакатимизда миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини (этноспорт) 6 та йўналишга бўлиш мумкин: ҳаракатли ўйинлар, интеллектуал ўйинлар, ҳарбий ўйинлар, столда ўйналадиган ўйинлар, чўпончилик, ов қилиш ўйинлари.
Ўтган давр мобайнида айрим этноспорт турлари бўйича бошқариш тизими яратилди, спортчилар ва тренерлар захираси шакллантирилди, мусобақаларни доимий равишда ўтказиш ва уларни молиялаштириш йўлга қўйилди, бунинг эвазига юқори натижаларга эришилди.
Хусусан, 2017 йилда Ўзбекистон белбоғли курашчилари дунё рейтингида 2-ўринни олиб, 2020 йил ўтказилган жаҳон чемпионатида дунёнинг 30 га яқин мамлакатлари орасида 1-ўринни эгаллади.
Қарабтеп (ланка) ўйини 7 минг йиллик тарихга эга бўлиб, нафақат Марказий Осиёда, балки Хитой, Шимолий Кавказ, Сибирь ҳамда Европа мамлакатларида ҳам кенг тарқалган.
Чиллак ўйини ўзига хос хусусиятлар ва нозик томонларга эга бўлиб, қатнашчилардан зукколик, ўйин маданиятини, жисмоний бақувватликни, жасурликни талаб қилади. Мазкур ўйин Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида кенг тарқатилган.
Наврўз байрамлари, ҳосил байрамлари, халқ сайилларида ҳамда тўй маросимларида улоқ-кўпкари ва от пойгаси бўйича мусобақалар ўтказиб келинмоқда. 2001 йилдан бошлаб Ўзбекистон улоқ-кўпкари федерацияси ўз фаолиятини амалга ошириб, халқаро улоқ-кўпкари ва от пойгаси мусобақаларини ташкил қилиш ҳамда ҳамюртларимизнинг иштирокини таъминлашда катта ҳисса қўшмоқда.
Ҳозирда республикада 40 та оилавий дорбозлик гуруҳлари фаолият кўрсатиб келмоқда. «Ўзбек давлат цирки» давлат муассасасининг «Ўзбекистон дорбозлари» жамоалари қадимги дорбозлик анъаналарини замонавий циркнинг бадиий ифода воситалари билан бойитиб келмоқда.
Шу билан бирга, этноспорт турлари бўйича маҳалларда тизимли равишда мусобақалар ва фестиваллар ўтказиш, бунинг учун тегишли инфратузилма яратиш, миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини халқаро даражага олиб чиқиш ҳамда кенг тарғиб қилиш, уларни ривожлантириш ва оммалаштириш борасида кўплаб муаммолар мавжуд.
Шу сабабли, Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда — Дастур) ишлаб чиқилди.
Дастур этноспорт турларини тизимли ривожлантиришнинг мақсади, вазифалари, асосий йўналишлари, истиқболдаги босқичларини белгилайди ҳамда келгусида ушбу йўналишда чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
2-боб. Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Ўзбекистонда этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантиришнинг асосий йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:
биринчи йўналиш — аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ўсмирлар ва ёшларнинг этноспорт турлари билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, этноспорт турлари бўйича республика ва ҳудудий мусобақаларни, шу жумладан Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ўтказиш;
иккинчи йўналиш — этноспорт турлари бўйича спортчилар, тренерлар, мутахассислар ва бошқа кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, шунингдек, илмий тадқиқотлар ўтказиш;
учинчи йўналиш — миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг моҳияти ҳақида тарғибот материалларини (қўлланма, буклет, баннер, флайер ва бошқалар)ни тайёрлаш, таълим муассасаларида тарғибот ишларини олиб бориш, малакали устозлар, полвонлар, тренерлар ҳамда мутахассислар иштирокида семинар, тренинг, маҳорат сабоқларини ўтказиш;
тўртинчи йўналиш — халқаро ҳамкорликни кучайтириш, этноспорт турларини янада оммалаштириш ва ривожлантириш.
1-§. Биринчи йўналишдаги вазифаларни рўёбга чиқариш учун қуйидаги асосий чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:
1.1. Оммавий спорт мусобақалари ташкил қилинадиган этноспорт турлари рўйхатини тасдиқлаш.
1.2. Этноспорт турлари билан шуғулланиш ва уларни тарғиб қилиш бўйича маҳаллаларда аҳолини кенг жалб қилиш ишларини ташкил этиш.
1.3. Маҳаллаларда миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказиш.
1.4. Болалар ва ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини кенг тарғиб этиш мақсадида этноспорт турлари бўйича уч босқичли мусобақаларни ташкил этиш: биринчи босқич — туман (шаҳар) мусобақалари, иккинчи босқич — вилоят мусобақалари, учинчи босқич — республика (финал) мусобақалари.
1.5. Этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
1.6. 2023 йилги ва келгуси йиллардаги спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаларида этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш учун зарур маблағлар миқдорини кўпайтириб бориш.
1.7. Тошкент шаҳрида ҳар йили бир маротаба этноспорт турлари бўйича «Uzbekistan Ethno Games» республика фестивалини ташкил этиш.
1.8. Хива шаҳрида ҳар икки йилда бир маротаба Халқаро этноспорт фестивалини ташкил этиш. Бунда, «Ичан қалъа» мажмуасида фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимларини ўтказиш.
1.9. Ҳар икки йилда бир маротаба полвонлар ва дорбозлар иштирокида «Полвонлар сулоласи» кўрик-танловини ўтказиш.
1.10. »Устоз-шогирд» анъанаси асосида давом этиб келаётган дорбозлик ва полвонлик санъатини янада кенгроқ оммалаштириш мақсадида дорбозлик ва полвонлик санъати тўгаракларини ташкил этиш.
1.11. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳар йили улоқ-кўпкари, от пойгаси, миллий кураш ва бошқа этноспорт турлари бўйича турнирларни ташкил қилиш.
1.12. Алоҳида этноспорт турини ривожлантириш мақсадида спорт федерация (ассоциация)ларини ташкил қилиш масаласини ўрганиш ва таклиф киритиш.
2-§. Иккинчи йўналишдаги вазифаларни рўёбга чиқариш учун қуйидаги асосий чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:
2.1. 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Республика эстрада цирк коллежида дорбозлик ва полвонлик санъати йўналишида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.
2.2. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб этноспортнинг бошқа турлари бўйича (шу жумладан, миллий кураш, турон кураши, белбоғли кураш, бел олиш ва учкураш, баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш, улоқ-кўпкари, от пойгаси, ўзбек жанг санъати, дорбоз, қарабтеп/ланка) мутахассисларни тайёрлаш.
2.3. Дорбозлик ва полвонлик йўналишлари, шунингдек, этноспортнинг бошқа турлари бўйича ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2.4. Этноспорт турлари бўйича хорижий тажрибани ўрганиш орқали ўқув-машғулотлар жараёнига замонавий илмий-инновацион технологияларни кенг жорий қилиш.
2.5. Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш.
3-§. Учинчи йўналишдаги вазифаларни рўёбга чиқариш учун қуйидаги асосий чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:
3.1. Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг моҳияти ҳақида тарғибот материалларини (қўлланма, буклет, баннер, флайер ва бошқалар) тайёрлаш.
3.2. Болалар ва ўсмирлар учун алоҳида шартларни назарда тутувчи «Миллий халқ ўйинлари» ўқув методик қўлланмасини нашр этиш.
3.3. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида этноспорт турларининг жисмоний, интеллектуал, маънавий-ахлоқий жиҳатдан ўрни ҳақида жисмоний тарбия дарслари ҳамда маънавият соатларида тушунтиришлар бериш.
3.4. Ижтимоий тармоқларда ёшларни этноспорт турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида мусобақаларни оммалаштиришга қаратилган мотивацион роликлар тарқатиш.
3.5. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида малакали устозлар, тренерлар, полвонлар ҳамда мутахассислар иштирокида семинар, тренинг, маҳорат сабоқлари ташкил этиш.
4-§. Тўртинчи йўналишдаги вазифаларни рўёбга чиқариш учун қуйидаги асосий чора-тадбирларни амалга ошириш лозим:
4.1. Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш мақсадида Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси, ЮНЕСКО ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш.
4.2. Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси, ЮНЕСКО ва бошқа ташкилотлар иштирокида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш.
4.3. Малакали мутахассис ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда ЮНЕСКО ташкилотидан номоддий маданий мерос мақоми олиниши мумкин бўлган этноспорт турлари рўйхатини шакллантириш, шунингдек, уларни ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос рўйхатига киритиш бўйича тавсия бериш.
4.4. Ўзбекистон Республикаси миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари энциклопедиясини ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этиш, тақдимотини ўтказиш ҳамда уни халқаро ва маҳаллий ташкилотларга етказиш.
4.5. Тошкент шаҳрида Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари музейини ташкил қилиш.
4.6. Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантиришга қаратилган мақолалар, тематик телекўрсатувлар тайёрлашни назарда тутувчи медиа-режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
4.7. «Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур» номли махсус роликлар тайёрлаш ва эфирга узатиш бўйича танлов эълон қилиш.
4.8. Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини тарғиб қилиш ва янада оммалаштириш бўйича полвонлар ва фахрий устозлар иштирокида туркум кўрсатувларни ташкил этиш.
4.9. Ҳудудий телерадиоканаллар орқали этноспорт турларини янада кенг тарғиб қилиш, шунингдек, маҳаллий мусобақаларни ўтказиш жараёнларини мунтазам ёритиш.
4.10. Ҳар бир туман (шаҳар)нинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, аҳолининг фикр ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда, жорий йил учун миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини оммалаштириш ва ривожлантириш, спорт мусобақаларини ташкил қилиш бўйича ҳудудий дастурларни қабул қилиш.
4.11. Наврўз умумхалқ байрамини нишонлаш билан боғлиқ тадбирлар доирасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ва халқ ўйинларини ташкил этиш.
4.12. Болалар ва ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасида ўзбек миллий халқ ўйинларини кенг тарғиб этиш, уларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш, соғлом турмуш тарзига амал қилишга ундашга қаратилган кўрсатувларни намойиш этиш орқали оммалаштириш.
4.13. Этноспорт турлари бўйича мусобақалар ва фестивалларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритиш, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб қилиш, туристларга миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг тарихи ва аҳамияти ҳақида маълумотларни етказиш.
3-боб. Дастурни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Мазкур Дастурда белгилаб берилган устувор вазифаларни изчил амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришиш назарда тутилмоқда:
республикада этноспорт турларининг оммавийлигини ошириш ҳисобига этноспорт билан мунтазам шуғулланувчилар сони кўпаяди;
мусобақалар ўтказишнинг янги тизимини яратиш натижасида этноспортчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштироки кенгаяди ва бундай мусобақаларнинг мамлакатимизда кўпроқ ўтказилиши натижасида халқаро унвон талабларини бажариш имконияти ошади, шу орқали спорт усталари, халқаро тоифадаги спорт усталари етишиб чиқиши таъминланади;
мусобақаларни тизимли равишда ўтказиш орқали иқтидорли ёшлар ва ўсмирлар саралаб олинади ва спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар таркибида сифатли спорт захираси шаклланади;
ҳудудларда ёшлар ва ўсмирлар ўртасида мусобақаларни тизимли ва юқори савияда ташкил этиш орқали этноспортнинг ривожланиш суръати жадаллашади;
этноспорт бўйича кўрик танловлар ва маҳорат сабоқларининг тизимли ўтказилиши натижасида этноспорт турларини оммавийлаштириш ва ривожлантиришга эришилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги ПҚ-259-сон қарорига
2-ИЛОВА
Этноспорт турларини 2025 йилгача оммалаштириш ва ривожлантириш дастурини 2022-2023 йилларда амалга ошириш бўйича
«Йўл харитаси»
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Йўналишлар

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

1.

Аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ўсмирлар ва ёшларнинг этноспорт турлари билан шуғулланишга қизиқишини ошириш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, этноспорт турлари бўйича республика ва ҳудудий мусобақаларни, шу жумладан Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ўтказиш.

1. Этноспорт турлари билан шуғулланиш ва уларни тарғиб қилиш бўйича маҳаллаларда аҳолини кенг жалб қилиш ишларини ташкил этиш.

2022-2023 йиллар давомида режага асосан

Ижрочилар маблағлари

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
(Б. Мусаев)
,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев),

Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

(О. Норинбаев)

2. Болалар ва ўсмирлар ҳамда ёшлар ўртасида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини кенг тарғиб этиш мақсадида этноспорт турлари бўйича уч босқичли мусобақаларни ташкил этиш:

биринчи босқич — туман (шаҳар) мусобақалари;

иккинчи босқич — вилоят мусобақалари;

учинчи босқич — республика (финал) мусобақалари.

2023 йилдан бошлаб ҳар йили

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режалари доирасида ажратилган маблағлар, ҳомийлик маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев),

Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

(О. Норинбаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари

3. Этноспорт турлари бўйича мусобақаларни ўтказиш низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил декабрь

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев),

Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

(О. Норинбаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

4. Этноспорт турлари бўйича «Uzbekistan Ethno Games» республика фестивалини ташкил этиш.

2023 йил май

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режалари доирасида ажратилган маблағлар, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев),
Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

(О. Норинбаев),

Тошкент шаҳар ҳокимлиги
(Ш. Умурзаков)
,

миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари

5. Халқаро этноспорт фестивалини ташкил этиш. Бунда, «Ичан қалъа» мажмуасида фестивалнинг очилиш ва ёпилиш маросимларини ўтказиш.

2023 йил сентябрь

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режалари доирасида ажратилган маблағлар, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев),
Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

(О. Норинбаев),

Хоразм вилояти ҳокимлиги
(Ж. Рахимов)
,

миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари

6. Полвонлар ва дорбозлар иштирокида «Полвонлар сулоласи» кўрик-танловини ўтказиш.

2023 йил март

Бюджет, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Маданият ва туризм вазирлиги
(О. Назарбеков)
,

Ўзбекистон полвонлар миллий маркази

(Н. Юсупов),

Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

(О. Норинбаев),

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев),

7. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида ҳар йили улоқ-кўпкари, от пойгаси, миллий кураш ва бошқа этноспорт турлари бўйича турнирларни ташкил қилиш.

2022-2023 йиллар давомида режага асосан

Ижрочилар ва ҳомийлар маблағлари

Мудофаа вазирлиги

(Б. Курбанов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Давлат хавфсизлик хизмати

(А. Азизов),

Божхона қўмитаси
(А. Мавлонов)
,

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев),
Ўзбекистон кураш федерацияси

(К. Юсупов),

Ўзбекистон улоқ-кўпкарифедерацияси

(Н. Жўраев),

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

(Б. Газиев),

Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

(О. Норинбаев)

2.

Этноспорт турлари бўйича спортчилар, тренерлар, мутахассислар ва бошқа кадрларни тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш, шунингдек, илмий тадқиқотлар ўтказиш.

1. Республика эстрада цирк коллежида полвонлик ва дорбозлик санъати йўналишида ўрта бўғин кадрларини тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш.

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

(И. Абдурахмонов)

2. Дорбозлик ва полвонлик йўналиши бўйича ўқув режа ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2022 йил август

-

Маданият вазирлиги

(О. Назарбеков),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(И. Абдурахмонов)
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев)

3. 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб этноспортнинг бошқа турлари бўйича (шу жумладан, миллий кураш, турон кураши, белбоғли кураш, бел олиш ва учкураш, баҳодирлар ўйинлари ва тош кўтариш, улоқ-кўпкари, от пойгаси, ўзбек жанг санъати, дорбоз, қарабтеп/ланка) мутахассислар тайёрлаш бўйича таклиф киритиш.

2023 йил апрель

-

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев),
Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

(О. Норинбаев),

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4. Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш.

2022 йил декабрь

Давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида ажратилган маблағлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги

(Ш. Турдикулова),

Фанлар академияси

(Б. Юлдашев)

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
(И. Абдурахмонов),
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев)

3.

Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг моҳияти ҳақида тарғибот материалларини (қўлланма, буклет, баннер, флайер ва бошқалар)ни тайёрлаш, таълим муассасаларида тарғибот ишларини олиб бориш, малакали устозлар, полвонлар, тренерлар ҳамда мутахассислар иштирокида семинар, тренинг, маҳорат сабоқларини ўтказиш.

1. Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг моҳияти ҳақида тарғибот материалларини (қўлланма, буклет, баннер, флайер ва бошқалар) тайёрлаш.

2022 йил август

Ижрочилар маблағлари

Мактабгача таълим вазирлиги

(Б.Онорбоев),

Халқ таълими вазирлиги

(У.Шарифходжаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(К. Каримов),

2. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида этноспорт турларининг жисмоний, интеллектуал, маънавий-ахлоқий жиҳатдан ўрни ҳақида жисмоний тарбия дарслари ҳамда маънавият соатларида тушунтиришлар бериш.

2022-2023 йиллар давомида режага асосан

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев),

Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

(О. Норинбаев),

миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари

3. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида малакали устозлар, тренерлар, полвонлар ҳамда мутахассислар иштирокида семинар, тренинг, маҳорат сабоқлари ташкил этиш.

2022-2023 йиллар давомида режага асосан

Ижрочилар маблағлари

4. Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва олий таълим муассасаларида миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўйича мусобақалар ўтказиш, ғолиб ва совриндор бўлган жамоаларни ўз маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш.

2022-2023 йиллар давомида режага асосан

Ижрочилар маблағлари

5. Болалар ва ўсмирлар учун алоҳида шартларни назарда тутувчи «Миллий халқ ўйинлари» ўқув методик қўлланмасини тайёрлаш ва нашр этиш.

2022 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(К. Каримов),

Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

(О. Норинбаев),

миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари

4.

Халқаро ҳамкорликни кучайтириш, этноспорт турларини янада оммалаштириш ва ривожлантириш.

1. Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси, ЮНЕСКО ҳамда бошқа халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш.

2022-2023 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев),
Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

(О. Норинбаев),

2. Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси, ЮНЕСКО ва бошқа ташкилотлар иштирокида халқаро илмий-амалий конференция ўтказиш.

2023 йил октябрь

Ижрочилар маблағлари

Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов)
,

миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари

3. Олимпия ва паралимпия шон шуҳрати музейида Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари бўлимини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2023 йил апрель

Бюджет, ҳомийлар ва ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

(О. Норинбаев),

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев),

Маданий мерос агентлиги

(Ш. Нуриллоев)

4. Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантиришга қаратилган мақолалар, тематик телекўрсатувлар тайёрлаш.

2022-2023 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги

(А. Кўчимов),

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев),

5. «Миллий халқ ўйинлари — миллий ғурур» номли махсус роликлар тайёрлаш ва эфирга узатиш бўйича танлов эълон қилиш.

2022 йил сентябрь

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси

(Ш. Қудратхўжа),

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев),

6. Миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини тарғиб қилиш ва янада оммалаштириш бўйича полвонлар ва фахрий устозлар иштирокида туркум кўрсатувларни ташкил этиш.

2022-2023 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

(О. Норинбаев),

миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари

7. Ҳудудий телерадиоканаллар орқали этноспорт турларини янада кенг тарғиб қилиш, шунингдек, маҳаллий мусобақаларни ўтказиш жараёнларини мунтазам ёритиш.

2022-2023 йиллар давомида

Ижрочилар маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

(А. Хаджаев)

8. Этноспорт турлари бўйича мусобақалар ва фестивалларни туристик маршрутлар объектлари рўйхатига киритиш, уларга хорижий ва маҳаллий туристларни жалб қилиш, туристларга миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг тарихи ва аҳамияти ҳақида маълумотларни етказиш.

2022 йил август

Ижрочилар маблағлари

Туризм ва маданий мерос вазирлиги

(Б. Ибрагимов),

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Саъдуллаев),

Ўзбекистон этноспорт ассоциацияси

(О. Норинбаев),

миллий спорт турлари бўйича спорт уюшмалари

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.05.2022 й., 07/22/259/0453-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 29.12.2023 й., 06/23/214/0984-сон)