Ҳужжат кучини йўқотган " " 25.09.2024
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг
БуйруҒИ
ШНҚ 2.08.01-19 «Турар жой бинолари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
(Техник хужжатлар)
(ШНҚ 2.04.08-13)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 26 февралда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 69]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 14 августдаги 01/2-57-сонли «ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 293, 25.09.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.08.01-19 «Турар жой бинолари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 18 февраль,
22-сон
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2022 йил 18 февралдаги 22-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.08.01-19 «Турар жой бинолари»га киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2.1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.1. Турар жой бинолари қурилиши ва реконструкция қилиниши ушбу шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (кейинги ўринларда ШНҚ деб юритилади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари асосида бажарилган лойиҳалар бўйича амалга оширилиши керак.».
2. 2.3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.3. Биноларнинг қаватлилиги, узунлиги ва композицион-тарҳий ечимлари қурилиш лойиҳа ҳужжатлари, ушбу ШНҚ ҳамда ёнғин ва сейсмик хавфсизлиги (ШНҚ 2.01.02 ва ШНҚ 2.01.03) талабларига биноан аниқланади.
Қариялар ва ногиронлиги бўлган шахсларни жойлаштириш учун ихтисослаштирилган квартирали турар жой бинолари ҳамда интернат-уйлари 3 қаватдан баланд бўлмаслиги керак.».
3. 2.11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2.11. Яшаш хоналарини ертўла қаватларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Янги қурилаётган турар жой биноларининг ярим ертўла (цоколь) қаватларида қуйидаги шартлар бажарилган ҳолларда яшаш хоналарини жойлаштиришга йўл қўйилади:
ерости сувлари ер сатҳидан 3 m ва ундан пастда бўлган ҳудудларда;
ярим ертўла (цоколь) қаватининг камида 1/3 қисми ер сатҳидан юқорида лойиҳалаштирилганда;
ярим ертўла (цоколь) қавати хоналарининг полдан шифтгача бўлган баландлиги 2,4 m дан кам бўлмаганда;
ярим ертўла (цоколь)дан ўтувчи горизонтал муҳандислик тизимлар (тармоқлар) яшаш хоналарини инобатга олган ҳолда жойлаштирилганда;
хоналарнинг ташқи деворлари ва полларида иссиқлик ҳимояси таъминланганда;
0331-16-сон СанҚваН талаблари бажарилганда;
яшаш хоналаридан тўғридан-тўғри ташқарига чиқувчи деразалар ўрнатилганда;
табиий ёруғлик ва инсоляция даражасининг 22 февралдан 22 октябргача бўлган даврда 2 соатдан кам бўлмаган даражаси таъминланганда;
ҳавонинг яхши айланиши (механик вентиляцияси) таъминланганда;
ярим ертўла (цоколь) қаватидаги ошхона ва санитария хоналари канализация тизими бинонинг умумий канализация тизими сатҳидан юқори жойлашганда ҳамда қайтарувчи клапан билан жиҳозланганда;
таом тайёрлаш учун электр плиталардан фойдаланилганда;
табиий ва суюлтирилган газларда, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликларда ҳамда портлаб ёниш хавфига эга бўлган бошқа моддалар ва материалларда ишловчи қурилма ва асбоб-ускуналар кўзда тутилмаганда.
Ярим ертўла (цокол)да яшаш хонадонлари жойлаштирилганда қуйидаги эвакуация талаблари таъминланиши лозим:
кириш эшиклари ташқи томонга очилиши ҳамда ёнғин хавфи вужудга келганда одамларни эвакуация қилиш учун камида иккита тўғридан-тўғри ташқарига чиқувчи жойлари кўзда тутилиши;
хонадонлар фақатгина йўлак типида лойиҳалаштирилиши ҳамда квартирадан эвакуация чиқиш жойига биттадан кўп бўлмаган бурилиш орқали етиб борилишини таъминланиши;
хонадоннинг чиқиш эшигидан энг узоқда жойлашган эвакуация чиқиш жойигача бўлган масофа 12 метрдан ошмаслиги;
бинонинг юқори қаватлари билан ярим ертўла (цоколь) қаватларининг зина катаклари тўғридан-тўғри боғланмаслиги;
ҳар бир хонадондан ўлчамлари 0,8 х 1,2 m дан кам бўлмаган авария чиқиш жойлари билан таъминланиши;
авария чиқиш жойлари одамларни қутқаришга тўсқинлик қилувчи воситалар билан тўсилмаслиги (металл панжара ва бошқа турдаги тўсиқлар).
Ярим ертўла қаватида жойлашган хонадонларнинг фойдали ва яшаш майдонлари лойиҳаларда 0,5 коэффициент билан ҳисобга олинади.».
4. 3.3-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3.3. Кам қаватли хусусий бир хонадонли уйлар, яшаш ва хўжалик хоналар блокларини кичик очиқ ҳовли атрофида жойлаштириб лойиҳалаштириш мумкин, шунингдек хоналараро очиқ ва ярим очиқ боғловлар (бостирма, галерея (йўлак) қўллашга йўл қўйилади.»;
«Изоҳлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Изоҳлар: 1. Бир хонадонли хусусий қуриладиган уйлар лойиҳаси, шу жумладан хоналар блокларини қўшиб қуриш лойиҳаси ушбу ШНҚ талабларига мувофиқ ишланади.
2. Хизмат кўрсатувчи кичик корхоналар блоки ва хусусий тадбиркорлик устахоналарини ёпиштириб (жуфтлаб) қуриш лойиҳалари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига (ШНҚ 2.07.01 ва ШНҚ 2.08.02) мувофиқ бўлиши керак.».
5. 3.14-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3.14. Кўп квартирали турар жой биноларининг биринчи (ёки ярим ертўла (цоколь) қаватида, супуриш-сидириш анжомларини сақлаш учун раковинали омборлар кўзда тутилиши керак.»;
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларда, техник қаватдан ташқари уйда яшовчилар учун хўжалик омборларини жойлаштиришга йўл қўйилади. Омборлар жойлаштирилган қаватдан чиқиш ёнғин хавфсизлиги талабларини (ШНҚ 2.01.02) ҳамда лойиҳалашнинг ушбу ШНҚ талабларини ҳисобга олган ҳолда (6.13, 6.14-б) кўзда тутилиши керак.».
6. 3.15-банддаги «ўрнатилади, лойиҳалари эса ўрнатилган тартибда келишилади» деган сўзлар «белгиланади» деган сўз билан алмаштирилсин.
7. 2-жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-жадвал

Ётоқхоналар типи

Бинолар сиғими, ўрин

1 яшовчига яшаш майдони, m2/од.

Сиғими, ўрин

хонада

яшаш ячейкасида*

I — ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари талабалари учун

100 — 600

6-7

(I а ва I г остминтақалар учун — 8)

2-3

4 — 12

(20 гача мумкин)

II а — ОЎЮ талабалари учун

100 — 1000

4,5 — 6

(I а ва I г остминтақалар учун — 9)

2 — 6 (4 — 8)

4 — 8

(10 — 12 гача мумкин)

II б — ОЎЮ аспирантлари, ишчи ва хизматчилар учун

100 — 1000

7-8

(I а ва I г остминтақалар учун — 9)

1-2 (3)

2 — 6

(8 — 10 гача мумкин)

III — кичик оилалилар учун (болали)

50 — 400

шунинг ўзи

2-3

2-3 (квартира типида)

* Яшаш ячейкаси, яшаш хоналари ва ёрдамчи хоналар (даҳлиз, ҳожатхона, ошхоналар)ни ўз ичига олади.
Изоҳ: Ётоқхоналар ва яшаш ячейкалари сиғими лойиҳалаш топшириғида маҳаллий шароитларга қараб белгиланади. Оқовалаштирилмаган ҳудудларда ётоқхоналар сиғими 50 ўриндан ошмаслиги керак.».
8. 4.5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4.5. Ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари талабалари учун I тип ётоқхоналарда 50 кишилик яшаш гуруҳи таркибида яшаш ячейкаларини хоналарнинг қуйидаги таркиби билан тўплаш (тузиш)ни кўзда тутиш лозим:
тарбиячи хонаси (8 m2);
дам олиш ва ўқув машғулотлари хонаси (30 m2 дан 2 та);
кийим ювиш, қуритиш ва дазмоллаш хонаси (8 m2);
ошхона-кутубхона (5 m2).
Санаб ўтилган хоналарнинг жами майдони 1 кишига 1,6 m2 ҳисобидан қабул қилиниши керак. Лойиҳалаш топшириғи бўйича иш кийими ва пойабзалини сақлаш учун қўшимча хона (8 — 10 m2) кўзда тутилиши тавсия этилади.».
9. 4.7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4.7. Жамоатчилик хоналари (дам олиш ва мулоқот, ўқув машғулотлари ва оммавий тадбирлар учун, медпункт, изолятор) одатда, бинонинг ер устки қаватларида жойлашиши керак. Ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларда ШНҚ 2.08.02 га мувофиқ кир сақлаш, асбоб-ускуналар, спорт анжомлари, омборлари, таъмирлаш устахоналари, хўжалик ва техник ҳамда баъзи жамоат хоналарини жойлаштириш мумкин.».
10. 7-жадвалнинг матнидаги, 5.20-банднинг иккинчи хатбошисидаги, 6.6 ва 6.8-бандларнинг иккинчи хатбошиларидаги, 6.10-банднинг биринчи хатбошисидаги, 6.11 ва 6.12-бандлардаги ва 1А-илованинг қирқ олтинчи хатбошисидаги «цоколь» деган сўз «ярим ертўла (цоколь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
11. 3-жадвал қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3-жадвал

Махсус турар жой типи

Майдон, m2, 1 кишига, яшовчилар сонида, киши

50

100

200

300 — 500

600 — 800

Ётоқхона

ўқувчилар учун

2,6

2,5

2,5

2,5

2,5

талабалар учун

2,5

2,4

2,4

2,4

2,4

аспирантлар учун

2,6

2,5

2,5

2,5

2,3

ишчи ва хизматчилар

2,3

2,2

2,2

2,0

1,8

Кичик оилалар ётоқхонаси

1,5

1,3

1,2

1,1

-

Изоҳлар:
1. Ўқув юртлари ётоқхонаси жамоат хоналари майдонининг меъёри таркибида яшаш гуруҳининг жамоат хоналари ва бутун бинодаги жамоат хоналари ҳисобга олинган.
2. Болали оилалар вақтинча яшайдиган ётоқхоналарда ва вестибюлда аравачалар сақлаш ва болаларни қисқа муддат бўлишлари учун хона (санитария хоналари билан камида 15 m2) кўзда тутиш тавсия қилинади.».
12. 6.1-банддаги «кўпквартирали» ва «цоколь» деган сўзлар тегишли равишда «кўп квартирали» ва «ярим ертўла (цоколь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
13. 6.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6.2. Кўп квартирали турар жой уйларнинг ички туташтириб қурилган хоналарида, шунингдек ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларида қуйидагиларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди:
уйни қуришда ўтириладиган жойлари сони лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган, шунингдек соат 23.00 дан кейин ҳам ишлайдиган умумий овқатланиш корхоналари, ресторанлар, кафелар, кафетерийлар, барлар;
кимёвий товарлар, сабзавот ва балиқ маҳсулотларини, шунингдек газ баллон, кимё воситалари, енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар ҳамда портлаб ёниш хавфлилиги жиҳатидан хавфли бўлган бошқа моддалар ва материаллар бор бўлган маҳсулотларни сотувчи дўконлар;
ўз ишлаб чиқаришида тез ёнувчи моддаларни қўлловчи кимёвий тозалаш хоналари;
10 тадан ортиқ иш ўрнига эга бўлган пойабзал тикиш ва таъмирлаш устахоналари;
ҳаммомлар ва сауналар;
алоқа тармоқ станциялари, шаҳарлараро алоқанинг кеча-кундуз фойдаланиладиган сўзлашув пунктлари ва телеграф;
жамоат ҳожатхоналари;
маросимлар билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш муассасалари;
саноат корхоналари фаолиятининг барча турлари;
уй ҳайвонлари ва паррандалари боқишга ёки кўпайтиришга мўлжалланган жойлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситалари учун гаражлар (махсус лойиҳа асосида қурилган гаражлар бундан мустасно);
яшаш жойлари, кинотеатр, ётоқхона ва меҳмонхоналар ташкил этиш.
Турар жой биносида ҳамда унинг томи ва конструкцияларида жамоат аҳамиятига эга бўлган бинога хизмат кўрсатишга мўлжалланмаган, ўзидан зарарли моддалар ажратувчи, шовқин ва вибрация ҳосил қилувчи, ёмон таъсир кўрсатувчи нурланиш манбаи бўлган қурилмаларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди, ушбу ШНҚга мувофиқ турар жой биноларида жойлаштириладиган штатли ускуна бундан мустасно.
Яшашга мўлжалланган ҳамда техник қаватларда ва чордоқларда кўчма ёки бошқача радиоалоқа база станциялари ҳамда бошқа радиоузатувчи қурилмаларни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Яшашга мўлжалланмаган жамоатчилик ва маъмурий-хизматчилик хоналарида ШНҚ 2.08.02 га мувофиқ автоматик ёнғин сигнализацияси, ёнғиндан хабарлаш ва автоматик ўт ўчириш кўзда тутилиши керак.
Синтетик буюмлар (гуллар, гиламлар) сотувчи магазинларни турар жой биноларининг оловбардошлик чегараси REI150 бўлган ёпиқ деворларига туташган хоналарда жойлаштиришга йўл қўйилади.
Лойиҳаланаётган кўп-квартирали 5 ва ундан кўп қаватли турар жой уй-мажмуаларнинг ички туташган хоналарида кам сиғимли (1-2 гуруҳга мўлжалланган) болалар ясли-боғчаси ва болаларни қисқа муддатда бўладиган хоналари ташқарига ўз мустақил чиқувчи йўли билан ва ШНҚ 2.08.02 талабларини ҳисобга олган холда кўзда тутилиши мумкин.».
14. 6.3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6.3. Қурилган ва фойдаланилаётган турар жой биноларни реконструкция қилишда биринчи қаватда кичик савдо-маиший корхоналар ҳамда идора ва офисларни ушбу ШНҚ талабларига риоя қилган ҳолда лойиҳалашга йўл қўйилади.
Қурилган ва фойдаланилаётган турар жой биноларини реконструкция қилишда биринчи қаватда савдо ва овқатланиш корхоналари, сартарошхона, офис ва идоралар, ишлаб чиқариш жараёнлари бўлган маиший хизмат корхоналари, кийим тикиш ва таъмирлаш, кичик устахоналар ва қабул пунктларини жойлаштиришда ушбу ШНҚнинг 6.2-бандида келтирилган чекловлар инобатга олиниши лозим.
Мавжуд турар жой биноларининг техник тагхоналари, ертўла ва ярим ертўла (цоколь) қаватларида маиший хизмат кўрсатиш корхоналари, хусусий бизнес устахоналари ва тадбиркорлик фаолияти объектлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жойлаштирилиши мумкин.
Кўп квартирали уйнинг ертўласида қуйидагилар жойлаштирилишига йўл қўйилади:
озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилиш дўконлари;
маиший хизмат кўрсатиш корхоналари (сартарошхоналар, пойабзал тикиш ва таъмирлаш, оптика, соат созлаш устахоналари, тикувчилик ва каштачилик, ателье);
умумий овқатланиш корхоналари (ресторанлар, кафе, кафетерийлар, музқаймоқ ва чанқовбосди ичимликлар барлари, газакхоналар);
банк хизматлари кўрсатиш ташкилотлари (банкларнинг бўлимлари ва валюта алмаштириш пунктлари);
алоқа хизматлари кўрсатиш ташкилотлари (почта бўлими) ва курьерлик фаолияти;
газеталар, журналлар ва китоб маҳсулотлари билан савдо қилиш дўконлари;
бижутерия ва жевакларни тайёрлаш ва таъмирлаш устахоналари;
гулчамбарлар, сунъий гуллар ва гул маржонларини тайёрлаш устахоналари;
рассомчилик ва ҳайкалтарошлик устахоналари;
хизмат кўрсатиш ва тадбиркорларнинг офислари ҳамда идоралари;
видео ва фотосуратга олиш ҳамда компьютер хизматлари;
таржима ва таҳрир хизматлари;
дизайн, чизмачилик-графика ташкилотлари;
кийим-кечак ва идишларни ижарага бериш ташкилотлари;
риэлторлик ташкилотлари;
газламаларга нақшлар солиш, трафаретли босма ва қўлда расм чизиш устахоналари;
жисмоний тарбия ва спорт муассасалари;
давлат ташкилотлари;
суғурта ташкилотлари.».
15. 6.13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6.13. Янги қурилаётган турар жой биноларининг ярим ертўла (цоколь) ва ертўла қаватларида яшайдиганлар учун хўжалик омборлари ҳамда маданий-маиший хизмат кўрсатиш муассасалари ушбу ШНҚ ва ШНҚ 2.08.02 талабларига риоя қилган ҳолда жойлаштирилиши мумкин.
Бунда уйнинг муҳандислик коммуникацияларига хизмат кўрсатиш мақсадида тўсқинликсиз (қаршиликсиз) етиб бориш имконияти таъминланиши керак, шунингдек турар жой биносининг ёнғин хавфсизлиги ва санитария-гигиена ҳолатларининг (булғатиш, ислар, шовқин) ёмонлашувига олиб келадиган хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Бундай хоналарга турар жойга кириш томонидан кирадиган жойларни ташкил этишга рухсат этилмайди. Кириш ва чиқишлар ушбу ШНҚнинг 6.11-бандига мувофиқ бажарилиши керак.».
16. 6.14-банддаги «цоколь» ва «кўпквартирали» деган сўзлар тегишли равишда «ярим ертўла (цоколь)» ва «кўп квартирали» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
17. 9.2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9.2. Муҳандислик таъминоти тизимини қуришда ишлатиладиган ускуна, буюм ва материаллар амалдаги давлат стандарти талабларига жавоб бериши лозим.».
18. 9.34-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9.34. Электр энергияси билан иситишда ишлаб чиқарувчи корхоналарда ишлаб чиқарилган электр иситиш асбобларидан фойдаланиш кўзда тутилиши лозим. Иситиш учун электр энергияси сарфи КМК 2.01.18 да белгиланган меъёрлар доирасида бўлиши керак.».
19. 2-иловада:
1-банддаги «кладовкалар» деган сўз «омборлар» деган сўз билан алмаштирилсин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Квартиранинг умумий майдонини ундаги хоналар, омборлар ва ичига қурилган шкафлар ҳамда қуйидаги пасайтирувчи коэффициентлар билан ҳисобланадиган совуқ омборлар ва ёзги хоналар майдонлари йиғиндиси деб ҳисоблаш керак. Бунда:
совуқ омборлар ва ойнаванд ёзги хоналар учун — 1,0;
ойналанмаган лоджиялар учун — 0,5;
балкон ва терасса учун — 0,3.»;
10-банддаги «цоколь» деган сўз «ярим ертўла (цоколь)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
20. 7-илованинг 1 ва 2-жадваллари матнидаги «кладовка» деган сўзлар «омбор» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
21. 8-илованинг 2-жадвали матнидаги «кладовкали» деган сўз «омборли» деган сўз билан алмаштирилсин.».
22. 11-илова матнидаги «Кладовкалар» деган сўз «Омборлар» деган сўз билан алмаштирилсин.
23. 12-илова матнидаги «кладовкаси» деган сўз «омбори» деган сўз билан алмаштирилсин.
24. 9-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
ШНҚ 2.08.01-19 «Турар жой бинолари»га киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
«9-илова Тавсиявий
Ётоқхоналар маданий-маиший, хўжалик ва ёрдамчи хоналар таркиби ва ҳисоб кўрсаткичлари

Т/р

Хоналар

Майдони, m2/одам. сиғимида (киши)

50

100

200

400

600

1.

Вестибюль-холл, навбатчи, кутиш жойлари билан

0,15

0,15

0,15

0,15

0,15

2.

Маъмурият (комендант) ва хизматчи ходимлар хоналари

0,16

0,10

0,06

0,05

0,04

3.

Шахсий буюмлар, спорт-анжомлари, хўжалик, кир сақлаш, супуриш-сидириш анжомлари сақлаш омборлари

0,3

0,25

0,2

0,17

0,15

4.

Машғулотлар хонаси

Талаба ва ўқувчилар учун

0,2

0,2

0,2

0,2

0,2

Ишчи ва хизматчилар учун

0,15

0,15

0,15

0,15

0,15

5.

Дам олиш хоналари

0,15

0,15

0,15

0,15

0,15

6.

Маданий-оммавий тадбирлар хонаси (тўгарак, ўқиш зали, видеозал)

0,15

0,15

0,15

0,09

0,08

7.

Буфет ёрдамчи хонаси билан

-

0,2

0,18

0,16

0,14

8.

Маиший хизмат хоналари (буюртма столи ва б.)

-

-

0,11

0,11

0,1

9.

Изолятор

1 койка

1 койка

1 койка

2 койка

3 койка

(майдони амалдаги меъёрлар бўйича)

10.

Кир ювиш, қуритиш ва дазмоллаш хонаси

0,24

0,18

0,14

0,1

0,08

(12 m2 дан кам эмас)

11.

Ошхоналар

0,8

0,8

0,8

0,8

0,8

(12 m2 дан кам эмас)

12.

Кийим тозалаш ва дазмоллаш хонаси

0,1

0,08

0,07

0,06

0,05

(8 m2 дан кам эмас)

13.

Кийим ва пойабзал қуритиш хонаси

Жойдаги шароитга қараб (иш хусусиятини ҳисобга олиб) хонадан фойдаланувчининг ҳар бирига 0,2 m2 ҳисобидан, лекин 8 m2 дан кам эмас

Изоҳлар:
1. Ётоқхоналарнинг ҳамма турлари учун жамоат хоналарининг умумий майдони ушбу ШНҚнинг 4.7-бандига мувофиқ қабул қилинади. Ўрта-махсус ўқув юртлари ўқувчилари ётоқхоналари жамоат хоналари майдонининг умумий меъёрлари таркибида, яшаш гуруҳи жамоат, ёрдамчи хоналари ҳам 1 кишига 1,5 m2 ҳисобидан ҳисобга олинган бўлиши керак (4.5-бандига мувофиқ).
2. 100 ўриндан кам сиғимли ётоқхоналарда кир сақлаш ва хўжалик омборлар, ичига қурилган шкаф-стеллажлар билан алмаштирилиши мумкин.