Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 4 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3331]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 августдаги 484-сон «Кичик ҳажмли кемалардан хавфсиз фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Т. ХУДАЙБЕРГЕНОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 25 октябрь,
302-сон
Келишилди:
Сув хўжалиги вазири С. ХАМРАЕВ
2021 йил 21 октябрь
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ
2021 йил 8 октябрь
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси А. ИКРАМОВ
2021 йил 30 сентябрь
Транспорт вазири И. МАХКАМОВ
2021 йил 18 октябрь
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2021 йил 25 октябрдаги 302-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2017 йил 27 декабрдаги 529-сон «Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2967, 2018 йил 6 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 10/18/2967/0659-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 21 майдаги 181-сон «Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларининг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2967-1, 2020 йил 10 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/2967-1/0729-сон).
3. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2021 йил 23 мартдаги 86-сон «Кичик ҳажмли кемаларни рўйхатдан ўтказиш қоидаларининг 5-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2967-2, 2021 йил 7 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 10/21/2967-2/0304-сон).
4. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2017 йил 27 декабрдаги 530-сон «Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2968, 2018 йил 6 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 10/18/2968/0660-сон).
5. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2020 йил 21 майдаги 182-сон «Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш қоидаларининг 1-иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2968-1, 2020 йил 10 июнь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.06.2020 й., 10/20/2968-1/0730-сон).
6. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2021 йил 23 мартдаги 85-сон «Кичик ҳажмли кемаларни техник кўрикдан ўтказиш қоидаларининг 5-иловасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2968-2, 2021 йил 7 апрель) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2021 й., 10/21/2968-2/0305-сон).
7. Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг 2017 йил 27 декабрдаги 531-сон «Кичик ҳажмли кемалардан ва улар турадиган базалардан (иншоотлардан) фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2969, 2018 йил 6 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 10/18/2969/0666-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2021 й., 10/21/3331/1022-сон)