Ҳужжат кучини йўқотган " " 29.05.2024
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирининг
Буйруғи
«Газ таъминоти. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида
(Техник хужжатлар)
(ШНҚ 2.04.08-13)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 23 октябрда ҳисобга олинди, ҳисоб рақами 41]
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 15 апрелдаги 01/2-9-сонли «ШНҚ 2.04.08-22 «Газ таъминоти. Лойиҳалаш талаблари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 254, 29.05.2024 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ буюраман:
1. ШНҚ 2.04.08-13 «Газ таъминоти. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Адлия вазирлигида ҳисобга олинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Б. ЗАКИРОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 15 октябрь,
188-сон
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг 2021 йил 15 октябрдаги 188-сон буйруғига
ИЛОВА
ШНҚ 2.04.08-13 «Газ таъминоти. Лойиҳалаш меъёрлари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
6.2-бандда:
а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маиший газдан фойдаланиш ускуналарини улаш учун ишлатиладиган эластик шланглар техник созлигини тасдиқловчи гувоҳнома ва мувофиқлик сертификатига эга бўлиши керак. Бундай шлангларнинг ички диаметри 10 mm дан кам бўлмаган, узунлиги 1,5 m дан ошмаган ва «газ» сўзи билан маркаланган бўлиши лозим.»;
б) қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Газ ҳисоблагичлар, иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув таъминоти қозонлари ҳамда газ плиталарни қўп қаватли уйларда, шунингдек тор шароитларда ўрнатишда ҳисоблагичларни қувурларга улаш жойларида эгилувчан металл қувурлардан фойдаланишга рухсат этилади. Металл қувурлар икки томонлама муфталар билан мустаҳкамланганда, у қўшимча резбали ва пайвандланган бўғинларга эга бўлмаслиги керак.».