1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.07.00 Махсус иқтисодий зоналар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.06.00 Ер тузилиши. Ер тузиш жараёни. Ер участкалари чегарасини ўрнатиш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Чет эл инвестициялари. Концессия шартномалари. Хориждан маблағ жалб қилиш. Эркин иқтисодий зоналар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
«Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонаси чегарасини белгилаш ва ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонасини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5128-сон қарорига мувофиқ «Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонаси чегарасини белгилаш ва ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонасини ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 27 майдаги ПҚ-5128-сон қарорига мувофиқ Андижон вилояти, Андижон туманида «Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонаси ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги муассислигида «Andijon sanoat xabi» МЧЖ ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
2. «Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» (кейинги ўринларда — Саноат хаби) махсус саноат зонасини бошқариш «Andijon sanoat xabi» МЧЖга юклансин.
3. Қуйидагилар:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.04.00 Муҳандислик ва транспорт иншоотлари ва коммуникациялари тизими.Ободонлаштириш. Кўкаламзорлаштириш]
«Машинасозлик ва электротехника саноат хаби» махсус саноат зонаси чегарасининг тавсифи 1-иловага мувофиқ;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.04.00 Ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш]
«Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонасини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашнинг манзилли дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув]
а) табиий газ ва алоқа тармоқларини қуриш ишлари учун талаб этиладиган маблағлар «Ўзтрансгаз» АЖ, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ва «Ўзбектелеком» АКнинг ўз маблағлари ҳисобидан;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.02.00 Саноат соҳасидаги бошқарув / 09.10.02.02 Саноат соҳасида бошқарув]
Саноат хаби махсус саноат зонасини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш учун жорий йилда талаб этиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5101-сон қарори билан тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестициялар иштирокидаги ишлаб чиқариш лойиҳаларини инфратузилма билан таъминлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун ажратилган маблағлар ҳисобидан йўналтирилади;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.07.00.00 Маъмурий-ҳуқуқий тартиблар (режимлар) / 02.07.07.00 Бошқа рухсат берувчи ва рўйхатга олиш тартиблари]
б) электр қурилмалари ва тармоқларини қуриш ишларига «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг Андижон ҳудудий филиали томонидан тегишли лицензияга (рухсатномага) эга тизим ташкилотлари жалб қилинади.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2021 йил 17 сентябрь,
582-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 582-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Машинасозлик ва электротехника саноат хаби» махсус саноат зонаси чегарасининг тавсифи
Чегара чизиғининг бошланғич 1-нуқтасидан (40°42'59.20''С, 72°18'11.16''В) чап томони Андижон-Асака йўналишидаги катта автомобиль йўли, ўнг томонида «логистика маркази» учун ажратилган ер майдонида жойлашган.
1-нуқтадан (40°42'59.20''С, 72°18'11.16''В) чегара чизиғи Андижон-Асака йўналишидаги автомобиль йўли йўналишида 2320 метр масофада 2-нуқтасига қадар чўзилган.
2-нуқтадан (40°41'51.63''С, 72°17'17.31''В) чегара чизиғи фермер хўжалиги ерлари ва «Ахтачи саноат» кичик саноат хонаси ҳудудидан 3800 метр масофада 3-нуқтасига қадар чўзилган.
3-нуқтадан (40°42'39.71''С, 72°17'18.76''В) чегара чизиғи 1200 метр масофада «Ахтачи саноат» кичик саноат зонаси ҳудуди ва темир йўли 4-нуқтасига қадар чўзилган.
4-нуқтадан (40°43'10.73''С, 72°17'41.33''В) чегара чизиғи 763 метр масофада «логистика маркази» учун ажратилган ер майдонига қадар қизил чизиқ билан белгиланган 1-нуқтасига қадар чўзилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 582-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Машинасозлик ва электротехника махсус саноат хаби» махсус саноат зонасини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлашнинг