Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида» 2005 йил 6 апрелдаги ПФ-3593-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «1941—1945 йиллардаги Улуғ Ватан урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги» юбилей медалини ва пул мукофотини топшириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 60 йиллиги нишонланиши муносабати билан 1941—1945 йиллардаги уруш қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш тўғрисида» 2005 йил 6 апрелдаги ПФ-3593-сон Фармонини (кейинги ўринларда — Фармон деб юритилади) бажариш юзасидан ишлаб чиқилган.
2. Фармоннинг 1-бандига мувофиқ Иккинчи жаҳон уруши даврида ҳарбий қисмларда, штабларда ва ҳаракатдаги армия таркибига кирган муассасаларда ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчилар ва ногиронлар, шунингдек уларга тенглаштирилган:
3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, МХХ Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органлари мудофаа ишлари ҳудудий органларига мазкур Низомнинг 2-бандида санаб ўтилган уруш фахрийларининг рўйхатини тақдим этадилар.
7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси орқали пенсия олувчи, мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган шахсларга пул мукофотлари тўлаш тегишли вазирликлар ва идораларнинг таркибий бўлинмалари томонидан амалга оширилади.