Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2003—2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштиришни такомиллаштириш бўйича таклифи 1-иловага* мувофиқ;
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
қишлоқ хўжалиги экинлари уруғчилигини ривожлантириш, маккажўхори, жўхори, озуқа экинлари, мойли экинлар ва бошқа экинлар уруғи етиштириш бўйича уруғчилик хўжаликлари ташкил этишга доир таклифи 2-иловага* мувофиқ;
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
чорва моллари бош сонини кўпайтириш бўйича таклифи 3-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 14 апрелдаги 183-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 15-сон, 179-модда)
2. 2003—2007 йиллар даврида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир биринчи навбатдаги тадбирлар рўйхати 4-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 5 ва 5а-иловаларга* мувофиқ паст рентабелли ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Паст рентабелли ва истиқболсиз қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликларига айлантиришда Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сон қарорида баён қилинган қоидалар ва талабларга қатъий амал қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банки, «Ўзкимёсаноат», «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг», «Ўзнефтмаҳсулот» компаниялари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши фермер хўжаликларига хизмат кўрсатиш учун 6-иловага* мувофиқ ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси объектлари барпо этилиши ва ташкил қилинишини таъминласинлар.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 16 августдаги 397-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон, 370-модда)
*6-илова рус тилидаги матнда берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 июндаги 117-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 219-модда)
6. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг», «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компаниялари ва «Ўзагромашсервис» уюшмаси 2003—2007 йиллар даврида 7-иловага* мувофиқ тракторлар, қишлоқ хўжалиги ва озуқа йиғиштириш техникаси ишлаб чиқарилиши ва Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги корхоналарига етказиб берилишини таъминласинлар.
* 7-илова рус тилидаги матнда берилган.