Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Андижон, Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг, Туркиянинг «Язекс» корпорацияси техникавий кўмагида қурилаётган тўқимачилик мажмуилари муассислари ва акционерларининг (иловага мувофиқ) тўқимачилик мажмуиларининг юридик шахс мақомини сақлаб қолган ҳолда белгиланган тартибда «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси ва «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси таркибига киришлари ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.
2. Андижон, Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари (Обидов, Хидиров, Исломов, Жуманиёзов) «Ўзбекенгилсаноат» давлат уюшмаси (Исмоилов) ва «Маҳаллий саноат» давлат корпорацияси (Қозоқхонов) билан биргаликда иловада санаб ўтилган тўқимачилик мажмуиларининг 1995-1996 йилларда ишга туширилишини таъминласинлар, бунинг учун: