Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбаи | Масъул ижрочилар |
1. | «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида тадбирлар ташкил этиш. Ҳафталик доирасида китоб харид қилган шахсларга ўша кун давомида жамоат транспортларидан бепул фойдаланиш имкониятини яратиш. | 1. Ишчи гуруҳ тузиш. 2. Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 3. «Китобхонлик ҳафталиги» доирасида тадбирлар ташкил этиш. | 2020 йил декабрь
| Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Транспорт вазирлиги |
2. | Нашриётлар томонидан ёзувчиларга ажратиладиган гонорар масаласини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 1. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2021 йил август | - | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси |
3. | Китоб нашр этиш соҳасида рассом, дизайнер ва бадиий муҳаррирларни моддий рағбатлантиришни тартибга солиш. | «Босма маҳсулотлар учун бадиий-графика ва фотосурат ишларига муаллифлик ҳақини тўлаш тартиби ва ставкалари тўғрисидаги низом» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2021 йил июнь | - | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Бадиий академия, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги |
4. | Китобхонликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш, «Энг яхши китобхон ҳудуд», «Энг яхши китобхон маҳалла», «Энг яхши китобхон таълим муассасаси» рейтингини жорий этиш. | 1. Экспертлар жамоасини шакллантириш. 2. Баҳолаш тизимини яратиш. 3. Баҳолаш тизими асосида ҳудудлар рейтингини аниқлаб бориш. 4. Рейтинг натижаларини эълон қилиб бориш. | 2020 йил декабрь 2021 йил январь ҳар ярим йилликда
| - | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қуввватлаш вазирлиги |
5. | Ўзбекистонда китобхонлик ривожланишининг мавжуд ҳолатини аниқлаш бўйича анъанавий сўровнома ўтказиш (йилда бир марта). | 1. Сўровнома объектини белгилаб олиш. 2. Сўровнома матнини шакллантириш. 3. Сўровномани аҳоли орасида ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали амалга ошириш. 4. Сўровнома натижалари бўйича таҳлилий маълумот тайёрлаш. | 2021 йил январь
| Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | «Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, МТРК, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги |
6. | Китобхонлик йўналишида учрайдиган муаммоларни муҳокама қилиб борувчи «Китобхонлар кенгаши» фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Кенгаш аъзолари таркибини шакллантириш. 2. Китобхонлар кенгашини тузиш. 3. Кенгаш йиғилишларида китобхонлик билан боғлиқ муаммолар ва уларнинг ечимларини муҳокама қилиб бориш. | 2021 йил январь
доимо | - | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, |
7. | «Ёш китобхон» республика танловини ўтказиш. | 1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш. 3. Танловнинг маҳаллий босқичларини ўтказиш. 4. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш. 5. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. | 2021 йил январь
март | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Ёшлар ишлари агентлиги, |
8. | Аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида оилавий китоб ўқиш анъанасини йўлга қўйиш мақсадида «Энг яхши китобхон оила» республика танловини ўтказиш. | 1. Танлов низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Танловнинг саралаш босқичларини ўтказиш. 3. Танловнинг маҳаллий босқичларини ўтказиш. 4. Танловнинг ҳудудий босқичларини ўтказиш. 5. Танловнинг республика босқичини ўтказиш. | 2020 йил декабрь
| Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, |
9. | «Китоб мутолаасидаги энг кўп тингловчи аудиториясини йиғиш» лойиҳасини амалга ошириш. | 1. Ишчи гуруҳни тузиш.
| 2021 йил февраль
2021 йил июль | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Ёшлар ишлари агентлиги, |
10. | «Инсон ҳаёти давомида ўқиши лозим бўлган 100 китоб» лойиҳаси. | 1. Экспертлар жамоасини шакллантириш. 2. Китоблар рўйхатини шакллантириш. 3. Лойиҳа доирасида асарларнинг электрон версиясини турли форматларда (матнли, овозли) аудиокитоб, аудиоэртак тайёрлаш. 4. Асарларнинг махсус мобил иловаларини яратиш. | 2021 йил январь
2021 йил февраль-март | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, |
11. | Умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқувчилари ўртасида «Ўқиш олимпиадаси»ни ташкил этиш | 1. Ишчи гуруҳни тузиш.
| 2021 йил октябрь
| Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Халқ таълими вазирлиги |
12. | Олий таълим муассасаларида «Келажак кутубхонаси» лойиҳасини амалга ошириш. | 1. Ишчи гуруҳни тузиш.
| 2021 йил январь
| Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирликлар |
13. | Ҳарбий қисм ва муассасаларда хизмат қилаётган ёш ҳарбий хизматчилар ўртасида «Жалолиддин Мангуберди», «Алпомиш», «Темур тузуклари билимдони» каби танловларни ўтказиш. | 1. Вазирликлар ва идораларнинг қўшма қарорини имзолаш. 2. Танловнинг саралаш, ҳудудий ва республика босқичларини ўтказиш. | 2020 йил декабрь
| Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, |
14. | «Китобхонлик бекатлари» лойиҳасини амалга ошириш | 1. Китобларни юклаб олиш имконини берувчи QR кодлар ёзилган плакатларни тайёрлаш. 2. Плакатларни темир йўл ва автобус бекатларига жойлаштириш. | 2021 йил мобайнида
| Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ва маҳаллий бюджет маблағлари | Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, маҳаллий ҳокимликлар |
15. | Китобхонлик маданиятини оширишда давлат ва жамоат арбоблари, Ҳукумат аъзолари ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёзувчи ва шоирлар, спортчилар ва эстрада хонандаларини кенг жалб қилган ҳолда реклама роликларини тайёрлаш. | 1. Ишчи гуруҳни тузиш. 2. Реклама роликлари сценарийсини тайёрлаш. 3. Реклама роликларини тасвирга олиш. 4. Роликларни ОАВ ва ижтимоий тармоқларда мунтазам ёритиб бориш. | 2021 йил январь 2021 йил январь 2021 йил I чорак 2021 йил мобайнида | Ижрочиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари | МТРК, |