Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 13 октябрь 1993 йил 505-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
олий ўқув юртларининг талабаларига, техникумларнинг ҳамда кийим-кечак ва озиқ-овқат билан таъминланмайдиган ҳунар-техника билим юртларининг ўқувчиларига, имтиёзли овқатланиш учун амалдаги ойлик қўшимча тўловларни бекор қилган ҳолда, иловага мувофиқ 50 фоизга оширилган миқдорларда стипендиялар ўз вақтида тўланишини таъминласинлар.
5. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар ва хўжаликлар иш ҳақининг 1992 йил 25 августдаги Фармонга мувофиқ белгиланган энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда меҳнат унумдорлигини ошириш ва тежамкорлик, барча мавжуд захираларни жалб қилиш асосида ишлаб чиқариш ҳажмларини табиий кўринишда (ишлар ва хизматлар) ошириш ҳисобига ишловчиларнинг иш ҳақи янада ошишини таъминловчи чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Пенсия жамғармасининг Ўзбекистон республика бўлими 10 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 25 августдаги Фармони билан белгиланган энг кам миқдордан келиб чиққан ҳолда фуқароларнинг алоҳида хизматлари учун пенсияларни оширишнинг тузатиш коэффициентлари тўғрисида асосланган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
7. «Ўзсаноатқурилишбанк», «Ўздеҳқончиликсаноатбанк», Пенсия жамғармаси Ўзбекистон республика бўлими, шунингдек, тижорат банклари Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 30 апрелдаги 218-сон қарорига мувофиқ пенсияларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 25 августдаги Фармонида назарда тутилган оширилган миқдорларда тўлашни таъминловчи суғурта бадалларининг тўлиқ ва ўз вақтида келиб тушишини таъминласинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 10 июлдаги 319-сон қарори 2-банди иккинчи хатбошининг имтиёзли овқатланиш учун ҳар ойлик қўшимча тўловларга тегишли қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Талабалар ва ўқувчиларнинг тоифалари | Ойига сўм ҳисобида |
Олий ўқув юртлари | |
Ўзлаштирувчи талабаларга | 895 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 990 |
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 1110 |
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган талабаларга | 1185 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 1360 |
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 1550 |
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган, давлат таъминотида бўлган талабаларга | 740 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 840 |
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 960 |
Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган талабаларга | 1330 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 1455 |
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 1550 |
Тайёрлов бўлимларининг ўқувчиларига | 585 |
Собиқ байналмилалчи жангчи бўлган талабаларга | 1180 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек, фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 1300 |
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 1420 |
Собиқ иттифоқ органларининг буйруқлари билан белгиланган мутахассисликлар бўйича олий ўқув юртларида ўқийдиган талабаларга (СССР Олий ва ўрта махсус таълим министрлигининг 1987 йил 11 майдаги 330-сон, 1987 йил 12 июндаги 420-сон ва СССР Давлат халқ таълими Комитетининг 1989 йил 20 январдаги 8с-сон ва 1990 йил 9 апрелдаги 21-сон буйруқлари) | 1110 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 1260 |
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган талабаларга | 1420 |
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари ва Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган талабаларга | 1550 |
Номли стипендиялар | |
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари билан таъсис этилган атоқли фан, техника ва маданият арбоблари номларидаги стипендиялар | 1550 |
айрим фанларни ўрганишдаги ва фан-техника ижодкорларига алоҳида муваффақиятлари учун Илмий кенгаш қарори бўйича белгиланадиган шахсий стипендиялар | 1280 |
Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилади | |
Ўрта махсус ўқув юртлари | |
Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилади | |
Ўзлаштирувчи ўқувчиларга | 745 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 810 |
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 920 |
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган ўқувчиларга | 1185 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 1360 |
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 1550 |
Етимликда ва ота-она қаровисиз ўсган, давлат таъминотида бўлган ўқувчиларга | 585 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 675 |
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 780 |
Байналмилалчи жангчи бўлган ўқувчиларга | 1030 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 1150 |
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 1260 |
Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган ўқувчиларга | 1330 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 1455 |
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 1550 |
Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари бўлган ўқувчиларга | 1550 |
номли стипендиялар олувчиларга | 1330 |
Кар-соқов ва кўзи ожиз талабаларга юқорида белгиланганидан 50 фоиз кўп стипендия бериш назарда тутилади | |
Ҳунар-техника билим юртлари | |
Ўқиш муддати 10 ойдан кўп бўлмаган барча хилдаги ҳунар-техника билим юртларининг (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида, сув хўжалиги қурилишида ва ўрмон хўжалигида ишлаш учун тайёрлайдиганлардан ташқари) ўзлаштирувчи ўқувчиларига | 585 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 675 |
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 740 |
Байналмилалчи жангчилар бўлган ўқувчиларга | 1020 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 1150 |
фақат аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 1260 |
Байналмилал бурчини бажариш чоғидаги жароҳатланиш, контузия, яраланиш ва орттирилган касаллик туфайли ногирон бўлиб қолган собиқ ҳарбий хизматчи бўлган ўкувчиларга | 1330 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек; фақат яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 1455 |
фақат аъло баҳоларга ўқийдиганларга | 1550 |
Ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ва Улуғ Ватан урушининг 1 ва 11 гуруҳ ногиронларига тенглаштирилган шахсларнинг болалари бўлган ўқувчиларга | 675 |
шулардан: | |
фақат яхши, шунингдек, яхши ва аъло баҳоларга ўқийдиган ўқувчиларга | 740 |
фақат аъло баҳоларга ўкийдиган ўқувчиларга | 810 |
Олий ўқув юртларининг, ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртларининг давлат таъминотида бўлган талабалари, ўқувчилари учун стипендиялар миқдорлари ўзгартирилмайди |