Т/р | Тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
I. Пробация фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш | ||||
Назорат остидагилар маъмурий назоратдан бўйин товлаш мақсадида яшаш жойини ўзбошимчалик билан тарк этган ҳолларда уларнинг республика ҳудудидан чиқишини чеклашни назарда тутувчи тартибни жорий қилиш. | Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси | 2020 йил декабрь | Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Бош прокуратура | |
II. Пробация фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар | ||||
Пробация бўлинма (гуруҳ)ларининг ходимларини Пробация хизматини ривожлантириш жамғармаси манбалари ҳисобига рағбатлантириш тартибини жорий этиш. | Ички ишлар вазирининг буйруғи | 2020 йил апрель | Ички ишлар вазирлиги | |
Тегишли олий таълим муассасаларида психология йўналиш бўйича таҳсил олаётган талабаларнинг пробация бўлинма (гуруҳ)ларида амалиёт ўташ тартибини жорий этиш. | Чора-тадбирлар | 2020 йил июнь | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги | |
Ички ишлар вазирлигининг Малака ошириш институтида Пробация хизмати ходимларининг малакасини ошириш тизимини жорий этиш. | Чора-тадбирлар | 2020 йил июль | ИИВ Малака ошириш институти, Пробация хизмати | |
Юридик йўналишларидаги олий таълим муассасалари таълим дастурларига назорат остидагиларнинг ижтимоий-психологик портретини ўрганиш бўйича махсус мавзуларни киритиш. | Таълим дастури | 2020 йил июль | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги | |
Пробация хизмати ходимларининг стажировкани ўташ, чет эл қонунчилигини ўрганиш мақсадида ривожланган хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини ташкил этиш. | Комплекс | Доимий равишда | Ички ишлар вазирлиги | |
Пробация фаолиятига оид илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш. | Чора-тадбирлар | Доимий равишда | Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Ички ишлар вазирлиги | |
Пробация хизмати ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилаётган ишларнинг мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш юзасидан ток-шоулар, ижтимоий роликлар, махсус кўрсатувлар, мақолалар, чиқишлар ва эшиттиришлар ташкил этиш. | Чора-тадбирлар | Ҳар чоракда | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Халқаро пресс-клуб, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги |