4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
25. Агар ушбу Низомнинг 21 — 23 бандларига мувофиқ белгиланган соҳил бўйи минтақасининг ташқи чегараси сув омбори ва бошқа сув ҳавзаси учун ажратилган сув фонди ерининг чегарасига нисбатан қирғоққа яқин бўлса, соҳил бўйи минтақаси ажратилган сув фонди ерининг чегараси бўйича белгиланади, агар ажратилган ердан нарида бўлса, соҳил бўйи минтақасининг чегараси ажратилган сув фонди ери доирасидан ташқарига чиқиши мумкин.
Сув сақлайдиган қатламнинг инфильтрацион таъминот шароитида санитария-муҳофоза зонасининг иккинчи ва учинчи минтақаларини ушбу Низомнинг 42 ва 43-бандларига мувофиқ сув таъминоти ер усти манбаининг иккинчи ва учинчи минтақалари чегараларига мутаносиб равишда қабул қилиш керак.
61. Соҳил бўйи минтақаси доирасида ушбу Низомнинг 60-бандида белгиланган чеклашларга қўшимча равишда қуйидагилар таъқиқланади:

Ўзбекистон Республикаси__________________вилояти (___________ тумани)
ҳудудидаги ___________________________________________нинг

(сув объектининг номи)

сувни муҳофаза қилиш (санитария-муҳофаза) зонаси (соҳил бўйи, санитария-ҳимоя минтақаси) ҳудудининг
ПАСПОРТИ

1.____________________________________________________________________
______________________________________________________________________

(сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари, соҳил бўйи ва санитария-ҳимоя минтақалари ҳудудларини тасдиқлаган органнинг номи, ҳужжатнинг тартиб рақами ва санаси ҳамда унинг номи)

илова қилинаётган график материалларга мувофиқ чегараларда умумий майдони ______га, жумладан _____ га соҳил бўйи минтақаси бўлган сувни муҳофаза қилиш зонаси белгиланган.

2. Сувни муҳофаза қилиш (санитария-муҳофаза) зонасининг ҳудуди сув сатҳи чизиғидан ___-___м, соҳил бўйи (санитария-ҳимоя) минтақаси эса ___-___м масофада белгиланган.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил «___» __________даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ сувни муҳофаза қилиш (санитария-муҳофаза) зонасида (соҳил бўйи ва санитария-ҳимоя минтақаларида) қуйидагилар тақиқланади:

1) ___________________________________________________________________________________
2) ___________________________________________________________________________________
______________________________________________________________________

4. Сувни муҳофаза қилиш (санитария-муҳофаза) зонаси ва соҳил бўйи (санитария-ҳимоя) минтақасида қуйидаги биринчи навбатдаги чора-тадбирларни амалга ошириш мўлжалланади:

_____________________________________________________________________
_____________________________________________________________________

5. Фермер ва деҳқон хўжаликлари, кластер ташкилотлар ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва фуқаролар сувни муҳофаза қилиш (санитария- муҳофаза) зонасида хўжалик фаолияти режимига риоя этилиши учун жавоб берадилар.

_____вилоят (_____ туман) ҳокими

_______________
(имзо)

_______________
(Ф.И.О.)

_____вилоят Экология ва табиат муҳофазаси
Бош давлат назоратчиси

_______________ (имзо)

_______________ (Ф.И.О.)

Т/р

Тадбир номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Маъсул ижрочилар

I. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш ҳамда маълумотлар базасини тўлиқ ташкил қилиш

1.

Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳил қилиш ҳамда ушбу қарорга мувофиқлаштириш.

1. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилиш.

2019 йил декабрь

Сув хўжалиги вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда ушбу қарорга мувофиқлаштириш.

2020 йил январь

2.

Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш юзасидан вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда ташкилотлар томонидан қабул қилинган қарорлар (буйруқлар)ни хатловдан ўтказиш ҳамда маълумотлар базасини тўлиқ ташкил қилиш.

1. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорлар (буйруқлар)ни хатловдан ўтказиш.

2020 йил январь

Сув хўжалиги вазирлиги, «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг тизим ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар

2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликларининг маълумотлар базасини тўлиқ ташкил қилиш.

2020 йил февраль

3.

Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш.

1. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари ўрнатилган тартибда белгиланган сув объектлари ҳолатини жойларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлаш.

2020 йил август

Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар

2. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари ўрнатилган тартибда белгиланган табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг рўйхатини ишлаб чиқиш.

2020 йилоктябрь

3. Табиий ер усти ва ер ости сув объектлари ҳолатини жойларда ўрганиш ҳамда мавжуд камчилик ва муаммоларни аниқлаш.

2020-2021 йиллар жадвал бўйича

4. Табиий ер усти ва ер ости сув объектларида аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф қилиш ва уларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чорларни белгилаш ва ижросини назоратга олиш.

2021-2022 йиллар белгиланган муддатларда

4.

Сув омборлари, каналлар, коллекторлар, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизимлари ва бошқа сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорларнинг жойлардаги ижросини ўрганиш.

1. Сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналари ўрнатилган тартибда белгиланган сув хўжалиги объектлари ҳолатини жойларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар таркибини тасдиқлаш.

2020 йил январь

Сув хўжалиги вазирлиги, «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Давлат экология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар

2. Ишчи гуруҳлар томонидан сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақалари, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-ҳимоя минақалари белгиланган сув омборлари, каналлар ва коллекторлар, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларининг рўйхатини ишлаб чиқиш.

2020 йил январь

3. Ишчи гуруҳлар томонидан рўйхатда белгиланган сув омборлари, каналлар ва коллекторлар, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларининг ҳолатини жойларда ўрганиш ҳамда мавжуд камчилик ва муаммоларни аниқлаш.

2020-2021 йиллар жадвал бўйича

4. Сув омборлари, каналлар ва коллекторлар, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларида аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф қилиш ва олдини олиш бўйича қўшимча чораларни белгилаш ва ижросини назоратга олиш.

2020-2021 йиллар жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги, «Уйжойкоммунхизмат» вазирлиги, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

II. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш

5.

Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича устувор сув объектларини аниқлаш ва уларнинг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини ўрнатилган тартибда босқичма-босқич белгилаш.

1. Табиий ер усти ва ер ости сув объектлари сувининг сифат кўрсаткичлари бўйича маълумотларни таҳлил қилиш.

2020 йил жадвал бўйича

Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар

2. Сувнинг сифат кўрсаткичи бўйича талабларга жавоб бермайдиган ва стратегик аҳамиятга эга бўлган табиий ер усти ва ер ости сув объектларини аниқлаш ҳамда уларнинг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини босқичма-босқич белгилаш бўйича зарур чоралар кўриш.

2020 — 2030 йиллар жадвал бўйича

6.

Сув омборлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақаларини, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-муҳофаза минтақаларини белгилаш бўйича устувор объектларни аниқлаш ҳамда уларнинг сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақаларини, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-ҳимоя минтақаларини ўрнатилган тартибда босқичма-босқич белгилаш.

1. Сув омборлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектлари сувининг сифат кўрсаткичлари, техник ҳолати бўйича маълумотларни таҳлил қилиш.

2020 йил жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар

2. Сувнинг сифат кўрсаткичи ва фойдаланиш бўйича талабларга жавоб бермайдиган стратегик аҳамиятга эга бўлган сув омборлари, каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими ва бошқа сув хўжалиги объектларини аниқлаш ҳамда уларнинг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича белгиланган тартибда зарур чоралар кўриш.

2020 — 2030 йиллар жадвал бўйича

7.

Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарининг электрон хариталарини яратиш.

1. Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини хатловдан ўтказиш.

2. Хатлов якуни бўйича маълумотлар асосида сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини аниқ чегараларини белгилаш.

3. Табиий ер усти ва ер ости сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарининг геоахборот базасини яратиш.

2020 — 2022 йиллар жадвал бўйича

Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, ишчи гуруҳлар

III. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш бўйича назоратни кучайтириш

8.

Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини жойларда мақсадли ўрганиб, натижасини танқидий муҳокама қилиб бориш.

1. Сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича қабул қилинган қарорлар ижросини жойларда мақсадли ўрганиб бориш бўйича ишчи гуруҳалар таркибини тасдиқлаш ҳамда уларнинг жойларда тизимли равишда ишини ташкил қилиш.

ҳар йили жадвал бўйича

Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

2. Ўрганиш натижаларини Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан жойларда танқидий муҳокама қилиш ҳамда аниқланган камчиликлар юзасидан чора-тадбирларни тасдиқлаш.

ҳар йили жадвал бўйича

9.

Устувор равишда аниқланган сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақалари, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-ҳимоя минтақаларини белгилаш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар ижроси устидан тизимли мониторинг ўрнатиш ҳамда натижаларини таҳлил қилиб бориш.

Устувор равишда аниқланган сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш ва соҳил бўйи минтақалари, шунингдек, санитария-муҳофаза зоналари ва санитария-ҳимоя минтақаларини белгилаш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар ижроси устидан тизимли мониторинг ўрнатиш ҳамда мониторинг натижаларини таҳлил қилиш.

Таҳлил натижаларини вазирлик ва қўмиталар ва идораларнинг ҳайъат йиғилишларида танқидий муҳокама қилиб бориш.

ҳар йили жадвал бўйича

Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, «Давергеодезкадастр» қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, «Уйжойкоммуналхизмат» вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «Ўзгидроэнерго» АЖ, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари

10.

Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими, гидроэнергетика ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларни экологик экспертизасини тизимли ташкил қилиш.

1. Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими, гидроэнергетика ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун техник топшириқларни тайёрлашда сувни муҳофаза қилиш ва сантария-муҳофаза зоналарини белгилаш масалаларини эътиборга олиш.

ҳар йили жадвал бўйича

Сув хўжалиги вазирлиги, «Уйжойкоммуналхизмат» вазирлиги, «Ўзгидроэнерго» АЖ, манфаатдор бошқа вазирлик ва идоралар, Давлат экология қўмитаси, Давлат геология қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2. Каналлар, суғориш ва коллектор-дренаж тармоқлари, хўжалик-ичимлик сув таъминоти тизими, гидроэнергетика ҳамда бошқа сув хўжалиги объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш ишлари бўйича лойиҳаларни экологик экспертизадан ўтказиш.

ҳар йили жадвал бўйича