1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Ҳаракатлар | Муддатлар | |||
1-босқич | Иш берувчи | Ўзбекистон Республикаси фойдаланувчиларини идентификация қилиш ягона ахборот тизими орқали идентификациядан ўтиш йўли билан my.mehnat.uz манзили бўйича «ЯММТ» ИДАКда рўйхатдан ўтиш. | Қонунда белгиланган муддатда | |||
2-босқич | Иш берувчи | Иш берувчининг шахсий кабинетини шакллантириш. | Рўйхатдан ўтгандан сўнг автоматик тарзда | |||
3-босқич | Иш берувчи | Штат жадвалига мувофиқ (агар мавжуд бўлса) бўлинмалар ва иш ўринлари ҳақидаги маълумотларни киритиш йўли билан ташкилот тузилмасини шакллантириш. | Иш берувчининг шахсий кабинети шакллантирилганидан сўнг | |||
4-босқич | Иш берувчи | Меҳнат шартномасини рўйхатдан ўтказиш. 1. Ходим ҳақидаги маълумотларни киритиш: паспорт серияси ва рақами, ЖШШИР. 2. Меҳнат шартномаси реквизитларини киритиш: меҳнат шартномаси рақами; меҳнат шартномаси тузилган сана. 3. Меҳнат шартномаси шартларини киритиш: ишни бошлаш санаси; меҳнат шартномасининг тугаши санаси*; иш жойи; синов муддати; фаолият тури; иш вақти ва дам олиш вақти; йиллик ҳақ тўланадиган таътил; қўшимча ҳақ тўланадиган таътил; меҳнатга ҳақ тўлаш. | Иш берувчининг шахсий кабинетидаги ташкилотнинг шакллантирилган тузилмасида иш ўрни яратилганидан сўнг | |||
2-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Ҳаракатлар | Муддатлар | |||
1-босқич | Жисмоний шахс (ходим), иш берувчи | my.mehnat.uz электрон манзили бўйича «Электрон ҳукумат» тизимининг фойдаланувчиларни идентификациялашнинг ягона ахборот тизими орқали жисмоний шахснинг ЭРИ ёрдамида ёки кадрлар бўйича иш юритувчи масъул ходим ёки меҳнат органининг масъул ходими томонидан верификация қилинган телефон рақамига SMS хабар орқали юборилган кириш коди ёрдамида рўйхатдан ўтиш. | Меҳнат шартномаси тузилганда | |||
2-босқич | Жисмоний шахс (ходим) | Жисмоний шахснинг шахсий кабинети шакллантирилиши. | Рўйхатдан ўтгандан сўнг автоматик тарзда | |||
3-босқич | Иш берувчи | Электрон меҳнат дафтарчасида меҳнат шартномасини тузиш, ўзгартириш ва тугатишни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда шакллантириш. | Меҳнат шартномаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг | |||