|
Ҳужжат кучини йўқотган " " 12.12.2011
|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЎЗГЎШТСУТСАНОАТ» ДАВЛАТ УЮШМАСИ КОРХОНАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ, АКЦИОНЕРЛАШТИРИШ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚУЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
[Кўчирма]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 12 декабрдаги 325-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2015 йилларда республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 31 октябрдаги ПҚ-1633-сон қарори)» қарорига асосан ўз кучини йўқотган
Чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчиларни рағбатлантириш, гўшт-сут саноатида иқтисодий ислоҳотларни, хусусийлаштириш ва акционерлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўзгўштсутсаноат» Ўзбекистон давлат-акционерлик уюшмаси таркибига кирувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг рўйхатига ва унинг ижро этувчи аппарати таркибига 1, 1а ва 2-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.
* Иловалар берилмайди.
Минтақалардаги хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш гўштни қайта ишловчи бош корхоналарга юклансин.
2. Гўшт-сут саноати корхоналарини хусусийлаштириш ва акционерлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш дастури 3-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
* Илова берилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси;
акцияларнинг давлат пакетини (4-иловага мувофиқ*) акционерлик жамиятларининг асосий фондларини қайта ҳисоблашни ҳисобга олиб уларнинг номинал қиймати бўйича «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасининг устав фондини шакллантириш учун тўла хўжалик юритишга берсин. Белгилаб қўйилсинки, акцияларнинг уюшма устав фондига ўтказилган улуши уюшма томонидан беш йил мобайнида мутаносиб улушларда сотиб олинади;
* Илова берилмайди.
3-банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сонли қарорига мувофиқ ўзгартириш киритилган.
Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
Мазкур хатбошининг рус тилидаги матнига қаранг.
«Ўзгўштсутсаноат» давлат уюшмасига унинг ўз акцияларини эмиссия проспектлари томонидан белгиланган муддатларда юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари ўртасида тарқатиш ва сотиш бўйича ёрдам кўрсатсин. Назарда тутилган акцияларнинг сотилишидан тушадиган маблағларнинг бир қисми айланма маблағларни тўлдиришга ва уюшма корхоналарини техник қайта жиҳозлашга йўналтирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси билан биргаликда:
«Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси акционерлик жамиятлари акцияларини сотиш прогнозини 4-иловага* мувофиқ бажаришни таъминласин. Шу мақсадда эмиссиянинг илгари белгиланган тартибини қайта кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин ва хусусийлаштиришдан тушадиган маблағлар ҳисобига янги акциялар чиқариш таъминлансин;
корхоналар ва ташкилотларни 5-иловага* мувофиқ шахсий мулкка айлантириш (сотиш)ни таъминласин.
* Иловалар берилмайди.
5. «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасининг хорижий инвестициялар иштирокидаги қўшма корхоналарни ташкил этиш, юқори самарали асбоб-ускуналарни қўллаган ҳолда тармоқнинг қайта ишловчи корхоналарини реконструкция қилиш ва техник қайта жиҳозлаш тўғрисидаги таклифи 6-иловага* мувофиқ қабул қилинсин.
* Илова берилмайди.
Юқорида айтиб ўтилган илованинг бажарилишини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«Ўзсаноатқурилишбанк», Агробанк» АТБга реконструкция қилиш ва техника билан қайта жиҳозлаш учун «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси корхоналарига миллий валютада узоқ муддатли кредит ажратишни назарда тутиш;
(5-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 21-сон, 252-модда)
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига лойиҳаларнинг самарадорлигини ва харажатни қоплай олишини тасдиқловчи экспертизалар асосида уюшма корхоналарига ишлаб чиқаришни модернизациялаш мақсадида технологик асбоб-ускуналар сотиб олиш учун хорижий валютада кредит ажратиш;
Хорижий инвестициялар бўйича агентликка ва «Ўзинвестлойиҳа» компаниясига хорижий фирмалар ўртасида «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси объектларини реконструкциялаш ва техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳаларини кенг реклама қилиш фаолиятини авж олдириш тавсия этилсин.
6. 1996 йилнинг II ярим йиллигида ва 1997 йилда «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси тизимида чорвачилик маҳсулотлари етиштиришнинг асосий параметрлари 7-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
* Илова берилмайди.
7. «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасининг чорвачилик хўжаликларини қайта ишловчи корхоналарини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида:
«Ўзгўштсутсаноат» уюшмасининг чорвачилик хўжаликлари, чорва озуқаси етиштиришни кўпайтириш вазифаларини бажариш учун дон ва бошқа деҳқончилик маҳсулотларини хўжаликлар иҳтиёрида қолдириб, уларни давлатга сотишдан озод қилинсин;
уюшманинг чорвачилик хўжаликлари ёнилғи-мойлаш материаллари, минерал ўғитлар, уруғликлар ва суғориш сувлари билан таъминлаш шароитлари бўйича пахтачилик ва ғаллачилик хўжаликларига тенглаштирилсин;
белгилансинки, уюшмага шрот ва шелуха сотиш прейскурант нархлар бўйича амалга оширилади. Уюшмага чорвачилик хўжаликларига, аҳолига ва бошқа истеъмолчиларга шрот ва шелухани улар томонидан уюшманинг қайта ишловчи корхоналарига тирик мол ва сут сотиш ҳажмларига мутаносиб равишда эркин нархлар бўйича сотиш ҳуқуқи берилсин. Белгилансинки, шрот ва шелухани харид қилишнинг прейскурант нархи билан сотишнинг эркин нархи ўртасида пайдо бўладиган маблағлар фарқи «Ўзгўштсутсаноат» уюшмасининг айланма маблағларини тўлдиришга йўналтирилади.
Тижорат банкларига:
«Ўзгўштсутсаноат» уюшмасининг зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли корхоналари ва хўжаликларидан кредитлардан фойдаланганлик учун қўшилган 57,4 млн. сўм миқдоридаги фоизларни ҳисобдан чиқариш ва банк ссудалари бўйича 111,7 млн. сўм миқдоридаги муддати ўтказиб юборилган ва илгари тўлов муддати кечиктирилган қарзларни тўлашни, уларга фоизлар қўшмасдан, 8-иловага* мувофиқ 2000 йилгача кечиктириш;
* Илова берилмайди.
7-банд олтинчи хатбошининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 15 январдаги 24-сонли қарорига мувофиқ тўлов муддати узайтирилган қарзларни тўлашга оид қисми ўз кучини йўқотган.
контрактация шартномаларига мувофиқ «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси корхоналарига чорва моллари ва сут топшираётган чорвачилик, паррандачилик, деҳқон (фермер) хўжаликлари ва бошқа хўжаликларга имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилсин.
10. Молия вазирлиги «Ўзгўштсутсаноат» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда сут заводлари томонидан болалар овқати ишлаб чиқаришга доир харажатларнинг бир қисми учун пул ёрдами бериш имконияти тўғрисидаги таклифни кўриб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари чорвачилик хўжаликларига ажратилган ерлардан белгиланмаган мақсадда фойдаланишга, ерларнинг пахта ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари учун ажратилишига йўл қўймасинлар.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон гўшт ва сут саноати («Ўзгўштсутсаноат») давлат-акционерлик уюшмасини бошқаришни такомиллаштириш ва унинг фаолиятини барқарорлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 18 январдаги 30-сон қарорининг 1, 3, 4, 7 ва 10-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин,
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 19 август,
290-сон