Ҳужжат кучини йўқотган " " 18.05.2015
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 майдаги 113-сонли «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ҳамда инвестиция лойиҳалари ва дастурларини экспертизадан ўтказиш Республика маркази фаолиятининг айрим масалалари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ҳузуридаги Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш республика маркази тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
Республика марказининг тузилмаси ва 21 нафардан иборат штатдаги ходимлари сони (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), шу жумладан 6 нафар ходим қўшимча равишда ажратилади, 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 июлдаги 317-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди)
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси ҳузурида Товар бозорлари конъюнктурасини ўрганиш марказини ташкил этиш тўғрисида» 1996 йил 23 январдаги 35-сон қарорининг 1-банди, 3-бандининг биринчи хатбоши ва 6-бандининг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(II бўлимининг 2-банди ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 1 октябрдаги 420-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди)
1. | Марказ директори | — 1 |
2. | Директор ўринбосари | — 1 |
3. | Аҳолининг тўлов қобилиятига эга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва конъюнктура обзорларини тайёрлаш бўлими | — 4 |
4. | Озиқ-овқат товарлари бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ва уларни импорт қилиш бўйича тавсиялар тайёрлаш бўлими | — 5 |
5. | Ноозиқ-овқат товарлари бозорлари конъюнктурасини ўрганиш ва уларни импорт қилиш бўйича тавсиялар тайёрлаш бўлими | — 6 |
6. | Экспорт қилувчи мамлакатлар бозорларидаги нархлар бўйича ахборот билан таъминлаш бўлими | — 4 |
Жами | — 21 |