Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 22 апрелдаги ПФ-840-сон «Ўздонмаҳсулот» давлат концернини «Ўздонмаҳсулот» давлат-акционерлик корпорациясига айлантириш тўғрисида»ги Фармони билан «Ўздонмаҳсулот» давлат концерни «Ўздонмаҳсулот» давлат-акционерлик корпорациясига айлантирилганлиги муносабати билан амалда ўз аҳамиятини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси дон маҳсулотлари («Ўздонмаҳсулот») давлат концернининг илова қилинаётган Устави тасдиқлансин.
1. Ўзбекистон Республикаси дон маҳсулотлари («Ўздонмаҳсулот») давлат концерни, кейинги ўринларда концерн деб аталади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 6 февралдаги Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 февралдаги 75-сон қарорига мувофиқ ва дон маҳсулотлари тармоқлари, бирлашмалари, корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларининг қарори бўйича (таъсис конференциясининг 1992 йил 29 февралдаги 1-сон қарори) ташкил этилган.