Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартириш ва қўшимчаларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 17 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1933-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 сентябрдаги 807-сон «Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси мазкур буйруқни давлат рўйхатидан ўтказсин ҳамда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 17 октябрь,
479-мҳ-сон
Келишилган:
Адвокатлар палатаси раиси А. ЭРНАЗАРОВ
2019 йил 15 октябрь
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 17 октябрдаги 479-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2009 йил 31 мартдаги 85-мҳ-сон «Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1933, 2009 йил 31 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 169-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 7 декабрдаги 545-мҳ-сон «Адвокатлик гувоҳномаси ва адвокатларнинг давлат реестрларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1933-1, 2018 йил 7 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.12.2018 й., 10/18/1933-1/2284-сон).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2019 й., 10/19/1933-2/3931-сон)