1-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар* | |||
1-босқич | Марказ, вазирликлар ва идоралар, ҳокимликлар | Олинган маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, умумлаштириш ва таснифлаш. | 45 кун давомида | |||
2-босқич | Марказ | Маркетинг ва тижорат таҳлили. | 30 кун давомида | |||
3-босқич | Марказ | Лойиҳани амалга ошириш самардорлигининг дастлабки ҳисоб-китоби (инвестиция таклифлари). | 30 кун давомида | |||
4-босқич | Марказ, | Лойиҳани ишлаб чиқиш учун техник топшириқни тузиш. | 10 кун давомида | |||
5-босқич | Марказ | Батафсил маркетинг тадқиқоти. | 35 кун давомида | |||
6-босқич | Марказ | Муайян лойиҳа ғоясининг имкониятларини ўрганиш. | 30 кун давомида | |||
7-босқич | Марказ, лойиҳа ташаббускори | Дастлабки техник-иқтисодий асосни (ТИА) тайёрлаш | 30 кун давомида | |||
8-босқич | Марказ, лойиҳа ташаббускори, консалтинг ташкилотлар | ТИА ишлаб чиқиш** | 120 кун давомида |
2-ИЛОВА
Босқичлар | Субъектлар | Тадбирлар | Муддатлар | |||
1-босқич | Марказ, | 1 — 7 босқичларда ишлаб чиқилган лойиҳа ҳужжатларини тўплаш. | 3 кун давомида | |||
2-босқич | Марказ, консалтинг ташкилотлари | Лойиҳада тахмин қилинаётган маҳсулотга (хизматга) мавжуд ва истиқболдаги (лойиҳа ҳаётга татбиқ этилаётган даврда) талабни баҳолашни акс эттирувчи маркетинг таҳлил ва ҳисобот бериш. | 10 кун давомида | |||
3-босқич | Лойиҳа институтлари, консалтинг ташкилотлари | Лойихани амалга оширишнинг турли техник ечимларини акс эттирувчи, лойиҳа тузилмаси, лойиҳа параметрлари, компонентлари, шунингдек, унинг қийматини акс эттирувчи техник ечимлар баён этилган техник-технологик таҳлил ва ҳисобот бериш. | 14 кун давомида | |||
4-босқич | Лойиҳа институтлари, консалтинг ташкилотлари | Лойиҳанинг экологик жиҳатларини акс эттирувчи экологик таҳлил ва ҳисобот бериш. | 10 кун давомида | |||
5-босқич | Консалтинг ташкилотлари, лойиҳа ташаббускори | Лойиҳани ҳаётий жараёнида уни бошқариш схемасини акс эттирувчи, бошқаришнинг ҳуқуқий асослари, тузилмаси ва молиявий харажатларни баҳолаш баён қилинган институционал таҳлил ва ҳисобот бериш. | 10 кун давомида | |||
6-босқич | Лойиҳа институтлари, консалтинг ташкилотлари | Лойиҳанинг архитектура-қурилиш қисмини ишлаб чиқиш, ҳисобот ва чизмаларни, шунингдек, қурилиш сметасини бериш. | 30 кун давомида | |||
7-босқич | Марказ | Молиявий харажатлар ва даромадлар прогнози, лойиҳани молиялаштиришнинг муқобил схемалари ва манбалари, инфляция амалга ошириладиган лойиҳага таъсирини ҳисобга олиш, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий самарадорлиги ва молиявий моделини акс эттирувчи молиявий таҳлил ва ҳисобот бериш. | 14 кун давомида | |||
8-босқич | Марказ | Республика иқтисодиёти, ҳудуд ва тармоқ нуқтаи назаридан, лойиҳа самарадорлигини акс эттирувчи иқтисодий таҳлил ва ҳисобот бериш. | 14 кун давомида | |||
9-босқич | Марказ, лойиҳа ташаббускори, консалтинг ташкилотлари | Лойиҳанинг ижтимоий жиҳатлари ва лойиҳани бенифициарлар бўйича амалга оширишдан фойдани акс эттирувчи ижтимоий таҳлил ва ҳисобот бериш. | 10 кун давомида | |||
10-босқич | Лойиҳа ташаббускори | Лойиҳанинг асосий афзалликлари ва камчиликларини акс эттирувчи умумий ҳулосалар, лойихани амалга оширишнинг оптимал вариантини танлаш бўйича хулосалар ва мантиқни баён қилиш, лойиҳа бўйича таваккалчиликлар ва уларга қарши чоралар ва бошқа ҳулосалар. | 5 кун давомида |