5. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси мазкур қарорнинг 3 ва 4-бандларида кўрсатилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 493-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 09/21/493/0759-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 августдаги 471-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2022 й., 09/22/471/0767-сон)
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Мактабгача таълим вазирлигининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича 2020 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларини шакллантиришда мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган мактабгача таълим ташкилотларини сақлаш учун бюджетдан зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.