Субъектлар | Тадбирлар | Ижро муддати | ||||
1-босқич | Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари | 1. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш манбаларидан намуна олиш ва таҳлил қилиш. 2. Оқова сувлар, ер усти сувлари (оқова сувлар ташлаш манбалари жойлашган ҳудудларда) ва ер ости сувлари (аниқланган ва потенциал ифлослантирувчи манбалар жойлашган ҳудудларда) намуналарини олиш ва таҳлил қилиш. 3. Тупроқни потенциал ифлослантирувчи манбалари жойлашган ҳудудларда тупроқ намуналарини олиш ва таҳлил қилиш. 4. Идоравий мансуб ҳудудларда ёввойи ўсимликлар мониторинги. 5. Идоравий мансуб ҳудудларда ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг яшаш муҳити мониторинги. | ҳар ой ҳар чорак
ҳар йили | |||
«Ўзгидромет» маркази | 1. Автоматик станциялар ёрдамида атмосфера ҳавоси сифатининг назорати 2. Республиканинг асосий сув оқимларида ер усти сувлари намуналарини олиш ва таҳлил қилиш 3. Тупроқ намуналарини олиш ва таҳлил қилиш. 4. Йирик шаҳарлар атрофидаги тупроқдан саноат токсикантларига намуна олиш ва таҳлил қилиш 5. Фон мониторинги ўтказилганда: атмосфера ҳавоси; ер усти сувлари; атмосфера ёғингарчиликлари; тупроқ ва ўсимликлардан намуналарини олиш ва таҳлил қилиш. | онлайн-режимда ҳар йили
ёғинлар ёғишига қараб ҳар йили | ||||
Сув хўжалиги вазирлиги | Қуйидаги объектларда сув намуналарини олиш ва таҳлил қилиш: республиканинг асосий коллекторлари; мелиоратив қудуқлар. | ҳар ой ҳар йили | ||||
Давергеодезкадастр | 1. Қишлоқ хўжалиги ерлари тупроғидан намуна олиш ва таҳлил қилиш. 2. Табиий яйловлар ўсимликлари мониторинги. | йилига икки марта ҳар йили | ||||
Давлат геология қўмитаси | 1. Ер ости сувлари намуналарини олиш ва таҳлил қилиш. 2. Хавфли геологик жараёнлар мониторинги. | мониторинг дастурига биноан | ||||
Санитария-эпидемиология хизмати | 1. Аҳоли пунктларининг селитеб ҳудудида, саноат корхоналарининг санитария-ҳимоя зоналарида, транспорт интенсив ҳаракатланадиган асосий магистраллар, чорраҳалар ва туманларда, автомагистралларга туташиб кетган турар жой туманларида атмосфера ҳавоси намуналарини олиш ва таҳлил қилиш. 2. Хўжалик-ичимлик сув таъминоти ва рекреацион фойдаланиш манбалари ҳисобланган очиқ сув ҳавзалари сувидан намуналар олиш ва таҳлил қилиш. | мониторинг дастурига биноан
| ||||
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси | Ер фонди ва идоравий мансуб объектлардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги. | ҳар йили | ||||
Хўжалик юритувчи субъектлар | Хўжалик юритувчи субъектларнинг ифлосланиш манбаларида намуналар олиш ва таҳлил қилиш. | мониторинг дастурига биноан | ||||
«Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ, «Мўйноқ аквасаноат» ДУК | Тасарруфидаги кўлларда ҳайвонот дунёси мониторинги. | ҳар йили | ||||
2-босқич | Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари | 1. Олинган натижалар маълумотларини атроф-муҳит ифлосланиши манбалари мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш. 2. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги натижаларини атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш. | сутка мобайнида
| |||
«Ўзгидромет» маркази | Атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ҳолати ва фон мониторинги маълумотларини атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш. | сутка мобайнида | ||||
Сув хўжалиги вазирлиги | Олинган сув намуналари натижалари бўйича маълумотларни атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш. | сутка мобайнида | ||||
Давергеодезкадастр | 1. Олинган тупроқ намуналари натижалари бўйича маълумотларни атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш. 2. Ўсимлик дунёси мониторинги натижаларини атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш. | сутка мобайнида
| ||||
Давлат геология қўмитаси | Олинган сув намуналари натижалари бўйича ва хавфли геологик жараёнлар бўйича маълумотларни атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш. | сутка мобайнида | ||||
Санитария-эпидемиология хизмати | Атмосфера ҳавосидан ва сув ҳавзалари сувидан олинган намуналар натижалари бўйича маълумотларни атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш. | сутка мобайнида | ||||
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси | Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги натижаларини атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш. | 30 сутка мобайнида | ||||
Хўжалик юритувчи субъектлар | Атроф-муҳит ҳолати бўйича олиб борилаётган кузатувлар тўғрисидаги маълумотларни Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига юбориш. | ҳар йили 1 мартгача | ||||
«Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ, «Мўйноқ аквасаноат» ДУК | Ҳайвонот дунёси мониторинги натижаларини атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш. | 30 сутка мобайнида | ||||
3-босқич | Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари | 1. Атроф-муҳит ифлосланиши манбалари мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Марказга юбориш. 2. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш учун Марказга юбориш. | ҳар чорак ҳар йили | |||
«Ўзгидромет» маркази | 1. Атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ифлосланиши монитори?ги ҳамда фо? мо?иторинги бўйича умумлаштирилган маълумотларни Давлат экология қўмитасига юбориш. 2. Тупроқ ифлосланиши тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни Давлат экология қўмитасига юбориш. | ҳар чорак
| ||||
Сув хўжалиги вазирлиги | Муайян ҳудудда коллектор-дренаж сувларининг ифлосланиши мониторинги ва атроф-муҳит ҳолатини баҳолаш бўйича умумлаштирилган маълумотларни Давлат экология қўмитасига юбориш. | ҳар чоракда | ||||
Давергеодезкадастр | 1. Ерлар ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш. 2. Ишониб топширилган ҳудуддаги ўсимлик дунёси мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Марказга юбориш. | ярим йилда бир марта
| ||||
Давлат геология қўмитаси | 1. Ер ости сувлари ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш. 2. Хавфли геологик жараёнлар мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш. | ҳар чоракда
| ||||
Санитария-эпидемиология хизмати | Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги ва санитария-гигиена мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш. | ҳар чоракда | ||||
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси | Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш. | ҳар чоракда | ||||
«Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ, «Мўйноқ аквасаноат» ДУК | Ишониб топширилган ҳудуддаги ҳайвонот дунёси мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Марказга юбориш. | ҳар йили 15 февралгача | ||||
4-босқич | Давлат экология қўмитаси | Атроф табиий муҳит мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (қоғоз шаклида) юбориш. | ҳар йили 1 майгача | |||
5-босқич | Давлат экология қўмитаси | Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида миллий маърузани тайёрлаш ва нашр этиш. | ҳар йили 15 майгача |