Ҳужжат кучини йўқотган " " 22.02.2021
|
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Банклари уюшмасининг биринчи Таъсис съездида қабул қилинган Ўзбекистон банк тизимини ривожлантиришнинг комплекс дастурини амалга оширишга доир чора-тадбирлар* маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Молия вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 13 июлдаги 362-сон қарори амалда бўлиши муддатини 1997 йил 31 декабргача узайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Белгилаб қўйилсинки, банкларнинг солиқ олишдан озод қилинган маблағлари Ўзбекистон Банклари уюшмаси орқали Дастурни амалга оширишни маблағ билан мақсадли таъминлашга ҳамда тижорат банкларини ривожлантиришга тенг улушларда йўналтирилади. Мазкур қоида хусусий тижорат банкларини даромад солиғи тўлашдан озод қилиш қисмида уларга жорий қилинмайди (кўрсатиб ўтилган маблағлар уларнинг моддий-техника базаларини мустахкамлаш ва инфратузилмаларни ривожлантиришга йўналтирилади).
(3-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 7 августдаги 392-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.